Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Росссия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса

Go down

Росссия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса Empty Росссия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса

Post by Admin Sun Apr 03, 2011 2:16 am

Росссия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса

Россия Ҳукуматининг давлатни бошқаришда ҳали жуда кўп хатолари ва ўрганиши лозим бўлган ишлари бор - мамлакатда Эркин Жамият қуриш ва халқнинг барча қонуний талабларига тўлиқ жавоб бериш масалаларида.
Аммо улар мўҳим бир нарсани, яъни Демократия маъносини тўлиқ тушуниб етдилар! Россия Ҳукуматининг бу ютуғини тан олиш керак. Бу катта бир ютуқдир ва бу ютуқни қўлга киритишда Россия мухолифати ва инсон ҳуқуқлари курашчиларининг роли беқиёсдир.

Бу ютуқнинг кичик бир мисолларини мана бу РУХСАТ ЭТИЛГАН халқ намойишларида кўриш мумкин:

1.Москва Мерияси"Ғазаб Куни" намойишига рухсат берди http://lenta.ru/news/2011/04/01/udaltsov/

2. Инсон хуқуқлари курашчилари Людмила Алексеева ва Лев Пономаревлар ҳар ойнинг 31 кунида, доимий равишда ўтказилиб келинадиган (!!!) Конституцияни ҳимоя қилиш митингларидан бу йил воз кечишга қарор қилишди. Улар энди асосий эътиборни парламент сайловларига қаратишмоқчи! http://lenta.ru/articles/2011/03/29/lafautefatale/


Диктаторлар Каримов, Алиев, Назарбоев, Бердимухамедов ва Э.Рахмонлар қачондир уларни бошларини силаган РФ раҳбарларидан Ҳукуматни бошқаришни ўргана бошлашлари лозим.

Масалан собиқ комммунистлар Каримов, Назарбоев, Э.Рахмон, бугунги Озарбайжон диктатори Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиевларни жумҳуриятларнинг тахтларига ўтқазиб қўйган ана ўша Москвада бир пайтлар ўтирган собиқ коммунист раҳбарлар эди.

Энди улар йўқ албатта аммо бу муттаҳам диктаторлар ҳар ҳолда бир пайтлар Москванинг ёрдами туфайли бугунги кунда тахтларда ўтиришибди савлат тўкиб. Энди уларнинг барчаси ҳаддан ташқари шишиб кетган ўпкаларини сал босиб олиб Демократия деган нарсани ҳар куни ҳеч бўлмаганда битта сўзини ўрганиб борсалар осмон узилиб ерга тушмаса керак!


Бу диктаторлар ўрганиши лозим бўлган энг биринчи нарса: Халқнинг муқаддас ҳуқуқларини тушуниб етишдир. Бундай ҳуқуқлар ичида энг буюги эса бу Халқнинг намойишлар ўтказиш хуқуқидир!

Ана шу буюк ҳуқуқни тушунган ҳар қандай ҳукуматни ҳурмат қилса арзийди.
Бундай ҳуқуқларни ҳукумат вакиллари тушуниб етган давлатларда эса инқилоб тинч кечишига, ҳукуматлар тинч йўллар билан, табиий равишда алмаштириб турилишига катта кафиллик бордир.

Ҳукуматларни алмаштириб турилиши эса демократиянинг иккинчи буюк талабидир.
Ҳар қандай усталарнинг устаси ҳам бир куни қариб, қўлига тешасини ололмай қолганда уни ҳунарини уни қўлидан ишни баркамол шогирдлари олишади.
Ҳар қандай ҳукуматда ўтирган ҳар қандай вазирнинг ҳам, уларнинг энг каттасини ҳам вақтида ўзгартириб турмасангиз у бир куни келиб, белидан қуввати, қўлидан кучи кетиб қолган уста каби ўз тешаси билан ўз оёғини чопиб олиши, тайёр бўлаёзган ромни бир уриб дабдала қилиши ва энг асосийси ишни бошқара олмай қолиши мумкин.

Эркин жамиятларда ҳукуматларни тинчгина алмаштирадилар, чунки у ерда юқорида айтилган демократия талаблари, яьни халқнинг буюк ҳуқуқлари ҳурмат қилинади.
Ана шу сабаб у жамиятлар кундан кунга гўркираб, ривожланиб бораверадилар. Ана шу оддий ҳақиқатни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қанча эртароқ тушуниб етсалар, бундан халққа ҳам, уларнинг ўзларига ҳам фақат ва фақат барака келади холос.
Акс холда уларнинг ҳам бошларига Муборак, Бен Али, Солиҳ, Қаддофий каби диктаторларнинг куни тушиши табиийдир.


Ҳазратқул Худойберди
2011.04.03

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Росссия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса Empty Демократик дунёнинг қўпол хатолари

Post by Admin Thu Jul 14, 2016 11:27 am

Демократик дунёнинг қўпол хатолари
Бу куннинг энг долзарб масаласи: Нега Совет Иттифоқи парчаланган сўнг ғарб давлатлари демократик кучларни қўллаб қўвватлашни кескин сусайтирдилар?
Хўш, улар Совет Иттифоқини парчалаш билан ўз ниятларига етдиларми?
Меннинг бундай хулосаларга катта шўбҳаларим бор!

Ғарб сиёсатчилари демократия ғалабасига ишонган ва ўз ҳаётларини бу буюк курашга бағишлаган инсонларни сотдилар.
Бу, яьни демократиянинг ғалабаси, нафақат айрим давлатларга балки бутун инсониятга улкан ютуқлар тақдим этиши мумкин эди.
Хўш, бугун биз ғарб ва шарқнинг курашидан қандай натижаларни кўраяпмиз?


Натижалар жуда ачинарли аҳволда:
Бугунги кунда дунёда диктаторлик ва авторитар бошқарувга асосланган давлатлар ва ҳарбий тўқнашувлар сони кескин кучайиб кетди, кўп жойларда ҳокимиятга асосий мақсади бузғунчилик ва зўравонликка асосланган кучлар келмоқда. Ғарб ва умуман дунёдаги демократик кучлар борган сари ўз марраларини барча мавзеларда бой беришмоқда.


Демак, Золим империя бўлмиш СССРга қарши курашда, бу империя ағдарилгандан сўнг нима ишлар қилиши керак деган мўҳим масалаларни тадқиқ ва мулоҳаза қилишда қўпол хатоларга йўл қўйилган экан.
Совет Иттифоқини ағдарилгани одамларда «энди бу регион ва умуман бутун дунё тинч ривожланиш йўлига ўтади» деган ёлғон тасаввур уйғотмаслиги керак чунки ҳозирча фақатгина «СССР» деб аталмиш Золим Империянинг Асосий биноси ағдарилди холос аммо унинг улкан кадрлар Армияси нафақат тирик қолишди балки улар ҳали ҳанўз ўз мансабларида ўтиришибди ва улар ҳали ҳанўз ўз ғоялари, мақсадлари ва идеалларига содиқдир!

Дунёдаги машҳур саркардаларнинг фикрлари ва урушлар тарихига назар солсангиз бир мўҳим хулосани гувоҳи бўласиз:
Уларнинг фикрича, душман устидан қозонилган тўла тўкис ғалаба душман кучлари, асосан унинг раҳбарияти, буткул яксон қилингандан ва улар ўз мағлубиятларини расман тан олганларидан сўнггина эълон қилиниши мумкин!


Ундан сўнг бу ғалаба ўша жойда ғолибнинг ва халқнинг талабларига асосан янги тартиб-қоидалар ёрдамида мустаҳкамланиши лозим.
Афсуски, қизил империяга қарши курашда амал қилиниши лозим бўлган жуда кўп асосий мезонларга қўл силташди. Юқорида айтганимдек, СССРнинг Асосий биноси ағдарилдию аммо унинг барча кучлари соғ ва омон қолишди.


Бу дегани СССР деган золим империя яна қайтадан тикланиши мумкин ва бу нарса ҳозирги реал ҳаётда бу собиқ империянинг улкан кенгликларида яшаётган, ғарб ва шарқнинг тўқнашувининг ўртасига тушиб қолган миллионлаб инсонларнинг қонларини тўкиш эвазига, қадамба қадам амалга оширилмоқда.
Энди сўнгги, ҳал қилувчи ғалабанинг қайси томонга насиб қилиши Кимларнинг, Қандай мақсадлар учун, Қандай йўллар билан курашишларига боғлиқдир.
Ушбу кунларда ғарбнинг соддадил сиёсатчилари индамай кузатиш позициясида турар эканлар собиқ золим империянинг уддабурро кадрлари ўзларининг барча йўналишлардаги позицияларини кун сайин сиёсий ва маьнавий томондан мустаҳкамламоқдалар.


Агар воқеалар ривожланиши шу кетишда давом этаверса ва эски золим империя ўрнига унданда ваҳшийроқ янгиси барпо этилса бу нафақат ғарб сиёсатчиларининг балки ўз тақдирига бепарволарча қараётган умумбашариятнинг улкан мағбулияти билан якунланади.


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum