Форум_Ўзбекистон

Порахўрлик ва унинг илдизлари ҳақида.

Go down

Порахўрлик ва унинг илдизлари ҳақида.

Post by Admin on Thu Oct 18, 2018 6:08 am


Порахўрлик ва унинг илдизлари ҳақида.

Кўпчилик "Ўзбекистонда порахўрликни енгиб бўлмайди" деган нотўғри фикрга эга.
Чунки ана ўша кўпчилик порахўрликнинг енгиш чоралари борлигига ишонмайди.

Бунинг сабаби жуда оддий - сиёсий саводсизлик. Нақадар аччиқ бўлмасин, буни ўша кўпчилик мардларча тан олиши керак.

Хўш, порахўрликка сиёсатнинг, сиёсий билимнинг нима алоқаси бор?

Гап шундаки, сиёсий томондан жилла қурмаса ўртача билимга эга бўлган инсонлар жамиятдаги иллатлар, хусусан порахўрликнинг илдизларини тушуниб етишади.

Илдизи топилган ҳар қандай масалани, худди илдизи билан суғуриб ташланган шўра ёки ажириқ ўтдек қуритиш мумкин.

Бу худди бир хаста инсоннинг касалини даволаганда унинг касалини сабабларини аниқлашдек гап.

Хуллас ҳамма гап порахўрликнинг илдизида, унинг илдизи, аниқроғи жамиятда чуқур ва кенг тарвақайлаб кетган ИЛДИЗЛАРИ эса боя айтилганидек сиёсий саводсизликда.

Гап шундаки, фуқаролари сиёсий жиҳатдан саводли бўлган жамиятда инсонлар ҳар бир камчиликка ҳам, ҳар бир ютуққа ҳам қаттиқ эътибор беришади.

Уларни ўрганиб ютуқларни кучайтиришади, камчиликларни эса имкон қадар йўқ қилиш ва камайтиришга интилишади.

Айнан ана ўша Ютуқлар ва Камчиликларни тушуниш учун инсоннинг сиёсий билими камида ўртача бўлиши керак.

Бугун Ўзбекистонда сиёсий томондан етук инсонлар бармоқ билан санарли. Ҳайрон бўлмангу аммо Ўзбекистон олий ҳокимият тизимларида ўтирган олий ҳукмдор ва унинг атрофидаги юзлаб олий мансабдаги амалдорлар, Олий Мажлисдаги халқ вакиллари(Маҳаллий ҳокимият вакилларини айтмаёқ қўйинг) асл сиёсатнинг энг мўҳим асосларини билишмайди.

Бунга биргина мисол уларнинг барча масалаларда, барча фикрларда РАҚОБАТ бўлиши мумкинлигини тан олмасликларидир.

Улар Бозор муносабатлари ва Бозордаги Рақобатни жуда яхши билишади. Айни пайтда Сиёсатдаги Рақобатни эса тан олишмайди.

Энди дўппини ерга қўйиб бир ўйлаб кўринг:
Нима сабабдан Ўзбекистон Ҳокимияти вакиллари сиёсатдаги рақобатни на тан олишни , нада ўрганишни исташмайди?

Ана шу саволга жавоб топсангиз қолган барча масалалар ўз ўзидан ечилиб кетаверади.

Бу тугун руслар таьбири билан айтганда Гордиев узел, яьни Ўта чигал тугун.

Афсоналарда бундай тугунларни ақлан енгишни имкони бўлмагач уни қилич билан бир зарб уриб ечишган дейишади.

Аммо бугун дунёдаги 50дан ошиқ давлатларда бу тугунни ақл билан ечганлари учун улар буюк ривожланишнинг равон йўлларини топиб олишган.

Энди юқорида қўйилган саволга жавобни сизлардан бир муддат кутиб, кейин ўз жавобимни бу ерда ёзиб қолдираман.

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Порахўрлик ва унинг илдизлари ҳақида. 2 Қисм.

Post by Admin on Thu Oct 18, 2018 6:09 am

Порахўрлик ва унинг илдизлари ҳақида. 2 Қисм.

Бу мақола аслида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Порахўрлик ҳақида ёзган бир жумлага изоҳ сифатида ёзилган эди.

Масала жиддий бўлгани учун мен ўз изоҳимни кенгайтириб бу ҳақда яна бир бор(олдин ёзилган мақолалар ҳам бор) мақола ёзишга аҳд қилдим.

Ўша изоҳимда мен хусусан шундай ёзган эдим:

”...Кўпчилик "Ўзбекистонда порахўрликни енгиб бўлмайди" деган нотўғри фикрга эга.Чунки ана ўша кўпчилик порахўрликнинг енгиш чоралари борлигига ишонмайди.
Бунинг сабаби жуда оддий - сиёсий саводсизлик. Нақадар аччиқ бўлмасин, буни ўша кўпчилик мардларча тан олиши керак.
Хўш, порахўрликка сиёсатнинг, сиёсий билимнинг нима алоқаси бор?
Гап шундаки, сиёсий томондан жилла қурмаса ўртача билимга эга бўлган инсонлар жамиятдаги иллатлар, хусусан порахўрликнинг илдизларини тушуниб етишади.

Илдизи топилган ҳар қандай масалани, худди илдизи билан суғуриб ташланган шўра ёки ажириқ ўтдек қуритиш мумкин.
Бу худди бир хаста инсоннинг касалини даволаганда унинг касалини сабабларини аниқлашдек гап.

Хуллас ҳамма гап порахўрликнинг илдизида, унинг илдизи, аниқроғи жамиятда чуқур ва кенг тарвақайлаб кетган ИЛДИЗЛАРИ эса боя айтилганидек сиёсий саводсизликда.
Гап шундаки, фуқаролари сиёсий жиҳатдан саводли бўлган жамиятда инсонлар ҳар бир камчиликка ҳам, ҳар бир ютуққа ҳам қаттиқ эътибор беришади.
Уларни ўрганиб ютуқларни кучайтиришади, камчиликларни эса имкон қадар йўқ қилиш ва камайтиришга интилишади.
Айнан ана ўша Ютуқлар ва Камчиликларни тушуниш учун инсоннинг сиёсий билими камида ўртача бўлиши керак.
Бугун Ўзбекистонда сиёсий томондан етук инсонлар бармоқ билан санарли. Ҳайрон бўлмангу аммо Ўзбекистон олий ҳокимият тизимларида ўтирган олий ҳукмдор ва унинг атрофидаги юзлаб олий мансабдаги амалдорлар, Олий Мажлисдаги халқ вакиллари(Маҳаллий ҳокимият вакилларини айтмаёқ қўйинг) асл сиёсатнинг энг мўҳим асосларини билишмайди.
Бунга биргина мисол уларнинг барча масалаларда, барча фикрларда РАҚОБАТ бўлиши мумкинлигини тан олмасликларидир.
Улар Бозор муносабатлари ва Бозордаги Рақобатни жуда яхши билишади. Айни пайтда Сиёсатдаги Рақобатни эса тан олишмайди.

Энди дўппини ерга қўйиб бир ўйлаб кўринг:
Нима сабабдан Ўзбекистон Ҳокимияти вакиллари сиёсатдаги рақобатни на тан олишни, нада ўрганишни исташмайди?
(мақоланинг тўлиқ матни бу ерда: (https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155988068479503 ).

Энди фикрни шу ерда давом эттирсак.
Хўш, порахўрликка сиёсатнинг, сиёсий билимнинг нима алоқаси бор?
Нима сабабдан Ўзбекистон Ҳокимияти вакиллари сиёсатдаги рақобатни на тан олишни, нада ўрганишни исташмайди?

Менинг бу саволимга бир неча киши жавоб беришди.

Улар ичидан қўйилган саволга фақат бир инсон тўғри жавобга анча яқин билдирди:
“Azamat Andreev Сиёсатда рақобатга рухсат бериш гўёки еб турган ошига (миллиардлаб долларли ошга!) бировни шерик қилишдек гап. Эртага ошга шерик бўлган кимса, индинга бутун қозон ўчооқа кўз олайтирмайди деб ким кафолат беради? Бутун бошли сиёсатшунослик кафедрасини ёпиб ташлашдику рақобатчи чиқмасин деб (шахсий хулосам)».

Азаматнинг дангал жавоби масалани кўпчиликка сал бўлсада ёритиб берди.

Аммо жавоб сал кенгроқ ва чуқурроқдир.
Бугун Олий Мажлисда ўтирган 5 партиянинг вакиллари секин аста бир бирлари билан рақобат қила бошладилар.
Аммо улар ҳеч қачон ҳақиқий рақобатчи партияларга айлана олмайдилар.
Чунки сиёсатдаги рақобатнинг асосини Ҳокимиятда ўтирган партия вакиллари билан уларга ўз сиёсий қарашлари ва сиёсий дастурларига биноан жиддий рақобатлаша оладиган Мухолифат партиялари бўлиши керак.

Бугун Олий мажлисда ўтирган 5 партиянинг бирорта вакили Ҳокимиятга қарши бирор марта бўлсин кескин танқидий чиқиш қилгани йўқ ва қилмайди ҳам. Чунки улар бошиданоқ Ҳокимият тарафидан махсус тузилган партиялардир – Ўзбекистонда кўппартиявийликни кўрсатиш учун.

Аммо ҳар қандай суньийлик тезда фош бўлади, самимият эса ҳамиша эъзозланади.

Токи Ўзбекистонда асл мухолифат партияларининг фаолият юритишига рухсат берилмас экан мамлакатда порахўрлик, ўз мансабини суистеьмол қилиш, ҳокимият вакилларининг қонунбузарликлари ва бошқа кўплаб иллатлар йўқолмайди.

Хўш, мухолифатга рухсат берилса бу иллатлар қандай йўқолади?

Гап шундаки, мухолифат ўз номига муносиб равишда ҳокимиятда ўтирган сиёсатчилар ва амалдорлардан ўзининг ўзгача, мухолиф фикри билан ажралиб турадиган инсонлар гуруҳидир.

Ҳар бир ривожланган демократик давлатда мухолифат партиялари бор ва уларнинг асосий мақсадлари шундан иборатки, улар ўз сиёсий қарашлари, дастуру низомлари ва ҳокимият партиялари олиб бораётган сиёсатга доимий равишда мухолиф, яьни рақобатда бўлганлари учун улар Олий мажлисдан тортиб барча Радио, ТВ, газеталар ва бошқа оммавий ахборот воситалари ёрдамида ҳокимият юритаётган сиёсатни, қабул қилинган ва қилинаётган ҳар бир ҚАРОР, ФАРМОН ВА ҚОНУНларни танқидий нўқтаи назардан таҳлил қилишади.

Уларни қабул қилишда фаол иштирок этиб, ҳар қандай ҚАРОР, ФАРМОН ВА ҚОНУН ЛОЙИҲАСИГА қарши ўзларининг альтернатив, яьни муқобил таклифларини ўртага ташлашади.

Бу эса айни пайтда ўша масалани нафақат Олий мажлисда балки бошқа барча ахборот воситаларида ҳам кўпчилик тарафидан муҳокама қилинишига сабабчи бўлади.

Оддий инсонлар Ҳокимият ва Мухолифатнинг бир масала бўйича икки хил ечимни, уларнинг ўз ечимларини асослашга уринишларида нақадар халқнинг манфаатларидан келиб чиқиб ишлашларини кузатиб турадилар. Айрим фаол инсонлар эса ўзларининг фикрларини билдириб, у ёки бу томоннинг фикрларини қўллайдилар ёки аксинча танқид қиладилар.

Алқисса, жамиятда ҳар қандай масала аввал қизғин муҳокама қилинади ва сўнгра, муҳокама натижаларига қараб Олий мажлисда унга якун қўйилади.

Қайси тараф (Ҳокимият ёки Мухолифат)нинг фикри депутатларнинг кўпчилик овозини олишга эришса ана ўша фикр асосида қонун лойиҳаси тасдиқланади.

Айнан ана шу нарса, яьни Жамиятдаги Ҳар қандай Масаланинг мухолифат ва фаол инсонлар ёрдамида кенг муҳокама қилиш имконияти ўша масаланинг тўғри ечимини топишга ёрдам беради ва демак жамиятни доимий ривожланишини таьминлайди.

Азамат «Сиёсатда рақобатга рухсат бериш гўёки еб турган ошига (миллиардлаб долларли ошга!) бировни шерик қилишдек гап. Эртага ошга шерик бўлган кимса, индинга бутун қозон ўчоққа кўз олайтирмайди деб ким кафолат беради?» деб гапни дангалини айтди қўйди.

Аммо гап шундаки, ана ўша Ҳокимият вакиллари еб турган ошнинг пулини халқ тўлаб турибди – ўзининг солиққа тўлаётган миллиардлари билан, ўз Ватанининг ер ости ва усти бойликлари билан, ўзининг Ҳокимият вакиллари қадрламаётган меҳнати эвазига яратилаётган маҳсулотлари билан.

Хўш, халқ пулини тўлаб турган ошни нега энди фақат Ҳокимият вакиллари ошаб турибдилар?
У ош Олий мажлисга, барча сиёсатчиларга тенг баҳам кўриш учун ўртага қўйилмаганми?

Гап шундаки, бугунги Ўзбекистон Ҳокимияти ўзини халқ устидан ҳукмрон деб ўйлайди. Ошни унга халқ эмас балки у ўзини халққа ош бераётган ҳукмдор бойдек тасаввур қилади.

Шунинг учун ҳам у ўша гуёки ўзи тайёрлаган ошга Мухолифатни таклиф қилишни истамайди. Бугун кўпчилик (ҳокимият вакиллари ва фуқаролар ҳам) масалани айнан ана шундай тушунишмоқда.

Лекин бу бутунлай нотўғри фикр.

Ҳокимиятда ўтирган одамлар ҳам аслида ана шу 32 миллионли халқнинг ичидан чиққан, турли туман йўллар билан ҳокимият пиллапояларига илашиб олган инсонлардир.

Уларнинг оддий фуқаролардан ягона фарқи шундаки, улар давлатни бошқариш органларига ишга кириб олганлар.


Аммо кўпчилик кўриб, билиб турибдики, уларнинг бирортасига ҳокимиятдаги кресло отасидан қолган эмас.
Уларга ўша кресло ва мансабларни халқ бериб қўйган.
Аммо ана шу ерда ишлар тўғри бўлганми?
Яьни халқ уларга ўша кресло ва мансабларни уларнинг билими, тажрибаси ва ҳалоллигига қараб беришганми?
Афсуски йўқ.

Чунки Ўзбекистон мустақил давлат бўлганидан бери ҳали бирор марта бўлсин мамлакатда мухолифат партиялари иштирокида адолатли, эркин ва очиқ сайловлар бўлгани йўқ.

Ҳайратланарли жойи шундаки, Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқининг бир республикаси пайтида, 1990 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашига сал бўлсада адолатли, сал бўлсада эркин ва сал бўлсада очиқ сайловлар бўлган эди.

Бу нарсалар ўша пайтда СССРнинг биринчи ва сўнгги ислоҳотчи президенти Михаил Горбачевнинг Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати сабабли рўй берганди.

Ана ўшанда САЛ БЎЛСАДА очиқ, эркин ва адолатли парламент сайловларида илк бора Мухолифат ташкилотлари вакиллари – Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракати ва Эрк демократик партияси қатнашиб, Олий Кенгашдаги тахминан 20тача ўринни эгаллашган эди.

500га яқин, аксарияти Коммунистик партия вакиллари бўлган депутатлар ичида ана шу 20та одамнинг ўзи ҳам Олий Кенгашни қизғин мажлислар залига айланиб кетишига бир неча бор сабабчи бўлишганди, ўша мажлислардан бирида Каримовни истеьфога чиқаришларига бир баҳя қолган эди! (бу ҳақда собиқ депутат Жаҳонгир Маматов ўз хотираларида ёзиб қолдирган).

Афсуски ўшанда Мухолифат вакиллари Парламентда жуда озчиликни ташкил қилишгани ва кўпчилик депутатларнинг сиёсий тажрибалари етарли бўлмагани сабабли бу илк, сал бўлсада демократик парламент секин аста шахсан Каримов тарафидан том маьнода йўқ қилинди.
Чунки ўшандаёқ Каримов мухолифат партиялари унга жиддий рақобатчи бўлишлари мумкинлигини, ва демак сиёсий курашларда уларга енгилиши мумкинлигини англаб етган эди.

(Давоми бор).

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz