Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган мўйсафид отахон Толиб Ёқубовни Ўзбекистонга қайтиши ҳақида Президентга МУРОЖААТНОМА

Go down

Фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган мўйсафид отахон Толиб Ёқубовни Ўзбекистонга қайтиши ҳақида  Президентга МУРОЖААТНОМА Empty Фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган мўйсафид отахон Толиб Ёқубовни Ўзбекистонга қайтиши ҳақида Президентга МУРОЖААТНОМА

Post by Admin Wed Feb 07, 2018 7:23 am

Толиб ака Ёқубовни Ватанга қайтишида ёрдам беринг!

Ўзбекистон мустақиллиги ва озодлиги учун,фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган мўйсафид отахон Толиб Ёқубовни Ўзбекистонга қайтиши ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёевга
МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли Шавкат Миромонович.
Биз, қуйида ушбу Мурожаатномага имзо чекувчилар, Сиздан Ўзбекистон Президенти сифатида бир савоб ишни амалга оширишда ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
Гап шундаки Францияда яшаётган мўйсафид отахон Толиб ака Ёқубов Она Ватанга, Жиззах биқинидаги ўзининг жонажон Тоқчилик қишлоғига, болалари ва набиралари бағрига қайтмоқчи.
Аммо бу кўринишидан оддий кўринган масала турли туман сабабларга кўра, асосан айрим амалдорлар тарафидан суньий равишда уюштирилган тўсиқлар сабабли, Толиб ака Ватанга қайтиб бора олмаяпти.
У киши ўзининг биз, дўстларига ёзган бир хатида шундай дейди:” Мен бу масалада Президент Шавкат Мирзиёевга ҳам, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ҳам, Ички ишлар вазирига ҳам ёзганман. Бир марта эмас, 2-3 марта. Жавоб беришмади. Яқинда уйга Ташқи ишлар вазирлигидан бир хат келибди. Хатда: отангиз Франция фуқаролигини олиб бемалол келаверсин, келиб Ўзбекистонда яшайверади, 5 йилдан кейин Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин, дейишибди.
Лекин мен Франция фуқаролигини олишим учун, келиннинг гапига қараганда, 2 йил кетар экан. Мен 2 йил ичида борманми-йўқманми - Худо билади, мен бунча кутолмайман. Мен кетишим керак”.


Ҳурматли Президент.
Биз Толиб ака Ёқубовни узоқ йиллардан бери таниймиз. Бу киши ўзининг сўнгги 30 йиллик умрини Ўзбекистон давлатини фаровон, мустақил ва ҳуқуқий давлат бўлиб ривожланиши учун курашга бағишлаган инсон.
У киши Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракатини йўлбошчиларидан бири эди аммо 1992 йилдан эътиборан Толиб ака ўз умрини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишлади.
1992 йил феврал ойида Ўзбекистон Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо бўлган кун биз учун катта байрам куни бўлган эди. Ана ўша тантанали байрам кунларида бир гуруҳ фаоллар Толиб ака Ёқубов, Абдуманноб Пўлатов ва бошқалар раҳбарлигида Ўзбекистоннинг биринчи Инсон ҳуқуқлари Жамиятини тузилишига асос солдилар.
Толиб ака бу Жамиятни энг кўп бошқарган ва унинг кучли жамоат ташкилоти сифатида оёққа турғазишга эришган, Ўзбекистон Адлия вазирлиги рўйхатга олишни истамагач у киши бу Жамиятни Францияда расман руйхатдан ўтказишга эришган инсондир.


Толиб ака Ёқубов ўзининг узоқ йиллик ҳуқуқбонлик фаолияти давомида Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва туманларида юзлаб маҳкамаларда қатнашиб жуда кўп инсонларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва маҳкамалар адолатли ўтиши ҳамда бегуноҳ инсонларни озод қилинишига муваффақ бўлган инсондир. У ҳимоя қилган инсонлар ичида оддий деҳқон ҳам, ўқитувчи ҳам, милисалар ва МХХ зобити ҳам бор. Толиб ака инсонларнинг ким эканлигига эмас балки уларнинг гуноҳкорми ёки бегуноҳми деган масалага ўзининг холисона эътиборини қаратиб келган ҳуқуқбон сифатида кўпчиликка танилган.

Жаноб Президент.
Биз Сиздан Толиб ака Ёқубовни Она Ватанга қайтиши масаласида ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
Ўз Она юрти, унинг мустақиллиги, фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган аммо таьқиб тайзиқлар саабли Ватанни тарк этишга мажбур бўлган инсонни ўз юрти, киндик қони тўкилган қишлоғига қайтиб бориб умрининг сўнгги йилларини болалари ва набиралари бағрида осуда ўтказишига ёрдам берасиз деб умид қиламиз.

Ҳурмат ила
Ҳазратқул Худойберди, Матлуба Муҳаммад, Улуғбек Бакир, Мурод Патуллаев, Елена Урлаева, Шуҳрат Ғаниев, Азимбой Отаниёз, Камолиддин Раббимов, Муҳаммадсолиҳ Абутов.....

Илтимос, агар сиз ҳам Толиб акани илтимосини қўллашни истагангиз ўз имзоингизни Фейсбокдаги ушбу Мурожаатнома остида қолдиринг. Бу учун ушбу Мурожаатнома остида лайк/маьқуллаш белгисини босишни ўзи кифоя. Ёки емайл орқали бизга билдиринг: saturnus04@yahoo.se )


https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155424367669503

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum