Форум_Ўзбекистон

Саргардоним, ўзбекларим...

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Саргардоним, ўзбекларим...

Post by Admin on Sat Jun 12, 2010 2:00 pm

Ушбу замон даҳшатиндан
Сарсон менинг ўзбекларим.
Ўз юртига сиғдирилмас,
Менинг азиз ўзбекларим

Ким бўлмасин эзаман дер,
Ушбу андишали ҳалқни.
Бирортаси ҳурмат қилмас,
Бу меҳнаткаш инсонларни

Бировлари кўра олмас,
Бошқалари чидай олмас,
Унинг қўли гуллигидан,
Ҳамма ишда зўрлигидан.

Не не шоҳу подшохлари
Эзаман деб кўп уринди.
Яна қанча чўтирлари,
Енгаман деб кўп уринди

Аммо бари ўтди, кетди
Ўз ўтида ёниб кетди.
Ўзбегимни қудратини
Била олмай куйиб кетди!

Майли замон шундай экан,
Кўп куйинма буюк халқим.
Қудратинга ишонавер,
Душманлардан қўрқма халқим.

Бу кунлар ҳам ўтар, кетар,
Келар бир кун сенинг кунинг.
Ана шунда зор йиғлашар
Зулм қилган душманларинг.

Ҳазратқул Худойберди
2010.06.12


Саргардон ўзбегим ҳақида суратлар: http://www.24.kg/76012-kyrgyzsko-uzbekskaya-granica-12-iyunya-bez.html

Ўшдан қочиб чиқиб кетаётганлар, видео: http://news.bbc.co.uk/2/hi/world/asia_pacific/10300348.stm

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Алишер Усмоновга бир очиқ хат

Post by Admin on Tue Mar 08, 2011 6:14 am

Алишер Усмоновга бир очиқ хат


Ҳурматли Алишер Усмонов!

Мени билишимча, сиз ҳам бир вақтлар ҳокимият зулмидан азият чеккан одамсиз. Сизни омадингиз бор экан, ўз вақтида қамоқдан чиқиб кейин бутунлай оқлангансиз.
Замонанинг зайли билан, Сизга Аллоҳ таоло берган иқтидор ва фаросат билан бугун дунёдаги энг таниқли ишбилармонлар даврасидан ўрин олгансиз.

Ҳамма ишларингизни санаб ўтиш учун кўп вақт керак аммо улардан 3таси кўпчиликка таниш. Булар "Газпроминвестхолдинг"га бош директорлик, "Коммерсант нашриёт уйига раҳбарлик ва "Арсенал" футбол клубига эгалик қилишингиз.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, сиз иқтисод ва молия масалаларида иш юритишни мукаммал ўрганган одамсиз.
Шулардан келиб чиқиб сизга бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман.

Ўзингиз биласиз, ўзбек халқи ўта меҳнаткаш ва заҳматкаш халқ. Улар қаерда бўлмасин тиниб тинчимайди, чўлларни жаннатмакон боғларга айлантиради.

Бугун миллионлаб ўзбеклар Россиянинг совуқ Камчаткасидан тортиб Африканиинг иссиқ ўлкаларигача бориб бир бурда нон топиш илинжида сарсону саргардон улар.

Мен ўз пайтида бир таклиф билан чиққан эдим ва унда барча сарсон саргардон ўзбеклардан бир неча мингини бир жойга (масалан Испания ёки Туркиянинг ишсизлик туфайли одамсиз қолган қишлоқларидан бирига) тўплаб, Европа Иттифоқи ва ўша давлат раҳбарларининг кўмаклари ёрдамида бир жамоа тузиш, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандлик каби ишларни дадил ва чаққон йўлга қўйиб ҳам шу одамларни ўзига , ҳам уларни қабул қилган ўша давлатга анчагина фойда келтириш мумкин эди.

Бу ишнинг энг яхши томони ҳақида, яъни унинг савоби ва бошқаларга ҳам катта таъсир қилиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.(Ўша таклифни номи "Бир дангал гап" деб аталган эди, у мана бу ерда: http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t39-topic )

Шахсан мен бу ишга бажону дил аралашган бўлар эдим. Менда ана шу ғоя, юрагимда катта қизиқиш ва интилиш бор шундай ишларни қилишга.
Сизда ҳам бундай ишни қўллашга улкан имкониятлар бор.

Агар биз кўпчилик бўлиб ана шундай катта бир савоб ишни бошласак, ишончим комилки бир неча йил ичида бу иш албатта улкан ютуқларга олиб боради бизни.

Шу сабаб мен Сизга ва Сиз каби иқтисодий жиҳатдан кучли бошқа барча ўзбек биродарларга мурожаат қилмоқчиман.
Келинглар биродарлар, ўзбек миллати учун, унинг сарсон саргардон юрган минглаб қўллари гул, диллари тоза ўзбекнинг меҳнаткаш фарзандлари учун бир савоб ишга қўл урайлик.

Ўзларингизга маълумки, инсондан бу дунёда фақатгина унинг савоб ишлари қолади, холос. Афсуски буни айрим жоҳил раҳбарлар тушунмайдилар ва шу сабаб улардан фақатгина бу дунёда ёмон ном қолади холос.

Аммо биз "Қачон халқимиз бундай жоҳиллардан Миср, Тунис халқлари каби қутулар экан " деб кутиб ўтирсак адолатдан бўлмас. Бундай жоҳил раҳбарларга курашишнинг турли йўллари бор.

Сиёсий курашни тўхтатмаган ҳолда кўплаб биродарларимиз мана шундай ижтимоий проектга ҳам қўл уриб, қўллари гул аммо ўзлари саргардон ўзбекларни бир жойга тўплаб, уларнинг ҳаётини уларнинг ўз қўллари билан фаровон бўлишига ҳаракат қилсак биз улкан бир савоб ишга қўл урган бўлар эдик.

Шу гапга Сиз нима дейсиз ҳурматли Алишер Усмонов?
Бу мурожаат барча сармоядор ва фикрли ўзбек биродарларга ҳам тегишли. Сизлар нима дейсизлар бу фикрга?

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди
2011.03.08


Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Javoblar

Post by Admin on Tue Mar 08, 2011 9:50 am

Assalomu alikum xurmatli Xazratqul Xudoiberdi.
Siz juda xam yxshi taklif bilan chiqibsiz bu taklif xammaga maqul tusha kerak .Alisher Usmonoda bundai imkoniyt bor .
Agar Uzbeklarimizni qullab -quvatlasa juda xam yxshi bular ydi.
Bashorat Yeshova

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Саргардоним, ўзбекларим...

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz