Форум_Ўзбекистон

Сиёсий ва жисмоний марафон

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Сиёсий ва жисмоний марафон

Post by Admin on Tue Mar 31, 2015 7:38 am

Сиёсий ва жисмоний марафон
(Интеллектуал, жисмоний ва рўҳий потенциал(қудрат) ҳақида).

Бугунги тонгги ўйларга Фейсбокка киришим билан кўзим тушган кичик бир хабар сабаб бўлди.
У хабарда сиёсий мухолифат ташкилотларидан бирининг раҳбари мен билан Скайпда мулоқот қилиш истаги борлигини билдирибди ва адресимни сўрабди. Мен унга адресимни бердим ва орадан 2..3 дақиқалар ўткач биз Скайп орқали қисқача сўҳбатлашдик.
Салом аликдан сўнг “Ҳа нима гап биродар, бирор мўҳим гап борми?” десам у “Йўқ, ўзим шунчаки сиз билан бир ҳол аҳвол сўрашай деган эдим” деди.

Аммо биз ҳеч қачон илгари шунчаки ҳол аҳвол сўрашиб юрмаганимиз учун мен унинг бир гапи борлигини сабр қилиб кутдим.
Ниҳоят у гапнинг пўсткалласини айтди, қўйди. “Мен сайлов ишлари билан бўлиб чарчадим. Ундан ташқари маблағ масаласи ишни жадал сурьатлар билан давом эттиришга ҳалақит бераяпти. Озроқ дам олиб, кейин пул тўплаб шундан сўнггина яна курашни кучлироқ олиб бориш ниятидаман” деди.

Мен унга сиёсий кураш бу узоқ йўлга чиққан одамнинг йўлларидаги қийинчиликларни эслатади дедим. Бу йўлда кетар экансиз сиз тоғу тошлар, чангалзорлар, саҳрою даштлар, дарёлар, ботқоқликлардан ўтишингизга тўғри келади. Албатта сайёҳ ўз йўлида тўхтаб, тўхтаб, вақтида ухлаб, овқатланиб кейин яна ўз йўлида кетаверади. Аммо у “бўлди, чарчадим” деб тўхтаб қолса бу ўлим билан тенг дегани. Чунки атрофда ҳеч ким йўқ, манзил эса узоқ. Ҳатто ейишга нони, ичишга суви қолмаганда ҳам у ўз йўлида ҳаракат қилишга уриниши, керак бўлса чигиртка, қурту қумурсқаларни ейиши, саксовул томирларидан намни сўриши ва токи сув топиб, бироз кучга кирмагунча ўз йўлида давом этиши керак.

Сал кучга киргач ва сувни топгач эса балиқ ёки қушларни овлаб тузукроқ овқатланиши ва шундан сўнг янги куч ва қувват билан яна ўз йўлида дадилроқ кетавериши керак дедим.

Сўҳбатимиз унинг мобил орқали алоқада эканлиги  сабаб тез тез узилиб турди ва ниҳоят биз у компьютерда ўтирганида сўҳбатни давом эттиришга келишиб хайрлашдик.  


     Мен навбатдаги тонгги югуришга тайёрланар эканман ушбу сўҳбат туфайли янги фикрлар уммонига тушиб қолдим ва ушбу сатрлар ана шу уммонда туғилдилар.
Лейтмотив сифатида тўсатдан хаёлимда Охунжон Мадалиевнинг хиргойиси жаранглай бошлади:
"БУ КУРАШ МАЙДОНИДА МАНГУ ҒОЛИБ КЕЛМАСАНГ,
ДЎСТЛАРИНГ ҚАТОРИДА МАҒРУР БЎЛИБ ЮРМАСАНГ,
МИНГ МИНГЛАР ЮРАКЛАРДА МАНГУ ҚОЛИБ КЕТМАСАНГ,
ҲАЁТИМ БОР ДЕМАГИЛ, ҲАЁТ ЭМАС У”


(Мен бу ҳақда махсус бир Maqola ҳам ёзганман fb.me/73IUC5aa2 ).


Мен бугундан бошлаб ёзда бўладиган, Швецияниинг икки шаҳри ўртасида ўтказиш мўлжалланган Марафонга илк тайёргарликни бошлашга қарор қилдим.
Мақола мазмуни ҳақида ана шу Марафоннинг 1/6 бўлагини бажариш жараёнида ўйладим.
Ушбу масофани бардам ва тетик ҳолда тугатдим ва шуни сездимки, кучу қудратим ҳозироқ яна бир давра айланиб келишга етади. Аммо катта ишда шошилмаслик учун ўзимни босдим. Марафонга тайёрланиш сабр, куч, аниқ режа ва уларни собитқадамлик билан бажаришни назарда тутади.
(Шуниси қизиққи, сиёсий марафон ҳам сизга айнан ана шунақа талаблар қўяди, аммо бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз).

Агар сиз 42км. 195м. масофага тенг бўлган Марафонни аввал кичик бўлакларга бўлиб, уларни югуриб ўтиш орқали ўзингизни обдон тайёрламасангиз у ҳолда сиз Катта Марафонга старт берилганда уни яримига ҳам етмай сафдан чиқиб кетишингиз мумкин.
Ишонмасангиз 10 км.га югуриб кўринг. Бу унчалик осон иш эмас. Бу ерда сиздан нафақат жисмоний қудрат балки рўҳий тайёргарлик ва сабр матонат ҳам талаб қилинади. Энди ана шу 10км.ни 4га кўпайтирсангиз марафон масофаси келиб чиқади.

Мен 20мартача 10км.га , бир марта ярим марафонга югурганман. Ана ўша ярим марафонга олдиндан тайёрланмаганим панд бериб, охирги 3 км.ни югуриб ўтишда базўр, судралиб маррага етиб келганман .

Хуллас энди шошиш йўқ, режа билан тайёрланиш керак. Бу энди ярим марафон эмас ТЎЛИҚ МАРАФОН, 42КМ. 195 М. Ё Аллоҳ, ўзинг қудрат бер!

Марафонга тайёрланиш режаларим бундоқ:
Аввалига, 3..4 марта марафоннинг 1/6 бўлагини, кейин 3..4 марта унинг 2/6 бўлагини , кейин 3..4 марта унинг 3/6 бўлагини ва шу тариқа секин аста, марафонга Старт берилишига бир неча кун қолганда унинг 5/6 бўлагини, яьни 35км.ни қийналмай босиб, йўғе, югуриб ўтишга тайёр бўлишим керак.

(Давоми бор).

Ҳазратқул Худойберди
2015 йил 31-март

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz