Форум_Ўзбекистон

Инсон терисини ёпинган Қонхўр Шоғоллар Тўдасига қарши аёвсиз кураш ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Инсон терисини ёпинган Қонхўр Шоғоллар Тўдасига қарши аёвсиз кураш ҳақида

Post by Admin on Fri May 28, 2010 5:09 am

Инсон терисини ёпинган Қонхўр Шоғоллар Тўдасига қарши аёвсиз кураш ҳақида

Сўнгги олинган хабарларга кўра Ислом Каримов яна Андижонга борди  ( http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100527_karimov_andijan.shtml )
Жаллоднинг бу галдаги Андижон сафаридан мақсади нима? Унинг бундан 5  йил олдин Андижонга қилган сафари нафақат андижонликларнинг балки бутун дунёни эсида қолди. Ўшанда бу жаллод улкан жиноятга қўл уриб, ундан бир оғиз илиқ сўз кутган мингларча соддадил андижонликларни ёппасига қўрғошин ўқлари билан “сийлади” ва мингларча гўдаклар, муштипар оналар ва ёшу қариларни ўлимига сабабчи бўлди. Хўш, бугун, орадан 5 йил ўтиб нега бу жаллод яна Андижонга қайтиб борди? Қон ҳиди яна бу қари шоғолни йўлга чорладими?

Бу иблиснинг биринчи ташриф қилган жойига қаранг: Ҳарбий қўшинлар қароргоҳи!
Нияти бузуқ одам бўлгандан кейин ундан ёмонликдан бошқа яна нима кутиш мумкин?
Бу сафар жаллод ўзининг малай офицерлари ва аскарларини унга қарши кўтарилиши мумкин бўлган халққа қарши бўлажак ҳужумларда янада шавқатсизроқ бўлишга даъват этаётган бўлса ажаб эмас.


Ҳамма бало фақат шу битта одамда бўлганида уни иложини топса бўлар эди. Аммо афсуски асосий бало ифлос қўллари тирсакларигача қонга ботган, меъдаси эса халқнинг қонига тўймаган мана шу ифлос қариянинг бир ўзида эмас−да!

Асосий бало ана шу жаллодни ўраб олган, у “Ёт!” деса ётиб, “Тур!” деса турадиган, “Бос!” деса босиб, “Ғажи!” деса гўдакми, қариями демай ғажийдиган шоғоллар тўдасидадир!

Асосий бало ўзларининг эсу ҳушларини бир қари шоғолнинг қўлига топшириб қўйган, бирортасида инсоний ғурур деган нарсанинг уруғи ҳам қолмаган ҳокимиятдаги бир тўда ғалчалардадир.

Токи бу ғалчалар тўдаси диктаторнинг ҳар қандай буйруғига буйсуниб ўзлари қилаётган ишлар жиноий ва ҳаром−ҳариш ишлар эканини тушунмагунича;

Токи бу инсон терисини ёпинган шоғоллар тўдасига кимдир ана шу оддий ва аччиқ ҳақиқатни тушунтирмагунча;

Токи бу ғалчалар ниҳояти карим ўзларининг халққа қарши қилаётган ишларининг оқибати бир куни ёмон тугашини англаб етмагунларича аҳвол ўзгармайди.



У қари шоғолнинг бу дунёдан кўра у дунёси яқин қолди, у бир куни барибир кетади, ё ўлади, ё ўласи ҳолга тушгач бир қўриқхонага жойлаштирилади.



Хўш, кейинчи. Кейин нима бўлади?
Кейин унинг ўрнига ана шу қари шоғолнинг тарбиясини олган бошқа бир қонхўр шоғол ҳокимликни ўз қўлига олади.

Агар эрни эр ёки қаро ер қиладиган хотин бўлса,
Элни эл ёки қаро ер қиладиган одам ҳокимдир.


Албатта бир боланинг вояга етиб қандай одам бўлиши энг аввало унинг ота онасига, бобосию момосига, уруғ аймоқлари ва келиб чиқишига, олган тарбиясию эгаллаган билимларига боғлиқ бўлади.

Аммо бир инсоннинг қандай раҳбар бўлиши кўп ҳолларда ундан олдин ўтган раҳбарларга ва энг асосийси, уни чор атрофини  ўраб юрувчи барча амалдорлари ва лаганбардорларига боғлиқ бўлади. Руслар “Короля определяет свита” дейишади, яъни бир подшоҳнинг қандай бўлишини унинг атрофидагилар белгилайди дегани бу.

Бу гаплардан қисқа бир хулоса чиқарадиган бўлсак, бир ҳокимни халқпарвар ёки бир қонҳўр иблис қиладиганлар – ана ўша ҳокимнинг қўли остида хизмат қиладиган амалдорлар, корчалонлардир ва унинг энг яқин хизматкорларидир.


Нафақат Марказий Осиё ва нафақат собиқ СССР давлатлари ичида, балки бутун жаҳон миқёсида ўзининг ўта қонхўрлиги билан танилган, ўн мингларча андижонлик тинч намойишчиларни барча қуроллардан, ҳеч иккиланмай, аёвсиз ўққа тутишга буйруқ берган жаллод яккаҳоким Ислом Каримовдир.

Унинг ана ўша буйруқларини миқ этмай амалга оширганлар ва ошираётганлар эса қуйидагилардир: Зокир Алматов(собиқ Ишчи ишлар вазири), Рустам Иноятов (Миллий хавфсизлик хизмати раиси), Шавкат Мирзиёев (бош вазир), Баҳодир Матлюбов(Ички ишлар вазири), Акмал Саидов(Парламентнинг Қонунчилик палатасида қўмита раиси), Рустам Азимов(Молия вазири), Элёр Ғаниев (ташқи иқт.алоқалар ва савдо вазири), Равшан Мухитдинов (Адлия вазири), Б.Эшонов (Конституцион суд раиси), Абдулла Орипов(Таьлим, ижт.муҳофаза ва соғлиқни сақлаш масалалари буйича раҳбар), Владимир Норов (ташқи ишлар вазири), Қобил Бердиев (Мудофаа вазири), Маҳмуд Худойбердиев (Президентнинг махсус қирувчи гвардияси бошлиғи) ва бизларга номлари ҳозирча номаълум аммо вақти келганда аниқлаш осн бўлган барча ҳарбий қисмларнинг генераллари, полковниклари, майорлари, капитану лейтенантларидир.

Хўш, бу қари шоғол кетгач, бу шоғолнинг барча қонхўрликларига теппа тенг шериклик қилган ва уни ўрнини эгаллаган Мирзиёевми, Азимовми, Иноятовми, қайси бўлмасин, халқпарвар ҳоким бўла оладими?

Йўқ. Ҳеч қачон инсон башарали қонхўр шоғоллар тўдаси ичидан халқпарвар инсон етилиб чиқиши мумкин эмас!

Хўш, у ҳолда нима қилиш керак ахир? Ҳамма гап ана шунда.



Энг аввало ана шу ҳақда уйлай бошлаш керак. Кейин эса чучварани хом санашларни бас қилиш керак. Ундан кейин эса дунёдаги диктатура тузумларига қарши курашларда ва хусусан Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатурасига қарши курашларда йўл қўйилган хатолардан хулосалар чиқариш керак.



Нихоят ҳамма нарсани тушунгач ва масаланинг туб моҳиятини англагач бу инсон терисини ёпинган шоғоллар тўдасига қарши кескин, шиддатли ва уларни эсанкиратиб қўядиган буюк курашни тўсатдан бошлаб юбориш керак.

Бу курашни токи шоғолларни ҳаммасини биттама битта тугатмуганча узлуксиз давом эттириш керак.

Акс ҳолда Ўзбекистонда ҳеч қачон ёрўғ кунлар бўлмайди. Бир нарсани истаган одам аввал ўша нарсага эришиш режасини тузади, кейин эса режани амалга ошириш ҳаракатини бошлайди ва токи ўз мақсадига эришмагунча ўз курашини тўхтатмайди. Бу дунёда ҳали бирор нарса ўз ўзидан ҳал бўлган эмас.
     


Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 28-май

Бу мақолага доир бошқа материаллар:  Кто есть лидер?  http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1072732740
Каждый народ достоин своего лидера. А достоин ли лидер своего народа?  http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t402-topic#946
О феномене душевного рабства  http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t435-stopdictatorkarimov-com#1056
Ғаламислар Армияси ҳақида  http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t298-topic#532

Admin
Admin

Number of posts : 1241
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz