Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг навбатдаги қотиллиги ва унга қарши муносабат

Go down

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг навбатдаги қотиллиги ва унга қарши муносабат Empty Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг навбатдаги қотиллиги ва унга қарши муносабат

Post by Admin Thu Jun 04, 2015 4:39 am

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятовга
Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоевга
Ўзбекистон Олий мажлисининг барча депутатларига
Копияси: АҚШ ҳукумати, Европа Иттифоқи раҳбарияти ва халқаро ташкилотларга
2015-06-02


Жаноб Иноятов!
Жаноб Аҳмедбоев!

Сизларнинг қўл остиларингда ишлайдиган ходимларнинг зўравонликлари, порахўрликлари, рэкет билан шуғулланишлари, қотилликлари нафақат Ўзбекистон ва Ҳамдўстлик давлатлари халқларига балки бутун дунёга машҳур бўлиб кетган.
Бунинг энг сўнгги далили қуйидаги келтирилган ва “Озодлик” Радиоси орқали тарқатилган Азиз Аҳмедовнинг нолаи фиғонидир.

Кечирасизлару, аммо сизлар раҳбарлик қилаётган ва қоғозда “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари” деб аталадиган идораларнинг қутурган ходимлари тепадан, яъни сиз каби раҳбарлар томонидан етарли даражада назорат бўлмаганидан фойдаланиб (гоҳида эса балким сизларнинг шахсий буйруқларингизга биноан (масалан Россиядаги Ивановода Фуад Рустамхўжаевни, Швециядаги Стромсундда Обидхон қори Назаровни, Ўшда Алишер Соиповни жонларига суиқасд қилиш) Ўзбекистон фуқароларини уриш, қийнаш ва ўлдириш билан шуғулланиб келишмоқда.


Бир неча ўн йиллардан бери сизларининг Милиция Олий ўқув юртларида ва яна турли туман университетларда таьлим олган аммо оддий инсон сифатида раҳм шафқат, имон эътиқод, қонун ва адолат каби оддий нарсаларни ҳеч қачон ўрганмаган гумроҳ офицерларингиз гумон остида қўлга олинган фуқароларни уриб, қийнаб, зўрлаб, ўлдириб, кейин барча айбни ўзлари ўлдирган марҳумни бўйнига қўйишни одат қилиб олишган.

Сизларни ишларингизни назорат қилиши керак бўлган Ўзбекистон Бош Прокуратураси ва Ўзбекистон Олий суди ва уларнинг жойлардаги прокурорлари ва судьялари сизлардан қутурган итлардан қўрққандек қўрқишади ва сизларнинг ходимларингиз тўқиган турли туман асоссиз айбномалардан ҳеч иккиланмасдан фойдаланган ҳолда бегуноҳ фуқароларни бир неча йиллик қамоқларга ҳукм қилишади. Сизларни ходимларингиз уриб ўлдирган фуқароларнинг ўлим сабабларини текшириш, суд-медицина экспертизаси ўтказиш деган ишлар қарийб қилинмайди.

Сизлар эса тепада ўтириб олиб улар жўнатган рапортларни индамай ўқиб улар қилган жиноятларга заррача бўлсин эътибор бермайсизлар. Аксинча, бу каби жиноятларни қоралаш ўрнига офицер кийимини кийиб юрган жиноятчилаарни орден ва медаллар билан тақдирлайсизлар.

Бу дегани сиз жаноб Иноятов ва сиз жаноб Аҳмедбоев, сизларниинг ходимларингиз жойларда қилаётган барча жиноятларга шериксизлар деганидир.

Агар сизлар бу жиноятларни ҳеч ким билмайди, билганда ҳам ҳеч қачон уларни фош қилиб, бизларга айб қўя олмайди деб ўйласангизлар у ҳолда чучварани хом санамоқдасизлар жаноблар.

Сизларнинг барча жиноятларингиз ва кирдикорларингиз кенг халқ оммасига ва халқаро ҳамжамиятга доимий равишда билдириб келинмоқда. Сизларнинг жиноятларингиз ёзилган том, том асарлар юзлаб Интернет саҳифаларида сақланмоқда.

Шу учун вақт ва эсингиз борида эс ҳушингизни йиғиб олинг. Ходимларингизни жиноятлар қилишига чек қўйинг.
Чунки ҳар қандай зулмнинг чегараси бор, ҳар қандай адолатсизликнинг ўз ниҳояси ва ҳар қандай жиноятнинг ҳам ўз жазоси ҳам бор.

Қуйида сизларнинг ходимларингиз Самарқандда уриб ўлдирган навбатдаги қурбон, Усмон Аҳмедовнинг фожиали ўлими ҳақида унинг отаси айтиб берган нарсаларни диққат билан ўқинг ва ана ўша қутурган ходимларингиз устидан жиноий иш қўзғатишни ўз зиммангизга олинг.
Яхши ва хайрли ишларни бошлашни ва зулмга ниҳоят чек қўйишни эрта кечи йўқ.
Бу сизга Ўзбекистон халқи номидан бир топшириқ.

Ўзбекистон халқи сизларга мамлакатда адолат ва қонун ҳимоя қилинсин, фуқароларни ҳуқуқлари ҳурмат қилинсин деб олий мансабларни бериб қўйган.
Ана шу халқ ишончини шу пайтгача ерга қориштириб ташлаганингиз етади.
Қачондир халққа хизмат қилиш кераклиги ҳақида ҳам сал ўйлаб кўринг.


Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти (http://ihrsu.org ),
Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати (https://www.facebook.com/groups/ozodlik/ )
---------------------------------------------------------------
"Озодлик " Радиосида тарқатилган хабар:
Шу йилнинг 1 июнь куни МХХнинг Самарқанд вилоят бошқармаси тергов изоляторидан диний экстремизм ва терроризмда айбланаётган 40 ёшли Усмон Ахмедовнинг жасади чиқди. Бу ҳақда “Озодлик”ка марҳумнинг отаси Азиз Ахмедов маълум қилди.
Маълум бўлишича, Усмон Ахмедов шу йилнинг 7 март куни ўзи истиқомат қилган Жиззах вилояти Пахтакор тумани Ғалаба маҳалласидаги уйидан ҳибсга олинган.

- Ҳозир уйимга маҳалла оқсоқоли ва ҳокимият вакиллари бошчилигида милиция ходимлари келишди. Ўғлимнинг ўз жонига қасд қилганини, унинг ўлиги Самарқанд шаҳар моргида эканини айтишмоқда. Гўё ўғлим ўз жонига қасд қилганмиш. Аммо мен бунга ишонмайман, чунки бир неча кун аввал унга передача беришга боргандим. Улар ўғлимни ўлдиришган. Мен бошқа хонага чиқиб, сизларга қўнғироқ қиляпман. Илтимос, ёрдам беринглар. Аввал-бошдан ўғлим айбдор бўлмаган, - деди “Озодлик”ка Азиз Ахмедов.

А. Ахмедовнинг таъкидича, марҳум Усмон икки йил муқаддам Россияда ишлаб келган, бунгача Пахтакор тумани ҳокимлигининг сув хўжалиги бошқармасида ҳайдовчи бўлган. Уни дастлаб диний экстремизмда айблаб, яна уч нафар киши билан биргаликда ҳибсга олишган.

Тергов аввал Жиззах вилояти ИИБ, сўнгра МХХнинг Жиззах ва Самарқанд вилоят бошқармаларида давом эттирилган.
- Ўғлим намоз ҳам ўқимаган, ўқишни ҳам билмасди. Ўзим Мудофаа вазирлиги қошидаги “Ватанпарвар” ташкилотининг маҳаллий бўлимида узоқ йиллар таълим берганман. Шу боисдан ҳам уйимизда доим ҳарбий қуролларни йиғиш бўйича йўриқномалар, плакатлар бўлган. Тинтув чоғида шу нарса топилиб, милицияга бу қўл келди. Уч ой давомида ўғлимни бизга кўрсатишгани йўқ. Бу хабарни айтишганидан сўнг шокка тушиб қолдик. Жанозани 2 июнь куни пешинга белгиладик, - дейди Азиз Ахмедов.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига кўра, Усмон Ахмедов иродасизлик қилиб, тергов изоляторида ўз жонига қасд қилган. Матрас латтаси билан ўзини осиб ўлдирган, аммо бу хусусдаги дастлабки суд тиббий-экспертиза хулосаси марҳумнинг яқинларига тақдим қилинмаган.

Азиз Ахмедов “Озодлик” орқали ўғли ўлими тафсилотлари очилиши, уни қийноққа солган орган ходимларининг жазога тортилишида ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлардан кўмак сўради. “Озодлик”нинг Усмон Ахмедов ўлими борасидаги сўровини Самарқанд вилоят прокуратураси изоҳсиз қолдирди.
http://www.ozodlik.org/content/article/27048742.html


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг навбатдаги қотиллиги ва унга қарши муносабат Empty ЗУЛМГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГЛАР!

Post by Admin Sat Jun 11, 2016 12:06 pm

ЗУЛМГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГЛАР!
Қадрли ватандошлар! Муқаддас Рамазон ойининг ушбу кунларида Ислом Каримовнинг ҳукумати бир мусулмоннинг оиласига нисбатан қаттиқ зулм ўтказиб, уларнинг бошига оғир мусибатлар солмоқда! Ҳадисларда шундай дейилади: "Агар сен ўзингни мусулмон билсанг ва зулмни кўрсанг уни қўлинг билан тўхтат. Қўлинг билан тўхтата олмасанг уни сўзинг билан тўхтат. Сўзинг билан ҳам зулмни тўхтата олмасанг унга қарши ўз норозилигингни ҳеч бўлмаса дилингдан ўтказ!"

Қуйида келтирилган зулмга қарши Мурожаатни қўлланг. Элу юрт бир бўлиб зўравонларга қарши овоз берайлик. Бугун сиз берган овоз эртага бир золимни ножуя ҳаракатлардан тўхтатиши, бир мўмин мусулмонни жабру зулмдан асраб қолиши мумкин.
Агар бир одам бошқа бир одамга зулм қилаётган бўлса уни учинчи бир одам тўхтатиши мумкин.
Агар 4 одам бир бўлиб 1 одамга зулм қилаётган бўлса уларни бошқа бир 4 одам биргалашиб тўхтатишлари мумкин.
Агар 100 одам 10 кишига зулм қилаётган бўлса уларни 40..50 одам ҳайқириб, важоҳат билан ҳаракат қилиб ўша 100 одамнинг зулмини тўхтатишлари мумкин.
Агар бутун бошли бир давлатнинг куч ишлатар тизимлари бир оилага зулм қилаётган бўлса жамоат жам бўлиб, дадиллик ила ҳайқириб золимларнинг зулмини тўхтатишлари мумкин.
Золимга қарши ўзингизнинг кескин норозилик овозингизни беринг!
-----------------------------------------------------------------------------

МУРОЖААТНОМА
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга, info@gov.uz
Нусхалари:
Миллий Хавфсизлик Хизмати Раиси Рустам Иноятовга, info@snb.uz
Ички Ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевга info@mvd.uz
Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевга, info@prokuratura.uz
Ўзбекистон Адлия вазири Музраф Икрамовга, info@minjust.gov.uz
Жаҳон ва маҳаллий Оммавий ахборот воситаларига

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ВА МИЛИTСИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА ҚАРШИ ЗЎРАВОНЛИКЛАРИ ТЎХТАТИЛСИН!

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар вазирлиги ходимларининг Ўзбекистон фуқароларига қарши юритаётган зўравонлик сиёсатлари бугун ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кунда минглаб бегуноҳ инсонлар сиёсий ва диний қарашлари учун, ўнлаб журналистлар оддий ҳақиқатларни сўзлаганлари учунгина, ўнлаб ҳуқуқбонлар фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилганлари учун узоқ йиллик қамоқларга ҳукм қилиниб, оғир аҳволда турли туман қамоқхоналарда қийноқлар остида, темир панжаралар ортида қолмоқдалар.

Аксарият ҳолларда МХХ ва ИИВ ходимларининг бегуноҳ инсонларни ҳибсга олиб, кейин уларни бўйнига улар қилмаган жиноятлари қўйиш, бу жиноятлари “мен қилдим” деб мажбуран тан олдириш, қилмаган жиноятини тан олишни истамаганларни қаттиқ қийноқларга солиш каби жиноятларни қилаётгани фактлар билан оммага маълум бўлиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҳалигача Милиция ва МХХ ҳақида махсус қонунлар қабул қилинмаган. Бу эса айни пайтда бу тизимлардаги ходимларнинг ўзбошимчалигини, улар томонидан Ўзбекистон қонунларини оёқ ости қилиш ҳолларини кучайтирмоқда. Милиция ва МХХ ҳақида қонун қабул қилиниши давр ва халқ талабидир.

Бу икки қонунда ҳар бир милиса ва МХХ ходимининг ҳар бир ҳатти-ҳаракати қатьий белгиланган бўлиши лозим.
Қонунни бузиб, фуқароларга зўравонлик қилган, уларни урган, тепган, уриб ўлдирган ҳар бир зобит, ҳар бир милиса ва МХХ ходими, улар қандай лавозимда ишлашидан қатьий назар, қонунга асосан жавобгарликка тортилишлари лозим.
Жаноб Каримов! Сиз Ўзбекистон Жумҳуриятининг президенти сифатида давлат ходимлари йўл қўяётган ҳар бир қонунбузарликларга билвосита жавобгарсиз.
Бу мурожаатни ёзишга сабаб бўлган воқеъа эса яқинда Бухоро шаҳар МХХ бўлимининг жиноятчи ходимлари тадбиркор ака-укалар Раҳим ва Илҳом Ибодовларни асоссиз равишда ушлаб , кейин уларни сўроқ пайтида уриб, қийнаганлари ва қийноқлар остида Ибодов Илҳомни ўлимига сабабчи бўлганликлари тўғрисидаги воқеъадир. Ибодов Раҳимни эса 8 йилга қамоққа ҳукм қилишган.

Бу икки ака-ука оддий маъмурий тартиббузарлик учун дея қамоққа олиниб, улардан бири қийноқлар остида ўлиб кетди, иккинчиси эса узоқ муддатга қамалди. Уларнинг қари онаси ва гўдак болаларининг бирлари етим қолди, қолганлари боқувчисиз қолиб кетишди.

Нима сабабдан МХХ ходимлари доимий равишда оддий маьмурий ишларга, тадбиркорларнинг иқтисодий ишларига аралашишади?
Нима учун ҳар бир сўроқ маҳбусларни уриш, тепиш, ҳақорат қилиш каби жирканч усулларда олиб борилади?
Нима учун бир маҳбусни қийноқлар остида ўлдирган жиноятчи милитсия ва МХХ ходимларини ҳеч ким тўхтатмайди, уларни жиноий жавобгарликка тортишмайди?
Ахир жиноят қилган зобитлар ва МХХ ходимлари ушланмаса улар ўз жиноятларини давом эттираверишадику!
Наҳотки бу оддий ҳақиқатни на сиз жаноб президент, на МХХ раиси Рустам Иноятов, на Бош прокуратура, на Олий Суд вакиллари тушунишмайди?
Сизлар бу жиноятларни қилаётган зобитларни ва МХХ ходимларини жавобгарликка тортмай уларни жиноятларига шерик бўлмоқдасизлар!


Бу жиноятлари етмагандек, ушбу кунларда МХХ ва милиция ходимлари, бирданига ўзининг икки ўғлидан ажраб қолган Хурсанд Ражабовага, у кишининг қизлари Дилфуза Ибодова ва онахоннинг невараларига қарши, ака-ука Ибодовларга таниш бўлган барча инсонларга қарши тинимсиз таьқиб ва тайзиқлар ўтказишмоқда.
Бу қонунбузарликлар ортида ана шу жиноятларни яширишга қаттиқ уринаётган Бухоро шаҳар прокурори Юлдаш Расулов турганлиги ҳам бизга аён бўлди.


Бу воқеа «Озодлик» радиосида ва бошқа кўплаб оммавий ахборот воситаларида ёритилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга етказилди.
Бу оила бошига тушган фожеани кузата туриб, адолатсизлик ҳаддан ошганлигига гувоҳ бўлиб, биз, бир гуруҳ Ўзбекистонлик фаоллар, Ўзбекистон Конституцияси кафолати деб саналмиш сиздан, жаноб президент Ислом Каримов, қуйидагиларни талаб қиламиз:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Хурсанд Ражабова, у кишининг неваралари ва қизларининг Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган ҳақ ҳуқуқлари ҳурмат қилинсин. Уларни Бухоро вилояти МХХ бўлими, Прокурори ва милиция ходимлари тинч қўйишсин!
2. Илҳом Ибодовни ҳибсхонада уриб, қийнаб ўлдирган Бухоро шаҳар МХХ ходимлари ва уларга буйруқ берган мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилсин!
3. Раҳим Ибодовни ҳеч бир далил исботсиз 8 йилга қамоққа ҳукм қилган Суд қарори қайтадан вилоят судида холис ва адолат асосида кўриб чиқилсин! Ибодовлар оиласига қарши қилинган жиноятларни яширишга қаттиқ уринаётган Бухоро шаҳар прокурори Юлдаш Расулов устидан жиноий иш қўзғатилсин!
4. Бу оилага МХХ ва милиция ходимлари томонидан етказилган моддий ва маънавий зарар қоплансин.
5. МХХ ва Милиция ҳақида қонун қабул қилиниб, бу тизимдаги зўравонликлар ва қонунбузарликларга чек қўйилсин!
6. Бу каби бошқа кўплаб МХХ ва милиция ходимларидан ноҳақ жабр кўрган фуқароларнинг ишлари қайтадан, адолатли ҳакамлар томонидан кўриб чиқилсин.

Жаноб Каримов! Бу ишларнинг барчаси сизнинг Президент сифатида бажаришингиз лозим бўлган энг мўҳим вазифалардир.


Жабрдийдалар арзини сизларга етказувчилар:

Ҳазратқул Худойберди, Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати Ташкилий қўмитаси раиси
Муҳаммадсолиҳ Абутов, “Саҳвий” радиоси раҳбари
Толиб Ёқубов, Ўзбекистон Халқаро инсон ҳуқуқлари жамиятининг фахрий раиси
Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос
Дилобар Эркинзода, фуқаролик жамияти фаоли
Малоҳат Эшонқулова, журналист, ҳуқуқбон
Салохиддин Усманов, тадбиркор, “Коррупцияга қарши кураш “ фонди вакили
Муҳаммад Исмоилхонов, Туркистон Жадидлар ҳаракати раиси
Абдулҳамид Пўлатов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг фаоли
Аман Сагидуллаев, "Олға Қорақалпоғистон" ҳаракати раҳбари
Фуқаролик жамияти фаоллари:
- Матлуба Муҳаммад
- Обид Каримов
- Абдураззоқ Абдулҳақ
- Дилшод Элмуродов
- Исоқжон Зокиров
- Аббос Чиндавлатов
- Ниғмат Ёдгорхўжаев

2016.06.11


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics
» Ўзбекистон Миллий Хавф Хизматининг сирлари
» Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар
» ИСЛОМ КАРИМОВ ДИКТАТУРАСИНИНГ КУНДАЛИК ЖИНОЯТЛАРИ
» Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши кундалик жиноятларига қарши фуқароларнинг Норозилик акциялари. Ҳукумат идораларини Норозилик СМСлари ва Емайллари билан бомбалаш!
» СЎРОВНОМА:Диктатура ва унга қарши кураш ҳақида

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum