Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Президент Обама башарасига бир тарсаки

Go down

Президент Обама башарасига бир тарсаки Empty Президент Обама башарасига бир тарсаки

Post by Admin Tue Mar 08, 2011 3:49 am

Президент Обама башарасига бир тарсаки

МЕН МИЛЛАТИМГА ХИЁНАТ ҚИЛА ОЛМАЙМАН

7 март 2011 йил

Мен 2009 йилда Хиллари Клинтон ва Мишель Обама хонимлардан АҚШ Давлат Департаментининг «Жасоратли аёл» мукофотини олганимда, менга қўшилиб миллатдошларимнинг ҳам боши кўкка етганди. Ўшанда бу мукофот геополитик манфаатлардан инсон ҳуқуқи устун эканлигининг исботи сифатида қалбларда умид уйғотганди. Мукофотнинг топширилишига дунёнинг турли бурчакларидаги миллатдошларим диктатура устидан қилинган ғалаба деб қувонган бўлсалар, Ислом Каримов ва унинг югурдаклари талвасага тушганди. Чунки бу мукофот жаҳон диктаторлари орасида етакчилардан бўлган Каримов ҳукумати учун кучли зарба эди.



Бугун эса мана шу нуфузли мукофотга минглаб ўзбекларни хонавайрон қилган июнь қирғини пайтида вақтинчалик ҳукуматни бошқарган Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага берилиши ханузгача Қирғизистонда давом этаётган миллатчилик қурбонлари бўлаётган ўзбек халқига нисбатан ҳақоратдек янгради.



АҚШ Давлат департаменти Роза Ўтинбоевани мукофотлаш ҳақидаги хабарни тарқатишидан бир кун олдин 3 март куни ЕХҲТ раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудронюс Ажубалис Ўш ва Бишкекка қилган сафаридан сўнг Қирғизистонда миллатлараро муносабатларнинг янада мураккаблашиб кетиши хавфи борлигидан хавотир билдирди, “Мени, айниқса, дискриминация, қувғин ва тазйиқ қилиш, инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши ташвишлантиряпти”, деди.



Ўзбек миллатига мансуб чақалоқлар, аёллар ва кекса инсонларни ўзбеклиги учун шафқатсизларча снайперлардан отиб ўлдирилиши, сўйилиши, тириклайин ёқиб юборилиши, ёш-ёш қизчаларнинг кўзи қонга тўлган оломон томонидан жинсий зўрланишининг олдини олмаган, хомиладаги чақалок ўзбек зурриёди бўлгани сабаблигина суғуриб олиниб, копток қилиб тепилганидан ларзага тушмаган аёлни қандай қилиб жасоратли дейиш мумкин? Таърифлашга тил ожиз бундай ваҳшийликларни бошидан ўтказиб, бугунгача ўзига кела олмаётган Қирғизистоннинг ўзбек миллатига мансуб фуқаролари холидан ҳеч бўлмаса бир марта хабар олмаган, қўл остидаги зўравонлар олдида “ўзбек маҳалласи” номини тилга олишдан қўрққан бу аёл қайси жасорати учун бундай нуфузли мукофотга лойиқ топилди?



Бугун Қирғизистонда МИЛЛАТДОШларимни аёвсиз қирғин қилинишига томошабин бўлган, хонавайрон бўлган халқимга жўнатилган ёрдамларни ўзлаштирилишига кўз юмган, “этник тозалаш”га барҳам бермаган, ЎЗБЕГИМни қийнаётган зўравонларни бугунги кунгача тўхтата олмаган Қирғизистон раҳбарига “Жасоратли аёл” мукофотининг тақдим қилиши, халқимнинг АҚШга, чинакам адолат ва ҳақиқатга бўлган ишончини, умидини ўлдирди.



Мен Роза Ўтинбоева билан бир сафда мукофотдош бўлишни ХАЛҚИМ, МИЛЛАТИМ учун хақорат деб биламан. Қўли қонга ботган, ўтмишдаги ижобий ишларига қора бўёқ сурган бу аёл билан бир сафда бўлишдан ор қиламан ва шу боис менга 2009 йилда топширилган АҚШ Давлат Департаментининг «Жасоратли аёл» мукофотидан воз кечишим ҳақида дилда алам, кўзда ёш билан маълум қиламан.



“Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари,
“Мартин Энналс” номидаги Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Олий мукофоти ва Франция Республикасининг
“Озодлик¸Тенглик¸Биродарлик” мукофоти совриндори

Мўътабар Тожибоева.
http://www.jarayon.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1261:2011-03-07-15-56-39&catid=54:habarlar&Itemid=70
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

WikiLeaks тарқатган хабарларга кўра Муътабархонга ана шу мукофот берилиши сабабли диктатор Ислом Каримовни роса жаҳли чиққан ва у АҚШ Ҳукуматининг вакили бўлмиш Давлат котибига бу масала бўйича ўз норозиликларини изҳор қилган эди.
Мана энди, қонхўр Каримов ҳам, ҳаром билан ҳалолни, яхши билан ёмон аралаш қилиб юборадиган Президент Обама ҳам Муътабархоннинг бундай кескин ҳаракатидан таажубга тушган бўлсалар ажабмас.

Муътабархоннинг буу ҳаракатидан Каримовнинг хурсанд бўлиши табиий, у яна бир бор ўз ниятига етди, энди унинг номи Муътабархон билан ёнма ён турмайди АҚШ Давлати Департаментининг ҳужжатларида.

Аммо мени ишончим комилки, Муътабархоннинг бу ҳаракати Президент Обамага худди башарасига биров тўсатдан бир тарсаки тортиб юборгандек таъсир қилади.
У буни кўриб кўрмасликкка, билиб билмасликка олишга ҳаракат қилади, чунки бунақа шармандалик АҚШдек дунёни титратадиган давлат бошлиғига умуман ярашмайди.

Аммо Муътабархондек жасоратли инсонларгина Ҳокимиятга эришиб ўзининг юриш туришини эплай олмай, довдираб қолган одамларни бир дам бўлсада ҳушёрликка чақириши ва шу бир дам, шу бир тарсаки бундай инсонларни ўзига келтириши мумкин, холос.

Сизга менинг чуқур ҳурматларим Муътабархон!

Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент Обама башарасига бир тарсаки Empty АҚШ сиёсатчиларининг шармандали башараси

Post by Admin Sat Oct 01, 2011 9:09 am

Уятсиз Обама, уятсиз Клинтон!

Бу икки уятсиз сиёсатчилар,АҚШ давлатининг 1нчи ва 2нчи шахслари,ҳеч тортинмасдан қонхўр жаллод Ислом Каримов диктатураси ҳукмронлик қилаётган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий ўзгаришлар бор демоқда.

Бу гапни улар айнан ана шу разил режим малайлари бизнинг биродаримиз ва қонхўр режимга қарши курашчилардан бири бўлган Фуад Шокирийни отиб кетишгандан, қамоқда яна бир бегуноҳ маҳбус,Равшанбек Отабоев ўлдирилгандан бир ҳафта ўтиб айтишаяпти.

Ана шунинг учун ҳам барча курашчилар билиб қўйсинлар: на АҚШ,на Россия,на бошқа бир давлат раҳбарлари Каримовга қарши бирор жўяли гап айта оладилар.Улар ҳамиша ўз шахсий ва ўз давлатлари манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб борадилар.

Шу учун биз фақат ва фақат ўз кучимизга ишонишимиз керак! Лаънат сенга Клинтон!Лаънат сенга Обама! Лаънат сенга Каримов!
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/10/111001_cy_uzbek_usa_human_rights.shtml

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент Обама башарасига бир тарсаки Empty UZ+US? Uz ва US ўртасидаги кучайиб бораётган алоқалар ҳақида

Post by Admin Sun Oct 02, 2011 5:24 am

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
Стратегик тадқиқотлар бўлими

Uz ва US ўртасидаги кучайиб бораётган алоқалар ва уларнинг Ўзбекистон ва региондаги ижтимоий –сиёсий вазиятга таьсири ҳақида

Биринчи қисм: АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари ва улар билан муносабатлари ҳақида



Сўнгги кунларда АҚШ ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасидаги дипломатик муносабатлар тезлик билан ривожланмоқда. АҚШ Президенти Барак Обама ўз “ҳамкасаба”си бўлмиш Ислом Каримов билан телефон орқали сўҳбат қилди, уларнинг Ташқи Ишлар вазирлари эса (Хиллари Клинтон хоним ва Элёр Ғаниев) юзма юз учрашдилар.

Тўсатдан кучайиб бораётган бу муносабатлардан кўзланаётган асосий мақсад - бу ўзаро ҳамкорликни кучайтириш эканлигини улар яширмаяптилар. Бу ҳамкорлик эса асосан ҳарбий соҳада кучайтирилиши кўзда тутилган.

АҚШ ҳукуматининг тўсатдан региондаги энг репрессив ҳукумат билан бундай алоқалар олиб боришига унинг Покистон ҳукумати билан бўлган алоқаларида дипломатик тил билан айтганда совуқчилик тушгани, оддий тил билан айтганда эса Покистон-АҚШ муносабатлари инқирозли ҳолатга тушиб қолганидадир.



Региондаги сиёсатини кучли базага таянган ҳолда олиб бориш учун АҚШ ҳукумати бундан бир неча ўн йиллар олдин Покистонни танлаган эди. Бу мақсадлар йўлида миллиардлаб доллар сарф қилинди, Покистон Хавфсизлик кучлари ичидаги уч бўлинмадан энг кучлиси бўлган Inter-Services Intelligence (ISI) билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.

ISI ва CIA (АҚШ Марказий Қидирув Бошқармаси) ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланишига СССРнинг 1978 йилда Афғонистонга қарши бошлаган уруши асосий сабаб бўлган эди. Вақт ўтиши билан бу икки ташкилот орасидаги муносабатлар шу қадар кучайиб кетдики, CIAнинг агентлари бемалол ISIнинг идораларига кириб борадиган ва ўзларининг покистонлик ҳамкасабалари билан гуёки бир давлат ва бир идоранинг ходимларидек иш юритадиган бўлдилар.

Бунинг асосий сабаби, ўша пайтлардаги АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги совуқ уруш ҳолати эди. Бу ҳолат “совуқ уруш ҳолати” дейилгани билан амалда у оловли уруш кўринишида эди, чунки Совет Иттифоқининг қўшинлари ва қуроллари АҚШнинг Афғонистон таарафида туриб курашаётган махфий хизмат офицерлари, АҚШ етказиб бераётган махсус қуроллар ва бу қуроллар бўйича инструкторлар, уруш стратегияси бўйича мутахассислар билан тўқнашар эдилар.

Совуқ уруш туфайли АҚШ Покистон, Исроил, Саудия Арабистони ва бошқа кўплаб давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатган ва бу алоқалар биринчи навбатда уларнинг махфий хизмат идоралари билан ўзаро яқин муносабатлар ўрнатиш ва улар ёрдамида бошқа турдаги муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат эди.

СССРнинг Махфий Хизмат Идораси бўлмиш КГБ совет республикалари ва Варшава Шартномасига кирувчи Шарқий Европадаги социалистик республикаларнинг Махфий хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилар, ички ва ташқи душманларга қарши курашда улар ҳамиша биргаликда ҳаракат қилишар эди.

Бунга қарама қарши ўлароқ АҚШ ҳам баланс ўрнатишга интилар ва шу сабабдан СССР ва Шарқий Европадаги социалистик давлатларга қарши ўзининг махфий кучлар тармоқларини шу давлатларга қўшни бўлган қарийб барча давлатларда тузган эди.



Аммо бугунга келиб, СССР парчаланиши оқибатида дунёдаги сиёсий вазият кескин ўзгариб кетди. Агар бундан 25 йил олдин дунёда асосан 2 давлат бир бирига қарама қарши ҳолатда бўлиб ( US vs SU ), улар дунёда нисбатан қарама қарши кучлар мувозанатини ўрнатган бўлсалар, бугун бу мувозанат бузилди.

Айни пайтда уни қайтадан мувозанатга келтиришга даъвогарлик қилаётган давлатлар сони эса кўпая бошлади.

СССРнинг ўрнини босишга уринаётган Россия Федерациясининг бунга кучи етмаётганини кўрган ва ўз иқтисодини жадал суръатлар билан ривожлантираётган Хитой бугун АҚШга қарама қарши мувозанат сақловчи куч сифатида майдонга чиқмоқда.



Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги ўзининг собиқ ҳамкорларига ишонган АҚШ ўзига қарши бўлган 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан сўнг бир пайтнинг ўзида Афғонистон ва Ироққа қарши даҳшатли урушларни бошлаб юборди. Бу ўша пайтларда АҚШ ҳукуматини бошқарган Дж.Буш администрациясининг катта стратегик хатоси бўлди. Чунки орадан 10 йил ўтиб, юз мингларча инсонларни қурбон қилиб, қарийб бир триллион 300 миллиард доллар маблағ сарфлаб эришилган натижа шу бўлдики, бугун Ироқдаги ижтимоий-сиёсий вазият урушдан олдингидан ёмонроқ, Афғонистондаги вазият борган сари издан чиқиб кетаяпти ва ниҳоят АҚШ ва унинг уруш аватюрасига эргашган 54 давлатдан Коалициянинг ичидаги кўпчилик давлатларда оғир иқтисодий инқироз чуқурлашмоқда.



Авваламбор ҳеч бир босқинчилик уруши муваффақият билан якунлана олмайди. Чунки босқинчи давлатнинг Армияси ва унинг аскарлари минг чиранмасинлар, улар ҳеч қачон ўзларини хайрия қилувчилар ёки мурувват кўрсатувчилар каби тута олмайдилар. Қўлида қуроли бор одам биринчи навбатда уни ишлатишга, душманни қиришга, унга ёмон қараган одамни отиб ташлашга ҳаракат қилади.

Иккинчидан, ҳар бир халқнинг ўз ғурури, ўз қадр қиммати, ўз яшаш тартиби ва урф одатлари бор. Бир давлатга бостириб кириб у ерда қурол ёрдамида ўз тартибларингни ўрната олмайсан. Совет Иттифоқи 10 йил курашиб, ўз қўғирчоқ ҳукуматини ўрнатиб ҳам Афғонистонда ҳеч нарса қила олмади ва охир оқибатда таслим бўлиб, чиқиб кетишга мажбур бўлди. АҚШ ҳам 10 йил урушиб ўзига бир эмас, икки давлат ва икки катта миллатни душман қилди холос ва у ҳам думини икки ораси оёғи орасига қистириб ниҳоят қочиб кетишга мажбур бўлади.



Наҳотки ўтган урушлар ва олдин қўйилган хатолардан ҳозирги замон давлат раҳбарлари ҳулоса чиқармайдилар деган асосли савол туғилиши мумкин.

Бунга жавоб шундан иборатки, бу дунёда ҳамиша урушлар бўлишидан манфаатдор бўлган улкан кучлар бор. Улар ҳақида батафсил мана бу ерда, “Ёвўз халқа” мақоласида танишишингиз мумкин ( http://stopdictatorkarimov.com/War_creators_Uz.pdf ).



Хўш, энди асосий масалага қайтадиган бўлсак, нима учун АҚШ ҳукумати тўсатдан Ўзбекистон ҳукумати билан ўз ҳамкорлигини кучайтиришга мажбур бўлмоқда?

Бунинг сабаби шуки, сўнгги пайтларда Покистон ҳукумати ва унинг махфий хизмат кучларининг Толибон билан ўзаро хўфиёна ҳамкорликлари аниқланди. Яқинда Қобулдаги энг баланд меҳмонхонага бўлган ҳужум ва Толибон билан музокаралар олиб бориш учун тайинланган собиқ президент Бурҳониддин Раббонийнинг ўлдирилишида ISIнинг қўли бор демоқда АҚШ ҳарбийлари. Бу АҚШ ҳукумати томонидан Покистон Ҳукуматига қўйилаётган жуда жиддий айбловлардир. Покистон Ҳукумати ҳарчанд ўзини бу ишларга алоқаси йўқлигини пеш қилмасин уларни тушуниш мумкин. Чунки қарс икки қўлдан чиқади. Аввалига АҚШнинг махсус қирувчи Гуруҳи Покистоннинг Абботобод шаҳрида, ҳарбийлар ва бойлар яшайдиган маҳаллада, шундоққина ҳарбийларнинг биқинида жойлашган уйга тўсатдан ҳужум қилиб Усама бин Ладинни ва унинг бир неча қўриқчиларини ўлдирдилар.



Бу ҳарбий операция АҚШ ва унинг ҳукумати учун катта ғалаба деб баҳолангани билан у аслида улар учун янги мағлубиятларнинг дебочаси экани маълум бўлди. Бунга сабаб, биринчидан Покистон Ҳукумати ўз ҳудудларида АҚШнинг сараланган қирувчи Гуруҳи аскарларининг махсус, товуш чиқармайдиган вертолетларда бир уйга ҳужум қилишларини қабул қила олмадилар, у уйда ким яшашидан қатьий назар.

Иккинчидан, Толибон ҳаракати умумий душманга қарши курашларда уларнинг асосий етакчиларидан бири бўлган шахснинг АҚШ аскарлари томонидан Покистон ҳудудида ўлдирилишини ҳеч қачон кечирмайдилар.

Учинчидан, бир пайтлар Толибон Ҳаракатини тузишда асосий роль ўйнаган Покистон Ҳукумати давр, замон ва унинг турли ўйинчилари таклиф этаётган турли туман масалаларда кўпинча икки ечимдан бирини танлашга мажбур бўлмоқда: Ё бир пайтлар ўзи тузган ва таъминлаб турган Толибон тарафига маъқул ечимни ёки ўзини кўп йиллардан бери қўллаб қўвватлаб келган АҚШ ҳукумати таклиф қилган ечимларни.



АҚШ ҳукуматининг сўнгги қарорлари уларнинг Марказий Осиёдаги ўз ҳамкорларини ўзгартиришга мажбур қилаётганини кўрсатади. Региондаги энг репрессив ҳукумат бўлган ва ўз сиёсатини асосан зўравонлик ва қонунбузарликка асослаган Ислом Каримов режими билан ҳамкорлик қилиш АҚШ Ҳукуматининг ташқи сиёсатдаги янги стратегик хатоларидан бири бўлмоқда. Кимлар ва нима учун Барака Обама Ҳукуматини бу ишга мажбур қилаётганлиги эса юқоридаги мақолада(“Ёвўз халқа” ) келтирилган халқаро актёрларнинг астойдил олиб бораётган фаолиятлари сабабли бўлиши мумкин. Ислом Каримов бу ўйинда АҚШ тарафидан вақтинча танлаб олинган навбатдаги бир “пиёда аскар”/”пешка” холос.



Бу муносабатларнинг Ўзбекистон ва региондаги умуий ижтимоий –сиёсий вазиятга таъсири ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар кейинги қисмда берилади.



Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 2-октябр
Масалага оид мақола: США хотят изменить маршрут доставки войск в Афганистан
http://news.day.az/world/291147.html

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент Обама башарасига бир тарсаки Empty Re: Президент Обама башарасига бир тарсаки

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum