Форум_Ўзбекистон

САБОТАЖ ҳақида

Go down

САБОТАЖ ҳақида

Post by Admin on Sat Jul 14, 2018 8:29 am

Тонгги ташвишли ўйлар.

Кимлардир Президент Мирзиёевга қарши саботаж қилаяптими
ёки
Президент ўзбек халқига қарши саботаж қилаяптими?
Энг ёмони ҳар иккаласи ҳам!

Хўш, 1нчи фикр бўйича қандай асосларим бор?
Сўнгги пайтларда Президент олиб бораётган айрим адолатли ишлар кимларгадир ёқмаётганлиги аниқ.
Масалан, МХХнинг ҚИСМАН ислоҳот қилиниши, унинг раҳбарини алмаштирилиши, айрим терговчиларни ҳибсга олиниши, сиёсий маҳбусларнинг АЙРИМларини озод этилиши, Прокуратурадаги АЙРИМ ислоҳотлар ва шу каби ишлар қандайдир бир ГУРУҲ вакилларини ғашини келтираётганга ўхшайди.


Айнан ана ўша ГУРУҲ вакиллари Президентга қарши қандай чиқишлар қилишни билмай, бошлари қотиб, ниҳоят пана-пастқамдан туриб унга қарши ҳаракат қила бошладилар.
Масалан, АҚШдан виза олиб, яьни Ўзбекистон раҳбариятининг рухсатини, олиб келган тадбиркор Зокир Алиев тўсатдан ҳибсга олинди.

Биз фаоллар Фейсбокда тўполон кўтаргач бу шов шувлар АҚШ раҳбариятига ҳам етиб борди.
Икки давлат ўртасида анча мунча аччиққина гаплар бўлиб ўтгани аниқ, аммо уларни оммага айтишмайди, чунки Ўзбекистон ҳозирча ёпиқ режимлигича қолмоқда.
Ниҳоят, орадан бир ҳафта ўтгач З.Алиев шартли жазо билан озод қилинди.


Бу иш саботажнинг оддий кўринишидан бошқфа нарса эмас! Чунки саботаж бўлмаганда иш қуйидагича бўлар эди.
А) Агар З.Алиев ҳақиқатан ҳам бирор жиноят содир этган бўлса унга виза эмас Қидирув берилар эди. АҚШ Ҳукуматидан у қилган жиноятлари учун Ўзбекистонга топширилиши расман сўралар эди. Сўралмади. Сабаби оддий: Унга қўйиладиган айбларни тарозини бир палласига, бир пашшани тарозининг иккинчи палласига қўйсангиз ана шу иккинчи палла тош босиб кетади! Ана шуни ДХХда ўтирган гўрсўхталарни ўзлари ҳам тушунганлари учун З.Алиевни АҚШдан сўраб олишмаган.
Б) Агар З.Алиев тоза бўлса,бундай ҳолда унга виза берилар ва у эмин-эркин ўз юртига келиб, бир ой хотиржам дам олиб, ўз яқинлари билан дийдор кўришиб кейин яна тинчгина АҚШга қайтиб кетар эди.


Энди Президентга қарши саботаж бўлиши мумкин бўлган 2нчи иш:

Каттақўрғон фожеаси.
Бу иш ҳақиқатан ҳам ўта жиддий фожеа қачонки бир мансабдор эркак ҳеч нарсадан қўрқмай, Президент Зўравонликка қарши гапирган чиқишларни ва яқинда Милицияда Зўравонликка қарши қабул қилинган махсус қонунни назар писанд қилмай гумон остида ушланган бир бечора аёлни сўкиб, бақириб, бошқалар олдида ошкора, қип яланғоч қилиб ечинтириши жуда ёмон ва хавфли жиноятдир.
Бу дегани ана ўша Саньат Умаровга ўхшаган зўравон милисалар ҳали Ўзбекистонда, ИИВда ҳам, ДХХда ҳам тўлиб тошиб ётибди дегани! Унинг зўравонлигини бемалол суратга олиниши, С.Умаровнинг қўрқмасдан ўз айбини тан олиши ана шу нарсадан далолат беради.


Саботажга ўхшаган 3нчи иш:
Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг порахўрлик системасини тузганликда айбланиб шериклари(бир гуруҳ вилоят Ҳокимлиги амалдорлари!) билан қамоққа олиниши.

Президент Мирзиёев минбарлардан туриб порахўрларга қарши кескин гапирганда бу муттаҳам амалдорлар қўлларига қоғоз , қалам олиб Президентнинг гапларини ёзиб ўтиришганини ҳамма Фейсбок ва Озодлик Радиоси саҳифаларида кўришди.

Аммо кейин нима бўлди?
Залдан чиққач бу амалдорлар ёзган қоғозларини ахлат қўтига ташлаб юбориб ўзларининг ўша Порахўрлик системаларини бемалол давом эттираверишди. Буни қандай тушуниш мумкин?

Менимча биринчи фикримга, яьни мамлакатда Президент Мирзиёев сиёсатига қарши ошкора саботаж бўлмоқда деган фикрга етарлича мисоллар келтирилди.


Энди навбат менинг Саботаж ҳақидаги 2нчи фикримга.
У фикр қуйидагича эди: Президент Мирзиёев оғизда улкан ишлар ҳақида гапириб амалда Ўзбекистон халқига қарши яширин равишда саботаж қилмаяптимикин?
(Давоми бор)




Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Мирзиёев Ўзбекистонда ўзидан бошқа одамлар гапиришини истамаяпти.

Post by Admin on Fri Sep 14, 2018 11:30 am

Мирзиёев Ўзбекистонда ўзидан бошқа одамлар гапиришини истамаяпти.

Давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан Жамоатчилик назорати ўрнатиш, ҳижобни ҳимоя қилиш ҳақидаги фикрлари учун Ҳукумат бошлиқлари талабига асосан ушланган Фейсбокдаги фаол блоггер Муҳаммад Шакур, уни қўллаган ва ўзининг диний масалалар бўйича айрим фикрларини билдирган Мусанниф Адҳам, Акром Малик ва яна бир қанча блоггерларни овозларини ўчиришди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бошқармаси ходимлари Муҳаммад Шакурга қарши таҳдидлар Юқорининг буйруғига асосан бўлаётганини очиқ айтишган. https://www.facebook.com/photo.php?fbid=2149699921766937&set=a.570180936385518&type=3&theater

Юқорида эса Мирзиёев , унинг ёнида Хавфсизлик масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси Рустам Иноятовлар ўтиришибди.

Эркин фикрловчиларга қарши Олий раҳбариятнинг бундай ҳатти ҳаракатлари нафақат Ўзбекистон қонунлари ва Конституциясига балки халқаро мажбуриятларга ҳам қарши қилинаётган ХАТО ишлардир.

Жаноб Мирзиёев собиқ МХХ раиси Р.Иноятов каби эркин фикр ва мухолифатнинг ашаддий кушандаси бўлган одамлардан эмас балки замонавий, демократик сиёсатни тушунадиган одамлардан маслаҳат олиб ишлаши лозим.

Акс ҳолда Президент ўзини ҳам, Ўзбекистон давлатини ҳам халқ ва дунё жамоатчилиги олдида уятга қўяди холос!


https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155920974809503?notif_id=1536910679293642&notif_t=feedback_reaction_generic

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

САБОТАЖ ЭМАС балки Юқорининг буйруғи

Post by Admin on Fri Sep 14, 2018 11:33 am

Содда бўлманглар!Ҳақ сўзи учун ёки Президент қароргоҳига боргани учун ушланганлар иши САБОТАЖ ЭМАС балки Юқорининг буйруғи экан!

Давлат хавфсизлик хизмати раиси жаноб Ихтиёр Абдуллаев!
Ички Ишлар вазири жаноб Пўлат Бобожонов!


Ходимларингиз фуқароларни "юқорини буйруғига биноан" деб уларни асоссиз равишда ҳибсга олишни бас қилишсин!

Ҳар бир милиса ва ДХХ ходими бирор фуқарога иши бўлса қуйидаги бирламчи асосий қонун талабларини бажаришсин:

1. Бировни уйига излаб боришса эшикни одоб билан секин тақиллатишсин. Кўчада ёки ишхонада бировга гаплари бўлишса ҳурмат билан салом билан гап бошлашсин.
2. Эшикни очган одамга ёки кўчада тўхтатилган фуқарога энг аввало ўзларини ҳужжатларини кўрсатиб танитишсин.
3. Кейин хотиржамлик билан бу фуқарога нима гаплари бўлса ётиғи билан тушунтиришсин. Агар фуқаро бирор жиноятда гумон қилинаётган бўлса уни асослаб беришсин.
4. Агар фуқарони сўроқ қилиш зарурати бўлса у ҳолда "Сизнинг таниш адвокатингиз борми? Бўлса уни исмини ва телефон номерини беринг, биз уни чақирамиз. Агар бўлмаса давлат органи томонидан тайинланадиган адвокатни олишга розимисиз?" деб сўрашсин. Иқтисодий имкони бўлмаган фуқарога давлат томонидан бепул уни ҳуқуқини ҳимоя қиладиган адвокат берилиши шарт.

Агар фуқаро тергов зарурати сабабли ҳибсда бир муддат ушлаб ўтириладиган бўлса у ҳолда прокурорнинг санкцияси бўлиши керак. Фуқаронинг уйи, машинаси, компютери ва телефони суд қарорисиз мусодара қилиниши мумкин эмас.

ИИВ ва ДХХ ходимларининг қонунларга риоя қилиши сизларнинг масьулиятингизда жаноблар!
Агар бирор ходимингиз қонунни бузган ҳолда бирор фуқаронинг ҳақ ва ҳуқуқларини поймол қилса у дарҳол маьмурий жазога тортилиши шарт!


Энди айрим қонунларга эътибор берсак:
ИИВ ва ДХХ ходимлари энг кўп бузадиган Конституция моддалари:
25-модда.
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

27-модда.
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

29-модда.
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.


ИИВ ходимлари энг кўп бузадиган модда Конституциянинг 33-моддасидир. Унда фуқаронинг ҳуқуқлари қуйидагича белгиланган!
"Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга".


Муттаҳам милисалар эса вазир Бобожоновнинг буйруғига биноан Президент Қабулхонасига АРЗ Қилиш учун Келган ўнлаб фуқароларни машиналарга босиб турли милисахоналарга олиб кетишган ҳоллар жуда кўп бўлди. Бундай Конституция бузилишларига чек қўйинг жаноб Бобожонов!


Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Саботаж ҳақида. 2нчи Қисм

Post by Admin on Sun Oct 14, 2018 5:11 am

Энди навбат менинг Саботаж ҳақидаги 2нчи фикримга.

У фикр қуйидагича эди: Президент Мирзиёев оғизда улкан ишлар ҳақида гапириб амалда Ўзбекистон халқига қарши яширин равишда саботаж қилмаяптимикин?

Нега мен бундай шўбҳа-гумонга бордим?
Гап шундаки, бир жиддий одам бир жиддий масала ҳақида гапирганда уни юракдан чиқариб гапиради. Юракдан чиқариб айтилган гапга кўпчилик ишонади.

Аммо шундай инсонлар борки, улар худди талантли артистлардек, истаган ролга кириб кета оладилар.
Маьлумки талантли артист гоҳида саҳнада кучли ижобий ролни ўйнаши, гоҳида эса ўта салбий ролни ҳам ўйнаши мумкин. Бу унинг нафақат вазифаси балки таланти ҳамдир.

Аммо ҳаётда учраб турадиган шундай “артистлар”борки, улар кўзингизга тик қараб ёлғонни ямламай ютиб юборишади, ёлғон гапларни шундай маромини келтириб сўйлашадики, сиз унинг гапларига лаққа ишонасиз.

Бундай устакорлик ва айёрлик айниқса совет раҳбарларига мос эди. Улар йиллар давомида содда халқнинг қўлтиғини пўч ёнғоқларга тўлдириб “Совет ҳокимиятининг энг биринчи вазифаси халқнинг баҳтиёр ва фаровон яшашини таьминлашдир!” деб баланд минбарлардан туриб тантана ва виқор билан сўзлашар эди.

Айни пайтда эртадан кечгача қора терга ботиб ишлацдиган бечораларнинг олган маоши бу ойдан нариги ойгача етмас эди.


Жаноб Мирзиёев Совет даврида советларнинг кўплаб идораларида 1980 йилдан то Ўзбекистон мустақил бўлгунча(1991 йилгача), кўп йиллар ишлаган ва истар-истамас совет мактабида ўн йиллар давомида олган ишлаш услубини ўзида сақлаб қолган.


Кейин эса советлар томонидан Ўзбекистонга раҳбар этиб тайинланган Каримов раҳбарлиги остида ҳоким, вазир ва ниҳоят Бош вазир бўлиб 20 йилдан ортиқ ишлаган одам.


Эсингизда бўлса Каримов ҳам худди совет раҳбарлари каби катта гапиришни яхши кўрар эди, унинг асосий тезислари “Мамлакатда стабиллик, барқарорлик бўлсин” деган гап эди.

Бу гапнинг ортида сиёсий майдонларда ўзи раҳбари бўлган коммунистик партия ҳукмронлигининг барқарорлигини сақлаб қолиш деган гап ётар эди.

Ўзининг бу мақсадига етиш учун Каримов ҳеч нарсадан тап тортмади, сиёсий рақибларини қамоқлар, жисмонан йўқ қилишлар ва мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур қилишлар орқали сиёсий кураш майдонидан четлатди.


Кейин эса халқни худди совет раҳбарлари каби улкан ваъдалар бериб бошқаришда то ўлгунича давом этди.


Унинг ортидан қолган улкан йўқотишлар, кенг тарқалган коррупция, ҳокимият тизимлари, айниқса Прокуратура, Милиса, МХХ тизимларининг халққа қарши зўравонликлари, судларнинг ўта адолатсизликлари ҳалигача оғир мерос сифатида ўз ишини қилмоқда.


Ана шу оғир меросни қабул қилиб олган жаноб Мирзиёев бу оғир мерос ва унинг айрим касофатлари ҳақида қисман гапирди холос.


Не учундир у Каримовдан қолган мероснинг энг оғир томонлари ва у ўзбек халқига етказган даҳшатли фожеалари ҳақида, уларнинг айбдорлари ҳақида бирор марта бўлсин гапиришни истамади.


Айни пайтда у демократия ва Ўзбекистон мустақиллиги учун курашиб оғир талафотлар кўрган ўзбек мухолифати ҳақида ҳам гапиришни истамайди.

Шуларга қарамасдан у адолат ҳақида гапиришни яхши кўради.


Шу ерда бир савол туғилади:
Давлат ҳокимиятининг энг олий раҳбари адолат ҳақида, уни тиклаш ҳақида гапирар экан нега у юқорида айтиб ўтилган мўҳим масалаларни четлаб ўтмоқда?


Токи инсонми, жамиятми ёки давлатми, ўз тарихини тўғри ёзмас, уни ҳақиқатга асослаган ҳолда тиклаб, барча воқеаларни холисанилло ёзиб қолдирмас экан бундай давлатнинг биносини, унинг устунлари ва деворларини тўғри тиклашни асло иложи йўқ.

(Давоми бор).
2018.10.14  

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Россияга қўш қўллаб топширилаётган Ўзбекистон

Post by Admin on Fri Oct 19, 2018 5:49 am

Бугунги тонгнинг ташвишли ўйлари: Россияга сотилаётган Ўзбекистон.

Бугун Ўзбекистонда, айниқса унинг ҳокимият идораларида "Путинизм" касаллигининг инфекцияси шиддат билан тарқалмоқда.

Ўзбекистон, хусусан унинг ҳокимияти ортга, Москвага қайтадан айёрлик билан бўйсундирилмоқда.

Руслар тили билан айтганда медленно но уверенно ползучий рашизм, яьни илондек секин ўрмалаб Ўзбекистонга кириб келаётган рашизм касаллиги Ўзбекистонликлар онгига секин аста сингдирилмоқда.

Ўзининг улкан амалдорлар ва журналистлар армияси билан Ўзбекистонга бостириб келган Путин Тўдасининг мақсадлари катта ва ниятлари бузуқ.

Улар Ўзбекистонни ўзларининг эски мустамлакаларига айлантиришни ният қилганлар.

Буни ё тушуниб етмаган, ёки тушуна туриб бунга рози бўлган Ўзбекистоннинг Мирзиёев бошлиқ Ҳукумати эса Ўзбекистонни Путин ҳокимиятига қўш қўллаб топширмоқда.

Навоий вилоятида Россия ёрдамида Атом Электр станцияси қурилиши бу ишларнинг кучли старти бўлди.

Росатомнинг катта бир амалдорини Ўзбекистон ҳукуматига ишга олиниши, Россия олий ўқув юртлари бўлимларини Ўзбекистонда очилиши бирламчи, агрессив сиёсий қадамларнинг айримлари холос. Яқин кунларда бу агрессив сиёсатнинг янги қадамларини кўраверасизлар.

Қўрқоқ ва писмиқ ўзбек депутатлари эса Олий Мажлисда яна пусиб ўтириш сиёсатини қилмоқдалар.

Мирзиёев Ҳукуматининг бугунги ишлари Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги учун оғир зарба бўлди.

Энди давлат ҳокимияти ишларида ва идораларида ўзбек тили ортга тисарилиб, рус тилига кенгроқ йўл очилади.

Ҳукумат идораларига Россиядан рус муттахасисларини таклиф қилишлар кучаяди.

Совет даврида бўлганидек Ўзбекистон давлати Москва юборган рус амалдорлари тарафидан бошқарила бошлайди.

Тимсоҳга бармоқ учини тутсанг у секин аста сени бутунлай ютиб юборади.

Путин ҳукуматига ўз бармоғини эмас балки ўзбек халқининг қўлларини тутқизиб берган Мирзиёевнинг Россия томонидан бутунлигича ютиб юборилиши шармандали равишда кун сайин ошкор бўлиб бораверади.
2018.10.19

Admin
Admin

Number of posts : 1313
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Re: САБОТАЖ ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz