Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Post by Admin on Wed Aug 09, 2017 7:06 am

Ишдан ҳайдалган ва ҳали ҳайдалмаган прокурорлар, судьялар, милисалар ва бошқалар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон Прокуратура тизимлари ҳақида жуда яхши гапирди.
Айтилишича 80 фоиз прокурорлар ишдан олинибди.
А ни айтган одам Б, В ва ундан кейинги ҳарфларни ҳам айтиши керак.

Хўш, ўша ишдан ҳайдалган прокурорлар, энди ётиб олиб, қоринлари қашлаб, тўплаган миллионлари еб, мазза қилиб ётаверадими?

Ёки Президент столига ўзи қоралаган, пора олиб қамаган одамлар ҳақида ишларни биттама битта ҳисобини берадими?

Хўш, кейин улар "Порахўрлик, таьмагирлик, ўз мансабини суистеьмол қилиш" каби айблар билан жазога тортиладиларми?

Ёки улар ҳали жазога тортилмасдан Президент амнистиясига тушдиларми?

Агар шундай бўлса у ҳолда янги прокурорлар ҳам буегуноҳ одамларни пора бермагани учун қамаб, кейин сувдан қуруқ чиқиб "фақат ишдан ҳайдалиш билан қутулманку" деб улар ҳам муттаҳамликларни давом эттиришмайдими?

Ўша ҳайдалган прокурорлар асоссиз қамаган минглаб одамларнинг тақдирлари қандай бўлади?


Буларнинг барчаси Президент айтган А-нинг айрим бўлаклари холос.
Энди масалани ҳали очиқланмаган томонларини, Президент ҳали айтмаган бўлакларни бир қараб чиқсак.

Б. Ўша ҳайдалган прокурорларга бегуноҳ одамларни судраб келиб, кейин у билан келишган ҳолда пора берганларни озод қилиб ёки муддатини камайтириб, пора бермаганларини қамоқларга бадарға қилган минглаб милисалар, МХХ ходимларининг масаласи нима бўлади?

В. Ўша ҳайдалган прокурорларни айбномаларини сўзсиз қабул қилиб, айбланувчиларнинг оҳу зорларига қулоқ солмаган, фақат прокурорнинг айбномаси асосидагина минглаб бегуноҳ одамларни узоқ муддатларга қамоқларга ҳукм қилган судларнинг раисларини аҳволи қандай бўлади?

Г. Ўша ҳайдалган прокурорларнинг ўйдирма айбловлари асосида бугун ҳам қамоқларда ўтирган минглаб бегуноҳ одамлар қачон озод қилинадилар?

Д. Ўша ҳайдалган ва ҳали ҳайдалмаган прокурорларнинг ўйдирма айбномалари билан қамоқларга ҳукм қилинган, кейин эса яна қамоққа тушиш хавфи остида чет элларга кетишга мажбур қилинган юзлаб мухолифат вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар қачон оқланадилар?



Кўриб турганингиздек, саволлар жуда кўп жаноб Президент.
Ва биз жавобларга маҳталмиз.
Ёки мен бу саволларни қўйишга сал шошилдимми?
Бу масалалар бўйича қандайдир ишлар қилинаяптими?
Агар масала шундай бўлса жуда яхши.
Умид қиламиз, кутиб қоламиз, бошланган яхши ишларнинг поёнига етказилишларига омадлар тилаб қоламиз.

Миллионларнинг кўзлари ва қулоқлари сизда.
Сўз сизга жаноб Президент.

Ҳазратқул Худойберди
2017.08.09

Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz