Форум_Ўзбекистон

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Post by Admin on Sun Aug 19, 2018 8:03 am

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар!
Сўнгги пайтларда кўпчиликни ўзбек жамиятидаги ислоҳотларнинг тўхтаб қолаётгани ташвишга солмоқда.
Шу сабаб мен қуйидаги мақолани эътиборларингизга ҳавола этмоқдаман ва сизлардан уни имкон қадар ўз таниш-билишларингизга ҳам тарқатишларингизни илтимос қиламан.
Жамиятимизни ривожлантириш барчага тегишли бўлган ўта мўҳим масаладир ва шу учун ҳар биримиз қўлимиздан келганича ҳаракат қилсак бир савоб иш қилган бўламиз.

Ушбу мақолани тарқатишнинг ўзи шу йўлдаги савоб ишларимиздан биридир иншооллоҳ.

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди

https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155866182909503
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Жамиятни ривожлантириш барчанинг муқаддас бурчидир!

Қадрли биродарлар! Содда бўлманглар. Мамлакатда улкан муаммолар бор.
Президент улкан ваколатларга эга бўлгани билан у битта одам.
Жамиятни эса ҳеч бир замонда, ҳеч бир жойда битта одам ўзгартира олмаган.

Бугунги кунда ривожланган дунёдаги барча жамиятларнинг фаровон бўлишига ўша жамиятдаги илғор кучлар қудрати билан эришилган.
Ўзбекистонни (худди Шим.Корея, Зимбабве ёки Туркманистон каби) битта одам фаровон қила олмайди!
Жамиятнинг ривожланишида ҳамиша унинг ичидаги илғор кучлар етакчилик қилиб, ўзгаришлар қилишда асосий ролни ўйнаб келадилар.

Бугун ўзбек жамиятининг илғор кучлари эса ҳали ҳам тақиқ остида. Уларни бир замонлар, бундан роппа роса 26 йил олдин Ислом Каримов тақиқлаган эди, чунки у сиёсий рақобатдан ўлгудек қўрқар эди. Унинг бу касали советларнинг мактабидан олган тарбияси сабабли эди.

Аммо бугун советлар йўқ, аммо унинг таьсири афсуски ҳали ҳам бор.

Шу сабаб халқ ҳам, Марказий ҳокимият ҳам жамият фаолларига эмин-эркин фаолият юритишларига имкон беришлари лозим, тақиқланган мухолифатга ва айниқса унинг йўлбошчиларига Ватанга қайтишларига имкон берилиши лозим.

У инсонлар Ўзбекистонни демократик ривожланиш йўлига солиш учун курашиб зўравон ҳокимиятнинг таьқиб, тайзиқларига дучор бўлдилар, қамоқларга тиқилдилар, қийноқлар остида ўлдирилдилар ва омон қолганлари тақиқлар ва таьқиблар остида ўз фаолиятларини тўхтатишга ва чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.

Бугун бу тақиқларни олиб ташлаш, мухолифат раҳбарларини ва уларнинг фаолларини Ватанга қайтишларини таьминлаш вақти пишиб етилди.

Улар жамият тегирмонини айлантира оладиган улкан бир кучдир. Бу кучларсиз бир одам улкан Ўзбекистон тегирмонини айлантира олмайди, унинг улкан аравасини судрай олмайди.
Шу учун содда бўлманглар, "Мирзиёев ҳамма жойда бир ўзи тартиб ўрнатиб беради " деб хомхаёллар сурманглар!

Ўзбек жамиятини ривожлантириш ва бошқариш масаласи кўпга келган тўйдир ва бу ишда ҳамма бирдек, ва айниқса унинг етакчи кучлари бўлмиш мухолифат вакиллари халқ билан бир жон, бир тан бўлиб курашишда иштирок этишлари лозим.

Етар нималарнидир кутиб яшаш, осмондан обу ҳавони ўзгаришини кутиб панада ўтириш.

Бугун Ҳаракат қилиш Замони. Бу учун йўлдаги тўсиқлар олиб ташланса бас! Ана шуни Марказий Ҳокими\тдан қайта ва қайта талаб қилиш лозим. Марказий ҳокимият эса бу ишни пайсалга солмасдан уни имкон қадар тезроқ ва маданиятли равишда амалга оширишда ўзида куч ва қудрат топа билиши лозим. Бу Макон ва Замон талабидир!
-------------------------------------------------------------------------------
p.s. Айримлар айтиши мумкин: "Мен кичкина одамман, мени қўлимдан нима ҳам келиши мумкин?" деб. Йўқ, сиз кичкина одам эмассиз. Одамнинг катта ёки кичиклиги унинг жуссаси ёки чўнтагига қараб эмас юрагидаги дарди, қалбидаги қудрати ва бошидаги фикрига қараб ўлчанади.

"Хўш, биз нима қилишимиз мумкин?" дейдиганларга:
Ҳаракат қилинг, масалан мақолада кўтарилган масалани аввал чуқур ўрганинг, кейин уни бошқалар билан муҳокама қилинг, кейин уни барча яқинларингиз ва таниш билишларга улашинг. Ана шуни ўзиёқ сизнинг бир фуқаро сифатидаги бир жиддий ишингизнинг дебочаси, илк қадамлари бўлади. Кейин эса имкониятга ва шарт шароитга қараб иш тутаверасиз.

"Хўш, мухолифат нима қила олар эди?" дейдиганларга.
Мухолифат улкан ишлар қилишга қодир. Улар биринчи бўлиб халқни уйғотган ва уни Ўзбекистон мустақиллиги, ўзбек тили давлат тили бўлиши, ўзбек йигитлари ҳарбий хизматни Туркистон округида ўташларини советлар даврида, совет империяси яшаб турган замонда кўтариб чиққан дадил ва фаол инсонлардир. Ўзбекистон, Озарбайжон, Болтиқ буйи республикалари, Украина ва бошқа жойлардаги мухолифат кучларининг дадил ҳаракатлари охир оқибатда Совет империясини қулашига олиб келди. Афсуски бу ҳақда кўпчилик ҳеч нарса билмайди, Ўзбекистон ҳукумати бу ҳақда гапиришни истамайди, чунки 1991 йил 18 мартда Совет империяси ўтказган Умумхалқ Референдумида бугунги ҳукуматда ўтирганларнинг катта қисми Каримов йўлбошчилигида халқни "Совет Иттифоқида қоламиз" деб овоз беришга чақирган эдилар, мухолифат эса халқни "Йўқ, биз Совет иттифоқи таркибидан чиқишни истаймиз" деб овоз беришга даьват қилган эдилар.

Ўшандан бери бу ҳукумат мухолифатга қарши бўлиб келди, ҳали ҳанўз қарши.

Агар Мирзиёев жанобларида салгина бўлсин инсоф бўлса у бу нарсаларни очиқлаши ва Мухолифат раҳбарларини Ватанга қайтишлари йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаши керак.
Ватанга қайтгач Мухолифат халқни жамиятдаги барча муаммоларни биргаликда, келишган ҳолда , маданий йўллар билан ечишни бошқарадиган улкан кучдир!

Ҳурматли фаоллар Нуруллоҳ Муҳаммад, Бобомурод Абдулла, Сафар Бекжон, Муҳаммад Бекжон, Руҳиддин Комилов, Барно Сайид, Саломат Вафо, Шабнам Оллоҳшукурова ва бошқалар. Илтимос , бу мақолани таниш - билишларга улашинг, кўпчилик бу гаплардан хабар топсин, ҳаммамиз биргалашиб ҳаракат қилайлик. Ташаккур!

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон боғу бўстон, бўлма асло сен зимистон!

Post by Admin on Fri Sep 21, 2018 7:57 am

Ўзбекистон боғу бўстон, бўлма асло сен зимистон!

Ўзбекистон деб аталмиш бўстонни эгаллаб олиб, уни бошқараётган ҳукмдорларнинг ишларига қаранг:
Улар бу бўстонни парвариш қиладиган боғбонлар (мухолифат вакиллари, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, турли туман фаол ва жонкуяр инсонлар)ни қўллаб қўвватлаш ўрнига уларга ва уларнинг яратувчилик, боғни ва жамиятни ободонлаштириш ва ривожлантириш ишларига тўсқинлик қилмоқдалар.

Натижада боғда чангал, ёввойи ўтлар, ажриқлар, шўралар, қамишлару чирмовуқ ўтлар тарвақайлаб ўсиб, ҳамма ёқни қамраб олиб, боғни чангалзор ва чакалакзорга айлантирмоқдалар!

Ҳукмдорлар шу қадар бефаросатки, улар ўзлари қилаётган ишларни, яьни боғ ва жамият учун зарарли ишларини нафақат ўзгалар учун балки ўзлари учун ҳам хавфли ва зарарли эканлигини ҳатто англаб етишга ҳам ожизлик қилмоқдалар.

Уларнинг боғ ва жамиятни ривожлантирувчи боғбонлардан қўрқувининг сабаби нимада?

Гап шундаки, одамлар ва жамият ривожланиб боргани сари улар ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхшироқ англай бошлайдилар.
Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ҳокимият вакилларига нисбатан қарашлари ва муносабатларининг ҳам ўзгаришига олиб келади.

Фуқаролар ниҳоят Ҳокимият вакиллари улар устидан ҳукмрон бўлган одамлар эмас балки уларнинг ўзларига ўхшаган оддий фуқаролар эканлигини, банк ходими, такси ҳайдовчи, ўқитувчи, табиб билан ҳокимият идорасида ўтирган президент, вазир, ҳоким ва бошқа ходимлар ўртасидаги ягона фарқ уларнинг турли туман касблари ва вазифаларида эканлигини тушуниб ета бошлайдилар.

Бу эса айни пайтда фуқароларга кейинги оддий нарсани ҳам тушунишга йўл очади:
Қабул қилинган қонунларни бузган ҳар бир фуқаро, у ким, қайси ишда ва лавозимда ишлашидан қатьий назар қонун олдида бирдек жавобгардир!

Масалан, нормал ривожланган жамиятда агар бир такси ҳайдовчи ва бир амалдор бирор қонунни бузишса, масалан иккаласи ҳам чорраҳадаги қизил чироққа қарамай машинани ҳайдашган бўлсалар, у ҳолда уларнинг иккаласи ҳам бирдек жазога, масалан 6 ойгача машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг бугунги ҳокимият вакиллари фуқароларнинг ана шу оддий ҳақиқатларни тушуниб етишларидан қаттиқ қўрқишади.

Ана шунинг учун ҳам улар фуқароларга ана шундай ҳақиқатларни ўргатувчи, бундай оддий ҳақиқатларни тарғиб қилувчи инсонлар бўлмиш мухолифат вакилларини ва фаол инсонларни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилишади, уларни ушлаб олсалар асоссиз равишда қамоқларга тиқишади ва ўзларининг қўғирчоқ судьяларининг қўллари билан узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилишади. Бундан асосий мақсад битта: Имкон қадар узоқроқ ўз ҳокимиятларини салқаб қолиш ва давлатни ўзлари истагандек бошқариб, роҳат фароғатда яшаш, уларга қонунларни бузган ҳолда яшашларига халақит бераётганларни йўқ қилишдир.

Ҳокимиятнинг фаол инсонлардан қўрқишларининг сабаблари ана шундадир!

Қиссадан ҳисса шуки, фуқаролар ана шу оддий ҳақиқатларни тушуниб етишга ҳаракат қилишлари, уларни тушуниб етгач эса шунга биноан ҳаракат қилишлари лозимдир.

Масалани моҳиятини тушуниб етган одамга бошқа ўргатувчи ҳам, йўл кўрсатувчи ҳам керак эмас, энди у ўзи , мустақил равишда нима қилишни билади ва ўз ортидан билмаганларни эргаштира олади.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz