Форум_Ўзбекистон

Диктатор Каримов ҳукуматининг турли хил жиноятлари ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Диктатор Каримов ҳукуматининг турли хил жиноятлари ҳақида

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 4:04 pm

Каримов замонасининг бойлари ва гадолари ҳақида бир қисса


Ўзбек халқининг аксарият кўпчилиги оч наҳор яшаётган бир замонда ҳукумат ўзининг вакили Мираброр Усмонов қўли билан Ўзбекистоннинг миллиардлаб сўмларини футболга сарфламоқда.

Биргина “Бунёдкор”футбол клубининг тренери Л.Сколарини ўзига 1,5 йиллик Контракт(ишлаш шартномаси) учун 13 миллион евро тўланишига нима дейсиз?

Шу ақлга сиғадиган ишми жаноб Усмонов, қачонки сиз ва сиз ўз мансабингиздан фойдаланган ҳолда мажбурлайдиган Ўзгазойл, Нефтегазмонтаж, Гиссарнефтегаз, МурувватТекс, КўкдумалоқГаз, Сарбаст ва яна ўнлаб корхоналарни футболга миллионлаб доллар пул “ҳадя” қилишларини талаб қилишингиз? Фаросат деган нарса борми ўзи сизда? Уни ўрнига сиз улардан ўз ишчиларининг маошлари ва пенсияларини, касаллик учун бериладиган нафақаларини ўз вақтида тўлашларини талаб қилсангиз, уларни ишчилари яшаётган маҳалла, қишлоқ ва шаҳарчаларни обод қилишларини талаб қилсангиз тўғри бўлмайдими жаноб!?

Сиз ва сизнинг малайлари нгиз топиб келган чэт эллик қимматбаҳо ўйинчилар: L. Nascimento Júnior L. Nascimento Júnior, E. Ramos Silva E. Ramos Silva J. Villanueva J. Villanueva, V. Borba Ferreira 'Rivaldo'V. Borba Ferreira 'Rivaldo', Жами баҳолари: 20 миллион евродан ортиқроқ!!!

Сиз ва сизнинг малайларингиз топган дунёдаги энг қимматбаҳо тренер: L. Scolari L. Scolari, Coach Баҳоси: 13 миллион евро ёки 19 миллион доллар!!! Яьни бу даҳо ойига қарийб 1,2 миллион доллар маош олиб ишламоқда Ўзбекистонда!

Бундай маошни бу уддарбўрон одам Швейцарияда эмас, Буюк Британияда ёки АҚШда эмас балки Ўзбекистонда олмоқда! Шу бугун, айни соатларда. Сиз ва сизга ўхшаган галварслар айтишлари мумкин: “Нима бўпти бизга Швейцарияси ҳам, Буюк Британиясию, Америка Қўшма Штатлари ҳам. Нима! Бизларни улардан кам жойимиз борми?!” деб. Тўғри, шахсан сенларни у давлатлардаги ҳукумат вакилларидан кам жойларингиз бор. У ҳам бўлса шундан иборатки, сенларда фаросат деган нарса йўқ, уларда эса бор.

Чунки у давлатларда ҳеч қачон ҳукумат вакиллари ўз халқини оч қолдириш ҳисобига чет эллардан олтин тенг баҳоларда ҳар хил ўйинчилар ва тренерларни сотиб олмайди. Агар бирор муттаҳам вазир шундай қиладиган бўлса уни ўша заҳотиёқ 2 полиция ходими оёғини ерга теккизмай судга судраб кетади.

“Кўрпанга қараб оёқ узат” дейди халқимиз. Шу нақлга амал қилиб яшаш лозим жаноб Усмонов, агар сизни атлас ва кимхобдан тикилган кўрпаларингиз 1 километр узун бўлса ҳам. Сиз бир ҳукумат вакили сифатида энди ўз кўрпангизни узунлигига қараб эмас, балки халқни кўрпасини узунлигига қараб яшашга ўрганишингиз лозим, жаноб!

Бугун Швейцария, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда гадо деган сўзни ўзи йўқ, Ўзбекистонда эса миллионлаб гадолар бор. Бу давлатларнинг бирорта одами ўз бола чақаларини ташлаб, чет элларга кетиб, оғир меҳнатлар ҳисобига озгина маош олиб, шу йўллар билан оиласини боқишга мажбур бўлаётгани йўқ. Ўзбекистоннинг эса 3 миллиондан ошиқ забардаст эркаклари ва навқирон йигитлари Қозоғистон, Россия, Туркия ва ҳатто Кореяларга бориб, қул бўлиб ишлашга ва шу йўллар билан бола чақаларини боқишга мажбур бўлмоқдалар.

Бугун Швейцария, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда қарияларнинг пенсия нафақалари уларга бемалол яшаш ва чэт элларга саёҳатлар қилиб, ўз умрларини роҳат фароғатда ўтказишга этадиган даражада кўпдир. Хўш биздачи, Ўзбекистонда аҳвол қанақа бугун?

Айни соатларда Ватанга 50 йиллик хизмат қилган 70...80 яшар отахон ва онахоларимиз ойига бериладиган 15..20 долларга тенг пенсияларини олиш учун Банк эшиклари олдида эрталабдан кечгача турна қатор бўлиб навбатларда туришибди.

Сиз жаноб Усмонов, энг аввало Ўзбекистон Жумҳурияти Бош вазирининг, ўзингизга ўхшаган бир галварс ва бефаросат Шавкат Мирзиёевнинг ўринбосарисиз. Ундан кейингина сиз Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Президентисиз. Сиз қулоғингизга чамаси “жаноб вице премьер министр” деган сўздан кўра кўпроқ “жаноб президент” деган сўз ёқса керакки жонингизни жабборга бериб ана шу Футбол федерацияси президенти сифатида ўзингизча жон куйдириб ётибсиз. Аммо билмайсизки сиз на биринчи ва нада иккинчи вазифангизни қойиллатиб бажара олмаяпсиз. Очиқроғини айтадиган бўлсак, хафа бўлмангу, аммо иккала ишни ҳам расвои радди қилвордиз.

Ўша учун на халқ, на футбол масаласида бирор бир ҳавас қилса арзийдиган иш қила олганингиз йўқ. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, ҳадеб “Президентман” деб кўкракка ўришдан олдин. Агар анави Оқсаройда ўтирган акахонингиз сизнинг бунчалик амбицияларингиз борлигини сезиб қолса борми, унда ҳолингизга маймунлар йиғлайди. Акахонингизни бир жаҳли чиқмасин, унда биласизку, сизни ҳатто Президентлигингизни ҳам назар писанд қилмай, сизни қамоққа олишни Махфий хизмат ходимларидан каттароқ зобитига эмас оддий икки сержантига топшириши мумкин. Бу сержантларни биласиз, улар на каттани, на кичикни ҳурмат қилишади. Улар уялмай, нетмай, кетингизга тепа тепа машинага судраб, сизни элу юрт олдида шармандаи шармисор қилишлари ҳеч гап эмас.

Нафақат сиз, балки Мирзиёев билан иккалангиз ҳар қанча ахмоқлигингиздан қатьий назар сизларнинг энг муҳим ва бирламчи ишларингиз бу давлат ишларини юритиш, юритганда ҳам қойиллатиб юритиш каби маьсул вазифалардир, тўғрими жаноб!?

Ана ўша вазифаларингиз ичида энг мўҳимларидан бири бу қария онахон ва отахонларнинг ҳурматларини жойига қўйишдир, тўғрими жаноб?

Агар бу гаплар тўғри бўлса нега уларни бажармайсизлар имонсизлар?!

Қачонгача сиз ўз ишингизни энг мўҳимлари ва энг буюк ютуқлари бу чэт эллардан қимматбахо тренерлар ва футболчиларни топишдан иборат деб юрасиз?

Ўзи сенларни ҳаммангни тепадаги отахонингдан тортиб маҳалла посбонларию, “оқсоқоллар”ингача барчангни томинг аллақачон кетиб қолган. Агар сенларни томинг кетмаганда бир чэт эллик тренерга бир ойда 1,2 миллион доллар тўлармидинглар.

Агар сенларда зиғирча бўлсада инсоф бўлганда эди сенлар энг аввало халқ нонини эмас балки уни ғамини еган бўлар эдинглар.

Аммо нима бўлганда ҳам сиз жаноб М.Усмонов ва сизга ўхшаган барча вазирлар, қулоқларинга бир нарсани яхшилаб қуйиб олинглар: Халқни бойликларини, нафақаларини, маошларини, оғир меҳнатлар қилиб топаётган пулларини зўравонлик билан тортиб олишлар, уларни талон тарож қилиш ва шуни эвазига энг аввало ўзларингни ҳеч тўймас жиғилдонларнингни, кейин эса сиз кабиларни қалин дўстлари бўлмиш Салим ва Ғафур каби мафия ва маҳаллий ўғриларни боқиш, бу ҳам етмагандек қолган пулларни миллиардлаб даражада ҳеч бир кераксиз бўлган чэт эллик тренер ва ўйинчиларга совуриш асло кечириб бўлмайдиган нарсалардир.

Бир куни келади ва Тошкентда Адолат Процесси бўлади. Ана ўшанда сиз ва сиз каби халқни талаган, унинг бойликларини ҳавога совурган муттаҳамларни барчаси битта битта сўроқ қилинадилар. Сизларга бериладиган жазолар эса бугун сизлар ўз гуноҳларингизни қанчалик тезроқ ювишингизга боғлиқдир.



Hazratkul Khudojberdi

2009 йил 15-сентябр

www.stopdictatorkarimov.com (энди саҳифамни отини stopdictatorkarimoviegobandu.com деб ўзгартириш лозимга ўхшаб қолди).

“Бунёдкор”га мажбуран ҳомийлик қилиш юклатилган корхоналар рўйхати бу ерда:
http://www.fcbunyodkor.com/uz/club/sponsors/

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сиз нимани кутиб турибсиз, жаноб Каримов?

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 4:11 pm

Сиз нимани кутиб турибсиз Ислом Каримов?

ImageҲар бир инсон энг аввало ўзини ҳурмат қилиши керак. Бу дегани шуки, ҳар бир инсон ўзлигини сақлаб қолиши керак. Ҳар бир инсоннинг айтган ҳар бир сўзи у қилаётган ҳар бир ишга мос келиши керак.
Ўзини бошқалар ҳурмат қилишини истаган одам ишни энг аввало ана шундан, яъни ўзини ҳурмат қилишдан бошлаши керак.

Ундан кейин ўз ота онасини, болаларини, ёру биродарларини, таниган ва танимаган одамларни ҳурмат қилиши лозим. Бу ҳар биримизнинг энг оддий инсоний бурчимиздир.

Агар у инсон бирор ташкилот ёки гуруҳнинг раҳбари бўлса, у ҳолда бу раҳбар ҳурмат қилиши лозим бўлган одамлар сони корхонанинг катталигига қараб кўпая боради. Уддабўрон тадбиркорлар шуни билишадики, агар улар ўз қўл остида ишловчи инсонларни қанчалик ҳурмат қилсалар уларнинг корхонасини баракаси ҳам шунчалик юқори бўлажак.

Фикримизни шу йўналишда давом эттирсак, давлат раҳбари ҳам ўз ўзини ҳурмат қилишидан ташқари яна миллионлаб одамларни ҳам ҳурмат қилиши керак. У ўз қўл остидаги ҳар бир вазир, амалдор, турли туман ташкилот, корхоналарнинг раҳбарларини ва энг асосийси ўз фуқаролари, ўзи ва халқ вакиллари қабул қилган қонунларни ҳурмат қилиши лозим.

Агар кўчадаги оддий бир инсон бошқаларни ҳурмат қилмаса бу энг аввало уни ўзига ёмонлик келтиради, масалан, унинг ҳурматсизлиги боис дўстлари ва оға инилари ундан юз ўгиришлари мумкин.

Агар у одам ҳаддидан ошиб, мамлакат қонунларига ҳам ҳурматсизлик қилса, у ҳолда давлат қонунни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари бундай қонунбузарни оёғини ерга теккизмай, бир пасда уни маҳкамага топширадилар ва унга қилмишига яраша жазосини берадилар.

Ўз маданиятсизлиги, ўзига ва ўзгаларга нисбатан ва айниқса мамлакат қонунларига нисбатан ҳурматсизлик қилган одамлар бу номаъқул ишларнинг оқибатлари ана шундай тугашини билгач ўзларини сал бўлсада сипороқ тутишга, ўзларини бўлмаса ҳам бошқаларни ва қонунларни ҳурмат қилишга мажбур бўладилар.

Бу ўринда айниқса қонунларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш катта аҳамиятга эгадир ва бу демократик давлатларда худди шундайдир.

Ҳукуматни бошқаришда диктаторлик йўлини тутган бўлишига қарамасдан Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушарраф Парламентдаги кўпчилик халқ вакилларини сўзини тинглашга, уларни ҳурмат қилиб истеъфога чиқишга мажбур бўлди.


Айнан худди ана шундай мажбурият остида куни кеча Жанубий Африка президенти Мбеки ҳам, Исроил бош вазири Е.Ольмерт ҳам истеъфога чиқишга мажбур бўлдилар.

Ҳатто диктаторликда ҳаммадан ҳам кўп пиғини ёрган, бир неча маротаба қалбаки йўллар билан президентлик сайловлари ўтказиб, сал кам 30 йилдан бери ўз тахтини сақлаб келаётган Зимбабве президенти Роберт Мугабе ҳам бугун ўз халқи ва дунё жамоятчилиги талабларига ҳурмат кўрсатишга ва ҳокимиятни мухолифат вакили Зангирай билан бўлишга рози бўлди.

Россияни авторитар йўл билан 8 йил бошқарган В.Путин ҳам мамлакат конституциясига ҳурмат кўрсатиб, учинчи маротаба ўз номзодини президентликка қўйишдан бош тортди ва олий ҳокимият тизгинларини Д.Медведевга топширди.

Энди жаноб Каримов, бир эътибор беринг: Сиз Ўзбекистонга давлат бошлиғи бўлиб ўтиргандан бери, қарийб 20 йиллик давр мобайнида давлат тепасида ўтирган бир талай инсонлар замон, қонун, халқ ва вақт талаби билан бирин кетин ўз ўринларини бошқаларга бўшатиб бердилар. Улар ичида Билл Клинтон, В.Путин, П.Мушарраф, Тҳабо Мбеки ва бошқалар бор. Слободан Милошевич, Саддам Хусайн каби ҳокимиятга тиш тирноқлари билан ёпишиб олган диктаторлар эса куч билан ағдарилдилар, Сапармурод Ниёзовга ўхшаганларга эса Оллоҳ таоло ўз жазосини берди.

Хўш, жаноб Каримов, сиз нимани кутиб турибсиз?
Сизни ҳам халқ оёғингизни осмондан қилиб ағдаришиними ёки Оллох таолони жазосини кутиб ўтирибсизми?

Сиз ҳар икки йўл билан бўлсада ағдарилишга муносибсиз. Чунки сиз на ўзингизни, яъни ўзингиз айтган сўзларингизни, на вазирларни, на халқ вакилларини ҳурмат қиласиз, на мамлакат қонунларини ўз жойига қўясиз.


Қандай айлантириб қараманг сиз қип қизил қонунбузарни ўзисиз.



Агар Сиз оддий одам бўлганингизда эди ва ўша ҳолатда одамларни ҳурмат қилмаганингизда одамлар сизга қўл силтаб "Э сени ҳурматинг бошингдан қолсин! Пишириб емайсанми ҳурматингни!" деб кетишлари мумкин эди.


Аммо Сиз жаноб Каримов оддий одам эмассиз. Сиз давлат бошлиғисиз, бу вазифани ҳар хил ноқонуний йўллар билан эгаллаган бўлсангизда. Бу дегани Сиз ҳам ўзингизни, ҳам ўзгаларни ва айниқса мамлакат қонунларини ҳурмат қилишда барчага ўрнак бўлишингиз керак эди.
Аммо афсуски Сиз бу нарсаларни нақ 180 градус тескарисини қилмоқдасиз.


Сиз Ўзбекистоннинг софдил ва меҳнаткаш фуқароларига нисбатан чуқур ҳурмат ва эътибор кўрсатиш ўрнига уларга нисбатан ўтакетган ҳурматсизлик қилмоқдасиз. Ҳаттоки кўчадаги оддий безорилар ҳам мўмин мусулмонларга нисбатан сиз каби ҳурматсизлик қилаётганлари йўқ. Сиз минглаб инсонларни, уларнинг қадру қийматларини ўз оёқларингиз остига олиб, топталаб келмоқдасиз.

Агар кўчадаги бир безори бир бегуноҳ инсонга нисбатан сиздек ҳурматсизлик қилганда эди, агар у бир мўмин мусулмонга нисбатан сиздек зўравонлик қилганда эди уни қонун доирасида жазога тортиш лозим бўлар эди.

Хўш, бегуноҳ бир инсонга нисбатан зўравонлик қилган давлат бошлиғига нисбатан халқ нима қилиши керак?

"Мен кимга нисбатан зўравонлик қилибман?!" деб ўшқирмай қўя қолинг. Чунки сизни ўшқиришингиз барибир қалтироқ чиқади. Чунки ёлғон сўзлаётган одам ҳарчанд уринмасин у астойдил ва юракдан, шер каби ҳайқира олмайди.

Сиз жуда яхши биласизки, шоир Юсуф Жума, унинг ўғли Машраб Жумаев, ёзувчи Мамадали Маҳмуд, қори Абдували Мирзо, мухолифат раҳбарларидан бири бўлмиш Мухаммад Солиҳнинг укалари журналист Муҳаммад Бекжон ва Рашид Бекжон, собиқ парламент вакили Мурод Жўраев, инсон ҳақлари курашчилари Аъзам Фармонов, Солижон Абдурахмонов ва яна минглаб бошқа инсонлар ҳеч бир гуноҳлари бўлмаган ҳолда, шахсан сизнинг жиноий кўрсатма ва фармонларингиз сабабли қамоқларда азоб чекмоқдалар.

Агар Сиз "Кўпчилик аҳоли буларни, яъни менинг бундай қонунбузарликларим ва зўравонликларим ҳақида ҳеч нарса билмайди" деб ўйласангиз катта хато қиласиз, жаноб Каримов.

Чунки ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, сизнинг жиноятларингизни ҳам яширишни ортиқ иложи қолмади. Чунки ана ўша қамоқларда ётган ўн минглаб оддий ва бегуноҳ инсонларнинг юз минглаб қариндошлари бор. Бу инсонларнинг оҳу зорларини тинглаётган миллионлаб яхши инсонлар бор бу дунёда!



Сиз бугун нафақат Ўзбекистон халқи олдида, балки бутун башарият олдида ҳар куни ўтакетган золим бир давлат раҳбари сифатида тонг таратиб шармандаи шармисор бўлмоқдасиз.
Ўз хато ва гуноҳларини тушунган, уларни тушунгач эса тавба тазарру қилган инсонларни Оллоҳ ҳам, унинг ердаги бандалари ҳам кечирадилар.


Мушарраф, Мбеки, Ольмертлар ўз хатоларини тушунганликлари сабабли мардлик қилиб ўзлари ўз ихтиёрлари билан истеъфо бердилар. Чунки улар ҳўкизга ўхшаб, ҳаммага қарши оёқ тираб туришлари яхшиликка олиб бормаслигини яхши тушуниб етдилар.
Хўш, сиз нимани кутиб турибсиз, жаноб Каримов?

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ислом Каримов, Гулнора ва Лола Каримоваларнинг ўзбек халқидан ўғирлаган пуллари қанча?

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 4:19 pm

Ислом Каримов, Гулнора ва Лола Каримоваларнинг ўзбек халқидан ўғирлаган пуллари қанча?

Менинг ҳар хил манбаалардан тўплаган ахборотларимга асосан бу уч ўғрининг пуллари 30 миллиард доллардан ошиб кетган. Кун ўтган сари бу пулларнинг сони ошиб бормоқда...

Transparency ташкилоти тарқатган хабарга кўра сиёсатчилар (давлат арбоблари) миллиардлаб ўғирлашади.
( http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_3568000/3568219.stm )

Кеча эса Witness Global (Дунё Гувоҳлари) ташкилоти Туркманистоннинг собиқ диктатори Сапармурод Ниёзовнинг Германия банкларида улкан миқдорда пул сақлаганини хабар қилади. (Deutsche Bank assisted the late president Niyazov of Turkmenistan, a notorious human rights abuser, to keep state gas revenues under his personal control and off the national budget. Dozens of British, European and Chinese banks have provided Angola's opaque national oil company, Sonangol, with billions of dollars of oil backed loans, though there is no transparency or democratic oversight about how these advances on the country's oil revenues are used, and they have a recent history mired in corruption and secret arms deals. Listen to an interview on the BBC World Service )

Мен бугун Witness Globalга бир хат жунатдим ва хатимда улардан Ислом Каримов, Гулнора ва Лола Каримовалар ва айрим ҳукумат вакилларининг чет эллардаги банк ҳисобларида қанча миллиард доллар ва евро пуллар борлигини аниқлашда ёрдам беришларини илтимос қилдим.

Бу ҳақиқатни Ўзбекистон халқи билиши керак. Гап бу ерда миллиардлаб доллар ва евро ҳақида кетаяпти. Қачонки бугун Ўзбекистондан миллионлаб одамлар чэт элларга пул ишлаб келиш учун кетишга мажбур бўлаётганда, уларнинг қаровчисиз қолган оналари, хотинлари ва болалари эса бир бурда нонга зор бўлиб турганда на Каримовни, на унинг қизларини, на ҳукуматнинг айрим порахўр ва ўғри вазирларини, на мафия вакилларининг халқнинг пулини талон тарож қилишга ҳақлари бор.

Ўзбекистоннинг табиий бойликлари бўлмиш олтин, уран, нефт, газдан тушаётган миллиардлаб доллар ва еврога, алюминий, пахта, трактор ва бошқа етиштирилаётган маҳсулотлардан тушган улкан бойликлардан ўз ҳиссасини олишга Ўзбекистонлик эндигина туғилган чақалоқдан тортиб барча муйсафид ота оналаргача ҳамманинг ҳаққи бор.

Бу улкан бойликлар бир тўда ҳукумат арбобларининг чет эллардаги банк ҳисоб рақамларида яширинча сақланмаслиги керак. Нега умуман Ўзбекистон ҳукуматининг корчалонлари ўз пулларини чет эллардаги банкларда сақлашади? Буни сабаби нима? “Ошинг ҳалол бўлса кўчада е!” дейди халқимиз.

Бу пуллар бекордан бекорга чет эллардаги банкларда сақланмайди. Уларнинг ташвиши битта: Агар бирор кор ҳол бўп қолса қаёққадир қочиш керак бўлади. Қочгандан кейин эса яшаш ҳам керак. Аммо улар бошқа миллионлаб инсонлар сингари оддий қочқин бўлиб яшашни ўзларига эп кўрмайдилар. Шоҳона ҳаётга ўрганлар дўппи тор кеп қолиб, чет элларга қочишга ва ўша ерларда яшашга мажбур бўлганларида у ерлардаги банкларда миллионлаб пулларини бўлишини хохлайдилар.

Агар бу пулларни ҳалол топган бўлсалар майли эди. Аммо ҳамма гап шундаки, бу пуллар ҳалол йўллар билан топилган эмасда! Ана шунинг учун ҳам у пуллар, уларнинг ҳажми ва сақланаётган жойлари халқдан яширилиб келинмоқда. Аммо энди бошқа замон. Энди БУЮК ҲАҚИҚАТ ўртада очиб ташланадиган замон. Иншооллоҳ бу жараён бошланди ва унинг қудратли шамоллари Ўзбекистонга ҳам кириб келади.

www.stopdictatorkarimov.com Долзарб/Актуал масалалар бўлими

Ҳазратқул Худойберди


Admin tomonidan Wed May 26, 2010 3:30 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида махсус қийноқ камераси

Post by Admin on Wed May 26, 2010 3:20 am

'Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида махсус қийноқ камераси мавжуд'
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100525_cy_uzbek_torture_chamber.shtml

Мени ўзим ана ўша қийноқ камерасининг ёнгинасидаги камерада ўтирганман ва ўша камерада маҳбусларни қийнашганларини, уларнинг азобдан ҳириллаб қолганларини гувоҳиман. Бу ҳақда тўлароқ маьлумот менинг “Сиёсий маҳбуснинг хотиралари/Записки политзэка” деган мақоламдан ўқиб кўриш мумкин. http://www.stopdictatorkarimov.com/Zapiski_politzeka.htm

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ОБВИНИТЕЛЬНЫЙ ПРИГОВОР В ОТНОШЕНИИ 25, виновность осужденных не доказана.

Post by Admin on Thu Jun 03, 2010 5:15 am

СУД ВЫНЕС ОБВИНИТЕЛЬНЫЙ ПРИГОВОР В ОТНОШЕНИИ 25 «ЧЛЕНОВ РЕЛИГИОЗНО-ЭКСТРЕМИСТСКОЙ ОРГАНИЗАЦИИ «ИСЛАМСКИЙ ДЖИХАД УЗБЕКИСТАНА»

Веритас получил копию обвинительного приговора в отношении 25 граждан, недавно признанных Ташкентским областным судом виновными в членстве в запрещенной религиозно-экстремистской организации по названию «Исламский джихад Узбекистана». Это одно из многочисленных уголовных дел, возбужденных после майских террористических атак в Андижанской области и августовских перестрелок в старой части г. Ташкента в 2009 г., так как все осужденные были задержаны в январе – феврале 2010 г. на волне новых арестов в связи с прошлогодними событиями. 1

К осужденным были применены следующие статьи Уголовного кодекса Узбекистана: ст. 159 (Посягательство на конституционный строй Республики Узбекистан), 244-1 (Изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности и общественному порядку) и 244-2 (Создание, руководство, участие в религиозных экстремистских, сепаратистских, фундаменталистских или иных запрещенных организациях) и ст. 216 (Незаконная организация общественных объединений или религиозных организаций).

Обвинения в членстве «Исламского джихада» является новой тенденцией для отечественной судебно-правовой практики по религиозным делам, поэтому вкратце разъясним суть рассматриваемых понятий.2

Судебный приговор относит подсудимых к религиозно-экстремистской организации «Исламский джихад Узбекистана», который якобы является одним из ответвлений «реакционного религиозно-политического течения «Ваххабизм-Салафия» (стр. 9 приговора Ташкентского областного суда по уголовным делам от 27 апреля 2010 г.). Обращаемся к учебному руководству «Ислам: направления, школы и течения», выпущенное совместно Комитетом по делам религии при Кабинете Министров Узбекистана и Ученым советом Ташкентского Исламского университета (2000 г.). Данное руководство описывает движение «Салафия», как религиозное, социально-политическое, культурное и реформистское движение, направленное на «обновление» и «реформу» Ислама и исламского мировоззрения согласно фундаментальным истокам и концепциям, существовавшим во времена первых трех поколений мусульман, включая времена Пророка Мухаммада (Д.Б.Е.А.). Поэтому движение «Салафия» также называется по другому на арабском языке – «ал-салаф ал-салих» или «праведные поколения». «Салафия» считает, что жизнь мусульманской общины – уммы должна руководствоваться лишь положениями и требованиями священного Корана и Сунны (или «хадисы» - деяния и поступки Пророка при различных жизненных обстоятельствах, считаются, как второй по рангу источник мусульманского права после священной книги Коран - Веритас). Эксперты считают, что «Салафия» не относится к одному конкретному историческому времени или религиозной группе, а является больше системой идей для многих других религиозных групп и ученых, придерживающихся сходных позиций. Например, классическая «Салафия» выступала за возвращение Ислама к своим истокам со времен Пророка, а современная «Салафия» выступает против ассимиляции мусульманских обществ с западной цивилизацией или атрибутами цивилизации, утверждая, что руководствуясь священным Кораном, Сунной и шариатом (мусульманское право – Веритас), мусульмане способны управлять свои общества сами и продвигаться вперед (стр. 38-42).

Исходя из этого, Комитет по делам религии Узбекистана определяет «Ваххабизм», как религиозно-политическое течение, нацеленное на построение всемирного Исламского государства на основных канонах Ислама – священного Корана, Сунны и мусульманского права. «Ваххабизм» тоже как и «Салафия» провозглашает возврат к истокам и фундаментам Ислама времен Пророка. «Ваххабизм» отрицает все атрибуты секуляризма и светской жизни, включая искусство, телевидение и радио. Данное течение также выступает против всех других умеренных или модернистских течений в Исламе, например, суфизма, и считает, что именно существование таких модернистских течений в Исламе привели к ослабеванию позиций мусульманского мира, и наоборот к росту влияния западной цивилизации во всем мире (стр. 43-44).

Согласно судебному приговору, Ташкентский областной суд признал осужденных виновными вкратце в следующих деяниях:

Создание и руководство деятельностью религиозно-экстремистской организации «Исламского джихада Узбекистана» на территории г. Ташкента и Кибрайского района Ташкентской области, в частности формирование и руководство запрещенных религиозных общин или «джамаатов» по названию «Таблиг», «Жалоир», «Кизил куприк», «Хужакургон», «Санеф-Дурмон», «Ботаника-Уймоут» и «Чинобод» на территории Кибрайского района;3

Хранение, пользование и распространение материалов религиозно-экстремистского содержания, в том числе печатной литературы, листовок, компакт дисков, аудио и видеокассет;

Распространение идеологии «Исламского джихада Узбекистана» среди населения и призывы к построению Исламского государства в Узбекистане, в том числе путем действий против конституционного строя, призывы к построению всемирного Халифата;

Совершение регулярных коллективных молитв и проведение регулярных собраний и встреч в частных домах, где якобы обсуждались темы религиозно-экстремистского характера;

Попытка установления связей с представителями религиозно-экстремистских течений в соседнем Кыргызстане, в том числе с представителями запрещенной религиозно-экстремистской организации «Таблиги-Джамаат».

Внимательное изучение рассматриваемого судебного приговора приводит нас к следующим противоречивым заключениям и выводам:

Первое, виновность осужденных не доказана. Судебный приговор, также как обвинительное заключение поданному делу, основывается на пустых утверждениях о причастности подсудимых к выше названным запрещенным законом деяниям, но какие-нибудь веские и конкретные доказательства, подтверждающие такие смелые утверждения, в судебном приговоре отсутствуют. Все «доказательства» основаны на заключениях экспертной группы при Комитете по делам религии Узбекистана, которые даны по изъятым вещам в домах подсудимых – религиозная литература, компакт диски, аудио- и видеокассеты. Следует сказать, что почти вся изъятая литература открыто и свободно продавалась на территории Узбекистана и следовательно не может считаться запрещенной литературой. Правда, электронные носители информации содержали проповеди известных религиозных авторитетов (Абдували Мирзаев и Обидхон Назаров), стоящих в близких с фундаменталистами позициях и на которых властями Узбекистана объявлен розыск. Доказательства по делу также основаны на однобоких показаниях нескольких председателей махаллинского комитета, других активистов махаллинского комитета, понятых, привлеченных сотрудниками правоохранительных органов из числа соседей подсудимых. Все их показания в основном сводятся на подтверждение религиозного образа жизни подсудимых, что само по себе не является преступлением. Анализируя все выше сказанное можно прийти к выводу, что ни предварительное следствие, ни суд не смогли доказать виновность подсудимых. Это также подтверждается скоротечностью предварительного следствия и судебных разбирательств по уголовному делу с такими важными пунктами обвинения – подсудимые были задержаны в феврале 2010 г., предварительное следствие закончилось и копии обвинительного заключения они получили 14 марта 2010 г., и суд постановил обвинительный приговор уже 27 апреля 2010 г.

Второе, все осужденные с их же слов и согласно приговору регулярно совершали молитвы вместе, вместе ходили в мечеть, занимались коллективным изучением религии, часто после пятничной молитвы по вечерам собирались в частных домах для совместного обсуждения религиозных вопросов. Согласно показаниям подсудимых, в судебном приговоре большинство подсудимых называли друг друга «биродар» - арабское слово, означающее «брат». Имеются также показания некоторых осужденных, указывающие на тревожную тенденцию в обществе. Некоторые из них отказывались отправить своих детей, особенно девочек, в школы или другие общественные места, объясняя это тем, что якобы такие места развращают умы и сердца мусульманской молодежи. Некоторые из осужденных велели членам семьи женского пола носить хиджабы – мусульманский головной убор женщин, закрывающее лицо голову и лицо женщины.

Третье, никто из подсудимых не заявил о том, что со стороны следователей на них не было оказано давление и физическое воздействие. Большинство осужденных признают «свою вину» частично, то есть в той части, что они действительно регулярно совершали намаз – мусульманскую молитву, иногда вместе в мечети или частных домах, обсуждали религиозные вопросы, действительно, считают, что для мусульманского общества лучше, чтобы оно управлялось через Исламские законы и каноны. Некоторые подсудимые в ходе судебных заседаний отрицали свою виновность и утверждали, что не считают себя виновными. Все подсудимые заявили, что не хотели и не планировали совершать антиконституционные действия, а только намеревались повысить свои религиозные знания. Все подсудимые отрицают свою причастность к «Исламскому джихаду Узбекистана».

Четвертое, примечателен один момент, который имел место почти в показаниях всех подсудимых. Осужденные уверены, что они были задержаны только за идею. Они не совершали ни одного конкретного действия, что могло бы расцениваться, как антиконституционная деятельность. Они не отрицают, что выступали за расширение роли Ислама в обществе (через призывы к совершению ежедневной молитвы, к соблюдению мусульманских традиций и обычаев – Веритас), но только мирными путями. Они верят, что «насильственные действия не приведут к желаемым для них результатам, поэтому сначала надо подготовить само общество к изменениям через Ислам».

Пятое, если сравнивать с судебной практикой, суд приговорил осужденных к сравнительно малым срокам наказания – от 6,6 до 3 годам лишения свободы. Один из подсудимых, пожилой мужчина 1937 года рождения, был приговорен к трем годам лишения свободы условно, учитывая его возраст.

Ниже представляем биографические данные осужденных:

Артыков Равшан Кудратиллаевич, 1966 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 4 ул. Циолковского, Хамзинский район, г. Ташкент, женат, имеет 4 детей, задержан 12 января 2010 г.;

Абдугани Собир угли, 1937 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 68 ул. Корамурт, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 9 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Амилов Азимхон Алиходжаевич, 1978 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу ул. Табассум, махалла Хужакургон, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Камилов Журабай Абдивасикович, 1981 года рождения, гражданин Узбекистана, имам мечети «Доруломон» в Мирза-Улугбекском районе г. Ташкента, проживал по адресу ул. Сой, Майский сельсовет, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 2 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Искандаров Батирали Алиевич, 1973 года рождения, гражданин Узбекистана, проживал по адресу дом № 138 ул. Кизилкуприк, Байткургонский сельсовет, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 6 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Юсупов Мирсултон Мирюнусович, 1963 года рождения, гражданин Узбекистана, проживал по адресу дом № 281 ул. Марказий-арген, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 6 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Мирзарасулов Ахмадали Машарабович, 1959 года рождения, гражданин Узбекистана, проживал по адресу дом № 13 ул. № 5 имени О. Фозилхонова, махалла Дурмон, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 6 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Гапиров Каримджан Шарипович, 1956 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу квартира № 31, дом № 1, махалла Новза, Шайхантахурский район, г. Ташкент, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Сагдуллаев Фарход Абдуллаевич, 1969 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу ул. Усмонова, сельсовет Уймоут, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 2 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Умаралиев Абдукаххор Рустамович, 1964 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 32, махалла Юкори-юз, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 4 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Саликов Самикжон Казакович, 1942 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 19, махалла Юкори-юз, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 5 детей, задержан 14 марта 2010 г.;

Саттаров Рустам Абдималикович, 1975 года рождения, гражданин Узбекистана, глава частного фермерского хозяйства «Кибрай Рустам Саттаров», проживает по адресу дом № 155, ул. Шералиева, сельсовет Кипчок, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Сатторов Уктам Абдималикович, 1981 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 155, ул. Шералиева, сельсовет Кипчок, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, задержан 13 февраля 2010 г.;

Валиев Рашит, 1939 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 17, ул. Марказий, махалла Дурмон, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 4 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Валиев Абдувохид Рашитович, 1968 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 17, ул. Марказий, махалла Дурмон, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 4 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Валиев Абдувахоб Рашидович, 1977 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 17, ул. Марказий, махалла Дурмон, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Пернабаев Давран Абдуразакович, 1979 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу ул. Усмонова, сельсовет Уймоут, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 2 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Ахмаджанов Агзам Гулямович, 1973 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 61, ул. Сохибкор, сельсовет Уймоут, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 2 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Кадыров Нодир Рахматуллаевич, 1975 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 57, ул. Хосилот, сельсовет Куприк-боши, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Душанов Ботир Бахтиллаевич, 1977 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 226-а, ул. Марказий, махалла Аргин, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Абдималиков Мухаммад Руслан Абдималик угли, 1977 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 49, ул. Сохибкор, сельсовет Байткургон, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 2 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Шамудинов Юлдашбай Шамуратович, 1975 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 63, ул. Нодирабегим, сельсовет Байткургон, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 4 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Камилов Азиз Абдивасикович, 1976 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу квартира № 14, дом № 28, ул. Зебинисо, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Акбаров Саидамин Ахрарович, 1963 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 8, ул. Машъал, Шайхантахурский район, г. Ташкент, женат, имеет 3 детей, задержан 13 февраля 2010 г.;

Содиков Одилжон Абдурахманович, 1973 года рождения, гражданин Узбекистана, проживает по адресу дом № 226-а, ул. Марказий, махалла Аргин, сельсовет имени А. Маткобулова, Кибрайский район, Ташкентская область, женат, имеет 1 ребенка, задержан 13 февраля 2010 г.


1 июня 2010 г.
Ташкент, Узбекистан
МОЛОДЕЖНОЕ ПРАВОЗАЩИТНОЕ ДВИЖЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА «ВЕРИТАС»

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон: Жаслиқ колониясида маҳкумни 11 кун қийноққа солдилар

Post by Admin on Tue Jun 08, 2010 6:26 pm

Ўзбекистон: Жаслиқ колониясида маҳкумни 11 кун қийноққа солдилар

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоя ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) Жаслиқ колониясида жазони ўтаётган Алижон Ҳалимовга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўллангани ҳақидаги хабарномани ёйинлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларга мурожаат қилган маҳкумнинг синглиси Дилором Мирзаевага кўра, 2000 йил март ойида унинг акасини Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида “Ҳизбут-Таҳрир” диний ташкилотига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган. Икки ой давомида тергов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-чи “Конституциявий тузумга тажовуз”, 244-1-чи “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш”, 244-2-чи моддаси “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” бўйича жиноят ишини сохталаштирди ва судга оширди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чиноз туман судида бир кунда бўлиб ўтган суд Алижон Ҳалимовни ўн икки йилга озодликдан маҳрум этди.

2005 йилда Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ поселкасидаги 64/71 жазони ижро этиш колониясига (ЖИЭК) ўтказилгунига қадар у жазони Қаршидаги 64/61 ЖИЭК, Бухоро вилоятидаги 64/25 ЖИЭКда ўтаб келганди. 2009 йил 19 ноябрь куни колония ходимлари Алижон Ҳалимовни қаттиқ калтаклаб бошини ёрдилар ва санчастга жойлаштирдилар. 5 декабрь куни уни кўргани турмуш ўртоғи ва синглиси келишди, аммо колония маъмурияти жиноят изларини яшириш учун Алижон гўёки касал бўлиб қолганини баҳона қилиб уларнинг учрашувига рухсат бермади.

Шундан кейин Тошкентга қайтиб келган Дилором Мирзаева Қизил Ҳоч Халқаро қўмитасининг ҳудудий ваколатхонасига мурожаат қилди. Ушбу жамият вакиллари 40 даражали совуқда Жаслиқ поселкасидаги колонияга йўл олдилар, аммо уларни колонияга киритилмагани боис зиммаларига юкланган миссияни бажара олмадилар.

2010 йил 13 февралда маҳкумнинг яқин қариндошлари яна колонияга келдилар. Бу сафар улар Алижон билан учрашишга эришдилар. У яқинларига қуйидагиларни сўзлаб берди: 2009 йил 14 август куни колония бошлиғи Бердиевнинг буйруғига биноан самарқандлик Зайнобиддин Таниев, бухоролик Эркин Ҳикматов, Азамат Наврўзбаев ва Анвар Мелиевлардан иборат “гадлар” (маҳкумлар орасида турма маъмуриятига садоқат билан хизмат қилувчи дружиначилар) унинг қўлига кишан тақиб деворга осиб қўйдилар ҳамда товонига резина таёқ ва бошига пойафзал пошнаси билан шавқатсизларча урдилар. 25 августгача (11 кун) давом этган ушбу қийноқларга майор Нуржанов раҳбарлик қилиб турди. Алижон ҳар куни ушбу қийноқлардан сўнг ҳушидан кетиб қолган. Шунда қийноқлар тўхтатилиб, эртаси куни давом эттирилган.

Ҳалимовни колонияда ғайри инсоний қийноқларга солинаётгани ҳақида унинг синглиси Мирзаева Дилором 64/71 колония бошлиғи Бердиевга, Қўнғирот туман прокурорига ва Жазони ижро этиш бошқармаси бошлиғига шикоят қилган, аммо улардан жавоб олмаган. Айни пайтда у Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашиджон Қодировга ва Олий Мажлис қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидовага 64/71 ЖИЭКда мунтазам равишда қийноқлар қўлланаётганини ҳамда у ерга Халқаро Қизил Ҳоч қўмитаси вакиллари қўйилмаётгани ҳолатларини кўриб чиқиш ва мазкур колония маъмуриятини қийноқлар қўллагани учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилди.

http://uzbek.ferghana.ru/news.php?id=7863&mode=snews

Admin
Admin

Number of posts : 1222
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Диктатор Каримов ҳукуматининг турли хил жиноятлари ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz