Форум_Ўзбекистон

ҚАТЛИОМ ВА КУРАШ

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

ҚАТЛИОМ ВА КУРАШ

Post by Admin on Wed May 05, 2010 5:10 am

ҚАТЛИОМ ВА КУРАШ

Брюсселда Андижон қатлиоми хотирасига бағишланган анжуман ўз ишини бошлади [ http://andijonadolat.org/2010/05/%D0%B1%D1%80%D1%8E%D1%81%D1%81%D0%B5%D0%BB%D0%B4%D0%B0-%D0%B0%D0%BD%D0%B4%D0%B8%D0%B6%D0%BE%D0%BD-%D2%9B%D0%B0%D1%82%D0%BB%D0%B8%D0%BE%D0%BC%D0%B8-%D1%85%D0%BE%D1%82%D0%B8%D1%80%D0%B0%D1%81%D0%B8/ ]

”Биз инсонпарвар, демократик дунё вакилларимиз” деб кўкрагига урганлар қила олмаган ишни, яъни халқни беаёв ўққа тутган Каримовнинг қутурган итларини ва минглаб бегуноҳ қурбонларни биттама−битта аниқлаш ишларини Андижонликларни ўзлари, ўша даҳшатли қатлиомдан Аллоҳнинг ёрдами билан қочиб чиқишга муваффақ бўлган инсонларни ўзлари қилмоқдалар. Минг ташаккур бу инсонларга.

Бу кураш қаттиқ бўлади. Қатлиомда қурбон бўлганларнинг арвоҳлари чирқираб қолмаслиги учун уларни “бола, она экан” демасдан аямай отган муртад Каримов ва унинг жаллодларининг ҳар бирининг номи ва гуноҳи биттама битта аниқланиши учун жуда кўп ишлар қилиш лозим бўлади. Бу инсон ҳақларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ҳар бир инсон ва ташкилотнинг бирламчи муқаддас бурчидир.

Иккинчи шарафли бурч , бу ана ўша машьум 13 ва 14 май кунлари Каримовнинг жиноятчи тузуми вакиллари томонидан ўзига ва ўз яқинларига нисбатан турли кўринишдаги тажовузлар қурбони бўлганларнинг жасоратли вакиллари ҳамда уларни бу курашда қўлловчи ҳар бир ўзбекистонлик ва бошқа ҳамдард биродарларнинг бирин−кетин тўпланишлари ва жиноятга бўғзигача ботган Каримов тузумига қарши кескин курашга кириш масаласини уйлаб кўришлари лозим бўлади. Бу жиноятчи тузумни фақат ва фақат кескин кураш йўли билангина ағдариш мумкин холос.

Ўша машьум 13−14 май кунлари:
− минглаб бегуноҳ андижонликларни намойиш пайтида отишга,
− кейин эса кўчаларда ўқ еб йиқилган ва оғриқ азобидан бақириб, инграб ётганларни отишга,
− касалхоналарга олиб кетилган, ҳақиқат, адолат ва ўз яқинларини кўришни талаб қилган ярадорларни ҳам отишга,
− қатлиомдан қочиб ўз ёки ўзгаларнинг уйларида яширинишга муваффақ бўлганларни топиб, уларни қийноқларга солишга,
қийноқлар билан уларни ўлдиришга;
− ва ниҳоят қатлиомдан кейинги ўтган 5 йил давомида барча андижонликларни сурункали равишда таъқиб қилишга;
− қатлиомдан кейинги давр ичида ушланганларни қийноқларга солиш, уларни узоқ муддатли қамоқларга ҳукм қилишга
буйруқлар бераётган ва бу буйруқларни амалга ошираётган Каримов жиноятчилари тўдасини фақат ва фақат бир йўл билан−кескин кураш йўли билангина тўхтатиш мумкин холос.

Бостириб келаётган бир гала қутурган итлар тўдаси билан курашишни бошқа ҳеч қанақа йўли йўқдир. Фақатгина қурбонлар сонини аниқлаш ва ўз яраларини боғлаш ва даволаш билан машғул бўлиш − бу қилиниши керак бўлган ишларнинг мингдан бири холос.

Энг асосий иш − бу Каримовнинг жиноятчи тузумига қарши кескин курашни бошлаш масаласидир.
Бу масала шундай масалаки, биз ундан ҳеч қачон, ҳеч қаёққа қочиб қутула олмаймиз.
Бу масала шундай масалаки, токи биз тирик эканмиз, у бизни муттасил равишда таъқиб қилиб келаверади.
Бу масала шундай масалаки, у ўзининг “Ўч ол!” деб ёзилган калтаги билан бизни бошимизга тинимсиз равишда туриб, қатлиомда шаҳид бўлганларнинг гина ва қудурат, афсус ва надомат, орзу ва умидларга тўла овозлари билан тинимсиз сўзлаб келаверади:”Ал қасосу минал ҳақ! Ал қасосу минал ҳақ! Ал қасосу минал ҳақ!”.


Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 5-май
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Бир мўҳим қўшимча!

Post by Admin on Wed May 05, 2010 6:15 am

Сал олдинроқ тарқатилган ҚАТЛИОМ ВА КУРАШ мақоламга бир қўшимча

Яна бир мўҳим эслатма, бу асосан Каримов диктатурасига қарши кескин курашга кириш масаласи олдида талмовсирайдиган ва иккиланадиганларга ва умуман бундай кураш сўзини эшитиб лабларига учуқ тошадиганларга таалуқли бир гап:


Мен узоқ йиллар олиб борган кураш тажрибамдан келиб чиқиб шу нарсани комили ишонч билан таькидлашим мумкин: Агар бизлар бугун диктатор Каримов тузумига қарши аёвсиз курашимизни бошлаб юборсак, у ҳолда аҳли жаҳон бизни тўла қўллаб қўвватлайди.



Бунинг сабаблари кўп, уларнинг асосийларидан айримлари шуки, авваламбор диктатор Каримов “дўппим тор кеп қолганда мени қўллайди” деб уйлайдиган АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи давлатларининг раҳбарлари Каримовга қарши кескин кураш бошланганда уни қўлламайдилар.

Сабаби − у ҳаммани жонига тегиб кетган. Фақатгина халқаро дипломатия қонун қоидалари ва халқаро қонунларга ҳурмат юзасидан улар Каримовга тоқат қилишга мажбурлар.



Иккинчидан, БМТнинг Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари Баённомасида оқ қоғозга қора ҳарфлар билан аниқ ва тиниқ қилиб, кўрга ҳассадек қилиб қуйидагилар ёзиб қўйилган:


“Токи инсонлар ўзларига нисбатан олиб борилаётган қабоҳат ва зўравонликларга қарши сўнгги чора сифатида қўлларига қурол олиб зўравонларга қарши курашга отланишга мажбур бўлмасликлари учун уларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари қонунлар томонидан ҳимоя қилиниши керак”. (Балки шу сўзлар сабаб Каримов ва унинг ялоқхўрлари бу Баённомани ўлгудек ёмон кўрадилар!)



Ана шу сўзлар моҳияти ва уларнинг қудрати ҳақида афсуски кўпчилик уйлаб кўрмаган.

Бу сўзларнинг маъноси шуки, токи Ўзбекистоннинг бугунги ва келажакдаги ҳар қандай ҳукумати ўз фуқароларининг ҳақ ва ҳуқуқларини қонунлар ёрдамида ҳимоя қилмас экан, у ҳолда ҳақ ва ҳуқуқлари топталган ва поймол этилган Ўзбекистон фуқаролари сўнгги чора сифатида қўлларига қурол олиб қабоҳат, зулм ва жаҳолатга қарши курашишга тўла ҳақлари бор дегани!



Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 5-май
p.s.Мен кеча бу мақоламни АндижонАдолат ташкилотининг веб саҳифасига бир неча бор уриниб қўя олмаган эдим. Бугун ниҳоят мақоламни у ерга қўйишибди, ҳозирча бир изоҳ тариқасида, шунга ҳам раҳмат. Кейинчалик мақола сифатида қўйишар, иншоллоҳ, чунки андижонликлар турли туман фикрлар борлигини билиб боришлари керак, шу жумладан турли туман кураш йўллари ҳақида ҳам эшитиб, ўқиб кейин ўзлари Қайси кураш йўллари энг мўҳим ва зарур эканлигини ҳақида ўз хулосаларини чиқаришлари ҳам керак. Умид қиламанки, мени фикримни тарардорлари анчагина ва улар тез орада ўз овозларини чиқаришади. "Яхши от кейин чопади " дейишади...Илоҳим унинг чопиши жуда ҳам кейин бўп кетмасинда!

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz