Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Нима сабабдан ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинди ва нима учун президент Мирзиёев ҳанўз жим?

Go down

Нима сабабдан ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинди ва нима учун президент Мирзиёев ҳанўз жим? Empty Нима сабабдан ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинди ва нима учун президент Мирзиёев ҳанўз жим?

Post by Admin Thu Sep 28, 2017 6:59 pm


Нима сабабдан ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинди ва нима учун президент Мирзиёев ҳанўз жим?

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга!

Ҳурматли дўстлар!

Мен сизларга ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинишининг асосий сабабларини ва нега уни ҳанўз қўйиб юбормаётганларини қисқача тушунтириб бермоқчиман.

Уни ҳибсга олишларининг асосий сабаб албатта ёзўвчининг «Бу кунлар» асари бўлди.

Бу асарида Нурулло Отахонов Ислом Каримов режимини кескин танқид қилади ва унинг халққа қарши ҳукумат эканини очиб ташлайди.
Китобнинг энг мўҳим жойлари 1999 й. Февраль портлашларини таҳлилидир. Бу таҳлилда ёзўвчи ана ўша портлашларни Каримов ҳукуматининг ўзи ташкиллаштирганини исбот қиладиган фактлар келтиради.

Айни пайтда у мамлакатдаги диний амалдорлар ўзлари ўйлаб топган «диний экстремистлар» ҳақидаги ўйдирмаларни ва уларнинг ўша машьум портлашларда алоқалари борлигини қандай қилиб Каримовга тиқиштирларганлари ҳақида ҳам ҳикоя қилади.

Китобда ёзўвчи ИИВнинг собиқ бошлиғи Зокир Алматов, МХХнинг раиси Рустам Иноятов, МХХ зобити Йўлбарс Шералиев каби кимсаларнинг ана ўша Феврал портлашларида ва бошқа кўплаб жиноятларда қўллари борлигини ҳам далиллар билан исбот қилади.


Айнан ана шу кучлар бугун Нурулло Отахоновни қамоқда ушлаб ўтиришни исташади.

Каримов бу дунёни тарк этгани билан у ташлаб кетган мерос, у юритган сиёсат тирик, ва энг асосийси, ана ўша сиёсатни юргизган кучлар барҳаёт ва бугун ҳам уларнинг қудрати улкан!

Улар ҳаммалари биргаликда ўз ўринларида мустаҳкам қолишни , бирга давру даврон суришни исташади ва бу йўлда бир бирларини бир жону бир тандек қўллаб қўвватлашади. Айни пайтда улар Каримов даврида қилган жиноятларини ошкор бўлишини асло исташмайди ва бундай ишларни қилмоқчи бўлган ҳар қандай инсонни йўқ қилишга ҳаракат қилишади.

Бу ердаги энг хавфли нарса шундан иборатки бу кучлар давлат сиёсатини худди Каримов давридагидек ҳеч ўзгартирмай, худди аввалгидек давом эттиришни исташади.

Юқорида айтилганидек, Каримов даврида, айниқса унинг қарилигини ҳисобга олиб, сўнгги 5..6 йилларда бу кучлар давлат сиёсатини ўзлари истагандек юргиздилар.

Қариб кучдан қолган Каримов бирор нарсага жиддий эътибор бера олмайдиган ҳолга тушгани уларга жуда қўл келди ва улар давлатни ўзлари истагандек бошқардилар.

Каримовнинг тўсатдан ўлими уларни сал гангитди холос, аммо улар тезда ўзларини ўнглаб олдилар ва кўпчилик бўлиб, келишган ҳолда Шавкат Мирзиёевни президентлик курсисига ўтқиздилар.

Бу биринчи вазифа эди.
Энди улар иккинчи вазифага ўтдилар – Мирзиёевга турли усуллар ва йўллар билан таьсир ўтказиб, давлат сиёсатини ўзлари истагандек юритишга қаттиқ уринмоқдалар.
Хўш, ўйлаб кўрингчи, бу курашда бир одам, ҳатто у президент бўлсада, кучлими ёки мамлакатни 27 йилдан бери бошқариб келган Тўда кучлими?
Албатта бу Тўда кучли.
Худди ана шунинг учун ҳам Мирзиёев ўзининг сўнгги пайтлардаги баландпарвоз сўзларига қарамасдан, ёзўвчи Нурулло Отахоновни қамоқдан озод қилишга қодир эмас.
Чунки у ўзини худди мафияни раҳбарини ўраб тургандек қалин девор каби ўраб турган Эски Тўда вакилларини четга суриб ташлай олмайди, у бунга ожизлик қилади!

Оддий бир мисол:
Президент Мирзиёев прокурорлар ва судьяларга қарши ҳар қанча кескин гапирмасин у Тўданинг энг ашаддий раҳбарлари бўлмиш на марҳум Каримов ҳақида, на Алматов, нада Иноятов ҳақида ҳали бирор марта бўлсин бирорта танқидий сўз айтмади! Айта олмайди ҳам. Чунки унинг ўзи ҳам ана шу Тўданинг одами.


Тўда ўз лидерининг обрўсини халқ кўз ўнгида ошириш учун ўз  ичидаги кичик чиябўриларни қурбон қилаверади аммо Асосий лидердан кейин турадиган бошқа иккинчи даражадаги олий лидерларни  камситилишларига йўл қўймайди.

Мирзиёев эса бир ўзи бу Тўдага қарши ҳеч қачон кураша олмайди, бу учун унда на қудрат, на салоҳият, нада ёнида турадиган қудратли, фаросатли ва жасур кучлар бор!

Ана шунинг учун ҳам Президент Мирзиёев кечадан бери қамоқда ўтирган айбсиз ёзўвчи ҳақида бир оғиз бўлсада сўз айта олмаяпти, айтмайди ҳам, уни президент амнистияси ёрдамида озод қилмайди ҳам.

Фақатгина бу масала халқаро миқёсда сиёсий жанжалга айланиб кетсагина Тўда Мирзиёевга ёзўвчини озод қилишга изн бериши мумкин холос.

Ҳозирча Эски Тўда ёзўвчининг озод қилинишига кескин қарши турибди ва улар Ислом Каримовнинг авангард кучларидан ташкил топган эски, зўравонлар гвардиясидир. Бу кучлар Ўзбекистон давлатининг сиёсатини худди Каримов давридагидек ўзлари бошқармоқдалар.

Ҳазратқул Худойберди
2017.09.28

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum