Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ

Go down

КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ Empty КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ

Post by Admin Tue Aug 22, 2017 8:40 am

КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ.
(Президент столига бир таклиф).

Бугун Ўзбекистонда Малакали Кадрлар топиш масаласи КАТАСТРОФИК, яьни Ўта ҲАЛОКАТЛИ ҲОЛАТДА.

Барча соҳаларда малакали, ўқимишли ва фаросатли кадрлар етишмайди. Буни ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Чунки ақлли, софдил, камтарин кадрлар ўзларининг бефаросат ва порахўр раҳбарлари томонидан ишларидан ҳайдалдилар, тепилдилар, юртларидан қувилдилар, ақлли аммо камбағал ўқувчилар олий билим даргоҳларига яқинлаштирилмадилар.

Натижа шу бўлдики, бугун халқнинг аҳволига маймунлар йиғлайдиган вазият дунёга келди.

Ўзлари яратган ушбу вазиятдан бояги чўнтаги пора билан қаппайган муттаҳамлар янада унумлироқ фойдалана бошладилар: Уларнинг бола чақа ва таниш билишлари турли ўқишларга пул билан жойлаштирилдилар, ўқишларни пул билан тугатган аммо фаросат ва билими бўлмаганлар турли туман мўҳим вазифаларга қўйила бошландилар.

Натижада мана шу бугунги катастрофик вазият дунёга келди. Қилмиш қидирмиш!

Ўша учун мен бу оғир вазиятдаги ягона ечим сифатида янги лавозимларга одамларни Конкурс асосида қабул қилишни бир мақоламда ёзган эдим, яна такрорлашга мажбурман.

У Конкурсларга Ариза берувчилар қаерда яшашлари, ёшлари, жинслари, дунёқарашларидан қатьий назар қатнаша олишларига имкон яратилиши керак!

Бугун дунёнинг турли бурчакларида асли Ўзбекистондан бўлган юз минглаб малакали кадрлар ўзга давлатларнинг турли туман корхоналарида меҳнат қилиб юришибди.

Ана шу Конкурсда ўша асли ўзбекистонлик Номзодларга қўйиладиган асосий талаб уларнинг паспорти эмас балки Ўзбек тилини билиши, эгаллаган билимлари ва касбу ҳунарлари бўлиши керак.

Улар Ариза берган давлат идораси ёки Корхонанинг уларга Ягона талаби номзоднинг Малакаси ва ўша бўш вазифани Номзод Қай даражада бажара олишини тушунтира олиши ва ўзига ишонтира билишидир!

Ана шундагина Ўзбекистоннинг турли туман давлат идоралари ва корхоналарига бутун дунёга сочилиб кетган Ўзбеклар Аризалар бериши ва сўҳбатларга қатнашиб, ўзларининг малака ва билимларини исбот қилиш имконига эга бўлар эдилар(буларни ҳатто оддий Скупе орқали видеосўҳбатлар шаклида ҳам ташкиллаштирса бўлади), давлат ва корхоналар эса малакали кадларни топар эдилар.
Эски кадрларни у лавозимдан олиб бунисига қўйиш каби рокировкалар билан, ёки ўқишларга билими билан эмас балки пора билан кириб, кейин пора билан битирган малакасиз кадрларни даста-даста қилиб тайёрлаган билан Ўзбекистондаги Улкан Кадрлар Муаммосини ечиб бўлмайди!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum