Форум_Ўзбекистон

Самад Мурод деган бир Диктатор малайи бир ўқ билан ўзининг 3 қуёнини отиб қўйди

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Самад Мурод деган бир Диктатор малайи бир ўқ билан ўзининг 3 қуёнини отиб қўйди

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 5:38 am

Бугун www.yangidunyo.com сайтида Диктатор малайларидан бири Самад Мурод деган кимса"Эрк"партияси номидан бир чиқиш қилибди. ( http://yangidunyo.com/?p=11259#more-11259 )
Унинг муттаҳамлигини нафақат Ўзбекистон Демократик Мухолифати кучлари балки эсини таниган ҳар бир ўзбекистонлик билади. Чунки бу Малла малай (унинг асл фамилияси Маллаев) аллақачон ўзини фош қилиб бўлган - худди Михаил Ардзинов, Сўхроб Исмоилов, Васила Иноятова, Абдурахим Пўлатов каби малайлар ўзларини Диктатор Каримов тузумининг содиқ хизматкорлари эканликларини фош қилганликлари каби.

Ўзининг бу чиқиши билан Самад Мурод деган хунаса ўзи ҳам билмаган ҳолда ўз қуёнхонасида ўлоқишиб юрган 3та қуённи отиб қўйди.

1нчи ўқ еган қуён: Кўпчилик билиб-билмай ихлос қўйган ва ҳай-ҳайлаётган "Бирдамлик" ҳаракати (раҳбари Б.Чориев).
Исбот: Ҳаракат ўзининг байроғи остига Диктаторнинг Малла малайини ўтқизиб, унга мухолифатнинг кучли гуруҳларидан бири бўлган "Эрк" партиясига қарши ахмоқона чиқиш қилишини ташкиллаштиргани.

2нчи ўқ еган қуён: Яна ўша содда кўпчилик билиб билмай ихлос қўйган ва ҳай ҳайлаётган yangidunyo.com сайти (муҳаррири Юсуф Расул).
Исбот: Диктаторнинг Малла малайини чиқишини ошкоралик ва плюрализм бахонасида ўз саҳифасида чоп этиб, мухолифатнинг кучли гуруҳларидан бири бўлган "Эрк" партиясига қарши курашга киришгани. Мен бу сайтда ҳаром ва ҳалолни қориштириб ташлангани ҳақида, бу каби "турли фикрлилик" аслини олганда молга ўхшаб "Олдинга қўйганини е!" деган сиёсатга асослангани ҳақида илгари бир неча бор ёзган эдим.

Муҳаррирнинг бундай ишлардан нақадар манфаатдорлиги ёлғиз Аллоҳга аён. Аммо унинг ердаги бандалари ҳалол ва ҳаромни қанчалик бир бирига қориштириб кейин уни истеьмол қилсалар, натижа ҳам шунга қараб бўлади. Масалан, тўсатдан бир куни чап ёки ўнг биқинингиз санчиб қолса ҳеч ҳайрон бўлманг - токи сиз ҳалол ва ҳаромни аралаш қуралаш тановул қилар экансиз бундай санчиқлар сизни келажакда кутиб турган даҳшатлар олдида ҳеч нарса эмас.

3нчи ўқ еган қуён: Бирлик партияси раҳбарияти (Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун, Васила Иноятова)нинг кўра била туриб мухолифатнинг кучли гуруҳларидан бири бўлган "Эрк" партиясига қарши узоқ йиллар давомида кураш олиб боришини яна бир исбот қилиб ана шу Малла малайнинг чиқишини ўзининг "Ҳаракат" ахборот тармоғи орқали ташвиқот қилиши.
(Манбаа: http://harakat.net/el_news.php?id=5497 )

Буларни ўқиб хулоса чиқариш ҳар бир инсонни ўзига ҳавола.


Ҳазратқул Худойберди
мустақил мухолифатчи.
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz