Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Муртадларга мактублар

Go down

Муртадларга мактублар Empty Муртадларга мактублар

Post by Admin Mon May 03, 2010 6:04 am

Муртадларга мактублар

Бугун АндижонАдолат сайтида Муҳаммад Солиҳнинг Ислом Каримовга ёзган хатини ўқиб чиқдим. Гап йўқ, хат жуда яхши ёзилган. Аммо ҳамма гап шундаки, қулоғи кар одам билан худди унинг тўрт мучали соғ одамдек гаплашишдан бирор фойда бормикин?
Ислом Каримовга мингларча ана шунақа очиқ хатлар ёзилган десак хато қилмаймиз. Балки бу тўғридир, балки у мунофиқ қизиқишми ёки шунчаки бекорчиликданми унга ёзилган айрим хатларни ўқир. Аммо ҳамма гап шундаки, у хатни ўқигач қандай хулосалар чиқарар экан.

Умуман у бу каби хатларни ўқигач қанақадир жиддий хулосалар чиқарармикин ёки бундай хатларни отиб юбориб бадтар қутурармикин? Кўпчилик биладики, қутурган итни даволаш қарийб имконсиз нарса, қутурган инсонни даволашга уриниш эса кучли бўронни бир томондан бошқа томонга буриб юборишга уринишдек гап.

Инсоният илм фан соҳасида ҳали жуда кўплар ишлар қилиши керак. Шулардан энг муҳимларидан бири, бу айрим инсонларнинг ўз рўҳий ва жисмоний касалликларини ўта усталик билан яшириш санъатларини ўрганиш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва ниҳоят бундай касалликларни тез ва осон фош қилиш орқали бундай инсонларни жамиятдан ажратиб олиб алоҳида жойларда, махсус назорат остида яшашларини таьминлаш масалаларидир. Каримов, Алматов, Иноятов, Мирзиёев, аллақачон Аллоҳнинг қаҳрига учраган, даҳшатли қамоқхона сифатида дунёга танилган Жаслиқнинг собиқ раҳбари Алиҳайдар Қулимбетов, уни ўрнида зулм ва қабихликларни давом эттираётган Бердиев, андижонлик бегуноҳ гўдаклар, аёллар, ёшу қарияларни ҳеч аямасдан ва иккиланмасдан ўққа тутган аскарлар, миршаблар ва жиноятчи тузумнинг яна мингларча ана шунақа хизматкорлари ҳақида Қурьони каримда шундай сўзлар битилган: “Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг (қулоқларини панд- насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйган ("Бақара" сураси, 254-оят.)

Шу сабаб Аллоҳ таоло аллақачон жазолаган бандаларга нималарнидир уқдиришга уриниш балки ортиқча ҳаракатдир. Янаям ким билади дейсиз. Аллоҳнинг марҳамати кенг, қудрати эса беқиёсдир.
Қуйида Каримовга ёзилган очиқ хатларнинг бир қисми:

Тожикистонлик ўзбеклар Каримовга мурожаат қилди ,
Гулнора Олтиева: “Ноҳақликлар рўëбга чиқиши учун ўзимни ëқаман ,
Ислом Каримовга очиқ хат ,
PEN клубининг ëзувчилар тақдиридан хавотирланиб Каримовга ёзган хати ,
Ислом Каримовга очиқ мактуб ёзган, Олий Кенгашни давлат- ҳуқуқий бўлими собиқ катта референти ва жиноий ишлар бўйича Шуманай туман суди раиси Лола Матчонова ,
Насрулло Саййид: Яшашга кўясизми жаноб диктатор?
ИСЛОМ КАРИМОВГА Канадада яшаётган Ўзбекистонликлардан
Толиб Ёқубов: Президенту Республики Узбекистан И.А.Каримову
Каримовга мактуб: юбилей табриги
Шоир Юсуф Жумаенинг умр йўлдоши Гулнора ОЛТИЕВА. Ўзбекистон «президенти» номига ёзилган мактуб
Ислом Каримовга товламачиликлар ҳақида ёзиб балога қолган Ғанихон Маматханов ҳақида
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация ҳамда Қийноқларга қарши кураш халқаро ташкилоти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдириб, мазкур мамлакат президенти Ислом Каримовга очиқ хат йўллади
(Бу хатларнинг тўлиқ матнларини асосий саҳифа( www.stopdictatorkarimov.com )даги линклар орқали кўриш мумкин).

Бу руйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо натижа ҳамиша бир хил тугаган, яъни Ислом Каримов бу мактубларга заррача бўлсин муносабат билдирмаган. Бунинг сабаблари Бақара сурасида бежиз айтилмаган.



Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com
2010.05.03

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum