Форум_Ўзбекистон

Ўзбекларнинг келажаги ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекларнинг келажаги ҳақида

Post by Admin on Wed Jun 30, 2010 5:47 pm

Шўрчилик Дилнозанинг “Ўзбеклар Ўшдан кўчманг” деган даъватини қўлловчи жавоб

Дилнозахонни гапи тўғри.

Ўш, Жалолобод, Чимкент, Туркистон, Хўжанд, Тошҳовуз ва яна бир қанча ўзбеклар неча минг йиллик тарих давомида жипс бўлиб яшаб келган аммо Ленин, Сталин каби муттаҳамларнинг олиб борган жиноий сиёсати туфайли "Ўзбекистон" деган республикадан ташқарида қолиб кетган миллионлаб ўзбеклар бор. Бу жойлар қирғиз, қозоқ, туркман ёки тожикларни ерлари эмас айнан ўзбекларнинг ерларидир.



Агар миллий низолар бўлмаса ҳамма ўзбеклар ўша яшаб турган жойларида ўзга миллат даражасига тушиб қолган бўлсалар ҳам ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳамиша талаб қилиб ўз маданиятлари, тиллари, адабиётлари, санъатлари, урфу одатларини сақлаб қолган ҳолда тинчгина яшайверишлари керак.



Орадан яна замонлар ўтади ва бир куни келиб Туркистон давлатлари Иттифоқи тузилади. Бундай Иттифоқ тузилишига ҳеч қандай шак ҳам, шубҳа ҳам йўқ. Ана унда бу Иттифоқ Америка ва Европа Қўшма Штатлари/Давлатларидан ҳам, Буюк Британия Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар Иттифоқларидан ҳам буюкроқ Иттифоққа айланади. Чунки бизнинг Туркистон давлатлари Иттифоқига Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Уйғуристон, Туркманистон, Қозоқистон, Татаристон давлатлари кирадилар.



Бундай кучли Иттифоққа киришга бугун ўз оға ини бўлмиш ўзбекларни отиб, қириб, уларни тириклайин ўтда куйдирган ва шу сабаб бутун дунёга шармандаи шармисор бўлган галварс қирғизлар ҳам ҳаракат қиладилар. Ана ўшанда уларга бу Буюк Туркий Халқлар Иттифоқига киришлари учун уларга маълум бир шартлар қўйилади.



Биринчидан, аввалига Қирғизистон ичида Мустақил Ўзбек Мухторияти деб аталмиш бир диёр тузилади ва у ўз ичига хато тузилган харита сабаб Қирғизистон республикаси ичига тушиб қолган ва ўзбеклар жипс яшайдиган Ўш ва Жалолобод вилоятларини олади.



Иккинчидан, Қирғизистон ҳукумати сиёсат ва бошқарув учун ўзи масъул ва жавобгар бўлган давр(1990йил, 2010 йил) ва диёрларда(Ўш, Ўзган, Жалолобод) қирғизларнинг ўзбекларга қарши олиб борган давлат жиноятларини тан олиб, бу жиноятларни кескин қоралаб, ўзбек халқидан кечирим сўраши керак бўлади.

Ана шу шартлар бажарилгач Қирғистон республикасига ҳам Буюк Туркистон Иттифоқига киришга рухсат берилиши мумкин.



Аммо у кунлар келгунча яшаш керак. Аммо энди шундай яшаш керакки, бирор галварс қирғиз ёки бошқаси ўзбекка бош кўтара олмайдиган бўлсин.

Бу учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошлаш керак ва барча ўзбеклар жипс яшайдиган диёрларда маҳаллий хокимият, полиция, суд, прокуратура тизимларига аҳоли сонига пропорционал равишда миллий кадрлар қўйилиши учун курашиш керак.



Масалан, Ўш шаҳрида 70% аҳоли ўзбек бўлса, у ҳолда шаҳар мэри ҳам, шаҳар хокимиятининг 70% раҳбарлари ва шаҳар кенгашининг 70 % халқ вакиллари ҳам ўзбеклар бўлишлари керак! Бу демократиянинг асосий талабидир.



Худди ана шундай сиёсат билан Ўш шаҳар полицияси таркибида 70 % ўзбеклар бўлиши керак.

Агар ҳақиқий, эркин ва очиқ сайловлар бўлса сайловчиларнинг 70%ини ташкил қилувчи ўзбеклар бир қирғизни мэр қилиб кўймас, шаҳар хокимиятига уларни вакил қилиб сайламас эди!

Аммо қандай қилиб аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилган Ўш шаҳрини мэри ҳам, шаҳар хокимиятини вакиллари ҳам ва шаҳардаги барча полиция ходимлари ҳам қирғизлардан ташкил топганини мана бугун янги ҳокимиятдан сўрайдиган кундир!

Агар ана шундай нотўғри тақсимланиш бўлмаганида эди у холда 11дан 24 июнгача бўлган кунлар Қирғизистон тарихига энг қора кунлар бўлиб кирмас ва ага ўша кунлар содир этилган даҳшатли қатлиомни олди олинган бўлар эди!



Аммо Ўш полицияси 100% қирғизлардан иборат бўлгани учун ҳам жиноятга ҳароми бўғзигача ботган бу бадбахт полиция ходимлари маст аласт бўлган қирғизлар томонидан ўзбекларни ўлдириш, отиш, тириклайин ёндириш, зўрлаш, уларни уйларини ёқишларга нафақат томошабин бўлиб турдилар балки уларнинг ўзлари ҳам ана шу жиноятларга шерик бўлдилар!!!

Хўш, бу гапларни инкор қиладиган бирор бадбахт қирғиз борми?



Йўқ! Бўлмайди ҳам!



Нафақат полиция балки судлар ҳам, прокурорлар ҳам, ҳарбийлар ҳам фақат ва фақат қирғизлардан иборат бўлгани учун бу иблислар бугун ҳам ўзбекларни эзиш, уриш, ҳақоратлаш, таҳқирлаш, паспортларини йиртиб ташлаш каби жиноятларни энди қонуний равишда амалга оширмоқдалар!



Хўш, бу гапларни инкор қиладиган бирор бадбахт қирғиз борми?



Йўқ! Бўлмайди ҳам!



Энди қиссадан ҳисса шуки, ўзбекларни бошига тушган улкан фожеадан керакли хулосаларни чиқариб олиб, бундан буёғига ўзбеклар бошларига бу каби кулфатлар тушмаслиги, уларга қарши бу каби ваҳшийликлар қилинишига ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги керак.



Буни йўли бор, бу ҳақда қисқача айтиб ўтилди, бу ҳақда яна ҳам кўпроқ фикрлар тўпласа бўлади. Аммо энг асосийси шуки, бугун биз, бутун дунё ўзбеклари жипслашиб, бундан буён бизларга қарши бирор жиноят қилинишига йўл қўймаслигимиз керак. Агар бизга қарши қайсидир бир халқ қурол ўқталгудек бўлса, у ҳолда биз ҳам қўлда қурол билан ўз ҳақ ҳуқуқларимизни кескин ҳимоя қилишимиз керак.





Ҳазратқул Худойберди

2010 йил 30-июн
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------



“Ўзбеклар Ўшдан кўчманг”

дейди Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан қўнғироқ қилган Дилноза.

- Мен олдиндан кечирим сўрайман. Илтимос мени кечиринглар ўзбеклар. Агар нотўғри гапирган бўлсам¸ ватандошларим кечиринглар. Кейин яна битта ака гапирдилар. “Қирғизистонда бизга яшашга жой қолмади. Биз референдумга ҳам қатнашмадик” дедилар.

Сиз бошқа қаерга борасиз? Маслаҳатим шуки¸ ҳамма ўзбеклар бир ëқадан бош чиқариб БМТ га мурожаат қилсин. Тегишли жойларга мурожаат қилиб ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилса бўладику. Униси у ëққа қочади¸ буниси бу ëққа қочади. Ҳамманинг калласидан ҳар хил фикр чиқаяпти. Ҳамма битта фикрда эмас. Ҳамма “Қирғизистонда биз туғилиб ўсдик. Бу бизнинг ватанимиз. Миллатимиз ўзбек бўлгани билан биз Ўзбекистон фуқароси эмас Қирғизистон фуқаросимиз.

Мана шу фуқароликни¸ ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қиламиз” демаяпти. Ҳамма бир ëқадан бош чиқариб қочқинга айланмасдан¸ фожиа бошланган пайтда тик военнийларнинг кўзига чиққан пайтда биттани ўлдирар¸ иккитани ўлдирар¸ 200 тани ўлдирар шаҳара барибир бедарвоза эмаску. Уларни ҳам сўрайдиган жой борку. Шу нарсани мен айтмоқчи эдим. Балки нотўғри фикр билдиргандирман¸ дейди Дилноза.


Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz