Форум_Ўзбекистон

Uzbekleaksни ишга тушириш лозим!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Uzbekleaksни ишга тушириш лозим!

Post by Admin on Sun May 22, 2016 8:28 am

Uzbekleaksни ишга тушириш лозим!

Кўп йиллардан бери биз халқнинг милисалар, МХХ ходимлари, ҳокимлар ва турли туман амалдорларнинг зўравонликларидан нолишларини эшитиб келамиз.
Милиса ходимларининг кўча куйда, маҳаллаю бозорда, хуллас қаерда бўлмасин истаган одамни тўхтатиб қўпол муомала қилиши, фуқароларни ҳурматсизларча сансираб гаплашишлари кўпчиликни жонига тегиб кетган.

Милисалардан ҳам бадтарроғини Миллий Хавфсизлик ходимлари қилишлари ҳам кўпчиликка аён. Бу ходимлар одамларнинг уйлари борми, ишхонаси ёки тўйхонаси борми назар писанд қилмасдан бир бегуноҳ одамни ҳаммани кўзи олдида судраб кетишлари, кўчаларда фуқаро кийимида ва оддий машиналарда одамларни кузатиб уларга тўсатдан ҳужум қилишлари ва уларни зўрлик билан ўз машиналарига ўтқазиб номаьлум томонларга олиб кетишлари, кейин уларнинг айримлари ном нишонсиз йўқолиб кетишлари, айримлари эса муттаҳам МХХ ходимларининг ўйдирма айбномалари асосида узоқ муддатли қамоқларга ҳукм қилинишлари ҳам кўпчиликка сир эмас.

Бу икки органнинг ходимлари имкон қадар ўзларининг ноқонуний ҳатти ҳаракатларини яширишга уринишса улардан ҳам бадтарроғини ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ҳокимлар қилишмоқда.

“Қуш уясида кўрганини қилади!”.
Ўзбекистон қонунларини назар писанд қилмай амалдор хунасалар “Мен ҳокимман! Билганимни қиламан!” деб истаган фуқарони у муаллимми, докторми, бир корхонани бошқарувчисими, ёшми ёки қариями ҳаммасига ўшқиришни, уларни ҳақорат қилишни ва ҳатто элу юрт олдида уришни одат қилиб олишган.

Чунки у муттаҳам амалдорларни Оталари бўлмиш Каримовнинг ўзи ва унинг содиқ шогирди Шавкат Мирзиёев ўз қўл остидагиларга фуқароларга нисбатан қўпол ва қаттиққўл муносабатда бўлишни ўз ҳатти ҳаракатлари билан ўргатиб келишмоқда.

Каримовнинг Парламент раиси Йўлдошевни кетига тепиб ҳукумат биносининг коридорларида ортидан қувиб юрганини кўрганлар, унинг нафақат бир неча фуқароларни балки бутун ўзбек халқини нафрат билан “Ҳе ўша халқингни онасини ...” деб сўкканларини эшитганлар бор.

Ш.Мирзиёевни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ишлаганларида у ердаги халқни исканжага олиб, айрим фуқароларни элу юрт олдида урганини кўрганлар бор.

Шу сабаб туманлар, шаҳарлар ва вилоят ҳокимлари ўз шефлари бўлмиш Каримов ва Мирзиёевдан кўрган амал ва усулларини ўз навбатида қўл остида ишловчиларга нисбатан қўллашмоқда.

Шу пайтгача амалдорларнинг бунақа хурмача қилиқларини, гоҳида эса ҳатто уларнинг оғир жиноий ҳаракатларини ҳам на бирор ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан, на бирор бошқа амалдор томонидан тўхтатишга уриниш бўлгани йўқ.

Фақат Каримовни ўзигина халқдан бирор зўравон ҳоким ёки амалдор устидан тушаётган шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда аввал ўша ҳокимни кабинетига чақириб обдон сўкиб, тепиб олади “Нега мени шарманда қилаяпсан баччағар!” деб.
Кейин эса телевизорга чиқиб “Бу ҳоким (масалан яқинда “Гитлер” лақабини олган Тошкент вилояти ҳокими) унга ишониб топширилган вазифани бажара олмади, қайтага уни суистеьмол қилди. Шу сабабдан бу одам ўз вазифасидан озод қилинди” деб сиполарча ҳисобот беради.

Аммо бугун, ахборот олиш ва тарқатиш техникаси юксак ривожланган замонда, ҳар қандай жиноятни, шу жумладан ҳокимият вакилларининг жиноий ҳатти ҳаракатларини ҳам суратга олиш ва кейин уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб, ўша муттаҳам амалдорни нафақат бутун халққа балки бутун дунёга шармандаи шармисор қилиш имкони бор.

Аммо Ўзбекистон қонунларидан қўрқмайдиган бу муттаҳамлар бир нарсадан қаттиқ қўрқадилар! Унинг номи ШАРМАНДАЛИКДИР!
Ҳар бир ҳоким, вазир ёки амалдор учун элу юрт олдида шарманда бўлишдан ёмонроқ жазо йўқ! Бу уларнинг энг нозик жойидир ва биз, уларга қарши курашадиганлар ва улардан заҳмат чеккан ФУҚАРОЛАР, турли туман замонавий усуллар билан у муттаҳам амалдорларни шармандасини чиқариб боришимиз керак.

Масалан, туман ҳокими ўтказадиган ҳар бир мажлисга сиз мобил телефонингизни олиб боринг ва уни улаб қўйинг, имкони бўлса уни видеоси билан улаб қўйинг.
Айниқса мажлисни бошлаш чоғида, уни олиб боришда муттаҳам ҳокимнинг сўкинаётган пайтини ёки бировни ҳақоратлаётган пайтини суратга олинг.
Кейин олинган сурат, аудио ёки видеони бизга жўнатинг. Биз сизнинг номингизни сир сақлаган ҳолда ўша муттаҳам амалдорнинг жиноий ҳаракати ёки қўполлик қилаётганини акс эттирувчи суратларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда бутун дунёга тарқатамиз.

Муттаҳам, қонунбузар ва зўравон ҳокимлар, вазирлар ва амалдорлар учун бу кучли зарба бўлади!
Ишонинг, улар ҳатто ана шунақа шарманда бўлиш хавфини сезишлари биланоқ сал бўлсада ўзларини тийиб олишга, гапирадиган гапларини сал ўйлаб гапиришга мажбур бўладилар.

Ана шундай ишларга мисоллар сал олдинроқ Викилеакс, Сноуден тарқатган ва яқинда Халқаро журналистлар уюшмаси тарқатган Панама ҳужжатлари яққол мисоллар бўла оладилар.
Ана шу ҳужжатлар сабабли юзлаб олий мансабли амалдорлар ўз вазифаларидан истеьфо бердилар, кўплари ушланиб жиноий жавобгарликка тортилдилар.

Токи диктаторлик ҳокимиятининг қонунлари амалда бажарилмас экан ва бу қонунларни ҳимоя қилиши керак бўлган мулозимлар ўз вазифаларини бажара олмас эканлар, Ўзбекистон халқи ҳам ўзининг Ўзбеклеаксини ишга тушириши, ҳар бир фуқаро қўлидан келганича бирор амалдор ёки милиса ходими қилаётган катта ва кичик жиноятлар ва қонунбузарликларни суратга олиш каби ишларни ўзлари қилишга мажбур.
“Ётиб қолгунча отиб қол!” деб бежизга айтишмаган бобокалонларимиз.
Бу мақолани ўқиганлар! Имкон қадар буни барча таниш-билишларингизга тарқатинглар. Бу билан сиз ҳам ўзингизни, ҳам яқинларингиз, дўстларингиз, бола чақаларингизни ва Ўзбекистон халқини амалдорларнинг жиноий ҳатти ҳаракатларидан сал бўлсада ҳимоя қилган бўласиз!

Ҳазратқул Худойберди
2016.05.22

Admin
Admin

Number of posts : 1237
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz