Форум_Ўзбекистон

Зулмат ичра нур

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Зулмат ичра нур

Post by Admin on Tue May 11, 2010 10:00 am

Зулмат ичра нур (1 Қисм)


[Ўзбекистонни оғир бўҳрондан олиб чиқиш Д А С Т У Р И ҳақида айрим фикрлар]

Ушбу фикрларимни қоғозга туширишни мен анчадан бери уйлар эдим.

Аммо бир томондан, ҳар қандай фикр каби менинг фикрларим ҳам, хамиртуруш солинган хамир каби ўзининг етилиш соатларини кутиб турар;

иккинчи томондан эса мен ҳам кўпчилик мухолифатчи биродарларимиз каби сабр қилиб, яқин йиллар ичида яхши кунлар келишига ва ҳаётнинг оғир қийинчиликларидан эзилган, елкалари букчайган миллионлаб юртдошларимизни кўкрагига ниҳоят озодлик шабадалари тегиб, улар бу шабадалардан энтикиб нафас олишларига умид қилиб яшаб келаётган эдим.



Аммо ушбу кундаги воқеалар жараёни шуни кўрсатаяптики, бундай кунлар яқин йиллар ичида келишига умид қилмаса ҳам бўлади. Аммо бу дегани умидсизликка тушиш дегани эмас.

Бу дегани узоқ келажакка назар ташлаб, биз бугун қилишга улгура олмайдиган ишларни биздан кейинги авлод қила олишига замин тайёрлаш дегани.



Яьни, яқин келажакда, балки йигирма ёки ўттиз йилдан сўнг, ниҳоят вазият ўзгариши табиий. Сабаби - ҳар қандай зулмат ортида ёрўғлик бордир. Чунки ёруғлик бўлмаса биз зулматда яшаётганимизни билмас эдик, худди умрида совқотмаган одам иссиқни қадрига, умрида оч қолмаган одам эса бир бурда қаттиқ нон қадрига етмаганидек.



Бу дунёда ҳамма нарса нисбийдир, ҳар нарсанинг боши ва охири бор. Боқийлик фақат чексиз коинот, Аллоҳ таоло ва унинг қудратига мансубдир.

Шу сабаб Ўзбекистондаги бугунги кундаги оғир қийинчиликларнинг ҳам охири бордир.

Шундай экан, демак биз авваламбор ана ўша кунларни яқинлаштиришга ҳаракат қилишимиз ва у кунлар насиб этганда эса Қайси ишларни Қандай тарзда қилишимизни режасини тузиб қўйишимиз керак.



Ҳар бир тадбиркор инсон биладики, муҳим ишларни бошлашдан олдин уни режаси тузилади.

Сизнинг режангиз нақадар пухта ишланган бўлса уни муваффақият билан амалга ошириш имкониятингиз ҳам буюк бўлади.



Режа тузишга иккинчи сабаб, биз мухолифатчиларга амалга ошириш насиб этмаган ишларни биздан кейинги авлод амалга оширишига қандайдир бир кўринишда ёрдам бериш.



Фараз қилинг, ўрмонда адашиб қолган одам, оғир қийинчиликлаардан сўнг бир амаллаб ўрмондан чиқиб олади. У ўрмонда адашиб юрар экан, агар у фаросатли, узоқни ва ўзгаларни ҳам уйладиган одам бўлса, у бир савоб ва мўҳим ишни қилади: - қайта қайта бир жойда айланиб юрмаслик ва бу ўрмонда бошқа одамлар ҳам адашмаслиги учун, у ўзи ўтган йўллардаги дарахтларга белги қўйиб кетади, тўхтаб дам олган ҳар бир қўними ёнидаги дарахтлар ковагига қайси мевалар, дарахт баргларию томирларини еб кун кечиргани, уларнинг қайсилари фойдалию, қайсилари зарарли эканлиги ҳақида, қайси йўллардан юрганда қийинчиликларга дуч келганию, қайсиларидан юрганда равон йўллар топгани ҳақида йўл хотиралари ёзиб қолдириб кетади.



Ана энди ўзингиз ўйлаб кўраверинг, ундан кейин адашиб қолган одам учун ўрмонда топиб олган олтин ёмби муҳимроқми ёки уни ўрмонда қийналмай яшаб, равон йўллар орқали, секин аста озодликка олиб чиқадиган Йўл хотираларими? Олтин афзалми ёки тўғри йўлни кўрсатувчи бир эски дафтарми?



Бир ривоят....

Бир ўзига бадавлат инсон умри ниҳоясига етиб бораётганини сезиб, икки ўғлини ёнига чақириб, уларга шундай дебди:

“Ўғилларим. Менинг бу дунёдаги сўнгги соатларим яқинлашиб келмоқда. Шу сабаб мени сизларга айтадиган бир икки оғиз гапим, қолдирадиган бир икки меросим бор.



Мени насиҳатим: Ҳамиша бир бирларинг билан иноқ бўлинглар. Шуни билингларки, сизларга бир бирларингдан кўра яқинроқ одам бу дунёда бошқа топилмаслиги мумкин.

Шу учун оғир ва енгил кунларингда бир бирларинга ҳамиша мададкор бўлинглар, тўйларингда бирга хурсанд бўлинглар, бошларинга қайғу мусибат тушганда эса бир бирларинга мададкор бўлинглар.

Бу мени сизлардан сўрайдиган ягона илтимосим мени болажонларим.



Меросга келсак, менда мол, уй жойдан ташқари 2та муҳим мерос бор. Мен уйлайманки сизлар ўзларингиз мол ва уй жойни келишиб, заруратларингиздан келиб чиқиб, тенг бўлишиб оласизлар. Аммо мана бу 2 меросни қандай бўлишни мен билмайман. Шу учун уни ўзларинга ҳавола қиламан. Ким нимани хохласа олсин.



Булардан бири бир пуд олтин солинган қоп, иккинчиси мени мана шу ҳаётим давомида ёзган Хотира дафтарим.

Бу дафтарга мен ҳаммма нарсани ёзганман, хатоларимни ҳам, ютуқларимни ҳам. Уни ўқиб ҳатоларимни такрорламай, ютуқларимдан эса унумли фойдаланган одам бахтиёр яшаши мумкин.



Бир пуд олтинни эса тўғри сарф қила олган одам ҳам уни кўпайтириш эвазига, ишни уддабуронлик билан олиб бориш эвазига бахтиёр яшаши мумкин. Марҳамат, истаган нарсаларингизни танлаб олинглар” деб ўз сўзини тугатибди ва жон таслим қилибди.



Ўғиллардан каттаси бир пуд олтинни танлабди, укаси эса эскириб кетган қалин Хотира дафтарни олишга мажбур бўлибди.



Орадан йиллар ўтибди. Бир пуд олтинни тўғри сарфлай олмаган, уни маишату ўйин кулгига сарф қилиб, ундан уддабуронлик билан фойдалана олмаган тўнғич ўғил кўп ўтмай бор шудидан айрилиб, камбағал бўлиб қолибди.

Ночор ҳолга тушгач эса отасини эслабди, уни насиҳатлари ёдига тушибди ва укамни ахтариб кўрайчи, зеро уни аҳволи меникидан яхшироқ бўлса у менга ёрдам берар деб йўлга тушибди.



Излаб излаб ниҳоят бир улкан боққа рўпара келибди. Боғни дарвозасини тақиллатса уни ўзини жигари бўлмиш укаси очибди. Улар қучоқ очиб кўришиб ҳол аҳвол сўрашгач, акаси ҳайрон қолиб, “Сен қандай қилиб бундай гўзал ва улкан боғ ярата олдинг?” деб сўрабди.



Шунда укаси, “Э ака, аввал бошда мени ахволим ночор эди, отамдан қолган мол мулкни сотиб, еб тугатгач мен ҳар хил ишларга ўзимни урдим. Аммо ҳарчанд уринмай мени бирим икки бўлмади, аксинча, бор йўғимдан ҳам айрилдим.



Ниҳоят бир куни бошимга тушган мусибатлардан хафа бўлиб ўтирар эканман, сотишга бирор нарсам қолдимикин деб сандиқни ковласам, уни ичида отам берган Хотира дафтардан бошқа ҳеч вақо қолмаганини кўрдим.



Ноилож, бекорчиликдан, қиладиган ишим бўлмагач, биринчи марта у киши ёзганларини ўқий бошладим.

Аввалига унчалик қизиқ бўлмаган дафтар секин аста мени ўз домига тортиб кетди.



Мен мукка тушиб қирқ кечаю қирқ кундуз деганда, фақат халтамдаги қаттиқ нону кўзадаги сувни ичиб, бошқа ҳеч нарсага чалғимаган ҳолда отамни Хотира дафтарларини ўқиб чиқдим.

У дафтарни ўқиб бўлган куним эса мени фикрларим тўсатдан равшан бўлди. Мен энди қандай яшашим лозимлигини тушундим ва ўша кундан бери мени ҳаётим ўз изига тушиб кетди” дебди.



Қиссадан ҳисса шуки, агар барча инсонлар ўзларининг ўтган ҳаётлари ҳақида хотиралар ёзиб қолдирсалар, бир нарсага ишончингиз комил бўлсинки, уларнинг бу хотиралари келажак авлод учун мўҳим бир йўл кўрсатувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади. У одам қандай бўлганию, қандай яшаганидан қатьий назар, ҳар бир инсон ёзган Хотира дафтар уларнинг фарзандлари ва келажак авлод учун мўҳим бир манбаа бўлади.



Чунки ҳар бир инсоннинг, ҳатто у кўп ёмон ишлар қилиб яшаган бўлса ҳам, охир оқибатда ҳаёти ана ўша ишлари туфайли қандай кечганини ўзиёқ унинг зурриёдлари ва келажак авлод учун бир дарс бўлади, бошқаларни ўшандай яшамасликка огох қилади унинг хотиралари.

Зукко инсонлар ёзиб қолдирган бебаҳо насиҳатларга тўла китобларни ўқиб, улардан олинадиган сабоқларнинг қиймати ҳақида эса айтмаса ҳам бўлади....



Хуллас калом, мен сизларга мақсадимни тушунтира олдим деб уйлайман.



Демак навбат Дастурга.

Хуш, Ўзбекистондек гўзал ватанимизни ёрқинликка олиб чиқиш қандай бўлиши мумкин?

Бу улкан ва буюк режани тузишда нималарга қаттиқ эътибор бериш керак, нималар бирламчи, нималар иккиламчи, нималар учламчи ва ҳоказо тартибда амалга оширилиши керак?



Масалани тушуниш ва тасаввур қилишни сал бўлсада осонлаштириш учун келинг, озроқ бўлсада ҳақиқатга яқин бўлган келажакнинг бир тахминий сценарийсини(тасвирини) тасаввур қилайлик.



.....2025йил. Ер куррасининг кўплаб давлатлари ниҳоят, узоқ чўзилиб кетган иқтисодий ва экологик бўҳрондан чиқиб олдилар, миллионлаб инсонлар ниҳоят эркин нафас ола бошладилар, ҳаёт секин аста қайтадан ўз изига туша бошлади. Аммо айни пайтда ҳали ҳануз халқлари оғир бўҳрон остида яшашга мажбур бўлаётган давлатлар мавжуд бўлиб, улар ўзларидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий “касалликларни” қўшни давлатларга юқтириш хавфини тўғдирмоқда эдилар.



Бундай бўҳронлар илгаарилари ҳам инсоният тарихида кўплаб бўлган эди.

Аммо бу сафарги бўҳрон аввалгиларига ўхшамас, у ҳаддан ташқари қаттиқ, таъбир жоиз бўлса, жоҳил бир бўҳрон эди. Шу сабаб узоқ йиллик бўҳрондан оғир йўқотишлар ва бениҳоят кўринган қийинчиликларни бир амаллаб енгиб ниҳоят Ер куррасидаги ҳаётни ўз изига туша бошлаганидан аввалига хурсанд бўлган замонанинг кучли раҳбарлари тўсатдан уйловга тушиб қолдилар. Уларни қийнаган савол битта эди: Нима учун? Нима учун биз шундоқ оғир бўҳронга дучор бўлдик?



Улар ниҳоят, инсониятнинг бошига авваллари тушган бўҳронлардан чиқиб олган ўша давр ва замон раҳбарларидан фарқли ўлароқ, ана шу узоқ йиллик қийинчиликларнинг асосий сабаблари Кимлар ва Нималар бўлгани ҳақида уйлай бошладилар. Ақлан ўз бобокалонларидан сиёсат ва ижтимоий ҳаёт масалаларида анча кучлироқ бўлганлари учун улар бир нарсани аниқ тушуниб етдилар.



Улар хулосаси шунга олиб келдики, Ер куррасининг бошига тушган оғир бўҳроннинг асосий сабабчилари икки нарса экан:

1. Айрим давлатларда ҳокимият тепасига ҳаром ҳариш йўллар билан келиб қолган бефаросат раҳбарлар ва улар юритган аксилинсоний сиёсат.

2. Айрим давлатларда ҳокимият тепасига халқнинг эркин овоз бериш йўли билан сайланган, турли билимлар бўйича жуда ақлли аммо маънавий жиҳатдан тарбиясиз, хулқи бузуқ, мансабпараст раҳбарлар ва улар юритган, маънавиятсиз сиёсат.



Узоқ ва қизғин давом этган чуқур сиёсий муҳокамалар туфайли туғилган бу Хулосадан аввалига барча кучли раҳбарлар ҳайратга тушдилар. Уларни ҳайратга солган нарса ўзларининг ва улардан сал олдин ўтган раҳбарларнинг аниқ ва равшан кўриниб турган хатолари эди!

Бу хатолар шундоққина кўриниб туришига қарамай, у ҳақда юзлаб жамоат арбоблари, турли туман инсон ҳақларини ва табиатни ҳимоя қилиш ташкилотлари бонг уришларига қарамай, муттаҳам раҳбарлар бу огоҳлантиришларга қўл силташган ва уларга умуман эътибор беришмаган эдилар.

Айнан ана шу нарса бир пайтни ўзида, тўсатдан бу кучли раҳбарларни ҳам ҳайратга, ҳам қатттиқ уятга солаётган нарса эди!



Ниҳоят, ўзлари тушунган нарсадан ўзлари ҳайратга тушиб, ўзларини ўнглаб олган раҳбарлар “Энди нима қилдик, бундай касаллигимиздан қутилиш учун?”деган саволни ниҳоят ўртага қўйдилар.



Аниқроғи, бу саволни ўзи, мард ўғлон каби майдонга отилиб чиқиб, гуёки қичқираётган эди:” Қани ичларингда бирорта мард борми мени тан оладиган, мен билан беллашишга тайёр бўлган?!” деб.



Бир муддат кучли раҳбарлар гуёки гуноҳ иш қилиб қўйиб, кейин қўлга тушган ўқувчилар каби ўқитувчи қаршисида мум тишлаб қолдилар.



Улар инсонлар ва раҳбарлар сифатида кучли бўлишларига қарамасдан, тўсатдан уларнинг рўпарасида отилиб чиққан аччиқ ҳақиқат олдида довдираб қолган ва уни олдида ўзларини кичик ва ожиз сезаётган эдилар.



“Ё алҳазар! Шу қадар гумроҳ, шу қадар пасткаш ва ахмоқ бўлган эканмиз а!

Ё алҳазар! Ўз бошимизга ўз қўлларимиз билан беқиёс фалокатлар орттирган эканмиз а! Ё алҳазар!”



Ҳармоник, яъни мутаносиблик билан ривожланиб келаётган давлатларда халқ ва унинг сардорлари ўз ҳаётларининг тўсатдан ағдар тўнтар бўлиб кетганига лаънати нафс балоси, мусибат чекаётган халқлар оҳу ноласига бепарволик қилиш, зулм ва жаҳолатга қарши оғир курашларда ҳолдан тойиб ёрдам сўраган зукко инсонларга ёрдам бериш ўрнига уларни эзиб ётган жинояткор тузумлар билан олиб борилган қалин ва дўстона муносабатлар охир оқибатда, камбағал ва ночор инсонларга отилган бумеранг сингари қайтиб келиб уларнинг пешаналарига “ТАРАҚ!” этиб урилган эди.





Бу ҳақиқатни ниҳоят англаб етган замон раҳбарлари шуни тушундиларки, улар ўз ва ўз халқлари манфаатлари йўлида ҳар ким билан, ҳатто лозим бўлса шайтон ва иблис билан ҳам ҳамкорлик қилиш мумкин деган доктрина асосида қурилган сиёсатлари бундай олиб қаралса, бошдан оёқ хато бир сиёсат экан.

Бир гуруҳ бефаросат, имонсиз, ҳаром ҳариш йўллар билан ҳокимиятга келиб қолган муттаҳам раҳбарлар билан узоқ йиллар давомида олиб борилган борди келди, олди берди сиёсат таг томири билан чириган бир сиёсат экан....


Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com
2009-11-10
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------[[

Зулмат ичра нур, 2 Қисм

[Ўзбекистонни оғир бўҳрондан олиб чиқиш Д А С Т У Р И ҳақида айрим фикрлар]
II Қисм

Бир муаммони тушунишни ўзиёқ муаммонинг ярим ечими топилди дегани. Энди сиздан фақат ана ўша ечимни охирига етказиш талаб қилинади холос.


Халқаро Дастур
Буюк ҳақиқат, яьни оғир бўҳронларнинг юзага келиш ва яшаш механизмини англаган кучли раҳбарлар узоқ давом этган муҳокама ва мунозаралардан сўнг Келажакдаги бўҳронларни олдини олиш Дастурини (The anti-recessionary program of the future) ишлаб чиқадилар.


Бу дастурдаги биз учун муҳим бўлган жойларидан бири унинг II қисми 1§да битилган қуйидаги жумлалар эди:

“Инсоният сўнгги юз йилликда бошидан кечирган 2 буюк бўҳрон (1929-1934 ва 2001-2010 йиллар) шуни кўрсатдики, ҳар икки ҳолда ҳам бу бўҳронларни келтириб чиқарган асосий омиллар - бу айрим давлатларнинг сиёсат ва иқтисодиётда йўл қўйган ўта хавфли ва жиддий хатолари экан.

Бу хатолар аввалига ўша давлатларнинг халқлари бошига оғир мусибатлар келтирган, кейин эса улар эпидемия сингари секин аста қўшни давлатларга ўта бошлаган. Бир неча ўнлаб давлатларда бирваракайига қамраб олган ва у ерларда куч олган бўҳрон эса янада кучайиб, энди тўхтатиб бўлмас улкан бир пўртана тўфон шаклини олган ва шиддат билан кенгайиб, ўз домига тобора кўпроқ давлатлар ва халқларни ҳам торта бошлаган.



Бу жараённинг бизга берган биринчи сабоғи шу бўлдики, “Инсонлар ва халқлар бир бирларидан алоҳида яшаган ҳолда бахтиёр бўлишлари мумкин” деган ақида нотўғри экан. Яъни дунёнинг бир чеккасидаги икки давлат, масалан Испания ёки Япония халқлари ўз давлатларида демократик ва эркин жамият қўриб, кейин ўзлари ўз давлатларида мустақил равишда, ҳеч ким билан ишлари бўлмаган ҳолда бахтиёр ва беташвиш яшашлари мумкин эмас экан. Чунки айни пайтда дунёнинг бошқа давлатларида, масалан Афғонистон ёки Бирма давлатларида шаклан турлича аммо мазмунан бир хил бўлган 2 истибдод тузум бу халқларни эзиб, у давлатларда яшайдиган қарийб ҳар бир инсоннинг ҳар бир кунини ғурбат ва ҳасратда тўлдириб турмоқда эди.


Аввалига бундай истибдод зулми остида яшаётган халқларга умуман эътибор берилмади. Иккинчи жаҳон уруши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бу урушнинг юз миллионлаб инсонлар бошига етказган беҳисоб кулфатлари нихоят дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарларини кенгроқ миқёсда ўйлашга мажбур қилди. Уларнинг бу урушдан олган сабоқлари шу бўлдики, давлатлар бир бирларидан бутунлай мустақил ҳолда яшай олмас эканлар.

Табиатдаги ўзаро боғлиқлик

Табиатдаги мавжуд тоғлар, ўрмонлар, кенг ва бепоён осмону, чексиз уфққа қадар тарқалган ва оҳири кўринмас океанлар, уларда яшайдиган барча ўсимликлару жонзотлар кўз билан илғаб бўлмас аммо ҳамиша мавжуд бўлган ўзаро боғлиқлик, мутаносиблик ва буюк бир балансда яшар эканлар, аниқроғи уларга ана шундай яшаш Она Табиат томонидан тақдим этилган ва бундай ҳаёт кун ва соат сайин тобора ривожланиб бораверар экан.


Чунки миллион йиллар давомида секин аста ривожланган барча мавжудотлар Вақт ва Замоннинг буюк кучи ва беқиёс таъсири остида секин аста бир бирларига мослашиб, бир бирларини узоқ - яқин масофада, ҳам ўткир товуш, ҳам имо ишора орқали, гоҳида кичик бир белги, кўз илғамас ҳаракат, гоҳида эса эшитилмас аммо илғаш мумкин бўлган товуш тўлқинлари, сезги органлари ва яна ўнлаб турли туман таъсирлар орқали тушуниш, тушунгач эса шунга қараб муносиб ҳаракат қилишдек нарсаларни ўзлаштирган эканлар.


Барча ўзлаштирилган билимлар эса орттирилган тажрибалар ёрдамида барча тирик мавжудотларни янада мукаммалланишга ва охир оқибатда уларни Замон ва Маконга энг маъқул бўлган кўринишда Она Табиат ва унинг турли туман маконларига мослашишларига олиб келган экан.


Аммо бу мавжудотлар ичида ўзини энг ақллиман деб кўкрагига урган Ҳомо Сапиенс деб аталувчи инсон эса Вақт ўтиши давомида, бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ, ақллироқ ва донишмандроқ бўлиш ўрнига, у ўзининг очкўзлиги, маънавиятсизлиги, қилган ишини оқибатини ўйламаслиги сабаб Она Табиатдаги буюк балансни бузилишига сабабчи бўлган экан.



Яна қачон денг, келиб келиб айнан бу инсонлар ўзларини табиатдаги энг кучли ва энг ақлли жонзот деб ҳисоблай бошлаган онларида! Аниқроғини айтадиган бўлсак 19 асрнинг охири ва 20 асрнинг бошларида.


Улар ўзларини Она Табиатнинг энг ақлли жонзотлари деб ҳисоблай бошлаган даврдан бошлаб Ер куррасида инсонларнинг бир бирларига ва бошқа жонзотларга нисбатан қилган ва қилаётган ҳатти ҳаракатлари, турлича кўринишдаги қабоҳатлари, жиноятлари ва яна минглаб кўринишдаги ахмоқликлари охир оқибатда Она Табиатда буюк балансини бузила бошлашига сабаб бўлган экан.



Айнан ана шу даврда улар бир эмас, икки марта жаҳон урушини бошлаб нафақат миллионлар инсонлар ҳаётига, балки миллионлаб бошқа жонзотларга ҳам, ва энг асосийси уларни миллионлаб йиллардан бери асраб-авайлаб, уларга меҳрибонлик қилиб келган Она Табиатга ҳам мисли кўрилмаган ёмонликлар қилган эканлар.


Айниқса замонавий қуроллар бўлмиш атом, водород, нейтрон бомбалари, уларни инсоният ва Она Табиатга етказиши мумкин бўлган даҳшатли қудрати Япониянинг Накасаки ва Хиросима шаҳарлари мисолида, океан ортида ва саҳро ва чўлларда синаб кўрилгач, инсонлар ўзлари ўйлаб топган бу қуроллар қудратидан ваҳимага тушиб қолдилар.


Агар иш шундай кетаверса бундай фаолият охир оқибатда Ер куррасидаги ҳаётни даҳшатли инқирозга олиб келишини ва ундан кейин Она Табиат бутунлай издан чиқиб, уни қайта тиклашни иложи бўлмаслигини, бу кетишда бир куни Ер курраси ҳам Марсга ўхшаб яшаб бўлмас бир планета ҳолига тушиб қолиши мумкинлигини ниҳоят тушунган бу галварс инсонлар тўдасининг айрим фикрли раҳбарлари ниҳоят бир иш қилиш кераклигини тушуниб етдилар.


Аввалига келажак қўрқуви уларни янги бир Халқаро ташкилот тузишга ундади. Уларнинг саьйи ҳаракатлари билан тузилган Миллатлар Лигаси кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилоти деб ном олди. Бу уюшма келажакда кенг кўламли ва юзлаб давлатларни ўз комига тортиб кетадиган жаҳон урушларини олдини олишни ўзининг бирламчи вазифаси деб белгилади.

Жаҳон миқёсида тузилган бу халқаро уюшма орадан 60 йил ўтгач ўз таркибида 200 дан ошиқ давлатларни, аниқроғи, уларнинг ҳукуматларини ихтиёрий бир клубга тўплашга эришди аммо натижа кутилганидек бўлмади.

Афсуски ўтган давр ичида йўл қўйилган хатолардан ва аччиқ ҳақиқатлардан етарли даражада сабоқлар олинмади.


Тақдирларнинг ўзаро боғлиқлиги
Табиатдаги ўзаро боғлиқликни тушунган раҳбарлар шуни англашдики, бу дунёдаги барча халқларнинг тақдирлари ҳам ҳамиша бир бирларининг тақдирлари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ экан.


Қўшниси ўта камбағал бўлиб, унинг болалари бир бурда нонга зор бўлиб турганда бошқа оиланинг бой-бадавлат бўлиб, бахтиёр яшаши мумкин эмас экан, чунки ўша камбағал қўшнисини болаларининг ҳар куни бир бўрда нонга зор бўлиб яшашларининг сабаби фақат ўша оила бошлиғининг ўзига эмас, балки унинг атрофидаги қўшниларига, маҳалла ва у ерда юритилаётган сиёсатга, туман ва у ерда юритилаётган сиёсатга ва шу зайлда шаҳар, вилоят, ва ниҳоят мамлакат марказидан олиб борилаётган сиёсатга, буларни ҳаммасига қўшимча равишда эса қўшни давлатлардаги айни вазиятга, уларнинг халқлари ва раҳбарлари юритаётган сиёсатга ҳам чамбарчас боғлиқ экан.


Энди ҳамма гап бу ишларни қандай қилиб бир умумий махражга келтиришга қараб қолган эди.


“Ўзинг учун ўл етим” ақидасига амал қилиш, турли сабаб, омиллар, бахтли ҳодисалар ва тақдир тақозоси билан бойлик орттирган ва шу билан “Мана мен бой бўлдим, энди истаганимдек яшай оламан. Мен яшаётган эркин жамият менга шундай ҳуқуқларни бериб қўйган. Мен ўзимга ўзим хужайинман. Агар мен давлат қонунларига риоя қилсам, ўз тижоратимни ўз уддабурролигим туфайли ривожлантираверсам бундан давлатга ҳам, менга ҳам фойда.

Сабаби мен ўз бойлигимнинг маълум қисмини давлатга солиқ сифатида тўлайман, қолганига ўзим хўжайинман. У бойликларимни мен энди истаганимдек сарфлашга хақлиман. Бундай хуқуқни менга давлат қонунлари бериб қўйган, бу қонунларга асосан менинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий эркинликларим тўла таъминланган” деган ақида вужудга келган ва у бўҳроннинг катта сабабларидан бири бўлган экан.

Бойлар клублари ва корпорациялар

Чунки, ана шундай сиёсат оқибатида, турли йўллар билан ўта бойиб кетган инсонларнинг кўпчилиги энди бу бойликларни янада кўпайтириш тараддудига тушганлар ва бу йўлда улар ўзларининг ҳамфиқрларини топа бошлаганлар.

Секин аста АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия, Россия ва бошқа давлатларда “Миллиардерлар клуби”, “Ҳамкорликда нефт излаш ва сотиш” Халқаро Компанияси, “Халқаро тижоратчилар маркази” каби турли туман гуруҳлар тузила бошланган.


Бу гурухлар мавжуд аммо пишиқ ишланмаган ички қонунлар ва кўп ҳолларда эса ундан ҳам хом ишланган халқаро шартномалар ва айрим давлатлар ўртасида (бойлар томонидан тузилган ва улар учун ишлайдиган лобби гурухлар ёрдамида ) тузилган ўзаро Шартномалар доирасида иш юритиш оқибатида шундай вазият юзага келганки, бундай гуруҳлар энди ўз фаолиятларини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлатларга кўчира бошлаганлар.

Мақсад: ана ўша давлатларнинг ер ости заҳираларидан, ўта арзон бўлган турли туман мевалар, қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари, саноатдаги сув текин ишчи (ҳуқуқсиз болалар, аёллар) кучларидан фойдаланиш эвазига ўз бойликларини янада кўпайтириш тараддудига тушиб қолганлар.


Иқтисодий қуллик

Бу ишларни бажариш жуда осон кечган. Сабаби бу ишларни амалга оширишда улар ўша давлатларнинг ношуд ва нотавон раҳбарларини авраб, уларни ҳамкорлик қилишга даъватлар қилганлар, уларнинг бойликка ўчлигидан устомонлик билан фойдаланганлар.


Улар билан қилинадиган ҳамкорликлар эвазига ўша авторитар, диктатор, ва ҳатто узоқ ўтмиш сарқитлари ҳолида яшаётган феодал раҳбарлар(Саудия Арабистони қироллари, Бирлашган Араб амирликларининг амирлари ва мутасадди вакиллари, Судан, Бирма, Ўзбекистон, Туркманистон каби ўнлаб давлатлар ва тузумларнинг аслан ноқонуний бўлган раҳбарлар) ва уларнинг яқинларига катта миқдорларда, “миннатдорчилик тўҳфалари”, ҳамкорликдан тушадиган даромадни маълум бир қисмини уларга сурункали равишда бериб туриш ҳақидаги шартномалар тузилган. (Бу пулларнинг қандай ишлатилиши ҳақида эса турли туман фактлар мавжуд. Масалан, бу фактларнинг мингдан бири мана булар: Узбекистан: Лола Каримова заплатила за апрельский ужин с Моникой Белуччи почти €200 тысяч, Юсупов М: Умный вид при глупом раскладе. Тщетные попытки Гульнары Каримовой выделится в мире бизнеса , Каримов замонасининг бойлари ва гадолари ҳақида бир қисса. Бу мақолалар www.stopdictatorkarimov.com сайтининг рус ва ўзбекча бўлимларида тўлиқ келтирилган).


Бу каби кўринишидан биноий аммо аслан жиноий қонунлар ва шартномалар асосида ташкиллаштирилган юзлаб тижорат/бизнес ишлар ҳеч бир қийинчиликларсиз амалга ошириб келинган.


Эвазига миллионлаб инсонларни эзиш энди нафақат уларни ўзларининг жохил ва золим раҳбарлари томонидан балки сипо, “маданиятли”, ширин сўз ва сухандон, ўзларини эркин ва демократик дунё вакилиман деб ғурурланадиган аммо аслан ўз мақсадлари ва пул топишда иблис билан ҳам тил топишиб кетадиган одамлар томонидан ҳам олиб борила бошланган.

Қисқаси, ривожланмаган давлатларнинг халқлари энди янги дунё бойларининг янгича кўринишдаги иқтисодий қулларига айлана бошлаганлар.”


Ечимлар:


Диктатура, тоталитаризм ва авторитаризм ғояларига асосланган ҳолда сиёсат юргизаётган ва унинг оқибатида ўз халқларини узоқ йиллар давомида барча соҳаларда кучли инқироз ва оғир танназулга дучор қилиб килинаётган ва айни пайтда бу ўта оғир масалаларни ўз кучи ва имкониятларидан келиб чиқиб уларни ечишга ҳаракат қилган демократик мухолифат ва зиёлилар синфининг улкан бир гуруҳи БМТ, Европа Иттифоқи, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка давлатлари иттифоқига, ЕХҲТ, Халқаро Валюта Фонди, G7 ва Инқирозларни ўрганиш бўйича Халқаро Гуруҳга Махсус Қўшма Мурожаатнома билан чиқишади.


Бу Мурожаатномадаги асосий талаб, бу барча давлатларнинг, айниқса ривожланган давлатлар раҳбарлари, журналистлар, халқ ичидаги турли сохаларнинг фаоллари бир Форумга тўпланишиб халқлари оғир сиёсий ва иқтисодий бўҳрон гирдобида қолиб кетаётган диктаторлик ва авторитаризм ҳукмрон бўлган давлатлардаги мавжуд вазиятни чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш эди.

Бу талаблар ўз ичига қуйидаги масалаларни олган эди:

· Давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда мавжуд Халқаро Шартномаларни Тафтиш Қилиш бўйича Махсус Халқаро Гуруҳ тузилиши (Бу гурухнинг асосий иши Қайси давлатлар ўртасида Қандай Шартномалар, Келишувлар тузилган, улар Инсон хақ ва хуқуқларини ҳурмат қилишни қай даражада хисобга олган ва бу масалалалар буйича қабул қилинган барча халқаро талабларга улар қай даражада жавоб бера олишини тафтиш қилиш).


· Бу ишда асосан демократик, ривожланган давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлатлар билан ўзаро муносабатларда манфаатлар масаласи, уларнинг нақадар ўзаро мутаносиблиги (яьни 60:40 ми, 70:30 ёки 50:50 ми?) ва бу масалада қолоқ давлатдаги халқнинг умумий аҳволи, ўзаро ҳамкорлик учун қўйилган маблағнинг ва ўзаро фаолиятдан тушган фойданинг қанча қисми халқнинг ҳаёти ва кундалик турмушига сарф бўлишини аниқлашга жиддий эьтибор бериш талаб қилинади.


· Халқаро алоқалар ва муносабатларнинг қай даражада трансапаренс / ошкоралик руҳида ўтаётгани хақида маьлумотлар тўплаш


· Халқаро алоқалар қай даражада гуманизм, инсон хуқуқлари ва умуминсоний қадриятлар ва демократик ғояларга асосланган ҳолда олиб борилишини ўрганиш ва унинг асосида БМТ, Европа Иттифоқи, Осий, Лотин Америкаси ва Африка давлатлари иттифоқининг Махсус Қўшма Доклади


Ҳазратқул Худойберди
2009-11-10
[b]


Admin tomonidan Tue May 11, 2010 6:38 pm da o'zgartirilgan; jami 8 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Зулматдан ичра нур (3 қисм)

Post by Admin on Tue May 11, 2010 10:03 am

Зулматдан ичра нур (3 қисм)

Инқирозларнинг турлича кўриниши

Швециядаги SEB деб аталмиш банкнинг ходими бир журналистнинг “Сиз бугунги инқирозга қандай қарайсиз ва қачон инқироздан чиқа олишга умид қиласиз “ деган саволга очиқчасига “Қачон жаҳон ўзини яхши сеза бошласа биз ҳам ўшанда ўзимизни яхши ҳис қила бошлаймиз” деб гапни пўсткалласини айтди қўйди.

Ушбу кундаги жаҳон инқирозини башорат қилган ва унинг кечишини чуқур таҳлил қилган америкалик бир ёзувчи эса бу инқироз яна камида 2015 йилгача давом этиши ҳақида гапирди.

Табиат ҳам айни пайтда инсонни унга қарши қилган ва қилаётган жиноятларига нисбатан турлича кўринишда ўз жавобларини бермоқда.

Ер куррасини бир жойида(асосан Европа, Жанубий ва Шарқий Осиёнинг турли бурчакларида) сув тошқинлари инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган бўлса унинг бошқа бурчакларида сувсизлик инсонлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётига таҳдид солмоқда.


Табиатнинг шундай жавобларидан бири: Яқинда Хитойдаги бир шаҳарда бўлган ўта қуюқ туман туфайли транспорт ҳаракати бутунлай тўхтаб қолган, бир такси шофери “Мен ҳатто чорраҳадаги қизил чироқни, қўл силтаётган йўловчиларни ҳам кўра олмадим” дейди (http://www.aftonbladet.se/webbtv/nyheter/utrikes/article6179618.ab)

Она Табиатнинг инсоннинг унга қарши қилаётган жиноятларига нисбатан турли кўринишдаги жавоблари ҳали инсониятни бир неча бор ҳайратга солиб қўйиши турган гап.

Умидсизлик - қалтис қарорларга элтувчи замин

Гуруҳларни бирлаштирувчи заминлар ҳақида

Бу дунёнинг турли мамлакатларида зулм ва истибдод остида яшаётган миллионлаб одамларни бир бирига ўхшаш томонларидан бири, бу улардаги умидсизликдир. Гарчи бу нарса бундай олиб қараганда оддий нарса бўлиб туюлсада ва у гуёки бир одамнинг ички бир оғир аммо шахсий дард аламларидан бири бўлсада, у кучли қудратга эга нарсадир.


Умидсизликнинг қудрати гоҳида дунёни ағдар тўнтар қилишга олиб келадиган даражада кучга эгадир.

Нью Йоркдаги Халқаро Савдо Марказини ер билан яксон қилган, Пентагонга ҳужум қилган ва АҚШ Президенти ўтирадиган Оқ уйни ҳам нишонга олган аммо сўнгги дақиқаларда ваҳимага тушган АҚШ харбийлари томонидан уриб туширилган учоқларни ташкиллаштирган инсонларни бирлаштириб турувчи куч ҳам айнан ана ўша умидсизлик эди.

Улар кўрдиларки Фаластин халқининг азоб уқубатларини чеки кўринмайди.

Улар билдиларки бу ишларни, аниқроғи бу геносидни, яьни бир халқни (фаластинларни) бошқа бир халқ(яҳудийлар) томонидан ҳеч бир қаршиликсиз, биттама битта, ҳар куни жазолаши, отиши, ўлдиришига аҳли дунё индамай қараб тураверишини сабаби бор экан.

Бу безбетларча жиноятларга араб давлатлари халқаси ичида яшаётган кичик бир давлат бўлмиш Исроилни бир ўзи қодир ҳам эмас, бир ўзи айбдор ҳам эмас экан.



Улар кўрдиларки бу ишларни ортида, яьни Исроилнинг Фаластин халқига қарши олиб бораётган босқинчилик, зўравонлик ва барча қотилликлари ортида Исроилнинг бундай жиноятларини узлуксиз равишда қўллаб-қўвватлаб келаётган, ўн минглаб километр узоқда, океан ортида жойлашган АҚШ давлати ва халқи турган экан.



Улар шуни англадиларки, Исроил давлати ва халқининг бир ўзи, мусулмон ва араб давлатлари орасида яшай туриб, ҳеч қачон ёлғиз ўзи Фаластин халқига қарши бундай узоқ йиллик ва ваҳшиёна зўравонликларни қилишга қодир эмас.



Уларнинг бу тушунчалардан қилган хулосалари шу бўлдики, ҳар қандай жиноят, ҳар қандай зўравонликни тўхтатишни ягона йўли - бу энг аввало жиноятчиларни аниқлаш, уларнинг манбаини ўрганиш, кимлар бу жиноятга бош қўшганликларини, кимнинг роли қанақа эканлигини ва ниҳоят ким бундай ҳаракатларни моддий ва маънавий томондан узлуксиз таъминлаб келаётганини аниқлашдир.



Аниқланган хулосалардан якун шу бўлдики, Исроилни ФАЛАСТИН халқига қарши узоқ йиллардан бери олиб борган босқинчилик сиёсати ва ҳали ҳануз давом этаётган жиноятларини бош манбаи АҚШ давлати, аксарият кўпчилигини ташкил қилган христиан бўлган бир халқнинг аксарияти мусулмон бўлган Фаластин халқига қарши ўта кучли душманлик рўҳи экан.



Ва энг асосийси - бу ишларни ортида, миллионлаб америкалик оддий христианларни миясини чалғитиш, уларда мусулмон дунёсига қарши умумий бир душманлик рўҳини яратиш ишларини махсус бир улкан гуруҳ олиб борар экан.

“Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг очилар“, “Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади” деганларидек бу гурух ҳам охир оқибатда ўзини ошкор қилиб қўйди.



Аввалига ўта яшириш ҳолда иш олиб борган бу гуруҳ вақт ўтган сари катталашиб ва кучайиб масала шу даражага бордики, энди улар ўзлари қилаётган ишларни конспиратив, яьни ўта яширин ҳолда олиб боришларини имкони қолмади.



Ҳар қандай конспиратив ташкилотни фаолиятини фош бўлишининг энг асосий сабабларидан бири - бу унинг катталашувидир.

Яьни, бир сирни бир киши билса, уни сир сақлаш имкони энг кучлидир.

Икки киши билган сирни яшириш имкони қоқ икки бараварига камаяди.

Уч киши билган сирни яширин сақлаш имкони эса уч бараварига камаяди ва ҳоказо...


Амбиция инсон фаолиятини кучайтирувчи мотор



Ундан ташқари инсонларда яна бир хусусият бор. Унинг отини амбиция дейишади, яьни инсонни ўзини кимлигини кўрсатиб қўшиш истаги.

Амбиция ижобий ҳам, салбий ҳам бўлиши мумкин. Ҳаммаси инсонни ўзига, у олган тарбия ва билимга, унинг маданиятига ва нихоят олдига қўйган мақсадига боғлиқ.

Амбиция инсонни ўз орзу ниятларини амалга оширишга даъват этувчи бир кучдир.

Амбицияси йўқ одамлар кўпинча зерикарли бўлишади, улар кўп нарсаларга пессимистик, яъни ишончсизлик рўҳи билан қарашади, уларда катта ва улкан режаларга на қизиқиш, на да интилиш бор.



Кўпинча айнан амбицияси кучли одамлар сабаб бу дунёда улкан ишлар қилинади. Масалан, инсоннинг Ойга ёки Марс планетасига учиш режалари, Килиманжаро чўққисини забт этиш орзуси ёки яхши буюк бир режани амалга ошириб ҳам ўзини, ҳам ўз атрофидаги ҳамқишлоқлари, ҳамшаҳарларини ёки ҳатто минглаб ўзи танимаган одамларни ҳам бахтиёр қилиш орзуси, ёки полициячи бўлиб хар хил кўринишдаги зўравонликларни олдини олиш орзуси ёки бир давлатни бошқариб ундаги барча инсонлар ҳаётини сал бўлсада яхшироқ, эркинроқ, бахтлироқ қилиш орзуси каби эзгу ниятларни амалга ошириш кўп ҳолларда фақатгина амбицияси кучли одамларгагина насиб этади, холос.



Афсуски, юқорида таькидланганидек, амбиция инсонларни ёмон ниятларини амалга оширишда ҳам кучли омил бўлиши мумкин.

Айнан ана шундай салбий амбиция туфайли Фаластин ва умуман мусулмон дунёсига нисбатан душманлик рўҳи билан йўғрилган катта бир ғоя тарафдорлари бўлмиш америкалик бир гуруҳ ўта бой, миллиардер яҳудийлар бир клубга тўпландилар. Аввалига фақат яҳудийларни ўзларидан ташкил топган бу клуб ўта конспиратив ташкилот эди.



Аммо замон ва давр тақозоси билан ва улар юритаётган сиёсат майдони тобора кенгайиб кетгани учун бу клуб секин аста ўз сафларига яҳудий бўлмаган аммо уларнинг қарашларини қўллаб қўвватловчиларни ҳам торта бошлади. Чунки улар юритаётган улкан тармоқлардаги бизнес ишлари уларни кўплаб бошқа миллатлар билан ҳам кундалик мулоқотлар олиб боришларини тақозо қилар эди.

Шу сабаб бу клуб ўзини легитимлаштиришга киришди ва уни имкон қадар кўпчиликка ёқадиган ва замонавий кўринишда бўлишига ҳаракат қилди. Шу тариқа бу клуб ниҳоят ўзини башараси оммага кўрсатди. Уни номи AIPACдир, веб саҳифасини оти http://www.aipac.org/ . Инглизча тўлиқ номи: The American Israel Public Affairs Committee, America`s Pro-Israel Lobby.



Бу ташкилотни номиданоқ аниқ кўриниб турибди - унинг қанақа ташкилот эканлиги. Аммо касални истимаси ошкор қилганидек, бу ташкилот вакиллари ҳам ўзларининг касал амбицияларини яшира олмай, ўзларини ким эканликларини очиқдан очиқ “Американинг Исроил тарафкашлари”, “Исроил жамоатчилиги билан алоқалар бўйича Америка Қўмитаси” деб дабдабали номларни қўйиб олишган.



Бу Қўмитанинг қудрати шундаки, у бугун дунёдаги энг кучли ташкилотлардан биридир. Чунки бу ташкилот ўзининг аъзолари ва унинг қўллаб қўвватловчиларнинг сафи билан алоҳида ажралиб туради. Бугун AIPACни сафида юзлаб сенаторлар, конгрессменлар, губернаторлар, АҚШнинг бир неча собиқ президентлари, юзлаб кучли ва ўта бой миллий ва халқаро миқёсдаги корпорацияларнинг раҳбарлари бордир. Бундай аъзолари ва қўллаб қувватловчилари билан бу ташкилот дунёдаги энг кучли ташкилотлардан бири даражасига эгадир!

Буюк Британия яҳудийлари ҳам ўзларини америкалик биродарларидан ортда қолмаслик учун (балким уларни ёрдамида) ўзларининг лоббиларини очишган. Унинг номи Conservative Friends of Israel деб аталади (Бу ҳақда русча мақола).



Тақдир тақозосини қарангки, айни Замон ва Маконда, айнан ўхшаш ҳаракатларни Россияда ҳам Владимир Путин бошлиқ катта бир гуруҳ сиёсатчилар ва давлат арбоблари олиб бордилар. Улар узоқ йиллар мобайнида айни кўринишдаги улкан бир душманлик рўҳи сингдирилган ғояни илгари суриб келдилар. Бу ғоянинг ўткир тиғлари асосан чеченларга ва умуман Кавказ халқларига қарши қаратилди. Бу ерда ҳам натижа ўша биринчи гуруҳники каби улкан жинояткорона равишда бўлди.



Ҳарбий саноат ва сиёсат ўртасидаги боғланиш ҳақида



АҚШдаги AIPAC ва Россиядаги Путин Пакти ташкилотларидан ҳам кучлироқ яна бир бирлашма бор. У ўзининг қамрови ва қудрати жиҳатидан дунёда кучли давлатларда энг кучли бирлашма мақомига эга. У алоҳида ва мустақил кўринишда фақат айрим кучли давлатларда бор аммо ҳамма давлатларда эмас. Унинг номи Ҳарбий ва Саноат корхоналарининг ўзаро, норасмий бирлашмасидир.



Дунёдаги ҳар қандай каттами, кичикми корхона ўз товарларини бозори чаққон бўлишини истайди, бу учун корхоналар катта кичиклигига қараб айримлари миллионлаб, бошқалари миллиардлаб доллар пулни ўз товарларини ривожлантиришга, сифатли қилишга ва шу йўллар билан ўз харидорларини йўқотмасликка, аксинча, уларни сонини оширишга ҳаракат қилишади.

Буни тушунса бўлади. Ҳаммани ҳам яшагиси, кундан кунга эса янада яхшироқ яшагиси келади.



Энди фараз қилингки, бир костюм шим ишлаб чиқарувчи корхона, ҳарчанд уринмасин товарларини сота олмайди. Натижада у ё касод бўлади ёки ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлади, масалан, костюм шим ўрнига бозори чаққон бўлган бирор бир бошқа маҳсулот, масалан, замона талабига мос бўлган калта шимлар ва оддий, турли туман чиройли суратлар ёпиштирилган футболкалар ишлаб чиқара бошлайди. Шу йўл билан корхона ўзини касод бўлишдан балким сақлаб қолиши мумкин.



Энди фараз қилингки, катта урушлар даврида тузилган ва талабга мувофиқ бир талай, турли хил қурол яроғлар, масалан автомат ва пулемётлар ишлаб чиқадиган бир корхонанинг бозори тўсатдан касод бўла бошлайди. Сабаби - давлатлар бир бирлари билан урушларни тўхтатган, уларни Ҳарбий кучларининг янги қурол яроғларга талаби эса тинчлик замонида уруш давридагига нисбатан бир неча ўн маротаба камайиб кетган.



Ҳўш, бундай ҳолатда бу замонавий қурол яроғлар, 2000м масофадаги мўлжални бехато урадиган автоматлар, мерган милтиқлари, бир ўқи билан бир танкни қалин зирҳини ҳам тешиб юборадиган гранатомётлар, вертолёт ва ҳатто самолётларни ҳам ердан туриб уриб тушира оладиган енгил замбараклар ишлаб чиқарадиган корхона, унинг шундай ажойиб қуролларини ҳеч ким олмаса нима қилиши керак?


Бу ерда 2 йўл бўлиши мумкин.

Биринчиси машаққатли аммо Замон ва Давр талабига асосан корхона фаолиятини кескин ўзгартириш, қурол яроғ ишлаб чиқаришни кескин камайтириб, уларни ўрнига бозори чаққон товарлар, масалан енгил моторли қайиқлар, велосипедлар, тоғу тошлар ва ҳатто кичик дарёларни писанд қилмай кечиб ўтиб кетадиган автомобиллар ва ҳоказолар ишлаб чиқишга ўтиш керак. Аммо бу товарларни бозори аллақачон бошқа корхоналар томонидан тўла забт этилган бўлсачи?

У ҳолда ана ўша қурол аслаҳа ишлаб чиқариб келган корхоналар ва уларни қўллаб қўвватлаб келган сиёсатчилар ва давлат арбоблари ўзаро шивир шивир тушиб кетишади. “Уруш очиш керак! Масалан, Ироққа қарши. Ёки бўлмаса Афғонистонга қарши! Кавказга қарши! Грузияга қарши. Украинага қарши! Уларга қарши нимадир қилиш керак!”.


Ушбу кунда дунёда олиб борилаётган урушларни саноғи йўқ. Одамзот пайдо бўлибтики, улар бир бирлари билан ҳамиша урушиб келадилар. Қаёққа қарама икки тентак бир калтак бўлиб тепишиб ётади.



Замон ва Маконнинг ривожланишига қарамасдан, инсон тафаккурини янги, юқори поғоналарга кўтарилганига қарамасдан уруш масаласи ҳали бери инсониятнинг кун тартибидан олиб ташланишига умид йўқ.

Афғонистонда 30 дан ортиқ давлатнинг бир Коалиция тузиб, бу давлатга қарши олиб бораётган қирғин қирғин барот уруши камлик қилганидек, шу кунларда Германия ва Ўзбекистон сиёсатчилари ўртасида ҳатто Ўзбекистоннинг Афғонистон шимолига қарши алоҳида янги уруш бошлаши ҳам муҳокама қилинмоқда деган гаплар юрибди.



Ироқда уруш, Афғонистонда уруш, Кавказда уруш, Африкада уруш, хуллас дунёни қайси чеккасига қараманг, ҳамма ерда уруш.

Агар бу урушлар бўлмаганида доимий урушлар тарафдорлари барибир уларни ўрнига бошқа жойларда урушлар очган бўлар эдилар. Сабаби юқорида айтилганидек, қурол яроғ ишлаб чиқарувчилар ўз бозорларини касод бўлишларини истамайдилар.


Агар бугунги кундаги урушлар, давлатлардаги ҳарбий кучлар, уларни тузиш ва доимий равишда урушга тайёр ҳолда сақлаб туриш, минглаб турдаги қурол аслаҳаларни яратиш, кўпайтириш, ривожлантириш, сақлаб ва уларни янгилаб туриш учун кетаётган улкан харажатлар ҳисоб китоб қилинса улар бутун дунё ҳалқларини бир неча ўн йиллаб топган умумий даромадларидан бир неча ўн баробар кўп бўлади!



Бугунги кундаги энг кучли биргина замонавий Стелс самолётининг нархи 1 миллиард доллардан қиммат.

Биргина ҳарбий атом сув ости кемасининг нархи бир неча миллиард доллар.

Биргина авианосецни нархи бир неча юз миллиард доллар.

Атом, водород, лазер, нейтрон каби нарсаларга асосланган қуролларнинг нархларини айтмаёқ қўйинг.

АҚШнинг Ироқдаги урушга фақатгина бир йил (2007)да сарф этган харажатлари 400 миллиарддан ошиб кетган!

Ана шунча битмас туганмас харажатлардан кейин дунё иқтисодини ўтириб қолишидан умуман ҳайратланмаса ҳам бўлади.


Сўнгги хабарларга кўра АҚШнинг Ироққа қарши уруш очиш тайёргарлиги АҚШга қарши бўлган 9 сентябрь ҳужумларидан анча олдин мўлжалланган экан.

Ҳулласи калом, қиссадан ҳисса шуки, инсоният ва энг авввало унинг кучли сиёсатчилари олдида улкан муаммолар турибди.

Улардан энг биринчилари - мана шу ҳозиргина эслатиб ўтилган муаммолардир, яъни турли туман жинояткор гуруҳлар ва уларнинг жинояткорона ҳаракатларидир.

Бу ҳаракатларни умумлаштирувчи замин эса -бу ана шу гуруҳларнинг маълум бир кўринишдаги (асосийси - иқтисодий инқироз хавфи туфайли) умидсизликка тушишлари оқибатида вужудга келган вазиятдир.


Энди умидсизликнинг бошқача кўриниши, бир гуруҳ мисолидан фарқли ўлароқ, бир инсон мисолидаги кўриниши ҳақида.
Ўтган оқшомлардан бирида швед тв каналида фаластинлик Саид деган бир шаҳид йигит ҳақида фильм намойиш этилди.

У нима учун шаҳидликни танлаганини эшитган одам унга нима деб эътироз қилишини билмай қолади.

Саидни отаси коллаборационистликда, яьни босқинчи душманлар бўлмиш яҳудийлар билан ҳамкорликда айбланган. “Аслида дадам мусичани ҳам камситмайдиган яхши, мўмин бир одам эдилар. У киши оилани боқиш учун ҳар хил ишларда ишлаганлари учунгина одамлар у кишини “душман билан ҳамкорлик қилди “ деб айблаган эдилар. Аслида дадам улар билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаган эди.

Кейин дадамни яҳудийлар қамоққа олишди ва у ўша ерда ўлдирилди. Мени бутун умрим босқинчилар сим тўрлар билан ўраб ташлаган Ғазода ўтди. 2 миллиондан ошиқ одам ўнлаб йиллар тиканли сим ортида яшаса ҳам дунё пинагини бузмади. Буларни ҳаммасига яҳудийлар айбдор. Улар ўзларини “азият чекувчилар” деб аташади. Қандай қилиб одам бир пайтни ўзида ҳам босқинчи, ҳам азият чекувчи бўлиши мумкин?” деб савол беради Саид.


Эндигина навқирон йигитлик даврига кирган Саид умидсизликка тўла келажак олдида гангиб қолган одамни эслатади.

У ўз саволларига жавоб топа олмагач, охир оқибатда бирор йўл билан бўлмасин ўзининг 20 йиллик қисқа умрида чеккан битмас туганмас азоблари учун босқинчилардан ўч олишга аҳд қилади. Унга Халид деган бир дўсти ҳам ҳамроҳ бўлишни истайди.



Улар махсус шаҳидлар билан ишловчи гуруҳ ёрдамида ўзларининг ёш таналарига бомбаларни боғлайдилар. Бомбани устидан улар Исроил босиб олган ерларга янги кўчиб келаётган ёш яҳудий йигитлар сингари оппоқ куйлак, қора галстук, костюм ва шим кийишади. Кейин сим тикандан ўтишга ҳаракат қилаётган пайтларида уларни Исроил чегара постида турган аскарлар ўққа тутади. Йигитлар ўқ ёмғиридан аранг қочиб қутиладилар. Қочаётиб улар бир бирларини йўқотиб қўйишади.


Халид бир амаллаб уларни чегара яқинига элтиб қўйган гуруҳни топади, аммо Саиддан дарак бўлмайди. Бир оз кутгач улар ўз қароргоҳларига жўнаб кетишади. Гуруҳ раҳбари Саиддан шубҳалана бошлайди аммо Халид Саидга ишонишини айтади ва 24 соат ичида уни топиб келишга рухсат олади.


Бу пайтда эса Саид адашиб, катта равон йўлга чиқиб қолган эди. Йўлни чеккасидаги автобус бекатида иссиқдан ўзларини панага олиб, бир гуруҳ яҳудийлар туришарди. Саид сал иккиланиб у ерга яқинлашади. Бир ўрта ёшлардаги яҳудий унга синчковлик билан қарай бошлайди, Саид ҳам аввалига унга дилидаги ғазабини бир амаллаб ютган ҳолда индамай назар солиб туради ва ниҳоят бош силкаб салом берган бўлади. Шу йўл билан у синчков яҳудийни хотиржам бўлишига эришади. Шу пайт автобус келади, йўловчилар унга чиқа бошлайдилар. Ҳамма чиқиб бўлгач шофер иккиланиб турган Саидга “Чиқасанми ёки йўқми?”деган назар билан тикилади. Энди автобусга чиқмоқчи бўлган Саид бир яҳудий қизалоқни шоферни ёнига келиб руль ва ускуналар тахтасига қизиқсиниб қараётганини кўради ва шоферга “Йўқ” деб бош силкайди.

Бехосдан пайдо бўлган бу қизалоқ одамларга тўла бутун бир автобусни портлатишдан сақлаб қолганини ҳеч ким билмайди. Ўзини сўнгги дақиқада қалтис қадамдан ушлаб қолган Саидни қаттиқ ўйловлар қийнаб бошлайди.



Юриб юриб нихоят у ўзи ишлайдиган автоустахонага келади. Уни башанг кийимидан ҳайрон бўлган устани саволига жавоб бермай кофе қўйишга уринади. Тўсатдан келиб қолган Фарида уни чўчитиб юборади. Саид Фаридани яхши кўрар аммо буни айтишга уялар эди. Фарида машинасини кўриб беришларини сўрайди. Саид моторни тузатиб бергач улар машинада бир оз айланишади. Сўҳбатлашар эканлар Саид бехосдан қизни ўпади ва кейин машинадан туша солиб шошилинч равишда қаёққадир йўқолади. Саидни излаб юрган Халид Фаридага дуч келади.


Халидни ҳам Саид каби қора костюм шим кийиб олганидан ажабланган Фарида “Нега сен ҳам Саид кабии бунақа башанг кийиниб олгансан?! Бирор ёмон нарса қилишни мўлжаллаяпсанларни?! Қани, айт менга?! “ деб қичқиради ва Халидни костюм ва оқ кўйлагини зарб билан тортқилайди. Шунда Халидни қорнидаги бомба тасмаларини кўриб аввалига қиз ҳўнграб йиғлаб юборади.

Кейин эса Халид билан тортишиб кетади. “Агар сизлар бу ишларни қилсанглар Исроилга яна бизларни устимизга бомбалар ёғдиришига сабаб яратасизлар!” дейди. Унга жавобан Халид “Хўш, нима қилайлик бўлмаса?! Яҳудийлар бизларни қийнайверсинми? Қачонгача бундай қулликка чидаш мумкин!” деб қичқиради.

Фарида эса унга жавобан “Сен ҳам, Саид ҳам бизга, тинч йўл билан курашувчилар сафига қўшилинглар. Бизни сафларимиз қанчалик кенгаяверса Исроилни жиноятларини фош қилиш ҳам осонлашади. Айни пайтда Исроилга бизларни янада қаттиқроқ эзишга бахона яратилмайди” дейди.



Шу каби тортишувлар билан улар излаб излаб Саидни мозордан, отасини қабри узра ётган ҳолда топишади. Ўзини чамаси мозор устида портлатишни мўлжаллаган Саидни Халид ялиниб ёлвориб, охирида эса зўрлик билан судраб бу ишдан қайтаради.


Улар яна шаҳидлар билан ишловчилар гуруҳи қароргоҳига қайтиб келишади. Бир неча соатлик сўроқ ва савол жавоблардан сўнг ниҳоят унга қайта ишонишади. Янги топшириқ, янги бел тасмалари олинади, янгитдан ҳужум режаси тузилади...


Бир ишончли одам ўзининг енгил машинасида Халид ва Саидни Исроил пойтахти Тел Авивни чекка кўчаларидан биридаги машиналарни паркировка қилиш жойига ташлаб кетади.

Улар бир муддат кенг майдонда гарангсиниб тўхтаб қолишади. Шунда Халид тўсатдан Фарида айтган гапларни эслайди ва Саидни бу ишни қилмасликка чақира бошлайди. Вазиятни ўзича тушунган Саид, “ Бўпти, машинани чақир. Биз ортга қайтамиз” дейди. “Ростданми? Гапингдан қайтмайсанми?” деб Халид хурсанд ҳолда сўрай бошлайди ва телефон қилиб машинани чақиради.

Машина келгач Саид аввал Халидни машинага ўтиришини кутиб туради ва у ўтиргач машина эшигини зарб билан ёпиб, “Ҳайда, ҳайда!” деб бақиради. Машина шиддат билан жойидан қўзғалади. Халид :”Тўхтатинглар, Саид, қайт бу ниятингдан!” деб бақирганича йиғлаб қолади, у ўтирган машина эса тезлик билан кўздан йўқолади.



Саид яқин атрофдаги автобус бекатига боради. Бир икки автобусларни ўтказиб юборгач ниҳоят улардан бирига минади. Бу автобус ёш яҳудий аскарлари билан тўла эди. Кадрлар Саидни кўзларига қаратилган. Бу кўзлардан унинг бу ишни қилишга жиддий аҳд қилгани кўриниб турар эди....

Ҳазратқул Худойберди
2009 йил 26-Ноябр


Admin tomonidan Tue May 11, 2010 6:40 pm da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Зулмат ичра нур. 4 қисм

Post by Admin on Tue May 11, 2010 10:38 am

Зулмат ичра нур. 4 қисм

Маънавиятдаги инқироз ушбу кундаги иқтисодий ва ижтимоий инқирозларнинг бош сабабчисидир
Хулласи калом, инсониятнинг 2008...2010 йиллардаги оғир иқтисодий и ижтимоий инқирозга учрашини ортида кўплаб давлат раҳбарларининг, шу жумладан дунёдаги етакчи, демократик давлат раҳбарлари ва сиёсатчиларининг маьнавий жиҳатдан ношудликлари асосий сабаб бўлди.

Бу ҳақда айрим виждони пок сиёсатчилари аниқ ва дадил айтдилар ҳам. Масалан, Швеция ҳукуматининг табиат масалалари бўйича масьул вазири Андреас Карлгрен ”Дунё раҳбарлари Ер куррасини қутқаришдек масала учун ҳали етарли даражада етилмаганлар” деди (“...De var inte mogna att rädda planeten” , Miljöminister Andreas Carlgren om klimatmötets fiaskoavtal ”Världens ledare var inte mogna att göra det som krävs för att rädda planeten”. 23 ).

Табиатни ҳимоя қилиш(шведчасига Miljöpartiet) партиясининг раҳбарларидан бири бўлмиш Мария Веттерсберг эса “Яхшироқ маънавият яхшироқ Шартнома тузишга имкон берар эди” деб очиғини айтди, қўйди (Maria Wetterstrand: Bättre moral hade gett bättre avtal, Klimatavtalet – ett fiasko Har inga bindande krav på utsläppsminskningar. Tolv punkter listas vad som ska göras – inget är nytt. 133. debatt Miljöpartiets språkrör: Vi behöver regeringar som vågar visa den fattiga världen att deras åsikter är viktiga. 20 ).

Бу гаплар бекорга айтилмади. Айнан кўпчилик етакчи сиёсатчиларнинг маьнавият масалаларида ҳаддан зиёд оқсашлари туфайли келиб чиққан зиддиятларни мен бир карра, юқорида Тони Блэр ва Жорж Буш мисолида айтиб ўтган эдим(Зулмат ичра нур, 1..3 қисмларга қаранг).

Бошқа бир мисол. Гринпис ҳаракатининг фаоли Нора Хритиансен “Сиёсатчилардан гап, раҳбарлардан ҳаракат” деган шиори учун қамоққа олиниб(Miljöaktivister hålls isolerade i häktet , Greenpeace Nora Christensen får inte träffa sin barn till jul ”Häktades för en markering som var ganska harmlös.” 18 ) бир неча кун қамоқда ўтиришига тўғри келди.

Шу оддийгина аммо аччиқ ҳақиқатни мадҳ этувчи шиор учун уни қамоққа олиш шартмиди? Нега сиёсатчилар ва раҳбарлар бундай аччиқ ҳақиқатдан қўрқишади?
Бунинг оддийгина сабаби шундан иборатки, уларда маънавият инқирозга учраган, уларнинг кўпчилигида на виждон, на инсоф бор. Улар тартиб−қоидаларга риоя қилишга ўрганиб қолишган. Агар қиролликлар, ҳукуматлар ёки халқаро ташкилотларнинг ана шундай катта йиғинлари ҳақидаги қандайдир бир Халқаро Шартнома бўлса ва унда “маданиятли кўринишда бўлган, йиғилиш иштирокчиларидан шахсан ҳеч кимни ҳеч бир кўринишда камситмайдиган норозилик чиқишларига қаршилик қилмаслик керак. Чунки бундай чиқишлар бизни ишларимиздаги камчиликларни топишга ёрдам бериши мумкин” деган жумла бўлса Нора Христиансенга ҳеч ким ҳеч нарса демас эди. Аммо афсуски ҳали инсоният ва унинг энг етакчи вакиллари бундай оддий, камтарона аммо дадил фикрларни тушунмайдилар.

Бир болани тарбиялашни ўзиёқ мушкул бир масала. Аммо ёши улуғ одамларни қайта тарбиялаш ундан ҳам мушкулроқ масаладир. “Сут билан кирган қон билан чиқади” деб бежиз айтишмаган ўтмишда. Шу сабаб мен бу масалани ечишни ўйлай-ўйлай ниҳоят бир Махсус лойиҳани қоғозга туширган эдим.

Унинг номи “Келажакнинг эркин ва адолатли жамиятлари ҳақида махсус бир Дастур”.
Бу Дастур аввало БМТда атрофлича муҳокама қилиниши лозим. Шундан сўнг Дастур БМТнинг Бош Ассамблеясида кун тартибига киритилиши, шундан сўнг у БМТга аъзо барча давлатлар вакиллари томонидан чуқур муҳокама қилингач қабул қилиниши керак.
Ана ундан сўнг ушбу Дастур БМТга аъзо барча давлатларга жўнатилиши ва уларнинг Парламентлари томонидан ратификация қилиниши ва нихоят Маориф вазирликларига бу Дастурни барча бошланғич ва ўрта таьлим бўйича Мактаб дастурларига киритилиши хақида фармон берилади.

Бу Дастурда энг асосий эътибор 4 нарсага қаратилиши керак бўлади:
- Маънавият;
- Инсоният тарихидаги асосий ривожланиш жараёнлари;
- Инсон, табиат ва улар ўртасидаги ўзаро муносабат ва мутаносиблик;
- Демократик жамиятнинг асосий мезонлари.
[Бу Дастур ҳақида кенгроқ маълумот, унинг аҳамияти ва нима учун бундай Дастур лозимлиги ҳақидаги фикрлар “Зулмат ичра нур”нинг 5 нчи қисмида берилади.]

Буларнинг ичида асосий эътибор айнан маънавият масаласига қаратилиши керак. Гап шундаки, маънавиятга етарли даражада эътибор берилмаган бирор жойда – ҳатто демократия узил кесил ғалаба қозонган жамиятларда ҳам − тоза, эркин ва адолатли жамият қуриб бўлмайди.

Сиз маънавиятдан холи бўлган жамият қуришингиз мумкин албатта ва бу жамиятда қонун устиворлигини, адолатни озми кўпми таъминлаш хам мумкин аммо бундай жамият ҳеч қачон соф тоза ва тўла тўкис адолатли бўла олмайди, чунки у жамиятда ҳамиша маънавиятсизлик хар хил йўллар билан ўзини қайта ва қайта кўрсатаверади.

Охир оқибатда, жамият эркин бўлишига қарамай, у албатта инқирозга юз тутади. Биз буни бугун ҳаммамиз ўз кўзларимиз билан ривожланган ғарб давлатлари мисолида яққол кўриб турибмиз. Бугунги кундаги ҳаётдан олинган мана бу айрим мисоллар бу гапларни керагидан ортиқ тасдиқлайди(манбаалар рус ва швед тилларида).:

1. АҚШда 40дан ошиқ одам порахўрликда айбланиб қамоққа олинганлар. Федерал Текширув Бюроси ходимлари кенг қамровли порахўрлик билан бир бирларига боғланган катта бир гуруҳни қамоққа олдилар. Улар орасида сиёсатчилар, расмий одамлар ва раввинлар ҳам бор ( http://www.bbc.co.uk/russian/international/2009/07/090724_us_corruption.shtml )

2. Ҳеч тузалмас ёлғончилар Суд АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг қаллоблигини фош қилди ( http://lenta.ru/articles/2009/07/21/fraud/ )

3. Британия парламент ўз тарихидаги жанжалга энг бой йиғилишини якунлади Daily Telegraph газетаси депутатларнинг кундалик сарф−харажатлари, уларнинг катта маош олишларига қарамасдан, ноқонуний равишда давлат ҳисобидан қоплангани ҳақидаги ахборотларни фош қилгач, уларнинг кўпчилиги, шу жумладан Парламент раиси ҳам истеъфо беришга мажбур бўлдилар. СМИ оммавий ахюорот воситалари британия парламентаризмнинг инқирозини таъкидладилар. ( http://newsru.com/world/22jul2009/parlgone.html )

4. Бернард Мейдоффнинг ( http://lenta.ru/lib/14193613/ ) фирмаси ўз инвесторларига 50 миллиард доллар ҳажмида зарар етказгани ҳақида хабарлар туфайли бу қаллобнинг номи 2008 йил охиридан бери газеталар саҳифаларидан тушмай қолди. Маълум бўлишича бу қаллоб 1960 йиллардан бери ноқонуний йўллар билан пул топиш, ўз клиентларининг пулларига ҳисобига яшашдек ярамас ишларни одат қилиб юргани кўпчиликни ҳайратга солган. Ҳозир у 150 йиллик қамоқ муддатини ўтамоқда

5. PepsiCo−нинг собиқ бош менеджери қаллоблик қилганини тан олди
( http://lenta.ru/news/2009/07/23/pepsico/ )

6. Европарламент депутати ўз котибасининг маошини ўғирлагани учун 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди (http://newsru.com/world/12nov2009/salary.html )

7. Халқаро Қизил Хоч ташкилотиниг Швеция бўлими раҳбари Йохан Доннер қаллобликда ва ташкилотнинг пулларини ўзлаштиришда айбланмоқда ( http://www.dn.se/nyheter/sverige/tre-atalas-i-harva-kring-roda-korset-1.1027261 )

Бу мисоллар демократиянинг устунлари деб ҳисобланмиш АҚШ, Буюк Британия, “энг адолатли жамият” деб аталмиш Швеция ва Европарламент ҳаётидан айрим лавҳалар, холос. Ғарб ва Шарқдаги бошқа яна юзлаб демократик давлатларда минглаб бу каби мисолларни келтириш мумкин ва кўп ҳолларда аҳвол бундан ҳам бадтарроқ бўлишини мумкинлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Масалан уларнинг ичида бугун ўта оғир таназзулга учраган бутун бошли бир давлатлар ҳам бор.

Улардан айримлари бу − Исландия, Латвия, Литва давлатларидир. Ҳали−ку қонун ва адолат озми кўпми ҳурмат қилинадиган бундай демократик давлатларда аҳвол шунақа ночор экан, авторитаризм ва диктатура ҳукмрон бўлган давлатлардаги ижтимоий ва иқтисодий вазиятни нақадар даҳшатли даражада ёмон эканлигини айтмаса ҳам кўпчилик тушунади.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар қандай давлатдаги фаровонлик энг аввало у давлатдаги маънавият ва азалий қадриятлар қай даражада мустаҳкамлигига, ундан кейин эса эркинлик, адолат ва демократик қадриятлар қай даражада маънавият билан чамбарчас қовушган ҳолда ривожланишига боғлик экан.

Маънавиятсиз мустаҳкам эркин жамият қуриб бўлмас экан.
Эркин жамиятсиз эса маънавиятни тиклаб бўлмас экан.

Демак, мана шу тўрт девор, яъни Маънавият, Адолат, Қадриятлар ва Демократия мустаҳкам тикланган жойдагина инсонлар бу деворлар устига ўзларининг авлодлардан авлодларга ўтадиган, йиллар ўтган сайин ривожланиб ва мустаҳкамланиб борадиган қудратли ва умрбоқий жамиятларини қуриб, бу жамиятларда фаровон ва бахтиёр яшашлари мумкин экан.

Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 18-январ

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Зулмат ичра нур

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz