Форум_Ўзбекистон

Иммун ҳимоя воситалари ҳақида

Go down

Иммун ҳимоя воситалари ҳақида

Post by Admin on Sat Aug 25, 2018 8:01 am

Саломатлик бўйича дўстларимга маслаҳатлар.

Фейсбокда сўнгги пайтларда турли туман дорихоналар ва касалликлар ҳақидаги фикрларни ўқиб мен қуйидаги фикрларни сизларга илиндим. Уни танишларингизга ҳам тарқатинглар зеро бу нарсалар ҳар бир инсоннинг саломатлиги ва уни қандай йўллар билан мустаҳкамлаш ҳақидадир:

Инсоннинг танасида Иммун ҳимоя воситалари деб аталувчи махсус генлар бор.

Улар бизнинг танамизни ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилишади. Улар ўзларини айниқса иситма чиққанда сал кўрсатиб қўйишади, яьни ўша генларнинг шамоллашга(ва умуман ҳар қандай касалликка) қарши қизғин ҳаракатлари натижасида баданимиз қизиб кетади.

Буни тушунмаган одамлар дарҳол иситмага қарши дори излай бошлайдилар. Аслида хурсанд бўлиш керак - демак сизнинг танангизда ҳали ҳам Иммун ҳимоя воситалари кучли экан. Қаттиқ шамоллаганда ва йўтал бўлганда ҳам Иситма чиқмаса, ана унда ташвишга тушиш керак. Демак Иммун ҳимоя воситаларингиз жуда ожизланиб қолган бўлиши мумкин.

Хўш, Иммун ҳимоя воситаларимизни қандай қилиб кучли қилиш мумкин?

Бу асосан 3 нарсага боғлиқ:

1. Тўғри ва сифатли овқатланиш, айниқса витаминларга бой таомлар - балиқ, тухум, гўшт,(имкон қадар ҳаммаси димланган ёки қайнатилган!), сабзавотлар(!!! жуда мўҳим) , мевалар ва кўкатлар.

2. Жисмоний, зўриқмасдан қилинадиган меҳнат (ёки доимий ҳаракат).

3. Рўҳий хотиржамлик, ҳаловат (масалан бирор йўқотиш бўлганда ҳаддан зиёд хафа бўлмаслик, ҳар қандай оғир шароитда ҳам тушкунликка, жазавага тушмаслик).


Ҳар қандай касаллик, хасталик, кучсизланиб қолишнинг ўз сабаблари бор. Агар тобингиз қочса дархол дўхтирга югурмасдан олдин унинг сабабларини ўрганиш лозим.

Масалан, кеча ва ўтган кунлар нималарни тановул қилган эдим, кимлар билан яқин бўлган эдим, (масалан сиз автобусда, тўйда ёки бошқа жойда ёнма ён ўтирган одам оғир юқумли касал бўлиши ҳам мумкин), қаерларда юрган эдим(сиз турли туман жойларда, турли туман нарсаларни ушлаб), кейин қўлни яхшилаб совунлаб ювмасдан бирор емакни ушлаган бўлишингиз ва ўшалар орқали касаллик юқтирган бўлишингиз ҳам мумкин.

Жуда кўп касалликларга қарши очлик қилишни буюк табиб, бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино айтиб кетганлар.
Чунки айнан оч юрган кунларимиз бизнинг танамиздаги Иммун ҳимоя аскарларимиз ўзларининг кундалик юмушлари бўлмиш курашдан (овқатларни парчалаш, майдалаш, ҳазм қилиш, уларни "сортировка" қилиш, танамизга турли туман йўллар билан кириб қолган ҳар хил хавфли бактериялар ва ёт нарсаларга қирон келтириш каби ишлардан) бир муддат дам олиб, кейин улар танамизнинг "бузилган" қисм ва бўлакларини таьмирлашга тушиб кетадилар.

Шу учун ҳар ой камида бир марта , камида 36 соат ҳеч нарса еманг ҳам, ичманг ҳам! Иммун ҳимоя воситаларингизга, ўзингизнинг содиқ аскарларингизга дам беринг!
Жуда чидай олмасангиз бир қултум сув ичиб қўйинг холос! Бу нарсаларни мен шахсий тажрибамдан олиб ёзмоқдаман. Худога шукур , сўнгги 30 йил ичида бирор марта жиддий хаста бўлганим йўқ, алҳамдуллилоҳ. Фақат 2 марта грипп бўлдим холос, ўшанда ҳам ўзимнинг айбим билан(совуқ қишда енгилроқ кийиниб югурган эдим) .

Хулоса: Ўзингизнинг Иммун ҳимоя воситаларингизни, ўз содиқ ва вафодор аскарларингизни ҳурмат қилинг, уларнинг янада кучли бўлишига ёрдам беринг, имкон қадар дорилардан узоқроқ юринг! Умрингиз узоқ бўлсин! Хасталиклар сиздан соқит бўлсин!

Ҳазратқул Худойберди
2018.08.25

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Очлик ҳақида

Post by Admin on Thu Sep 27, 2018 5:16 pm

Саломатлик бўйича дўстларга маслаҳат.

Очлик ҳақида.

Қандай қилиб иштаҳани очиш ҳақидаги бир биродарнинг гапларига нисбатан мен қуйидагиларни битдим.

Иштаҳани йўқлигига бир сабаб бор.
Ошқозон, жигар, буйрак, талоқ ва бошқа органларингиз узоқ йиллик дам олмасдан ишлаб чарчашган ва лат ейишган. Улар таьмирга мўҳтож!

Улар ана ўша пайтда овозсиз исён кўтариб иштағани буғишади. Бу аслида сизга ташвишли сигнал:" Илтимос, бир неча кун бизга дам беринг барака топкўр!" дейишмоқда улар.

Сиз эса уларга қулоқ солмай иштаҳани нима биландир, масалан дори ёки сув ичиб, атайлаб чақирмоқчи бўлсангиз хато қиласиз.

Иштаҳани атайлаб, бирор дори ёки сув ёрдамида чақириш керак эмас!

Бир нарсани ҳамма яхшилаб билиб олиши шарт:

Инсон организми биз ўйлаган ва билгандан кўра минг карра ақлли ва ҳали унинг очилмаган миллионлаб сирлари бор.

Мен очган сирлардан бири: Мен ҳамиша кўнглимга қарайман, унга қулоқ соламан. Иштаҳам бўлмаса 2 кунгача овқат емайман.

Кўп юраман, узоқ узоқларга соатлаб югураман, 2 марта Марафонга (42 км.195 м), 2 марта ярим Марафонга ва юзлаб марта 10 , 12, 14, ва 20 км.га югурганман.
Ҳамиша оч қоринга югурганман.

Ҳаётимда 3 марта сиёсий очлик қилганман, энг узуни 12 кун, фақат сув ичганман.
Ҳозирда 2..3 ойда бир марта 36..40 соат ҳеч нарса емайман.

Очлик танадаги Иммун Ҳимоя системасини мустаҳкам қилиш учун керак.

Тананинг турли органлари ҳар куни овқат ҳазм қилиш билан банд. Иммун системанинг жонкуяр аскарлари овқатлардаги зарарли моддаларни ажратиб, сарани сарага, пўчакни пўчакка ажратиб, сараларни керакли жойларга жўнатиш, пўчакларни эса улоқтириш билан банд. Бири заҳарли модда, инфекция, бактерия, вирус кабилар танага тушиб қолса уларни зарарсизлартириш ҳам уларнинг иши.

Агар сиз 2..3 кун овқат емасангиз ана ўша аскарларингиз танангизнинг таьмирга мўҳтож жойларини ТАЬМИРЛАШГА тушиб кетадилар.

Капитал ремонт темирдан бўлган машиналарга ҳам 3..4 йилда бир керак.

Инсон эса ҳатто 10 йилда бир унга Капитал ремонтга имкон бермаса бу инсофдан эмасда биродарлар. Smile

Буюк бобокалонимиз, ҳурматли Абу Али Ибн Сино ҳазратлари "Кўплаб касалликлар ва заҳарланишларга қарши очлик кучли даво !" деганлар.

Хуллас тушунганларга маслаҳат: Менинг усулларим ва Ибн Синонинг маслаҳатлари сабаб бўлса керак худога шукурки 30 йилдан бери бирор касални ўзимга яқинлаштирганим йўқ. ФАқатгина совуқда бошқалардан юқтириб ёки ўзим грипп бўлганман холос, 3 марта.
2018.09.27


Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz