Форум_Ўзбекистон

Ўш ва Жалолобод вилоятларини ўз ичига олган Мустақил Ўзбек Демократик Мухторияти тузиш ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўш ва Жалолобод вилоятларини ўз ичига олган Мустақил Ўзбек Демократик Мухторияти тузиш ҳақида

Post by Admin on Wed Jun 16, 2010 7:20 am

Ўш ва Жалолобод вилоятларини ўз ичига олган Мустақил Ўзбек Демократик Мухторияти тузиш ҳақида

Ассалому алайкум Ўш ва Жалолобод вилоятларида яшовчи барча азиз ўзбек биродарлар, сингиллар, отахонлар ва онахонлар!

Авваламбор ушбу ва ўтган машъум кунларда жоҳиллар ва кўринишидан одамга ўхшаган аммо аслан ёввойи бир ваҳшийлар бўлган қотиллар қўлларидан шаҳид бўлган барча норасида гўдаклар, болалар, ёшлар, қариялар, барча қурбонларни Аллоҳ ўз жаннатига олган бўлсин. Уларни охиратлари обод бўлсин, рўҳлари эса бизлардан рози бўлиб, келажакдаги холис ниятларимиз, ишларимиз ва режаларимизга мададкор бўлсин!


Мен ўтган кунларда Қирғизистонда ўзбекларга қарши бўлган Даҳшатли Қатлиомдан бир Хулоса чиқардим. Сизлардан илтимос, шу Хулосамни Ўш ва Жалолобод вилоятидаги барча ўзбекларга қўлма қўл етказинг.

Қирғизистонда ўзбекларга қарши бўлган Даҳшатли Қатлиомдан сўнг чиқарилган бир Хулоса

Бундан роппа роса 20 йил олдин турли хил сабаб ва баҳоналар, турли хил сиёсий ўйинлару башанг кийинган, давлат арбоби бўлиб ишлайдиган аммо аслан жиноятчилар бўлган манқуртлар тўдаси Ўш ва Ўзганда ўзбекларга қарши Қатлиомни ташкиллаштирди.
Масалан, улардан бири бугун Ўш шаҳар мэри/ҳокими лавозимида ишлаётган Мелис Мирзакматовдир. ( http://www.ozodlik.org/content/article/2072635.html ). Улардан иккинчиси эса бундан 20 йил олдин Ўзган Райкомида ишлаган ва аввал ўзини кейин эса қирғизларни пешоналарига қизил латталар бойлаб (ажралиб туриш учун!) одамларни ўзбекларга қарши курашга чорлаган бир қирғиз амалдор аёли эди.

Натижада ўша машъум кунларда минглаб бегуноҳ ўзбекларни қонлари тўкилди. Аммо ана ўша башанг кийинган, амалдорлик лавозимларида ўтириб олиб бундай жиноятларни ташкиллаштирган муттаҳамларнинг бирортаси ушланмади, жиноий жавобгарликка тортилмади. Аксинча улар яна ўзларининг олий мансабларида қолдилар.

Натижада, орадан 20 йил ўтиб, улар яна ўша эски услубларини қўллашга қарор қилдилар. Бу ҳаётда ҳамиша шундай, ҳар қандай жиноятчи токи у ушланиб қилган гуноҳига яраша жазога тортилмас экан у яна ўз жиноятларини давом эттираверади.

Жиноятни ташкиллаштириш бир иш бўлса, уни амалга ошириш иккинчи иш.
Бу ишда бир неча юзлаб ва ҳатто минглаб одамлар керак бўлади. Афсуски, ҳар икки Қатлиомда ҳам ана ўша амалдорлар пухта тайёрлаган режани амалга оширишда қирғизлар, асосан улар ичидаги энг бераҳмлари, энг ёввойилари, энг тарбиясизлари ва ҳар қандай жиноятга ҳамиша тайёр бўлган энг ахмоқлари асосий ролни ўйнадилар, асосий вазифани бажардилар.
Уларга бегуноҳ ўзбекларни қириш, ўлдириш, зўрлаш, отиш, тепиш ва уларни уй жой ва молк мулкларини талон тарож қилиш кейин эса қолган нарсаларни ва уйларни ёқиб юборишдек ишларни гуёки ўзларининг буюк мақсадларидек қилдилар.

Айнан ана шу нарса, яъни асосий кўпчилик қирғизларнинг ўзбекларни кўра олмаслик, уларга нисбатан ўз юракларида доимий равишда тушуниб бўлмас, ҳеч биир асосссиз қора ният ва адоват сақлашни ҳеч нарса билан тушунтириб бўлмайди.

Мени хаёлимга келган ягона фикр шу бўлдики, қирғизларнинг аксариятида азалдан шундай бир ёмон касаллик бор. Бу касалликни оти миллатчилик, ҳасадгуйлик, ўзидан яхшироқ яшаганга ё бўйсуниш ёки уни йўқ қилиб, уни бойликларини талон тарож қилиш. Бу касалликни оти ёввойиликдир.

Бу касаллик чамаси қирғизларда минглаб йиллардан бери бўлган ва бу касаллик ўз вақтида даволанмагани, аксинча у яшириб келингани, инсонларга бу касалликдан даволанишга на имкон ва на ёрдам берилмагани учун у касаллик яширин кўринишда яшаб, янада ривожланиб бормоқда. У оддий кунларда кўзга кўринмайди. Аммо бу касаллик гуёки минг йиллар давомида қуриб қақгаб кетган ўтинга ўхшайди. битта гугурт чўпини ёқиб унга ташласангиз у бир пасда "лоп" этиб ёниб кетади. Кейин бошланади қирғин.

Улар бировни ўлдириб, ўзлари тўккан инсон қонни кўришлари билан худди океандаги ваҳший наҳанг балиқ акула каби бадтар қутурадилар ва гуёки кўпкарига боргандек бақириб, ҳайқириб ҳимоясиз одамларни ўлдиришда давом этаверадилар.
Улар ўзлари тўккан ҳар бир томчи қондан завқланадилар, бундан жунбушга келадилар. Энди уларни ҳеч қандай гап ҳам, ҳеч бир одам ҳам тўхтата олмайди!

Қутурган итдан, одамларга ташланган ваҳший ҳайвондан фақатгина унга қарши кескин курашиб уни енгиш мумкин бўлганидек, қутурган қирғизларни ҳам фақат ва фақат кескин қарши кураш билан енгиш мумкин холос. Уларни тинчитаман деган қари қирғиз отахон ва онахонларни гапларини улар сариқ чақага ҳам олишмаганини кўпчилик кўрди ва билади. (Бу қатлиом ҳақидаги бир қисм далилу исботлар мана бу ерда тўпланган: Қатлиом ҳақида далил исботлар / Факты геноцида ).


Хўш, нима қилиш керак бўлмаса, қутурган қирғиз ёшларини тўхтатиш учун?
Бу учун энг аввало кучли билимга эга бўлиш керак. Масалан, дунёда айни ҳолатга тушган ва ўзига қарши қатлиомга қарши бошқа халқлар қандай чора ва тадбирлар топганлар?

Ушбу кунда фаластинликлар Исроил давлати ва яҳудийлардан, чеченистонлик, доғистонлик биродарларимиз ва умуман кавказ халқлари Россия ҳукумати ва руслардан, уйғур биродарларимиз ва тибет халқлари эса Хитой ҳукумати ва ханлардан бениҳоят азият чекиб яшамоқдалар.

Улар ичида асосан чечен ва фаластинлик биродарларимизгина бир нарсани аниқ тушуниб етишди: Сенга қарши бўлган, сени уйинг, еринг ва ҳаётинга доимий равишда таҳдид соладиган душманга қарши фақат бир чора бор холос.

Агар сен яшашни истасанг, ўз ҳаққинг, ўз уйи жойинг, ўз бола чақаларингни ҳаётини химоя қилишни астойдил истасанг, у холда сен ҳам душманга қарши дадил курашга киришинг керак.

Уни таслим қилишни, сен билан келишишга мажбур қилишнинг ягона чораси бу сенинг уни кучига қарши кўрсата оладиган кучинг холос. "Ўзинг учун ўл етим" деган аччиқ мақол айнан ана шундай ҳолат ва вазият ҳақида айтилган.
Токи ҳар бир инсон, ҳар бир жамоа ва ҳар бир миллат ўз ва яқинларини ҳаётини, ўз уйи ва мол мулкини ўзи ҳимоя қила олмас экан, ундай миллат хору зор яшашга маҳкумдир.

Бас шундай экан, энди зарурий чора тадбирлар кўрилмоғи лозим.
Темирни қизиғида босиш керак. Ушбу кунларда талмовсираб қолган, ўзи йўл қўйган улкан жиноятларни қандай бости бости қилишни. қандай қилиб бу улккан жиноят изларини яширишни билмай боши қотиб турган сотқин ва ушбу кундаши жиноятларга шерик ҳукуматга қарши кескин Ултиматум, яъни Ўзбек Халқи Талаби билан чиқиш керак.

Бу Талабнинг асосий мазмуни шундай бўлиши лозим:

Биз, тарихий замонлардан ва минг йиллардан бери Ўш, Жалолобод вилоятларида яшаб келган ўзбекларнинг фарзандлари ва уруғ аймоқларимиз. Кўп замонлар илгари бу ерлар Турон деб аталар эди.
Бу ерларнинг тоғлару дашту биёбонларида қирғиз ва қозоқлар асосан чорвачилик қилиб яшаган бўлсалар, бу ерларнинг текис ва унумдор ерларида асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик, косиблик, савдогарлик, меъморлик, қурувчилик каби ишлар билан машғул бўлиб ўзбеклар яшаб келишган эдилар.
Кейинчалик Совет давлатининг калтафаҳм корчалонлари ер харитасини ўзларича бузиб, чизиб унга мана бу ер "Ўзбекистон", мана буниси "Қирғизистон", буниси "Туркманистон", буниси "Қозоғистон" ва буниси "Тожикистон" деб номлар қўйдилар. Натижада айрим халқлар гуёки ўзга халқлар ва давлатларнинг қарамоғига тушииб қолдилар.

Агар бу давлатларни адолатли ҳукумат ва ақлли раҳбарлар бошқаришганда бундай "давлат тузишлар"дан нолимаса ҳам бўлар эди. Аммо афсуски, бу давлатлар эркинлик, адолат, озодлик, демократия каби қадр қимматлар асосида тузилмагани учун бундай "давлат тузишлар" фақат ва фақат минг йиллардан бери ўзаро келишиб келган халқларни бир бирига қарама қарши қўйиш ва миллий низолар келтириб чиқаришга олиб келди, бундай низолар чиққанда эса уларни ҳал қила олмай қайтага бундай муаммоларни узоқ йиллар яшашига ва демак уларни қайта қайта такрорланишига сабабчи бўлди.
Юқорида келтирилган ва рад этиб бўлмас далилу исботлардан келиб чиқиб биз, Ўш ва Жалолобод вилоятларида асрлар давомида яшаб келган ўзбекларнинг жамоалари йиғилишиб қуйидаги Умумий Миллий Қарорга келдик:

Биз Ўш ва Жалолобод вилоятларини Мустақил Ўзбек Демократик Мухторияти деб эълон қиламиз.

Бизнинг Мухториятимизда ушбу кунларда бу яшовчи барча халқлар ва миллатлар тенглик асосида яшашга тўла тўкис ҳақлидирлар. Айни пайтда биз Мухториятимизда миллий низолар келтириб чиқарган ва уларни амалга оширишда иштирок этган, юегуноҳ инсонларнинг қонини тўккан бирор кимсани бу ерда яшашига рухсат бермаймиз. Улар ичидан фақатгина ўз гуноҳини тан олганлар ва одил суд олдида ўз жиноятлари учун керакли жазоларни ўтаганлар ва ниҳоят ўз айбларини тушуниб, тавба тазарру қилганларгина, миллати ва келиб чиқишидан қатьий назар бу ерда яшашга рухсат олишлари мумкин.
Биз Мустақил Ўзбек Демократик Мухториятини қуриш ва уни тиклашда қўлимиздан келан барча ишларни қиламиз ва бутун халқимизни шу буюк курашга, ўз уйимиз, ўз юртимизни қонунийлаштириб, кейин уни қонуний равишда ҳар қандай тажовузлар ўзимиз ҳимоя қилишдек буюк ишларга чорлаймиз.
Бизни бундай улкан қадам ва буҳим қарор қилишимизга мажбур қилган нарса бу бизлар фуқароси ҳисобланган Қирғизистон ҳукуматининг биз ўзбекларни ҳимоя қилмагани ва аксинча жинояткор инсонларни бизни шаҳар қишлоқларимизга раҳбарликка қўйиб, шу каби йўллар билан аввалига ўзбек миллатини доимий равишда эзиш, ҳақоратлаш, зўрлаш, камситиш, кейин эса уларни ёппасига қириш каби жиноий ишларни ташкиллаштиришда ёки шундай ишлар руй беришига йўл қўйиб берганидир!

Биз қирғиз халқининг биз ўзбекларга қарши ташкиллаштирган, икки марта амалга оширган ва минглаб ўзбекларни гўдак, бола, аёл ёки қария экан демасдан аёвсиз қиргани ва бизга нисбатан қилган минглаб жиноятларини ҳеч қачон кечирмаймиз ва бу қабиҳ жиноятларни шундоққина ўз ҳолига ташлаб ҳам қўя олмаймиз!!!

Биз, Мустақил Ўзбек Мухториятининг вакиллари бу жиноятларни кимлар ташкиллаштиргани, кимлар уни амалга оширгани ва қандай йўллар билан бу ишлар бошқарилгани ҳақидаги асл ҳақиқатни очилишини Қирғизистон Ҳукуматидан талаб қиламиз
Биз Қирғизистон Ҳукумати билан кўтарган масалаларимиз бўйича музокаралар ўтказиш тарафдоримиз.
Бизнинг қароримиз қатьий ва бу қарор бошимизга тушган оғир мусибатлар ва фожеалар туфайли аччиқ ҳаётнинг бир сабоғи каби дунёга келди.


Ҳурмат ила Мустақил Ўзбек Мухторияти вакиллари
(Сана ва макон).

(Бу қарорни Ўш ва Жалолобод вилояти Ўзбек Жамоалари Қурултойида қабул қилиш керак!).
Ушбу масала буйича фикр ва мулоҳазаларингизни менга ёзиб юборишингиз мумкин: saturnus04@yahoo.se
Ҳазратқул Худойберди. Мен бажону дил бу ишларда сизларга қўлимдан келганича ёрдам беришим ва бу ишларга бошиданоққ фаол қатнашишим мумкин.
Буни барча биродарларга ва опа сингилларга тарқатинг. Ҳамма ўқиб ўз фикрларини билдирсинлар. Кейин мен уларни тўрлаб мана бу ерда чоп этаман: Форум_Узбекистан http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/forum.htm



Admin tomonidan Fri Jun 18, 2010 1:05 pm da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ҚИРҒИН МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁЛИЛАРИНИНГ ТУРКИЯ ХУКУМАТИГА МУРОЖААТНОМАСИ.

Post by Admin on Thu Jun 17, 2010 5:25 am

ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ҚИРҒИН МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁЛИЛАРИНИНГ ТУРКИЯ ХУКУМАТИГА МУРОЖААТНОМАСИ.

Хурматли Абдулла Гул жаноблари !
Ҳурматли Ражаб Эрдуғон жаноблари!

Биз Сизларни туркий ҳалқларнинг энг буюк лидерлари ўларок таниймиз. Қирғизистон жанубидаги қирғинни тўхтатишга Сизлар аралашмасанглар уни бошқа кучлар тўхтатмайди. Туркка туркгина ёрдам бериши аниқ. Бошқалар чин дилдан ёрдам бераётгани йўқ. Сизлар Россия хукуматига ва Қирғизистон муваққат хукумат бошлиғи Роза Ўтинбоевага дипломатик йўллар билан таъсир ўтказишларингиз ва уларни Ўшга гуманитар ёрдам киритишга рози қилишларингиз мумкин. Бу бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашиш эмас, аксинча дўстлик ва биродарлик ёрдами ҳисобланади. Агар шу хил тадбирлар ўтказилмаса, Ўшда бир неча юз йил тугамайдиган ўзаро биродаркўшлик уруши юзага келиши аниқ. Худди шу хил уруш туркий миллатларнинг душманларига керак! Дўстларига эмас! Туркий миллатларнинг сардорлари буни ҳисобга оларлар деган умиддамиз.


Бек Ойбек ўғли - академик.
Файзулла Исҳоқов - тарих фанлари доктори.
Зоҳид Ҳақназар - дирежёр профессор.
Гулчеҳра Нуриллаева - шоира.
Дадахон Ҳасан - хофиз.
Ботир Норбой - филология фанлари доктори.
Абдулазиз Маҳмудов - кинорежиссер.
Баҳтиёр Иса - доцент.

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz