Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Post by Admin on Mon Oct 30, 2017 5:37 am

Қуйида мен Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлисига айрим тавсияларни чоп этиб боришни лозим топдим.

Ҳар қандай Давлатни ривожлантириш жамиятнинг энг қийин масалаларидан биридир.
Дунёнинг ривожланган давлатларининг тажрибасидан шу нарса маълумки, ушбу масалани енгиллатишнинг энг мўҳим йўлларидан бири бу фуқароларнинг турли туман масалалар бўйича ўз таклиф ва ғояларини Олий ва Маҳаллий ҳокимиятга билдириб боришларидир.  Масалан Швецияда шундай тажриба бор ва унинг номи Medborgarförslag , яъни Фуқаро Таклифи дейилади.

Шу учун мен ушбу Форумда ўзимнинг ва бошқаларнинг Ўзбекистон давлати ва жамиятини ривожлантириш ҳақидаги энг яхши таклиф ва ғояларни чоп этиб боришга аҳд қилдим.

* МХХ, ИИВ, Прокуратура ва Суд ходимларининг БАРЧАЛАРИ ўз соҳаларига тегишли қонунларни билишлари бўйича қайта аттестациядан ўтишлари лозим!
Бунинг сабаби шундаки, Ўзб-н қонунларининг кўп ҳолларда бузилишига сабаб - вазифалари Ўзбекистон қонунларини ҳимоя қилиши лозим бўлган амалдорларнинг ўзлари қонунларни бузиш ҳолларидир.

Бугунги кунда Ўзб-ндаги энг ахмоқона ва умуман қабул қилиб бўлмайдиган нарса бу-қонунларни ҳимоя қилиши керак бўлган давлат идоралари - ИИВ, МХХ, Прокуратура ва Суд -  ходимларининг энг ашаддий қонунбузарлар эканликларидир!
Бу нарсани зудлик билан олдини олиш, бу масаладаги барча камчиликларни бартараф этиш лозим!
Бу йўлдаги биринчи иш ана ўша ходимларнинг ўз вазифаларига тегишли ва Ўзбекистон қонунларини умумий даражада нақадар билишларини текширишдир, яьни уларнинг барчаси - раҳбарларидан тортиб оддий котибаларигача қайта АТТЕСТАЦИЯ (яьни имтиҳондан) ЎТИШЛАРИ ЛОЗИМ!
Ўзб-н қонунларини ва айниқса ўзининг иш соҳасига тегишли барча қонунларни ва тартиб қоидаларни тўлиқ билмаган ва шу сабаб аттестациядан ўтолмаган ходимларга қайта тайёрланиб 3 карра қайта имтиҳон топширишга имкон бериш мумкин. Агар бирорта ходим ҳатто уч карра уриниб ҳам аттестациядан ўта олмаса у ходим дарҳол ишдан бўшатилиши керак!

* Кучли Ҳукумат тузаман деган раҳбар ишни лавозимга тайинланадиган янги ходимларнинг Ўзб-н қонунларини, ва айниқса ўз вазифасига тегишли бўлган қонунларни нақадар яхши  билишини текширишдан бошлаши лозим.

* Қонунлари кучли бўлгану аммо уларга амал қилинмаган жамият охир оқибатда худди СССР/Совет Иттифоқи ва Шарқий Европадаги социалистик лагерга кирган тузумлар (Польша, Руминия, Болгария, Венгрия, Чехословакия ва ҳоказолар) каби пароканда бўлади!

* Жамиятни ривожлантириш кучли қонунлар яратиш ва уларга амал қилишдан бошланади. Ҳуқуқий жамият қурмасдан давлатни ривожлантириб бўлмайди.

* Ўз ҳуқуқини билган халқ энг кучли халқдир. Шу учун Ўзб-н мактабларида Конституцияни билиш бўйича алоҳида дарслар, мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказиб турилиши керак.

* Афсуски Ўзб-ннинг кўплаб, турли туман Олий ва Маҳаллий ҳокимият вакиллари Конституцияни билмайдилар,айрим билганлари эса уни ҳурмат қилишга мажбур эканлигини тушунмайдилар! Шунинг учун Ҳокимият Олий раҳбарлари бу масала устида жиддий бош қотиришлари керак.

* Ҳам ёши, ҳам иш юритиши жиҳатидан аллақачон истеьфога чиқарилиши лозим бўлган МХХ раиси 70дан ошган Рустам Иноятов нега ўз жойида михланиб ўтирибди?

* Жаноб Мирзиёев!Қачон Ўзбекистонда, айниқса Тошкентда советлардан қолган лаънати прописка Талаби бекор қилинади? Ўзб-н фуқаролари она юртларининг истаган жойида яшашга ҳақли эмасми?

* Инсонга ҳаёт бир марта берилади.Уни қандай яшаш энг аввало ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Инсоннинг ҳаёти қисқа, узун, хавфли, хавфсиз, бой, камбағал бўлиши мумкин. Ҳамма гап ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётини яхшилаш йўлида қандай курашишига боғлиқ! Аммо бу масалаларда у ҳамиша  ўзининг фуқаролик ҳақ ва ҳуқуқлари ўз давлати, ҳукумати ва давлат қонунлари томонидан ҳимоя қилинишига мўҳтождир!

* Барча мактабларда, ўсмирлар ва ёшлар орасида халқпарварлик ғояси ҳақида сўҳбатлар олиб борилиши лозим. Халқпарвар инсон миллатпарвар ва ватанпарварлардан устун туришини ёшларга англатиб бормоқ лозим, зеро халқ бир давлатда яшайдиган барча инсонларни ўз ичига олади.

Ёшлар ва айрим бефаросат катталар ҳам "Биз кўпчиликмиз, биз ерли миллатмиз" деб бошқаларни камситган аблаҳ немис фашистлари, рус рашистлари, қирғиз миллатчилари, бирмалик қонхўр миллатчиларидан ўрнак олишмасин. Ёшлар шуни билишлари керак: Миллатчиликлари туфайли бутун дунё халқларининг лаънатларига дучор бўлганларни ҳеч қачон унутмаслик лозим!


Шу масалага оид айрим бошқа мақолалар: Бугун афсуски Ўзбекистон Ҳукумати жиддий ўзгаришларга тайёр эмас.
Бир одам(Мирзиёев) минг урингани билан агар... http://fb.me/8X4hgG0Ab


Admin tomonidan Fri Nov 10, 2017 6:12 am da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1237
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Президентнинг Прокуратура ҳақидаги гапларидан сўнг...

Post by Admin on Tue Oct 31, 2017 11:44 am

Ўзбекистон президенти ҳам Руминия президенти тайинлаган прокурор Лаурага ўхшаган https://www.facebook.com/currenttimetv/videos/2001593646722333/ жасур ва қўрқмас бир прокурорни топиб уни барча амалдорларнинг ҳатти ҳаракатларини, топган ва топаётган даромадларини текширишга ва жиноят қилганларни жазога тортишга қурби етадиган одамни топиши шарт!

Акс ҳолда унинг прокуратура ҳақида айтган кескин сўзлари("Сизларнинг ҳаммаларингиз ўғри!") қуруқ гап бўлиб қолаверади, ҳатто у прокурорларнинг 80 фоизини алмаштиргани билан. Чунки ўша кетган 80 фоиз миллионлаб пораларни олиб, қўлтиққа уриб жимгина кетишди.

Уларнинг ўрнига тайинланганлар ҳам худди шундай ишламаслигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким! Фақатгина жиноятига яраша жазо айрим муттаҳамларни тўғри яшашга мажбур қилиши мумкин холос.

Жаноб Мирзиеёв! Ана шу гаплар ҳақида бир мулоҳаза юритиб кўринг.

https://www.facebook.com/currenttimetv/videos/2001593646722333/


Admin
Admin

Number of posts : 1237
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz