Форум_Ўзбекистон

Миллий Мажлис ҳақида

3-bet(3) Previous  1, 2, 3

Go down

Миллий Мажлис ҳақида

Post by Admin on Fri Mar 06, 2015 5:43 am

First topic message reminder :

КУНДАЛИК-1
19.02.1993йил соат 10
  Мана ИИВ ВСЗ( Ички Ишлар Вазирлигининг Вақтинчалик Саклаш Зиндони)га турмадан олиб  келишганига ҳам роппа роса 1 ой бўлди.Унгача Тоштурмада эдим. Келинг, якшиси қамоқ вокеаларини бир бошдан суйлаб бера колай.
Хўш, бу вокеаларни бирламчи нўқтасидан бошлаб ёзиш кийин, чунки у даврлар "Бирлик"-имизнинг  туғилган вақтига бориб тақаладида, ҳикоя ўрнига билмадим  неча томлик достон ёзишга  тўғри келади. Тўғриси, ўзи кимдир шу достонни ёзиб боравериши керак, йилномачи Юсуфийми ёқи бошқа биров, чунки кейин ҳамма нарсани эслаш ҳам, коғозга тушириш ҳам қийин бўлади. Роса юлдуз санадига чамамда,унинг устига қўлдаги қалам ҳам ёнаётган шамга ўхшаб, борган, тўғрироги ёзган сари сўниб бораяпти.


Қамоқ вокеаларининг энг сўнгги (иншооло охиргиси бўлсин) боскичи 1992йилнинг 3нчи декабрида бошланди.Ўша куни азонда эшик тақиллаб қолди.
Мен ўз хонамдан, хотин болалар хонасидан бир пайтда  даҳлизга чиқибмиз. У энди эшикни очмоқчи бўлганди тўхтатиб,"жим"деб ишора қилдим."Каттакўргондан аямлар келгандир"¬дея шивирлади у.
Бизнинг эшикда кузатув ойначаси йўқ бўлгани учун мен  унга паст овозда "аввал сўра-чи ким экан"¬дедим.

  •  Ким - деб сўради у.
  •  Милиция,эшикни очинг! - деб дўқ урди эшик ортидаги.

Хотинни ранги ўчиб менга"нима қилай" - дегандек қаради. Мен"йўқман" деб ишора қилдим.

  •  Нима керак сизга  - деб сўради у.
  •  Бизга Худайбердиев керак,очинг эшикни! - яна ўдағайлади эшик ортидаги.
  •  У киши уйда йўқлар - деди хотиним.
  •  Очинг эшикни,биз унинг уйдалигини биламиз - яна ўдағайлади милиса.
  •  У киши уйда йўқлар, кўп тақиллатаверманг, болаларим қўрқади - деб дадилроқ сўзлади хотин бу сафар.

 
Эшик ортидагилар бир неча киши эканми,чамаси нима қилишни билмай, бир дақиқа эшикни ўз ҳолига қўйиб, ўзаро гаплаша бошладилар.


Мен хотинга даҳлиз ва ошхонадаги  чироқларни ҳар эҳтимолга қарши ўчиришни тайинладимда ўзим кийина бошладим.
 
Ювинарканман хаёлимни "Қандай қилиб бу бетон қопқондан сездирмасдан қочсам экан"¬ деган ўй пармалар эди.

Ертўлага беркинай десам у ердан осонгина топиб олишлари муқаррар. Чунки 4каватли бетон уйларнинг ертўласи  шундай  қурилганки, уларнинг биридан иккинчисига ўта олмайсиз. Боя айтганимдек, ғирт бетон қопқоннинг ўзгинаси бу уйлар.


Менинг ҳали ечими топилмаган оғир ўйларимни хотин билан  қайним (хотиннинг укаси) Обиджоннинг даҳлиздаги тортишуви бўлди. Обиджон Каттақўрғонда бирор иш тополмай  бизни ёнимизга келгач, мен  Бобир аканинг жияни Алишердан уни  Янгийўлдаги кичик корхонасига ишга олишини илтимос қилгандим, барака топкур, йўқ демади. Йўл узок бўлгани учун Обиджон саҳарда йўлга чиқарди.



  •  Чиқиб кетавераман, менга нима иши бор милисани! - деб шошилаётган экан у.
  • - Тўхта, поччангдан сўра, сениям ушлаб олиши мумкин улар - дер эди опаси йўл тўсиб.
  • - Секинрок ҳой, бу ёқка кириб тортишмайсизларми? - мен уларни хонамга бошладим.
  • - Обиджон,сал шошмай тур, мен ўйлаб олай.
  • - Ие, мен шошаяпман поччо, чиқиб кетавераман, менга нима қилайсти?- пойгага отланган тойчокдек типирчиларди у.
  • - Бўлмаса мундок Обиджон. Чиқа солиб эшикни орқангдан қаттиқ тортиб ёп, ўзи қулфланиб колади ва ишинга кетавер, уларга қарамай ўтиб кетавер - деб тайинладим.




У эшикни зарб билан очдида яна зарб билан ёпди, ҳойнаҳой милисалар ҳам чўчиб тушгандир. Унинг зинапоядан югуриб тушгани эшитилди аммо орадан 2...3 минут ҳам ўтмай эшик яна тақиллаб қолди:

- Опа очинг, паспортим қолиб кетибди - деди хомуш овозда эшик ортидан Обиджон.



Ҳаммаси тушунарли. Бу хунасалар уни тўхтатишган. Энди паспортини кўриш баҳонасида эшикни барибир очишга мажбур қилишади.
 
Мен туалетдаги шахтани эшигини очдим.
Бу иссиқ ва совуқ сувларнинг қувурлари, чиқинди сувларнинг каттакон қувури ертўладан 4нчи каватгача тортилган тор вертикал  йўлак.

Димоғимга гуп этиб ертўланинг димиққан  ҳавоси  урилди. Оёғимга  енгил пойафзални илдириб олдимда, қувурлар орасидан қисилиб-сурилиб, ориқлигимга  илк  бора шукр қилиб  пастга туша  бошладим.





Агар сал тўлароқ одам бу қувурлар орасидан ўтаман деса унинг шу  ерда  қисилиб қолиб  кетиши ҳеч гапмас.
 
Бош ва елкаларимга қувурларнинг занглаб  кетган улама мурватли жойларидан  бир иссиқ, бир совуқ сувлар томиб турарди.
Шу зайлда  бир  одам бўйи пастга тушиб олдим.

Қулоғимга милисалар, Обиджон ва хотиннинг дахлиздаги ғала ¬ғовурлари шахтанинг яхши ёпилмаган эшигидан эшитилиб турарди. Ичкаридан бирор ушлайдиган жойи бўлмагани учун мен эшикни зич ёполмадим.


Обиджонни текшириш бахонасида уйга кириб олишибди, ярамаслар. Худди  отасини уйига келгандек хўжайинлик қилишларини-чи. Ҳар сафаргидек ордер- пордерсиз  келишган  албатта. Улардан  бири туалетга кирди-да шахтанинг эшигини очди.
   
Сувлар томиб турганини кўрган мент шахтага  калласини суқиб ўтирмади  ва  шу туфайли  мени кўриш "бахти"га муяссар бўлмагач, эшикни ёпди. У эшикни зич ёпгани  учун  шахтанинг ичи бир зумда зим-зиё қоронғуликка бурканди. Аммо мен енгил тин олиб улгўрмай у эшикни яна очди ва бу сафар бошини шахта ичига суқиб аввал тепага кейин пастга қаради.




Билмадим мени кўрдими-йўкми, аммо эшикни очиқ қолдириб қаёққадир кетди, балки фонар излаб.
Мен ертўлага тушмаганимдан ўкиниб тез пастга туша бошладим. Нихоят оёғим юмшок лойга текканини сездим. Сув томавериб  ертўла  боткоққа  айланаёзибди.
Қоронғуда  пайпасланиб сотқин шахтадан тезда узоклашдим. Шошилинчда бошимни аллақандай  қувурга уриб олдим аммо ўз вақтида панага ўтган эканман, шахтада фонарнинг ёруғи ва милисаларнинг говўр¬ ғувур сўзлашганлари эшитилди. Мен ертўланинг энг тўрига секин-аста энгашганча юра бошладим. Бир неча дақиқа йўлни топа олмай қийналдим чунки ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. Лойга ботиб,аллақандай темирлар,тош ва шишаларга қоқилиб, нихоят йўлакни топдим ва ертўланинг бир бурчагига бориб чўккалаб олдим.




Бу ер хайриятки қуруқ экан, оёқ остида қандайдир хас-хашаклар сочилиб ётарди.
Аммо орадан 10 минут ҳам ўтмаёқ кимдир ертўланинг эшигини оча бошлади. "Тамом, энди аниқ қўлга олишади". Аммо "ноумид шайтон" деганларидек яширинган жойимда  нафасимни  ичимга ютиб жим ўтиравердим.


- Худайбердиев,чиқинг ертўладан. Биз сизнинг шу ерда эканлигингизни биламиз!- деб ўдагайлади исковучлардан бири.
"Оласан,хозир югўриб чиқаман". Мен миқ этмай ўтиравердим.
- На қалтирайсан, кир ичкарироққа! У ёқ, бу ёқни тузукрок қарасанг-чи! - дўқ урди катта исковуч кичигига. "Кичик"исковуч ҳақикатан қўрқа-¬писа 4 қадамча ичкарироққа кирдида яна бўкирди:
 - Худайбердиев, қаердасиз?!Чиқинг бу ёқка!
"Мана,бу ердаман. Ҳозир чиқаман, кутиб ол!".
У мендан анча нарида,бизни ўртадаги девор ва тор йулак ажратиб турар,ертўланинг ичи зим¬зиё бўлгани учун у яқинроқ келишга чўчиб турарди.
- Ўрток полковник,менимча у бу ерда йўқ,бирор тешикдан қочиб чиқиб кетганга ўхшайди - ¬деб мурожаат қилди у каттасига.



"Полковник?!Ха,демак Ортик Абдувалиев жаноблари бошлаб кепдиларда бу исковучларни.
    

Милисада котиба бўлиб ишлайдиган қўшним Асянинг айтишича, у Салимбойваччанинг туғишган акаси.
Айни пайтда Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати ва шаҳарнинг Ҳамза туманидаги мухолифат аьзоларининг доимий кушандаси. Шунчалар маданиятсизки, хайрон қоласиз. Бир куни бу муттаҳам элу ¬юрт олдида сўкиниб, менга дўқ қилганди "Қаёқларда изғиб юрибсиз?!"-деб. Мен у пайт қизим Тахминани овутиб тургандим, уни ҳовлидаги болалардан бири хафа қилган экан.



- Авваламбор сўкинманг ва дўқ  қилманг. Ундан кейин, агар мени ҳар куни қаерларда юришим билан қизиқадиган бўлсангиз, аввал  прокурордан қоғоз олиб келинг, ана ундан кейин мени сўроққа тутишингиз мумкин. Мени сизга айтадиган бошқа гапим йўқ. Лекин оғзингизни йиғиштириб олинг!  Ҳеч бўлмаса манови болалар олдида уялинг сўкинишга! - ¬деб шартта бурилиб кетгандим.



У машинада ўтирган ўз исковучлари олдида изза бўлганидан  шаҳд  билан  машинага  ўтириб, ҳайдовдовчига  "....га бақраясанми, ҳайда машинани"¬ деб  шитоб  билан  жўнаб кетганди.

Унинг бундай қутуришига сабаб¬,  унинг  исковучлари  ўтган  оқшом  мени  йўқотиб қўйишганди ва шу туфайли у "калтак"нинг каттасини еган албатта, ўз хужайинидан.


   Юқорининг махсус топшириғига биноан шаҳардаги 20дан ошиқ "Бирлик" фаоллари  милиса  ва КГБнинг  доимий назорати остида эдилар. Бу исковучлар бизларнинг ҳар бир қадамимизни назорат остида тутишар, қаерга бориб, ким билан учрашганимизу, иложи бўлса, нима ҳақда гаплашганимизгача билиш учун ўлиб-тирилишарди.




Энг юқоридагининг  топшириғи  занжир сифатида  пастга тушиб, маьлумот сифатида яна шу занжир бўйлаб тепага чиқиб кетади. Маьлумотнинг мазмуни ва аҳамиятига қараб қабул қилинган қарор яна ўша занжир буйлаб ҳар хил оғзаки буйруқлар шаклида пастга, ижрочиларга кайтиб келади. Бу буйруқлар "доимий назоратга олинсин", "халақит берилсин"(яьни бирор тадбир ўтказмокчи бўлган ташкилотнинг ,фуқаронинг фаолиятига халақит бериш), "қисқа муддатга қамоқка олинсин", "ўзок муддатга қамоқка олинсин","вақтинча озод килинсин", "қўйиб юборилсин", "иш жойида чора кўрилсин"(яьни ишидан бўшатиш,кайта ишга киришига тускинлик қилиш), "уласи  килиб калтаклансин, ЛЕКИН ўлмасин!",  "қўрқитилсин", "кўздан йўқотилсин (яьни  яширин  қамоқка  олинсин)", "йўқотилсин" (яьни, том  маьнода), "тавба  қилдирилсин" каби мазмунда бўлгани  ва уларнинг барчаси  ҳуқуқий  нормалар  чегарасидан чиқиши  хисобга олинган холда оғзаки берилади.

 

Аксарият холларда бундай буйруқларнинг жиноий жавобгарлиги бевосита уларнинг ижрочиларига  юкланади. Аммо ижрочиларнинг бундай жавобгарлик ва унинг оқибатларидан вахимага тушмасликлари  учун  улар  қалтис топшириқларни  бажарганликлари  учун  доимий равишда такдирланиб  келадилар, яьни  сержантга старшина  ва подполковникка  полковник  унвони  бериш, уларнинг  маошларини ошириш,юксакрок лавозимга кўтариш ва хоказолар. Кўпчилик  холларда ижрочилар  бундай  топшириқларнинг  накадар  қонуний  эканлиги   ҳақида  бош   қотириб   ҳам  ўтирмайдилар.



Хатто айрим холларда айрим ижрочилар  топшириқнинг  ноқонунийлигини  тушуниб етганларида  ҳам  барибир  уни бажаришдан  бўйин товлай олмайдилар. Чунки Милиция  ва  КГБ-да  бу  худди ҳарбийдагидек "буйруқни бажаришдан бўйин товлаш" деб талкин килинади ва шунга яраша жазо кулланади. Буйруқни  калтислигини  сезиб, унинг жавобгарлигини ўз буй-нига  олишни истамаган ва шу туфайли  уни ёзма равишда  берилишини талаб қилган айрим "ақлли"ларга эса "буйруқ мухокама килинмайди" каби усуллар билан тайзиқ ўтказилади.




  Прокуратура  ва  судларга  бундай  буйруқлар "жумхурият фуқароларининг  ҳақ-ҳуқуқлари  ва  тинч  хаётига  рахна солувчи, миллий  ва  диний  низолар келтириб чикариши мумкин бўлган ҳар қандай  ташкилот ва фуқаронинг фаолияти қонун асосида жиддий назоратга олинсин" каби  куринишларда етиб келади. Бундай  мавхум куринишдаги буйруқни конкрет шахсга нисбатан  ишлат-ишда  ҳар бир прокурор ва суд аъзосидан  озрок тафаккур  талаб  килинади. Бундай буйруқни тушунишга  акли  етмаган амалдорни эса, у қандай лавозим эгаллаб турганидан  катьий  назар (факат жумхурият Президенти  лавозими бундан мустасно  албатта), зудлик билан  вазифасидан бўшатилиш хавфи кутади.  




   Бу занжир Ислом Каримов+ Гулом Алимов (Президент маслахатчиси) + Зокир Алматов (Ички ишлар вазири) +Гафуров(Тошкент ш.Милиса бошлиги) + Одил Хасанов
(Тошкент ш.тергов бўлими бошлиғи)+Муҳаммад Дехконов(Тергов бўлими муовини) +Тошкент туман милиса бўлимлари бошлиқлари + Ортик Абдувалиевга  ўхшаган махаллий "изқўварлар" бошлиқлари + ва  нихоят,бизнинг доимий"қўриқчи"ларимиздан иборатдир.
 
 Худди шундай кўринишдаги иккинчи занжир ҳам мавжуд бўлиб, у асосан  "эхтиёт шарт"  мазмунида биринчи занжирнинг фаолиятини  назорат  қилиш  билан  шуғулланади ва зарур холларда биринчи занжирга юклатилган вазифани ўз елкасига олади. Бу занжир ҳеч қандай маслахатчисиз тўғридан тўғри Президентга боғланади.    





......Хуллас,ертўлага тушган изқувардан бирор натижа чиқмагач уни ташқарига чақириб олишди.
Ертўлага яна жимлик чўкди."Ишқилиб, шу билан излари қурисинда" - деб илтижо қилиб улгурмасимдан улардан бири яна пастга тушди¬да, қоронғуликка қарата ўзича дўқ қила бошлади:


 - Худайбердиев! Сизни охирги маротаба огохлантираяпмиз, дархол яширинган жойингиздан чиқинг! Акс холда исковуч итни қўйиб юборамиз! Бу холда жароҳат олсангиз биз жавоб бермаймиз,эшитаяпсизми?! Сизга 10минут муҳлат!


"Эшитаяпман, кар эмасман!"



Бир муддат икки оёқли исковучнинг овози ўчди. Эндиги навбат тўрт оёқлисига шекилли.  
"Лаьнатилар!Фашистлар!" Мен сўкина, ¬сўкина, ўзимни химоя қилиш учун бирор нарса излай бошладим.


Аксига олиб на бирор калтак, на ғишт ё тош топа олдим. Мени яширинишимнинг боиси, биз  адвокат  Сергей Котов билан  ўша куни соат 10 да Республика прокуратураси ёнида учрашишга келишган эдик.



Биз Сергейни Екатеринбургдан махсус чақиртиргандик, "Миллий Мажлис"ташкилий Қўмитамизнинг раиси, КГБ ертуласида ётган  Бобир Шокировни химоя қилиш учун. Икки кундан бери биз терговчи Эргаш Жўраевни излаб юргандик, юридик ҳимояга рухсатнома олиш учун.    
Қонунсизликни қарангки, терговчидан у тергов қилаётган одам учун адвокатга рухсат олиш керак эмиш. Бундан бетайин тартибдан терговчи устомонлик билан фойдаланиб, хохласа у  ўзи истаган  адвокатга рухсат беради, хохламаса-йўқ. Албатта  у расман"йўк"дея олмайди. Лекин  муттаҳам терговчилар учун чўт эканми,сизни лақиллатиб юриш. Сиз уни холи¬ жонига қўймай,ўз талабингиз билан орқасидан юрган сари у муттаҳамликнинг чўққисига кўтарилаверади. Масалан, Э.Жўраев биздан қочиб юрганидек.




   Гўёқи уни ер ютгандек,ҳеч қаерда"йўқ".
Сергейнинг эса ҳар бир куни учун ҳақ тўлаш керак, у машхўр химоячилардан.Унинг айтишича "Миллий Мажлис" ишида заррача бўлсин жиноий ҳаракат йўқ ва у буни республиканинг исталган манаман деган юристига  беш дақиқадаёқ исбот килишга тайёр.

Мен "Миллий Мажлис"нинг лойиха-хужжатларини  русчага таржима  килгач, Сергей уларни обдан, синчиклаб ўрганиб чиқди ва сўнггида  юқоридаги хулосага келди.

Хуллас, ана  шу Сергей билан учрашишим мўхимлигидан мана шу ертўлада яшириниб ўтирибман.


Менсиз у  ҳеч нарса қила олмайди, "Миллий Мажлис"-нинг  барча хужжатлари менда, ундан ташқари  мени ўзимни  ҳам  мана, 4 ойдан бери шу  иш бўйича терговдан бошим чиқмайди. Сергей тергов тафсилотларини мендан ҳар куни сўраб туради.У шаҳарни ҳам яхши билмайди. Мен  уни Республика Прокуратураси ва КГБга(асирга олинган Бобир билан кўришишга)  олиб боришим керак, кечкурун эса Бобирларнинг ховлисига эсон-омон элтиб кўйишим лозим. Прокуратурага  Б.Шокировнинг олдига  кириш  учун  рухсатнома олишга КГБга  эса уни кўришга боришимиз лозим.

Б.Шокиров 3-4 кун ИИВ зиндонида ётгач, уни КГБ зиндонига  кўчиришган эди.



Агар мен  хозир  бу  милисаларнинг олдига  чиқсам ҳамма  ишларимиз дабдала бўлади. Буларнинг одати  шундайки, олиб кетишгач, кечгача ҳар хил бўлмағўр нарсаларни рўкач килиб, сўроқка тутиб, бошингизни  қотириб  ўтиришадида, охири  кеч  соат 8-..10ларда  узр  сўраб қўйиб юборишади. Хатто уйингизга машинада келтириб қўйишлари ҳам мумкин. Сизнинг ишларингиз чилпарчин  бўлгани  билан эса уларнинг бир пуллик иши йўқ,асосийси-уларнинг иши битиши лозим..

   "Нахотки лаьнати итни қўйиб юборишаркина,ертўлага?! Э,буларни қўлидан нималар келмайди.

Ҳимоя қилишга ҳам ҳеч нарса йўға,лаьнати. Бу итлар билан ғажишгандан  кўра чиққаним маъқул. Нима бўлса бўлди. Минг тиришма,пешонада ёзилгани булади. Балким уларнинг панжасидан эртароқ халос бўлишга эришарман".  Хуллас,мен яширинган жойимдан чиқишга мажбур бўлдим.





Тошкент шаҳар милиса бошқармасининг Тергов бўлими муовини, полковник Муҳаммаджон Дехконов:      
- Қани,олиб келдингизми, кирсин¬ деб бўйрук қилди. Унинг хонасига кирдиму ўтирмай майор, капитанлар ва М.Д.ни роса"ўққа"тутдим - қонунбузарлик, зўравонликлари учун.
"Ўтиринг,хол аҳвол сўрашайлик" деб мулозамат қилди М.Д.


Ўтирмадим ҳам, ҳеч ким билан кўришмадим  ҳам. "Озод дехкон" партиясининг  раис  ўринбосари Олим ака Каримов ва раисдошимиз Шухрат ака Исматуллаевлар  ҳам  шу  ерда  эканлар.Уларни  ҳам судраб келишибди миршаблар.
 
 Хуллас, Бишкекка, инсон ҳуқуқлари бўйича халкаро конференсияга бормаслик ҳақида Тошкент  прокурори ўринбосари Анвар Мирзоев (уни ҳам саҳар¬мардондан судраб келишган чамамда,кўрган кунинг курсин,прокурор) бизни  расман, русча  ёзилган  хат билан огохлантиргач қўйиб юборишди.
Ё товба! Нима эмиш "Инсон ҳуқуқи - ¬миллат такдири" деб номланган, бошқа давлатда буладиган конференсияга бориш ҳам Ўзбекистон  Олий  Советининг 1988 йилда  қабул  қилган "Митинглар, йигилишлар ва намойишлар ўтказишни такиклаш"фармонига зид келармиш.Улар-бизнинг бу фармонимиз бутун  Осиёга таалукли деб уйлашади шекилли.Темур бобонинг салтанатини  қумсашаяпти,чамамда. Э,сенларга шу бир урданинг, хатто бир вилоятнинг хукмронлиги ҳам хайф аслида!              


  Прокурор огохлантириши битилган хужжатга  ҳар биримизнинг имзоимизни куйдириб олишгач, нихоят бизни қўйиб юборишди ва мен Республика Прокуратурасига С.Котовни топиш учун югўрдим. Хайриятки у кетиб қолмапти. Биз у билан 2 соатлар чамаси  уриниб ҳам терговчини топа олмагач, Бош прокурорни  қабулига кириб, арз  қилишга  уриндик.




Нихоят бизни  унинг  ўринбосари  Сирожиддин Мирсафоев қабул қилди. У бизнинг арзимизни тинглаб бўлгач  С.Котовга, у Россия фуқароси бўлгани учун Ўзбекистон фуқароси Б.Шокировни химоя қила олмаслигини айтди.



Аммо Сергей ҳам анойи йигитлардан эмас экан ва у шундай саволни кутган шекилли, дархол"дипломат"идан И.Каримов ва Б.Елсин имзолаган  Россия ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини  химоя қилиш масалаларини ўз  ичига олган  икки  давлат уртасидаги  шартномани  С.Мирсафоевнинг олдига ташлади. Дўқ ва мансабини  рўкач қилиб ўзбекистонлик адлия ходимларини ўзига буйсундиришга  ўрганиб қолган бу амалдор россиялик адвокат йигитга бир дақиқадаёқ ютказди. Атрофда ҳеч ким бўлмаса ҳам гўрга эди.




Аммо унинг бахтига қарши тўранинг шармандали  аҳволини  безрайиб томоша  килиб мен ўтирардим, шундоққина уларнинг рўпарасида,икки хўрозини чўқиштириб қўйиб, улар жангини томоша қилиб, чилим тортиб, наша қилиб ўтирган кашандадек.
    Сергейнинг бундай "бетга чопар"лигини  кутмаган  ва  бир безбет томошабиннинг кўз  ўнгида бир зумда қип-қизил турадан бир ғалтак лойга айланган амалдорнинг жаҳли чиқиб, ранги бўзариб, тутақиб кетди ва Сергейга караб дўқ қила бошлади:

-Убирайтесь в свою Россию! Вам не разрешается быть адвокатом у нас!А эти  ваши документы  всего лищь бумаги! - шундай сўзлар билан у Ислом Каримов ва Борис Елсин хужжатларини  Сергейга кайтариб отди.




-Как это "бумаги"? Вы что, не  признаёте подпись своего президента Каримова?!-деб унга монанд овозда саволомўз жавоб берди Сергей.
-Если не покинете Ўзбекистан сию же минуту, то я прикажу Вас арестовать!-деб қичқирди умуман қуюшқонидан чиқиб кетган Мирсафоев. У бу гапларини қуруқка айтмаётганини исботи сифатида  қаёққадир телефон  қила  бошлади. Алоқа симининг нариги томонида  кимдир  телефон  дастагини кўтарди шекилли, "бир ғалтак лой" буйруқ қила кетди:




-Ўртоқ полковник, тезда мени ҳузуримга наряд жўнатинг. "Йулда" дейсизми? Жуда  яхши. Хабар  беринг, тўғри мени хонамга келаверишсин!
    Вой аблахей! Аллақачон олдиндан келишиб қўйган экана, "наряд"жўнатилиши ва С.Котовни тутиб кетишга.

У телефонда сўзлашар экан мен секин Сергейни енгидан тортиб "Сафар қариди  братан, йигиштир лаш-лушларингни" дедим.

У вазиятни дархол тушунди шекилли, обрўси бир пул бўлган барча коғозларини тезгина йиғиштириб олди ва биз  Лойтуранинг "хай-хай"ига  ҳам  қарамай зудлик билан бу қонунни химоя қилишга мўлжалланган аммо қонунбузарлар эгаллаб  олган  илонлар уясини тарк этдик.




Анархист Сергей (унинг Россия анархистлар партиясининг  аьзоси  эканлигини  мен  сал кейинроқ  билдим)  дархол  бу  амалдор  устидан  шу  туман судига шикоят аризаси топшириш кераклигини айтди.


Бу бир томондан қонун ва демократия талаби бўлгани учун, иккинчи  томондан  эса  ундаги арзнинг, яьни  Республика  Президенти  имзолаган  хужжатни Республика Бош Прокурорининг биринчи ўринбосари  назар-писанд  қилмаганлигидан  зорланиш  ва  бу масалада  ёрдам беришни сураб Республикадаги 125 тумандан бирининг судига мурожаат қилишнинг  ўзиёқ  накадар оригиналлигидан завкланиб, мен уни Тошкент шаҳар Куйбишев тумани Халк судига бошладим. Пешо-   намиз ёрлакаб, Бобирни икки укаси бизни излаб машинада келишган экан, шу туфайли "исковуч"лар тудаси Прокуратурага етиб келмасидан биз бу ердан "қуридик".




    Куйбишев туман Халк судидагиларнинг эсхоналари  чиқиб кетди, Республика Бош  прокурори ўринбосарини судга тортмокчи бўлганимизни эшитиб. Эсларини йиғиб олгач, бошларини чайқай-чайқай, Республика  прокуратураси Ҳамза туманида жойлашганлиги учун улар бу иш билан шуғуллана олмасликларини айтишди (ва худога минг катла шукурлар қилган бўлсалар ажаб эмас).




Биз  машинани Ҳамза туман Халк  судига  караб бурдик. Бизни  кутариб  келган аризани  ўқиб у ердагиларнинг  ҳам  капалаклари  учиб  кетди.  
Хали   Ўзбекистон  тарихида   Республика   Бош  прокурори  ўринбосари устидан  шикоят  қилиб  ҳеч  ким  ариза ёзмаган шекилли,  аввалига  улар бундай аризани  умуман  қабул қила олмасликларини айтишди. Биз  нима  учун  деб тортишганда эса  "шундай, мумкин эмас, гап тамом,  вассалом"  деб  осонгина   қутулмокчи   бўлишди. Аммо улар  чучварани  хом  санашган  эди.  




Биз  уларга "палон-писмадон  қонуннинг  палон  параграфи, фалончи  бўлими ва пистончи кисмига асосан Республика Бош прокурори ўринбосарини  Республика  Президентининг  фармонига  нисбатан   хурматсизлик  ва  маъсулиятсизлик  қилгани  учун жиноий ёқи административ жавобгарликка тортиш мумкин эмас" - деб  ўз  раддияларини асослаб, бир парча қоғозни  қоралаб беришларини талаб қилдик. Улар аввалига шундай қонун бор деб ўйлашди шекилли, 1-соатча уни излашди ёки излаган бўлишди.




Нихоят бундай қонун йўқлигини билишгач ёқи биздан осон кутула олмасликларини тушунишгач Республика прокуратурасига телефон килиб,  Мирсафоевни, уни устидан тушган шикоят-ариза билан  курка-писа  огохлантириб,нима қилиш ҳақида маслахат сураб балога колишди,бечоралар.Роса сўкиш эшитишди
чамамда,телефон дастагини жойига куяр-куймас,улар энди бизга караб бақира кетишди, уларнинг бошларига бундай "гавго"ни  кўтариб келганимиз учун.




   Раддия  асосланган  когозни сурашдан максадимиз нима эканлигини тушунган бўлсангиз керак.Тушунмаганларга қисқача такбир: Агар шундай раддия бўлганида биз уни Президентга  юборишни  мўлжаллаган эдик- "Кўриб қўйинг жаноби-олийлари! Тўраларингиз Сизнинг фармонларингизни  сарик чақага ҳам олмас эканлар  ва  бу  учун  уларни ҳеч қандай жавобгарлик кутмас экан!"- деган мазмунда битилган илова хат билан албатта. Агар бундай асос бўлмаса (бунга бизнинг  имонимиз  комил эди),  демак  бизнинг  арзимизни   қабул   қилишдан   ўзга чоралари  йўқ  эди  туман адлия тўрачаларининг!  

Аммо биз ўйлаган нарсаларнинг биринчиси ҳам , иккинчиси  ҳам амалга ошмади  ва иш  ҳамишагидек ва собиқ совет тузумидагидек, тўраларнинг  навбатдаги  лўттибозликлари  ва  дўқ-пуписалари билан тугади.





   Хуллас, терговчи Эргаш  Жураевни  излаб топишга багишланган бизнинг қидирув операсиямиз  ана шундай драматик тус олиб, бизнинг барча уринишларимиз чиппакка чиккач, мен  энди сиёсий  кураш усулларидан  бирини, яьни Республика Прокуратураси қаршисида норозилик пикети ўтказишни  таклиф  қилдим. Чунки бизнинг қишлоқдаги удумга биноан  кўпкарига кирган чавандоз токи талаш тугамагунча  даврани ташлаб кетмайди. Ундан ташқари, тўсатдан  эсимга  Президентнинг  кетига тепилган  маслахатчиларидан  бири бўлмиш  Бахтиёр  Назаровнинг бўлар-бўлмасга такрорлайдиган "ҳақикатнинг охирги нуқтаси"ни топиш  каби ўжар бир фикр  келиб қолди.





Қани, кўрайлик-чи, фуқароларнинг энг оддий талабларини  бажаришдан  бўйин товлашда Республика Бош Прокуратураси  қандай  шумликларгача борар экан? Яьни , қонунларнинг  бажарилишини назорат килувчи махкамани ўзининг қонунбузарлик даражаси накадар "буюк" экан? Буни амалга ошириш учун  эса  оригинал  усулларни "ковлаб" топишга ва уларни ишлатишга  мажбурмизда, дарди  бедаво таксирларга қарши! "Чиқмаган жондан умид"!
Яшасин демократия ва унинг ажойиб кураш усуллари!





  Пикетга Бобирнинг хотини, болалари, ака-укаларию барча қариндош уруғини йигиб келиш, махсус шиорлар ёзиб, уларни Республика Прокуратураси қаршисида қўлларимизда  кўтариб  туришга  келишдик. Бу таклифни  ҳамма бир овоздан маъқуллади, чунки  Ҳукуматнинг  қонунбузарликлари ҳаммамизнинг жонимизга  тегиб кетганди. Бобирни укаси ховлига бориб, бу масалани  дадаси ва огайнилари билан ҳам маслахат қилиш кераклигини айтгач, ҳаммамиз уларникига жунадик.Жойимиздан жилишимиз билан "исковучлар" тудаси "Виллис"да етиб келди.

Майор Бахтиёр(фамилияси ёддан кўтарилди)мулозимат билан полковник О.Хасанов бизни ўз ҳузурига таклиф қилаётганини айтганди биз ҳам юмшоққина килиб бундай "ажойиб" таклифни юрагимиз "ачишиб, ноилож" рад қилаётганимизни, ута мухим ишимиз чиқиб қолганини рукач килиб йулимизда давом этдик.

Давоми бор...



(Бу ҳақда сал илгари ёзилган қўшимча материалларни мана бу ерда ўқиш мумкин /Об этом на русском можно прочитать здесь: http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t148-topic#239 )


Admin tomonidan Sat Mar 28, 2015 6:00 pm da o'zgartirilgan; jami 3 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down


Миллий Мажлис. 31 Қисм. Мухолифатнинг Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол ҳақидаги Доклади ва Россиядаги Ҳукумат инқирози

Post by Admin on Sat May 09, 2015 11:21 am

10 - октябрь.
Тошкентдаги сўнгги воқеалардан маьлум бўлишича Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятида бўлиниш юз берибди. М.Ардзинов бошлиқ кичик бир гуруҳ (Хайитбой Абдуллаев,  Полина Браунерг,  Сафар Бекжон ва Ёдгор Обид) Жамият Бошқарувидан чиқишибди ва янги Жамият тузишга келишиб олишибди.

15 - октябрь
Бугун Рейчелга(HRW) факс орқали материаллар жўнатдим. Улар Ардзинов билан Москвада матбуот конференцияси ўтказишибди, семинар натижаларига бағишлаб.
Энди бир - икки кунда Тошкентга қайтишар экан.
Намозбекка навбатдаги китобим учун янги материаллар жўнатдим.
Ҳаво тўсатдан совиб кетди. Кечаси  - 2,  - 4, кундузи –2,   - 3.

Москвада ҳам, Вашингтонда ҳам ҳокимият учун кураш. Фарқи - кураш усулларида.
АҚШда 5 - ноябрь 1996 йил навбатдаги Президент сайлови.
Россияда бундай сайлов 3 - июлда Елсин фойдасига ҳал бўлганига қарамай кураш давом этмоқда.  Сабаби - Елсин оғир юрак дардига мубтало экан.
Менимча, 100 000 чечен қурбонлари учун Аллоҳ унга ҳам ўз жазосини юборди.  
Энди Виктор Черномырдин ва Александр Лебедь ўртасида кураш бошланди.
Елсин ҳокимиятни вақтинчалик Черномырдинга топширгани билан халқ уни эмас Лебедни қўлламоқда.
Лебедга қаршилар: Куликов (МВД),  Г. Зюганов(Компартия),  Госдума,  Федерасия Кенгаши,  Чубайс ва ниҳоят Черномырдин.  Ха, кураш кескин бўлиши аниқ.

17 - октябрь.
Бугун Елсиннинг фармонига биноан А. И. Лебедь Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ва Президентнинг хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчиси каби лавозимларидан бўшатилди.

Елсиннинг асоси  -  гуёки Лебедь Кремлдаги сиёсатчилар билан ишлашни ўргана олмабди, у бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай.
Лебедь - “бу ишларнинг бошида Чубайс турибди. Бу одам Кремлда чирик тартиб ўрнатган,  унинг мақсади ўзини президентликка тайёрлаш жараёнида Кремлда ўзи истаган мўҳитни яратиш,  Черномирдин индамай уни айтганига юрмоқда ”  - деди.

Аммо не учундир унга қарши кескин курашаётган Россия Ички ишлар вазири Куликов ҳақида ҳеч нарса демади.  Ғарб газеталари  ” Йиртқич қафасдан чиқариб юборилди ” ,   ” Кремлнинг ахмоқона қарори ” каби сарлавҳалар остида мақолалар чоп этмоқда.

18 - октябр.
Лебеднинг ишдан олиниши бугун ҳам куннинг асосий воқеаси сифатида ёритилмоқда.  

Грознийдан олинган хабарга қараганда, Нарзандан Чеченистон томонга ҳарбий моторлашган колонна йўлга чиққан. У 2,5 соат давомида тинимсиз ўтиб турган бир кузатувчининг ёнидан(“Қизил Ярим Ой ” жамиятининг ходими).

Лебедь ҳам ўзининг ишдан бўшатилишидаги энг хавфли натижа - бу Чеченистонда урушнинг қайта бошланиши эҳтимоли аммо бундай қилмаслик учун Россияда заковатли инсонлар етарлича топилади - деб ишонч билдирди.

Ха, кураш борган сари кескинлашмоқда. Армия генерали Куликов(МВД) “Лебедь Елсиннинг касаллигидан фойдаланиб ҳокимиятни ўз қўлига олиш учун ҳарбий кучларни тайёрламоқда.  Унинг бугун 50 000 сараланган ҳарбий кучлари бор ”  - деб ваҳима қилмоқда.  Шу ваҳима боис барча МВД кучлари юқори тайёргарлик ҳолатида сақланмоқда, таътиллар бекор қилинган, Москвада навбатчилик ва мўҳим давлат объектларини қўриклаш кучайтирилган.  

Айнан ана шу мараз Куликов Чеченистон урушини давом эттириш тарафдори. Лебеднинг тинчлик шартномасини у “Россия учун шармандали ва ноқонуний ҳужжат ”  деб баҳоламоқда, ярамас.

Ишқилиб Аллоҳни ўзи чечен биродарларимизни ўз паноҳида асрасин, уларнинг еридан абадул - абад уруш оловини йўқотган бўлсин. Омин Аллоҳу акбар.


25 - октябрь.
Иш ва дарс кўпайиб 10 кундан бери мана бугун кундаликни давом эттиришга ўтирдим.  Бу ҳафта ичида швед парламенти,  арбетсмаркнадсдепартмент,  Лулеокоммун ва ” ДН ” газетасига ишсизлик муаммосини ечишга бағишланган фикрларимни ёзиб юбордим.  

Шведча ёзиш,  тузатиш ва қайта ёзишлар(3 - марта)роса вақтимни олди.  
Бугун эса ” НСД ” газетасидаги таниш мухбир Шелл Лундквист Афғонистон ва Марказий Осиё масалалари бўйича интервъю олгани келибди,  2 соатча гаплашдик. Шведчани унча яхши билмасам ҳам бир амаллаб тушунтирдим билганимча, у ердаги вазиятни.

Боягина эса Чеченистоннинг Даниядаги вакили Усмон Ферзаўғли телефон қилиб қолди. У аввал келишганимиздек Стокголмга борибди, Ҳамзабалнинг таклифи билан. Мен уларни таништириб қўйгандим ва Ҳамзабал Чеченистон учун уюштираётган ёрдам (кийим - кечак, озиқ - овқат ва хоказолар)ни қандоқ қилиб Чеченистонга жўнатишни маслаҳат қилмоқчи эдилар.

Усмонни гапига қараганда Ҳамзабал унга Даниядаги бир имомни адресини берибди ва шу имом орқали ҳамиша алоқада бўлиб туришга келишибдилар. Аллоҳ ўзинга шукур, Европанинг исталган нўқтасида мусулмонларни топиш ва уларга таяниб анча - мунча ишларни амалга ошириш мумкин,  айниқса ана шундай инсоний ёрдамларни.

Ўтган ҳафта ” Озодлик ”  А - б Пўлатовнинг интервьюсини берди. Мухбир ундан не сабабдан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти бошқарувидан бирданига беш киши чиққанлигини шарҳлаб беришни сўради.

Бу одамнинг жавоблари асосан ўзини оқлашга қаратилди. Нима эмиш, икки раҳбар, яьни у ва М. Ардзинов аравани икки ёққа тортаётган эмишлар ва агар келишилмаса улардан бири раҳбарликдан четлатилиши керак эмиш. Шу учун у Ардзиновни раҳбарликдан четлатишни талаб қилган эмиш лекин компенсация сифатида Ардзиновга котибликни таклиф қилишибди аммо у буни истамабди.

П. Браунерг, С. Бекжон,  Ё. Обид ва Х. Абдуллаевлар жамиятдан чиқмаган эмишлар. Ва умуман улар чиққанда ва бошқа ташкилот тузишганда ҳам буни ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқ эмиш, бундай ташкилотлар ўнлаб,  юзлаб тузилса яхши бўларди, бу демократик жараён эмиш.  Вой муғамбире,  ҳамма масалани ” демократия жараёни ” деб осонгина қутулмоқчи шекилли, жавобгарликдан.  
” Қанақа жавобгарлик ” дейсизми? Ие, ахир бутун бошли бир ташкилотни жувонмарг қилган одамнинг жавобгарлигини “қанақа ”  даражада баҳолаш мумкин? У ўзининг 1 ойлик ташрифи чоғида И. Каримов 4 йилдан бери қила олмаган ишни,  яъни жумҳуриятда фаолият олиб бораётган ягона жамоат ташкилотининг ҳам белини синдириб кетдику! Энди яна қачон биз янги ташкилотни оёққа турғазиб Инсон ҳуқуқлари жамиятининг у А - б Пўлатов томонидан синдирилгунга қадар бўлган даражага кўтара оламиз?

Ана шундай бетайин “раҳбарлар ”  туфайли Ўзбекистонда ҳақиқий демократик жараёнларни бошланиши борган сари орқага сурилмоқда.  Товба, ҳайрон қоласан, бу одам ўзи нима учун жумҳуриятга ташриф буюрди, мақсади нима эди - ю нимага эришди?  
“Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донги чиқмас ” деганларидек бўлди бу одамнинг иши. Ахир чет элларда 30дан ошиқ мухолифат фаоллари билан бамаслаҳат иш қилганда ташкилот ҳам ” синмасди ” унинг ўзи ҳам бутун дунёга шарманда бўлмасди.

Унга қўшилиб акаси ҳам расво бўлди чунки бу аканинг семинарга таалуқли маслаҳатлари уканинг ҳаракатларини олдиндан белгилаб қўйганди ва улар ” Озодлик ” да берилган эди. Яъни,  семинарга нисбатан қандай муносабатда бўлиш “тошкентдагиларнинг ўзларига юклатилди. Улар вазиятга қараб иш тутишлари маьқул деб ҳисобланди ” .

Кейинчалик эса Ш. Мирсаидов,  ака ука Пўлатовлар,  В.Иноятова, И. Бўриевларнинг қарорларига мувофиқ ОБСЕнинг семинарида фаол қатнашиш ва Ҳукумат билан ишлашга қарор қилинди.

Уларнинг фикрича, семинар трибунасига чиқиб гапиришни ўзиёқ қандайдир ютуқлар деб қаралиши керак эди.  Хуш, натижа нима билан тугади?

“Эски ҳаммом эски тос ”  билан.  Орадан бир ой ҳам ўтмаёқ яна ўша ташкилотчилар(ОБСЕ ва Ҳукумат)уюштирган ва энди матбуот эркинлигига бағишланган семинарга бу сафар бирорта ҳам мухолифат вакили таклиф қилинмади.

Чунки улар тўйиб бўлишганди мухолифатнинг бу гуруҳини олдинги семинардаги нолаю фиғонларидан ва энг асосийси,  энди Ҳукуматда ” мухолифат иштирокида демократик масалаларни муҳокама қилиш ” га на эҳтиёж, на зарурат ва на истак қолган эди.

Ҳукумат ОБСЕнинг 11 - 13 сентябрда инсон ҳуқуқларига бағишланган семинари олдидан ва семинар пайтида мухолифат билан муроса қилишга ОБСЕ вакиллари томонидан мажбур қилинганди ва шундай бўлди ҳам. Аммо муроса спектакли ОБСЕ ўйлаганидек эмас балки Ҳукумат ёзган сценарий бўйича саҳнага қўйилди.

Ҳукумат мухолифатнинг тошкентликлар гуруҳидан(қўпол бўлса ҳам айтишга тўғри келади)бир дастрўмол сифатида фойдаланди ва семинар тугагач улар ўзларининг ифлос қўлларини ана шу рўмолчага артгач уни улоқтиришди.

Мухолифатни кейинги, матбуот эркинлигига бағишланган семинарга умуман таклиф қилинмагани, Ш. Мирсаидовга нисбатан тайзиқларни қайта бошланиши, КГБ - СНБ яшириб келаётган Абдулла Ўта, Абдували қори Мирзо ва Рамазон Маткаримлар ишлари бўйича бирор натижа йўқлиги, 50дан ошиқ сиёсий ва диний маҳбусларнинг тақдирини ўзгармасдан,  уларнинг қамоқларда қолиши ва бошқа шу каби муаммоларнинг бирортасини ечилмаётгани юқоридаги гапларни керагидан ортиқ тасдиқлайди,  ҳақиқатни тан оладиганлар учун.

Аччиқ ҳақиқатга бардош бера олмайдиганлар ва шу туфайли уни тан олмайдиганлар эса минг чиранманг ўзларининг лой пойдеворлари устига қурилган тешик томлари остида ўтираверадилар.

Ҳатто девор бузилиб том босиб қолганда ҳам улар бошларини хас - хашаклар орасидан чиқариб ўзларининг узундан - узоқ, бемаъни гаплари билан сизга ақл ўргатишга ва ўзлариниг нақадар ҳақ эканликларини исбот қилишга уринишади.

Хуш, тошкентлик мухолифат гуруҳининг хатоларини айрим ” йўлбошчилар ” нинг калтабин қарорлари туфайли юз берган десак, ОБСЕ нега ўзининг “мулоқот ва келишув орқали демократияга қадам ” дастуридан тўсатдан совиб, нейтраллик позисиясидан воз кечиб диктатура билан ачомлашишга тушиб кетди?

Бу ҳақда Хъюман Райтс Вотчнинг ижрочи директори Холли Картнер хоним ўзининг ОБСЕ раиси, Швейсария давлат котиби жаноб Флавио Коттига йўллаган мактубида кескин фикр билдирди. Жумладан у “Бу каби сохтакор ишлар билан ОБСЕ ўз номига доғ туширмоқда ” деб ёзди.


1 - ноябрь.
Кеча илк қор учқунлари чор атрофни қамраб олди. Бир пасда ҳамма ёк табиатнинг оппоқ кийимига бурканди.
Эрталаб соат 8 даноқ Темурмалик чанани ва мени  кўчага судради.

Қор кечаси билан майдалаб ёққанга ўхшайди, 25см. дан кам эмас. Шанба бўлгани учун ҳали  кўпчилик кўрпадан чиққилари келмай ётишганга ўхшайди. Ҳаммаёқ жим - жит ва оппоқ. Қилт этган шабада йўқ.   2 даража иссиқ.

Товба, агар кузнинг изғиринли совуқ шамол эсган кунларида ҳаво ҳарорати бор йўғи -5С. ва  - 8С бўлса ҳам совуқ тан - жонингиздан ўтиб кетади.  Ва аксинча, ҳамма ёқ қор босган қишда ҳарорат  - 2С....  – 3С бўлса ҳам гуёки 10С...15С даража иссиқдек туюлади.

Темур иккаламиз ҳали гард юқмаган кўчаларга чана билан каттагина чизиқ тортиб ҳамишаги тепалигимизга жўнадик. Бир ҳовли ёнида Темурга ўхшаган уйқу билмас қизча билан уни отаси қор тозалагич машиначада йўлакни, уй олдини тозалашмоқда. Унинг аппарати газонни қирқадиган машина катталигида, олдинги қисми белкуракка ўхшатиб ясалган.  Белкурак - рапиданинг сўнгги орт   қисмида горизонтал ўқли роторча жойлаштирилган. Бу роторча эса бензинли  моторча билан катта оборотда айлантирилаётгани учун у қорни ўнг томонга, 5метрча узоқликка отмоқда. Ҳа, бу шведлар моторлаштирмаган ҳеч нарса қолмаган шекилли.

Бир тугмача билан ҳар хил ҳолатга келтириладиган диван дейсизми, турли хил кашта соладиган тикув машинасими,  мих қоқадиган,  пол,  кийим,  идиш - товоқ ювадиган аппаратларнинг турли хиллари,  ким сизга телефон қилганини кўрсатадиган аппарат,  инвалидларнинг ўзи юрар креслолари (магазинга ҳам, уйга ҳам кириб кетаверадиган, эни ва бўйи 1мх1м бўлган, заводлардаги электрокарга ўхшаган аммо жажжи, овози чиқмай, аккумулятор ёрдамида юрадиган машина) хуллас, инсон фойдаланадиган қарийб ҳамма нарсалар механизмлар ёрдамида ҳаракатга келтириладиган қилинган.


7 - ноябрь. Кеча ва ундан олдинги кунлари ўтириб қуйида келтирилган докладни тайёрладим ва уни Намозбекка факсда жўнатдим - Солиҳ ака ва бошқаларни фикрларини ўрганиб менга қайтаришларини сўраб. Кеча Солиҳ ака ўз қўшимчаларини юборди ва уларни докладга киритиб адресатларга жўнатдим.

   
   
     Д О К Л А Д №1
правого крыла демократической оппозиции Узбекистана о нарушениях прав человека в стране. (6 - ноября 1996г. )

Europa Parlament, Workning Group on Human Rights
Chairman Flavio Cotti, OSCE
Amb. Alois Reznik, Regional Liaison Office OSCE
Mr. Isaak Bitter, Workning Group on Arbitrary Detention,  U. N. Human Rights Centre
Mr. Nigel Rodley,  U. N. Special Rapporteur on Torture

Mr. Abdelfettah Amor,  U. N. Intolerance and discrimination Based on Religious Belief

Amb. Audrey F. Glover, Office for Democratic Institutions and Human Rights OSCE
U. S. Assistant Secretary of State John Shattuck        

Amb. Stanley Escudero, Embassy of the U. S. to Uzbekistan

Ms. Holly Cartner, Human Rights Watch/Helsinki
Mr. J. Gorvin, Amnesty International

11 - 13сентября 1996г. в столице Узбекистана г. Ташкенте прошел очередной семинар
ОБСЕ,  посвященный проблемам защиты прав человека в Узбекистане,  под названием “Национальные институты и права человека ” .
Через неделю был проведен другой семинар, посвященный проблеме обеспечения свободы печати.  

Такие семинары ОБСЕ в Узбекистане проводятся с 1994г.  Казалосъ бы,  эти семинары постепенно должны были привести к улучщению ситуации в области прав человека в республике.
Потому что, во первых правительство Узбекистана объязаласъ выполнить все требования в области прав человека,  указанные в Протоколах Хельсинских Соглашений во вторых, организация ежегодных семинаров ОБСЕ по существу являются одними из механизмов по обеспечению и контролу выполнения этих Соглащений,  на что тратятся большие деньги.

Ну и что же мы имеем в результате этих усилий?
К великому сожалению и на основании неопровержимых фактов мы должны констатировать, что результаты пока отрицательные.

Мы не будем утомлять Вас детальним описанием всех фактов грубейшего нарушения прав человека в республике, осуществляемых Милицией, Службой национальной безопасности (бывший КГБ), Министерством юстиции,  Прокуратурой, Судами всех уровней и исполнительной властью, а приведем лишь примеры наиболее крупных нарушений.

1. В январе 1993г. на основании клеветнического ҳарактера писъма депутатов -коммунистов Верховного Совета республики(образованного в советское время, а точнее в 1990г. ), после участия активистов НДУ “Бирлик ” в международной конференции в г. Бишкеке по правам человека 6¬7декабря 1992г. , где были разоблачены преступные действия властей в отношении своих гражданъпосле попыток координации деятельности оппозиции сначала под крышей  ” Форума демократических сил ”  и чуть позже в Общественном парламенте ” Миллий Мажлис ” ,  Министерство юстиции потребовал от Верховного Суда о запрешении деятельности:

- Народного движения Узбекистана ” Бирлик ” , (копия этого письма и решение Суда у нас имеется).
- Демоқратической партии “Эрк ” .
- Независимого профсоюза предпринимателей.
- Общество народной дипломатии ” Мулоқот ” .
- Независимые газеты ” Эрк ” и ” Тадбиркор ” с конфискацией имущества.

Все они были общественно¬-политическими организациями и находились в оппозиции к
власти и координация их деятельности могло привести к ещё большему усилению роли и влияния оппозиции в общественно - политической жизни страны, что было явно нежелательно для властей и поэтому все они были ЗАПРЕЩЕНЫ.

Первый вывод: ¬ни один из запрешенных в январе 1993г.  независымых общественно¬
политических организаций сегодня - в ноябре 1996г. не может возобновить свою деятелность, несмотря на все усилия представителей ООН, ОБСЕ и политиков западных демократических государств, на громкие слова властей и их покровителей на Западе о ” положительных шагах правительства Узбекистана в области уважения прав и свобод граждан ” .

2. Чувствуя свое положение шатким, а свои действия незаконными, власти Узбекистана при бойком одобрении со стороны представителей ООН и ОБСЕ начали создавать новые “оппозиционные ” организации взамен запрешенных.

На сегодняшний день в республике имеется 5 официальных партий и одно народное движение и все они поддерживают режим диктатора Ислама Каримова.
Таким образом якобы выполнено одно из требований ООН и ОБСЕ, а именно создана ” многопартийная ” система.

И все рады, и ООН и ОБСЕ, и администрация США всячески поддерживают антинародный режим Узбекистана.

Но кому нужна такая ложь и непредсказуемые еe последствия?
Разве недостаточно того, что мы уже имеем от такой политики лжи и жестокости?
Неужели авторитетные международные организации в лице ОБСЕ и ООН подвергнут себя плохо скрытому обману или это осознанный шаг с их стороны?
Кому нужны организация и проведения шоу¬семинаров в стиле “коммунистическая демократия при феодальном режиме ” ?
Или всe это новый модель перехода к демократии в постсоветских республиках, расположенных исключительно в Азии?

3. На сегодняшний день в тюрьмах режима содержатся более 20 политзаключeнных и более 30 узников совести - религиозные деятели и служители мечетей.
4. СНБ¬/КГБ похитил и спрятал в своих подвалах 3х религиозных деятелей, а именно Абдулла Утаева¬ в декабре 1992г. , Абдували Мирзоева и Рамазона Маткаримова¬в августе 1995г.

Все это было выполнено в марксистско-¬атеистическом стиле Сталина а называется ” борьбой против исламского фундаментализма ” .
Это очередная наглая ложь режима, на что закрывают глаза ООН и ОБСЕ.
Именно вот такие действия коммунистов¬ ” демократов ”  и провоцируют веруюших к радикализации.

Эти данные были приведены в Докладе Хъюман Райтс Вотч Хелсиньки(май1996г. ) а также в писъме испольнительного директора этой организации госпожы Холли Картнер от 10¬сентября 1996г.

Обо всем этом было написано представителями правого крыла демоппозиции Узбекистана в штаб - квартиру ОБСЕ, в различные комитеты и комиссии ООН по правам человека 26¬августа 1996г. Но к сожалению наши требования и обрашения пока не находят должного отклика и в тюрьмах Узбекистана продолжают сидет политзаключeнные и узники совести, имена и фамилии которых приводится в конце доклада.

Почему ничего конкретного не делается в вопросах поиска людей,  похищенных и спрятанных в подвалах режима и в освобождении всех узников совести и мысли(не 2 - 3 человек в День независимости)?

Если Вы будете продолжать политику умолчания и игнорирования этих фактов, то нет никакой надежды в малейшем изменении ситуации с обеспечением фундаментальных прав человека в республике.

На наш взгляд в последнее время некоторые международные организации, призванные защищать зарождающийся демократию во вновь образованных государствах,  поддержать демоппозицию в нелегкой борьбе с остатками коммунистического идеала в лице всю ещё властвующих первых секретарей ЦК КП и исполнительной власти,  целиком сохранившихся в старом составе, отворачиваются от оппозиции в сторону власти.

ООН, ОБСЕ, администрация США и некоторые западные государственные деятели фактически поддерживают авторитарный режим в Узбекистане и не скрывают это.  
Проведением различных семинаров никак нельзя оправдать пассивную деятельность комитетов и комиссий ООН и ОБСЕ по защите прав человека в Узбекистане.  А семинары, проводимые подобно тому, который был посвящен свободу печати с участием журналистов только из правительственных средств массовой информации только позорят и дискредитируют его организаторов.

Подобные семинары в конечном итоге принесли только отрицательные результаты,  которые выражаются в поддержке режима со стороны ООН, ОБСЕ,  политиками западных демократических государств и в расқоле рядов оппозиции на  согласных с таким положением вещей и на несогласных.  

Мы обрашаем Ваше внимание к данным фактам и просим содействовать в скорейшем освобождении всех политзаключенных и узников совести Узбекистана.

Мы можем терпеть преследования,  уволнения с работы,  прослушивания телефонов,  насильственные лишения жилищ,  краткосрочные задержания без всякого повода.  Но когда наши неслишком плотные ряды еще более сокрашаются путем ареста,  изгнания,  исчезновения и уничтожения наших соратников мы не можем и не будем этого терпеть.  Потому что это грозит исчезновением оппозиции,  возвратом на стойло миллионов порабощенных людей на долгие годы. Это грозит воскрещением красной державы в уменъшенных масштабах.

Пока наше терпение хватает продолжать борьбу с режимом с использованием цивилизованных методов против жестокостей и несправедливостей властей.  Но где та гарантия,  что в один день некая группа вқонец отчаявшихся оппозиционеров не начнeт отвечать властям тем же,  что позволяет себе власть в отношении нас?

Нам думается, что деятельность ООН и ОБСЕ призвана предупредить таких возможных явлений,  и это можно достичъ только честной и недвусмысленной политикой.


С уважением

Муҳаммад Солиҳ, Ҳазратқул Худойберди, Намоз Нормумин, Алибой Йўляхшиев, Ҳамид Расулев, Альберт Мусин, Муҳаммад Бекжон, Самандар Сайид, Максуд Бекжон, Юсуф Рўзимуродов,  Пирмуҳаммад Ҳолматов.

Список узников совести.
Хакимжон Сатимов, Фазлиддин Нажмиддинов, Обидхон Аскаров, Карим Исламов, Хусниддин Қутбиддинов, Ахмад Абдурасулов, Абдулла Баратов, Мадамин Мирзаякубов  -  члены общественной религиозной организации ” Адолат ” , арестованы в 1992г. Сроки заключения от 7 до 15 лет.

Абдурауф Гафуров, Умархон Бузрукханов, Муҳаммаднаби Миркомилов, Муҳаммадлатиф Жуманов, Абдусаттор Муслимов, Зиёвуддин Жахонгиров, Тоштемир Нурматов, Содиқжон Отажонов, Ахмаджон Йигиталиев, Ахмадхон Отахонов, Махмуд Кенжаев, Одилжон Саломов,  Абдулхафиз Чориев, Баҳромжон Вахобов, Мулла Шохимардон,  Мулла Жалолиддин,  Ғуломқодир Мамутов,  Абдували Эғамбердиев,  Камолхон қори,  Кодиржон қори,  Камолхон Ахмедов,  Абдулла Махмудов, Ғуломжон Саримсоков, Тўйчиев Меликузи, Толибжон Ортиқов,  Каримжон Айсарахунов,  Рафикжон Гафуров,  Обид хожи Ғойибов (подвергнут пыткам, сломана рука) - религиозные деятели, имамы и служители жомэ(мечетей).
Арестованы в 1994 - 95гг. ,  осуждены по сфабрикованным обвинениям  ” хранение наркотиков, оружия ” ,  ” за сопротивление представителю власти (милиции) при задержании ” на срок от 3 до 10 лет.

Исчезновения
Абдулла Ўтаев - эмир(председатель)исламской партии возрождения,  арестован СНБ - КГБ 15 - декабря 1992г.  около своего дома в Ташкенте при свидетелях.  Абдували қори Мирзоев - имам Андижанской жомэ,  известный религиозный деятель Рамазон Маткаримов - помощник А. Мирзоева,  служитель жомэ. Они арестованы 29 августа 1995г.  в Ташкентском аэропорту, после регистрации билетов, во время посадки на самолeт,  вылетаюшего в Москву. Их арестовали сотрудники СНБ - КГБ,  показав свои удостоверения. А. Мирзоев и Р. Маткаримов летели в Москву для участия в работе международной исламской конференции, куда были приглашены.

Политические заключeнные
Мурад Жураев (подвергнут пыткам, сломаны ребра),
Эркин Ашуров(избит при допросе, выбиты все зубы, тяжело больной),
Шавкат Халбаев(подвергнут пыткам при дознании),
Нигмат Ахмедов(подвергнут пыткам при дознании).

Все они входили в группу доставки печатных материалов оппозиции из за рубежа в Узбекистан.  Осуждены по ст. 62УК РУз ” Попытка государственного переворота ” на основании ” признания вины ” под жестокой пыткой в подвале - изоляторе КГБ - СНБ Узбекистана.

В настояшее время эти четверо находятся в Кызылтепинской колонии строгого режима и подвергаются к насилственному труду в химическом заводе,  где их жизнь угасает каждым днeм.

Матякуб Кушчанов,  Ҳамидулла Юнусов,  Сафар Аминов,  Ахаджон Набиев,  Ақилбек Эшенбаев,  Акбар Махкамов,  Соипжан Рўзиматов.

Арестованы за распространение печатных материалов оппозиции,  издаваемых за рубежом,  в республике.  Осуждены по сфабрикованным обвинениям ” хранение наркотиков и оружия ” ,  ” попытка государственного переворота ” . Вина ни одного не доказана. Сроки заключения от 3 до10 лет.

Один факт их невиновности, признаный властями:
Уполномоченный по правам человека Олий Мажлиса(парламента) Узбекистана гос. Шавқат Уразаев в своем письме (№06 - 3/46 - упч)от 3 июля 1995г. ,  направленного на имя гос. Биргит Блюм (Ганновер,  Германия)пишет:  

“. . . В соответствии с поступившей информацией и материалами от правоохранительных органов республики о судебном рассмотрении уголовного дела по обвинению граждан Жураева М. ,  Ахмедова Н. ,  Суванова Х. , Маматова Ш. , Халбаева Ш. , Ашурова Э. , Исхаковой Д. в организации заговора, направленного на насилственное свержение Конституционного строя республики, вина данных лиц в предъявленном обвинении полностью доказана ” .

Согласно Уголовно - процессуальному кодексу Узбекистана, осужденные по данной статье (ст. 62 УК РУз), т. е. особоопасные государственные преступники,  не подпадают под амнистию.
Однако благодаря усилиям “Хъюман Райтс Вотч - Хельсинки ” ,  ” Амнисти Интернейшл ” ,  гос. С. Т. Эскудеро и представителей ОБСЕ,  двое из этой группы: осужденных - Шавкат Маматов и Хошим Суванов были освобождены в канун Дня независимости, в августе 1996г.  Это ещё раз доказывает то, что и остальные политзаключенные невиновны, они просто стали обменной картой в руках властей для манипуляций об ” положительных шагах ” и достижения этим самим очередных инвестиций международных банков.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 32 Қисм. Шукрулло Мирсаидов оиласига ҳужум ва ОБСЕ/ЕХҲТ билан тортишув ва ёзишмалар

Post by Admin on Sun May 10, 2015 7:02 am

14 - ноябрь.
“Озодлик ” радиосининг хабарига кўра, 9 - ноябрда Ш. Мирсаидовнинг ўғли Ҳасанни номаълум одамлар эрталаб ўғирлаб кетиб, кечкурун яна қўйиб юборишган. ” Пул тайёрлаб қўй ” дейишган. Ҳасан ” кимга ва қанча ” деб саволлар бера бошлаганда ” кўп ақллилик қилаверма! ” деб дўқ қилишган. Ш. Мирсаидовнинг устидан яна жиноий иш қўзғатилган(1993й. олиб борилган иш бўйича).

Радиодан бўлар ҳақида Ш. Мирсаидовнинг ўзи, рафиқаси Дилбар Мирсаидова ва ўғли Ҳасан гапиришди. Мирсаидовнинг фикрича бўларнинг ҳаммаси унинг ОБСЕнинг семинарида танқидий чиқиш қилгани сабабли бўлмоқда.

Дилбар опа куйиниб гапирди: ” Мен давлатга 35йил ишлаб бердим. Ҳайронман, ҳеч кимга ёмонлик қилмаган эдим. Хўжайиним Мирсаидов ишдан кетгандан бери шу аҳвол. Мен 19 кишилик оилани бошлиғиман. Ҳаммамиз ҳар куни ташвишда. Ўғилларимни, Мирсаидовни бир неча марта ўғирлаб кетишди, калтаклашди, машинани портлатишди. Бу қачонгача давом этади? Бизни ҳам чет элга кетишга мажбур қилишмоқда ” .


16 - ноябрь.
Бугун Ўзб. Инсон ҳуқуқлари жамияти номидан Толиб ака Ёқубов, А - м Пўлатов ва Ж. Маматов алоҳида бу воқеалар бўйича ўз норозиликларини билдиришди. Жамият хатни шахсан президент номига йўллабди.

Ҳукуматнинг ана шундай муттаҳамликлари давом этиши аниқ эди ва худди шу туфайли биз, мухолифатнинг ўнг қанот вакиллари ОБСЕнинг зулмкор режим билан уюштираётган ўйинларига қатнашмаслик ва бу ўйинларни фош қилиш позисиясида қолган эдик.
Мана натижа. Ҳаётнинг аччиқ сабоқлари яна бир бор биз олиб бораётган сиёсат, яъни зулмкор режимга қарши ҳамиша қатьий ва принсипиал сиёсат олиб бориш лозимлигини ва айнан шу йўл бугунги кунда ягона тўғри йўл эканлигини кўрсатди.

Бу дегани мавжуд ҳокимиятга қарши доимий келишмовчилик ва қаттиққўл сиёсат олиб бориш дегани эмас балки ҳокимиятни мухолифат билан тенг асосларда мунозара олиб боришга мажбур қилиш деганидир.

Айрим пессимистлар ” кучлар тенг эмас, шу учун биз ҳокимиятни тенг асосларда мунозара олиб боришга мажбур қила олмаймиз ” - дейишлари мумкин. Бу гапда анчагина ҳақиқат бор. Аммо уни тўлалигича қабул қилиб бўлмайди чунки мухолифатнинг асл кучини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Ушбу кунда Ўзбекистоннинг демократик мухолифати океандаги айсберг мисолдир ва шу туфайли унинг кучини фақат юзага чиқиб турган қисми билан ўлчаётганлар қаттиқ янглишадилар. Айниқса ҳокимият ўз давлат кемасини бошқаришда бу нарсани ҳамиша назарда тутмоғии лозим, акс ҳолда у ўзини ҳалокатга дучор қилиши шўбҳасиз, машҳур ” Титаник ” кемаси каби.
Биз ўз кучимизни принсипиал сиёсатимиз билан кўрсатишимиз мумкин холос. Айрим калтафаҳм сиёсатчиларнинг бу фикрга қўшилмаганликлари сабабли ҳокимият ўз позисияларини янада мустаҳкамлаб олди.

Йўл - йўлакай у мухолифат сафларини тузғитиб ташлашга ҳам эришди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг бўлиниши, мухолифатнинг ушбу кунда аниқ шаклга эга бўлган икки қисмга ажралгани шулар жумласидандир.

“Мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ” ҳавойи гапдан бошқа нарса эмас ҳақиқатни тан олувчи, жиддий сиёсатчилар учун. Чунки бу ” мувофиқлаштирувчи кенгаш ” нинг вакиллари нечундир йирик мухолифат партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ, Туркистон Ёш Демоқратлари ва исломий кучлар вакиллари билан ўз фаолиятларини ҳеч мувофиқлаштира олмаяптилар.

Ўз ташкилотларидаги фаолиятни мувофиқлаштира олмаган уларнинг айримлари қандоқ қилиб мухолифат фаолиятини келиштира оларкинлар?

Уларнинг гапича, бу кенгашга кирганлар кирди, кирмаганлар эса қолиб кетаверадилар. Қаерда қолиб кетаверадилар? Тўғри, агар улар сиз ўйлагандек йўлда ётган тош бўлса. Ўшанда сиз уни бир чеккага суриб қўйиб йўлингизда давом этаверсангиз тош ўша сиз қўйган жойда қолиб кетаверади. Аммо жони бор ҳатто бир митти қумурсқани ҳам бир жойга олиб қўйсангиз у секунд ҳам ўтмасдан ўзининг йўлини топиб олади.

У умуман жойидан қимирламаслиги ва сизлар айтаётгандек жойида “қолиб кетавериши“ учун сиз уни ўлдиришингиз лозим. Акс ҳолда чучварани хом санаган бўлиб чиқасиз ва ўзингизни ўта ношуд сиёсатчи эканлигингизни яна бир бор исбот қиласиз.

Сизларнинг шартларингиз асосида сиз билан бўлмаган мухолифат вакиллари куч жиҳатидан ҳам имон эьтиқод жиҳатидан ҳам сизлардан ортиқ бўлса ортиқки асло кам эмас.
Бир партиянинг раиси ва ўринбосари, бир тузилажак партиянинг ташаббус гуруҳи бошлиқлари ва бир партиядан чиққан одамнинг ўзаро шивир - шивирларини ” Ўзбекистон демократик ҳаракатлари Фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши ” деб аташ ўта шармандали аҳвол - уни тузганлар ва бу латифага ишониб юрганлар учун.

Мен бу кенгаш тузила бошлаганда қўлимгандан келганича уни росмана тузилиши учун ҳаракат қилдим. Аммо жуда қисқа муддат ичида шу нарса маълум бўлдики, Ўзбекистон демократик мухолифат кучларига таалуқли мавжуд партия, ҳаракат, жамият ва бошқа шу каби жамоат ташкилотларининг раислари иштирокида ушбу кунда бундай кенгашни тузиб бўлмас экан.

Балким маълум бир бошқа даврда бундай кўринишдаги кенгашни тузиб бўлар аммо бугун бунинг умуман иложи йўқ. Сабаби номаъқул пайт ва номаъқул мўҳит.

Ана шу нарсани аниқлагач мен уни Пўлат Охунга билдирдим ва у бу фикрга қўшилди. Шундан сўнг биз бир фикрга келдик, яъни Кенгашни раислар эмас балки кўпчиликка таниш фаоллар, яъни ҳақиқий координаторлар кенгаши бошқарсин - деган.

Бу координаторларни ҳар бир ташкилот ўз фаоллари орасидан кўрсатиши лозим эди ва у Кенгашда ўз ташкилотининг вакили сифатида ўша ташкилот раҳбарияти таклифларини ўртага ташларди, тортишарди ва ниҳоят бирор тўхтамга келинганда уни сўнгги марта ўз раҳбарияти билан келишиб лойиҳани имзоларди.

Ташкилот Ҳайъати таклифи, сўнгра Координасион Кенгаш қарори аслида энг демократик Қарор қабул қилинишига олиб келарди.

Агар бу кенгаш фақат ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан бошқарилса у секин аста ана ўша 3 ёки 4та раҳбарнинг ўзаро тор сўҳбат даврасига айланиб қоларди.

Бу эса жанжалга бир қадамдир. Амбициялари юқори бўлган раҳбарларнинг ҳар бирининг кенгашда ўз сўзини ўтказишга уриниши бундай кенгашни у ҳатто бир амаллаб тузилганда ҳам тезда уни яна тарқаб кетишига олиб келиши аниқ эди.

Координаторлар эса минг тортишганда ҳам уларнинг жанжали нари борса конкрет бир шахснинг кенгашдаги креслосини йўқотишига олиб келиши мумкин эди холос. Уни вакил қилиб жўнатган ташкилот бундай жанжалкашни ўрнига ҳамиша бошқа бир босиқроқ ва вазминроқ вакилини жўнатиши осон масала эди.

Энг асосийси - бу координаторлар иштирокида тузилган кенгашнинг қарийб ҳеч қачон парчаланмаслигида эди. Тўғри, бу дунёда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса муқим эмас.

Бу ерда гап тузилажак кенгашнинг нақадар мустаҳкам, ишчан, унумдор ва ҳамжиҳатлик даражалари ҳақида бораяпти холос. Аммо бу фикрни айрим раҳбарлар қўллашмади, яна лаьнати шахсий амбисиялар ғолиб чиқишди.

Натижада юқоридаги номи улуғ супраси қуруқ “кенгашча ” дунёга келди.
Мен уларнинг ” қўшилмаганлар қолиб кетаверадилар ” деган ақидалари ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган гап эканлигини, агар “мувофиқлашгани ” шу бўлса мувофиқлашмагани қанақа бўларкин деб эътирозлар билдиришимга қарамай улар ўжарликча ўз фикрларида қолдилар.

Юқоридаги самарали фикримизнинг соавтори бўлмиш Пўлат Охун ҳам ана шу “кенгашча ”га кириб ўзининг раис таъсиридан ташқарига бир қадам ҳам қўя олмаслигини, раиснинг рухсатисиз ҳеч бир фикрини амалга ошира олмаслигини исбот қилди.

Бу эса афсуски бир сиёсатчининг майдонни тарк этиши деган гап, сиёсий майдонда отсиз қолган чавандоз ва ҳатто раис уни от билан таъминлаганда ҳам жиловини раисини қўлида қолдирган чавандоздек деган гап.
Бу ердаги энг шармандали аҳвол бу - “партиядан чиқдим ” деган одамнинг бутун бошли партия номидан бу ” кенгашча ” да қатнашиши бўлди.



25 - ноябрда ОБСЕ раиси Флавио Коттидан юборган Докладимизга жавоб келди. Қуйида уни тўлиқ келтираман.

Председатель Совета министров
и министерства внешных дел Берн, 18 ноября 1996г.

Уважаемый гос. Худойберди,

Я получил Ваш “Доклад правого крыла демократической оппозиции Узбекистана о нарушениях прав человека в стране ” , который Вы направили мне в качестве Председателя ОБСЕ а также Директору ODIHR.

Что касается вашей критики действий международных организаций в области прав человека, то хочу подчеркнуть, что ОБСЕ в своей сущности как внегосударственная организация, главным образом имеет задачу присутствовать в странах, подписавших договор, и их поддерживать в их стараниях его соблюдать. Это особо касается соблюдения прав человека, которые есть суть общих ценностей, которых придерживаются подписавшие договор государства.

Опыт показывает, что изменения имеют глубокие корни в истории страны и они лищъ медленно происходят, шаг за шагом и даже такой процесс уже можно считать успехом. Хотя ОБСЕ сотруд - ничает с правительством, она ни в коем случае не пренебрегает ролью неправительственных организаций и личной инициативой групп.

Они регулярно приглашаются чтобы поделится с нами информацией, своим опытом и предложениями и инициативой к ОБСЕ, в этом качестве каждый второй год проводимую конференцию прав человека в Варшаве или в ежегодную конференцию заведуюших отделениями ОБСЕ, долгое время находяшихся в разных странах - в Вене.

Любая инициатива, посвяшенная правам человека, какой являлась и семинар, проводившийся в Ташкенте, упомянутый Вами, проводится на базе материалов, представленных неправительственными организациями.

Поэтому я благодарен Вам за информацию, содержашийся в Вашем докладе.
Она вся будет изучаться экспертами ОБСЕ, Бюро по демократическим институтам и правам человека, и эти эксперты ответят на конкретные вопросы, которые вы ставите.

С уважением
Председатель ОБСЕ

Флавио Котти, Федеральный Консул,
Председатель Федерального Департамента Иностранных дел Швейцарии


15 - декабрь.
Швесиянинг “Дагенс нухетер ” (Куннинг янгиликлари)
газетасида ёзилишича, Хитойда яна икки мухолифат вакили қамоққа олиниб, улар 3 йил қамоқ ва 1йил мажбурий меҳнат лагерларига ҳукм қилинганлар. Улардан бири, яъни 29 ёшли Фу Гу Юнг мухолифатнинг АҚШда чоп этиладиган газетасидаги бир мақоласи учун жазоланган.
У ўз мақоласида ” Хитойда демократия қон тўқилиши орқали ғалабага эришиши лозим, чунки Хитойнинг коммунистик раҳбарияти ҳеч қачон ихтиёрийий равишда ўз ҳокимиятини топширмайди ” деб ёзган экан.

Иккинчи мухолифат вакили, 45 ёшли Чен Пинг эса Фу Гу Юнг билан ҳамкорликда, Тайванда чиқадиган ” Иқтисодий масалалар ” газетасидаги мақоласи учун 1 йил мажбурий меҳнат лагерига ҳукм қилинган. Бу мақолада улар ” Хитойда демократик ислоҳотлар бошланиши лозим ” деган талабномаларни Ҳукумат олдига қўйишган экан.

Мен Шукрулло Мирсаидов ва унинг оиласига ҳамда Сафар Бекжонга қарши Ҳукумат ўтказаётган таьқиб ва тайзиқлар ҳақидаги навбатдаги мактубимни АҚШ раҳбарияти ва халқаро ташкилотларга жўнатдим.

Mr. Jonn Shattuck, U. S. Assistant Secreterary of State
Ms. Erica Daly, Human Rights Watch/Helsinki
Mr. J. Gorvin, Amnesty International
Mr. Nigel Rodley, U. N. Special Rapporteur on Torture
Ms. Audrey F. Glover, Office for Democratic Institutions and Human Rights OSCE

23 - декабря 1996г.

Террор властей Узбекистана в отношении своих граждан продолжается.

Информация о похишении Х. Мирсаидова, сына бывшего вице – президента, а ныне сопредседателя Социал - демократической партии ” Адолат - 95 ” Шукрулло Мирсаидова, угрозы выселения 19 членов его семьи из домов 19 ноября 1996г. было распространено по каналам “Радио Свобода ” .

На днях из Ташкента поступило ещё одно печальное известие. В начале прошедшей недели в Ташкенте было осуществлено покушение на жизнь известного правозащитника, члена руководства организации ” Независимые правозащитники Узбекистана ” и демпартии ” Эрк ” , бывшего политзаключенного(отсидевшего 3,5 года в лагерях режима Каримова) Сафара Бекжана.

По данным заслуживающего доверие источника, Сафар Бекжан был сильно избит неизвестными людьми до потери сознания. Через день Сафар Бекжан без какого - либо ордера был доставлен в милицейское управление г. Ташкента(арест или задержание любого гражданина республики и обыск квартиры без всякого ордера и доставка в милицию являются обычным произвольно ” узаконенным ” незаконным актом, совершаемым повсеместно узбекской милицией и СНБ/КГБ в особенности в отношении правозащитников и членов оппозиции) где он был подвергнут необоснованному допросу в связи с возобновлением им правозащитной деятельности после освобождения из лагеря.

Как известно, С. Бекжан является одними из основателей общественной организации ” Независимые правозащитники Узбекистана ” , которая в настояшее время фактически в одиночку ведет открытую правозащитную деятельность.

После допроса С. Бекжану было заявлено покинут республику в течении 24 часов. Однако через короткое время это требование было изменено на совершенно противоположное, то есть второй раз власти потребовали от С. Бекжана подписку о невыезде.
С. Бекжан абсолютно без вины был осужден и заключен в тюрьму в1993г.

Во время его заключения его семья, жена с 2х летним ребенком, была лищена жилья. В настоящее время он и его жена безработные, без собственного жилья, с трудом живут. За время заключения здоровье С. Бекжана сильна подорвана.

Жизнь С. Бекжана яркий пример из жизни активного правозащитника и оппозиционера, который осмелился боротся против бесчеловечного и жестокого режима и непрекрашаюшего эту борьбу несмотря на все угрозы и преследования властей Узбекистана.

После этих непрерывных преследований, отсутствия работы, а значит и средств для пропитания семьи, невозможности нормальной жизни Сафар Бекжан несколько раз пытался обратится в посольства США в Ташкенте с целью попросит политическое убежище. Однако власти каждый раз препятствовали ему в этом. У него отняли паспорт, чтобы он самовольно не уехал куда нибудь.
Я прошу Вас начать акцию протеста в защиту Сафара Бекжана и его семьи и потребовать от властей Узбекистана прекратить терроризировать правозащитника С. Бекжана и его семъю.

С уважением и наилучщими пожеланиями
Hazratkul Khudojberdi, Havsöringsgränd 3
974 52 Luleå, Sverige, Tel/fax:46 920 62165

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 33 Қисм. Сафар Бекжонга қарши тайзиқлар ва ОБСЕнинг Демократия институти билан ёзишмалар

Post by Admin on Sun May 10, 2015 7:05 am

23 - 12 - 96
Бу хатни бугун халқаро ташкилотларга жўнатдим.
Сафар Бекжонга нисбатан Ҳукумат яна ўзининг зўравонлик сиёсатини бошлабди. Бу хабарни кеча оқшом Солиҳ акадан эшитдим. ” Букрини гўр тузатади ” деганларидек мавжуд тузум ҳам токи мозорнинг бир бурчагидан жой олмас экан у ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ҳар қандай жирканчликка бораверади.

Шахсан мен бу Ҳукуматнинг қачондир сал бўлсада яхшиликка томон ўзгаришига ҳеч қачон ишонмаганман ва бундан кейин ҳам ишонмайман. Фақат ўта соддадил одамларгина бундай уйдирмаларга ишонишлари мумкин холос.

Икки нарса дунёда муқимдир азал
Аларни ўзгартмоқ мушкул шу қадар
Асл инсон абадул яхшилик тараф
Асл маразнинг дарди ғараз, шон, шараф.

Аллоҳ Сафарни ва унинг оиласини ўз паноҳида сақласин. Омин! Аллоҳу акбар!


Ўтган ҳафта ОБСЕга жўнатилган хатга яна бир жавоб ODIHR бошлиғи Аудрей Гловер хонимдан ҳам келди. Бу ташкилот ОБСЕ қошида тузилган бўлиб, унинг тўлиқ Номи ” Office for Demokratic Institutions and Human Rights ” , яъни “демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Маҳкама ” .

Бу ташкилот Хельсинки Шартномасини имзолаган давлатларда демократик институтларнинг ривожланиши ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш ва назорат қилиш билан бир қаторда, шу соҳалар бўйича йўл - йўриқлар ишлаб чиқиб, уларни ҳаётга татбиқ қилиш учун давлатларнинг ҳокимият тизимларига тавсия қиладилар.

Албатта бу ишларнинг барчаси халқаро дипломатик рўҳда олиб борилади, яъни тавсиялар қатьий талабсиз таклиф қилинади. Бу ташкилотнинг камчилиги ҳам худди ана шунда. 74 - йиллик совет ва компартия сиёсатига куникиб кетган, бажарганидан кўра бажармаган мажбуриятлари тош босадиган замонавий президент - саркотиблар учун ОБСЕ ёки БМТнинг тавсиялари чикора!

Токи бу ташкилотлар ўзлари ишлаб чиққан ва барча аъзо давлатлар раҳбарлари имзолаган ҳужжатларнинг бандларига ҳар бир давлатда қай даражада риоя қилинишини қатьий назорат қилмас ва уларга риоя қилишни қатьий талаб қилмас эканлар натижа кунгил тўлмас даражада қолаверади. Қуйида шу жавоб хатининг ҳам русча таржимасини келтираман.


OSCE
Office for Democratic Institutions and Human Rights
Warsaw, 6 December 1996

Уважаемый гос. Худойберди,
Потверждаю Вам, что получил Ваш рапорт о нарушениях прав человека в Узбекистане, за что вам большое спасибо.

Ваш рапорт начинается с упоминания регионального семинара ОБСЕ о правозашитных Национальных институтах, который проводился в Ташкенте 11 - 13 сентября 1996г. Этот семинар был посвящeн исследованию деятельности правозащитных организаций во всех странах Центральной Азии. Его программа широқо обсуждаласъ и была предложена разными участниками - государствами региона.

В семинаре приняли участие необыкновенно большое количество членов, среди которых большую группу представляли неправительственные организации. Как вы можете увидеть, в списке участников делегаты разных неправительственных организаций, включая большую делегацию Общества прав человека Узбекистана и разные религиозные деятели - они ведъ принадлежать к узбекской оппозиции.

Я не намереваюсъ никак подвергать сомнению Ваши обсуждения о нарушениях прав человека в Узбекистане. Эта ситуация тщательно наблюдается (только лищь?!Х. Х. ) международным сообществом: правительствами, средствами информации и неправительственными организациями, которые поддерживали демократические преобразования и защищали правозащитников. Я лищъ в этом году нескольько раз обращаласъ к властям, не прекращая выражать мою озабоченность ограничением свободы организаций, запретом политических партий и содержанием в заключении
политических оппонентов(Ну и что же дальше?Х. Х. )

В тоже самое время я убеждена, что работа ОБСЕ в области прав человека - диалог и поддержка в формировании правосудия, гражданского общества и демократических институтов, как и организация практического орудия к достижению таких целей - всe это было существенно в развитии демократии в этой стране(разве может развиваться то, чего нет и в помине?! Х. Х. ), как и в других в этом регионе.

Важную часть программы и деятельности ODIHR всегда традиционным образом составляли замечания неправительственных организаций(так что мы прывыкли к такого рода обращениям - хотите сказать наверное Вы. Х. Х. ).

Экспертизы, проводимые через неправителственные каналы, доклады к разным проектам, срочные призывы и ранний анализ ситуации, учытивая международный стандарт, стали необходимой частью практической работы нашего представительства (“так что Ваши печали и горя тоже запрограммировано, даже объязательное поступление их к нам в виде Вашего писъма ” - наверное так хотели Вы выразится. Х. Х. ).

Завершая мое писъмо хочу Вам, гос. Худойберди, выразить благодарность за Вашу информацию, которая будет использована в ОБСЕ, бюро в Ташкенте и в представительстве ODIHR.

Я не ожидаю, что Вы будете согласны со всеми моими упомянутыми аргументами (точно угадали! Х. Х. ), но я смею иметь надежду, что хоть наши намерения теперь лучще объяснены.
Я бы оченъ ценила, если Вы и в будущем обменивалисъ с нами информацией и Вашими комментариями.

Искренний Ваш
Audrey F. GLOVER подписъ
Ambassador
(в скобках мои комментарии Х. Х)

Ана шунақа жавоб. Хоҳ кулинг хоҳ йиғланг.
Аммо Аудрей хонимни тушунса бўлади.
Бир аёлнинг куйиб пишгани шунчалик бўларда. Шунисига ҳам минг раҳмат.

Мени куйдираётган нарса эса бу хонимнинг фаолияти эмас, балки ОБСЕ нинг пассив ҳаракатидир. Аммо ОБСЕ, БМТ, Халқаро Валюта Жамгармаси, Дунё Банки, АҚШ, Франсия каби анчайин демократик ташкилотлар ва давлатларнинг ташқи сиёсатда тутаётган айрим қадамларини тушуниш мушкул.

Бир қарашда уларнинг барчаси ўтиш даврини бошидан кечираeтган давлатларда демократик жараёнлар бошланиши тарафдорларидек аммо уларнинг ташқи сиёсатига жиддийроқ ва синчиклаб назар соладиган бўлсангиз тезда хафсалангиз пир бўлади.
Чунки сиз уларнинг асосий мақсадлари: геополитик қамровни имкони борича кенгайтириш ўз бозорига ва таъсир доирасига имкон қадар кўпроқ давлатлар ва давлатчаларни тортиш сиёсий майдонда кўпроқ аҳамият касб этиш каби масалалар эмасмиқин деб уйланиб қоласиз.

Бу мақсадларга эришиш йўлида улар ” инсон ҳуқуқлари ” жумласини вақтинча бўлсада унутишга ҳаракат қилишади ва демак, умуминсоний қадриятларга кўз юмган ҳолда, моддий бойликларини ошириш имкониятига эга бўлишади.

Масалан, Хитой ва ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатга эътибор беринг.
Хитой демократик мухолифатининг хабарига кўра, бу давлатда 600дан ошиқ сиёсий маҳбуслар қамоқларда ва мажбурий меҳнат лагерларида қийноққа солинаeтганига қарамай Германия, АҚШ, Франсия ва бошқа демократик давлатлар Хитойдаги авторитар режим билан дўстона муносабат ўрнатганлар, улар ўртасидаги савдо - сотиқ авжида.

Юан, доллар, фунт - стерлинг ва иеналарнинг ҳуқуқи инсон ҳуқуқидан бир неча баробар устун келмоқда. Ачинарли бир мисол. Шу йилнинг баҳорида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо - сотиқ алоқалари бир муддат узилиб қолди.
Сабаби - хитойлик бир гуруҳ ” уддабурон ” лар АҚШдаги бир фирманинг видеокассеталарини лисензиясиз миллионлаб нусхада кўпайтириб, уларни Хитойда сотишган. Тушган фойдани эса ўзаро ” арралашган ” .

Бундан хабар топган АҚШ фирмаси ходимлари Хитой Ҳукуматидан товон талаб қилишган. Аммо бундан ҳеч бир натижа чиқмагач улар АҚШ қонгрессига мурожаат қилишган - ўзларининг авторлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб. Шундан сўнг АҚШ ва Хитой Ҳукуматлари бу масалани ўзаро бир ойча муҳокама қилдилар аммо келиша олмадилар. Бундан жаҳли чиққан АҚШ Ҳукумати ўз бозорига солиқсиз кириб келаётган Хитой товарларига яна солиқ жорий қилди.

Бунга жавобан Хитой Ҳукумати ҳам айни жазони қўллади ва “хап сеними, шошмай тур ” деб, сал оширвордиям, яьни у айрим АҚШ бизнесменларининг Хитойдаги фаолиятини умуман тақиқлаб қўйди - “мана бўлмаса ” - деб. Ҳар ҳолда коммунист - да баччағарлар.

Бундан АҚШ бизнесменлари ” Дод My Gud! ” деб юборишди ва ўз Ҳукуматларидан ҳар қандай йўл билан бўлсада Хитой билан муносабатни нормаллаштиришни талаб қила бошладилар. Натижада ҳар икки томон ҳам айрим чёкинишлар билан, яьни АҚШ Хитой томони тўлаши лозим бўлган бир неча юз миллион долларлик даъводан воз кечиши, Хитой эса ноқонуний кассета Кўпайтиришга чек қўйиши ва сотиб улгурилмаган касетталарни конфискасия/мусодара қилиб, уларни ёқиб юбориши каби қарорлар билан савдо - сотиқни яна тиклаб олдилар.

Ҳатто Хитой томони АҚШнинг талабини нечоғли зўр қилиб бажарганини ўша кунлари CNN каналида бир неча бор намойиш этишди. Кадрда бир бульдозер тўплаб қўйилган минглаб кассеталарни ўзининг занжирли гилдираклари билан мажақлаётгани акс эттирилганди.

Хуш, қиссадан ҳисса нима?
Ҳисса шундан иборатки, бу икки буюк давлатнинг икки ой талашишига яна ўша жонавор Соққаю яна ўша лукмаи ҳаром сабаб бўлди. Айни пайтда Хитойдаги қизалоқ болачаларнинг махсус ўлим уйлари (ха, бу даҳшатли ҳақиқат, бу уйда қизалоқлар курсиларга боғлаб қўйилади, кам овқат бериб, секин аста ўлимга маҳкум қилинадилар, касаллари даволанмайди. Швед ТВси маълумоти), Шарқий Туркистондаги уйғур биродарларимизга нисбатан Хитой Ҳукумати олиб бораётган геноцид, тибетликларга қарши айни террор ва ниҳоят, Хитой демократик мухолифатига қарши Ҳукумат олиб бораётган зўравонлик сиёсати каби масалаларни АҚШ ва барча ғарбий демократик давлатлар Ҳукуматлари четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Ҳа, айнан Ҳукуматлари, халқлари эмас.

Кенг демократик халқ оммаси эса ўз Ҳукуматларининг бундай жирканч фаолиятларини аёвсиз ва доимий равишда қоралаб, кўплаб ҳолларда уларни истеъфо беришга мажбур қилишади.

Хуш, нега унда бу жирканч сиёсат давом этмоқда?
Нега демократик давлат Ҳукуматлари ўз халқларининг норозилигига қарамай, ҳокимиятдан жудо бўлиш хавфидан чўчимай, гоҳи - гоҳида ўзларининг ташқи сиёсатларини демократия ва маънавиятга зид равишда олиб бормоқдалар?

Ҳамма гап шундаки, иқтисодни бирламчи, сиёсатни иккиламчи деб ўйлайдиганлар ва Шунга монанд иш юритадиганлар афсуски ҳали ҳам жуда кўп.

Бундай инсонлар эрталаб тургач энг аввало ошхонага югуришади, бирор егулик борлигини кўриб хотиржам бўлгандан сўнггина улар ювинишга ўтишади. Айрим ўта очофатлари эса кўзларини очар - очмас, кўрпадан чиқмаёқ, бутерброд ва кофени тушак устидаёқ ютишга шошишади.

Уларнинг куни қорин ғами билан бошланиб қорин ғами билан тугайди. Улар сиёсат билан ҳам айни дардларини, яъни иқтисоддаги муаммоларини ҳал қилиш учўнгина шуғулланишади.

Энди демократик давлат раҳбарларининг фаолиятларига келсак, улар ҳатто юқори маънавиятли демократик ғояларга содиқ партиялар сафида миллат вакиллигига ва олий лавозимларга сайланган бўлсаларда, бояги лаънати моддийлик мафкураси сабаб лидерларининг сиёсатига кунишга мажбур қилинадилар. Чунки уларнинг ҳар бирини маълум йирик капитал эгалари ўзининг миллионлари билан қўллаб туради. Қуруққа эмас албатта. Беришнинг олиши ҳам бор. Олиш эса ана ўша маънавиятли сиёсатчиларнинг тиллари билан бажариладиган ишлар орқали амалга оширилади.

Булар савдо - сотиқ ишларидаги маълум бир имтиёзлар, божхона масаларида енгилликлар, чет элларда миллий капитал интервенсиясини амалга
ошириш учун доимий ” кўк чироқ ” сиёсати, халқаро савдо - сотиқда капитал ҳукмдорлиги ва хоказолар. Маълумки, демократик давлатларда бўларнинг ҳаммаси парламент ва президентларнинг қонунлари ва фармонлари асосидагина амалга оширилади.

Хуш, нега унда маънавиятдан чекиниш бўлган бундай ҳолларни демократиянинг ўткир қуроли бўлмиш эркин матбуот ўз тиғига олиб фош қилмайди дейишингиз мумкин. Мутлақо тўғри. Эркин матбуот эртаю - кеч йирик сиёсатчиларни изидан пойлаб юради, тулкини изига тушган овчидек.
Лекин ҳамма гап шундаки, у энди тулкини думидан тутдим деганда ё тулки чаққонлик қилиб думини секин масс - медиахонимнинг қўлларидан суғуриб олади, ёки, агар буни эплолмаса, чийиллаб одамларни ёрдамга чақира бошлайди. Ана шу пайтда овчи бўлмиш масс - медиахонимнинг орқасидан унинг ўзини изига тушган йирик капитал малайлари етиб келишади. Улар овчи ушлаган думни қўйиб юбориш эвазига унданда гўзалроқ, момиқроқ ва қимматроқ думни тиқиштиришади.

Бундай луқмаи - ҳаромдан воз кечадиган фанатик журналистлар эса ҳатто демократик жамиятларда ҳам жуда кам учрайди. Фақат ҳеч нарса тақдим этилмаган журналистларгина ушлаган қуёнлари терисини шилиб, уларни элу юртга кўз - кўз қилишлари мумкин. Ўшанда ҳам йирик капитал эгасининг сал бепарволиги оқибатида қўлга туширган қуёнларини.
Тулкилар эса қарийб қўлга тушмайдилар. Агар уларнинг айримлари қўлга тушса бу ҳам фақат бошқа тулкиларнинг кўролмаслиги оқибатида рўй бериши мумкин холос. Гоҳида ана шу қўлга тушиб, териси шилинган қуёнлар ортидан уларнинг энг яқин қадрдонлари ҳам фош бўлишлари мумкин, айрилиқ дарди туфайли билмасдан уввос тортиб йиғлаб юборганларида. Ва бу дўстлар орасида гоҳида тулкилар ҳам бўлиши мумкин. Бундай фош бўлишлар деярли ҳар бир ғарб давлатида худонинг берган куни рўй бериб туради.

Италиядаги коррупсиянинг довруғи бутун дунёга ёйилган, ўтган ой Бельгия бош вазири ўринбосарининг баччавозлиги, яқинда Швесиянинг савдо вазирининг(Ҳиндистонга қурол сотиш афeраси) фош бўлиши, АҚШ матбуотидаги Билл Клинтоннинг сайлов командаси ҳисобига Хитойдан тушган маблағлар ҳақидаги жанжалли мақолалар, жуҳудлар Ҳукуматидаги коррупсия ҳақидаги жанжал ва уларнинг бош вазири Б. Натаняхунинг Адолат вазирлиги комиссияси олдида берган ҳисоботи ва хоказолар.

Қисқаси, очиқ ва эркин жамиятда яшовчи фуқаролар ўз тақдирларини журналистлар қўлига топшириб қўйиб анчагина ютқазмоқдалар.
Сенсасия/Шов Шув кетидан қувиб юрувчи аксарият журналистлар жиддий сиёсий - публисистик чиқишларни борган сари кам қилишмоқда. Уларнинг “ҳамма нарсани бозор аниқлайди ” деган сувда чўкмас, ўтда ёнмас шиорлари борган сари кўпроқ ва кенгроқ майдонларни қамраб олмоқда.
Бу ақидага мувофиқ капиталистик дунёда ҳар бир газета, журнал, радио, тв, улардаги дастурлар уларни ўқувчи, тингловчи ва кўрувчиларнинг талабига қараб яшайди. Яъни агар газета, журнал, эшиттириш ёки кўрсатув бозорда сотилсагина у ишлаб чиқилади. У қанча кўп сотилса шунча кўп ишлаб чиқилади ва аксинча, бозори касод ҳар қандай газета, журнал, радио ёки тв программа тезда синади.

Ғарб давлатларидаги ҳаёт шундай бир даражага бораяптики, унда яшовчи фуқароларнинг кўпчилик қисми маълум бир тўқчилик даражасига яқинлашиб бормоқда. Ҳатто ишсизлар ҳам борган сари ўз ҳолатларига куникиб кетмоқдалар.

Чунки ғарбдаги бугунги ишсизлик бундан ўн йил олдинги ишсизликдан кескин фарқ қилади. Сабаби - бугун қарийб барча ривожланган демократик давлатларда ишсизларга уларнинг сўнгги маошларининг 50 дан 80 фоизигача нафақа тўламоқдалар. Бу эса фуқаронинг норозилик реаксиясини секин аста йўққа чиқарадиган стратегиядир ва у ростдан ҳам ишламоқда.

Ушбу кундаги ишсизлар намойиши 80 - йиллардаги намойишлардан ҳам сон, ҳам кескинлик рўҳи жиҳатидан анча паст. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг сиёсий активлигини ҳам пасайишига сабаб бўлмоқда.

Ривожланган, демократик давлатларнинг аҳолиси борган сари бепарво ва лоқайд бўлиб бормоқдалар. Ўз ҳаётларининг бир маромда, беташвиш ва зерикарли ўтаётганига чидамаган уларнинг айримлари ичкиликка, айримлари наркотикага, бошқалари эса ҳар хил ақл бовар қилмас авантюралар ва жиноятлар кўчаларига бош суқмоқдалар.

Масалан, йирик сиёсий шахсларнинг буюртмаларига асосан бажариладиган ҳайвонлар, болалар ва аёллар порнографияси, полугамия, 3 - 4 эркак ва 3 - 4 аёлнинг биргалашиб аралаш яшашлари, компъютерлашган қимор индустрияси, янги туғилган гўдак ва ёш болалар савдоси ва ҳоказолар.

Бугун ғарблик фуқаронинг ўндан тўққизи газеталарда чоп этилган сиёсий ўйинлар ҳақидаги мақолалардан кўра кўпроқ полугамия, сексуал жиноят, қотиллик, рок ва поп юлдузлари ҳаётига бағишланган сенсасион мақолаларни маъқул кўрмоқда.

Анкета сўрови ва бозор орқали сиёсий мақолага талаб ўта пастлигини сезган газета муҳарририяти секин аста сиёсий мақолаларни борган сари камайтириб, шов - шувли воқеаларга зўр бермоқда. Акс ҳолда касод бўлишдан чўчимоқда у.
Натижа шунга олиб келмоқдаки, юқорида айтиб ўтилган тулкилар ўйини борган сари кучайиб, уларнинг изига тушишни истаган овчилар сони борган сари камаймоқда.
Ҳатто овга тушганлари ҳам кўпроқ ов иштиёқида эмас балки ана шу овчи сўқмоғидан қайтарадиган луқмани олиш дардидагина сафарга отланмоқдалар.

Уларнинг айримлари шу қадар устомон бўлиб кетишмоқдаки, ҳатто овга чиқмасданоқ ўз улушларини олмоқдалар. Бу учун улар ов сезони бошлашлари ва қайси конкрет тулкининг изига тушмоқчи эканликлари ҳақида керакли қулоқларга шипшитиб қўйиш билан ҳали сафар халтасини тайёрламасданоқ ўз “ҳақ ” ларини олмоқдалар, ва демак сафар у ҳали бошланмасдан “қаримоқда ” .

Ана шуларнинг барчаси Уинстон Черчилл айтган “демократия - бу бундан тузукроғи топилмагани учун ноилож қабул қилинган яшаш усули ” нинг кемтик ва дағал жойларидир.

Булардан ташқари яна уч мўҳим нарса борки, уларнинг кундалик ҳаётга таъсири ҳам анчагина сезиларли.

1нчидан, фуқаролар кўпроқ Ҳукуматнинг ички сиёсатига эътибор беришади ва уларни Ҳукуматнинг ташқи сиёсатдаги ишлари кўп ҳам қизиқтирмайди. Чунки фуқароларнинг кундалик турмуши кўп жиҳатдан Ҳукуматнинг ички сиёсатни нақадар тўғри олиб боришига боғлиқ. Агар фуқароларнинг ҳаётига раҳна соладиган бирор кор - ҳол юз берадиган бўлса, масалан ёшлар орасидаги ишсизлик, ижтимоий таъминот, тиббий ёрдам, якка қарияларга ёрдам ва ҳоказо масалаларда салбий жараёнлар кучая бошласа, ва айни пайтда Ҳукумат бирор диктатор режими билан ашаддий ҳамкорлик қила бошласа, бу ҳолда фуқаролар энг аввало ички сиёсатдаги салбий жараёнга ўз эътиборларини қаратадилар. Яъни, ташқи сиёсатдаги хато ички сиёсатдаги инқироз соясида куринмай кетиши мумкин.

2нчидан, Ҳукуматнинг ташқи сиёсатдаги хатолари эркин матбуотда ички сиёсатдаги хатоларга нисбатан ўта кам ёритилади. Айрим фош қилинган ёки мухолифатнинг танқидига учраган ташқи сиёсатдаги камчиликларни Ҳукумат зудлик билан корректировка қилиб, яъни уни сал ўзгартириб, ўз мавқеини қайта тиклаб олади.

3нчидан эса, ҳар бир халқнинг айрим ўзга халқларга нисбатан ўз симпатияси бор, яъни улар қайсидир бир халқка нисбатан яқинлик ҳис - туйғуларига эга. Буни изоҳлашдан кўра илғаш осонроқ.

Бу симпатия диний, географик, тарихий, маданий, урфий (урфу - одатлар яқинлиги) ва бошқа шу каби ўхшашликлар туфайли бўлиши мумкин.

Масалан, ҳеч кимга сир эмаски, ушбу кунда дунёда англосакслар, скандинавлар, романо германлар, славянлар, турклар, форсийлар ва араблар ҳамкорлиги мавжуд.

Айни пайтда мусулмонлар, христианлар, католиклар, яҳудийлар ва буддага сиғинувчиларнинг ҳам ўз симпатия ва антипатиялари мавжуд. Гоҳида ҳатто христиан - демократлар ҳамкорлиги ҳам ўзининг мавжудлигини у ёки бу ҳолда фош қилиб қўяди, улар буни ҳарчанд яширишга тиришмасинлар.

Масалан, христиан демократ кучлар (миллатчилар, расистлар, нацистлар, айрим йирик капитал вакиллари, айрим сиёсатчилар ва журналистлар)ислом динига тош отган аммо отган тоши қайтиб келиб ўзининг тиришган пешанасига урилган ва шу туфайли ўлим талвасасида, бир умр каламушга ўхшаб, яшириниб яшашга маҳкум бўлган Салман Рушдини қўллаб - қувватламоқдалар, унга Лондоннинг қўриқланадиган зоналаридан биридан ҳовли бериб, бу муттаҳамни қўриқлаш учун махсус соқчилар ҳам ажратганлар, ўтган йили эса бу иблисга Европа адабиёт мукофотларидан бирини беришди.

Бошқа бир мисол - бу христиан демократлар барча мусулмон давлатларидаги диктатурага қарши курашаётган мухолифат кучларини “ислом фундаменталистлари ” , “исламистлар ” , “фундаменталистлар ” , ” ислом террористлари ” каби номлар билан аташмоқда.

Аслида бу номлар кимлар учундир шараф лекин бу номларни ишлатаётган муттаҳамлар уларга салбий маъно беришмоқда, аблаҳлар. Яъни, бу номларнинг барчасини улар оддий ” террорчилар ” сифатида қабул қилишади ва шунга монанд муомала қилишади.

Бундан 10 йиллар олдин Фаластин раҳбари Ясир Арафатни ҳам улар “террорист ” дейишарди. Бугун эса ниҳоят эслари жойига тушиб бу инсон ўз халқини озодлиги учун курашга кирган мардларнинг лидери эканлигини тан олишга мажбур бўлишди ва унга 1995 йилги Халқаро Нобел тинчлик мукофотини беришга мажбур бўлишди, тишларини ғижирлатиб бўлсада.

Айнан ана шу, ҳеч қаерда расман ишлатилмайдиган ва тан олинмайдиган аммо ўзи шаклан мавжуд бўлган нарса – яъни христиан - демократия ҳамкорлиги ушбу кунда дунё сиёсатига раҳна солиб турибди. Бунга минглаб мисоллар келтириш мумкин.
Мисолларнинг энг ёрқинлари - Жазоирдаги Ҳукумат ва мухолифат кураши ва Россиянинг Чеченистонга қарши олиб борган қонли урушига ғарбдаги демократик давлатларнинг муносабатларидир.

Маълумки, Жазоирдаги исломий партия 1989 ва 1992 йилларда ўтказилган умумхалқ сайловларида ғалаба қозонди(худди 1996 йилда Туркияда “Рифоқ ” исломий партияси ғалаба қозонгандек).

Аммо 100 йилга яқин Франсия қўли остида мустамлака бўлиб яшаган Жазоир ва аксинча, мустақил ва қудратли давлат бўлган Туркия давлатларидаги икки айни бир хил сиёсий вазият - ҳар икки давлатда ҳам исломий кучларнинг сайловдаги ғалабаси бир - бирига умуман тескари бўлган икки хил йўналишда ривожлана бошлади.

Туркия бу сайловлардан сўнг ўзининг ҳамишаги давлат сиёсатини ҳамишаги равон услубда маълум бир кичик ўзгартиришлар билан давом эттиришга киришган бўлса, Жазоир бу сайловлардан сўнг қонга беланди, сайловда ғалаба қозонганлар Ҳукумат биноларидан эмас балки қамоқхоналарнинг зах ўралардан жой олдилар, буйсунмаганлари отилдилар, йўлини топганлари эса тоғу - даштларга қочиб жон сақлашга мажбур бўлдилар.

Ва ниҳоят қурол топгач улар ҳам ўз ганимларидан уч олиш учун жанг майдонига қайтиб тушдилар. Шу тариқа Жазоирда фуқаролар уруши бошланиб кетди.

Нечун? Нега мақталган демократик сайлов системаси мусулмонлар ғалаба қилганда ишламай қолди?! Нега аблаҳ христиан - демократлар ислом демократиясини тан олишни истамадилар?! Нега? Жавоб беринг кўрнамаклар!

Бу воқеалар ҳали демократия ривожланмаган 20 - аср бошида эмас балки аср сўнггида, 1990 йилларда, шундоқкина Европанинг биқинида рўй берди - ку! Қани Европа парламенти, ОБСЕ қаёққа йўқолди, БМТ ўзини қай бурчакка урди? Нега бўлар куринмай қолишди. Сичқонни инини ижарага олишдими?

Франсия Ҳукуматига ўзининг собиқ мустамлакаси бўлмиш Жазоирда исломий кучларнинг давлат тепасига келиши ёқмади ва у ўзи қолдириб кетган ярим қўғирчоқ - ярим мустақил, бизнинг коммунистлардан бир тийинлик фарқи бўлмаган, динсиз аммо маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат бўлган Ҳукуматга “ёрдам ” га шошилди.

Сотқин Ҳукуматнинг қўли ва франсуз қуроли ва аскарларининг этиклари билан эркин сайловда ғалабага эришган гражданларнинг ҳақ - ҳуқуқлари янчилди, топталди ва қонга бўялди.

Шундан сўнг ўзининг ҳуқуқларини мақталган демократик усулда қўлга кирита олмаслигини ўз танида икки бор синаб кўрган Жазоир исломий кучлари қуролланишга мажбур бўлдилар.

Бугун эса ўзининг қонга ботирилган ҳақ - ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган кучлар ” исломий террористлар ” деб, аслан террористлар эса “Ҳукумат қўшинлари ” деб аталмоқда.

Мана сизга 1996 йил тугаш арафасидаги халқаро сиёсий ўйинлардан биргина саҳна.

Иккинчи мисол Россиянинг Чеченистонга қарши олиб борган қонли уруши ва бу урушга яна ўша ғарб христиан - демократик давлатларининг муносабати.

Салкам икки йил давом этган, ҳарбий жиҳатдан дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири бўлган Россиянинг Чеченистондек муъжаз бир давлатга қарши олиб борган даҳшатли урушини ғарб христиан демократлари жимгина кузатиб турдилар.

Ҳатто эркин матбуот ҳам бу ҳақда онда - сонда, узуқ - юлуқ маьлумот бериб туриш билан чекланди, холос.

Нечун?Нега ХХI - аср бўсағасида, инсониятнинг маьнавият ва қадриятлар ҳақидаги тушунчалари иккинчи жахон урушидан сўнг ўтган 50 йил мобайнида анча юксалди деб мақтанаётган ғарблик ёзувчилар, шоирлар, сиёсатчилар ва хоказолари рус контракт ва махсус қўшин аскарларининг гитлерчи эсэсчилардан ҳам ваҳшийроқ тусда чечен гўдакларини, аёлларини ва қарияларини қийнаб ўлдиришларига бепарво бўлдилар?!
Нега уруш авжига чиққан кезларда, яьни 1996 йилнинг январида Россия Европа Кенгашига аъзоликка қабул қилинди, айни пайтда Халқаро Валюта Жамғармаси Россияга 10 000 000 000(10млрд) доллар ёрдам ажратди?!
Бу “мана сенга пул, мана сенга мадад. Фақат бўшашма азамат! ” - дегани эмасми муттаҳамларнинг?!
Бу ғарб демократ христианларининг чечен мусулмонларига қарши қирғинбарот урушни қўллаётганларининг ёрқин далили эмасми?

Диний ҳамжиҳатликнинг аҳамияти қолган барча бошқа ҳамжиҳатликлардан анча юқори туришини мен бу ерда, яъни Швесиянинг Лулео шаҳрида ўз танамда чуқур ҳис қилдим.

Март кунларининг бирида мен иккита плакат тайёрладим, 60х40см катталикда. Уларга каттакон ҳарфлар билан
“Рус қўшинлари - Чеченистондан йўқол! ” ,
“Чеченистондаги уруш тўхтатилсин ”
деган шиорларни инглиз ва швед тилларида ёздим.

Кутубхонадан ” Известия ” газетасидаги уруш лавҳалари, култепага айланган чечен шаҳар ва қишлоқларининг суратларнинг нусхаларини олиб уларни ҳам плакатга ёпиштирдим. Бир плакатнинг ўртасига бу урушга қарши ёзилган ва Европарламент ва ғарб давлатлари парламентларига мурожаат “Протест - резолюсия ” ни жойлаштирдим.

Бу резолюсияни 200 нусхада кўпайтириб, уларни сафар халтамга жойладимда шаҳарнинг қоқ марказига жўнадим.

У ерда пешонамга яшил румолчани танғиб олдим, икки плакатни елкамга илдим, қўлларимда эса резолюсия варақаларини ушлаб 2 соатча шаҳарнинг марказий кўчасида кезиб юрдим. 3 – 4 мусулмон, чамамда араблар, ўзлари келиб қўлимдаги варақаларни олишди, 15 - 20тача варақани одамларга ўзим тутдим, ” ўқи буни! ” деб салкам зўрлаб. Кейин ” қани, индамайинчи, бирортасининг ўзи қўлимдан варақани олармикин? ” - деб варақаларни олиш осон бўладиган ҳолда ушлаб юра бошладим.
Қаёқда дейсиз? Ҳеч ким олмади, ҳолбуки улар плакатдаги отни калласидай ҳарфлар билан ёзилган шиорлардан варақадаги гап даҳшатли урушни тўхтатиш ҳақида эканлигини билишарди.

Баҳор офтобига тобланиб ўтирган бир швед чол плакатни қизиқиб ўқий бошлаганини кўриб мен унга варақа тутдим. Аммо у гап нимадалигини тушунди ва варақани олмади. Мен ундан “Нега сен бу қонли урушга бефарқ муносабатдасан? ” деб сўрасам у менга “Мен Россияни қўллайман, Чеченистон Россияни ери ” - деб жавоб берди.
Мен “Авваламбор у ерлар Россиянинг ери эмас балки босиб олинган ерлар. Қолаверса, бу ҳатто тортишувли масала бўлганда ҳам, Россия билан бирга яшашни истамаган халқни зўрлаб, ўнга қарши танклар, бомбардимончи авиасия, артиллерия ва
сараланган қўшинларни ташлаб, тинч аҳолидан 100 000га яқин одамнинг ёстиғини қуритишни қандай қилиб оқлаш мумкин? Ахир дунёда ” дипломатия, музокара ” деган гаплар бор - ку ” - дедим.

У менга лом - мим демади аммо унинг ўз фикридан қайтмаганлиги башарасидан кўриниб турарди. Бу швед чол ўзининг соддадиллиги билан ғарб сиёсатчилари яширадиган христиан - демократик солидаритетни(ҳамкорликни)
ошкора кўрсатди қўйди. Бизнинг сўҳбатда икки полициячи масофада туриб қизиқсиниб қараб турди, аммо менга улар ҳеч нарса дейишмади.

Қўшнилардан 5 - 6, маҳалладан 20тача зиёли шведлар ва 50дан ошиқ
мусулмонлар - араблар, форсийлар, боснияликлар имзоларини тўплагач мен варақаларни адресларга жўнатдим.
Қиссадан ҳисса шуки, халқаро сиёсатда энг аввало ана шу христиан - демократик
ҳамкорликка чек қўйиш лозим. Токи Ғарб ўзининг бу хатосини тузатмас экан Шарқда
демократик ислоҳотлар орқага сурилиб кетаверади.

Хуш, энди давлатларнинг ташқи ва ички сиёсати масаласига қайтадиган бўлсак, ушбу
кунда улар ўзларининг ички сиёсатларини юргизишда маълум бир халқаро қонун - қоидаларга риоя қилишга зарурат сезишмоқда. Ха, айнан зарурат, ихтиёрий ижро эмас. Бу зарурат эса ҳозирча тўла шаклланмаган тусда бўлгани учун айримлар уни имкони борича четлаб ўтишмоқда.

Ташқи сиёсат дегани эса бу бир давлатнинг дунё давлатлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатиши демакдир. Бу муносабатлар савдо - сотиқ, илмий, маданий, ҳарбий алоқалардан ташқари бир давлатнинг бошқа бир давлат ички сиёсатига нисбатан муносабати ҳам деганидир. Агар давлатлараро тузилган шартномаларга эьтибор берилса, у ҳужжатларнинг кўпчилигида албатта ” ўзга давлат ички ишларига аралашмаслик ” шарти белгилаб қўйилганини кўриш мумкин, айниқса собиқ социалистик лагерь фарзандлари бўлмиш мустақил давлатларнинг ўзга давлатлар билан тузган шартномаларида.

Агар Ислом Каримов имзолаган барча шартномалар кўтарилса, ишончингиз комил бўлсинки, уларнинг бирортаси юқорида айтилган бандсиз имзоланмаган. Бир неча бор Ўзбекистон президентининг ана шу талаби бажарилмагани учун бир неча халқаро ва давлатлараро шартномалар имзоланмай қолиб кетган. Давлатнинг ички ишларига аралашишни, яъни ўша давлат фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутган “Сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳақида Халқаро Пакт ” ҳанўз Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқлангани(ратификасия қилингани) йўқ. Нечун?
Чунки Олий Совет ҳам, Олий Мажлис ҳам аслида ҳеч қандай олий даргоҳ эмас балки Ислом Каримов зерикканда кириб асабларини ва жағларини машқ қиладиган бир чойхона холос.

У ердагиларнинг барчаси юртбоши “гаҳ ” деса қўлига қўнадиган, бир қисса “ қағ ” деб, қисмаса жимгина ўтирадиган зағчалар холос.

Агар уни қўлига ёки назарига тушиб қолган бирорта шури қуриган зағча ҳатто қағиллашни ҳам хўжайин истагандек бажармаса, унинг шундоғ ҳам учиш бахтидан бенасиб бўлган муъжаз, қирқилган қанотчалари тагидан узиб ташланади ёки бу зағча катакка солинади.

Бундай “шум ва шур ” тақдирни Олий Мажлис раиси Эркин Халилов ошкора тан олди - ҳокимият ҳамиша битта бўлади - деб. Тан олмаган куниёқ унинг ҳам ковуши Иброхимов, Йўлдошевларники каби кўчага тўғрилаб қўйилиши аниқ бўлгани учун
ҳам, ёки уча олмас қанотчалари тагидан юлиниши аниқ бўлгани учун ҳам у хўжайинга ёқадиган оҳангда сайради.

Бу гапни у кўра - била туриб, ўзининг газеталарда шарманда қилинишини сеза туриб шундай деди. Яна кимларнинг олдида денг - Ўзбекистон Ҳукуматининг махсус таклифига биноан келган Россиялик бир гуруҳ журналистлар олдида. Чунки Россия матбуотида шарманда бўлиш ҳокимиятдан ажралиш ва ҳатто собиқ Президент маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов каби зиндонбанд бўлишдан кўра маъқулроқ эди бу одамга.

Уч ҳокимиятдан бирининг бошида расман турган бу шахс(яьни Эркин Халилов) ” нафақат мустақил Қонун ишлаб чиқарувчи ҳокимият балки, йўл - йўлакай, мустақил суд ҳокимияти ҳам бўлиши мумкин эмас ” деди.

У “ҳокимият ҳамиша битта бўлган. Бу гапни(яьни ҳокимиятнинг уч қисмга бўлиниш қоидасини) илк бора айтган Монтескъени ўз вақтида нотўғри тушунишган ” деб ўзича билимдонлик ҳам қилиб қўйди.

Бу гапларни Валерий Выжутович ўзининг “Большой гап ” (“Известия ” )номли мақоласида келтирар экан, чамаси ҳайратдан донг қотиб, ” амалдор ” нинг бу шармандали гапларини ҳатто таҳрир ҳам қилмаган. Балки бунчалар ахмоқона гапни одамлар таҳрирсиз ҳам тушунишини билгани ва бу билан Ўзбекистондаги Каримов диктатураси янада равшанроқ намоён бўлишини сезгани учун.

Сиз нима деяпсиз, қанақа уч ҳокимият?! “Ҳа, биз ҳам уч ҳокимиятнинг биримиз ” деб балога қолсинми бечора. Хуллас, ҳам кулгили, ҳам ачинарли аҳвол.

Яна ким билсин, балки фуқароларнинг эркин жамиятида ва шундай жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар қандай давлатда ҳокимият бир эмас учта бўлишини у ҳақиқатан ҳам билмас. Агар шундай бўлса бу дард устига чипқон. Ана шулар ҳақидаги мақоламни “Озодлик ” ка ўқиб бергандим, ёзишга ёзиб олишдию лекин эфирга қўйишмади. Ёқуб Турон(“Озодлик” Радиоси Ўзбек бўлими мудири)нинг эсига Ислом Каримов дастурхонида ичган бир пиёла чойи тушиб қолди чамаси.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 34 Қисм. БМТнинг ислоҳоти, Ғарбнинг салб юришлари ва Исломда ўлимни тан олиш ҳақидаги айрим фикрлар

Post by Admin on Thu May 14, 2015 5:29 am

Генеральному Секретарю Организации Объединенных Наций Господину Кофи Аннану
20 мая 1997г.

О реформе ООН говорится, пишется и дискутируется очень много но как и во всех важных делах бывает, пока не найдено то оптимальное решение, которое могло бы повлият на ход глобалной политики.

В чем же дело?Почему выдаюшийся политики современности не могут предложить идеи по оздоровлению мировой политики, по защите прав человека, по предупреждению возможных конфликтов, по демократизации обществ во многих постсоветских и постсоциалистических странах?

• В 1992 г. на первых свободных коммунальных и парламентских выборах в Алжире победили сторонники Исламского фронта спасения. Однако власти Алжира с поддержкой Франции потопили в крови победителей на демократических выборах. С тех пор в Алжире продолжается кровавое противостояние между властями и оппозицией. Однако эту трагедию алжирского народа стараются не заметить как ООН так и другие международные организации.
• На войну в Афганистане также не придаeтся достаточного внимания со стороны ООН. Эта война ведeтся большей частью между крупными державами как США, Россия, Иран и Пакистан чем самим афганским народом. Так сказать столкновение стратегических интересов держав.
• В Сомали, Сьерра - Леоне, Шри Ланке также продолжаются кровопролитные гражданские войны, в напряженном противостоянии находятся такие враждующие стороны как Грузия - Абхазия, Израиль - Палестина, Армения - Азербайджан, Великобритания – Северная Ирландия, Индонезия - Тимоар, Китай - Тайван, Китай - Восточный Туркестан, Китай - Тибет, Северная Корея - Южная Корея, Молдова - Приднестровье.

Однако все эти проблемы катастрофически мало дискутируются в стенах Генеральной Ассамблеи и Совете Безопасности ООН. Мировые масс – медиа заполнены информацией по расширению НАТО, как будто усиление военных альянсов важнее чем миротворческие проблемы. Или это целенаправленная политика - применение мирового кулака в виде операции США “Буря в пустыне ” для решения локалных проблем?

Если это так , то это явно ложный путь решения проблем, стояших перед человечеством.

Может быть лидеров демократических государств не интересуют мировые проблемы? Как бы не так. Ещe как интересуют. Особенно когда дело касается вопросов экономики крупных государств. Они любую точку мира тут же могут обьявить “зоной национальных интересов ” , если в той точке мира что либо начнeт влият на их интересы.

Ну и какие же они эти ” национальные интересы ” , которые могут “пострадать ” даже на расстонии 10 000км от родных стен?

Как помните по истории, сначала эти “национальные интересы ” распространялись на весь земной шар, который был поделeн между Великобританией, Францией, Испанией, Португалией, Голландией и др.

По требованию времени к сегодняшнему дню колониализм почти исчезла, если не считать тех нескольько десятков островков, расположенных во всех океанах мира и остаюшихся всe ешe под правлением экс - колонизаторов, пусть даже в более цивилизованных формах.

В связи с таким положением вещей в мировой политике мне бы хотелось довести до Вашего внимания следующее:

1. Как Вам хорошо известно из опыта ООН, целесообразнее сконцентрировать Генеральную политику ООН в направлении предупреждения локальных войн, смягчения напряжения между противостояших сторон. При этом эффективно прибегать к помощи общепризнанных авторитетных лидеров как по их инициативе(как это делается например госп. Хосни Мубараком в отношении Израиля - Палестины, что очень благоразумно и достойна похвалы) так и путeм обращения к ним.

Камнем преткновения во внутренной политике во многих государствах является уклонение властей от выполнения основополагаюших актов ООН, в первую очередь
Декларацию прав человека. Наверное пора уже изменить название “Декларация. . . . ” на “Требование ООН ко всем странам - членам по обеспечению фундаментальных прав человека ” .

Как известно, простая декларация никого ни на что не объязывает, она наверное первоначально так была названа в надежде на понимание и интеллигентность государственных лидеров.

Но как показало время, к сожалению многие из них оказались обделенными богом этих высоких качеств. При невыполнении каких - либо пунктов “Требований по обеспечению фундаментальных прав человека ” властями какой - либо страны - члена ООН, необходимо принятие конкретных мер против этого лидера нации.

Например, попросить его дать публичные объяснения действий своего правительства как перед Генеральной Ассамблеи ООН, так и перед своим народом.

Это я думаю будет достаточно неприятным для амбициозных авторитаров и они после одного - другого раза публичных объяснений будут стараться избежать таких “нақазаний ” путем исправления ошибок, допушенных в обеспечении фундаментальных прав человека.
И чтобы они не артачились тем, что ” требования слишком широкие и жесткие ” , целесообразно эти “Требования. . . ” сократить до разумного предела. Например, было бы достаточным, если бы все государства(точнее власти этих государств) обеспечили выполнения всего 5 пунктов, к которым относится:
СВОБОДА СЛОВА
СВОБОДА ПЕЧАТИ
СВОБОДА СОБРАНИЙ, МИТИНГОВ и МАНИФЕСТАЦИЙ
СВОБОДА ВЫБОРОВ
СВОБОДА СБОРА и РАСПРОСТРАНЕНИЯ ИНФОРМАЦИЙ

2. Возмутителной и опасной тенденцией становится то, что лидеры некоторых государств с крепкими демократическими традициями открыто идут на попрание демократических ценностей путем поддержки диктаторов и их правительства. Напр. лидеры США, Франции, Германии, Италии открыто поддерживают авторитарных режимов Китая, Индонезии, диктаторов Узбекистана, Туркменистана(см. приложение). Более того, власти этих же демократических государств материально и морально поддерживают войну диктаторов и авторитарных режимов против собственного народа, напр. Франция - Алжирский кровавый режим, США с Пақистаном - афганский военный (талибанский)режим, США - Израилское постоянное давление на палестин, почти все государства - Китайский авторитарный режим и т. д.
Такие действия лидеров демократических стран также должна быть открыто осуждена с трибуны ООН(с публикацией Специального доклада ООН в открытой печати).

3. Все эти проблемы коллосальные и соответственно их решения сложные. Для облегчения решения этих проблем было бы целесообразно децентрализовать структуру управления ООН путем разделения его на отделные блоки. При этом необходимо равномерно разместить представителей демократических стран в каждом блоке. Напр. , можно создать четыре блока ООН:Северный, Южный, Западный и Восточный. В каждом блоке по 46 стран - членов и в каждом блоке обязательное наличие членов из демократических стран. Так как большинства демократических государств расположены в северо - западном полушарии земли, то представителей некоторой части из них необходимо перебросить в другие блоки.

Например, Восточный блок ООН мог бы состоят из 35ти восточных стран - членов ООН плюс 10ти стран из севера с расположением его штаб - квартиры в Японии или Южной Кореи.
А Северный блок наоборот, мог бы состоят 10ти северных демократических стран и 35ти из другого региона стран с менее развитыми демократическими тенденциями.
Штаб - квартира Северного блока мог бы расположится в Канаде или Швеции. Разделение “долговязого монстра ” в Нью - Йорке на “хваткие тигры ” на четырёх концах света повысило бы эффективность работы самой ООН и его аппарата. Все эти блоки раз в год могут собираться в Генеральной Ассамблеи ООН по решению глобальных проблем и по обмену информацией и опытом.

4. Важным моментом улучщения работы ООН мог бы стать также то, что если каждую страну в ООН мог бы представлять специальный избранник народа а не представитель власти.

Как известно, в странах с авторитарным режимом правления власти не представляют большинство народа. Часто это представители одной партии, вождё которого является главой государства. А эти партии в действительности представляют максимум 10% всего народа как напр. , в Китае, Северной Кореи, Вьетнама, Таиланда, Узбекистана, Туркменистана, Таджикистана, Алжира, Ирака, Кубы и многих др. государствах.

Они путем насилие над собственным народом держатся у власти и поэтому не имеют моралного права представлять своего народа ещё и во Дворце Наций.
Выборы действительных представителей народа каждой страны в ООН могут проводится одновременно с выборами в парламент страны или на президентских выборах(в республиках) под об - ъязателным қонтролем международных наблюдателей.

Когда представитель страны в ООН не является представителем власти той страны, то он может вести свою деятельность более свободно чем представитель власти этой страны и спокойно принимать критику в отношении своей страны(точнее власти)и передавать требование международного сообщества одновременно своему народу и правительству. Когда народ имеет возможность напрямую получать информацию от своего же представителя в ООН, то он может повлиять на действия властей и заставить их выполнять требования ООН.

В начальной стадии это может осуществить путем представления 2х мест для каждой страны в ООН:один - представителю народа и другое - представителю власти каждой страны. При этом члены ООН останутся теми же, т. е. 185, но представители стран в ООН будут 370 человек.

Обе представители страны - члена ООН должны иметь одинаковое право голоса - и в Генеральной Ассамблеи и в Совете Безопасности ООН. Постепенно членство
представит - елей власти можно будет упразднить, оставив только представителя народа каждой страны в Организации Объединенных Наций(всe - таки наций а не властей), что будет соответствовать названию этой организации и действительно правильным решением.

5. Очень важным фактором обеспечения прав человека в странах с диктаторскими и авторитарными режимами является присутствие в этих странах представителей международных организаций - как независимых правозащитных, так и официальных. Их постоянное присутствие в стране оказывает эффект тормоза (пусть даже в небольшой степени)на действия правительства по планируемым нарушениям права человека(похишения, избиения и аресты оппозиционеров и критиков режима и др. ). В связи с этим было бы очень желательно направить в эти страны(см. приложение плюс ещё на некоторые)Специального Омбудсмана ООН по правам человека. При этом необходимо согласовать с правительствами этих стран возможость участия Омбудсмана ООН во всех судебных процессах, посещения им всех тюрем, колоний, лагерей и изоляторов, семьи пострадавших людей с целью выяснения правдивой и полноценной картины по вопросу соблюдения прав человека в каждой стране.

Далее по ежемесячному докладу Омбудсмана в комитетах ООН по правам человека могут разрабатыватся меры по пресечению выясненных нарущений прав человека с публичным разглашением их на заседаниях ООН.

В настояшее время эту работу в некоторых странах в основном ведут представители Human Rights Watch Helsinki и Amnisti International, которое очень необходимо но явно недостаточно. Если эти предложения дойдут до Вас и помогут Вам в Вашей работы я буду очень рад.

С добрыми пожеланиями
политэмигрант из Узбекистана
Hazratkul Khudojberdi,
---------------------------------------------------------------------------------------------

20 - июнь. Ўтган ҳафта Швейцарияда яшовчи, ўзи Словакиядан бўлган таниш ёзувчи аёл Ирэна Брежнага телефон қилиб ғам - ташвиш устидан чиқиб қолдим. Мен Ирэна билан М.Солиҳнинг уйида танишган эдим. У ўтган ёз мен билан бир пайтда Франкфуртга борган экан - М.Солиҳдан совет қўшинларининг 1968 йили Чехословакияга бостириб кириши ҳақида интервью олиш учун. М. Солиҳ ўшанда ҳарбий хизматни ўша ёқларда ўтаган экан.

Шундан бери биз онда сонда асосан Чеченистон уруши ҳақида бир неча бор телефонда сўҳбатлашган эдик. У тилларни яхши билгани учун менга бир - икки марта ОБСЕга таалуқли хатларни инглизчага ағдариб берганди. Ўша хатлардан бирини таржимаси ҳақида сим коқиб аза устидан чиқиб қолдим. Бечора Ирэнанинг ойиси вафот этган экан. Унга ҳамдардлик қила туриб сездимки у қаттиқ қайғурмоқда. Ҳатто телефонда ҳам унинг борган сари ҳолсизланиб гуёки у ўтирган диванми, креслосидан йиқилаётгандек кўринди кўзимга.

Мен унга: ” Ирэна, бу қайғу - алам ҳамманинг ҳам бошида бор. Бу дунёда барчага бирдек бир марта яшаш ато этилган. Шунинг учун қаттиқ қайғуриш унчалик ҳам тўғри эмас. Бандаларининг ўз яқинларининг ўлими боис жуда қаттиқ қайғуришини Аллоҳ ҳам ёқтирмайди. Ўлим учун ҳаддин зиёд қаттиқ қайғуриш бу Аллоҳга шак келтириш демакдир. Жон ато қилувчи ҳам, жонни қайтиб олувчи ҳам ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Бунга норозилик билдириш унга шак келтиришни билдиради, бу эса Аллоҳни ғазаблантиради. Ўзингизни қўлга олинг. Ёнингиздаги болаларингизни ҳам ўйланг. Улар Сизнинг бундай ҳолатингизни кўриб қўрқишади. Бундай қаттиқ куйиниш кони зарар. Ҳали ҳеч ким куйиниш орқали ўз яқинларини у дунёдан қайтаролган эмас, аксинча, қаттиқ куйиниш орқали ўзлари ҳам оғир дардларга мубтало бўлишган. Ўлим бу Аллоҳнинг иродаси. Сиз болаларингизга, яқинларингизга, дўстларингизга, бизга кераксиз ” - деб сал қаттиқроқ гапирдим. Сал ўтгач ниҳоят у ўзини тутиб олди ва менга кун бўйи бир неча бор телефон қилиб уни жар ёқасидан қайтарганим учун миннатдорчилик билдирди. Мен аксинча, у қаттиқ гапирганимдан ранжидимикин деб тургандим. Аммо гоҳида инсон ана шундай тергашга маҳтал бўлади.

Унинг айтишича ойиси бир вақтлар режимга қарши курашиб сиёсий маҳбус бўлган экан. Шунда Ирэна “Халқаро Амнисти ” ташкилотига аъзо бўлиб барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш учун курашга кирган экан. Қамоқдан чиқкач ойиси унга ҳеч қачон қамоқ ҳақида сўзламаган ва Ирэна Амнисти материаллари орқалигина ойисининг қамоққа олиниши сабабларини билган экан.

Ойиси Ирэна 45 ёшдан ўтиб 2 улғайган ўғилларнинг онаси бўлишига қарамай унга ёш боладек муомала қилар экан, кўпчилик оналар қатори. У ойисининг энг севимли фарзандларидан бўлгани учун ойисининг ўлим олдидаги қийноғини кўриб унга ёрдам беришга интилибди. ” Мен ёнингдаман ойижон. Мен ҳамиша ёнингда бўламан. Истасанг сен билан хоҳлаган жойингача бораман. Истасанг мени ўзинг билан бирга олиб кет ” - деб нолалар қилибди. Ва секин - аста, психологик ўз - ўзига таъсир орқали, табиий равишда хаёлан ойиси билан бирга кета бошлабди, қандайдир туннел ичида. Зарари йўқ, ойимни кузатиб қўяманда қайтаман – деб фараз қилибди у. Улар шу зайлда бирга кета бошлагач секин аста ойисининг юзлари текисланибди, ундаги қийноқ азоблар изи бутунлай йўқолибди ва қандайдир бир сокинлик тусини олибди.

Бундан Ирэнанинг ташвиши сал камайибди аммо энди ўзи орқага қайтишни эплай олмай қийналиб, борган сари ҳолсизланаверибди. Барча ака - ука, қариндошлари ва яқинларининг гаплари ҳам танбеҳлари ҳам таъсир қилмабди. Ана шундай кризис пайтида мен телефон қилган эканман.

Менинг исломга асосланган танбеҳларим унга таьсир қилибди. Бунинг сабаби, у ўтган йили ёзда уруш тугаш арафасида Чеченистонда бўлган ва у ерлик аёллар, қариялар ва умуман чечен халқининг Аллоҳга ишончини ва шу ишонч, имон - эътиқоднинг кучи туфайли уларнинг дунёдаги энг кучли давлатлардан бири бўлмиш Россияга қарши, ўзидан юз баробар катта, бир неча минг баробар қудратли ва бир неча минг баробар бой давлатга қарши 20 ой қарши тура билгани ва ниҳоят ғалаба қозонганидан кўпчилик қатори у ҳам ўта ҳайратга тушган экан.

Бизнинг Франкфуртдаги сўҳбатимиз чоғида Чеченистон ҳақида кўп гаплашган эдик ва мен унга ўз билганларимни унга айтиб бергандим. Менда бу урушнинг хронологик кундалиги бор эди. У бу даҳшатли урушга ғарбнинг эътибори жуда пастлигини зорланиб гапирди, мен уни фикрини тасдиқлаб, аҳвол ундан бадтарроқ эканини, яъни ғарб хуфиёна Россиянинг бу урушини қўллаётганини, урушнинг айни қизиган чоғида Халқаро Банк Россияга 10, 4 млрд. доллар кредит беришга қарор қилгани, Европа Кенгаши эса уни ўз сафларига аъзо қилиб олгани ҳақида гапирдим ва буларнинг бош сабаби - Европа халқлари асл вазиятни тушунмаяптилар, чунки тўлақонли информация йўқ уларда, бунинг сабаби эса ғарб журналистлари бу урушни етарли даражада ёритмаяптилар дедим.

Мен яна ғарб осмонини “христиан - демократик ҳамкорлик ” тумани қоплаб олгани ҳақида ва бу уларнинг кўзларини кўр, қулоқларини эса кар қилгани ҳақида сўзладим. Улар ўз пайтида худди ана шундай туман остида Гитлернинг христиан - социалистик партиясини қўллаган эдилар ва охир оқибатда хато қилганларини тушуниб, тиззаларига муштлаб тирсакларини тишлаган эдилар. Аммо хатоларини кеч тушунганлари боис 50 миллиондан ошиқ инсонларни ўлимига сабаб бўлган Иккинчи Жаҳон Урушини бошланиб кетишига ўзлари буни англамаган ҳолда улкан ҳисса қўшган эдилар дедим.

Бугун улар Россия тимсолида христианларнинг Чеченистон мусулмонларига қарши юришини ошкора ва қалбан қўллаб қувватламоқдалар. Аммо Аллоҳ ҳақиқат томонида бўлгани учун бутун ғарб бирлашувидаги бир аждарҳонинг ҳужуми кунпаякун бўлмоқда - деб сўзладим. Шундан сўнг унинг Чеченистонга бориш истаги, бу халқнинг қаҳрамонлигини кўриш истаги янада кучайган бўлса ажаб эмас.

Хуллас у Чеченистон халқининг рус фашистларига қарши мардона курашини ўз кўзлари билан кўриб қайтди ва бу ҳақда ғарбда илк ёзувчи сифатида бир китоб ёзди. Ҳозир унинг китоби нашрда. У немис тилида чоп этилмоқда. Мен унга бу китобни албатта рус тилида ҳам чоп эттиришни маслаҳат бердим, зеро руслар ҳам бу китобни ўқишлари шарт, токи улар билсинлар - ғарб ёзувчиси тасвирлаган урушнинг асл башарасини ва ўзларининг нақадар ёвўзликка юз тутганларини ҳис қилсинлар.

Ана шундан сўнг унинг ислом динига ҳурмати ошиб кетди ва менинг унга исломий таълимотга асосланган ўлим, тақдири азал, охират, аза ва унинг меёри ҳақидаги гапларим таъсир қилганини очиқ тан олди.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 35 Қисм. Ҳукуматнинг мухолифатни қўлга олишга уринишлари, Ватандаги саргардонликлар ва мажбурий ҳижрат

Post by Admin on Mon May 25, 2015 4:18 am

22 - Июнь 1997 йил.
Бундан 56 йил муқаддам немис фашистлари СССРга ҳужум бошлаб унинг 1400км. ли чегараларини ёриб ўтганди. Бу урушда Дадахон тоғам ҳалок бўлдилар, илоҳим жойлари жаннатда бўлсин, охиратлари обод бўлсин. Омин Аллоҳу акбар.
Дадам бу урушдан оёқлари қаттиқ жарохатланиб бўлсада қайтиб келдилар, бизнинг бахтимизга.

Бугун кундаликнинг қўлга олганимнинг боиси мени бир фикр ташвишга солмоқда. Чамаси Ҳукумат “Шартланган мухолифат ” дастурини жорий қилиш ҳаракатини кучайтираяпти. Бу ҳаракат юртбошининг ўтган йил августда Олий Мажлисда қилган нутқида кўрсатилган мухолифатнинг қандай бўлгани ва қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ғоялари асосида амалга оширилмоқчи.

Энди уларнинг қўғирчоқ “мухолифат ” лари иш бермай қолди, яъни улар фош бўлдилар, республикада Кўппартиявийлик тизими мавжуд деган афсона фош бўлди. Албатта бу фош бўлишликнинг аҳамияти Ҳукумат ва айрим давлатлар назарида унчалик катта ҳам ва унчалик хавфли ҳам эмас мавжуд режим учун. Лекин унинг аҳамияти халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЕХХТ(ОБСЕ), Халқаро валюта фонди, Дунё банки ва Европа парламенти учун аҳамиятлидир.

Бу ташкилотлар токи Ўзбекистонда ҳақиқий мухолифат очиқ ва ошкора фаолият олиб бормас экан улар мамлакатимизга бағриларини кенг очиб, ҳокимият билан асл дўстона муносабат ўрнатмайдилар. Уларнинг ушбу кундаги ҳокимият билан алоқалари шартли ва зўрма зўракидир. Улар чидам билан, бир пайтлар, аниқроғи 1985 йилдан бошлаб, СССРга нисбатан олиб борган стратегик сиёсатларини энди собиқ совет республикаларига нисбатан олиб бормоқдалар.

Маълумки бу сиёсат режимни ичидан емиришга асосланган эди ва бу учун энг аввало ошкоралик сиёсатини юргизиш М. Горбачeв олдига шарт қилиб қўйилган эди - ҳар хил ташқи савдо, ёрдам, қуролланиш пойгасини тўхтатиш кабилар эвазига.

Аммо “СССРга қарши қўлланган бу стратегик план собиқ совет жумҳуриятларига, жумладан Ўзбекистонга нисбатан ҳам, унча қаттиқ бўлмаган талаблар асосида олиб борилса бўлади ” - деган нотўғри хулоса асосида юритила бошланди. Тезда бу хулосанинг миси чиқди ва буни хулоса авторлари ҳам секинлик билан бўлсада тушуниб етдилар.

Айни кунларда И. Каримов режимининг ғарб билан муносабатлари борган сари ёмонлашиб бормоқда. Бу кризисдан қутилиш учун албатта Ҳукумат ҳам, режим мафкурачилари ҳам зўр бериб тиришмоқдалар. Хусусан уларнинг бу тиришқоқликдан орттирган нарсалари шу бўлдики, улар мухолифатнинг айрим таниқли лидерларини сал бўлсада ўз томонларига ён босишга даъват қила бошладилар. Нимани эвазига дейсизми? Хўрозқанд эвазигада, ҳамишагидек!

Биринчи бўлиб бу хўрозқандга Абдуманноб Пўлатов ёпишди. У И. Каримовнинг АҚШга сафари олдидан “Озодлик ” радиоси орқали бир неча бор “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида оз бўлсада ижобий ўзгаришлар бор. Масалан Ўзбекистонда инсон яшаш ҳуқуқи билан таъминланган ” деган сафсатани ўзининг кўплаб ва узундан узоқ чиқишларида такрорлади. Аллоҳнинг бу гуноҳкор бандаси билмайдики, яшаш ҳуқуқини унга Ислом Каримов эмас Аллоҳ - таоло берган.

Хуллас у мақсадига эришди. Ислом Каримов бу шўринг қурғур “курашчи ” нинг оғзига чиройли қоғозга ўралган хўрозқандни қоғоз - поғози билан тиқиб юборди, тили мен учун янаям ширинроқ бўлсин - деб ва адашмади юртбоши тушмагур.

Ватанга зиёрат қилиш ҳуқуқини шахсан ўз президентининг оғзидан эшитган Абдуманноб режимни янада ширинроқ сўзлар билан алқай бошлади. У ҳатто ўзининг бир чиқишида(“Озодлик ” да)”Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини Марказий Осиё республикалари ичида Қирғизистондан кейин яхши ўринда деса бўлади” деди. Аммо хўрозқанднинг шартлари фақатгина радио орқали режимни қўллашгина эмас экан. Бизга номаълум бўлган сўҳбатлар ва унинг иштирокчиларининг асл шартлари Абдуманнобнинг Ватанга ташрифи чоғида фош бўлди.

Имонини хўрозқандга сотган бу “фаол ” Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг асл фаоллари(Михаил Ардзинов, Ҳайитбой Абдуллаев, Полина Браунерг, Сафар Бекжон ва Ёдгор Обид)ни жамиятдан четлатди. Улар раиснинг ўз ўринбосарини раҳбарликдан четлатганини, Жамият низомини Ҳукумат талабига мос ва уларга ёқадиган қилиб ўзгартирганини қабул қилишни истамадилар ва бундай раис билан бирга бўлишга уларнинг ғурурлари йўл қўймади.

Иши битган Ҳукумат эса Жамиятни рўйхатга олиш ваъдасини ҳам тезгина ва осонгина унутди. Жамиятни парчалаб ўзининг инсон ҳуқуқлари ғояларини ошкора сотганини элу – юртга кўрсатган Абдуманноб АҚШга қайтди. Энди унинг Ҳукуматга ҳам мухолифатга ҳам кераги йўқ эди. Ҳукумат ўзи ҳам сезмаган ҳолда мухолифат сафлари тозаланишига хизмат қилди.

Саҳролар, ўрмонлар ва тоғу - даштларда яшовчи ёввойи ҳайвонларнинг энг йиртқичлари ўзларидан заифроқ ҳайвонларни овлайдилар. Ўшанда ҳам заифларнинг энг заифини овлайди улар.

Зоологлар буни табиий тозаланиш, йиртқичларни эса “санитар ” дейишади. Ҳукумат ҳам саҳродаги йиртқич каби яна овга чиқди, навбатдаги маҳкумни излаб. Чамаси айримлар ана ўша Ҳукумат қопқони ва йиртқич ўпқонига ихтиёрий тушиш истагида. Ўта очиққан ҳайвон охир оқибатда қопқондаги гўштни бир амаллаб олишга қарор қиладигандек кимлардир қопқон атрофида ўралашмоқда. Уларга “Ҳей, вақт борида эсингни йиғиб ол, нафсингни тий! ” деб ҳайқиргинг келади. Аммо яна ўйлаб қоласан. Балки унисининг ҳам тезроқ фош бўлиши маъқулроқдир.

Балким ана шунда кўпчиликнинг кўзи очилар ва ниҳоят англаб етарлар кимга бундай ихлос қўйиб адашиб юрганларини?
Ҳа, ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмида. Фош бўлиши лозимлар албатта фош бўладилар. Инсондан фақат соғлом фикр ва соғлом кўз талаб қилинади холос, бундайларни илғаб олиш учун. Аллоҳнинг ўзи асрасин бундайлардан.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

24 - июнь. Кеча Суғурта ташкилотидан бир хат келди. Унга биноан КАSга аъзо бўлмаганларнинг нафақа пули 2,3 баробар камаяр экан. Бу КАS дегани “контант арбетмаркнадстод ” , яъни ишчи бозорининг молиявий ёрдами дегани бўлиб унга аъзо бўлиш учун одам камида 5 ой ишлаган бўлиши керак экан ёки маълум муддат узлуксиз ўқиган бўлиши лозим экан.

Мен 3 йилдан бери ўқияпман десам бу кам дейишди. Билмадим неча йил керак экан уларга. Ватанда 17 йил узлуксиз ўқиганимни ҳисобга олишса жами 20 йил бўлади. Агар сиртдан аспирантурада 4 йил ўқишни ҳам қўшсак 24 йил. 44 йиллик умримнинг 24 йили илмга бағишланибди ҳамки кам эмиш. Ўзи фалсафий нўқтаи назардан бу албатта кам. Руслар айтгандек “Век живи век учись ” яъни “бир аср яшасанг бир аср ўқи ” . Розиман, бажону дил ўқийвераман. Аммо шунча йиллик ўқишни ҳам кам деб нафақани 2,3 баробар қирқиш инсофдан эмас. Агар бошдан шундай оз нафақа беришганда майли эди, одам ўша нафақага яшаб куниккан бўларди.

Энди уч йилдан сўнг тўсатдан нафақани бундай кескин қирқиш кўпчилик муҳожирларни қийнаб қўяди. Лекин яшаса бўлади. Қандай яшаса бўлади бундай нафақага? деган савол қўйиб, кейин ўзим унга практик жавоб ёзиб “Афтонбладет ” газетасига ҳозиргина ташлаб келдим. Жавобда асосан уйда нон қилиб, сут, картошка, шакар, чой, пиёз каби маҳсулотларни олиб фақат уйда овқатлансанг бу пулни етказса бўлади деб арифметик ҳисоб - китобгача бердим. Бу маслаҳатим асосан ўзимга ўхшаган муҳожирларга тегишли
албатта.

Уларнинг кўпчилиги ҳали бу ахборотни олишмаган, олганлари эса ҳозирча бепарво. Жанжал сентябрь охирида, биринчи ўқиш нафақаси келиши билан
бошланади. Бу тахминан 300 сўм стипендия олиб юрган талабаларнинг нафақаси тўсатдан 140 сўмга тушиши билан баробар.

Катта жанжал чиқиши табиий. Мен нафақамиз ҳар қанча камайганда ҳам жанжал қилишни нонкўрлик деб ҳисоблайман. Чунки ўз юртимизда ейишга бир бурда нон ва тунашга бир кичик бурчак тополмай сарсон саргардон бўлганларим ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.

Ўша кунлардан ёдимда михланиб қолган биргина эпизод:
Қамоқдан чиқкач ишсизлик, пулсизлик ва КГБнинг ошкора, суткасига 24 соатлик таҳдидли тақибларидан безор бўлиб қишлоққа қайтгач бизни аввалига ҳовлига бажону - дил қабул қилишди.
Ҳовлида ота - онам, икки кичик укаларим оилалари билан туришарди. Биз эса жами 5 киши эдик. Бир амаллаб бир ойча бирга турдик. Аммо секин аста бу тиқилинч айримларни жиғига тега бошлади. Нафақат мен балки умуман одамлар билан чиқиша олмайдиган хотиним аввалига овсини билан, кейин аям билан ва ниҳоят кенжа укам билан узуукун жанжаллашадиган бўлди.

Сабаблари мингта - болаларни укаларим тергаса ҳам, ҳовлидаги кранда кенжа укамнинг пишқириб ювиниши ҳам, аямнинг невараларини беозор тергашлари ҳам ҳаммаси жанжалга баҳона бўлаверди. Бу ахмоқ хотин унутган эдики - замон бошқа мен бошқа, шароит бошқа.

Яқинда қамоқдан чиққан, ишидан, барча ҳуқуқлари ва имкониятларидан маҳрум этилган, туман милисасининг расмий таьқибига тушган(суд қарори бўйича 3 йиллик синов), бошқа борадиган жойи йўқ ва шулар сабаб тишини тишига қўйиб, баъзўр чидаб юрган, бир амаллаб болаларга егулик топиш учун сабзавот сотиш билан шуғулланиб юрган эрининг рўҳий ҳолатини тушунишни истамас эди бу аёл. Унинг ахмоқона эркаликларини кўтарадиган замонлар аллақачон ўтиб кетганди.

Хуллас биз ўз қишлоғимиздан қўшни кишлоққа кўчиб кетишга мажбур бўлдик. Бир касалхонанинг бош дўхтирини давлат қурган 2 хонали, муъжазгина
уйи бўш экан. Шуни у бизга Тошкентнинг қарийб марказидаги(ТошМИ ёнидаги) уч хонали уйимизни алмашиш ҳисобига аввалига ижарага берди.

Биз қачондир Тошкентга қайтиб бориш умидида алмашишни орқага сураверганимиз учун бир куни бу тўра маст ҳолда туфлисини ҳам ечмай тўғри уйга кириб келди ва зални ўртасида чайқала чайқала уйни ҳозироқ бўшатиб қўйишни талаб қилди. Мен унга уйни бўшатишни талаб қилишни ўз тартиб қоидаси борлигини, мен у ҳатто авлиёсини етаклаб келганда ҳам “ҳозироқ ” уйни бўшата олмаслигимни, бу учун камида бир кун керак бўлишини айтдим.

У ғижиллаша бошлаган эди, ҳайдовчиси уни қўлтиғига кириб, ташқарига судраб олиб чиқиб кетди. Ана ўшанда алам нечанчи бор мени бўғзимга тиқилган эди. Ўз юртимда бир парча ерга зор бўлгандим, ўз туғилиб - ўсган, киндик қоним тўкилган қишлоғимда менга ва болаларимга яшашга бир капа топилмаганди. У кунларни унутиб бўларканми?

25 - июнь. ” Темурга ўхшамоқ учун Темурнинг ота - онасидан туғилмоқ керак ” . Алибой Йўляхшиев. Яшанг Алибой ака! Бор эканку ҳақиқат!
Бу гапни у киши кеча радиодаги чиқишларида кироат қилдилар. Радиода мана бир ойдан бери тузукроқ чиқиш бўлмаган эди - Абдуқуддус ва Ўтаева беканинг чиқишларидан бери. Бу Ёқуб Турон жуда ҳаддидан ошиб кетдида, Каримовга хизмат қилишда. Ахир бир ойда бир марта ўлганнинг кунидан салгина танқидий материалга рухсат бериб, қолган кунлар фақат Афғонистон уруши, Туркиядаги Ҳукумат инқирози ва бутун ер юзидаги мўҳим воқеалардан нарига ўтмасликни қандай баҳолаш мумкин?

Тўғри, халқаро аҳвол ҳақидаги ахборот барчага керак ва бу учун эшиттириш бошида бериладиган 10 минутлик “Халқаро мўҳим воқеалар ” рукни етарли чамамда. Олдинги танқидларимиздан сўнг Ёқуб Турон жаноблари Ўзбекистон учун ҳам 10 минут вақт
ажратадиган бўлдилар. Илгари шу ҳам йўқ эди, фақат гоҳи - гоҳида Ўзбекистондан бирор материал бериларди холос. Ҳозир деярли ҳар куни 10 минут радио ўзининг Тошкент бўлимидан режим муваффақиятларига бағишланган эшиттириш бермоқда.
------------------------------------------------------------------

Europa Parlament, Workning Group on Human Rights
Chairman Nils Helveg, OSCE
Amb. Alois Reznik, Regional Liaison Office OSCE
Amb. Audrey F. Glover, Office for Democratic Institutions and Human Rights OSCE
Mr. Isaak Bitter, Workning Group on Arbitrary Dettion
U. N. Human Rights Centre
Mr. Nigel Rodley, U. N. Special Rapporteur on Torture
Mr. Abdelfettah Amor, U. N. Intolerance and discrimination Based on Religious Belief
U. S. Assistant Secretary of State John Shattuck
Amb. Stanley Escudero, Embassy of the U. S. to Uzbekistan
Ms. Holly Cartner, Human Rights Watch/Helsinki
Mr. J. Gorvin, Amnesty International
Гос. Александру Подрабинеку, “Экспресс - Хроника ”

26 - июня 1997г.
Вчера, 25 - июня 1997 г. по Радио “Свобода ” (узбекская редакция) выступил председатель Общества “Независымые правозащитники Узбекистана ” Михаил Дмитриевич Ардзинов. Он рассказал, что 20 - июня 1997 г. в Охунбабаевском районном суде г. Маргилана Ферганской
области прошeл очередной политический судебный процесс над Отакуловым Рахматжоном, 45 лет, отец пятерых детей, четыре из которых малолетные. Он стал 32ым узником совести на данный момент.
Отакулов Рахматжон является одними из активных религиозных деятелей г. Маргилана, заслужившим уважение в области за свои глубокие знания и убеждения. В связи с закрытием властями многих мечетей он учил около 15 ти человек основам ислама у себя дома.
Отакулов Р. был задержан милицией 9 апреля с. г. когда он еҳал на своей машине. После остановки его за рул машины сел один из милиционеров и они все приеҳали в Охунбабаевское отделение милиции г. Маргилана. После этого двое милиционеров высадили Отакулова Р. из машины и повели его в здание милиции для допроса. В это время милиционер, сидевший за рулем машины Отакулова въеҳал во двор милиции. Через некоторое время милиционеры “нашли ” в багажнике машины Отакулова Р. 15 шт. патронов. После этого милиционеры вместе с Отакуловым Р. приехали в его дом, где “нашли ” уже наркотики в пакетиках.

Все эти вещи были “найдены ” без каких либо понятых(свидетелей). Дела об ” незаконном хранении оружия ” и “Незаконном хранении наркотиков ” были освидетельствованы только самими милиционерами. На основании этих материалов было возбуждено уголовное дело против Отакулова Рахматжана по ст. ст. 248. 1 и 262 УК РУз.

На судебном процессе председательствовал Кодиров Ахтам. В зале суда присутствовали представитель Human Rights Watch/ Helsinki госп. Джон Мақлоуд, правозащитник, бывший узник совести Мутабар Ахмедова и около сотни родственников и друзей подсудимого.
Суд даже не потребовал проведения экспертизы наличия отпечатков пальцев Отакулова Р. на пакетах и патронах и вынес свой вердикт только на основании показании милиционеров. Неоднократные обращения адвоката и подсудимого на председателя суда с просьбой привести доказательства вины Отакулова Р. не возымели действия.
Суд вынес решение о лишении свободы Отакулова Рахматжана на 5 лет. Однако после бурных протестов родственников и семьи подсудимого суд тутже изменил свое первое решение и вынес другое решение - 3, 5 годичное лишение свободы.

Как известно из предыдуших судебных процессов, подбрасывание патронов, оружия и
наркотиков против неугодных властям лиц - это известный способ ареста и лишение свободы оппозиционеров к нынешней власти. Большая часть политзаключeнных Узбекистана, находяшихся за қолючей проволокой осуждены именно такими способами. Те политзаключeнные, у которых истек срок заключения, осуждаются снова, тем же путем подбрасывания наркотиков уже в зоне или “за нарушения режима заключения ” , что очень просто фабрикуются служителями режима в красных поғонах.

Так например, Абдурауф Гафуров, отбываюший срок в Кызылтепинской колонии 64/47 должен был выйти на свободу в ноябре 1996 г. Однако власти осудили его дополнительно на 2года лишения свободы “за нарушения режима в зоне ” . Точно таким же способом продлены сроки заключения ещё 15 ти политзаключeнным.

В связи с вышеизложенным родственники незаконно осужденных и правозащитники
Узбекистана обращаются к Вам с просьбой оказать содействие в освобождении
Отакулова Рахматжана, Абдурауфа Гафурова и всех других политзаключeнных Узбекистана (список которых Вам было послано ранее) из тюрем и колоний режима.

С уважением член Общества “Независымые правозащитники
Узбекистана ” и НДУ “Бирлик ” Hazratkul Khudojberdi

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 36 Қисм. Сиёсий маҳбусларнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлдирилиши ва БМТга кескин мактуб

Post by Admin on Wed May 27, 2015 4:10 am

30 - июнь.
Альберт Мусин билан телефонда сўзлашдик. У Туркия сафаридан қайтибди, у ерда у асосан Сафар Бекжоннинг китобини русчага таржима қилиш билан шуғулланибди, М. Солиҳ билан учрашибди.
Шу ишлар билан банд бўлиб у ёқ, бу ёқни томоша қилишга ҳам вақти бўлмабди. М. Солиҳ ҳақида фикри яхши. А. Пўлатовни эса ҳарчанд уринмасин учрата олмабди. Альберт менга С. Бекжоннинг китобини юборишга ваъда берди. Сўнг бир ноХуш хабар айтди. Қамоқдаги биродарларимиздан бири Қаҳрамон Ҳамидов туберкулeз касаллигидан вафот этибди. Илоҳим жойи жаннатда бўлсин, охирати обод бўлсин. Омин Аллоҳу акбар!

Қаҳрамон ака “Одамийлик ва инсонпарварлик ” жамоатчилик ташкилотининг раҳбари эдилар. Бу ташкилот асосан ўғирлик, киссавурлик ва бошқа шу каби кенг тарқалган майда жиноятчиликка қарши кураш олиб бориб яхши натижаларга эришган эди. Улар сотувчиларни дўконларда яшириб сотиладиган молларни очиқ сотишга мажбур қилишганди, савдода ҳақиқий жамоатчилик назорати ўрнатган эдилар. Қисқа вақт ичида бу ташкилот ўғирликка, киссавурликка, қартавозлик ва қиморга чек қўйдилар. Қўлга олинган жиноятчиларни милисада қайд эттириб кейин уларни елкасига масжидда 10 - 15 кун ишлаш мажбуриятини юклар эдилар.

Аввал бошда Ҳукумат уларни қўллаб турди чунки кун сайин кучайиб кетаётган жиноятчиликка қарши жамоатчиликнинг ҳам уюшган ҳолда курашга отланиши аслини олганда ҳокимият учун катта ёрдам эди.  Милиса ўз вазифасини эплаёлмай қолаётган, айрим ҳолларда эса милисаларнинг ўзлари жиноятга бош қўшаётган эдилар.  Ана шунинг учун ҳам Ҳукумат аввалига бу ташкилотни қўллади. Аммо вақт ўтиши билан “Одамийлик ва инсонпарварлик ” ташкилоти кучайиб кетди ва энди у тап тортмасдан маҳаллий ҳокимият вакилларининг ҳам жиноятларини фош эта бошлади. Ана шу ерда Ҳукумат уларнинг йўлини тўсди.

Аввалига бу ташкилотни халқ орасида обрўсизлантириш кампаниясини бошлаб юборишди. ТВ, радио ва газеталарда уларнинг устига тўҳмат тошлари ағдарила бошланди. Ташкилот аъзолари ҳар бир тўҳматни  фош қилиб бордилар. Шундан сўнг Ҳукумат тушундики уларни осонликча, очиқ майдондаги кураш билан енгиб бўлмайди. Ва бошланди қамоққа олишлар.  

Ана ўшанда биринчилардан бўлиб ташкилот раҳбари Қаҳрамон ака Ҳамидов ҳибсга олинди. Орадан беш йил ўтиб бу инсон қамоқнинг ифлос, антисанитария  
шароитларида оғир касалликка дучор бўлиб оламдан кўз юмди.

Тошкент талабалари Қамариддин Ортиқов, Санжарбек Боражабов,  ” бирлик ” чи фаол Миржалол Мирзаахмедов,  ” эрк ” чилар Мирза Урунов ва Эломон Шукуровларнинг бу ҳаётдан жуда эрта кўз юмишларига сабабчи бўлган Ҳукумат Қаҳрамон Ҳамидовнинг ҳам ўлимига сабабчидир.  Аллоҳ насиб этса бу йигитларнинг қотиллари одил суд олдида жавоб беражаклар. Илоҳи омин, Аллоҳ бу йигитларнинг қотилларига ўз жазосини юборган бўлсин, Аллоҳу акбар!

Альберт мендан бу ташкилот тарихи ва унинг фаолияти ҳақида маълумот сўради, билганимча айтиб бердим. Шундан сўнг гап Ардзиновнинг радиода чиқишига келди ва унинг мазмунини ҳам айтиб бердим. У менга Ардзиновнинг телефон номерини берди ва шу куниёқ мен у кишига сим қоқдим. Ҳол аҳвол сўрашгач мен Ардзиновга “Сиёсий маҳбуслар рўйхатини солиштириб кўрайлик. Менинг ҳисобимча уларнинг сони 47та сиз эса 32та деяпсиз. Балким мен айрим озод бўлганлардан бехабар бўлиб уларни рўйхатда қолдирганман, балким сиз айримларни билмайсиз ”  - дедим.

Яна у кишининг “қамоқдаги 15 сиёсий маҳбуснинг муддатлари тугаса ҳам озод қилмай уларга “зона режимини бузганлиги учун ”  баҳонасида қўшимча қамоқ муддатлари белгиланган ” деган сўзларини аниқлаштиришимиз лозим дедим ” , яьни ана шу 15 маҳбуснинг исми - шарифларини ва уларнинг қаерда қамоқда эканлигини аниқлаш лозим эди.

Мен бу саволларни факсда у кишига жўнатдим ва эртага менга факсда жавоб беришларини сўрадим. У киши шароит оғир учун мен телефон қилгач факс жўнатишларини айтди. Мен ўзимни шароитим ҳам оғирлигини айтдим аммо телефон қилишга ваъда бердим. Эртасига, яъни 29 – июнда келишган вақтимизда телефон қилдим.

Ардзинов кечаги саволларимга жавоб факси ўрнига мен  билан тортиша бошлади. Унинг биринчи  саволи : ” Сиз  кимнинг,  қайси ташкилотнинг номидан  хатлар тайёрлаяпсиз? ”  - деди.  

Мен  “Бирлик ”  Марказий Кенгашининг ва “Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ”  ташкилотининг аъзоси сифатида  - дедим.
У “мен ўша сиз хатда кўрсатган барча ташкилотларга ўзим  ахборот жўнатиб тураман -  Европарламентга ҳам, Ян Горвинга ҳам. Кейин менинг рўйхатим аниқ
фактларга  асосланган.  Сизнинг рўйхатингиз  эски.  Сиз  уларни қаерлардан олгансиз ”  - деди.  
Мен  “Барча каналлардан -  радиодаги чиқишлардан,  жойлардаги биродарлардан, М. Солиҳдан ”  дедим.  Кейин “Ана  шунақа тортишув бўлишини билганим учун ҳам мен сизга ўз рўйхатимни юбордим, уни кўриб чиқиб ҳар бир маҳбус тўғрисида ўз  фикрингизни ва муддати ўзайтирилган маҳбусларнинг исми шарифларини ёзиб факсда жўнатасиз ”  дегандим кеча ва ҳозир мен сизга шу учун сим қоқаяпман. Тайёр бўлса факсни улайман ”  - дедим иложи борича камроқ тортишиб кўпроқ баракали ишлаш учун. У нечундир ” Сиз менга буйруқ қилманг. Менда ҳозир ҳеч нарса йўқ сизга юборадиган,  бир - икки ҳафталардан кейин телефон қилсангиз, мен балки уларни аниқларман ”  - деб мужмал жавоб қилди.

Мени ҳамиша ана шунақа носамимийлик ғашимни келтиради.  ” кимсан, кимни номидан гапираяпсан,  сени гапинг нотўғри, мени гапим тўғри ”  ва хоказолар. . . . Астағфурулло. Дўстона ишлашни таклиф қилсанг -  “Менга буйруқ қилманг ”  - дейиш ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди.

Чамаси кечаги сўҳбатимиздан сўнг у кимлар биландир маслаҳатлашган,  унинг маслаҳатчилари эса уни фикрини салбий томонга ўзгартиришган. Унинг устига М. Ардзиновнинг шахсий амбициялари ҳам нормадан сал ошиқроқ. У кишидан ёш бўлган одам бирор ғоя таклиф қилса балога қолади - “менга буйруқ қилманг ”  деган таъна остида. Афтидан раҳбарликни у киши эплай олмайди.

Раҳбар деган  ҳаммани тинглай билиши, тинглаганда ҳам сабр билан, диққат билан тинглаши, амалий ғояларни дарҳол қўллаши,  амалий бўлмаса уни хотиржамлик ила тушунтириши ва имкони борича самарали ишлаш йўлларини излаши ва бу йўлларни таклиф қилганларни қадрлаши лозим. Акс ҳолда бундай раҳбар тезда ўзидан  сафдошларини  узоқлаштириши мумкин.  

Ҳақиқий сафдошларсиз эса ҳар қандай раҳбар ҳам тезда ҳеч кимга айланади.
Мен Ардзиновга қуйида келтирилган рўйхатни юбориб уни ўз рўйхатига солиштиришни айтсам жаҳли чиқди. Мабодо мени рўйхатимдаги ҳатто биргина маҳбус ҳам уни рўйхатида бўлмаса унда у ким деган одам бўлади. Мени ишончим комилки унинг рўйхатларида Фазлиддин Нажмиддинов ва бошқа “Адолат ” чиларнинг номлари  келтирилмаган. Ҳатто бир гуруҳ “эрк ” чи йигитлар ҳам (Ғойибназар Қушчанов, Матёқуб Қушчанов ва бошқалар) унинг Мурод Эсенов ва Пўлат Охуновга юборган бюллетенидаги рўйхатларида йўқ.  

У бу йигитларни ё сиёсий маҳбуслар ҳисобига қўшмайди, ё улар ҳақида умуман маълумоти йўқ.  Балки жаҳлини босиб олгач мен юборган рўйхатдан унумли фойдаланар.  Ҳар  ҳолда  умид қиламанки у шундай қилади. Хуллас биз у билан тузукроқ бир тўхтамга келолмадик ва сўҳбатимиз совуқ тугади.  

Ўзи аслида  унинг “кимни  номидан  чиқаяпсиз? ”  деган саволига “Ҳазратқул Худойберди номидан ”  десам яхши бўларди.
Уларни секин аста советлардан қолган чиркин одатдан, яъни нафақат фалон ташкилотни номидан чиқиш балки оддий бир инсон сифатида, ўз номингдан чиқишинг мумкинлигига ҳам ўргата бориш лозим.

Ўтган йили Мўътабар опа Аҳмедовага телефон қилиб ҳам анча гапга қолгандим. У киши: ” ким берди  сизга  бу телефонни? ”  деб ҳол аҳвол сўрашишдан олдин мени сўроққа тутгандилар. Мен аввалига “Нима фарқи бор ким берганини телефон номерингизни?Саломатлигингиз яхшими ўзи? ” дегим келди. Аммо ўзимни босдимда саволнинг биринчи қисмини ичимга ютиб юбордим.

Аслида менга  Альберт  телефон  қилиб  Муътабар опага телефон қилишимни у киши илтимос қилганини айтганди. Кейин билсам, у киши “Марказий Осиё ” журналига бир материални телефонда ўқиб бермоқчи эканлар. Менинг Марказий Осиё давлатларидаги инсон ҳуқуқлари масаласи ва Ўзбекистондаги сиёсий  маҳбуслар  рўйхати  берилган  мақоламни  бу журналда  чоп этишга Пўлат Охун ва Мурод Эсеновлар кескин қарши туришгач мен улар билан ҳамкорлик қилишдан воз кечгандим ва менинг материалларимдан фойдаланишларини тақиқлагандим. Аммо улар барибир журналда мақоламнинг кириш қисмини қирқиб ташлаб,  фақат мен тузган сиёсий маҳбуслар рўйхатини чоп этишди - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти номидан. Мен М. Эсенов - га “Нега плагиат(ўғирлик)қилдинглар?Уялмадингларми мен тузган рўйхатдан менинг ризолигимсиз фойдаланишга? ”  - дедим. У менга “П. Охуновнинг гапича бу рўйхатни М. Ардзинов тузган ”  - деди.  

Мен  унга  Ардзинов ва мен тузган  рўйхатларни  оддийгина солиштириб кўришини кейин ёлғон гапи учун кечирим сўраши лозимлигини айтдим. Чунки улар чоп
этган мени рўйхатимда 65 кишининг исми шарифи бор эди. Ардзиновнинг рўйхатида эса 42 киши бўлиб,  улардан 10  киши журнал  чоп  этилаётган пайтда озодликка чиқарилган эдилар, яъни унинг рўйхатича 32 киши қолган эди. Кўриб турганингиздек икки рўйхат орасидаги фарқ икки баробар эди. Аммо на П.  Охун, на М. Эсенов ва А. Шариф кечирим сўрашди ўз номардликлари учун. Мана,  бугунга  келиб  ҳаммалари  Аллоҳнинг қаҳрига учрадилар - қилган гуноҳлари учун.

Мен бошдаёқ М. Солиҳга айтгандим,  у кишининг журналда қатнашмаётганимни танқид қилганларида,  “Бу одамлар билан ишлаш мумкин эмас,  бу  носоғлом  
гуруҳ  ва улар яқин орада тарқаб кетсалар мен бунга ҳайрон бўлмайман ”  деб.  

Ушбу  кунда  у журналда Мурод Эсеновнинг якка ўзи қолган ва энди у журнални илмий йўналишда олиб бормоқчи.  Бу  гапни  у биз SFI (Швед тилини ўрганиш) синфи билан саёҳатга чиққанимизда айтди ва афтидан мендан журналда ишлашга истак билдиришимни кутди.

Мен эса совуқ қабул қилган одамнинг остонасига ҳеч қачон қайтиб бормайман.  Нима кераги бор - дунёқарашлари,  эътиқодлари ва фикрлашлари  
турлича  бўлган  одамларнинг  ҳамкорлик  қилишга уринишларининг? Барибир бундан ҳеч нарса чиқмайди.

Хуллас журналдаги ана ўша келишмовчилик кунларида мен Муътабар опага телефон қилгандим.  У киши материални телефонда ёзиб олиб журналга беришимни айтдилар.  Мен бу анча қимматга тушса ҳам уни магнитофонга ёзиб олдим. Ўзи ҳам нақ ярим соат ўқидилар. Кейин магнитофонни саккиз марта қайта - қайта қўйиб, у кишининг гапларини қоғозга кўчириб ёздим ва уларни А. Шарифга топширдим. Эшитимча, материални сал қисқартиб чоп этишган.

Ана  шунақа,  озиб ёзиб ватандаги дўстларга телефон қилсанг,  уларнинг айримларидан таъна маломатдан бошқа нарса эшитмайсан. Фақат Носир Зокир, Вазира опа, Зафар Мирзо, Сулаймон ака каби дўстлар самимий сўҳбатлашадилар. Айтганча бугун тушимда Носир ака билан гаплашибман. Энди аслан ҳам гаплашмасам бўлмас. Аммо аксига олиб нафақамизни камайтиришди, собиқ совет республикаларига телефон қилиш нархи эса яна кўтарилди.

Қаҳрамон аканинг вафоти юрагимни эзди, бошқа маҳбус дўстларимизнинг ҳоли қандай экан деган ташвиш ўйлантира бошлади.
Биз, бир гуруҳ муҳожиротдаги мухолифатчилар ватандаги оғир иқтисодий аҳвол, аҳолини нон ва сув билан таьминлаш,  юқумли касалликларни олдини  олиш  муаммолари  ва қамоқхоналардаги мудҳиш ҳолатни махсус комиссия ёрдамида текшириб, зудлик билан зарурий чоралар кўрилишини сўраб БМТ, ЕХҲК ва бошқа халқаро ташкилотларга 27нчи мартда  бир  хат жўнатгандик. Мен ўша хатга эътибор берилмаётганини билдириб уларга қуйидаги хатни жўнатдим.


Europa Parlament, Workning Group on Human Rights
Chairman Nils  Helveg,   OSCE, Regional Liaison Office OSCE
Office for Democratic Institutions and Human  Rights OSCE
Mr. Isaak Bitter, Workning Group on Arbitrary Detition U. N. Human Rights Centre
Mr. Nigel Rodley, U. N. Special Rapporteur on Torture
Mr. Abdelfettah Amor, U. N. Intolerance and discrimination Based on Religious Belief
U. S. Assistant Secretary of State John Shattuck
Amb. Stanley Escudero, Embassy of the U. S. to Uzbekistan
Ms. Holly Cartner, Human Rights Watch/Helsinki
Mr. J. Gorvin, Amnesty International
Гос. Александру Подрабинеку,  “Экспресс - Хроника ”

2 - июля 1997г.

Группа демократической оппозиции Узбекистана, Туркменистана и Таджикистана ранее обращался к Вам (письмо от 27 - марта 1997г. ) по поводу тяжелого социального положения населения этих республик, распространения там различных инфекционных заболеваний, крайне недостаточным обеспечением населения хлебом и питьевой водой и крайне трагическим положением в пенитенциарных учреждениях.

В связи с создавшееся ситуацией в этих республиках мы просили Вас организовать специальную экспедиционную комиссию по расследованию социального положения, санитарной ситуации,  обеспечения населения хлебом и питьевой водой и оказании им первой медицинской помощи.

Мы просили создание отдельной комиссии по пенитенциарным учреждениям по изучению ситуации в колониях и тюрьмах республик.  Однако до сих пор к нам не поступила информация о том, что Вами предприняты какие - либо шаги по поднятому нами вопросам.  

Вместе  с тем  ситуация в  области санитарии и оказания нуждающимся самой необходимой медицинской помощи продолжают ухудшаться.  Например,  в Наманганской области Узбекистана участились случаи заболевания туберкулeзом.  Только за май - июнь 1997г.  там госпитализировано 5 человек, заболевших туберкулeзом.  Если  на воле властями делаются кое - какие попытки остановить распространения этой болезни и оказать медицинскую помощь больным,  то в тюрьмах и колониях,  где резко возросло количества больных туберкулeзом, ничего не делается.  

Больные  заключeнные брошены на  волю судьбы,  которые погибают мучительной смертью в окружении себе подобных.  Так например,  12 - июня 1997г.  в Ташкентской тюрьме умер от туберкулеза  Қаҳрамон Ҳамидов - член  Народного движения  Узбекистана “Бирлик ” , председатель общественной организации “Одамийлик ва инсонпарварлик ” (“Гуманность и человечность ” ).  

Когда он был арестован(1992г. )он весил около 100 кг., перед смертью он весил 46 кг. Как и другие члены оппозиции, Қаҳрамон Ҳамидов также был арестован и осужден по сфабрикованному обвинению (“Хулиганство ” , ст. 204. 4 УК РУз) на 4 года.  В 1996 г.  его должны  были освободить по истечению срока заключения, однако власти остались верными своим преступным  принципам и продлили срок заключения К.  Ҳамидова на 3года 8 месяцев на основании очередной клеветы  - а именно “За нарушения режима ” , несмотря на его болезнь.

Власти решили не освобождать политзаключeнных,  которые выходя на волю рассказывают о преступлениях режима в колониях и тюрьмах всему миру как Сафар
Бекжан, Носир Зокир и многие др.

Смерть политзаключeнного Қаҳрамона Ҳамидова в Ташкентской тюрьме также признал представитель Министерства внутренных дел Узбекистана,  ответивший на вопросы корреспондента радио “Свобода ” (узбекская ред. )Фуркатбеку и пожелавший не называть его имени.  Этот чиновник МВД сказал, что “. . . . Не  стоит  наживать капитал на смерти одного политзаключeнного ” ,  что   показывает истинное лицо режима на примере одного его служителя.

Права человека ,  судьба  каждого  гражданина государства  должны быть в центре внимания общества независимо от того,  где находится этот гражданин  -  на воле или в заключении. За судьбу каждого гражданина государство должно нести ответственность.

Гражданин,  лишенный  свободы  пусть  даже на десять леть, по истечении этого срока должен выйти на свободу.  
Никому  не дано казнить  заключeнного,  не осужденного на смерть.
Никто  не вправе  прямо  или  косвенно  способствовать  смерти  заключeнного,  не осужденного на смерть.

Государство должно воспрепятствовать  возможной  болезни и смерти (кроме случая естественной  смерти,  констатируемого врачом, при присутствии адвоката и родственников заключeнного)каждого заключeнного.

В преждевременной смерти заключeнного, не осужденного на смерть, виновато государство и оно должно нести за это всю полноту ответственности.

К великому сожалению,  авторитарные  правители  Узбекистана и Туркменистана, не осознают ответственности государства перед гражданином.  Об  ответственности  государства  за судьбу своих граждан, как вольных так и  заключeнных,  должны  напоминать  этим  правителям именно межгосударственные организации - ООН,  Европейский парламент и ОБСЕ,  на основании конкретных фактов, предоставляемых правозащитными организациями и членами демократической оппозиции режиму.  

Как показывает опыт, именно при работе по схеме ” проиществие - выяснение факта - передача информации  в  ООН,  ЕП,  ОБСЕ - протест и требование  объяснений от имени ООН, ЕП, ОБСЕ от правительства ”  возможно достижение каких - либо сдвигов в этом направлении.

При единодушной и согласованной работе этих организаций путeм ” пресса ” на авторитарных руководителей были получены положительные результаты при освобождении группы политзаключeнных в 1993 - 94гг.  

Однако с начала 1995 г. ,  к сожалению,  ухудшилось деятельность вышеуказанных организаций в области защиты прав человека, которому частично
способствовало неправильные выводы некоторых политиков запада.  

Руководители многих  западных  демократических  стран,  в частности США, Франции, Германии повели политику открытой поддержки авторитарных руководителей  центральноазиатских  государств  в  угоду экономических и стратегических интересов.
Это в свою очередь повлияло и на деятельность межгосударственных организаций.  
Эти ошибочные действия  обосновывались  выражением  “демократические  преобразования  требуют долгого  времени  и терпения ” .  Несомненно,  что любые преобразования требуют времени и терпения.  Однако  любым  преобразованиям  способствуют  определeнные  факторы.

Если одни факторы  способствуют к положительным преобразованиям,  то другие -  к негативным.  Поэтому голословное утверждение о том, что ” демократические преобразования требуют долгого времени и терпения ” являются лишь философским изречением в отношении развития всего человеческого общества и не  могут быть приняты  как рабочая гипотеза в отношении выполнения конкретного дела в течении конкретного времени.  

Этот  хрупкий  аргумент западных политиков в оправдание своей деятельности  не срабатывает на  примере постсоветских республик, где демократические преобразования  в  каждой из  них находятся  в разных стадиях, хотя все они в одно и тоже время начали свою независимую государственную политику.

Напр. , ситуация с правами человека в Белорусии и Узбекистане идентично в очень плохом состоянии,  хотя  один  из них находится в центре Европы а другое в центре Азии.  Ситуация с правами  человека в Украине и Киргизистане в сравнительно хорошем состоянии, хотя Украина находится рядом с Белоруссией, а Киргизистан рядом с Узбекистаном.  
Здесь большей частью срабатывает  фактор лидера, того конкретного человека, волею случая  вставшего во  главе государства (первые секретари компартии республик стали президентами государств после распада СССР).

Поэтому  необходим  постояный нажим именно на этих лидеров, по указанию которых методично нарушаются права человека.

Также необходимо  разработка  новых механизмов влияния на государства,  где имеют места эти нарушения, особенно когда не срабатывают ныне применяемые способы, а иногда некоторые из них даже дают обратный эффект.  

Например,  после открытия представительств ОБСЕ, ООН, Радио “Свобода ” в Узбекистане, ситуация с правами человека в республике, как это не странно, нескольько ухудшились.

Так в конце1992г. количества политзаключeнных в Узбекистане было 5 чел. а сегодня их количества 47 чел. (Список прилагается). В 1992г. в Узбекистане открыто действовали две официально зарегистрированные политические оппозиционные организации  - НДУ ” Бирлик ”  и партия “Эрк ” и одна независимая профсоюзная организации предпринимателей.  

С 1993г. все они под запретом. В 1992г.  печатались две независымые газеты “Эрк ”  и “Тадбиркор ” . Сегодня ни одного независимого издания.

Всe это говорит о том,  что пришло время принять более решительные меры в отношении государств, где сознательно и планомерно нарушаются права человека властными структурами.

В противном случае хаос, насилия и человеческие трагедии будут продолжаться,  за последствия которых ответствен каждый умственно здоровый человек,  способный двигаться, размышлять и делать выводы,  независимо от того,  где происходят эти трагедии.

С наилучщими пожеланиями
Hazratkul  Khudojberdi
Приложение: ПОЛИТЗАКЛЮЧЁННЫЕ   УЗБЕКИСТАНА
Исчезновения
1. Абдулла Ўтаев - эмир(председатель)исламской партии возрождения,  арестован СНБ - КГБ 15 - декабря 1992г. около своего дома в Ташкенте при свидетелях.
2. Абдували қори Мирзоев - имам Андижанской жомэ, известный религиозный деятель
3. Рамазон Маткаримов - помощник А. Мирзоева, служитель жомэ. Они арестованы 29 августа 1995г. в Ташкентском аэропорту, после регистрации билетов, во время посадки на самолeт, вылетаюшего в Москву. Их арестовали сотрудники СНБ - КГБ, показав свои удостоверения. А. Мирзоев и Р. Маткаримов летели в Москву для участия в работе международной исламской  конференции, куда были приглашены.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
Узники  совести
4.Хакимжон Сатимов
5.Фазлиддин Нажмиддинов,         Члены общественной религиозной орг-ции
6.Обидхон Аскаров
7.Карим Исламов, члены организации   “Адолат ” .  Арестованы в 1992.
8.Хусниддин Қутбиддинов
9. Ахмад Абдурасулов                 Сроки заключения   -   от  7 до 15 лет.
10.Абдулла Баратов
11.Мадамин Мирзаякубов
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

12.Абдурауф Гафуров,  13  Умархон Бузрукханов,  14 Тоштемир Нурматов, 15 Содиқжон Отажонов, 16 Ахмаджон Йигиталиев,
17 Ахмадхон Отахонов, 18 Махмуд Кенжаев, 19 Одилжон Саломов,
20 Абдулхафиз Чориев, 21 Баҳромжон Вахобов, 22 Ғуломқодир Мамутов,
23 Абдували Эгамбердиев, 24 Камолхон қори, 25 Кодиржон қори, 26 Камолхон Ахмедов, 27 Абдулла Махмудов, 28 Ғуломжон Саримсоков, 29 Меликўзи Тўйчиев,
30 Толибжон Ортиқов, 31 Каримжон Айсарахунов, 32 Рафикжон Гафуров,
33 Обид хожи Ғойибов(подвергнут пыткам, сломана рука) - религиозные деятели, имамы и служители жомэ(мечетей). Арестованы в 1994 - 95гг. , осуждены по сфабрикованным обвинениям “хранение наркотиков и оружия ” ,  ” за сопротивление представителю власти(милиции)при задержании ” на срок от 3 до 10 лет.

Политические заключeнные
34 Мурад Жураев(подвергнут пыткам, сломаны ребра)
35 Эркин Ашуров(избит при допросе, выбиты все зубы, тяжело больной)
36 Шавқат Халбаев(подвергнут пыткам при дознании)
37 Нигмат Ахмедов(подвергнут пыткам при дознании).
Группа доставки печатных материалов оппозиции из за рубежа в Узбекистан.
Арестованы в апреле - июне 1994г. 31 - марта 1995г. все они осуждены по ст. 62УК РУз ” Попытка государственного переворота ”  на срок от 7 до 12 лет лишения свободы на основании “признания вины ”  под жестокой пыткой в подвале - изоляторе КГБ - СНБ
Узбекистана.  

В настояшее время эти четыре человека находятся в Кызылтепинской колонии строгого режима и подвергаются к насильственному труду в химическом заводе, где их жизнь угасает каждым днeм.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
38 Ҳамидулла Юнусов, 39 Сафар Аминов, 40 Ахаджон Набиев,
41 Акилбек Эшенбаев, 42 Мели Қобулов - бывший депутат Верховного Совета Узбекистана, арестован в 1994г.  Группа  распространения печатных материалов оппозиции, издаваемых за рубежом, в республике. Все они были арестованы в 1993 - 94гг. и осуждены на срок от 3 до 5 лет лишения свободы на основании сфабрикованных обвинений “хранение наркотиков и оружия ” ,  “попытка государственного переворота ” .  Вина ни одного из них не доказана.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
Из выше указанных у 15 ти политзаключeнных истекли сроки лишения свободы однако они не освобождены путем повторного осуждения их уже в колониях на основании “За нарушения режима в зоне ”  на 2 года и более лишения свободы.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
43 Отакулов  Рахматжон,  45 лет, отец пятерых детей, четыре из которых несовершеннолетные,  житель г. Маргилана,  известный религиозный деятель. Арестован 9 - апреля 1997г. во время которого в его машину подброшены патроны а позже при обыске дома подброшены наркотики в пакетиках. Обвинeн и осужден 25 июня 1997г.  Охунбабаевским районным судом г. Маргилана по ст. ст. 248. 1 и 262 УК РУз на основании подложных материалов и показании милиционеров на 3, 5 года лишения свободы.

Конец.
-------------------------------------------------------------------------------------

(Юқоридаги хат охир оқибатда БМТнинг Ўзбекистонга ўзининг махсус текширувчисини юбориши  билан якунланди. БМТ вакили, Ҳолландиялик Тео ван Бовен жаноблари Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюриб, у ерлардаги аҳвол чидаб бўлмас даражада эканлиги, маҳбусларни қийнаш муттасил равишда амалга оширилиши ва Ўзбекистон Ҳукумати бу ҳақда махсус чиқиш қилиб бундай аҳволни расман кескин танқид қилиши ва қонун ёрдамида қамоқхоналарда маҳбусларнинг ҳуқуқлари таьминланишини ўз назорати остига олиши лозимлиги ҳақида катта бир Рапорт ёзди. Аммо ҳали ҳанўз БМТнинг бу талаби бажарилгани йўқ).

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 37 Қисм. Ўзбек ва Тожик Мухолифатлари ва Пайшанба қишлоқ ҳаётидан озроқ ҳажвия

Post by Admin on Sat May 30, 2015 8:33 am

7 - июль. Бугун радиода Намоз Нормумин “Мана, тожик Ҳукумати ва мухолифати бир стол атрофида ўтириб ўзаро келишиб олдилар. Эндиги навбат ўзбек Ҳукумати ва мухолифатига ” деб маърўза қилди. Жуда самимий ва соддадиллик билан билдирилган қалб истаги. Ўтган ҳафта А. Пўлатов Ўзбекистон мухолифатига қарши Ҳукумат террори бошланганига 5 йил бўлди деб, ” биз ўзимизнинг демократик курашимиз билан бизни тан олишга мажбур қилган бўлсак тожик мухолифати қурол кучи билан ўзини тан олдирди ” - деди. Мен бу икки мухолифат вакилининг фикрини бу ерда келтиришимдан мақсад - вазиятни сал ойдинлаштириш.

Менимча Ўзбекистон ва Тожикистон мухолифат кучлари ўртасида катта фарқ бор. Бу фарқ миллат менталитетидан тортиб то географик жойлашув ва унинг оқибатидаги ташқи кучлар таъсиригача - ҳамма нарсани ўз ичига олади. Миллат ўртасидаги оддийгина фарқ - бу тилдир.

Тожик тилининг асоси форсий бўлгани учун улар кўпроқ Ирон, Афғонистон давлатларига тортиладилар биз эса Туркия ва бошқа туркий давлатларга тортиламиз. Ана шу сабаб Ленинобод вилоятидан тожик мухолифати сафларида қарийб ҳеч ким йўқ. Ленинобод вилоятини Кўпчилигини ташкил қилувчи ўзбекларнинг менталитети худди ўзимиздагидек, яъни сиёсатга бепарволик, ўзибўларчилик, ноахиллик.
Тожик мухолифати ўзини куч билан тан олдиргани йўқ, уларни қуролли тўқнашувдан олдин ҳам Ҳукумат тан олишга мажбур бўлганди ва ҳатто 1992 йил бошларида мухолифат билан музокара олиб боришга мажбур бўлиб, уларга Ҳукуматдаги сакқиз министрликни берганди ҳам.

Аммо кейинчалик Ҳукумат ўз ваъдаларидан қайта бошлагач ва сакқиз мухолифат вакили бўлган министрларнинг ишларини саботаж қила бошлагач улар ҳаммамизга маълум 2 ойлик узлуксиз намойишни бошлаб юборган эдилар. Ана ўшанда тожик мухолифати ўзининг ҳақиқий кучини кўрсатган эди. Уларнинг уч ташкилоти, хусусан “Растохез ” халқ ҳаракати, Ислом уйгониш партияси ва дини ислом вакиллари ва ниҳоят Тожикистон демократик партияси ўзаро бирлашиб, баҳамжиҳат иш юритган эдилар. Ҳақиқатан улар ўзлари атагандек Мухолифати Ҳамоҳанг эдилар.

Эслатиб ўтаман - буларнинг барчаси қуролли тўқнашувгача бўлган мухолифат кучлари эди. Аммо мухолифатнинг кучайиб бораётганидан ваҳималига тушган сотқин коммунистик тузум Россиянинг 208 дивизияси кучлари ва КГБ ёрдамида мухолифатга қарши ошкора ҳужумга ўтди. Ана ўшанда агар улар ҳам ноахил ўзбек мухолифатига ўхшаганларида уларнинг ҳам тақдири биздек тугарди. Аммо тожик мухолифати ҳамоҳанг ва бирдам бўлгани учун у бардам эди.
Ана шу бирдамлик ва бардамлик билан улар ёвўз душман ҳужумига тикка қарама - қарши бўлдилар. Сўз билан келса - сўз билан, ут билан келса ут билан олишиш эди уларнинг шиори.

Тожик мухолифатининг бу стратегияси ҳақ эканлигини бугун ҳамма кўриб ва уларга тан бериб турибди. Нафақат миллатини Россия рублига сотган Ҳукумат, балки тожик коммунистларини сотиб олган ва ниҳоят сотиб олганига минг пушаймонлар бўлган Россиянинг ўзи ҳам, кенг жахон жамоатчилиги ҳам бугун Тожикистон мухолифат кучларига тан бериб турибди. Иншоолло ҳақиқат бу хўрланган ўлкада ҳам ғалаба қозонишнинг сўнгги босқичида.

Насиб этса келаси 1998 йилги эркин демократик сайловларда биз тожик мухолифат кучларининг тўла ғалабасининг гувоҳи бўламиз.

Мана бирлашишнинг кучи нималарга қодир. Бу аслида буюк бир ютуқ - уч ташкилот раҳбарларининг бир дастурхон атрофида ахил ака - ука, ога - инидек(айнан ахил ака - ука, бир – бирини ёқтирмайдиган огалар эмас!) баҳамжиҳат ўтиришлари, бир - бирларига астойдил ҳурматда бўлишлари, бир - бирининг кўнглини тушуна билишлари ва бирининг дардига бошқасининг малҳам бўлишлари.

Бу ҳам Аллоҳнинг бир инояти. Ишқилиб мусулмонларнинг ичида шундай ахиллар кўпайсин, омин, Аллоҳу акбар.
Бизнинг пешонамиз шўр эканки, бошимизга шундай раҳбарларни ато этмапти. Улардан воз кечиб имонли, эътиқодли ва мехр - оқибатлисини топай десангиз, шундай кунларга қоласизки сиёсатга аралашганингиздан минг пўшаймонлар қиласиз. Сизнинг бошингизга тушганларни кўрган бошқалар ундан бадтарроқ “очроқ корнима тинчроқ қулоғима ” деб ўзларини йиртиқ кўрпа остига уришади. ёки сиздан олдинроқ қўлларини ювиб қўлтикларига уришади.

Хуш, шу билан ҳаммаси тамомми, биз бир умр ана шундай чала ярим яшайверамизми дейишингиз табиийдан ошиб тушади. Мен бу саволингизга ҳам “Ха ” ҳам “Йўқ ” деб жавоб бераман. “Ха, ана шундай яшайверамиз - агар тушкунликка берилиб, дохийбозлик қилиб бурнимизни остидан нарини кўрмай яшайверсак ” .
“Йўқ, бунга узоқ чидаб бўлмайди - агар имонимиз ростдан ҳам бутун бўлса, агар ҳали ҳам қонимизда кураш ўти сўнмаган бўлса, агар ҳали ҳам келажакдан умидимиз бор бўлса ” .


Менимча сиёсат билан кўпчиликни, шу жумладан ўзимни ҳам, чарчатиб қўйдим. Шунинг учун навбат озроқ олачалпоқ лирикага.

8 - июль.
Хаёлларим, хаёларим , хаёлларим Бедов отдек олиб Қочма хаёлларим.
Мен хаёлпарастман, кўп хаёл сўраман, мен сизга айтсам. Гапнинг угил боласи - мен хаёл суришни яхши кўраман.
Хаёл бу океан мисоли, ие, океанингиз нима бўпти, хаёл бу - осмон мисоли, ээ, осмонингиз нима бўпти. Осмон ҳам чегараланган, сирасини айтганда, атмосфера, стратосфералар билан. Хаёл - бу Галактика мисоли чексиз. Йўқ, бу ҳам кам ўнга. Чунки бу гапдан сўнг сизнинг хаёлингизга конкрет чегараланган Қуёш галактикаси келиши мумкин. У ёқда эса
Андромеда, Сомон Йўли ва бошқа яна минглаб(!!!)галактикалар бор.
Хаёл бу бепоён, улкан, туганмас, боши ҳам охири ҳам йўқ чексизликдир.
Хаёл бу бош - кетию таг - туби йўқ Космос!
Машинкани айтаманда, агар сал уни устида ишлашса умид қиламанки яқин йилларда сиз диктовка қилиб турган гапларни қоғозга шартта шартта ёзиб ташлайверадигани чиқади. Ундан кейингиси эса “Ие мендан қоламанми” деб ҳали ўйлаб турган нарсангизни илғаб олиб ёзиб ташлайверадигани бўлади.
Ана ўшанда мазза. Сиз кук чойни дамлаб олиб диктаторни бўралаб э, ҳалиги нимайдия, ҳа, танқид қилаверардингиз, у бўлса айтмоқчи бўлган гапингиз ҳали оғзингиздан чиқиб улгурмай уни шартта қоғозга михлаб ташлайверарди - Шарақ! Шарақ! қилиб. Зўр! Э, зўр ҳам гапми? Маза!
Ҳафтасига битта китоб ёзиб ташлайверарди. Сиз фақат сайраб турсангиз бас.
Сиёсий мақолалар тўплами!
Сиёсий хронологик кундалик!
Чеченистон фожеаси!
Диктаторнинг сўнгги сайлови! Қамоқхона саргузаштлари!
Қаердасан Туркия! Бунча узоқ бўлмасанг!

Ие, шошма, шошма. Нималар деб алжирашга тушдинг тўсатдан? “Бунча узоқ бўлмасанг?! ” Нимадан ёки кимдан “узоқ бўлмасанг ” ?
Сиз “Ялла” ансамблининг “Тошканим онам” ашуласини тинглаб кўришингиз керак!
Бунча узоқ бўлмасанг
бунча узоқ бўлмасанг
Тооошканим онам,
Сени бир пас кўрмасам
Кўзларимда нам
Юролмадим узоқда
Сени соғиниииб
Бамисоли фироқда
Ёринг оҳ уриб
деб қойиллатарди бир вақтлар Фаррух тушмагур.

Ҳозир ҳам юргандир ноғорасини даранглатиб
“Айри, айри, айрижон оромижоним қайдасан
Айри, айри, айрижон сарвиравоним қайдасан
Айри, айри, айрижооооооооооооооооооооооон
о р о м и ж о н и м қ а а а а й д а с а н “ - деб ашулани уйғурларни лағмонидек чўзииииииииииб.

Ана шунақа бўлади бу хаёл дегани. Бир олиб қочдими, тамом, худди минилмаган тойдек суриб кетади боши оққан ёққа. Токи оғзидан кўпиги келмагунча дикирлаб югургани югурган.
Мен ашулалардан яна Ҳамид Олимжоннинг “Энг гуллаган ёшлик чоғимда ” шъри билан айтиладиганини яхши кўраман. Қамоқда камерадошлардан Алижон дегани доим “Ака шундан бошланг консертни, жон ака ” деб ҳол жонимга қўймасди. Менга ўхшаб куйганлардан эканми Алижони тушмагур. Хуллас шу ашулада. Агар сиз ҳам уни хиргойи қилсангиз албатта уни севиб қоласиз:

Энг гуллаган ёшлик чоғимдаааа
Сен очилдинг кўнгил боғимда
Шунда кўрди кўнглим баҳорниииииии
Шунда қалбим таниди ёрнииии
Шунда қалбим таниди ёрниииии
Қучоқ - қучоқ гуллар терганииииим
Ва келтириб сенга берганиииим
Кечагидек ҳамон эсимдаааааааа
Эсимда - ю ҳамон дилимдааааа

Тўғрисини айтганда, менда жасорат етишмасди, кечаси терган гулларимни унга тутишга. Мен икки қизил ва бир оқ гулни битта қилиб бойлардимда уни дарвозасини тирқишидан ташлаб кетардим. Худони берган ҳар ёз оқшомида... Мен ўша пайтларда 16, у эса 15 ёшда эди. Ўшанда мен ёзги таътилни илк бора ёмон кўриб, уни тезроқ тугашини орзиқиб кутгандим. Кечалари ухлаёлмай дўстим Анварни ёнига борардим. У кўпинча уйғоқ бўлар, агар ҳовлисидаги чорпояда ухлаб eтган бўлса аста уйғотардим ва биз дардлашардик. Оч қолсак чой қўйиб бирор нарса пиширардик. Кейин у мени уйимга кузатиб қўяр, бу ерда ҳам чойхўрлик қилардик. У ниҳоят кетишга чоғланса мен “Э, тўхта, энди мен сени кузатиб қўяман ” деб шу баҳонада яна орқага қайтардик.
Йўл - йўлакай мен гулларни дасталаб, уларни юрагимга ўз қуралай кўзларини жойлаган сарвинознинг дарвозасидан ташлаб кетардим.

Анвар менга “Сен у билан гаплашишинг керак ” дер, менинг эса бунга ҳанўз жасоратим етмасди. Мен ҳатто бир неча бор астойдил гапиришга жазм қилгандим аммо уни кўрдим дегунча бутун вужудим гуё сеҳрлангандек, ширин оғуланиб қоларди. Азбаройи жойимдан қимирлай олмас, тилим танглайимга ёпишиб қолар, юрагим қинидан чиқиб кетар даражада урар, оёқларим карахт бўп қоларди... Мен у билан фақат бир марта қўл бериб сўрашганман холос, 10 йил бир синфда ўқиб у билан бирор марта қўл беришиб саломлаша олмаган эдим, кейин мактабни тугатганимизга 10 йил тўлиши муносабати билан йиғилишганимиздагина бир марта қўл бериб кўришдик холос....
Аммо Ўринбой Нуралиев тўғри куйларди
“Бошқалар олдида ёйманг
Севги дастурхон эмас” деб.

Мен севган қўшиклар сирасини айтганда жуда кўп. ” Муножот ” ҳам, ” Чоргоҳ ” у “Сегоҳ ” ҳам Ф. Умаровнинг “Эй муҳаббат ” , Шерали Жўраевнинг қарийб барча ашулалари, Охунжон Мадалиев, Мухриддин Ҳолиқов ва яна кўплаб лирик хонандаларнинг ашулаларини эшитиб ўтирсам мен гуёки арши - аълога чиқиб кетаётгандек бўламан. Умрлари узоқ бўлсин, барака топсин бу хонандалар. Уларнинг ичида тез - тез такрорланадигани чамаси мана бу:

Булбуллар ичра тинмас ниҳонман Кексалик деган сўз жой олса дилдан
Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман Йигитлик қуввати кетса ҳам белдан
Агар ошиқларинг 10 000та бўлса Ҳар кун гул олсанг сен гар унта қўлдан
Билгилки аларнинг сардори менман Билгилки энг аввал гул тутган менман
Билгилки аларнинг сардори менман Билгилки энг аввал гул тутган менман

Қўлларим истаги тутмоқлик қўлдан Фалак фалақлигин қилса ногахон
Истагим тотмоқлик лабдаги болдан Сендан юз ўғирса ҳатто кенг жахон
Ошиқларинг келса гар мингта йўлдан Ошиқлардан қолса бир нафар инон
Билгилки энг аввал келганинг менман Қолган чин ошиғинг билгилки менман
Билгилки энг аввал келганинг менман Қолган чин ошиғинг билгилки менман

Севгига содиқлик шартини қўйсанг Кўзларинг бемаҳал ёшларга тўлса
Шартни бажармасни ёнингдан қувсанг Агар душманларинг устингдан қўлса
Агар 10 000тадан 100та қолдирсанг Ошиқларинг агар ҳеч келмас бўлса
Билгилки 100тадан биттаси менман Марҳум ул Расул Ҳамза билгилки менман
Билгилки 100тадан биттаси менман Марҳум ул Расул Ҳамза билгилки менман


Бу ашуладан сўнг кўнгилларни ажиб бир сеҳрли ва ғамгин дунёга бошлайдиган яна бири:
Ҳижрон ҳоким бу дунё Момо ҳаво меҳридан
Асли бир кам яралган Шу буюк ғам яралган
Наҳот бир мухаббатга Ғунчанинг япроғидек
Минг бир ҳакам яралган Тонгда шабнам яралган

Бахт ярим, қайғу ярим Висол ҳоким дардима
Айт не бекам яралган Ишқдин малҳам яралган
Наҳотки эзгуликнинг Зор - бедор тунларимда
Кўзлари нам яралган Шъер ила шам яралган

Муҳаббат мавзусидан сўз кетса киши ўзини тўхтатиши қийин чунки бу мавзу инсоният барпо бўлибдики ҳали ҳанўз ўз сеҳрини йўқотгани йўқ ва йўқотмайди ҳам.
У ўзининг оҳанграбо қамрови ва гўзал олами билан ҳали яна қанча мавжуд ва тугилажак одамларни лол ва мафтун қилажак.

Бўпти, бир амаллаб мавзуни шу ерда ўзгартириб, унга яна қачондир қайтиш шарти билан сўҳбатни узилиб қолган жойидан давом эттирамиз.

Демак хаёл бу чексизликдир. Чексизликнинг ўзи нима дейишингиз ҳам жуда табиий.
Чексизлик - бу азиз биродар, шундай чексизликки унинг чёки Йўқ. Чети ҳам Йўқ, боши ҳам Йўқ.
Ўз - ўзидан маълумки охири ҳам демак Йўқ.
“Ие, ҳеч нарсаси Йўқ бўлса демак ўзи ҳам Йўқ эканда ” - дейишингиз табиийдан ҳам бадтар.
Лекин маъзур тутасизу, аммо У бор.
Хоҳсангиз қўлинг хоҳсангиз йиғланг. Хоҳнг истехзо билан қўлинг, хоҳ сочингизни битталаб юлиб кал бўлган жойларига қум сепиб йиғланг. ” Ихтиёри бошимо! ”

Лекин охир - оқибатда “Ха, бўпти, бўпти. Бор бўлса борда. Шунга ҳам ота гўри қозихонами ” - деб сал тинчиганингиздан кейин мен сизга У ни кўрсатаман.
“Йуге?! ” дейсизми. Йўқ, ростдан ҳам мен сизга У ни кўрсатаман.
“Нега дабдурустдан уни сизлаб, катта - катта ҳарфлар билан айтиб қолдингиз? ” - дейсизми?
Ээ, шу саволларингиз ҳам роса жигимга тегдида. Шу бетайин саволларингиз билан лекин ёмон жиги - бигимни чиқариб юбораяпсизда а?!Ҳеч шу савол бермасдан яшолмасакансизда!
Хуш нима бўпти?! Ҳали шу ҳам катта ҳарф бўптими? Ўзи умрингизда ҳеч шу катта ҳарф кўрганмисиз ўзи?
Ёки бир умр кичкина ҳарфчалар қуршовида катта бўлганмисиз? Ҳеч бўлмаса фантазия
қилиб кўринг, фантазия, яьни тасаввур!
Шу ҳам ҳали катта ҳарф бўлдими “У ” ?! Агар ундан каттароқ У десам
нима қилардингиз? “Иеея вой! Манави “У”нинг катталигини қаранглар ҳей! ” - дейишга тушармидингиз? Сирасини айтганда унга ўзи ана шу У ҳам аслида кам. У бутун жаҳондан ҳам катта бўлгандан кейин. Менга қолса мен унга дунёдаги энг катта У ни совға қилардим, масалан ер шаридек У ни. Лекин шунда ҳам бу унинг қўлларида кўринмай кетарди.

Бўпти, аравани роса обқочдим, шайтоннинг шилтиқ саволлари касофатига.
Ўзи ростдан ҳам Уни кўргингиз келаяптими? Бўпти. Туринг ўрнингиздан. Оёққа калишни илингда ташқарига чиқинг. Ҳовлиқманг, шошманг, яна остонага қоқилиб бурнингизни қонатиб юрманг. Шошган қиз эрга, шошган йигит хотинга ёлчимайди. Демократик мақол. Тенглик, тенглик деб бир ёқни еворишдику. ” Ҳой, ўзингини бос. Аслини олганда сен бор йўғи еттинчи қобирғамнинг бир бўлакчасисан холос, ҳов! ” - дейишларингизни ҳозирги замоннинг қизлари сариқ чақага ҳам(ие, сариқ чақа тилло эмасми) янаям аниқлаштирадиган бўлсак Карим пошшонинг инфляцияга учраган бир тийинига ҳам олишмайди
(Айтганча, бугун бир тийинлик чақа борми ўзи? Бир вақтлар бор эди ва унга бир қути
гугурт олса бўларди. Эссиз отамзамонлар. Узр, яна чалғиб кетдим).

Билдингизми? Ўшанинг учун энди барча мақолларни ҳам бир тафтиш қилиб чиқиш керак бўладими дейман - да. Бу “Ҳукуматни оламиз, демократия ўрнатамиз ” деб ўлиб тирилиб eтиб масаланинг бу томонларини унутаёзибмизку.

Бир кун келиб, ниҳояти азим, ҳокимият қўлга ўтиб қолса (ростдан ўтиб қолсая. Фаришталар яхши гапга ҳам ёмон гапга ҳам “Омин ” дейишарди, ишқилиб айтганлари рост бўлсин), ана унда кўрасиз момонгизни. Келину қизларини эргаштириб келиб
“Ваъда қилган демократияхониминг қани? ” деб ҳамма нарсада тенглик талаб қилишини. Ким дейсизми? Вой китоб ўқимаган, театр кўрмаган, ҳеч бўлмаса телевизорга боқмаган содда укамей! Ким бўларди Фармон бувида!
Эй, шошманглар шу ерда “ука ” дея туриб Охунжон Мадалиевнинг бир ашуласи
Эсга тушиб қолдику. Бориб магнитофонни қўйиб келмасам бўлмайди
Бўйимга етиб қолибсан Севмагин демайман йўқ, йўқ
Қизларга жавдираб қолибсан Севмасанг сендай укам йўқ
кимнидир топиб олибсан Бу замонда Зухролар йўқ
Севишга эҳтиёт бўл укажон Севишга эҳтиёт бўл укажон

Барибир гапимга кирмайсан Ҳаддидан ошиб куйладим
Кечалар уйга келмайсан Бу ҳазил қўшиқ куйладим
Йиғлатиб кетади билмайсан Дардимни қўшиб куйладим
Севишга эҳтиёт бўл укажон Севишга эҳтиёт бўл укажон

Ха, осонмас магнитофонни ўчириш Охунжон куйлаётганда. . . . . . . . . . . .

Шох супада ўтирувдим уйланиб
Бир қиз келди гулзоримда айланиб
Паризоддек кийим кийган шайланиб
Қоши ҳилол, сўзлари бол, юзи ой

Ҳар кишининг ҳосил бўлсин тилаги
Янги ёққан оппоқ қордек билаги
Гавҳардан зўр қулоғида зираги
Қоши хилол, сўзлари бол, юзи ой

Дарёларнинг ёқасида шоли бор
Яноғида, майиздайин холи бор
Сўзларида, тилларида боли бор
Қоши ҳилол, сўзлари бол, юзи ой

Хуш, Фармон буви ва мақоллар ҳақида гаплашаётувдикми боягина. Ха, Ҳукуматни қўлга олишдан олдин мақолларни демократлаштиришни келишаётувдик.
Ие, унда тезроқ ҳамма мақолларни тўплаш керак. Вақт борида тезроқ уларни
демократлаштирмасак тўй куни шошиб қоламиз ахир!
“Қанақа тўй? ” дейсизми? Уни қара, яна бошладия!
Ё Аллоҳ! Қачон қутуламан бу дарди бедаво саволлардан!
А , қанақа тўй бўларди - энг оддий ўзбек маъракаси - да!
“Маъракада ўтириб туришин кўринг ” - ритара ритам ратара ритам. Ахир 10йиллик
курашдан кейин, ҳа, бўпти ана 15йиллик курашдан кейин, охир - бир кун келиб ҳокимият демократларга ўтадида!
Сайлов натижалари эълон қилинган куннинг эртасигаёқ ўз - ўзидан бошланиб кетади бу
тўй дегани, меҳмон чақиришга ҳам улгурмай қоласиз ҳали тақсир. Ана ўша стихияли
тўйни айтаяпманда ман.
Хуш, бошладик бўлмаса, тум така тум ракатака тум, хой, хой, тўхта!Тўйнимас мақолларни демократлаштиришни бошладик деяпман, нима бало эсингни еб қўйдингми. Ё ҳалиги бояги ўтган йилгидан отиб олганмисан. Бўпти, кўп гап эшакка юк. Ҳадеб жаврагандан фойда йўқ.

Бисмиллохир - раҳмонир рохийм. Эру хотин қўш хўкиз. “Ия, нима дединг?! Ким ҳўкиз?! - деб бўкирадиганлар йўқми ишқилиб бу яқин атрофда.
Хайрияте, туф - туфе!Мақол деган ҳам шунақа совуқ бўладими а? Ё Товбааа! Астағфирулллло!

Неъмат жўрамнинг ёшликдаги бир қилиғи эсга тушиб қолди денг шу тўполонда.
Биз, яъни Анвар, Неъмат, Ҳамид ва мен, кўпинча бирга бўлардик - уйда ҳам, тўйда ҳам, кунда ҳам, шунда ҳам.
Кунлардан бирида Неъмат янги қилиқ чиқарди. Ўзи кўп янги қилиқларнинг дастлабки автори кўпинча Неъмат бўларди десам хато қилмасам керак. Хато қилсам ана, яна иккита гувоҳ худога шукр, ҳалиям тирик, умринг узоқ бўлгурлар. Туришибди ғуддайиб, кал бошу думбира қоринларини ялтиратиб. Фақат Неъматни бошида соч қолган, у ҳам бўлса қордек оппоқ, Охунжон кўйлагандек. Наилож, қаришяптида у бечоралар ҳам, сизу мен каби.

Хуллас 9нчи синфни тугатиб энди каниқулга чиқувдик ҳамки Неъмат янги қилиқ
чиқарди. Қаерда бирга ўтириб овқатланмайлик у дастурхонга ажабтовур овминлар ўқийдиган бўлди. Дуони ҳар сафар тўрталамиздан, йўқ уччаламиздан конкрет биримизга мўлжаллаб айтарди. Ўзини ҳеч қачон қўшмасди албатта, дуони бировга бағишлагач.
Ҳар доим унинг мазмуни бир хил эди, фақат дуо бағишланган одамнинг номи ўзгарар эди холос. Яъни, ” Овмин!Худойим Анварга ҳўкиздек хотин берсин, Аллоҳу акбар! ” . Эртасига, бошқа бир жойдаги дастурхонда яна шу аҳвол: ” Овмин! Худойим Ҳамидни кам қилмасин, унга ҳам ҳўкиздек хотин ато этсин, Аллоҳу акбар ” .

Хуллас у бирортамизни эсдан чиқармасди. Ўзидан бошқа ҳаммамизни “сийларди” шу дуоси билан. Унинг бу тахлитда дуо ўқиши қандай тўсатдан бошланган бўлса шундай тўсатдан узилди.

Сабаби жуда оддий: Аллоҳ таоло унинг оҳларини, нимага шаьма қилаётганларини тушунди чамаси, тўрт ўғлондан айни Неъматнинг ўзига худойим каттакон, гурсиллаган, тоғни урса талқон қиладиган бир хотин насиб этди.
Яъни ичимиздан Неъмат биринчи бўлиб, ҳовлиқканича, худди бир нимадан қуруқ қолаётгандек, мактабни битирар - битирмас, шартта уйланиб олди. Чунки у икки гапнинг бирида “Эй, жўралар! Вақтида, тезгина уйланиб олишимиз керак. Агар уруш - пуруш бўлиб қолса, уйланолмай ўлиб кетамизми? ” деб ташвишланиб юрарди. Хуллас Аллоҳ таоло уни ниятига етказди ва унга бир НАҚҚИРОН, э узр, навқирон келин ато этди. Келинниннг бўйи Неъматдан нақ икки қарич баланд эди!Чин рости! Неъматнинг бўйи 165см. Келинники эса нақ 195см! Қойилмисиз Аллоҳнинг қудратига!
Фарқлари сал кам ярим метр ей, вой вой!

Агар келин Европа ёки Америкада яшаганда борми, у аллақачон баскетбол юлдузи бўларди! Чин рости!
Уни товушиничи, товушини айтмайсизми? Агар келин “Чой ичасизми Неъмат ака? ” деса худди Неъматни дадаси Эргаш тоға гапираётгандек, ўшанда ҳам унча мунча эмас балки томоғини қаттиқ шамоллатганда гапираётгандек гумбурлаб эшитиларди.
Агар бу келини тушмагур яхшилаб бир аксирса борми, ҳали узилмаган чимилдиқнинг бахмал пардаларига қўшиб Неъматнинг ўзини ҳам ўчириб юбориши турган гап эди.

Шунинг учун бўлса керак биз, уч бўзлаб қолган буйдоқлар куёв жўраникига тезроқ “келин кўрди ” га бормоқчи бўлиб ҳарчанд уринмайлик Неъмат: ” Э, шошмасангларчи! Ҳали чилласи чиққан йўқ ахир ” деб бизнинг расмий ташрифимизни роса қирқ кун орқага сураверди, сураверди, сураверди.
Ниҳоят қирқ биринчи кун деганда бизга аудиенция, яъни боришга рухсат берилди. Биз пул йиғилишиб аввалига роса бош қашилашдик – қанақа совға олишни ўйлаб. Қирқ кун орасида эсга келмапти денг шу нарса ҳақида бош қотиришига. Чунки бу кечагина бурнини шимириғини тортиб юрган шумтакаларнинг илк бора “келин кўрди ”га бориши эдида. Ниҳояти азим Самарқанд регистони сурати туширилган бир хонтахтани учта жўра тўрт томонидан кўтариб “келин кўрди ” га бордик ва. . . . . . ээ, нимасини айтасиз, янги кўрпачаларда юмалаб қолдик - КЕЛИН олдимизга чойни қўйиб кетиши билан.

На бир пиёла чой ичолдик на бирорта бўғирсоқ ея олдик, нада Неъмат билан тузукроқ сўраша олдик.

Ҳаммасига Анвар сабабчи.
У “Неъмат жўра , ўзинг энди бир фотиҳа ўқиб юбор ” - дейиши билан биз Ҳамид иккаламиз шарақлаб кулиб юбордик.
Анварнинг бу гапидан Неъматнинг қовоқлари ергача осилиб кетди.
Нима дейишини билмай қолган бечора Неъмат ниҳоят “Э, ўзлариз ўқинглар, сизлар меҳмон ” деди.
Неъматнинг куёвлик либосларида ясаниб олиб олдимизда нимадандир норозидек тумшуқ қилиб ўтиришини ўзиёқ одамнинг кулгисини бадтар ўт олдирар эди.
Унинг бундай ўтириши бизнинг хотирамизда унинг машҳур дуоларини қайта қайта тушираверарди.

Биз Ҳамид билан энди нафасни ростлайман десак Анвар тушмагур яна бошлаб қолади денг:
“Э, Ҳамид жўра, кўрдингми а?! ” деб эшикка имо қилиб. Кейин келиннинг сепидан чиққан яп - янги ёстиқни қучоқлаб, яп - янги атлас кўрпачаларга думалайди қиқирлаб. Унга қўшилиб биз ҳам юмалаб кетамиз. Товба қилдим, товба қилдим. Астағфируллллооо. Бу кулги дегани шундоқ ҳам юқумли бўладими а?Ё товба қилдимей! Астағфируллооооо! Дуони айтмайсизми дуони! Ё қудратингданей!
Неъматнинг дуоси Австралиялик аборигенларнинг бумерангидек ва фалакнинг гардиши бирла қайтиб келиб тўппа тўғри мени жўрагинамнинг шўртаккина пешонасига қанқиллаб урилганидан эди, бизнинг юмалаб кулишларимиз.

Энди бунга эндигина 17 ёшга кирган ўспиринларнинг ичидаги шайтонни қўшсангиз ҳаммаси офтоб чиқиб ётган кундек равшан бўлади, қўяди.

Анвар энди юмалаб бўлдим деганда Ҳамид шумликни давом эттиради: “Анвар! Анвар! Ўзинг кўрдингми жўра, а! ”

Яна ҳаммаси қайтатдан бошланади. Менинг нафасимни ростлашга ҳам, кўздаги ёшларимни артишга ҳам фурсатим етмайди.
Узлуксиз кулгидан ичакларим тиришиб қолади, товушсиз кулиб, полни муштлашга тушаман.
Бир амаллаб нафас ололганимда уларга қараб бир мартагина бақириб олишга улгураман:
“Бўлдииииии, ўлдирасанларку! ”
Улар мени аҳволимдан бадтар кулишга тушишади ва ўзим ҳам яна полга юмалайман.

Энг қизиги шундаки, аввалига бизга тумшуқ қилиб ўтирган Неъмат ҳам охирида чидай олмай ўзи ҳам бизга қўшилиб гиламни устига думалаб кетади.
Ора сирада у қорнини силай силай: ” Вой войей, бўлдией Анварей! ” дейдида яна бадтарроқ қиқирлашга тушиб кетади.
Орадан ярим соатлар ўтгач, эндигина бир амаллаб, салгина тинчиганимизда КЕЛИН тушмагур кириб қолса денг!

Нима эмиш чойни алмаштирармиш. Бечора чойнакка биз ҳали қўл ҳам теккизганимиз йўқ. Унга вақт йўқ.
Бу оғиз деганлари шумтакаларнинг кулгисидан бўшай олмай овораю сарсон! Ҳаммани оғзи йиртиқ теридай очилганича қотиб қолган. Мезбондан тортиб меҳмонгача ҳамма банд. Қақара - қақар, қиқира - қиқир, шиқира - шиқир. Ҳар ким ўз билганича ҳиринглайди.

Ҳа майли, шунда ҳам бу келин деган жонзот индамайгина кириб, индамайгина чойнакни олиб, яна индамайгина чиқиб кетса бўладику.
Йўқ. КЕЛИНи тушмагур албатта : ” Ие, чойни ичмабсизларку? ” дейиши керак овозини Эргаш тоғадан ҳам ўтказган ҳолда дуриллатиб.

Унинг бундай эркакча овозидан Анвар аввалига бир чўчиб тушади. Бизнинг ичимиз бир пасда яна кулгига тўлади.
Биз КЕЛИНнинг тезроқ чиқиб кетишини базўр кутиб турамиз.
Эшик ёпилиши билан уй ичи портлаб кетади ” Ия ха ха ха ха аа!!! ” .

Яна ҳаммаси қайтадан бошланади. Аввалгисидан бадтарроқ қақарлашу думалашлар.
Энди Анвар ҳар бир тўхтаб олганида - “Ие, Неъмат ака! Чойни ичмабсизку? ” деб дуриллаб қўяди ва биз яна думалаймиз.

Хуллас ўша кун на чой, на шурва ичилди, на бир бурда нон ейилди.
Анвар оғзига келинни қишлоғидан келган майиздан “мозорбосди ” деб бир икки дона солган экан, ўша ҳам тиқилиб қолди ва чайналмасдан кулги билан бир амаллаб ютиб юборилди.

Икки соатча кула – кула, охири Неъматни ҳам судраб, эмаклаб кўчага чиқиб кетдик. Чой ҳам, шўрва ҳам, ош ҳам шу туришлигича қолди кетди. Неъматни онаси Ўғил хола бизларни орқамиздан:
“Аттанга нағлат “юркетдик ” лар! Буларга худойим қачон ақл бераркина? Тўртта тентак бир калтак! Уйланиб ҳам босилмайди бу шумтакалар! ” деб қарғаганча қолавердилар. Эргаш ака эса ҳар доимгидек мўйловини учини пирпиратиб, мийиғида кулиб ўтираверди.

“Юркетдик ” - бу бизга оналаримиз томонидан қўйилган лақаб. Худони берган куни биримиз иккинчимизни топсак гапимиз “юр кетдик ” дан бошланарди.
Албатта бундан оналаримизнинг жаҳллари чиқарди , бир дастёрни кўчага қочишидан.
Аслида ҳаммасига ана шу Ўғил холани ўзлари сабабчи эди.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 38 Қисм. Ўғил хола, ўзбекнинг ажабтовур мақоллари ва коинот чексизлиги ҳақида

Post by Admin on Tue Jun 02, 2015 4:34 am

Ўғил хола, ўзбекнинг ажабтовур мақоллари ва коинот чексизлиги ҳақида.
Ўғил хола ва Эргаш мўйловнинг оиласи катта, нақ ўн битта фарзандлари бор. Шўрпешона Неъмат тўнғич ўғил, шунинг учун унинг елкасига бу катта рўзғор ташвишининг бир қисми аллақачон ағдарилган эди. У саккизинчи синфни битирганимиздан бошлаб ёзги таътилларда корейсларнинг шоли даласида ишлаб 2 ойда бир ярим - икки халта шоли олиб келарди уйига.
Уни бундай тез уйлантириш ҳам Ўғил холанинг ташаббуси эди. Мақсад Неъматни жуфтлаш дарди эмас балки тезроқ бир ёрдамчи топиш эди. Ёрдамчи бўлганда ҳам бақувватидан бўлсин, урсанг таёғинг синадиганидан бўлсин. Кунора нонларни қарсиллатиб ёпадиган, сигирларнинг елинини узиб олгудек соғадиган, хуллас ишлаб чарчамайдиган келин зарур эди Ўғил холага.

” Келиннинг ҳусну жамолини пишириб ейсанми аттанга нағлат! ” - деб уришиб ташларди у киши агар Неъмат эътироз билдирадиган бўлса.

Алқисса Ўғил хола ўзлари уйланган келинни ўзлари 2 ой ўтар - ўтмас қайтариб элтиб қўйдилар манзилига.

Неъмат қочиб юргандан кейин бошқа иложлари қолмаган ҳам эдида Ўғил холанинг. Келин минг бақувват бўлгани билан у Неъмат қилган ишни қилолмас эди, унинг ўрнини босолмас эди. Ўғил хола эса Неъматни каттакон КЕЛИНга боғлаб қўя олмас эди. Буларни ниҳоят тушунган Ўғил хола охири Неъматни тинч қўйди.

Неъматнинг яна бир қизиқ гапи. Бир куни биз Анварни дадаси уйнинг шундоққина биқинидан ижарага олган колхоз ерида пиёз тўплаш билан банд эдик. Биз билан яна бир жўрамиз, Анварнинг қўшниси Санъат ҳам бирга эди. Унинг дадаси тожик бўлгани учун уларнинг оиласидагиларнинг ҳаммаси тожикчада яхши гаплашардилар.
Пиёздан тозаланган жойларда Санъатнинг сигири ўтлаб юрарди. У ёқ, бу ёқдан гаплаша туриб Неъмат тўсатдан:
- Санъат, сигирингиз ҳам тожикми жўра - деб қолди.
Умримиз бино бўлиб ҳали сигир, бузоқ ва эшакларнинг миллати ҳақида эшитмаган биз шумтакалар бу гапдан қақарлашга тушдик. Лекин Санъат ҳам анойилардан эмас, у фақат бир дақиқа ўзини йўқотди холос, сўнг ўзини ўнглаб олдида, мийиғида жилмайиб:
- Йўқ жўра, сигиримиз ўзвай - деди.
Биз унданда бадтарроқ қақарлашга тушдик .
Энди бир муддат Неъмат мулзам бўп қолди. Чунки унинг иккинчи лақаби “Ўзвай ” эди. Биз бу лақабни ҳеч ишлатмас эдик, сабаби бу сўзда миллатчилик ва камситиш рўҳи бор эди. Фақат Исмат сариқ ўйламай ишлатарди бу сўзни ўзи ҳам ўзвай бўлгани учун.

Биз томонларда “ўзвай” деб асосан даштликларни айтишарди. Уларнинг тили биздан сал фарқ қиларди, яъни биз ” ман, сан ” деб гапирсак, улар “мен, сен ” деб гапиришади. Аслини олганда уларнинг тили бизга нисбатан тозароқ ва софроқ. Аммо гоҳида улар ажабтовур гапиришарди, масалан “сигир пичанди еб жатир ” ёки “Сабаққа бордингми , на қилвотирсан ” ва хоказолар.

Неъмат эса худди биздек гаплашарди чунки биз эсимизни танигандан бери бирга эдик. Аммо унинг аяси ва дадаси ўзвайча гапиришда давом этишарди.
Санъатнинг ҳозиржавоблигидан бир дақиқа ҳайрон қолган Неъмат бир лаҳза жим бўлиб қолди холос, кейин ўзи ҳам бизга қўшилиб хохолай бошлаганди ўшанда.

Хуш, яна мақолларга қайтадиган, юқорида келтирилган мақолнинг демократик эканлигига ҳеч ким шўбҳа қилмаса керак. Қаранг-а, бизнинг ота боболаримиз аёл ва эркакнинг ижтимоий тенглигини совуқ бўлса ҳам аммо мустаҳкам ва бақувват мақол билан михлаб кетишган экан-а.

Келинг, жунжикмасдан яна бир бор бу мақолга эьтибор беринг – “Эру хотин қўш ҳўкиз”.
Эру хотин ҳўкизу - сигир эмас, балки айнан қўш ҳўкиз. Маъноси албатта ҳаммага тушунарли бўлса керак. Бу билан бобокалонларимиз оиланинг ташвишларини эру – хотин баравар кўтариши керак - дейишмоқчи. Ҳақиқий демократик мақол. Туғилган жойи - Турон замин. Вақти қадим - қадим замонлар. Яъни ҳали европаликлар хотинлар ҳуқуқи у ёқда турсин, умуман ҳуқуқ деган нарса ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган замонлар.

Хуш, навбатдаги мақолнинг совуқлиги юқоридагидан ошиб тушса ҳам наилож, уни айтишга ва таҳлил қилишга мажбурмиз. Вазифа шуни тақозо қилади.
“Хотиннинг зўри эрининг шўри”. Ана бўлмаса.
Мана сенга олам - олам гоооол, гол, гол
Дарвозанга сиққанича оооол, ол, ол - деб куйларди Эргаш Каримов бир вақтлар.
Лекинликка ҳақиқий футбол ишқивози эди-да у киши. Ие, нимага энди “эди ” ?У киши ҳозир ҳам ишқивоз футболга. Сейлон чойни аччиқ қилиб дамлаб олиб шу тобда ҳам ”Пахтакор ” га ҳай - ҳайлаб ётган бўлсалар ажабмас.
Хуш, бу мақолга қайтадиган бўлсак, менимча уни сал қиртишлаш керак, яъни масалан
“Хотиннинг зўри эрининг шури
Эрнинг зўри хотиннинг шури” -
деб , тенглик нўқтаи назаридан.
Бу дегани иккаланг ҳам зўрман деб бир - бирингни шўрингни қуритма, сабр тоқатли, меҳр оқибатли бўл деганида аслида. Ха, совуқ бўлса ҳам аслида чуқур маъноли мақол.

“Қизим сенга айтаман келиним сен эшит”. Бу ерда дискриминация шундоқкина кўриниб турибди. Гапни калта қилиб амалий ишга ўтадиган бўлсак
“Қизим сенга айтаман келиним сен эшит
Ўғлим сенга айтаман Куёвим сен эшит”.
Ана бу бошқа гап. Ҳамма рози чамамда.

“Ота рози худо рози” мақолини “ота - она рози худо рози” десак ҳам эътирозлар бўлмаса керак. Бўлса, марҳамат, бўлар ҳаммаси мушоҳада ва мунозарага ташланган таклифлар холос.

Мақоллар билан овора бўлиб бир нарса эсдан чиқай дебди-я.

Хуллас, Уни кўриш учун тезда ташқарига чиқинг. Айвон ёки дарахтнинг панасида бўлсангиз, у ердан ҳам чиқинг - кенг очиқ майдонга, токи бошингизни устида бепоён осмондан бошқа ҳеч нарса бўлмасин.
Ана энди дўппини ерга қўйиб ана шу зангори ва беғубор осмонга бир тикилинг. Агар ҳаво булут бўлса унинг тарқалишини кутиб туринг. Зангори бепоён бўшлиқни
кўряпсизми?
Энди фараз қилингки, бир ўта замонавий космик кемада ана шу бўшлиқка
қараб улкан тезликда, мас. , секундига 300 км. тезликда 10 йил тўхтовсиз учдингиз. Ниҳоят бирор жойда ҳордиқ чиқариб дам олиш учун тўхтадингиз. Ана ўша борган жойингиздан ергача бўлган масофа:
1 секундда - 300 000 км. 1 минутда - 18 000 000 км. 1 соатда - 1 080 000 000 км.
1 сўткада - 25 920 000 000 км. 1 йилда - 9 460 800 000 000км. 10 йилда - 94 608 000 000 000 км.

Демак ўн йилда сиз Ердан сал кам юз триллиард км. узоқликда жойлашган бирор астероид ёки кичикроқ планетани устига қўндингиз - бир пиёла чой ичиш учун.
Агар чойни ичиб бўлган бўлсангиз, энди тезгина скафандрларни кийингда кемадан пастга тушинг, увушиб қолган оёқларни сал ёзиш учун. Ахир ўн йилдан бери ўтиравериб бечора оёқлар увушиб, орқаларингиз пачоқ бўп кетгандир. Тушдингизми пастга?

Ана энди яна бир бор осмонга боқинг. Хуш, нимани кўраяпсиз? Яна ўша ўн йил олдин кўрган осмонингизними? Албатта сизнинг номаълум планетачангизнинг осмони ўзгачароқ бўлиши мумкин, оқишми, кўкишми ё алламбало рангларда.
Лекин ҳар ҳолда у ерда ҳам осмон бўлиши абсолют ҳақиқат.
Ана ўша номаълум осмонга тикилиб сиз унинг ҳам ўзимизнинг осмон сингари бепоёнлигини кўрасиз, чунки у аслида Ердаги осмоннинг давоми холос.

Оддийроқ ва қўполроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак осмон бу УЛКАН ЧОЙШАБ. Ана ўша барча кўрганларингиз - ўн йил олдингиси ҳам, ҳозир кўраётганингиз ҳам - буларнинг ҳаммаси ўша хаёл билан илғаб бўлмас, онгга сингдириб бўлмас ЧЕКСИЗЛИКнинг миллиарддан бир улушчаси, “чойшаб ” нинг бир бўлакчаси холос. Сиз ҳатто яна миллиард йил учганингизда ҳам ана шу ЧЕКСИЗЛИКнинг яна шундай бир бўлакчасига етиб борасиз холос.

Ҳеч ким ҳеч қачон чексизликнинг боши ва охирини ўлчаб бера олмайди.

Ҳатто шахмат бўйича жахон чемпиони Гарри Каспаровни енгган ўша машҳур компьютерингиз ҳам, ундан юз йил, минг йил кейин туғиладиган супермодел,
суперкибернетик ёки биотехник компъютерлар ҳам.

ЧЕКСИЗЛИКни ҳисоблаш мумкин эмас.
У ўз номи билан ЧЕКСИЗ, тамом вассалом.

Материя нўқтаи назаридан у ягона. Онг нўқтаи назаридан иккинчи чексиз нарса бу мен юқорида сизнинг бошингизни
қотиришдан бошлаган нарса, яъни ХАЁЛдир.
Космик бўшлиқ ва инсон хаёли бу икки ЧЕКСИЗ нарсадир.

Хаёл ҳам космик бўшлиқ каби ўзининг бепоёнлиги билан кишини ҳам ҳайратга, ҳам даҳшатга солади.
Сиз хаёлнинг қудрати билан ўша 100 миллиард км узоқликдаги планетачага бир секунднинг ундан бир улуши ичида етиб боришингиз мумкин ёки 500 миллиард км. ли радиусдаги космиқ бўшлиқда айланиб учишингиз мумкин. Агар истасангиз ва юрагингиз шунга дов берса.

Сиз ҳатто миллион йил ортга ҳам ва миллион йил келажакка ҳам саёҳат
қилишингиз мумкин - вақт машинангиз бўлмаган тақдирда ҳам. Бу учун сизда озроқ фантазия, яьни тасавввур қилиш қобилияти бўлса бас. Бу учун ҳеч қандай махсус билимнинг хожати йўқ.

Хуш, энди яна ўша “кўтара бошоғриқ ” аммо барибир зарур ва жонажон бўлган сиёсатга қайтсак, чунки анча – мунча жиддий ишлар йиғилиб қолди, ўтган кунлар ичида.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 39 Қисм. ОБСЕ/ЕХҲТнинг Дания раислиги остида жиддий ва дадил қадамлари, Демократик жамиятларда Уч Ҳокимиятнинг ишлаши ҳамда Хавфли Ёпиқ Занжир ҳақида айрим фикрлар

Post by Admin on Wed Jun 03, 2015 4:46 am

ОБСЕ/ЕХҲТнинг Дания раислиги остида жиддий ва дадил қадамлари, Демократик жамиятларда Уч Ҳокимиятнинг ишлаши ҳамда Хавфли Ёпиқ Занжир ҳақида айрим фикрлар

Д О К Л А Д  №2
правого крыла демократической оппозиции Узбекистана о нарушениях прав человека в стране.
(22 - июля 1997. г. )
Europa Parlament, Workning Group on Human Rights
Chairman   Nils  Helveg,  OSCE
Regional  Liaison  Office OSCE
Office for Democratic Institutions and Human Rights OSCE                                                                                                                                                                                                  
Mr. Isaak Bitter, Workning Group on Arbitrary Detention
U. N. Human Rights Centre
Mr. Nigel Rodley,   U. N. Special  Rapporteur  on  Torture
Mr. Abdelfettah Amor,  U. N. Intolerance  and discrimination Based on Religious Belief
Ms. Holly Cartner, Human Rights Watch/Helsinki
Mr. J. Gorvin, Amnesty International
Mr. A. Podrabinek , Express – Khronika

За истекший период между предыдушим  и  нынешним докладами  изменений в области обеспечения фундаментальных прав и свобод граждан Узбекистана  не произошли.  
К сожалению мы вынуждены констатировать продолжение актов преследования, запугивания,  уволнения с работы  и арестов властями  представителей  оппозиции  и религиозных деятелей.  Особенно ухудшается  состояние заключeнных  в тюрьмах и колониях, где увеличились случаи гибели людей из - за  пыток,  антисанитарии,  отсутствия медицинской помощи и различных инфекционных болезней.

УЗБЕКИСТАН.
ПОЛИТИЧЕСКИЕ ЖЕРТВЫ  РЕЖИМА ИСЛАМА КАРИМОВА
1 - января 1992г  -  15 - июля 1997г.

I. Убиты,  преступления не раскрыты,  убийцы не названы, следствие не ведeтся:
1 Санжарбек Боражабов,
2 Камариддин Ортиқов  -  студенты Ташкентского Университета. Убиты расстрелом во время  демонстрации протеста студентов 17 - января 1992г. в Студентческом городке против пятикратного  повышения  цен  на  основные  продукты  питания  войсками МВД Узбекистана.  Батальоном  внутренных войск командовал майор Сафин.

3 Миржалол Мирзаахмедов - председатель поселковой организации, член Центрального Совета  народного движения Узбекистана “Бирлик ” , Генеральный директор  рыбного хозяйства “Баликчи ”  Чиназского  района  Ташкентской  области.  Убит  вместе  с беременной женой во время взрыва  бомбы, заложенного в его дом  28 - июня 1992г.  
Перед смертью был  предупрежден о возможных  неприятностях,  ожидаюших  его при невыходе из “Бирлик ” а. М. Мирзаахмедовым была раскрыта то, что все предприятия в республике были  принуждены  вносить взнос в  размере 1% из  своей прыбыли  в   счeт  правяшей Народно - демократической  (бывшей коммунистической)  партии  Узбекистана, председателем которого был президент И. Каримов.

4 Мирза Урунов - председатель Каганской районной организации демократической партии Эрк,  депутат Бухарского областного совета.
В апреле 1992 г. он  выступил на собрании партхозактива области с критикой властей.  Убит 7 - июля 1993 г. в Каганской железнодорожной больнице путем инъекции(эмболия - введение воздуха в вену через капельницу). Есть свидетели из медперсонала.

5 Эломон Шукуров - активист Эрка. Был арестован и осуждeн за распространение газеты ” Эрк ”  издаваемой за рубежом. Убит в 1995 г. в Ташкентской тюрьме. Причина смерти не выяснена.

6 Кахрамон Ҳамидов - председатель общественной организации ” Одамийлик ва инсонпарварлик ”   (Гуманность и человечность),  активист НДУ “Бирлик ” .  Умер в Ташкентской  тюрьме  12 - июня  1997г.  от туберкульза. Был арестован в 1992г.  по сфальсифицированному обвинению “Хулиганство ”  и осужден  на  4г. лишения свободы.  Многократно подвергнут пыткам в тюрьме. В 1996г. его должны были освободить по
истечения срока заключения однако он был допольнительно осужден на 3г. и 8месяцев на основании очередной клеветы -  “За нарушения режима ” .

II.   ПОЛИТЗАКЛЮЧЁННЫЕ УЗБЕКИСТАНА
2. 1. Исчезновения:
Факты ареста их не признаются, места заключения скрываются, следствия не ведутся. 
1 Абдулла Утаев - эмир (председатель)исламской партии возрождения, арестован сотрудниками СНБ(бывший КГБ) 15 - декабря 1992г. около 15. 00часов в г. Ташкенте. Свидетель ареста - брат А. Утаева,  Хусанжон Утаев,  который был вместе с братом во время ареста. .
2 Абдували қори Мирзоев - имам Андижанской жомэ, известный религиозный деятель.
3 Рамазон Маткаримов - помощник А. Мирзоева, служитель жомэ. Они арестованы 29 августа 1995г. в Ташкентском аэропорту, после регистрации билетов, во время посадки на самолeт, вылеаюшего в Москву.  Их арестовали сотрудники СНБ,  показав свои удостоверения при свидетеле - сотруднике таможенной службы аэропорта.  А. Мирзоев и Р. Маткаримов летели в Москву для участия в работе международной исламской конференции, куда были приглашены.

2. 2 Узники  совести
4 Хакимжон Сатимов,  5 Фазлиддин Нажмиддинов,  6 Обидхон Аскаров7 Карим Исламов 8 Хусниддин Қутбиддинов,  9 Ахмад Абдурасулов,  10 Абдулла Баратов,  11 Мадамин Мирзаякубов - члены общественно - религиозной организации “Адолат ” . Арестованы в 1992г. Осуждены по сфабрикованным обвинениям от 7 до 15 лет лишения свободы. Вина ни одного из них не доказана.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
12 Абдурауф Гафуров,  13 Умархон Бузрукханов,  14 Тоштемир Нурматов, 15 Содиқжон Отажонов, 16 Ахмаджон Йигиталиев, 17 Ахмадхон Отахонов, 18 Махмуд Кенжаев, 19 Одилжон Саломов, 20 Абдулхафиз Чориев, 21 Баҳромжон Вахобов, 22 Ғуломқодир Мамутов, 23 Кодиржон қори, 24 Камолхон Ахмедов, 25 Абдулла Махмудов, 26 Ғуломжон Саримсоков, 27 Меликўзи Тўйчиев, 28 Каримжон Айсарахунов, 29 Обид хожи Ғойибов (подвергнут пыткам, сломана рука) - религиозные деятели, имамы и служители жомэ (мечетей).  Арестованы в 1994 - 95гг. , осуждены по сфабрикованным  обвинениям “хранение наркотиков и оружия ” ,  “за сопротивление представителю власти (милиции) при задержании ”  на срок от 3 до 10 лет. Вина ни одного из них не доказана.

2. 3 Узники мысли
30 Мурад Жураев(подвергнут пыткам, сломаны ребра) - бывший депутат ВС Узбекистана .
31 Эркин Ашуров(избит при допросе, выбиты все зубы, тяжело больной).
32 Шавқат Халбаев(подвергнут пыткам при допросе).
33 Нигмат Ахмедов(подвергнут пыткам при допросе).
Группа доставки  печатных  материалов  оппозиции из за рубежа в Узбекистан.
Арестованы в апреле - июне 1994г. 31 - марта 1995г. все они осуждены по ст. 62 УК  РУз “Попытка  государственного переворота ”  на  срок от 7 до 12  лет  лишения  свободы  на  основании “признания вины ”  под жестокой пыткой в подвале - изоляторе КГБ - СНБ  Узбекистана.  
В  настояшее время эти четыре человека находятся в Кызылтепинской колонии строгого режима и подвергаются к насильственному труду в химическом заводе, где их жизнь угасает каждым днeм.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
35 Ҳамидулла Юнусов, 36 Сафар Аминов, 37 Ахаджон Набиев, 38 Акилбек Эшенбаев.
Группа  распространения печатных материалов оппозиции, издаваемых за рубежом, в республике. Все они были арестованы в 1993 - 94гг. и осуждены на срок от 3 до 5 лет лишения свободы на основании сфабрикованных обвинений “хранение наркотиков и оружия ” ,  “попытка государственного переворота ” .  Вина ни одного из них не доказана.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~  ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
39 Самандар Куканов  -  бывший депутат ВС Узбекистана, арестован в 1993г.
40 Мели Кобулов  -  бывший депутат ВС Узбекистана, арестован в 1994г. Обе наказаны за критику режима и за поддержку демократической оппозиции. Осуждены по ложным обвинениям. Вина их не доказана.
41 Абдурашид Кутбиддинов  -  бизнесмен, поддерживал демоппозицию, арестован и осужден в 1995г.  по сфальсифицированному обвинению “Хранение наркотиков и оружия ” . Вина не доказана.
42 Рахматжон Отакулов - известный религиозный деятель г. Маргилана.
Арестован 9апреля 1997г. , во время которого в его машину подброшены патроны, позже при  обыске дома подброшены наркотики. 25 июня 1997г. Охунбабаевским районным судом г. Маргилана осужден по ст. ст. 248. 1 и 262 УК РУз на 3, 5 г. лишения свободы на основании подложных материалов и показании милиционеров.    

Из выше указанных у 15 ти политзаключeнных истекли сроки лишения свободы однако они не  освобождены путем повторного осуждения их уже в колониях на основании “За нарушения режима в зоне ”  на 2 и более года лишения свободы.

В связи с тем,  что санитарное состояние мест заключения интернированных лиц находится в недопустимо низком уровне там распространяются такие инфекционные заболевания как туберкулeз и брюшной тиф.  Из за отсутствия элементарной медицинской помощи и низкого качества  питания многие больные заключeнные умирают.  

Всякая информация,  касаюшихся  состояния  места заключения и содержания там интернированных  лиц  скрывается  от  общественности.
Только в случаях  освобождения и  гибели некоторых политзаключенных, общественности удаeтся в некоторой степени узнать о  страшной  ситуации  в тюрьмах и колониях режима.  

Факты  ареста  политических  оппонентов  режима,  проблемы  содержания заключенных  в тюрьмах и освобождения безвинно осужденных людей нами были подняты в предыдушем Докладе(ноябрь  1996г. ) и в письмах (от 27 марта и 2 июля 1997г. ). Однако до сих пор по этим проблемам не предприняты конкретные меры по их решению.

Нас очень беспокоит судьба заключeнных в колониях и тюрьмах людей, права которых абсолютно растоптаны режимом И. Каримова. Колонии и тюрьмы  Узбекистана фактически превршены в зоны смерти, которые сравнимы лишь концлагерями Гитлера, где политзаключeнные особенно часто подвергаются избиениям, содержаниям их  в штрафных изоляторах,  лишением возможности получить передачи от родных и встречи с ними.  

В данной ситуации растягивания положительного решения судеб политических заключeнных становится равносильным осуждению  их на медленную смерть.  

Горьким потверждением этого являются  факты трагической смерти политических оппонентов режима Эломона Шукурова и  Кахрамона  Хамидова  в  Ташкентской тюрьме.  

Мы понимаем,  насколько тяжелы решения вопросов,  касаюшихся  освобождения политзаключeнных Узбекистана. Однако мы свидетели и того,  что эти вопросы все  таки разрешимы    при активном участии при их решении ОБСЕ, комитетов ООН, Амнисти Интернационал и Хъюман Райтс Вотч/Хелсинки.

Акции доброй воли этих организаций способны принудить властей в Узбекистане идти на компромисс.
В данной ситуации надеясь на Ваше сочуствие и соучастие в поднятых нами проблемах мы хотели бы обратить Ваше внимание на следуюшее предложение.
В настояшее время по нашим неполным данным, полученным с большими трудностями из за сокрытия информации, касаюшихся  заключeнных,  в тюрьмах и колониях Узбекистана содержатся около 45 политзаключeнных, имена и фамилии которых приведены выше.

Зная то,  что освобождение каждого из них не только досрочно,  но даже по истечении срока заключения удаeтся не всегда,  мы просим Вас содействовать в содержании их в отдельном изоляторе до решения вопроса  их  освобождения.  Изолятор политзаключeнных должно находиться под контролем представительств ООН и ОБСЕ в Ташкенте, а также Омбудсмена Олий Мажлиса по правам человека.
Этот специальный изолятор должен обеспечиваться  достаточной  медицинской помощью,   доброкачественным  питанием для заключeнных и возможностью ежемесячного свидания их с адвокатом и с родными до решения вопроса их освобождения.

Мы в этом докладе не стали поднимать другие вопросы прав человека, поднятые в предыдушем  докладе,  в связи с отсутствием каких либо изменений по их состоянию на сегодняшний день.

С уважением
Мухаммад Салих - председатель демократической партии Эрк
Хазраткул Худойберди - член ЦС НДУ “Бирлик ”
Сафар Бекжон Урганжий
Муҳаммад Бекжон
Юсуф Рузимуродов
Пирмуҳаммад Холмат
Максуд Бекжон
Намоз Нормумин

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бу докладга Альберт Мусин ҳам ҳар сафаргидек қўшилиш истагини билдирди. Мен унга 16 - июлда  лойиҳани жўнатдим. Аммо у беш кунда ҳам ўз қўшимчаларини юборишни эплай олмагач  мен докладни унинг имзосисиз жўнатдим.
Муҳаммад Солиҳ ва Сафар Бекжон ўз фикрларини бир  кундан сўнг хабар қилишди. Ана шундай тезкорлик билан ишлаган одамларни мен жуда кадрлайман.  Солиҳ ака ҳамиша бир - икки соатдаёқ жавобини айтади. Сафарбек яна икки маҳбусни ҳам сиёсийлар сафига киритмоқчи экан. Шу масалада бироз мунозара қилганимиз учун уларнинг жавоби сал кечикди холос.

Докладни мен 15 июлда тайёрлаган бўлсам ҳам Альбертнинг чўзмакорлиги туфайлигина у 22 - июлда  эгаларига жўнатилди.

Орадан 2 соат ўтмаёқ ОБСЕ раиси, Дания ташқи ишлар вазири жаноб Нилс  Хелвегнинг котибаси телефон қилиб докладнинг сўнгги варағини яна бир бор факсда жўнатишни илтимос қилди.  

Афтидан бу варақ илк марта факсдан яхши ўтмаган.  
Умуман ОБСЕга раислик қилиш Данияга ўтгач улар инсон ҳуқуқлари масаласи билан ашаддий шуғуллана бошладилар.  

Улар Хитойдаги инсон ҳуқуқлари қўпол равишда топталаётгани боис бу масалада махсус резолюсия тайёрлаб, уни БМТ Бош Ассамблеясининг йиғилишида муҳокамага қўйиш таклифини кўтариб чиқдилар.
Аммо бу таклифни асосан шимолий ғарбда жойлашган демократик давлатлар қўллашди холос. Хитой билан савдо алоқалари мустаҳкам бўлган АҚШ, Италия, Испания,  Франция, Буюк Британия каби бир қанча давлатлар бу таклифни Ассамблея йиғилиши кун тартибига киритишга қарши овоз бердилар. Натижада Хитойда инсон ҳуқуқлари янада бадтарроқ топталмоқда, шу жумладан Шаркий Туркистондаги уйғур
биродарларимизнинг ҳуқуқлари ҳам.

Дания эса ўзининг Хитой билан алоқаларининг кескин бузилишига эришди холос. Лекин минг раҳмат Даниянинг сиёсатчиларига,  улар ўзлари зиён кўрган бўлсаларда муттаҳамнинг башарасига “Сен муттаҳам,  ўпкангни сал босиб ол! ”  деб таҳдид қилдилар.
Хитой гуёки бу курашда енгиб чиққанга ўхшаб кўринсада аслида ана шу резолюсиянинг тайёрланишини ўзиёқ уни анча – мунча ташвишга  солиб эсанкиратиб қўйди.

Улар ҳатто “Агар кимда - ким бу резолюсияни қўллайдиган бўлса биз у давлат билан алоқаларимизни қайта кўриб чиқамиз ”  - деб очиқчасига таҳдид ҳам солдилар.  Қарангки, бундай разиллик ва ошкора таҳдид манаман деган демократик давлат раҳбарларини  ҳам чўчитиб қўйди.

Бу ерда Жорж Сорос айтганидек,  капитализм ўз манфаатларини ҳимоя қилишда ҳеч нарсадан тап тормаслигини,  керак бўлса очиқ жамиятнинг қадриятларини оёқ ости қилиб бўлсада у ўзининг моддий қадриятларини сақлаб қолишга қаттиқ уринишини ҳамма амалда кўрди.

Демократик давлатлар раҳбарларининг жиловлари бир неча юз йирик миллиардер ва миллионерларнинг қўлида эканлиги яна бир бор фош бўлди.
Мен демократик давлат раҳбарларининг жиловлари деганда адашаётганим йўқ.
Тўғри,  фалсафий назария бўйича демократия бу халқ ҳокимияти ва демак давлатнинг барча   жиловлари ана шу халқ қўлида.  
Амалиётда халқ бу жиловларни конкрет учга бўлганлиги ҳам  кўпчиликка аён, яьни давлатнинг ҳокимият тизимлари Қонун чиқарувчи (Парламент Ҳокимияти), Қонунни бажарилишини таъминловчи(Ижроия Ҳокимияти) ва Қонунни бузганларни жазоловчи(Суд Ҳокимияти)ларга ажратилган.  

Бу уч ҳокимиятнинг жиловини эса халқ ўз қўлида ушлаб туради ва улардан бирортасининг ножўя ҳаракат қилганини сезса дарҳол унинг жиловини торта бошлайди.

Бу жилов воситасини кенг  матбуот, радио, телевидение(масс - медиа) ва эркин фуқароларнинг шахсий ташаббуслари бажаради.
Демак,  демократик давлатдаги ҳокимият тизимларининг нормал, яъни ҳаққоний ва адолат билан  фаолият юргизишлари учун халқ доим сергак туриши керак экан.
Унинг сергак туришини гарови эса очиқ ва эркин жамиятнинг кенг имкониятларига асосланади.  Яъни ҳар бир фуқаро бошқа бир фуқаронинг фаолиятини, унинг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда,  бемалол назорат қила олиши учун барча имкониятлар мавжуд.

Булар қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг кундалик фаолиятларини ёритувчи бюллетенлар, янгиликлар блоки, давлатга тегишли барча идора ва корхоналарнинг фаолиятини ёритувчи факт ва рақамлар, жамоат ташкилотлари ҳақида хабарлар ва ҳоказолар. Сиз бу каби ҳужжатларни юқорида номлари келтирилган Уч Ҳокимиятнинг ҳамда барча давлат идораларининг қабулхонасига кириб, ёки телефон/емайл орқали мурожаат қилиб олишингиз мумкин. Бу каби ишлар Ошкоралик ҳақидаги махсус қонун (шведчасига у ”offentlighetsprincipen” дейилади ва унинг асосий маъноси “расмий жамият принциплари” деганидир) асосида олиб борилади. (Бу сўзни ва унинг маьносини чуқурроқ ва атрофлича ўргаанмоқчи бўлганлар уни гоогледа топиб кейин швведчадан ўзбекча ёки русчага гоогле ёрдамида таржима қилиб олишлари мумкин).

Хуллас ҳар бир фуқаро ўзига керакли бўлган  кўпчилик фактни кутубхонадан чиқмаёқ топиши мумкин. У ердан тополмаганларини у тўғридан - тўғри ўша ташкилотга мурожаат қилиб топиши мумкин.

Бу ўринда фуқаролардан бири ўқитувчи, сартарош ёки фаррош бўлиши ва иккинчиси эса ана шу халқ томонидан сайлаб қўйилган депутат, министр ёки бош министр (президент)  бўлиши мумкин ва аксинча.

Уларнинг ҳар бири иккинчисининг хатосини, йиллик даромадини, бойликларини, банкдаги барча карточкаларини бемалол кенг халқ оммаси олдида фош қилиши ва бу хатонинг жамиятга етказган зарарига қараб гуноҳкорни тегишли жазо билан жазоланишини талаб қилишга ҳаққи бор.

Масалан фаррош бош министрнинг атом электр станциялари қурилиши лойиҳасини қўллаганини танқид қилиб бу лойиҳанинг табиатга зарарини  ифодаловчи маълум бир ташкилотлар тўплаган фактларни рўкач қилиши мумкин.

Айни пайтда бош министр ҳам ўз уйининг даҳлизини яхши тозаламаган фаррош устидан арз қилиб маҳаллий коммун(яьни шаҳар ҳокимияти)га мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар икки ҳолат ҳам эркин матбуот сахифаларидан жой олишлари шўбҳасиз. Бу эса ҳар икки воқеанинг ҳам бир зумдаёқ барчага аён бўлишини таъминлагач халқ қўлидаги жилов “жамоатчилик фикри ” сифатида ишга тушади.  

Ана шу жиловнинг нақадар масс - медиага боғланганини кўриб сал ташвишга тушасан киши. Чунки улар нима ҳақда ёзсалар ва қандай ёзсалар шунга монанд акс - садо келади жамиятдан.  Бу эркин жамиятнинг биринчи хатоси. Яьни жамиятнинг бирор воқеага муносабати бир гуруҳ журналистларга, уларнинг Қандай масалаларга кўпроқ эътибор беришига, уларни Қандай ёритишига боғлиқ бўлиб қолиши мумкин. (Аммо бу ерда ҳам оддий халқнинг кенг ҳуқуқлари журналистларнинг камчиликларини очишга ва айни пайтда улар чидаги кучли журналистларни махсус мукофотлар билан тақдирлашга имкон беради).  

Иккинчи хато шундан иборатки, бу жамиятни бошқарувда яна бир жилов мавжуд бўлиб бу йирик капитал эгаларининг қўлида бўлган кўзга куринмас аммо ўта бақувват жиловдир.

Яқинда кимё инженерлари бир синтетик тола яратишди. Бу тола мустаҳкамликда ҳатто пўлатдан ҳам бақувват экан. Лекин йирик капиталистлар қўлидаги жилов бундан ҳам бақувват ва энг асосийси  у кўринмасдир.
Улар ўзларининг қўлларида тўпланган миллиардлаб долларни ишга солиш орқали Ер шаридаги умумий вазиятни ўз назоратлари остида тутиб туришга ҳаракат қилишмоқда.

Капиталистик дунёдаги “Ёпиқ Занжир” ва унинг даҳшатли оқибатлари.

Кеча телевизорда Сомали ва Либериядаги гражданлар урушини қурбони бўлган Ирландиялик бир йигитга бағишланган бир фильмни кўрсатишди.

Бу йигит аввалига ўқитувчи сифатида Либериянинг қишлоқларининг бирида болаларга билим бериш билан шуғулланади. У ерда уруш бошлангач у уйига кетмасдан БМТнинг озиқ - овқат маҳсулотларини Қочкинларга етказиб бериш гуруҳига холисанилло ёрдам бериб юради.

Кейинчалик унинг куйинчаклигини кўрган БМТниинг Қочкинлар билан шуғулланувчи комиссияси уни ишга олади. У энди БМТ вакили сифатида барча уруш бўлаётган жойларга қатнаб, уруш туфайли оч - яланғоч қолган болалар, аёллар ва карияларга ёрдам бериш операцияларига қатнашиб юради. Уларнинг озиқ - овқат ортилган машиналарини бир неча бор урушаётган томонларнинг ҳар хил тўдалари тўхтатиб, юкларини тортиб олишади. Ирландиялик куйинчак йигит бир икки марта бундай зўравонликка эътироз билдириб калтак ҳам ейди.

У ўзининг кечаги 12 - 16 яшар ўқувчилари бугун қўлларида “Made in America” ва  “Калашников” деб ёзилган автомат қуролларни кўтариб юрганларини кўриб куйинади. Шундан сўнг у вазиятни чуқурроқ ўрганишга киришади ва амин бўладики, бу мазмунсиз урушни асосан ғарблик ҳарбийлар ва қурол – яроғ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик капитал эгалари ўзларининг сиёсатчилари орқали ёқаeтган эканлар.

Африканинг ҳар бир давлатидаги ҳар хил кабилаларни бир - бирларига гиж - гижлаб уруш чиқаргач кейин уларга ўз қуролларини сотишар ва бу урушнинг имкон қадар кўпроқ чўзилиши учун ҳаракат қилишар эканлар. Ора сирада инсонийлик, озиқ овқат ёрдамлари ташкиллаштириб гуёки бу урушга уларнинг алоқалари  йўқлигини, аксинча улар бу урушни иложи борича тезроқ тугатишга ҳаракат қилаётгандек кўрсатишар экан.

Ана шу аччиқ ҳақиқатни сезган бу йигит Либерия   радиоси орқали ўз фикрини билдиради.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бу урушни ёққанлар буу жасур Ирландиялик йигитни  ана ўша содда уришқоқларнинг қўллари билан ўлдирилишига эришадилар.

Бу қотиллик гуёки йигитнинг радиодаги чиқишида  қабилаларнинг мақсадсиз, капитал қўлида ўйинчоқ бўлиб урушаётганлари ҳақида гаплари урушаётган томонлардан бирининг нафсониятига теккани учун уни орқасидан келиб отиб кетдилар деб тарғиб қилинади.  

Йигитнинг дафн маросимида унинг отаси ўғли ёзиб қолдирган бир хатни ўқийди. У ўз хатида:
“Мен ўз ватаним ва АҚШ, Италия, Франсия каби давлатларнинг Африкадаги сиёсий ўйинларидан қаттиқ изтиробдаман. Улар аввалига бу ерларда уруш оловини ёқиб кейин қурол сотиб,  сўнггида эса мен каби одамларни гуёки кечирим сифатида ёрдамга юборишлари бу даҳшатли ва циник(масхаромуз) ўйиндир. Мен уятдан ёнмоқдаман ва не қилишни билмайман. Ёлғиз умидим -  инсонлар тезроқ бу маккорликларни илғаб олишларидан ” деб ёзиб қолдирган экан.

Агар бундоқ ўйлаб қаралса ҳақиқатан ҳам даҳшатли манзара .
АҚШ, Россия, Франция, Италия, Швеция, Туркия, Хитой, Исроил, Германия, Англия, Канада каби давлатларда минглаб ҳарбий заводлар тўхтовсиз қурол ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар,  қуролларнинг янги моделлари устида ишлайдилар ва тинимсиз уларни такомиллаштириб борадилар.  

Бу ишлаб чиқарилаётган  қуролларни албатта қаёққадир сотиш керак ёки уларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш керак.
Қурол ишлаб чиқаришни тўхтатиш эса уларнинг бирортасини хаёлига ҳам келмайди.   Уларнинг асосий важ корсонлари қуйидагича: Янги қуроллар ишлаб чиқармай туриб уларни такомиллаштириб бўлмайди. Мукаммал ва такомиллашган қуролинг бўлмаса сен яшаётган давлат хавфсизлигига дарҳол путур етади ” деб ҳисоблашади улар. Яна ўша бетайин, ахмоқона ва хавфли ёпиқ занжир.

Ушбу кунда ўзининг кўрсаткичлари билан бир - биридан кескин фарқ қилмайдиган оддий пистолетдан тортиб сув ости ва усти кемаларигача, сувда  сузар танклардан тортиб космик фазода рақобатлаша оладиган қирувчи ракета - самолeтларгача,  лазер  нуридан  тортиб электроник нишонга олувчи,  нўқтали бомбаловчи учувчисиз(компьютер орқали) бошқариладиган  самолeтлар(Дронерлар)гача ва яна минг хил қурол турлари ўзаро рақобатда юқорида кўрсатилган давлатларда ишлаб чиқилмоқда.

Бу қуролларнинг савдосидан тушган фойда ҳар бир давлатнинг йиллик даромадининг 10%дан 40%игача ташкил қилмоқда. Ривожланган давлатларнинг ҳарбий харажатларига эса йиллик бюджетнинг 4 - 10 фоизи сарф қилинмоқда. Сарфу ҳаражат бизнес дунёсида ҳали бирор марта бўлсин даромадсиз бўлмаган.  
Демак кетган сарфу ҳаражатни қандай қилиб бўлсада қоплаш зарур.  Унинг устига ҳарбий ҳаражатлар йил сайин кўпаймоқда.

Қурол ишлаб чиқараётган давлатларнинг кўпчилиги ҳеч қандай   урушларда иштирок этаётгани йўқ. Демак уларнинг барчаси харидорга муҳтож.

Айни пайтда Туркия курд бўлғинчиларига қарши, Исроил арабларга қарши, Индонезия Шаркий Тимоага қарши, Шри - Ланка тамил - иламчиларга қарши ва яна бир неча Африка давлатларида эса турли туман ҳарбий ҳаракатлар/урушлар олиб борилмоқда.

Демак бу давлатларнинг барчаси қурол - яроғга муҳтож.
Мана сизга  капиталистик бозор тузумининг негизи бўлмиш талаб ва маҳсулот. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар касод бўлмаслик учун ҳамиша харидорга муҳтождирлар. Қурол – яроғ ишлаб чиқарувчилар  ҳаридорга шу даражада муҳтожки агар уларнинг инсонларга ўлим келтирувчи маҳсулотини  сотиб оладиган бирор харидор топилмаса улар ҳатто бундай харидорни ўзлари, ўз қўллари билан яратишга ҳам қодирлар!

Чунки юқорида айтилган ёпиқ занжир қоидаси шуни талаб қилади. Бу занжирга боғланган барча инсонлар, биринчи навбатда уларни бошқарувчи бойлар яшашни истайдилар, барча қурту - қумурсқа, илону чаён ва ғаламис ҳашаротлар каби. Улар оддий инсонлардек, оддийгина яшашга рози эмаслар, чунки улар бойу бадавлат яшашга кўникиб қолганлар ва ана шундай яшашни доимий равишда таьминлаб туриш учун Карл Маркс айтгандек, ҳар қандай қабихлик ва худбинликларга ҳеч иккиланмай боришга тайёрдирлар!

Бу ерда икки ечим бор.  Бири бу ғаламислардан қандай қилииб бўлсада озод бўлиш керак - ёки уни бошини мажақлаб ташлаш зарур ёки уни жиғилдонини нима биландир тўйдириб туришингиз лозим.

Агар уни на мажақламас,  нада бирор нарса билан таъминламас экансиз демак у уни яратганларни  ўз комига торта бошлайди.  Чунки у ҳаёт экан у ҳам сизу биз каби яшаш учун курашади.  Ана шунақа даҳшатли нарса бу.

Энди уч фактга эътибор беринг:
1997 йилда сотилган қурол  - яроғ ҳажми:
АҚШ - 11,3млрд. доллар ҳажмида қурол сотган.  
Буюк Британия  - 4,8 млрд. доллар ҳажмида қурол - яроғ сотган.  
Россия - 4,6млрд доллар ҳажмида қурол - яроғ сотган.  

Булардан ташқари яна ундан ошиқ давлат қурол - яроғ ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан шуғулланади.
Қолганларники ўртача 10 млрд.   доллар миқдорида бўлса юқоридаги уч давлатники 20,7млрд. доллар бўлса жами бир йилда 30,7млрд. доллар миқдорида қурол - яроғ сотилар экан.

Хуш, бу қанча бўлади деб солиштирадиган бўлсак, бу минглаб бомбардимончи самолётлар,  қанотли ва қитьалараро учадиган баллистик   pакеталар,  танклар, замбараклар, миллионлаб автоматлар,   миналар, гранаталар, ўқ - дорилар ва ҳоказолардир.

“Деворга осиғлиқ турган милтик ҳам бир йилда бир марта отилиб кетади ” дейди рус мужиклари.  
Бу қуроллар ишлаб чиқилиб кимларгадир сотилгач улар ишга тушади. Бири (Покистон) қуролини Толибларга сотса, иккинчиси (Эрон) Шох
Маъсудга, учинчиси эса(Ўзбекистон,  Россия)генерал Дўстумга сотади ёки керак бўлса бепул барча керакли қурол - яроғ ва бошқа керакли аслаҳалар билан таъминлаб туради. Асосийси - ана шу қурол - яроғ ва бошқа аслаҳалар сотилиб ёки ижарага берилиб турилса бас. Шу билан уларнинг қозони қайнайдида!  

Ер юзининг исталган бурчагида шу аҳвол. Бири Исроилни таъминлаб турса(АҚШ), иккинчи томон Фаластин ва Ливанни қўллаши лозим бўлади ва хоказолар. Томонларнинг муаммолари бу қурол – яроғ савдогарларини умуман қизиқтирмайди. Уларнинг бош муаммолари қурол ишлаб чиқарадиган ўз завод - фабрикаларининг тўхтовсиз ишлаб туришини таъминлаш, келиб турган мумай фойданинг касод бўлишига йўл қўймаслик.

Хуш, энди бояги жилов масаласига қайтадиган бўлсак, Хитой сиёсатчилари  айнан ана шу нозик ингичка аммо синтетик толадек ўта мустаҳкам бу жиловни аллақачон пайқаб олганларини ва ҳатто бу зангори жиловни ҳаракатга келтириш механизмларини ҳам яхши ўрганиб олганликларини амалда исбот қилдилар.

Бу мисолда мен доим юрагимда ташвиш уйғотадиган бир фикрнинг борган сари ҳақлигига ишона бошладим.

Менинг бу фикрим замонамизнинг қарийб барча кўзга кўринган демократ сиёсатчилари фикридан кескин фарқ қилади. Бу деганим демократ сиёсатчиларга қарши деганим эмас албатта. Бу деганим менинг уларнинг асосий фундаментал назарияларида жиддий хатолар борлигини таькидлашимдир.

Гапнинг лўндаси шундан иборатки, уларнинг наазариясига бўлган менинг шўбҳаларим шундан иборатки кўплаб ривожланган, демократик давлатларнинг Ҳукуматлари ўзларининг иқтисодий манфаатларини демократик ривожланиш йўлига энди қадам қўяётган давлатлардаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан юқори қўймоқдалар.

Бу эса коммунистик ғоя бўйича сиёсат юргизаётган ёки ҳали ҳам бу ғоядан бутунлай воз кеча олмаган давлатларнинг фақат иқтисодий ривожланишини тақозо қилмоқда. Яъни антидемократик ғояга асосланган давлат сиёсати демократик ғояга асосланган давлатлар томонидан ҳеч бир қаршиликсиз юргизилмоқда. Бу эса ҳар бир халқнинг “ўзинг учун ул етим ”  каби кураш йўли орқалигина демократияга эриша олишини кўрсатмоқда.  

Масалан, Дания давлати Хитойдаги инсон ҳуқуқлари топталишини танқид қилиб ёзган резолюсиясини БМТга аъзо 185 давлатдан 5 - 6та шимолий - ғарбий Европа давлатларигина қўллашди холос. Айнан ана шу кичик бир мисолда ҳали ғарб демократиясининг ривожлантирилиши лозим бўлган кўплаб қирралари намоён бўлди.  Резолюсия масаласи бўйича тортишув жараёнида яна шу нарса маълум бўлдики,  демократиянинг бундай ривожланиши шимоли - ғарбий давлатлардан келиши эҳтимоли анча юқори экан. (Қурол яроғ савдоси ва унинг даҳшатли оқибтлари ҳақида қўшимча материал бу ерда бор: http://ihrsu.org/RUSSIAN/War_creators_Rus.pdf ).

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Миллий Мажлис. 40 Қисм (Сўнгги). МХХ ва ИИВ ходимларининг қамоқхоналардаги жиноятлари ҳақида

Post by Admin on Mon Jun 08, 2015 4:48 am

Ўзбекистон Адлия вазири  М. Мирсафоевга
Бош прокурор  Бўритош Мустафоевга
Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи  Иноятовга
Ички ишлар вазири  Зокир Алматовга

28 - июль 1997й.

Бизнинг қўлимиздаги рад этиб бўлмас фактлар асосида Сизга шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар қарамоғида бўлган изоляторлар,  турмалар ва зоналарда кўплаб маҳбуслар қамоқхоналарнинг ходимлари томонидан доимий равишда аёвсизларча калтакланмоқдалар ва таҳқирланмоқдалар.

Оғир шароит, антисанитария ва калтакланиш туфайли ҳар хил касалликларга дучор бўлган маҳбусларнинг айримлари ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги оқибатида ҳаётдан кўз юммоқдалар,  айримлари эса бир умр ногиронликка гирифтор қилинмоқда.

Сизларга яхши маълумки, бу маҳбуслар фақат озодликдан маҳрум этилганлар холос.

Маҳбусларнинг бирортаси суд томонидан дарра уришга ёки бошқача кўринишдаги жисмонан таҳқирлашга ҳукм қилинмаган.  

Бирорта маҳбус суд томонидан зарурий тиббий ёрдам олишдан  ҳам маҳрум қилинмаган.


Бундай ноқонуний ҳукмларни сизларнинг қамоқхоналардаги ходимларингиз чиқаришмоқда ва ўзлари бу ҳукмларни ижро этишмоқда.
Суд қарорига биноан фақат озодликдан маҳрум этилган айрим маҳбуслар қамоқхона ходимлари томонидан ўлимга ҳукм этилмоқда ва  бундай жиноий ҳукмлар
маҳбусни ўлгунча калтаклаш орқали амалга оширилмоқда.  

Сизларнинг жиноятга қулоғигача ботган ходимларингиз маҳбусларнинг ҳеч қаерга шикоят қила олмасликларидан фойдаланиб ва ўз жиноятларининг ҳеч қачон фош бўлмаслигини гумон қилиб ана шундай разилликларга бормоқдалар.

Аммо айни ана шу ерда улар қаттиқ янглишадилар. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам очилади. Гитлер ва уни гумашталарининг жиноятлари каби Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларининг жиноятлари ҳам ҳеч қачон унутилмайди ва кечирилмайди.

Бу жиноятлар ҳақидаги хабарлар доимий равишда барча халқаро ҳуқуқни мухофаза этувчи ташкилотларга, ОБСЕ , БМТ ва Халқаро Трибуналга билдирилмоқда.
Алқисса погон таққан жиноятчиларнинг жиноятларини кўра - била туриб индамай турган, бу  жиноятларга чек қўйиш имкониятига эга бўла туриб уларга йўл қўйган
раҳбарлар ҳам Ўзбекистон Жиноят Кодексида кўрсатилганидек жиноятга шерик деб ҳисобланадилар.

Бизнинг Сиздан талабимиз  - қамоқхоналарда маҳбусларнинг калтакланишига, таҳқирланишига, ҳеч бир сабабсиз ШИЗО ва ПКТларга тиқиб жазоланишларига чек қўйинглар.

Ўзбекистон демократик мухолифат кучлари номидан
Муҳаммад Солиҳ
Ҳазратқул Худойберди                                             Муҳаммад Бекжон
Сафар Бекжон Урганжий                                         Пирмуҳаммад Ҳолмат
Юсуф Рўзимуродов                                                   Альберт Мусин
Максуд Бекжон                                                          Намоз Нормўмин
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

24 - июлда Жон Маклоуддан факс келди. У Докладимизнинг бир нусхасини унга юборишимизни илтимос қилибди. Хатнинг яримини ўзбекча ёзибди. Қойил, Ўзбекистонда бир йилгина яшаган Жон бу юртда қирқ йил яшаб ҳам тил билмаган руслардан фарқли равишда ўзбекчани қарийб ўзлаштирибди.

Мана унинг факси:    
“Ҳурматли Ҳазратқул ака,  Ассалому Алейкум! Мен Жон Маклауд из организации Хъюман Райтс Вотч, бир йил даврида Ўзбекистонда яшаб ишладим, инсон ҳуқуқлари
билан шуғулландим. Тахминан икки ҳафтадан илгари шу мамлакатдан Англияга қайтип келдим. Ҳозир Лондонда ишлайман. Кеча Ян Горвин (Халқаро Амнистиядан) Сиз томонидан ёзилган ҳужжат менга берди (Доклад номер 2,  22 нчи июль). Шу хатда жуда қизиқарли ва фойдали фактлар берилди.  Сиз бир копия Холли Картнерга юбордингиз экан,  фақат Нъю Йорк менга айтиб бермади.  Агар мумкин болса,  Доклад но.1 ва келажаги шундай ҳужжатлар, хатлар ҳам менга юборинглар. Очень надеюсь на плодотворное сотрудничество в этом важном деле.  Рахмат!
(ва ёмон ўзбек тили учун кечирасиз)
John MacLeod
(Central Asia Researcher, Human Rights Watch/Helsinki) ” .

Мен ўша куни “Озодлик ” да ХРВ/Хелсинкининг ҳам айни биз докладни тарқатган куни, яъни 22 - июлда улар ҳам Ўзбекистондаги матбуот эркинлигининг буғилаётгани ҳақида ҳисобот тарқатишганини айтишди.

Шу туфайли мен Жоннинг илтимосини бажаргач,  ундан ўша 16 саҳифали ҳисоботнинг бир нусхасини менга юборишини илтимос қилдим. Мен факсда шуларни унга жўнатгач,  у менга сим қоқди ва биз 15 минутча гаплашдик -  Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида.

“Каримов нима қилишни ўзи ҳам билмай қолди менимча ”  -  деди у ва вазиятнинг ниҳоятда оғирлашиб бораётганини айтиб ўз хавотирини билдирди.
Мен унга “Каримов ўзини боши берк кўчага олиб кирди. Энди на орқага қайтишини билади, на олдинга кетолмайди ”  - дедим.
Биз Жон билан ахборот алмашишга келишиб хайрлашдик.

26 - июль 1997й. Бугун “Озодлик ” да А. Пўлатов “Танқид ва танқидга муносабат ”  мақоласи билан чиқди. Ўзининг бу чиқишида раисдош аввалига “ҳар қандай танқидни, ҳатто у сизга ёқмаса ҳам уни қабул қилиш керак. Чунки танқид бўлмаса ривожланиш ҳам фикрлар хилма - хиллиги ҳам бўлмайди”  - деди. Аммо  бизнинг унга нисбатан танқидий муносабатларимизни,  хусусан “Бирлик ” нинг қурултойини ўтказмай келаётганига қарши чиқишларимизни қабул килолмаслигини айтиб,  “Бу танқид кутилмаган жойдан келди. Улар Низом бузилиб, қурултой ўтказмаганликни мени айбим деб кўрсатишаяпти.

Биринчидан,  бу бир менинг эмас барчанинг айби. Иккинчидан,  ахир қандай қилиб муҳожиротда қурултой ўтказиш мумкин, қачонки  бизнинг фаолларимиз калтакланиб, таьқиб остида ёки қувғинда юрган бўлсалар ”  - деди.

Кейин ўзининг бундай танқидни қабул қила олмаслигини айтиб “Биз қурултойни Тошкентда ўтказишга уринаяпмиз. Шундай қилсак бу катта ютуқ бўлади ”  - деди.

Кейин у Пўлат Охуннинг “Раҳбарлар ва фаоллар ички кураш билан овора бўлиб янги фикрларга йўл очмаяптилар ”  деган танқидий чиқишини қабул қилишини айтди. Ва ўзининг фикрининг исботи сифатида иқтисодий ва сиёсий фикрлари ҳақида гапирди. Булар ҳаракатнинг стратегияси сифатида қурултойда муҳокамага тайёрланаётган менинг фикрларим ”  деди.  

А. Пўлатовнинг бу гапларини таҳлил қилиб мен яна бир бор унинг раҳбар сифатида ишни эплай олмаётганлигига амин бўлдим.
Масалан у  бизнинг, яъни “Бирлик ” нинг муҳожиротдаги Ишчи қўмитаси ва “Бирлик”нинг Москва конференцияси қарорларидаги танқидни қабул қила олмаслигини очиқ айтиш билан аввало ўз ўзига қарши чиқди. Чунки у ўз интервъюсининг бошида танқидга тўғри муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида гапирганди, сўнггида эса ошкора бундай танқидларни қабул қила олмаслигини айтди. Бу орада у ўзини оқлаш учун бир гапни қистириб ўтиб кетди, яъни “танқидни маъсулият ҳис қилиб қилиш керак ”  деди.

Агар эътибор берган бўлсангиз бу гап юртда ўзининг сўзамоллиги билан  кўпчиликка таниш бир одамнинг гапини эслатаяпти. Топдингизми?Агар тополмаган бўлсангиз “Халқ сўзи ” газетасининг 1996йил август сонларини бир титиб кўринг.  Демак биз маъсулиятни ҳис қилмай раисни бекорга танқид қилган эканмиз. Демак индамай “ха,  сеники маъқул, билганингни қил, шу қурултой бўлса бирор кун бўларда. Мана 5 йил қурултойсиз яшадик, яна 5 - 10 йил яшасак яшабмизда қурултойсиз ”  десак раис рози бўларканда.Аммо кечирасизлару бундай номаълумликка ҳамма ҳам чидайвермайдида.


August 7,  1997
Ms.  Holli A. Cartner, Executive Director Human Rights Watch/Helsinki
Mr.  Jonathan F. Fanton, Chairman,  Advisory Board Human Rights Watch/Helsinki
Mr.  John MacLeod,  Central Asia Office Director  Human Rights Watch/Helsinki

Мы всегда с большим уважением и почтением относимся к деятельности Human Rights Watch/Helsinki за благородный труд всех еe сотрудников по освобождению политических узников в различных странах мира, за разоблачения преступлений диктаторских и авторитарных режимов  против человечества, за борьбу за права человека.

Как и во многих странах,  в Узбекистане с Вашей помощью были освобождены многие политзаключeнные. Однако сегодня в застенках режима Ислама Каримова всe ещё остаются многие наши соратники по борьбе.

Coгласно поступившему к нам информации из различных, заслуживаюших доверие источников,  в застенках режима содержатся 42 политзаключeнных(включая 3х исчезнувших религиозных деятелей), которые арестованы за свои политические и религиозные убеждения.  

По Вашим данным, поступившего  к нам 31 - июля 1997г. в числе политзаключeнных отсутствуют имена ешe 12 человек, арестованных и осужденных за свою мирную политическую или религиозную деятельность.

Мы просим Вас включить допольнительно имена нижеследуюших людей в Ваш список политзаключeнных и содействовать в скорейшем их освобождении:
1. Самандар Коканов - бывший депутат и член фракции “Эрк ”  в Верховном Совете
Узбекистана, 1944г. р. , бывший директор нефтяной базы в Ташкентской области, в 1990г. одними из первых распустил ячейку компартии в своем предприятии, 500 служащие и рабочие которых вступили в члены партии “Эрк ” . Арестован в июне 1993г. за поддержку партии “Эрк ”  по сфабрикованному обвинению “За хищение государственной собственности ” . После него арестованы также его брат и два сына.
2. Мели Кобулов - бывший депутат и член фракции “Эрк ”  в Верховном Совете Узбекистана. Арестован в 1994 г.  за поддержку деятельности партии “Эрк ” .
3. Фазлиддин Нажмиддинов - заместитель председателя общественной организации “Адолат ” . Арестован в марте 1992 г. (вместе с Хакимжоном Сатимовым, который Вам знаком). Осужден на 9 лет лишения свободы по сфабрикованным обвинениям (избиения, убийства).
4. Одилжон Саломов - свяшеннослужитель, член совета улемов г. Коканда. Арестован в 1994г. Подробных сведений нет.
5. Ахмадхон Отахонов -  работник мечети “Атауллахан ”  г. Намангана, 1948г. р. Имеет 5 детей, 3 из которых несовершеннолетные. Осужден по ст. 216 на 8 лет лишения свободы.
6. Ғуломқодир Мамутов - свяшеннослужитель мечети в г. Коканд. Арестован в 1995г. (вместе с Абдували Эгамбердиевым, который Вам знаком и уже освобожден). Осужден на 2г. лишения свободы по сфабрикованному обвинению “хранение наркотиков ” .
7. Абдулла Махмудов - свяшеннослужитель из Ферганской обл. Арестован в феврале1995г.
(вместе с Ғуломжон Саримсаковым, который Вам знаком ) и осужден на 4 г. лишения
свободы по. ст. ст. 210 и 216.
8. Ҳамидулла Юнусов - председатель Маргиланской организации партии “Эрк ” . Арестован в мае 1993г. Осужден по сфабрикованной статьи “за хранение оружия ”  на 1, 5 г. лишения свободы, однако по истечении срока не освобожден.
9. Сафар Аминов - член партии “Эрк ” , арестован в октябре 1994г.  за распространение газеты “Эрк ” . Осужден по сфабрикованному обвинению “хранение наркотиков и оружия ” на 4 г. лишения свободы.
10. Камолхон қори - свяшеннослужитель из г.  Коканда. Арестован в 1995г. по сфабрикованному обвинению ” хранение наркотиков ” . Осужден на 2 г. лишения свободы.
11. Кодиржон қори - свяшеннослужитель из г. Коканда. Арестован в 1995г.  по сфабрикованному обвинению “хранение наркотиков ” . Осужден на 2 г. лишения свободы.
12. Ахаджон Набиев - член партии “Эрк ” . Арестован в марте 1994г.  за распространение газеты “Эрк ” . Осужден по сфабрикованному обвинению “хранение наркотиков и оружия ” на 4 г.  лишения свободы.
Также сообщаем, что отмеченный в Вашем списке Муҳаммад Ражаб записан по псевдониму. Его паспортные данные - Тоштемир Нурматов, 1953г. р.

С уважением
Муҳаммад Солиҳ
Ҳазратқул Худойберди                                             Муҳаммад Бекжон
Сафар Бекжон Урганжий                                         Пирмуҳаммад Ҳолмат
Юсуф Рўзимуродов                                                   Алберт Мусин
Максуд Бекжон                                                          Намоз Нормумин


13 - август.
     Кеча рус муҳожирлари Парижда чиқарадиган “Русская мысль ”  газетасидан бир  неча қизиқ фикрларни ўқидим.  
Александр Гинзбург:  ” Каждый народ имеет право на свою сволочь ”  (Яьни "ҳар бир халқнинг ўз аблаҳи бўлишига ҳаққи бор").

“. . . . Литва не приняла советскую концепцию реабилитации,  по которой палач удостоверяет,  что жертва против него ничего не имела ” (Литва советларнинг жаллод маҳкумнинг ўнга қарши ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидловчи оқлаш дастурини қабул қилмади).
Бу гаплар мазмун жиҳатидан бизга таниш аммо улар А. Гинзбург томонидан жуда гўзал тузилган.

                          Taмом.

Admin
Admin

Number of posts : 1307
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Re: Миллий Мажлис ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

3-bet(3) Previous  1, 2, 3

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz