Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг Ўзбекистон Ҳукуматига БИЛДИРИШНОМАСИ

Go down

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг Ўзбекистон Ҳукуматига БИЛДИРИШНОМАСИ

Post by Admin on Sat Mar 10, 2018 5:45 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг Ўзбекистон Ҳукуматига БИЛДИРИШНОМАСИ

Бугунги кунда ўзбек халқининг фаол вакиллари, жамиятнинг етакчи кучлари бўлмиш зиёлилар, мухолифат вакиллари ва мустақил жамоат ташкилотларининг расман руйхатдан ўтиб мамлакатда эркин фаолият юритишлари, барча соҳаларнинг ишчи ва хизматчилари ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган  касаба уюшмаларини тузиш ҳамон имконсиз қолмоқда. Шу сабаб бугун улар номидан Ҳукуматга бирор расмий мурожаат қилиш ҳам имконсиздир.

Мамлакатда Президент Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг ижобий тарафларини унутмаган ҳолда шуни таькидлаш лозимки, Ўзбекистон давлатининг, унинг 30 миллиондан ошиқ фуқароларига тегишли сиёсатнинг асосий қисми бир инсон, шахсан Президент Мирзиёев томонидан олиб борилмоқда.

Давлат сиёсати бу кўпга келган тўй, бу барча фуқаролар ҳаётига у ёки бу кўринишда, ҳар куни таьсир қиладиган сиёсатдир.
Шунинг учун давлат сиёсатининг фақат бир киши олиб бориши бирор ривожланган давлатда  нормал холат деб ҳисобланмайди. Давлат сиёсатида барча фуқароларнинг иштирок этиши жамият ривожланишининг энг мўҳим омилларидан биридир.

Афсуски бундай имкониятдан фойдаланиш ҳуқуқи бугун Ўзбекистон фуқаролари учун қарийб тақиқланган. Фуқароларга асосан якка-якка ҳолда ўз дардини гапириш, Ҳукуматга мурожаат қилиш имкони берилган холос. Аммо маьлумки якка ҳолда муаммолар оқимини тўхтатиб ҳам, уларни ҳаммасини ечиб ҳам бўлмайди.

Шунинг учун Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис ва Ҳукумат олдига халқнинг қуйидаги талабларини билдиришни лозим топади:
1. Олий Мажлис Вазирлар маҳкамасига “Мамлакатда ишсизлик муаммоси ва янги иш жойлари яратиш бўйича махсус чора тадбирлар” ишлаб чиқиш вазифасини топшириши керак.Вазирлар Маҳкамаси ишлаб чиққан чора тадбирлар бир-иики ой умумхалқ муҳокамасига қўйилиши ва халқдан тушган таклифлар асосида тўлдирилиб кейин қонун шаклида қабул қилиниши лозим.

2. Президентга бу масала бўйича ўз фикрларини  Олий Мажлисга киритиш ва уларни ойнаи жаҳон орқали, онлайн режимда муҳокама қилиш таклиф қилинади.

3. Олий Мажлис ва Президент ҳамкорликда “Сиёсий ислоҳотлар ҳақида” махсус дастур ишлаб чиқишлари бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири деб қаралиши керак. Бу ислоҳотлар ўз ичига мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини руйхатга олиш ва улар фаолиятини Конституция ва қонунларга асосан олиб борилиши механизмини ҳам олиши керак.

4. Олий Мажлис барча соҳаларда ишчи ва хизматчиларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини, улар билан иш берувчи ўртасидаги турли туман низолар, келишмовчиликларни ҳал қилишда асосий роль ўйнайдиган мустақил касаба уюшмалари тузилиши ҳақидаги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни бир-икки ой умумхалқ муҳокамасига қўйиши ва фуқаролардан тушган таклифлар асосида уни тўлдириб кейин қонун сифатида қабул қилиши лозим.  

5. Ўтган 25 йил ичида юз минглаб фуқаролар МХХ ва ИИВнинг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари асосида ҳибсга олиниб, кейин турли туман судларнинг адолатсиз ўтган маҳкамаларида узоқ муддатларга қамоқларга ҳукм қилинганлар. Шу сабабдан Олий Мажлис ва Президент Олий Суд, Бош Прокуратура, ИИВ ва МХХдан сиёсий ва диний сабабларга кўра улар ҳибсга олган ва кейин қамоққа ҳукм қилинган барча фуқароларнинг руйхатини тузишни талаб қилиши лозим. У фуқароларнинг кўпчилиги ҳали ҳанўз қамоқларда қолишмоқда. Уларнинг ишлари зулик билан қайта кўрилиб, далил-исботсиз қамоқларга ҳукм қилинганлар зудлик билан озод қилинишлари лозим. Барча асоссиз қамоқларга ҳукм қилинганлар махсус фармон билан оқланишлари керак.

6. Олий Мажлис  Президент билан ҳамкорликда Каримов режими даврида ҳукуматнинг ноқонуний таьқиб ва тайзиқлари сабаб мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган минглаб инсонларнинг Ўзбекистон фуқаролиги ва паспорти тикланиши ва улар мамлакатга ҳеч бир тўсиқсиз қайтиб кетишлари ҳақида махсус фармон қабул қилишлари лозим.



Ўзбекистон ОЗОДЛИК  Ҳаракати
2018йил 10 март

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz