Форум_Ўзбекистон

BBC Uzbek Xizmatiga nima buldi?

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

BBC Uzbek Xizmatiga nima buldi?

Post by Admin on Sat May 01, 2010 7:07 am

Диёнатсизлар давраси ББС Ўзбек бўлими ҳисобига кенгаймоқда.


ББС ҳам yangidunyo.com каби "турли фикрлилик, сўз эркинлиги"ни баҳона қилиб Рустам .Абдуллаевга ўхшаган Ислом Каримов диктатурасининг ташвиқотчиларига минбар бериб ўзини яна бир бор шарманда қилди.

Булар мен илгари ёзган "Диёнатсизлар" ( http://himoyachi.at.ua/news/2010-01-10-818 ) гуруҳини тўлдириб, уларга берилган кенг имкониятлар ҳамда ҳур фикрлилик деган жиддий ва муқаддас нарсани ўзларининг бефаросат сиёсатлари ва бизга ҳозирча қоронғу бўлган қандайдир ғаразли мақсадлари йўлида ишлатмоқдалар.

Акс ҳолда ББСнинг Ўзбек бўлими Р.Абдуллаевнинг диктаторнинг ўғри қизи Гулнора Каримова(у ўзбек халқининг 2 миллиард доллардан ошиқ бойлигини ўзлаштирган!) ҳақида мана бунақа ҳамду сано гапларни чоп этмаган бўлар эди:

"...Гулнорахон олима аёл ва фақат давлат ҳамда жамоат ишларида банд бўлган ва унинг завод ва фабрикалари йўқ ва у тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланмайди. Гулнорахон тўғрисидаги сиз айтаётган барча гаплар унинг ҳасадгўйлари ва душманлари томонидан тарқатиладиган бўхтон гаплардан бошқа гаплар эмас, деб ўйлайман. Агар мен ҳақ бўлмаганимда эди Европанинг нуфузли ташкилотлари, олий ўқув даргоҳлари, давлат ва жамоат арбоблари Гулнорахоннинг номзодини Тинчлик ўрнатиш борасидаги ишлари учун 2011 йил бериладиган Нобел мукофатига тавсия этишмаган бўлар эди...Гулнора Каримова – бу ажойиб қиз ва ҳар томонлама ўқимишли бўлган – етук ўзбек аёлидир....Етар, бизнинг маликамиз тўғрисида айтилаётган ёмон фикрларни тўхтатайлик, энди!"

Ўзбекистондаги абгор иқтисодий сиёсатни яшириб бу олимнинг ҳукуматга қилган тилёғмалиги ва ҳамду саноларига эътибор беринг:"...кўп мамлакатларда Ялпи Ички Маҳсулотнинг қисқаришига олиб келиб, давом этаётган инқирознинг салбий таъсирига қарамасдан, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2009 йилда 8,1 фоизга ошди. Жалб этилаётган сармояларнинг ўсиши 33 фоизни, аҳоли реал даромадларининг ўсиши – 26,5 фоизни, ўртача ойлик, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг ўсиши эса – 40 фоизни ташкил этди".
(Манба: http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/04/100426_cy_talkingpoint_abdullayev.shtml )

Аммо аччиқ ҳақиқат шундан иборатки бугун 3 миллиондан ошиқ ўзбекистонликлар бир бурда нон топиш ва олиасини боқиш учун Россия, Қозоғистон, Туркия ва ҳатто Жанубий Кореяларга бориб қул сифатида ишлашга мажбур бўлмоқдалар!

ББСнинг мақсади ҳам диктатор Каримовнинг карнайига айланиб, ҳақиқатни бости бости қилишу жаҳолатни оқлашдан иборат бўлиб қолдими?


Бу ерда кўпчиликни ҳайрон қолдирадиган нарса шуки, ББС раҳбарияти ўзининг Ўзбек бўлими олиб бораётган фаолиятдан ё умуман бехабар, ёки оддий бепарволик туфайли жаҳондаги йирик демократик матбуот органларидан бирида Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатурасини очиқдан очиқ қўлловчи ана шунақа чиқишларга имкон берилмоқда. Афсус, минг афсус.

Шундан сўнг дунёда турли туман инқирозлар рўй берса ҳайрон қолмаслик керак. Чунки ҳар қандай инқирознинг остида энг аввало маънавий инқироз ётади.
Мен уйлайманки биз, Ўзбекистон демократик мухолифатининг барча вакиллари, ББС Радиоси раҳбариятига мурожаат қилиб унинг Ўзбек Хизмати Бўлимининг бундай кўзбуямачилик ва Ўзбекистондаги диктатурани қўлловчи ташвиқот ишларини дарҳол тўхташини ва бу хатолар учун ўқувчилардан кечирим сўрашларини талаб қилишимиз керак.

Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com
2010.05.01

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz