Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак!

Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак!

Post by Admin Fri May 14, 2010 9:02 am

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак!


Баҳром аканинг гаплари бизлар илгари айтган шубҳаларни яна бир карра тасдиқламоқда. Андижон қатағонидан бир кун олдин Маҳмуд Худойбердиевнинг Андижонга келиши ва зирҳли ҳарбий машиналарнинг Намангандан Андижон сари йўлга чиққани бир нарсани исботлайди: Ҳукумат бу Қатағонни олдиндан тайёрлаган.


Бу Қатағонни тайёрлашда Ислом Каримов, Зокир Алматов (ИИВ), Рустам Иноятов (МХХ), Маҳмуд Худойбердиев (Президентнинг 5000 кишилик яширин гвардияси бошлиғи), Андижон вилояти ҳокими, Андижон шаҳар ИИБси фаол иштирок этишган.


Бу фожеанинг энг ачинарли жойи шундаки, Андижонлик бир гуруҳ содда йигитлар МХХ жосусларининг ҳийласига учиб намойишни тайёрлашган. Аммо намойишни бошланишини ўйлаган одамлар уни қандай давом эттириш, қандай тугатиш, турли хил чигал вазиятлар сценарийсини, яьни қалтис вазият юзага келганда нималар қилиш кераклигини, умуман ўйлаб кўришмаган.


Ҳамма нарса пала партиш бошланиб, кейин бу пала партишлик воқеаларни тўс тўполонга айланиб кетишига олиб келган. Ҳукуматнинг мақсади ҳам айнан шу бўлган, яьни соддадил йигитлар қўли билан норозилик намойишини ташкиллаштириш, уларнинг бир нечасини қуролланишини таьминлаш, кейин эса ана ўша қуролланган бир неча киши туфайли ҳаммани бирваракайига "террористлар" деб айблаш ва ниҳоят ўзининг даҳшатли ва аёвсиз қатағонини бошлаб юбориш, барчани, каттаю кичик, ёшу гўдакларни турли туман қуроллардан ўққа тутиб жазолаш ва пировард натижада минглаб одамларни ўлдиргач ҳамма айбни намойишчиларни бўйнига қўйиш.

Вақт келади, ҳақиқат барибир очилади. Ана ўшанда биз бу воқеалар аслан кимлар томонидан тайёрлангани, улар қандай бошланиб, қандай тугатилганларини ипидан игнасигача билиб оламиз. Буни мархумлар ёди, ҳукумат қўшинларидан томонидан аёвсиз ўққа тутилган қурбон бўлган минглаб андижонликларнинг рўҳи биздан талаб қилади ва иншооллоҳ асл ҳақиқатлар бир куни келиб очилади.

Бугун эса келажакда бундай хатоларга йўл қўймаслик учун, 2005 йил 1 февралдан тортиб то 12 майгача кимлар ҳукуматнинг қайси одамлари билан нималар ҳақида мулоқотлар қилганлар, улар билан нималар тўғрисида келишганларию нималар ҳақида келиша олмаганликлари тўғрисида барча маьлумотларни мисқоллаб, биттама битта тўплаб бораверишимиз керак. Бу барчанинг, ва айниқса ўша маьшум воқеаларнинг бевосита иштирокчилари ва гувоҳлари бўлган инсонларнинг қон қақшаган, Андижон кўчаларида қонлари ариқ бўлиб оққан минглаб ўз қариндош уруғлари ва ўз ҳамшаҳарларининг ҳаққи ҳурмати учун, Ўзбекистон халқининг аччиқ тарихини соф ҳолда, оқу қора кунларини бирдек, ҳеч нарсани яширмасдан сақлаб қолиши учун керак бўлган улкан фуқаролик маъсулиятидир.


Баҳром ака фақат гапнинг учини чиқарди холос. Аммо ҳамма гапни биладиган, ўша сўҳбатларда қатнашган ёки улар ҳақида тўлиқроқ маьлумот олган ҳар бир инсон Ўзбекистон ҳукуматининг бу даҳшатли жиноятини очишга ёрдам бермоғи лозим. Андижон Адолат ташкилотининг асосий вазифаларидан бири ана ўша одамларни топиб, улар билан хотиржам ва жиддий гаплашиб, бу чигал масалани ечишда жиддий уринмоқлари бизга ёрдам бермоқлари лозим.


Қилинган хатоларни тан олиш қурбон бўлганларнинг ҳаққи ҳурмати учун, уларнинг рўҳлари чирқираб қолмасликлари учун ва энг асосийси ҳукумат жосусларининг жиноятларини янада тўлароқ очиш учун ҳам керак бўлган ўта мўҳим бир инсоний вазифадир!


Last edited by Admin on Fri May 08, 2015 4:44 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Баҳром Шокиров:'намойишчиларнинг ўққа тутилишини билсак, уларни майдонга чиқармас эдик '

Post by Admin Fri May 14, 2010 9:04 am

Баҳром Шокиров:'намойишчиларнинг ўққа тутилишини билсак, уларни майдонга чиқармас эдик '

Ўзбекистон ҳукумати Баҳром Шокировни Андижондаги исёнчилар раҳбари, деб атаган

Ўзбекистон ҳукумати Баҳром Шокировни 2005 йил 13 майида Андижонда расман 187 кишининг ўлимига сабаб бўлган қонли воқеаларнинг ташкилотчиларидан, деб атаган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 2005 йил сентябрида тарқатган расмий хабарда Баҳром Шокиров ва ўғиллари - Шарифжон, Ҳасанбой ва Ҳусанбой Шокировлар 2005 йилнинг январ-апрел ойларида Қирғизистон жанубидаги ҳарбий жамлоқда жанговар тайёргарликдан ўтганликлари даъво қилинади.

Ҳозирда Швецияда бошпана топган Баҳром Шокиров бу иддаоларни рад этади ва Андижондаги юзлаб намойишчиларнинг ўлимида ҳукуматни айблайди.

Баҳром Шокиров 1941 йил 3 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган.

1972 йилда Андижон Давлат педагогика институтининг тарих бўлимини сиртдан битирган.

Хўжаобод туманидаги интернат-мактабда дарс берган.

Институтни битириб, Тошкентдаги "Спортлото" филиалида хизмат қилади.

1988 йилда Андижонга қайтиб, бир йил Андижон вилоят ички ишлар бошқармасида инспектор лавозимида ишлаганидан сўнг, "Маяк" кооператив уюшмасини очиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлайди.

1991 йилда "Раҳбар" кичик корхонасига асос солган.

1990-йиллар охирига келиб, корхона фаолияти кенгайиб, қандолатчилик, қурилиш, мебел ва бошқа ишлаб чиқариш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида 300 дан ортиқ одамни иш билан таъминлаган.

1997 йилда "Акромийлар" диний оқими асосчиси, деб кўрилган Акромжон Йўлдошевнинг қамалаши ортидан Баҳром Шокиров фаолияти юзасидан ҳам текширувлар бошланган ва у жаримага тортилган.

1998 йилда у ва ўғли Шарифжон Шокиров ҳибсга олиниб, Акромжон Йулдошевнинг тарафдорлари сифатида айбланади ва 4 йилга озодликдан маҳрум этилади.

2001 йилда Баҳром Шокировнинг жазо муддати яна икки йилга узайтирилган.

2003 йил сентябрида қамоқдан озод этилганидан сўнг, тадбиркорлик фаолиятини давом эттиради.

2004 йил ўрталарида яна текширувлар бошланади ва бу сафар унинг икки ўғли - Шавкатбек ва Шокиржон Шокировлар ҳибсга олинади.

Баҳром Шокиров ва яқинлари унинг ўғиллари дохил диний экстремизмда айбланган 23 нафар тадбиркорни озод этиш талаби билан ўтказилган норозилик намойишларида фаол иштирок этадилар.

2005 йилдаги қонли воқеалар чоғида ўғилларидан бири Шарифжон Шокиров ҳалок бўлади, Ҳасанбой ва Ҳусанбой Шокировлар эса, кейинроқ Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудларида қўлга олинадилар.

Ҳозирда уч ўғли Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатларини ўташмоқда.

Аёли ва 20 дан ортиқ набиралари Андижонда қолган Баҳром Шокиров уларнинг доимий назорат остида эканликларини айтади.

Ўзбекистон ҳукумати Андижонда исломий жангариларнинг ҳужуми содир этилгани ва аксарияти террорчилар бўлган 187 инсоннинг ҳалок бўлганини даъво қилиб келади.

Президент Каримов воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги халқаро талабларни рад этган.

Би-би-си: Саволларга ўтишдан аввал Андижон воқеаларининг қисқа тарихчасига тўхталсак. 12 май куни, яъни қонли воқеалардан бир кун олдин Андижонда нималар содир бўлаётган эди?

Баҳром Шокиров: Раҳмат, яхши савол. 12-куни мени Андижон район РОВД га чақирганди. Андижон РОВД сига борганимда, бизнинг уч-тўртта болаларни уйларидан ушлаб, шуни танийсанми, деб турган вақтида, Маҳмуд Худойбердиев Андижон УВДсининг бошлиғи Оқмирзоев билан кириб келишди.

Би-би-си: Тожикистонлик исёнчи полковник Маҳмуд Худойбердиевни айтаяпсизми?

Баҳром Шокиров: Ҳа, полковник.

Би-би-си: Қаердан билдингиз унинг Маҳмуд Худойбердиев эканлигини?

Баҳром Шокиров: Мен УВДнинг замначальниги Носир билан бирга турувдим. Полковник Носир, аввалги турма начальниги. У билан биз мулоқот қилиб турардик, алоқа қилиб турардик. Унга битта капитан келиб, доложить қилди, "Маҳмуд ака келди, тўртта броневик келаяпти Наманганнинг йўлида, деди. "Одамлар тайин ўртоқ начальник", деб доложить қилворди, нимага деганда, мен ҳам у билан бирга галстуклар тақиб, одамга ўхшаб турган эдим-да. Шундан кейин бир зумда ҳаво айниб, дўл ёғворди ўша ерда. Ана шу гапдан кейиноқ, шундай бўлди... Мен адвокат билан бирга борувдим, Дилором, адвокат қизимиз бор эди. Мен адвокатга "сен шу ерда, болалар билан бўлиб, улар билан суҳбат қилиб тургин, мен бўлган гапларни болаларга етказай", деб, кейин Боғишамолга бориб, Шарифжон, Қобилжон Парпиев, Жасурбек бирга туришган экан, мен воқеаларни айтдим, шунақа-шунақа, кечқурун облава бўлар экан, девдим, Шарифжон айтдики, "сиз Ўшга кетаверинг дада, турмадан чиқадиганларни Ўшда кутволасиз", деди...

Би-би-си: Турмадан чиқадиганлар, яъни қамоқдагиларни озод қилиш режаси бормиди сизларда?

Баҳром Шокиров: Йўқ, йўқ, йўқ, йўқ. Бу режа, нима десангиз, мен кейин тушундимки, мен гапиришаётган одам, УВДнинг замначальниги олдин турманинг начальниги эди. Кейин улар Шарифжон, Қобилжон Парпиевлар билан келишиб олганми...

Аёллар, болалар, ҳомиладор оилалар ҳам чиққан. Агар уларнинг отилишини билганимизда, уларни биз чиқарармидик ёки чиқинглар, дермидик?

Баҳром Шокиров

Би-би-си: Бир нарсага аниқлик киритсангиз. Сиз РОВД да тожикистонлик исёнчи полковник, Тожикистон президенти гвардиясининг собиқ қўмондони Маҳмуд Худойбердиевни кўрганингизни айтдингиз. Маҳмуд Худойбердиев у ерда нима қилаётган эди. У билан милиция мулозимлари ўртасида бирон-бир гап сўз бўлиб ўтдими? Ёки сиз билан милиция ўртасида, батафсилроқ гапириб берсангиз.

Баҳром Шокиров: Менга айтган йўқ. "Бу одам Тошкентдан келди, -деди, бу одам билан суҳбат қилганимиздан кейин сизни ўзимиз топиб, гаплашамиз", деди. Шундан кейин мен адвокатни ташлаб, уйга қайтаверганман.

Би-би-си: Сизнинг ўзингиз милиция билан нимани гаплашмоқчи эдингиз?

Баҳром Шокиров: Мен уйдан ушлаб кетган бир-иккита болаларни ҳимоя қилиш учун боргандим. Уларда ҳеч қандай айб йўқ, деб ҳимоя қилиш учун бордим.

Би-би-си: Кейин нима бўлди?

Баҳром Шокиров: Кейин мен Боғишамолга бориб, бўлган гапларни айтиб бердим. Шарифжон менга "сиз Ўшга боринг дада, ишларингиз бор", деди. Шу билан Ўшга кетдим.

Би-би-си: Бу 12-май куни кечга томон бўлаётган воқеалар, шундайми?

Баҳром Шокиров: Ҳа.

Би-би-си: Ўшга кетганингиздан кейин Андижонда нималар бўлганидан хабарингиз бўлдими?

Баҳром Шокиров: Андижонда нима бўлганини мен билмадим. Мен Ўшда, Ўш телевидениесидан Андижонда у бўпти, бу бўпти, деган хабарларни эшитдим. Ҳеч алоқа қилолмадим, ҳеч ким билан.

Би-би-си:"Турмадан чиққанларни кутиб оласиз, деб юборишди Ўшга", дедингиз. Ким чиқиши керак эди турмадан?

Баҳром Шокиров: УВД нинг начальниги суд пайтида менга айтган эди. "Баҳром ака, сизларда айб йўқ экан, бизнинг вазирлик сизларнинг болаларингни қўйиб юборамиз, деди. Шунинг учун тартибни чиройли сақлаб туринг," деб суднинг олдида менга шу ваъдани берувди. Бир кун бурун. Кейин эртасига келиб айтдики, "СНБлар, деди, милиция ҳам акромийларга ўхшаб кетибди, қўшилишиб кетганга ўхшайди, деб бизга туҳмат қиляпти, энди, деди эҳтиёт бўлинг, мен Шарифжон билан, ўғлингиз билан гаплашаман, алоҳида гапларимиз бор, деб гапни тугатиб кетди. Мен кейин гапни болаларга етказдим, шу...Менимча, ана шу Носир, турманинг начальниги, турмани қанақа қилиб очиш масаласида СНБ билан келишолмаган бўлса, бир иш қилишган, деб биламан мен.

Би-би-си: Ўзбекистон Бош прокуратураси сиз ва ўғилларингизнинг 2005 йил январ-апрел ойларида Қирғизистон жанубидаги ҳарбий лагерда тайёргарликдан ўтганликларингизни даъво қилган. Ўшда қандай алоқалар бўлган?

Баҳром Шокиров: Дурадгорлик цехидан ўшлик бир асаларичига 100 та уй қуришиб берган. (Шарифжон) ўша пулни олиб дада, деди, агар болалар бориб қолса, уларга ҳам қараб турасиз, ҳаммаёқ яхши бўлиб кетгандан кейин қайтасиз, деди. Ҳеч унақа, Ўшда тайёргарлик, деган нарсалар ёлғон, туҳмат булар. Зокиржон Алматов Қобилжон Парпиев билан гаплашган пайт Алматов айтаяптики, болаларингни Ўшга олиб чиқиб кетгин, деяпти. Демак, бу олдин келишиб олинган. УВД билан келишиб олган бизнинг болалар.

Би-би-си: Бу келишув ҳақида ўғлингиз Шарифжон ёки Қобилжон Парпиев сизга ҳеч нарса дейишмаганми?

Баҳром Шокиров: Йўқ, йўқ, йўқ. Мен улар билан кўришганим йўқ кейин. Шарифжон ҳам ўлиб кетди, Қобилжон ўша ердан ушланиб, қамалиб кетди. Мен улар била кейин алоқа қилолмай қолдим.

Би-би-си: Нима учун улар ўртасида қандайдир келишув бўлган, деб ишонасиз?

Баҳром Шокиров: Энди агар иккита жамоа бир-бирига қарши бўлган бўлса, бир тўнтариш қиламиз, деган нарсалар бўлган-да. Нимага деганда мен УВДнинг начальниги билан гаплашганимда "анави келгинди СНБ, деди, бу бизга ҳукмдорлик қиляпти, бориб, ўша билан гаплашсангиз, деди, биз болаларингизни қўйиб юборамиз, СНБ ушлаб турибди, бориб гапиришинг, деди. Кейин мен Нурулло билан кириб, СНБ билан гапиришсам, "ҳе, Баҳром ака, бўлди, битта қора қўчқорни тайёрлаб қўяверинг, сўйдираверинг, биз болаларингизга жавоб берамиз, деб мени қучоқлаб, СНБ начальниги, ёлғон гапларни гапириб, чиқариб юборган. Кейин ҳукм қилмасдан, мана шунақа воқеаларни содир қилиб берди-да у.

Би-би-си: Андижонлик ўқувчимиз сўраяпти: "сизлар ҳақиқатда 13 май куни ҳарбий қисм ёки турмага ҳужум қилганмисизлар?".

Баҳром Шокиров: Биринчидан, мен 12 -куни Қирғизистонга ўтиб кетганман. У нарсага бизнинг ҳеч тайёргарлигимиз ҳам йўқ эди, биз улар билан курашамиз, деган тадбиримиз ҳам йўқ эди. Биз фақат холислик билан ана шу қамалган 23 та болани қўйиб юборади, деб суд олдида ўтирганмиз, чиройли, тартибли равишда. Бизга қарши унақа бўларкан, бунақа бўларкан, деган гапни мен 12-куни, соат 5-6 ларда эшитдим, холос.

Би-би-си: Қўйиб юборишмагани тақдирда, нима қилмоқчи эдингизлар? Қуролли қўзғолон режаси бормиди?

Баҳром Шокиров: Йўқ. Қўйвормаганда ана шу судда, суднинг ичидан йўлларни беркитиб қўймаймиз, машиналарни қўймай, туриб оламиз, деганмиз, холос.

Би-би-си: Ундай бўлса, ҳарбий қисм ва қамоқхонага ким ҳужум қилган?

Баҳром Шокиров: Ҳеч ким у нарсани, ҳужум тўғрисида гапирган ҳам эмас, бошқа ҳам қилмаган. Қандай қилиб бу болалар ҳарбий қисм га ҳужум қила олади, нимаси билан қилади? Улар пряник қилса, дурадгор бўлса, қандолатчи бўлса?.. Қўлида қурол бўлмаса, у ҳарбий қисм бўлса...Бир ўйлаб кўрмайдими?.. Бу ерда давлатнинг режаси бўлган, турмани очиб бериш, қуролни тарқатиш. Менинг фикрим шунақа, нимага деганда, УВД начальниги аввал турманинг начальниги бўлиб ишлаган. Турмани қандай очишни билади у одам, пароллари бор у одамнинг... Кейин у қуролларни ким оп келиб берган,.. СНБга қарши улар, бир-бирига қарши қилган нарсалар, деб биламан мен буларни.

Би-би-си: Воқеалар акс этган видео тасвирларга қараладиган бўлса, намойишчиларнинг атрофида қуролли одамларни кўриш мумкин. Бу одамлар кимлар?

Баҳром Шокиров: Мен ана шу расмда кўрдим, тўғри, бир-иккита тадбиркор болаларда бор экан. Келган солдат болаларни қуршаб олиб, деяпти Навоий кўчасида, шундай қуролларни олиб қўйганмиз, ўзлари шундай топширган, деяпти. Қуролларни оп қўйганмиз қўлидан, отишмаган, шундай ташлаб қочишган, дейишади. Пожарнийлар ҳам, бошқаси, ҳаммаси биз тараф бўлган.

Би-би-си: Вашингтондан Мирзо Бобур ёзибди: "Кейинги пайтларда сизнинг сафдошларингиз биз МХХ билан ҳамкорлик қилган эдик, уларга ишонган эдик, деган гапларни айта бошладилар. Бу нарса 2005 йил воқеаларидан олдин бошланганми ёки кейинми?". Марҳамат.

Баҳром Шокиров: Олдин бошланган бу. Олдин бошланган. СНБдаги ходимлар кўпи биз тараф бўлиб, маълумотларни бериб турган, айбинглар йўқ сизларни, сизларни қўйишворади, анақа қилиш керак, манақа қилиш керак, деб, ичидаги одамлар, болалар билан шунақа суҳбатлар ҳам бўлиб турган.

Би-би-си: Нима учун бундай қилишган, деб ўйлайсиз? Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати одатда бундай қилмайди?

Баҳром Шокиров: Энди, мана суд даврида ҳам ичимизга одам кирди-ку. Биздаям шунча қуролли одам бор, деди, ёрдам берамиз, деди, қаерда учрашайлик, қаерда нима қилайлик, деб туриб кирувди, биз расмларини олиб, ушлаб, УВДга берсак, у айтдики, "э, бу СНБ бу, Тошкентдан келган Баҳром ака", деди. Қаранг!. Бизнинг орамизга киргизган-да, қани, буларнинг ичини билайлик-чи, деб. Бу ташвиқот, бу туҳматларни, биз ҳам одаммиз-ку ахир, тушунамиз.

Би-би-си: Миллий хавфсизлик хизмати, деяпсиз. Яъни МХХ ёки ҳукумат жосуслари қайсидир маънода сизларни йўналтирган, бошқарган, деб ўйлайсизми?

Баҳром Шокиров: Менимча, УВД орқали бўлган бўлса керак. Нимага деганда, Алматовнинг Парпиевга гапирган гапи, "болаларингни Ўшга олиб чиқиб кет, деган нарса, менга ҳам Шарифжон Ўшга боринг, дегани, бир келишиб олган бўлса керак, УВД ана шу нарсаларни йўлга солган бўлса керак, деяпман мен. Менинг фикрим бу, бундай қарасангиз, худди шундай келиб чиқаяпти. Нимага ундай дейди бўлмаса Қобилжонга, турмани қандай очади, СССР даврида ҳам ҳеч нарса қилолмаган...

Би-би-си: Қон тўкилишининг олдини олиш мумкинмиди?

Баҳром Шокиров: Қандай қон тўкилишининг олдини олиш мумкин, бунақа воқеаларни биз биринчи марта кўрган бўлсак. Шундай чиқиб туриб, ичимиздаги нарсани айтмоқчи бўлганмиз. Каримов келаркан, келса шу гапларни айтамиз, деб бутун қамалганларнинг қариндош-уруғ-ю, ота-онаси, бола-чақаси ҳаммаси йиғилган. Ҳатто ҳомиладор оилалар ҳам чиққан. Агар уларнинг отилишини ёки бир нарса қилинишини билганимизда, уларни биз чиқарармидик ёки чиқинглар, дермидик. Бу бўлмаган гап-ку, ахир.

Би-би-си: Яна бир тингловчимиз Акром Йўлдошев ҳақида сўраган. Ўзбекистон ҳукумати Акром Йўлдошевни "Андижондаги экстремистларнинг ғоявий раҳнамоси, деб таърифлаган. Йўлдошевнинг Андижон воқеаларидаги роли қандай бўлган?

Баҳром Шокиров: Акромжон ниҳоятда зўр одам, ақлли, тартибли ўқитувчи бўлган. Уни мен жуда яхши биламан, менинг болаларимга дарс берган мактабларда. Менда ишлаган, бригадаси билан менда ишлаб туриб, кейин айтдики, "Баҳром ака шундай нарса борки, инсонларга ўзимизни шундай кўрсатишимиз керакки, ҳаёт манақа бўлади, деганда мен ҳайрон қолганманки, яна қанақа ҳаёт бўлиши мумкин, мен бир ўзига тўқ, бойвачча йигит эдим. Лекин у одамнинг гаплари мазмунли, шунақа мени эритиб юборганки, бўлди, деганимдан кейин, ҳақиқатда унинг гаплари, бир йўла бутун инсониятни ўзига жалб қилиб олди. Бизга шунақа қўшилишиб кетидки, инсонлар, шунақа ҳалоллигимизни, поклигимизни, холислигимизни, хиёнатимиз йўқлигини кўриб, инсонлар ёмғир ёққандай қўшилиб борди.

Би-би-си: Акромжон Йўлдошев айтган гапларнинг орасида, унинг таълимотида дунёвий давлатни қурол йўли билан ағдариб, исломий давлат қуриш ғояси бормиди?

Баҳром Шокиров: Йўқ, йўқ, ҳеч бунақа гап бўлганмас. Акромжон Ўзбекистоннинг бутунг неъматлари Оллоҳники, унга хиёнат қилиб бўлмайди, уни еган одам оловни еган билан баравар бўлади, деган гапларни гапирардики, мен унақа гапларни умримда эшитганмасман. Шундан кейин бутун борлиғимни берганман. Давлатга қарши бир нарса қилайлик, деган гаплар. "Иймонга йўл" деган брошюрасини ўқисангиз, биронта ҳам ундай гапни топмайсиз. Буни эскпертлар ҳам топиб беришолмаган.

Би-би-си: "Найингиз садосидан баҳраманд бўлган зонадошингиз" деб исм қўйган ўқувчимиз савол йўллабди: "Андижонлик қочқинларнинг Ўзбекистонга қайтишига муносабатингизни билмоқчи эдим. Дилором Абдуқодироқанинг тақдири бизларга ибрат эмасми? Муслима опа-сингилларимизни бу зулмлардан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?".

Баҳром Шокиров: Жуда зўр савол. Дилоромхон таваккал қилиб кетган эди. Эри ундан ўпкалайверганидан, чидолмасдан, таваккал қилиб кетворган. Биз ҳозир бориб бўлмайди, деб айтганмиз. Ҳозирча қайтиш мумкин эмас. Худо хоҳласа, бориш ниятимиз бор. Албатта, ниятимиз бор. Бу-бизнинг кураш йўлимиз. Худо хоҳласа, бу ерларда қолиб кетмаймиз.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100510_cy_talkingpoint_shokirov.shtml

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Андижон ҳодисаларига оид янги маълумотлар халқаро ҳамжамиятнинг эътиборига тушмоқдами?

Post by Admin Wed May 19, 2010 2:46 am

Андижон ҳодисаларига оид янги маълумотлар халқаро ҳамжамиятнинг эътиборига тушмоқдами?


Андижон ҳодисаларига оид янги маълумотлар халқаро ҳамжамиятнинг эътиборига тушмоқдами?
Андижонда нобуд бўлганлар жасадлари

Андижон ҳодисалари бўйича ҳали маълумотлар қоронғу қолмоқда...

Андижон хунрезлигига беш йил тўларкан халқаро инсон ҳуқуқларини ҳмоя қилиш ташкилотлари ва матбуот томонидан бу ҳодисаларни келтириб чиқарган омиллар, тафсилотларни аниқлаш жараёнларида бир қатор янги маълумотлар юзага чиқди. Улар орасида 13 май куни юз берган ҳодисалардан сўнг шаҳардаги касалхона қарийб турмага айлантирилгани ва у ерда қийноқлар қўлланилгани, ўликхонага Андижон қирғинидан бир неча ой ўтганидан кейин юзлаб жасадлар келтирилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Мустақил текширувлар ўтказиш талаби рад этилиши ортидан Ўзбекистонга қарши жазо чоралари жорий этиб, кейинчалик бу чораларнинг бекор қилган Оврўпо Иттифоқи ва халқаро ҳамжамият бу янги маълумотларга эътибор қаратяптими? Би-би-си Оврўпо парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раҳбари Ҳейди Ҳаутала (Heidi Hautala):

Ҳейди Ҳаутала: Менимча, бу каби гувоҳлар ва қурбонлар яқинларининг ҳикоялари жуда муҳим. Муаммо яна шундаки, Ўзбекистон ҳукумати Андижон ҳодисалари бўйича мустақил текширув ўтказиш талабларини рад этган. Мен шунга ишонаманки, халқаро ҳамжамият ва Оврўпо Иттифоқи бу каби мустақил текширув ўтказилиши борасида ўз талабларини қайта ва кучлироқ қилиб қўйиши керак. Бу каби текширув албатта ўтказилиши шарт. Агар ҳозирда ҳеч қандай текширувлар натижа бермаётган бўлса, халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бу каби маълумотларни қайд этиб бориши керакдир. Бу йўлда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ўзбек маҳаллий ҳуқуқ фаоллари билан ҳамкорлиги жуда муҳимдир.

Би-би-си: Оврўпо Иттифоки матбуот томонидан ошкор этилган мана шу янги тафсилотларга эътибор қаратиб текширишга ҳаракат қилиши керак, деб ўйлайсизми?

Умид қиламанки, келажакда Андижон ҳодисалари юзасидан адолат албатта қарор топади.

Ҳейди Ҳаутала

Ҳейди Ҳаутала: Менимча, Оврўпо Иттифоқи гувоҳлар томонидан айтилаётган бу каби тафсилотларга эътибор қаратиши лозим. Шу йил 5 май куни Ўзбекистон вакиллари билан ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот пайти Андижон билан боғлиқ бир қатор шахслар тақдири ҳақида саволлар кўтарилди ва мен бундан жуда хурсандман. Албатта, бунинг ўзи етарли эмас. Фикримча, Оврўпо Иттифоқи бошқа қадамлар билан бирга бу масалани БМТда ҳам кўтаришга ҳаракат қилиши лозим. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси бу масалани самарали равишда қўтариб чиқиш керак бўлган ердир. Лекин, мен шуни очиқ айтишим керак, Оврўпо Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати ва Ўзбекистонга нисбатан сиёсатдан жуда афсусдаман. Айниқса, ўтган кузда Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларининг олиб ташланиши рамзий қадам дейилди. Лекин, бу жуда салбий рамз бўлди. Бу қадам Ўзбекистонга фуқаро жамиятига қарши сиёсатини давом эттиришида ишонч бағишлади. Оврўпо Иттифоқи эса, ўз хавотирларидан воз кечишга тайёрдек кўринади.

Би-би-си: Андижон ҳодисаларидан беш йил ўтиб ҳам бу жараён давом этаётган кўринади, шундай эмасми, мана яқинда Австралиядан бошпана топиб, кейин ватанга қайтган аёл ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Демак, Андижон давом этмоқда, Оврўпо Иттифоқи эса, буни кўришни истамаяпти, деб ўйлайсизми?

Ҳейди Ҳаутала: Фикримча, Оврўпо Иттифоқи, афсуски, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича ўзининг асосий талабларидан воз кечган кўринади. Бир нечагина инсонлар тақдири масаласини 5 май куни кўтаришдан ташқари, ўйлашимча, Оврўпо Иттифоқининг оҳанги ўта юмшоқ эди. Биз Ўзбекистонда қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва сиёсий мухолифат вакиллари сиёсий асослардаги айбловлар асосида қамоққа ташланганилигини биламиз. Бу эса, Ўзбекистон риоя қилиши керак бўлган ҳамма халқаро масъулиятларининг бузилишини англатади.

Би-би-си: Халқаро ҳамжамият олиб бораётган саъй-ҳаракатлар хорижда бошпана топган Андижонлик муҳожирлар учун жуда самарасиз бўлиб кўриниши мумкин. Улар ошкор этаётган гувоҳликлар ва маълумотларни халқаро қонунлар доирасида илгари суриб, қонуний жараёнда қайд қилинишининг бирон имкони борми?

Ҳейди Ҳаутала: Мен Ўзбекистон вакиллари билан учрашган вақтларим Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари юзасидан мунтазам текширув жараёнига рози бўлиб, берилган ваъдаларини эсга солишга ҳаракат қиламан. Масалан, бир неча ҳафта аввал Оврўпо парламентида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашишга муваффақ бўлдим. Ўзбекистон 2009 йил март ойида инсон ҳуқуқлари соҳасида баъзи андазаларни яхшилашга ваъда берганди. Ана шу нарсалар мунтазам равишда эслатиб турилиши керак, яъни ҳукумат мана бу нарсани ваъда берди, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти қабилида. Лекин, ҳеч бўлмаса, Ўзбекистоннинг рози бўлгани яхши ҳолат ва бу борада босим ўтказилиши давом эттирилиши лозим.

Би-би-си: Лекин, Андижон борасида ҳануз гувоҳлар бир манзарани ҳукумат бошқа бир манзарани тақдим этишмоқда. Борган сари янги маълумотлар ошкор бўлмоқда, ана шу маълумотларни тўплаб халқаро миқёсда қонуний бир доирада кўриб чиқиш мумкин бўлган ташкилот ё-да, механизм борми?

Ҳейди Ҳаутала: Албатта, Халқаро Жиноят Маҳкамаси бор. Аммо, бу каби ишларни Ҳаагадаги Халқаро Жиноят Маҳкамасига олиб чиқиш жуда мушкул вазифа. Мен биламан бу маҳкама инсониятга қарши жиноятлар, инсон ҳуқуқларининг поймол этиш ҳоллари борасида маълумотларни қабул қилиб боради. Ўтмишда фуқаро жамияти вакиллари ўта қатъий далилларни, исмлар, ҳодисалар бўлиб ўтган вақт ва жой ҳақида аниқ маълумотларни жамлаб тўплаб халқаро маҳкамага тақдим этилгани маълум. Шунинг учун, бу маълумотларни йиғиб бориш арзирли иш деб ўйлайман. Умид қиламанки, келажакда Андижон ҳодисалари юзасидан адолат албатта қарор топади. Ўзбекистонни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган нормал демократик мамлакат сифатида ҳозирда қабул қила олмаймиз, чунки бундай эмаслигига қўлимизда далилларимиз кўп. Бу ҳақда мен ўзбек расмийлари билан учрашган пайтим ҳар гал айтаман.


SMS рақамимиз: +447786201124
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100518_eu_andijan_huatala.shtml

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Ҳижрат ҳикмати ёҳуд Калмарда Андижон орзуси

Post by Admin Wed May 26, 2010 3:24 am

Ҳижрат ҳикмати ёҳуд Калмарда Андижон орзуси

Хайрулло Файз, ББС Радиоси

Швециянинг Калмарини Ўзбекистоннинг Андижонига мутлақо солиштириб бўлмайди. Айниқса, охирги марта Андижонни қирғин маҳали - ўқлар ёмғири ва фарёдларга тўла кўрган бўлсангиз...

Калмарда бугун ўнлаб андижонликлар истиқомат қилишади. Ёшу қари, аёллару болалар, хуллас, қирғиндан омон қолганлар.

Аксарият ўз ишини топиб кетган, андижонликларнинг бу ердаги отахонига айланиб улгурган Баҳром ака айтмиш, “социалка”га ва ё швед ҳукуматининг марҳаматига қараб ўтиришгани йўқ.

“Бизга бошпана берганига ҳам раҳмат, оғиримизни солмаймиз мезбонларга...”дейди Баҳром тоға.

Дарвоқе, Ўзбекистон ҳукумати назарида “акромий исломчилар” раҳбарларидан бўлган бу сочу соқолларига оқ тушиб, ёши ҳам етмишни қоралаб қолган отахонни Калмардагилар “Баҳром тоға” деб аташади.

Бир кун қайтамиз Ўзбекистонга, агарчи, одамларни ўзига қўйиб берсангиз, ёрдам берсангиз Ўзбекистонга етадиган давлат бўлмайди! Биз буни Андижонда амалда кўрсатиб қўйгандик!

Баҳром тоға “бутун дунё” билан интернет орқали боғланади. Ўзбекча саҳифаларнинг барчасини кун ора ўқиб боради. Икки хонали шинамгина уйида анвойи гуллар ўстиради. Гулларнинг орасида “сайрайдиган” ўйинчоқ булбулларидан завқ олади. Велосипедини миниб бозор ўчарга чиқади, меҳмонга боради, меҳмон кутади... фақат буларнинг барини ўзи қилади, фақат тўрт атрофида набиралари чуғурлашиб турмагани ёмон, фақат шу ҳақда гапирганида кўзида ёш айланади...

“ Ҳеч ўйламаганман мана шунақа Оврўполарда яшайман деб...” Аммо нолимайди. Чин дилдан буларнинг бари синов эканига ишонади. Катта мақсадларни кўзлайди.

"Ҳеч ўйламаганман мана шунақа Оврўполарда яшайман деб..."

Бирин кетин Баҳром тоғанинг уйига андижонликлар йиғила бошлайди.

Дастурхон тузалади. Қанд қурс, чой нон ва кейин манти тортилади. Андижон эсланади.

Муболағага йўйманг, аммо мана шу “акромийлар” хотирлаб ҳикоя қилаётган Андижон ичидаги таъбир жоиз бўлса, “кичик Андижон” манзараси шунақа ажойиб рангларда чизиладики, айнан шу шаҳарда яшагингиз келиб қолади!
Мана ўша ҳикоялардан айрим парчалар:

“...ҳокимиятдан келишар ва қийналиб қолдик, нақд пул тополмаяпмиз, ёрдам берворинглар дейишарди. Ёрдам берар эдик. “

“ ...корхонамиз маҳалладаги кам таъминланган оилаларга ёрдам бериб турарди. Корхона раисига ариза билан чиқилар, деярли ўша куниёқ ариза кўриб чиқилиб бир қоп унми ва ё бошқа маҳсулотларми, ёрдам берардик. Ишонасизми, участкавой келиб ариза ёзарди. Ун сўрарди. Берардик...”

“...ҳокимият биносидаги мебеллар бизники эди. Ҳокимиятдагилар ҳам бизнинг пойафзални кийишарди.”

“...ўзимиз поликниника очгандик, боғчамиз ҳам бор эди...”

Участкавой ҳам ёрдам сўраб ариза ёзиб келарди...

Муҳожиротдаги тадбиркорлардан бири

“...ҳоким ҳам дўстимиз эди...”

“ ... бир куни шаҳардаги номдор тадбиркорлардан бири келиб, янги корхона ишга туширдик, бир икки мутахассисларингиздан бериб туринг, деди. Хўп дедик. Буларга ойига қанча ойлик берасизлар, мен қанча берай деб сўраганида, ишчиларимизнинг ойлигини айтдик. Йўғ –эй, бунча тўламайман ишчиларга, қадрини ошириб юборибсиз, деб кетди...”

“...бизнинг корхонада ҳар душанбада иш бошланишидан олдин ярим соатлик мажлис бўлиб ўтарди. Мажлисда ҳар бир ишчи ва ходим ўзидаги муаммо ва таклифларини айтишарди. Ишчилар оиласида бирор муаммо бўлса албатта ечилар, агарда кимдир тўй қилмоқчи ёки уйида борор бир камчилиги бўлса, албатта корхона раҳбарияти томонидан ёрдам берилар эди. Мен бундай ёрдамларнинг кўп марта гувоҳи бўлганман. Мен ҳозирда Оврўпо давлатларида яшаб шунга ўхшаш одамларни бир бирларига бўлган муносабатларини ва уларнинг иш жойларида инсоний хақ хуқуқлари поймол этилмаслигини кўрдим...”

Хуллас, бу “намоз ўқиб турадиган” ва ё “ ароқ ичмайдиган” тадбиркорларнинг эл аро ҳурмати кўтарилаверади.

Юзлаб андижонликлар уларнинг корхоналарида ишлаб рўзғор тебрата бошлашади.
“Биз энди ҳокимият учун хавф ва ё рақибга айландик, чунки одамлар ортимиздан эргашиб кетиб қолди...”

Кейинроқ қама қамалар, Андижон қамоқҳонасига қуролланган гуруҳларнинг ҳужуми, намойиш ва қирғин ҳақида гапирмаган оммавий ахборот воситаси деярли қолмади.

Қолганларининг бари Ўзбекистонда...Табиийки, Андижон қирғинига доир тўла манзарани чизиш осон эмас, айниқса ҳукумат томони “мум тишлаб” олган бўлса... Энг дадил айтиладиган расмий изоҳларни бир икки жумлага жамласангиз адо бўлади.

Жамшидбек: Укамнинг жасадини 14 май куни топдик...У 23 ёшда эди...

“Андижонда исломчи радикаллар қўзғолон қилишди. Улар Исломий давлат қуриш ниятида бўлишган, бунга Ғарб давлатлари ёрдам беришган... "ва ҳоказо

Калмардаги андижонликлар исломий давлат қуриш ҳақида гапиришмайди. Эҳтимол, улар асл мақсадларини яширишаётгандир, эҳтимол ростдан ҳам ўзбекистонлик айрим ўртамиёна таҳлилчилар айтмиш, Ғарб давлатлари уларни атай тайёрлаётгандир? Эҳтимол, уч ўғли қамоқда қолаётган, турмуш ўртоғи ва набиралари Андижонда яшаётган Баҳром тоға, оиласи Андижонда қолган Равшанбек Турдиевга ўхшаган бошқа юзлаб муҳожирлар қирғин ҳақида гуллаб яшнаётган Ўзбекистон шаънига бўҳтон ёғдиришаётгандир? Ва яна эҳтимолки, 30 ёшли Нозима ўзининг ярадор қайнонаси қирғиндан кейин икки ойча касалхонада қийноққа солингани, ахийри, ҳа, иқрорман, террорчиман қабилида ёзиб берганидан кейин қамоқхонага олиб кетилиб уч кун ўтар ўтмай мулозимлар у ердан онаизорнинг жасадини қайтаришгани ҳам ғирт ёлғондир? Жамшидбек ўз укасининг жасадини “Тико” русумидаги машинага ортаётгани туширилган ва бутун дунёга тарқаган расм нима бўлади? Унинг саволларичи?

Табиийки, Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон қирғинига доир беш йиллик сукунати бу ва бошқа саволларга жавоб топилишига ёрдам бермайди.

Рустамбек: Қўлларимизни боғлаб қўйиб уришарди...Қайнотамнинг қовурғалари майиб бўлди.

Шунданми саволлар ҳам кўпаяверади...Тахминлар ҳам урчийди. Бордию ҳаммаси - хавфсизлик хизмати мулозимларидан бири тадбиркорлардан бирига эътироф этганидай, “ Сизларни халқ яхши кўриб қолди, ортингиздан эргашмоқда, эртага ҳукуматни ҳам олишларингиз мумкин...” деган қўрқувга жам “бурун қонатиш” билан изоҳлансачи?

Боринг, “акромийлар” ўзлари айтмиш, адолат ва инсофга асосланган бир мамлакатни орзу қилиб, шу йўлда ҳаракат қилишган бўлса ҳам – бунинг нимаси жиноят?

Бугун Ўзбекистонда яна нима қилиш мумкин?

Мухолифат деган сўз истеъмолдан чиқартириб ташланган бўлса, Ғарб таҳлилчиларидан бири айтмиш “ амалда деярли хонлик ўрнатилган “ ва яна бу “хонлик” дунёдаги энг коррупциялашган давлатлар рўйхатидан тушмаса...

Инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистлар ва ҳатто оддий намозхонлар орасидан ҳам кун сайин қамалаётганлар сони ортиб бораверса...

Калмардан Копенҳагенга довур уч ярим соатли йўлда ўйлаганларим шулар бўлади.

Мен Калмарда учрашган андижонликларнинг ҳеч бири ўз келажагини Андижонсиз тасаввур ҳам қилмайди. Аксарият худди атиги беш йил аввал ҳеч қачон озод ва тўқ Оврўпода яшашни орзу қилмагани каби... чунки Баҳром тоға айтмиш, “ биз ўз ҳаракатимиз билан Андижонда адолатли ва фаровон яшаш мумкинлиги исботлаб улгурган эдик...”

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100524_andijan_fooc.shtml

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Тилидан осилган жаллод малайининг валдирашлари

Post by Admin Fri May 08, 2015 4:23 am

Тилидан осилган жаллод малайининг валдирашлари.
Ҳар қандай инсонни ва айниқса Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати малайларини уларнинг тиллари фош қилади.

Бу сафар ўз башарасини билмасдан очиб ташланишига Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг қуйидаги сўзлари сабаб бўлди: " муаммони ўз ҳолига ташлаб қўйиб уни кучайиб кетиши факти олдида қолган ўзбек ҳукуматининг исённи барча усуллар билан бостиришдан ўзга чораси қолмаган эди».


Бу ерда гап Андижон воқеалари ҳақида кетмоқда.

Бирор эсини таниган одам ўзбек ҳукуматининг 13 майда Бобур майдонида йиғилган 25 000 кишилик намойишчиларни аёвсиз ўққа тутишдан бошқа иложи қолмаган эди деб айта олмайди. Аммо бу гапларни ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси деб атайдиган, виждон ва имонини еб қўйган Саиджаҳон Зайнобиддинов ошкора айтмоқда.

Ўзининг бу сўзлари билан бу ифлос ўз устига қора чизиқ тортди ва ўзининг умуртқа поғонаси аллақачон МХХнинг Андижон ёки Тошкент бўлимида синдирилганини кўрсатди.

Қонхўр диктатор Антиислом Каримов ва унинг жаллоди Рустам Иноятов(МХХ раиси)нинг барчага отниинг қашқасидек танилиб қолган машҳур лаганбардори Исмат Хушевнинг вебсаҳифасида чоп этилган ўз мақоласининг давомида бу муттаҳам Зайнобиддинов таниқли ҳуқуқбон Муътабар Тожибоевага ҳужум қилади ва уни «2005 йил баҳорида андижонликларни зўравонликлар қилишга даьват қилган» деб айблайди (http://dunyouzbeklari.com/archives/102635 ).

МХХ бир одамни синдирганда уни шундай синдирадики, натижада у одам судралиб юрувчи газандага айланиб қолади. Афсуски сўнгги пайтларда ўз ваҳшийлиги билан нафақат Марказий Осиёга балки бутун жаҳонга танилган диктатор Антиислом Каримов ҳукмронлиги даврида бундай газандалар сони жуда кўпайиб кетди. Бу қонхўр диктатор билан эса фақат Шимолий Кореянинг одамхўри Ким Юнг ва Суриянинг юз минглаб фуқароларини қирғин қилган Башар Ассад тенглаша олади холос.

Ҳазратқул Худойберди
2015.05.08
fb.me/7sqYMaVcH

Асли рус тилида ёзилган мақолага рус тилидаги жавоб бу ерда: fb.me/3dtrdOHu0

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак! Empty Re: Андижон Қатағонининг ҳамма сабабларини тўлиқ очишимиз керак!

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum