Форум_Ўзбекистон

Янги диктатуранинг эскича қадамлари

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Янги диктатуранинг эскича қадамлари

Post by Admin on Sat Oct 22, 2016 5:55 am

Жаноб Мирзиёев кеча туширган бир қовун ҳақида ёки янги диктаторнинг эскича қадамлари.

Куни кеча Вақтинчалик Президент вазифасини бажарувчи жаноб Шавкат Мирзиёв Президент Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ва одил судловга эришиш даражасини оширишни кўзда тутган фармонни имзолабди.
Жаноб Мирзиёевнинг давлат сиёсатидаги энг асосий масалалардан бири бўлган Суд ҳокимияти ҳақида ўйлаши ва уни яхшилашга ҳаракат қилаётгани албатта ижобий бир қадамдир.

Аммо шундай ўта жиддий масалани кўтарган одам ундаги энг мўҳим нарсаларни унутиб қўйгани унинг бу жиддий ишнинг биринчи қадамидаёқ қоқилишига ва қўлдаги қовунни тушириб юборишига сабаб бўлди.
Руслар "Первый блин комом" дейишади. Аммо нега шундай бўлди? Бундан кейинги фармонларда ана шунақа қовун туширишлар бўлмайди деб умид қилса бўладими?

Мени ўйлашимча, бундай умидлар қилишга ҳали жуда эрта.
Бунинг сабаби жуда оддий: Бош вазир жаноблари янги ролни бажаришга ўтиб, давлатни бошқаришни янгилашни эски каримовча услубда амалга оширмоқчи бўлмоқда. Маьлумки Каримов ҳам минглаб ана шунақа фармонлар чиқарган эди аммо уларнинг аксарияти қоғозларда қолиб кетди.

Шу учун афсуски, жаноб Мирзиёевнинг бу фармони олийси(ва бундан кейинги фармонлари ҳам) қоғозларда қолиб кетади.
Каримов бир неча бор босиб панд еган паншахани яна қайта қайта босиб пешанани ғўрра қилмасдан уни чеккага олиб қўйиш керак.
Кейин эса ўтириб олиб қуйидаги савол устида яхшилаб ўйлаб кўриш лозим:
"Хўш, давлат сиёсатини кескин ислоҳот қилиш ва уни ривожланган давлатлар даражасига кўтариш йўлида энг аввало қандай ишлар қилишимиз керак?"


Бу янги Фармонда биринчи қарашдаёқ мен кўрган энг жиддий хатолардан бири шуки, унда Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва адолатли бўлишини таьминлаш жамиятдаги бошқа бир институтнинг мавжудлиги ва унинг ҳам тўлиқ мустақил ҳолда ишлашига боғлиқ. Унинг номи Мустақил Адвокатлар Уюшмасидир.


Ҳар қандай ривожланган давлатда Суд ҳокимияти давлат тарозисини кўтариб турувчи асосий устунлардан бири, яьни жамиятдаги Адолат Тарозиси ролини бажаради.
Бу тарозининг бир палласида Бош Прокуратура турса унинг иккинчи палласида Адвокатлар Уюшмаси туради.

Бугунги Ўзбекистонда адвокатлар прокуратура ва суднинг қулларига айлантирилгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки улар кимнидир астойдил ҳимоя қилсалар ана ўша прокурор ва суд раисидан парда ортида дакки эшитадилар, агар шундан сўнг ҳам ўжарлик қилаверсалар улар қамоққа олинишлари ва даккини қолганини панжара ортида эшитишга мажбур бўлишлари мумкин. Ана шунақа босимлардан қўрқиб қолган адвокатлар бугунги кунга келиб Прокуратаралар ва Судларнинг қулларига айлантирилганлар.

Токи адвокатларнинг қонуний ҳуқуқлари тўлиқ тикланмас ва улар Судлар ва Прокуратуралар босимларидан қутилиб, тўла мустақил бўлмас эканлар Ўзбекистонда одил судлов тизимини тиклаб бўлмайди!

Фармондаги иккинчи жиддий хато прокуратура ва суд тизимларидаги мисли кўрилмаган ПОРАХЎРЛИК ҳақида ва унга қарши қандай курашиш ҳақида бирорта жиддий гаплар йўқлигидир.


Жаноб Мирзиёев(ва унинг давлат маслаҳатчилари)нинг ушбу Фармонни тайёрлашдаги энг жиддий хатолари шундан иборатки бу фармонда ана ўша Адолат Тарозисининг иккинчи палласи ҳақида БИР Оғиз ҳам СЎЗ ҳам айтилмаган.
(https://www.gazeta.uz/uz/2016/10/21/sud/).

Давлат тизимидаги бошқа ўнлаб ўта жиддий хатолар ва камчиликлар ҳақида эса мен сал олдинроқ бошқа бир мақоламда ёзган эдим.
Манбаа: http://fb.me/7s1VzCDLh

Ҳазратқул Худойберди
2016.10.22


Admin tomonidan Tue Nov 15, 2016 5:39 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Ҳукуматининг ясама мухолифатчига қарши шумликлари ҳақида

Post by Admin on Sun Nov 13, 2016 12:59 pm

Ясама мухолифатчига бу қадар ёпишаётган Ҳукумат асл мухолифатчиларга дуч келса нима қилар экан? Сочини юлиб бошидан қум тўкармикин?

Ўзбекистон Ҳукумати/Миллий Хавфсизлик Хизматининг Навбатдан ташқари Президент сайловлари олдидан қилаётган шумликлари ҳақида.


Бу ҳукумат вакиллари ҳатто ўз бағриларидан чиққан кичик бир рақибга қарши ҳам шармандаларча курашмоқдалар.
Мухолифатга ўрганмаган Ҳукумат ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев, МХХ раиси Рустам Иноятов ҳамда уларни молиявий қўлловчи Алишер Усмоновлар сайлов яқинлашгани сари талвасага тушишмоқда. Бу талваса уларни эсдан оғдираётганга ўхшайди.

Бу гапларнинг исботи сифатида Ҳукумат одамларининг ўзлари расман рухсат берган, яьни чет элликларга "Ўзбекистонда демократик сайловлар бўлаяпти" деб сайловда қатнашишга изн берилган Ҳотам Кетмоновга қарши қилаётган ишларига бир разм солинг.

Бу одамнинг Твиттерда https://twitter.com/H_Ketmonov деган аккаунти бор экан. Аммо Кетмонов у аккаунтни жиддий ҳимоя қилишни яхши билмаслиги ҳамда МХХнинг қитмирлик ва шумликларини енга олмагани сабабли у ерда Кетмонов номидан шармандали нарсалар чоп этилмоқда.
Қуйида айрим мисоллар ва менинг уларга шарҳларим:

1."Хатамжон Кетмонов ‏@H_Ketmonov Nov 12
Вообще,я за то,чтоб в закон внести поправку: женщина имеет право иметь не сколько мужей
Трахайтесь официально

2.Хатамжон Кетмонов ‏@H_Ketmonov Nov 12
Болта, Теша, Ўроқ шунингдек Қўчқор, Така, Йўлбарс, Арслон каби исмлар аслида хакикий узбек исмларидир! #Кетмонов

3. Хатамжон Кетмонов ‏@H_Ketmonov Nov 10
Я — в президенты? Глупости какие Вы лучше поговорите с моей женой Мне она постоянно твердит что я даже с грязными носками не могу управиться

4. Хатамжон Кетмонов ‏@H_Ketmonov Nov 10
Если на выборах победит Шавкат М.,то все регионы долдны выйти из состава Узбекистана.Андижан -Кыргызстану, Бухара и Самарканд - Таджикистану
---------------------------------------------------------

Чамаси Ҳукуматга ўз бағриларида ўсаётган кичик бир рақиб ҳам ёқмаяпти. Бечора Кетмонов номидан жуда кўп бўлмағўр нарсалар ёзишмоқда. Ўзбекистонда мустақил суд бўлмагани боис бу одам уларга қарши кураша олмайди, улар устидан арз қилса ҳеч ким қулоқ ҳам солмайди.
Уят Мирзиёев, Уят Иноятов.

Шу бир кичик рақибга ҳам тан бера олмасанглар шу кунларингдан ўлганларинг яхши.
Мен бу мақолани ва фактларни Ҳукумат ва айниқса МХХнинг ифлослигини кўрсатиш учун қўйдим холос. Кетмоновлар ана шу Ҳукуматни қўллаб қўвватлаган шахслар аслида. Лекин ҳатто ана шу одамларнинг ҳам сайловда 5..10 фоиз овоз олиши Мирзиёев гуруҳини ташвишга солаётганга ўхшайди.

Жаноб Кетмонов ўз твиттерини ўзгартириши керак ва паролини жуда қийин қилиши шарт. Ундан ташқари паролни ҳар ҳафтада ўзгартириб туриш керак. Юқорида кўрсатилган ва унинг номидан юритилаётган твиттер аккаунтни эса Администраторга айтиб бекор қилдириш лозим. Ўзини номзодини ҳатто ҳукумат тарафдори бўлган ҳолда ҳам Президент сайловларига қўйган одам бу қадар содда бўлмаслиги керак!...

http://fb.me/7GIMJGH4s

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Нега Шавкат Мирзиёев жиноятчиларни ҳокимиятга ишга олмоқда?

Post by Admin on Tue Nov 15, 2016 4:32 am

Нега Шавкат Мирзиёев жиноятчиларни ҳокимиятга ишга олмоқда?

Бугунги Вақтинчалик Президентлик вазифаларини бажарувчи жаноб Мирзиёев нима учундир Каримов даврида жиноятлари сабабли ишдан олинган собиқ Каттақўрғон тумани ҳокими Пирмат Ўсаровни Оқдарё туманига ҳоким этиб тайинлади (http://harakat.net/news/?id=19902  ).

Бу ҳоким Каттақўрғон туманида ишлаган пайтлари катта миқдордаги пулларни талон тарож қилганлиги боис ишдан олинган ва унга қарши жиноий иш очилган эди. Ўшанда унинг молиявий ишлар бўйича ўч ўринбосари устидан жиноий ишлар очилган, улардан иккитаси(Неъмат Расулов ва Нуриддин Шаропов) қамалган, биттаси(Инобат Дониёрова) амнистияга тушган эди. Фуқароларнинг хатлари билан шуғулланувчи тўртинчи ходим (менинг собиқ синфдошим, ашаддий коммунист Бердиёр Ибрагимов) эса фактларни бузганлиги учун бир неча ойга қамалган эди. Бир ҳокимиятда шунча жиноятлар фош этилса ҳам уларнинг бошлиғи Пирмат Ўсаров жазодан қочиб қаёққадир гумдон бўлган эди.

Ана шу жинояткорлар тўдаси туман ҳокимиятида маданий ишлар бўлими раҳбари лавозимида ишлаб юрган менинг укам Ҳамроқул Худойбердининг ўлимига сабабчи бўлган аблаҳлар тўдаси бўлишига қарамасдан туман (ва вилоят )прокуратураси бу жиноятни бости-бости қилиб юборган эди.

Энди бугун тўсатдан прокуратура Пирмат Ўсаровнинг жиноятларини буткул эсдан чиқарган кўринади.
Бунинг сабаби нимада?
Жиноятчи Пирмат Ўсаров нега тўсатдан Бош вазир ва Вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёевга бу қадар керак бўлиб қолди?
Ўзининг бундай ҳаракатлари билан Мирзиёев жиноятчиларга шериклигини кўрсатмоқда, Ўсаровга ўхшаганлар ё унинг яқин одами ёки катта пора берган бўлиши мумкин деган гумонлар тарқалишига асос бермоқда.

Бундан сал олдин тарқалган хабарларга қараганда жаноб Мирзиёев таниқли мафия вакиллари Ғафур Рахимов(http://eltuz.com/?p=197218 ) билан алоқаларни қайтадан тиклаган ва Салимбойвачча Абдувалиев билан эса алоқаларни янада мустаҳкамлаган (http://www.ca-portal.ru/article:30089 ).

Вақтинчалик президент ва Бош вазир бўлмиш Шавкат Мирзиёевнинг жиноят оламидаги шахслар билан ўрнатаётган яқин алоқалари унинг аслан қандай шахс эканлигини фош қилмоқда. У ўзининг бу ҳаракатлари билан бўлажак Президент сайловларида ютиб чиқиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаслигини намойиш этмоқда. Бу эса унинг давлат ҳокимияти учун ўта хавфли шахс эканлигини исбот қилувчи бир далилий ҳужжатдир чунки мансаб ва ҳокимиятга эришиш учун ҳар қандай жиноий ҳаракатлардан тап тортмаслик ҳар бир ҳуқуқий давлатда энг оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.


Ҳазратқул Худойберди
2016.11.15

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Бир бозорда Мирзиёев қўли остидаги ҳокимият вакилларининг зўравонликлари ҳақида.

Post by Admin on Wed May 03, 2017 5:48 pm

Бир бозордаги Мирзиёев қўли остидаги ҳокимият вакилларининг зўравонликлари ҳақида.
Падарларига ҳам, раҳбарларига ҳам минг лаьнат бундай зўравонлар ҳукмрон давлатни!! Халққа ёрдам бериш ўрнига бир бечора аёлни бир бурда нон топиш учун қилаётган меҳнатини қайси гўрдан ўйлаб топилган касса аппарат, тарози каби баҳоналар билан тўхтатиш қип қизил ахмоқликдир жаноб бефаросат президент Мирзиёев. Каттахиллик қилиб чиройли гапиришдан кўра пластик карточкангизни ҳам, тарозини мажбуриятини ҳам, касса аппаратини ҳам бекор қилинг. Ҳали Ўзбекистон давлати ва халқи бундай ўта замонавий нарсаларни ишлатиш даражасига етгани йўқ. Кўрпангизга қараб оёқ узатинг бефаросат амалдорлар!!!
https://www.facebook.com/groups/1689632231305475/permalink/1905300446405318/

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Янги диктатуранинг эскича қадамлари

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz