Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Президент Мирзиёевга ОГОҲЛАНТИРИШ

Go down

Президент Мирзиёевга ОГОҲЛАНТИРИШ Empty Президент Мирзиёевга ОГОҲЛАНТИРИШ

Post by Admin Mon Aug 27, 2018 7:14 am

Президент Мирзиёевга ОГОҲЛАНТИРИШ

Яқин ойлар ичида Ўзбекистон Президентининг Европага илк расмий сафари бошланади. Бу албатта Ўзбекистон давлатининг янги раҳбари учун ўта мўҳим сафар, унинг илк бора ривожланган ва тараққий этган кўҳна ва қудратли давлатларнинг марказига, улар ичидаги энг қудратлиларидан бири Францияга бориши нафақат президент учун балки Ўзбекистон халқи учун мўҳим сиёсий масаладир. Чунки ҳар қандай давлатнинг ривожланиши унинг ўзга давлатлар билан алоқаларига, савдо-сотиқ, маданий ва бошқа соҳаларда билим, тажриба ўрганиш каби нарсаларга чамбарчас боғлиқдир.

Бир инсоннинг якка ўзи ривожланиши қийин бўлганидек, бир давлатнинг ҳам ўзини ўзга давлатлардан иҳоталаб, якка ҳолда ривожланиши қийин масаладир.

Шу сабаб Ўзбекистон раҳбарининг ўзга давлатларга, айниқса ривожланган давлатларга сафари Ўзбекистон халқи учун мўҳим аҳамиятга эга.

Аммо икки давлат ўртасидаги расмий учрашувлар ҳамиша ҳам яхши натижалар беравермайди.
Яхши натижаларга эришиш ўз шартлари бор, масалан, бу учун ҳар икки томоннинг ҳам эзгу-ниятлари холис, уларнинг ўз давлатлари ичидаги фаолиятлари шаффоф, адолатли ва ҳавас қиладиган, ўзга давлатлар билан муносабатлари эса дўстона бўлиши лозим.

Аммо жаноб Мирзиёев ва унинг командаси билмайдиган яна бир мўҳим нарса бор: Европа давлатлари бошқа давлат раҳбарининг кўриниши, эгаллаган мансаби, давлат абоблари ёки ўша давлатнинг бойлиги, давлат раҳбарининг протежелари, яьни қўлловчи ўзга давлатлар ва уларнинг раҳбарларига қараб эмас балки айнан ана шу давлатнинг ўзи, унинг раҳбариятининг бугунги кунда қилаётган ишлари, у раҳбар бўлган давлатдаги инсон ҳуқуқлари нақадар ҳурмат қилинишига қараб муносабат ўрнатадилар.

Афсуски бугунги кунда Ўзбекистон президенти ва унинг раҳбарлиги остида ишлаётган давлат органлари, айниқса ИИВ, ДХХ, Прокуратура ва Суд тизимлари қилаётган ишлар қувонарли эмас, аксинча уларнинг ишлари халқда кетма-кет афсус ва ачинишлар уйғотадиган, халқни ташвишга соладиган ишлардир.

Биз, Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари, узоқ йиллар давомида Европа ва умуман жаҳоннинг ривожланган давлатларининг раҳбарлари ва парламентларини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига қарши бўлаётган ҳурматсизликлар ва жиноятлар ҳақида билдиришлар қилиб келганмиз.
Бу бизнинг мўҳим ишларимиздан биридир.
Биз ҳозирча фақат ана шундай йўллар билан биз халқимизнинг оғирини сал бўлсада енгиллатиш имконига эгамиз холос, чунки биз халқимизга Ватан ичида туриб, эркин фаолият олиб бориш орқали унга ёрдам бериш, мамлакатни ривожлантиришдек имкониятлардан мана 25 йилдирки ҳукумат талабига асосан маҳрум қилинганмиз.

Шу сабаб биз юртимизга, халқимизга давлатнинг раҳбар органлари фаолиятини кузатиш орқали, унинг камчиликлари, хатолари ва жиноятларини фош қилиш орқали ёрдам бериш имконига эгамиз. Булар ҳақида чет элдаги Ўзбекистон билан алоқага чиққан давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласида ёрдам сўраб, Ўзбекистон ҳукуматига таьсир ўтказишга ҳаракат қилиб келамиз.

Бизнинг ана шундай ҳаракатларимиздан бири масалан Каримов режимининг 2005 йил 13 майда Андижон халқига қарши уюштирган қатағони, 25000 кишилик улкан норозилик намойишини қонга ботиргани ҳақидаги жиноятларини очиб ташлаганимиз бўлди.

Ана ўшандан сўнг Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳукумати Каримов режимига қарши махсус санкциялар қабул қилган, унинг ўнлаб амалдорларига Европага ва АҚШга киришни тақиқлаб қўйган эди. Худди шундай йўллар билан биз ўнлаб сиёсий маҳбусларни озод қилишга ҳам эришган эдик.

Мана энди яна бир бор шундай жиддий бир Билдиришномани тайёрлашимизга тўғри келмоқда.

Худо хоҳласа яқин кунларда Европа раҳбарлари,хусусан Франция президенти жаноб Макронга биз Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий аҳволини, уларнинг ўта қўпол равишда бузилаётганлиги ҳақида фактларни билдиришга мажбурмиз.

Октябрь ойида жаноб Мирзиёев Европага, хусусан Францияга борганда, жаноб Макрон унга Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича саволлар ва танқидий фикрлар билдириш имкони бўлади иншооллоҳ.

У расмий учрашувда жаноб Мирзиёев очиқ юз билан ўтириши учун у бугуноқ мамлакатда юз бераётган инсон ҳуқуқларини топташ ва уларга нисбатан бўлаётган ҳурматсизликларга чек қўйиши лозим.

Бу учун президент Олий Мажлисда Суд, Прокуратура, ИИВ ва ДХХ раҳбарларини чақирган ҳолда Қўшма Мажлис ўтказиши ва уни очиқ, ТВда кўрсатилган ҳолда муҳокама қилиши куннинг тадбири жоиз бўлган энг мўҳим масалаларидан биридир.

Ўша мажлисда нима сабабдан олима Раҳима Очилова, тадбиркор Жаҳонгир Умаров, журналист Акром Малик, ҳуқуқбон Искандар Худойбергенов каби бир талай бегуноҳ инсонлар асоссиз равишда турли қамоқ муддатларига ҳукм қилинганини халққа тушунтириб беришсин!

МХХнинг разил зобитлари тарафидан ҳибсга олиниб, кейин изсиз йўқотилган барча инсонлар, хусусан Ҳусниддин Назаров, Абдували қори Мирзоев, Рамазон Маткаримов, Улуғбек Эшов, Абдулла Ўтаев каби юзлаб инсонларнинг тақдири нима бўлгани ҳақида Президентнинг биқинида писиниб ўтирган собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов бугун ҲИСОБОТ берсин!

Нима сабабдан қонунбузар терговчи Фахриддин Нуриддинов, судья Зафар Бобоновлар устидан жиноий иш очилмаганини муҳокама қилсинлар!

Мамлакат ичида истаган қонунбузарликларга йўл қўйиб, кейин чет элларга бориб гуёки ҳеч нарса бўлмагандек табассум қилиб туриш ҳар қандай давлат раҳбари учун уятдир!

Агар Ўзбекистон президенти ўзининг илк Европа сафари чоғида уятга қолмай деса у зудлик билан йўл қўйилган қонунбузарликларни тузатиш ва инсон ҳуқуқларини амалдорлар ва давлат органлари томонидан бузиш ҳолларига бошқа йўл қўйилмаслик чора тадбирларини ишлаб чиқиши лозим.

Биз, Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари, хусусан мени ўзим, бу масалани ўз ҳолига ташлаб қўймайман ва токи барча бегуноҳ инсонлар озод қилинмас, жиноятчи терговчи, прокурор ва судьялар жиноий жавобгарликка тортилмас экан бир зум бўлсада тинмайман!


Ҳазратқул Худойберди
2018.08.27

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum