Форум_Ўзбекистон

Сиз сиёсатга қизиқмасангиз ҳам сиёсат сизга қизиқади!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Сиз сиёсатга қизиқмасангиз ҳам сиёсат сизга қизиқади!

Post by Admin on Sat Feb 21, 2015 7:41 am



Сиз сиёсатга қизиқмасангиз ҳам сиёсат сизга қизиқади.

“Мен сиёсатга қизиқмайман” дейсизми?

Аммо сиёсат сизга қизиқса нима қиласиз?

“Мен сиёсатга тупурганман” дейсизми? У ҳолда сизнинг бу ҳаракатингиз юзингизга қараб эсаётган шамолга қарши тупуриш билан баробар. Сиз сиёсатга тупурсангиз, сиёсат ҳам сизга тупуриши мумкин.

“Сиёсат ифлос ўйин, сиёсат бу фоҳишабозлик” дейдиганлар ҳам бор. Аслида сиёсат эмас балки сиёсатчи ифлос бўлиши мумкин, сиёсат эмас балки сиёсатчи сиёсий фоҳиша бўлиши мумкин.

Сиёсат худди кулолнинг қўлидаги лойдек, боланинг қўлидаги пластилин ёки ҳайкалтарошнинг қўлидаги гипсдек. Кулол лойга қандай шакл берса у ўша тусни олади, сиёсатчи ўзининг гапи ва ҳатти ҳаракатлари билан маълум бир кўринишдаги сиёсат олиб боради. Гапи билан иши бошқа-бошқа бўлган, мансаб ва бойлик орттириш учун баландпарвоз сўзларни гапирадиган, амалда эса ўзининг сиёсий ҳаракатлари ва хизматини пулга сотадиган одамларни “сиёсий фоҳиша” дейишади.  


Сиз сиёсат билан қизиқмаслигингиз мумкин аммо сиёсат сиз билан барибир, сизнинг истак ва хоҳишингизга қарамасдан, безбетларча қизиқади! Ҳар доим, ҳар жойда, ҳамиша! Сиз минг қўл силтаганингиз билан ундан қочиб қутула олмайсиз! Муттаҳам сиёсатчи сизнинг номингиздан иш юритади - сизнинг номингиздан овоз учун фойдаланади(масалан, сиз бормаган ва овоз бермаган сайлов бюллетенларини ўз номига овоз берган деб ўтказиш орқали ёки сайловолди йиғилишларида сизни лақиллатиб, амалга ошириб бўлмас буюк ишларни қилишни ваъда бериб сизни овозингизни олиш орқали ва ҳоказо).

Шундай экан сизнинг бир муттаҳам сиёсатчига ўз ҳақ ва ҳуқуқларингизни ўз қўлларингиз билан топшириб қўйишга ҳаққингиз борми? Унинг сизнинг билиб ёки билмасдан берган ёрдамингиз туфайли Парламент ёки Президент курсисига ўтқазиб қўйиб кейин уни қиладиган зулм, жаҳолат ва қатағонларга йўл қўйишга розимисиз?
Агар сиз шундай бўлишини истамасангиз ва Парламент ҳамда Президентлик лавозимларига сиз истаган одамлар сайланишини хоҳласангиз у ҳолда ҳеч бўлмаса сайлов ойларида сал фаолроқ бўлинг.

Сиздан бошқа ҳеч ким ўзга сайёралардан келиб Парламентдаги ландовур, диктатор нима деса икки қўллаб овоз берадиган, мажлисларда ухлаб ўтирадиган, қўлидан бирор жиддийроқ иш келмайдиган одамлар ўрнига фаросатли, билимли ва сиёсатда кучли одамларни сайлаб қўя олмайди.  
Фақат сиз ва сиз каби фуқаролар ўзларини, халқни ва Ватан тақдирини ҳал қилишлари мумкин.

Бу дунёдаги ривожланган барча давлатларнинг халқлари айнан ана шундай йўллар билан бугунги фаровон ва бахтиёр ҳаётга эришганлар. Ўзбекистон халқлари ҳам худди шу йўлдан боришга ва шу йўллар билангина бахтиёр ва фаровон ҳаётга эришишлари мумкин. Бизнинг халқимиз олдида ўзгача йўллар йўқ.  

Агар бирор жойда бир гуруҳ одамлар Россиянинг Украинага қарши урушини ёки мамлакатдаги сайловларни муҳокама қила бошласалар, айримлар бу масалага қўл силташга уринадилар ва "Биз кичкина одаммиз. Сиёсат бизнинг ишимиз эмас" деб ўзларини оқлашга ҳаракат қиладилар.


Сиёсат балки сизнинг ишингиз эмасдир, аммо сиз Сиёсатнинг ва сиёсатчиларнинг ишисиз, уларга керак одамсиз. Чунки сизнинг овозингизсиз улар сайлов йўли билан эришиладиган олий мартабаларга эга бўла олмайдилар!

Агар сиз сиёсатга бепарво бўлиб, унга лоқайдлик билан қарасангиз у ҳолда сиёсий муттаҳамларнинг куни туғади.
Аслан ўзлари сиёсатни яхши тушунмасаларда мансаб ва бойлик орттириш йўлида сиёсатга кирганлар сизнинг лоқайдлигингиз, бепарво эканлигингиздан фойдаланиб, турли туман қаллобликлар билан сайловларда қатнашиб, Парламент депутати ёки Президент бўлгач ўша сониядаёқ сизни унутишади.

Энди улар бемалол 4..5 йил, келаси сайловларгача маишат билан, ўз бойликларини кўпайтириш билан ва ўз мансабларини мустаҳкамлаш билан шуғуллана бошлайдилар. Келаси сайловлар яқинлаша бошлагандагина улар тўсатдан сизни эслаб қолишади. Чунки уларга ўз мансабларида қолиш учун яна сизнинг овозингиз керак бўлиб қолади. Улар яна сизнинг пассив сиёсий позициянгиздан айёрлик билан, қайтадан фойдаланишга урина бошлайдилар.  

Агар сиз яна бир бор бепарволик қилсангиз демак яна ўз ва болаларингиз тақдирини бир тўда сиёсий қаллобларга ўз қўлларингиз билан топшириб қўйган, уларнинг  шум мақсадларига эришишларига ёрдам берган бўласиз.
Сиёсатдаги қаллоблар сайловолди учрашувларида одамлар билан учрашиб яна сийқаси чиққан баландпарвоз гапларни гапириши, яна қайта-қайта улкан ваъдалар бериши ва шундай йўллар билан яна сизни овозингизни олишга ҳаракат қилиши табиий.
Уни қўллаб турган ва уни ўзига ўхшаган бир гуруҳ қаллоб хизматкорлар эса сизни ва ҳатто сайловга кела олмаган бобонгиз ва момонгизни, касалманд қариндошингизни ҳам овозларини тўплаб ўша қаллоб, устаси фаранг сиёсатчини қайта сайланишларини таьминлашлари аниқ.

Аммо сиз қачонгача сиёсий қаллобларнинг алдовларига рози бўлиб яшайверасиз? Ахир қачондир бундай муттаҳамликларга чек қўйиш керакку!


Бу гапдан хулоса шуки, бир гуруҳ қаллоблар сиёсатга қизиқмаган фуқароларни ўз қўлларида худди қўғирчоқдек ўйнатиб, уларнинг овозларини фирибгарлик йўллари билан ўзларини фойдаларига ҳал қилишга ҳамиша уриниб келадилар.
Аммо бировга ва айниқса сиёсий қаллобга алданиш учун одам ё лақма бўлиши керак ё ўз ва оиласи ҳаётига умуман бепарво бўлиши ёки бўлмаса сиёсатга ҳеч қачон қизиқмаган одам бўлиши керак. Бизнинг халқимизнинг кўпчилиги фикрли, фаросатли, меҳнаткаш одамлар. Уларни унча бунча одам осонгина алдай олмайди.  Демак сиёсий қаллобларнинг бир неча сайловларда халқни кетма кет алдашга эришишларига сабаб бу кўпчиликнинг сиёсатга қизиқмаслигидир!



Шу учун бир тўда фирибгар сиёсатчини қўлида қўғирчоқ, унинг ҳокимиятга келишида бир восита бўлгандан кўра сиз уни ўз қўлингизда ўйнатинг, сиз унинг олдига эмас балки у сизнинг олдингизга ялиниб келсин, овозингизни унга беришни сиздан илтимос қилсин. Агар у сизнинг овозингизни олмоқчи бўлса, аввало ўзининг ким ва қандай одам эканлигини кўрсатсин, қаерларда, қандай ишларда ишлаганини, кимлар уни таниши ва ҳурмат қилишини, қандай ишларни у қойиллатиб қўйганини айтиб берсин, уларни исбот қилсин, сайланганидан кейин, амалда ўзи ваъда берган ишларни қандай қилиб амалга ошира олишини аниқ бир режаалар билан исбот қилиб, уларни сизга биттама битта, ипидан игнасигача тушунтириб берсин.



Ана шундан кейин сиз бошқа сиёсатчиларни ҳам тинглаб кўринг ва ниҳоят овоз бериш пайти келганда ўйлаб кўриб, номзодларни бир бирига солиштириб кўринг, қайси сиёсатчининг фикрлари, гаплари, ўзини тутиши, билими, савияси, қудрати ва инсонийлиги сизга кўпроқ маъқул келса, ана ўша номзодга кейин овоз беринг.

Сиёсатчи сизни эмас балки сиз сиёсатчини ўз қўлингизда ўйнатинг!  Сиёсатчи сиз ва сизнинг овозингиз билан эмас балки сиз сиёсат ва сиёсатчининг кимлиги билан қизиқинг!


Сиёсат билан қизиқиш учун унинг ўзини ифлос этиклари билан сизнинг уйингизга, сизнинг шахсий ҳаётингизга, сизнинг қишлоғингиз, шаҳрингиз ёки юртингизга бостириб киришини ва сизнинг ҳақ - ҳуқуқларингизни топташини кутиб ўтириш шарт эмас.


Сиёсат билан қизиқиш учун инсонлар узоқ йиллар мобайнида  азоблар чекиши, турли туман порахўр амалдорлар, милисалар, ҳокимлар, махфий хизмат ходимларидан йиллаб давомида азият чекишлари шарт эмас.  

Агар Сиёсат бир аскар ёки милиса кўринишида қўшнингизни уйига ёки қўшни давлатга бостириб кирса, у ҳолда бу нарса виждони бор ҳар бир инсонни, бошқани дарди бегона эмаслигини тушунган ҳар бир одамни ташвишга солиши керак.


Инсоннинг ўз атрофидаги воқеаларга ва дунёга муносабати унинг инсоний позициясини, яьни унинг аслан қандай инсон эканлигини кўрсатади.


Буюк файласуф Суқрот “Ҳар ким ҳам сиёсатчи бўла олмайди аммо ҳамма ҳам сиёсат ҳақида фикр юрита олади” деган эди.

Сизнинг бир фуқаро сифатида сиёсат билан ҳамиша қизиқишингиз шарт эмас аммо сиз мамлакат ва халқ ҳаётида энг мўҳим бўлган саналарда, хусусан сайлов пайтларида ва мамлакат, халқ учун мўҳим бўлган қонунлар қабул қилинаётганда, бу қонунлар ҳаётда бузилаётгаанда, уларни амалдорларни ўзлари оёқ ости қилаётганда фаол бўлишингиз керак.  



Мамлакат ва халқнинг тақдири, унинг бугуни ва эртаси, болаларнинг келажаги ҳар бир фуқаронинг сиёсатга ва сиёсий жараёнларга қизиқиши қай даражада эканлиги билан чамбарчас боғлиқдир.
Фуқароларнинг сиёсий билимлари ва сиёсатга қизиқишлари қанчалик юқори бўлса ўша жамиятда яшаётган фуқароларнинг ҳаётлари ҳам шу қадар фаровон ва бахтлироқдир. Бу сиёсий математиканинг аксиомаси, яьни рад этиб бўлмас, тарихий фактларга асосланган қонунидир.




Шу учун келаётган Президент сайловларида фаол қатнашинг. Агар бу сайловларда сиз истаган номзодлар бўлмаса у ҳолда сайловга бориб барча номзодлар устидан қора чизиқ тортинг. Аммо сайловга қўл силтаманг. Акс ҳолда сизнинг номингиз ёзилган бюллетенни сиёсий қаллоблар ўз фойдаларига ишлатадилар. Сизнинг номингиздан кимдир кимнидир сайлашига асло йўл қўйманг!

Чунки сайлаш ва сайланиш сизнинг бир фуқаро сифатида энг асосий конституцион ва муқаддас ҳуқуқингиздир! Буни ҳеч қачон унутманг ва ҳамиша ана шу ҳуқуқингизни ҳурмат қилишларини барчадан бирдек талаб қилинг!  


Ҳазратқул Худойберди
2015 йил 21-феврал

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Диктатурадан демократияга ўтишдаги биринчи қадамлар

Post by Admin on Wed Jun 10, 2015 8:11 am

Диктатурадан демократияга ўтишдаги биринчи қадамлар

Кўпчиликка ва ҳатто Ислом Каримов бошқараётган мавжуд ҳукумат вакиллари ва уларни қўллайдиганларга  ҳам шу нарса маълумки, бу ҳукумат 25 йилдан бери бир одамнинг, яьни шахсан Ислом Каримовнинг буйруқлари билан тузилиб, кейин эса унинг фармонлари асосида бошқарилиб келинмоқда.

Ўтган 25 йил ичида ҳукуматга келиб кетган вазирлар, бир неча маротаба ўзгартирилган вилоятларнинг ҳокимлари, Олий ва Конституцион Суд раислари, Бош прокурорлар, Олий мажлис ва Вилоят Кенгашлари депутатларининг сон саноғи йўқ.

Улар ичида фақат бир одам – Ислом Каримов ҳеч ўзгармай Ўзбекистон Ҳокимиятида маҳкам ўтирибди.  
Ўзбекистон давлатини бошқарув ишларининг барчаси энг аввало Ислом Каримов ва унинг фармони олийлари ва ундан кейингина Ўзбекистон Конституцияси ва қонунлари асосида бошқариб келинмоқда.

Агар Ўзбекистон қонунларининг бирортаси Каримов фармонига зид келса у ҳолда фармон эмас қонун ўзгартирилади, яьни у Президент фармонига мослаштирилади.
Агар Президентнинг бирорта фармони Ўзбекистоннинг бирор қонунига зид келса у ҳолда ўша фармон амалга оширилади.  
Бу ҳақда на Конституцион Суд, на Олий Мажлис, нада бирор депутат ёки вазир қонун оёқ ости қилинаётгани ҳақида эътироз билдириш у ёқда турсин, ҳатто миқ этиб товуш чиқара олмайди.

Чунки ҳамма Ислом Каримовни аллақачон ягона ҳукмрон деб тан олган, у нима деса шу.
Ўзбекистонда Президент бирламчи, қонунлар эса иккиламчидир.
Аммо шунга қарамасдан, сўнгги пайтларда мамлакатда Конституция, қонунлар, инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳақида гапириш кучая бошлади.

Бунга асосий сабаб, бир томондан Каримовнинг қарилик сабаб борган сари ҳолдан тойиб бораётгани ва кўп нарсаларга эътибори пасайиб кетаётгани бўлса, иккинчи томондан Ўзбекистоннинг чет эллик ҳамкорлари(АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Канада ва бошқалар)нинг Ўзбекистон Ҳукуматига доимий равишда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни эсларига солиб туришларидир.

Ва айниқса Ўзбекистон иқтисоди, оғир ва енгил саноатига турли туман инвестициялар ётқизиш ва ўзаро савдо сотиқни кучайтиришни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга боғлаб олиб борилиши (бундай ҳоллар камдан кам учраса ҳам) ўз самарасини оз бўлсада бермоқда.

Булардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугун Ўзбекистонда буғилган, топталган ва қарийб йўққа чиқарилган фуқаролик жамиятининг дарахтларини яна қайтадан тиклашга шароит юзага келмоқда.

Биз, яьни фуқаролик жамиятининг фаоллари ва демократик мухолифат вакиллари, бир нарсани аниқ ва равшан тушуниб олишимиз керак: Ўзбекистонда очиқ ва эркин жамият яратиш, демократик қадриятларни амалда (мавжуд ҳукумат вакиллари каби фақат оғизда эмас) ҳаётга жорий қилиш тўсатдан, қандайдир йўллар билан, инқилобий кураш орқали амалга оширишнинг иложи борган сари, қумга сингиб кетаётган сувдек, йўқолиб бормоқда.

Кўпчилик шуни аниқ биладики, Ислом Каримов қарилик (ёки касаллик ва табиий ўлим ) сабабли эртами, индинми ҳукуматдан кетади. У юра олмайдиган ҳолга тушганда  Чилининг диктатори Пиночет каби ғилдиракли аравачада ўтириб олиб, ўзига умрбод сенаторликни олиши ҳам мумкин ва онда сонда Сенатда мудраб ўтириб, ўзини борлигини намойиш қилиб туриши мумкин холос.

Аммо ҳақиқат шундан иборатки, уни ўрнига келадиган навбатдаги президент ҳам Каримов олиб борган сиёсатни давом эттиради. Албатта янги супурги бошқача супургандек, янги президент ҳам Ўзбекистонни ўз билганича бошқаришга уринади.

Аммо янги президент бир пайтни ўзида ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан бўлаётган босимларни аниқроқ ва равшанроқ сеза бошлайди, ташқи босим янги президентга кучайиши ҳам мумкин. Ана шундай шароитларда у секин аста бўлсада фуқаролик жамиятининг дарахтларини тиклашга имкон бермасдан иложи йўқлигини тушуна бошлайди.

Булардан ташқари ҳар қандай эсини таниган, фаросатли сиёсатчи бугунги кунда тараққий қилган давлатлар тажрибасидан шуни биладики, ҳар қандай мамлакатда эртами, кечми сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши сиёсий аксиомадир, сиёсий ўзгаришлар бўлсагина жамиятда иқтисодий ўзгаришлар кучайиши мумкин ва булар натижасида давлат гуллаб яшнаши, фуқароларнинг ҳаёти эса борган сари фаровонроқ бўлиши мумкин холос. Буларни дунё халқларининг ҳаётий тажрибалари аниқ ва равшан кўрсатиб турибди.

Ана шундай ўзгаришларнинг биринчи қадамлари Ўзбекистонда қандай бўлиши мумкин деган савол кўпчиликни ўйлантириши табиийдир.
Мен ўйлайманки, биринчи қадамларни бугун бошларида ҳукуматнинг калтаги синаётган, бўлар бўлмасга амалдорларнинг зуғуми остида қолаётган ўқитувчилар, ҳамширалар ва шифокорлар қўйишлари керак.

Бу қадамлар Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига ва фуқаролариннг ҳақ ҳуқуқларига асосан Мустақил касаба уюшмалари тузишдан бошланиши керак.
Касаба уюшмаси дегани бу ҳамкасабаларнинг йиғилишиб бир кучи бўлиши деганидир.

Бир ҳамшира ёки бир ўқитувчи юраги ютиб, бир ўзи унга қўполлик қилаётган, мактаб ёки касалхонани ремонти учун пул талаб қилаётган ёки пахтага бориб ишлашга мажбур қилаётган директори ёки бош шифокорга қарши гапира олмайди. Аммо бу ишни Касаба Уюшмасининг вакили қила олиши мумкин.
У ўша директор ёки бош шифокорга қарата:

Кечирасизу аммо Касаба Уюшмаси вакиллари сизнинг фалон буйруғингизга ўз норозилиги билдиради. Чунки сизнинг у буйруғингиз Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига зиддир. Шу сабабдан биз пахта ишларига боришдан, мактабни/касалхонани ремонт қилиш учун пул тўлашдан бош тортамиз. Булар Ўзбекистон қонунларига зид буйруқлардир” дейиши керак.

Бундай норозиликни бир ёки икки одамдан кўра бир ташкилот номидан айтиш ҳам осонроқ, ҳам қудратлироқ таьсир кучига эгадир. "Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар!"
Мактаб директорлари ва шифохона (ёки бирор бошқа корхона ) раҳбарлари ўз қўл остида ишлайдиганларнинг тарқоқлиги ва қўрқоқлигидан фойдаланиб ноқонуний буйруқлар беришади.

Амалдорларнинг бундай ноқонуний ҳатти ҳаракатларини фуқаролар фақат уюшган ҳолдагина енгишлари мумкин, холос. Бошқа йўл афсуски йўқ.

Чунки мамлакатда ҳозирча яккам, дуккам ҳолда ишлаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари жуда кам, улар амалдорлардан азият чеккан фуқароларниинг миллиондан бирига ҳам ёрдам бериш имконига эга эмаслар. Фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган Конституцион Суд, Ички Ишлар , Адлия вазирлиги, Прокуратуралар ходимлари эса бундай ноқонуний фармонлар(яьни шифокорлар, ҳамширалар, ўқитувчилар, турли туман корхоналарнинг ишчилари ва ходимларини пахтаага ҳайдаш, ремонтгаа пул тўлаш каби буйруқларнинг кўпчилиги) тепадан тушаётганини биладилар ва шу сабабли улар фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайдилар.  

Шу сабабдан барча соҳаларда барча ишловчилар секин аста ўзларининг Мустақил Касаба Уюшмаларини тузишлари ва уларни қонунга риоя қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишлари керак.

Кейин бу масалада қандай маслаҳатлар керак бўлса биз, фуқаролик жамияти фаоллари ва демократик мухолифат вакилларидан сўрашлари мумкин ёки замонавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда барча керакли маълумотларни топиб, кейин секин аста касаба уюшмасининг ташкилий ва кундалик ишларини йўлга қўйишлари керак.

Бугунги ривожланган давлатлар Швеция, Дания, Норвегия, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Канада ва бошқа демократик мамлакатларда фуқароларнинг ҳаётлари ўз ўзидан фаровон бўлган эмас. Улар ана шундай касаба уюшмаларини тузиб ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини талаб қилишни, курашни ўрганганлар ва уни доимий равишда ҳаётда қўллаб келадилар. Ушбу кунда ҳам улар бозорга қараб, агар уларнинг маошлари кам бўлса, уюшган ҳолда корхона раҳбарига ўз талабларини қўя оладилар ва маошларини оширмагунча иш ташлашлар, намойишлар уюштириб турадилар.

Айнан касаба уюшмалари ҳар қандай жамиятни ривожлантирувчи моторлар ҳисобланади. Ҳатто турли туман мухолифат партиялари ҳам касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилишга, уларнинг таалабларини ўрганган ҳолда ўзларининг сиёсатларини юргизишга ва шу йўллар билан кенг халқ оммасининг кўнглини топишга уринадилар.
Демократик мухолифат ва касаба уюшмалари ҳар қандай жамиятни, унинг узун ва оғир поездини олдинга етаклайдиган қудратли локомотивлардир. Бугун афсуски Ўзбекистонда демократик мухолифат вакилларига ўз сиёсий фаолиятларини эркин юритиш тақиқланган. Аммо Касаба уюшмаларини тузиш ва уларни секин аста йўлга қўйишга бугун Ўзбекистонда вазият етилиб келмоқда.
Бундай сиёсий масалаларни аввал ўрганиш ва тушуниш, кейин эса уларни ҳаётга қўллаш навбати Ўзбекистон фуқароларига ҳам келди. Токи бу ишлар қилинмас экан мамлакатда фуқароларнинг фаровон ва бахтиёр ҳаётларини таьминлаш орқага сурилаверади.


Ҳазратқул Худойберди
2015.06.10

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон халқининг демократик мухолифатга бўлган улкан ва долзарб эҳтиёжи ҳақида

Post by Admin on Sun Oct 25, 2015 4:50 am

Ўзбекистон халқи ва Ислом Каримов ҳукуматининг демократик мухолифатга улкан ва долзарб эҳтиёжи.

Бугун на Ўзбекистон халқининг асосий кўпчилиги, нада Ислом Каримов бошлиқ ҳукумат вакиллари ва уларнинг жойлардаги амалдорлари халқ ва давлат учун демократик мухолифат нақадар зарур эканлигини ва у улкан ва долзарб аҳамиятга эга эканлигини тушунишмайди.
1989-1991 йилларда гуркираб ривожланган Ўзбекистон демократик мухолифати ўз ютуқларига ўша пайтда мамлакат Совет Иттифоқи таркибида бўлгани учун ва бутун Иттифоқ бўйлаб Ошкоралик ва Қайта қуриш сиёсати олиб борилаётгани шарофати эвазига эришган эди.
Ўша даврда мухолифат барча собиқ совет республикаларида бирдек ривожлана бошлади. Улар ичида энг кучлилари Болтиқ бўйи давлатларида, улардан сўнг Россия, Гуржистон, Озарбайжон ва Ўзбекистонда ташкил топган эди.

Қолган республикаларда мухолифат ривожланиши нисбатан орқада эди. Бунга сабаблардан бири сифатида интеллигенция, яьни ўқимишли ва турли туман соҳаларда кучли муттахасисларнинг ана шу давлатларда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда кўпчиликни ташкил қилганлиги бўлиши мумкин.
Ўша пайтларда Ўзбекистонда оғир ва енгил саноат юқори савияда ривожланаётган эди, бизда ишлаб чиқарилаётган Ил-76 учоқлари, тракторлар нафақат барча республикаларга балки чет элларга ҳам сотилар эди, олтин, уран, алюминий ишлаб чиқариш ҳам юксак савияда эди, турли туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эса кўплаб давлатларга сотилар эди.

Бу соҳаларда ишлаган одамларнинг кўпчилиги ўқимишли одамлар эди. Айнан ана шу билимли одамлар сафидан уларнинг энг илғор ва фаоллари Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракатига, Эрк ва Озод деҳқон партияларига, Тўмарис хотин қизлар ташкилотига, Эркин ёшлар уюшмасига, Тадбиркорларнинг илк мустақил касаба уюшмасига оқиб кела бошлаган эдилар.
Бундай улкан потенциал у пайтларда кўплаб қўшни республикаларда йўқ эди ва Ўзбекистон ўзининг бундай кучли ва фаол мухолифати билан том маьнода фахрланса арзийдиган давлат эди.

Афсуски бу потенциал ва қудратни айнан ўша йилларда Москва томонидан тайинланган ашаддий коммунист Ислом Каримов тушунмади. У ҳатто бугунга келиб ҳам ҳар қандай давлатда мустақил ва кучли мухолифат бўлиши нақадар улкан аҳамиятга эга эканлигини тушунгани йўқ.
Бундай мўҳим нарсани унинг бир ўзи тушунмаса гўрга эди. Аммо асосий муаммо шундаки, Ислом Каримов нафақат ўзини балки ўз атрофидаги барча мулозимларини ҳам мухолифатни уни ўзи айтганидек “қора кучлар” деб ҳисоблашга ўргатиб келди.
Бу ҳар қандай давлат ва унинг халқи учун улкан фожеадир қачонки у давлатнинг раҳбарлари халқнинг сиёсий томондан етук фарзандларини “қора кучлар” деб атаса!

Бу ҳолатни оддийроқ қилиб тасвирлаш учун шундай мисол келтириш мумкин. Фараз қилингки бир халқнинг улкан армияси бор. Ҳар қандай Армиянинг асосий вазифаси бу ўз халқи ва давлатини ҳар қандай ташқи кучлар тажовузидан ҳимоя қилишдир.
Энди фараз қилингки, ана шу Армия сафларида сараланган бир дивизия бор. Бу дивизия худди Спартанинг аскарларидек махсус қудратга эгадирлар ва улар жанг қилишнинг олий услубларини мукаммал ўрганганлар. Уларнинг Спарта аскарларидан фарқлари шундаки, улар нафақат жанг қилиш саньатини балки ҳарбий бўлинмаларни бошқариш саньатини ҳам мукаммал ўрганганлар.

Ана шундай мухоифатга эга бўлган давлат ва унинг халқи бахтли халқлардир. Чунки уларнинг кучли мухолифат вакиллари бу бир резерв кучдир. Агар тўсатдан, масалан худди Польшада бундан бир неча йил олдин бўлгани каби(ўшанда Смоленск шаҳрига Сталин даврида минглаб қатл қилинган поляк офицерлари ва аскарларини мозорини зиёрат қилишга келаётган ҳукумат учоғи туманли аэропортга қўнишда ҳалокатга учраган ва барча ҳокимият вакиллари ҳалок бўлган эдилар) , бутун ҳокимият вакиллари фалокатга учрасалар, бундай ҳолда ҳокимиятни тезда ўз қўлига ола ва уни бошқара биладиган кучли инсонлар бўлиши керак.

Кучли мухолифатга заруратнинг энг мўҳим томони шундаки, давлатни бошқараётган ҳукумат турли масалаларда халқнинг кўнглини тўлдира олмаётган бўлса, у ҳолда халқнинг норозиликларини олдини олиш ва мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун янги ҳокимиятга сайловлар ўтказилиши талаб қилинади.
Янги ҳокимиятни сайлаш бу ҳар қандай давлатда бўлиши мумкин бўлган инқирозларни енгиб ўтишнинг энг оддий ва юз йиллар давомида синалган ягона усулидир.
Янги ҳокимият эса фақат ва фақат мухолифат вакиллари томонидан тузилиши мумкин, чунки мамлакатни инқирозга олиб келган мавжуд ҳокимият вакиллари сайловларда енгилиши табиий ҳолдир.

Бунга юзлаб мисоллар келтириш мумкин, масалан эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш ва шу сабаб ҳокимиятни тез тез алмаштириб туриш имконига эга бўлган Ғарбий Европа, Америка, Жанубий Осиёнинг айрим давлатлари халқларининг аксарияти (!) бугунги кунда фаровон ва бахтли яшаш имкониятларига эришганлар.

Қиссадан хулоса шуки, ушбу кунда Ўзбекистон халқи ва Ислом Каримов ҳукуматини демократик мухолифатга улкан ва долзарб эҳтиёжи бордир.

Бундай эҳтиёжни кеч бўлсада англаб етиш, англаб етгач эса шунга қараб иш тутиш лозимдир. Акс ҳолда вақтида қондирилмаган бу эҳтиёж борган сари оғир ижтимоий касалликларга олиб келиши ва халқнинг ҳаётини янада оғирлаштириши, у эса ўз навбатида халқни бош кўтаришга ва турли туман тўполонларни бошлаб юборишга мажбур қилиши мумкин.

Бу дунёда инсоният ўзининг минг йиллик тарихида бир нарсани чуқур тушуниб етди: Ҳар қандай даҳшатли фалокатни ҳам енгиш мумкин экан қачонки сиз у фалокатни бошқариш саньатини эгаллаган бўлсангиз. Бундай саньатни эгаллаш учун эса ҳар бир халқ ўз бошидан ўша даҳшатли фалокатни кечириши шарт эмас балки ўзга халқлар тарихи, улар бошидан ўтган фалокатларни ўрганиши, улар йўл қўйган хатоларни четлаб ўтиши ва ниҳоят улар эришган ютуқ ва муваффақиятлардан доимий равишда ўрганиб бориши керак экан.

Ҳазратқул Худойберди
2015.10.25

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Отсиз чавандозлар, чавандозсиз отлар ва аросатда қолган оқсоқол.

Post by Admin on Tue Feb 23, 2016 4:47 am

Отсиз чавандозлар, чавандозсиз отлар ва аросатда қолган оқсоқол.

Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги бугунги ҳаёт менга айнан ана шундай вазиятни эслатади.
Фараз қилингки, бир замонлар бир қишлоқ аҳли турли туман тўй ва ҳашамларда йиғилишиб, уларни қизиқроқ ўтиши учун кўпкари, пойга каби турли туман мусобақалар ва ўйинлар ўтказиб туришар ва шу билан халқ ўзининг кундалик ҳаёт ташвишларини бир оз унутишга ва озроқ бўлсада хурсандчилик қилишга ҳаракат қилишар эди.



Қишлоқдаги ҳаётни бошқариш, фуқароларнинг ҳаётларини яхши бўлишини таьминлаш, уларнинг тўй, ҳашар ва азаларини тартиб билан ўтказиш, мусобақаларни адолат билан назорат қилиш каби бир талай ишларни қишлоқ оқосоқоли ва унинг ёрдамчилари бошқариб туришар эди.
Тўй, ҳашам ва ҳашарлар ўтгач чавандозлар ҳам эл қатори ўз ишларига қайтишар, моллар ва қўй-қўзиларни яйловларга ҳайдаб, уларни кеч бўлганда қишлоқларга қайтариб олиб келишар эди. Деҳқонлар мева ва сабзавотларни парвариш қилиш, ишбилармонлар эса қишлоқ аҳли етиштирган сабзавотлар, мева-чеваларни, қишлоқ аҳлининг қўй қўзилари ва молларини яқин ва узоқ ўлкаларга олиб бориб сотиш билан шуғулланишар эди.

Бу ишларни барчасини тартиб, адолат ва баракали қилиб амалга ошириш, инсонларга йўл йўриқлар, ночорларга ёрдам кўрсатиш каби ишларни қишлоқ оқсоқоли ва унинг ишонган, малакали, халқнинг ҳурматига сазовор бўлган оқсоқоллар кенгаши бошқариб туришар эди.
Кундалик ҳаёт тарзи ана шундай бир маромда ўтар, халқ ўзига тўқ ва осойишта яшар эди.
Аммо кунлардан бир кун ёши бир жойга бориб қолган қишлоқнинг донишманд оқсоқоли бу дунёни тарк этади. Унинг ўрнига кимни оқсоқол қилиб сайлаш масаласи ўртага чиқади.

Вафот этган оқсоқолнинг қариндош уруғлари ва дўстлари ўзаро маслаҳатлашиб, “отасини ишини унинг ўғли давом эттирсин” деб оқсоқолнинг ғирром ва писмиқи ўғлини қишлоққа янги оқсоқол бўлишини талаб қила бошлайдилар.
Халқнинг “бу бола писмиқи, ғирром, у бир сурувни эплай олмайдию, қандоқ қилиб бутун бошли бир қишлоққа раҳбарликни эпласин?!” деган талабларига қарамай унинг қариндош уруғлари ўз гапларида қаттиқ туриб олишади, оқсоқолнинг ўғлини йўлга солишга қуюқ ваъдалар беришади.

Оқсоқоллар кенгаши эса орада юзага келган тарангликни сал юмшатиш, халқни ҳам, оқсоқолнинг қариндош уруғларини ҳам тинчлантириш учун унинг ўғлини вақтинчалик янги оқсоқол қилиб сайлашга ва унга синов муддати белгилашга халқ билан келишиб олишади.
Бу гапларга ишонган халқ рози бўлади ва қишлоққа раҳбарлик қилиш оқсоқолнинг ўғлига ўтади.
Аммо вақт ўтиши билан қўлига оқсоқоллик мартабаси теккан ғирром ва писмиқи борган сари қутура бошлайди. Аввалига у ўз атрофига қишлоқдаги ўзи каби зўравон ва писмиқиларни, пул ва мартаба учун унга содиқ қулдек хизмат қилишга тайёр бўлган бир тўда ғаламисларни тўплай бошлайди, уларни энг яхши отлар ва қурол яроғ билан таьминлайди.

Бу ишларни қилгач энди у ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга тушади, оқсоқоллар кенгашини чақириб улардан ўзига берилган “вақтинчалик оқсоқол” деган нарсани бекор қилишни ва уни “доимий оқсоқол” деб тайинлашларини талаб қила бошлайди.
Унинг важоҳати ва атрофига тўплаган зўравонлари ва каллакесарларидан чўчиган оқсоқоллар бу зўравон ва писмиқи одамни “Қишлоқнинг доимий оқсоқоли” деб эълон қиладилар.

Ниҳоят ўзининг ёвўз ниятига эришган ва мутлақ ҳокимиятни ўз қўлига киритган зўравон энди ўз билганича иш юрита бошлайди, унинг нотўғри қарорларини танқид қилган оқсоқоллар кенгаши вакиллари борми, унга маслаҳат беришга ва ёмон ҳатти ҳаракатлардан қайтаришга уринган ўз амакилари, тоғалари, жўралари ёки қари отахонлар борми, ҳаммасини ўз босими остига олиб, уларга зуғум ўтказа бошлайди. Шундан сўнг ҳам унинг айтганларига юрмаганларни ўзи янги қурдирган зиндонларга тиқа бошлайди.

Узоқ йиллар давомида отаси ва оқсоқоллар кенгаши қишлоқ аҳли билан бамаслаҳат эришган халқнинг бахтиёр, осойишта ҳаёти ва ҳаловатига бир пасда путур етади.
Одамлар қўрқа писа яшашга ўтадилар, зўравонлар ўзига тўқ деҳқонлар, молбоқарлар ва тадбиркорларга босим ўтказиб, уларга товон тўлаб туришни талаб қила бошлайдилар.

Дадил, жасур ва зўравонликни қабул қила олмайдиган мард чавандозлар зўравон оқсоқол ва унинг қўриқчилари томонидан биттама битта ушланиб зиндонларга солина бошлайди.

Бундай ҳаётда яшашни истамаган бошқа чавандозлар ва тадбиркорлар бирин кетин қишлоқдан чиқиб кета бошлайдилар.
Чавандозсиз қолган яйловдаги отлар эса ҳар томонларга тарқаб кетадилар.
Шу тариқа қишлоқдаги ҳаёт борган сари зулмат қаърига бота бошлайди.

Тўсатдан тўй ва ҳашамларнинг йўқолиб кетаётганини, отаси давридагидек турли туман ўйин кулгилар, мусобақалар, кўпкарилар бўлмаётганидан ғазабланган зўравон оқсоқол энди ўзи тўй-ҳашамлар ўтказишни режалаштира бошлайди.

Қочиб кетган отлардан 20...30таси ушлаб келинади, ғолибларга катта катта қимматбаҳо совғалар тайёрланади, улкан қозонларда ошлар дамланади.
Ҳамма нарсани ўйладим деган оқосоқол охирида қарасаки эгарланган отлар бору аммо чавандозлар йўқ.
Шунда у ўз қўриқчиларига “Нега чавандозлар йўқ?!” деб бақиради.

Қўриқчилар нима дейишларини билмай елкаларини қисишади. Шунда улардан сал дадилроғи “Чавандозларнинг бир-иккитасини калласини олиб, уч- тўрттасини зиндонларга солган эдик, қолганлари қочиб кетишди ярамаслар” дейди.

Ўз қўллари билан яратган бу мушкул ҳолатдан қандай чиқишни билмаган, сукунат босган тўйхонани отаси каби гуриллатишни истаган зўравон оқсоқол қўриқчиларига қарата” Бўлмаса ҳар биринг анови ер тепиб турган отларга миниб от пойгасига тайёрланинглар! Тўй тўйдек бўлсин! Бу нима сукунат?! Санъаткорлар, чалинг карнайу сурнайларингни, машойихлар куйласин! Қолганлар менга қўшилиб рақсга тушсинлар” деб ўшқиради.
Карнай сурнайлар чалина бошлагач айрим оқсоқоллар кенгаши вакиллари қўрқа писа қўлларини кўтариб, беўхшов ҳаракатлар билан оқсоқолга қўшилиб рақсга туша бошлайдилар.

Умрида от миниб дала кезмаган қўриқчилар қўрқа писа тепсиниб турган отларга минишади. Отлар алламбало кўринишда бир амаллаб саф тортгач зўравон оқсоқол ўз милтиғидан ўқ узиб пойгани бошлаши билан отлар ўқдек учиб кетадилар.
Отда на тўғри ўтиришни, нада уни бошқаришни билмаган дарди бедаво “чавандозлар”ларнинг қўрқоқлигини сезган отлар бир силкинишда уларни ўз устиларидан ағдариб ташлаб кенг яйловларга қарата ўқдек учиб кетишади.

Отларни кетидан аввалига эшак ва моллар, сўнгра кучуклар ва ниҳоят одамлар ҳам бир пасда бу тўйхонани тарк этишади.  
Бир пасда бўшаб қолган улкан тўйхонанинг қоқ ўртасида бошини ушлаб қолган оқсоқол атрофига тупроққа ағанаб, усти бошларидаги чангларни қоқиб, унинг қўриқчилари тўплана бошлашади.

Шу дамда бу оқсоқол ўзининг қудрати нақадар паст эканлигига илк бора ўзи ҳам иқрор бўлади. Аммо энди у нима қилишини билмас, бундай вазиятдан қандай чиқишини билмай қолган оқсоқолнинг аҳволи аросатда қолган одамни эслатар эди...  

2016.02.23

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари

Post by Admin on Fri Apr 01, 2016 7:15 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари.
Аслида бу мақоланинг номини “Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон Конституцияси ва Ўзбекистон халқига қарши амалга оширган энг оғир жиноятлари” деб аташ тўғрироқ бўлар эди.

Аммо мен бу мақолада Оқибат эмас балки Сабаб ҳақида гап юритмоқчиман.
Ҳар қандай ишнинг натижаси ўша ишни Ким, Қандай йўллар билан ва Нима сабабдан қилишига бориб тақалади.
Ана шу уч масаланинг энг асосий қисми эса айнан Сабабга бориб тақалади.

Истаган нарсани олиб қаранг – ҳар бир нарса бирор сабаб билан бошланади: Гўдак оч қолса ёки бирор жойи оғрий бошласа ёки онасини соғинса йиғлай бошлайди.
Кўчада, болалар аравачасида ёлғиз ўзи қолдириб кетилган ва йиғлаётган болани унча бунча одам овута олмайди. Ҳатто унга сут бериб ёки қўлда кўтариб, аллалаб минг уринган билан бола йиғлашдан тўхтамаслиги мумкин. Шундай ҳолатда у онасини қаттиқ соғингани учун йиғлаётган бўлиши мумкин. У фақат йиғидан қаттиқ чарчаб ухлаб қолиши мумкин холос. Аммо уйғонса яна хархашани бошлаши аниқ – токи ойиси ёки жилла қурмаса у рўҳан қабул қила оладиган инсон уни овутмагунча.

Бу ерда Сабаб боланинг кўнглида.

Бошқа бир мисол. Икки давлатда турли даврларда турли усуллар билан, турли туман усталар қўли ва бошчилигида улкан икки қаср қурилган. Бир давлатдаги қаср асрлар оша минг йилларгача ўз ўрнида мустаҳкам турса, иккинчи давлатдаги қаср орадан бир неча юз йил ўтиши билан аста секин нураб кетиши мумкин.

Бу ерда Сабаб устанинг қўли, билими ва саньатида.

Учинчи бир мисол. Халқи қашшоқ ва ночорликда яшаётган давлатлардан бирида бир куни эгизак болалар туғилади. Келинг уларни номини Ҳасан ва Ҳусан деб атайлик. Тақдир тақозоси ва замона зайли билан болалардан бири - Ҳусанни чет элда яшовчи бадавлат аммо фарзандсиз эру хотин асраб олиб кетишади.
Эгизакнинг иккинчиси Ҳасан эса ўз ота онаси билан қолади.
Орадан йиллар ўтиши билан чет элда, бадавлат оилада вояга етган Ҳусан кучли инженер бўлиб етишади ва улкан бир корхонанинг етакчи раҳбари лавозимига кўтарилади.
Шу давр ичида Ҳасан бир умр қашшоқликда яшаб, эртаю кеч бир ташвиш билан – ўз оиласини қандай боқиш ўйловлари билан яшайди.
Улар бир ота онанинг фарзандлари бўлганлари билан уларнинг болаликдан яшаш шарт шароитлари турли туман бўлгани учун Ҳусаннинг бу ҳаётда улкан муваффақиятларга эришиш, истаган билим юртига кириб ўқиб, истаган касбни эгаллаш, эркин яшаш ва эркин фикрлаш имконларига эга бўлгани учун ҳам у кучли шахс бўлиб етишган.
Айни пайтда бундай бахтли имкониятлардан маҳрум бўлган Ҳасан бир умр ночорликда яшашга, қорин, кийим ва ётиб-туришдан бошқа нарсани ўйлашга унга имкон берилмагани учун ҳам ночор шахс бўлиб етишган.

Бу ерда Сабаб инсонларга давлат томонидан қандай имкониятлар яратилишида.


Энди асосий масалага ўтадиган бўлсак, бугунги Ўзбекистонда 31,5 миллионли аҳолининг асосий кўпчилиги Ҳасан каби оғир шароитларда яшаётганлиги кўпчиликка аён ва рад этиб бўлмайдиган нарса.

Бу аччиқ ҳақиқатни Каримов ҳукумати ва уларнинг малайлари ва дўстлари ҳар қанча ҳас-пўслашга уринмасинлар уни ўзгартира олмайдилар. “Ҳолва” деган билан оғиз чучимайди, тилингизда ширин таьм ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмайди.

Бу ерда Ўзбекистон халқининг асосий қисми ночорликда яшашга мажбур эканлигини асосий сабаби Ўзбекистон Ҳукуматининг давлатни бошқаришдаги улкан хатоларидир.

Мен бу хатоларни ҳаммасини айтиб ўтирмайман балки уларнинг асосийларига тўхталаман холос.

1. Жамиятда сиёсатга ўрин бермаслик. Public Service-нинг умуман йўқлиги (буни кейинроқ тушунтираман).
2. Мухолифатни тан олмаслик ва унинг вакилларига қарши Ҳукуматнинг узоқ йиллик ашаддий кураши.
3. Адолатли ва ҳуқуқий давлат қуриш принциплари тан олмаслик.
4. Ошкоралик принципини тан олмаслик, Сўз эркинлигига йўл бермаслик.


Бу масалалар ҳар қандай давлатни қуришдаги Тўрт Асосий Устунлардир.
Агар бу устунлардан ҳатто биттаси бўлмаса ҳам у давлат мустаҳкам бўла олмайди. Энди ўзингиз фараз қилинг – Тўрт асосий устундан бирортаси бўлмаган Ўзбекистон давлати қанақа давлат ўзи? Қандай қилиб бу давлат 25 йилдан бери, Совет Иттифоқи парчаланган сўнг, мустақил равишда яшаб келмоқда? Бугун Ўзбекистон, унинг 31,5 миллионли халқи қандай яшамоқда?

(Давоми бор).
2016.04.01

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Саҳвий Радиосида Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида сўҳбат

Post by Admin on Sun Apr 03, 2016 7:43 am

[url=siyosat.wordpress.com/2016/04/02/%d2%b3%d0%b0%d0%b7%d1%80%d0%b0%d1%82%d2%9b%d1%83%d0%bb-%d1%85%d1%83%d0%b4 …... http://fb.me/7OBrwERND]siyosat.wordpress.com/2016/04/02/%d2%b3%d0%b0%d0%b7%d1%80%d0%b0%d1%82%d2%9b%d1%83%d0%bb-%d1%85%d1%83%d0%b4 …... http://fb.me/7OBrwERND[/url]

siyosat.wordpress.com/2016/04/02/%d2%b3%d0%b0%d0%b7%d1%80%d0%b0%d1%82%d2%9b%d1%83%d0%bb-%d1%85%d1%83%d0%b4 …... http://fb.me/7OBrwERND

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари. 2 ҚИСМ

Post by Admin on Sat Apr 16, 2016 4:49 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари. 2 ҚИСМ

Мақоланинг 1нчи Қисмини мен мана бу гап билан тугатган эдим:
1. Жамиятда сиёсатга ўрин бермаслик. Public Serviceнинг умуман йўқлиги.
2. Мухолифатни тан олмаслик ва унинг вакилларига қарши Ҳукуматнинг узоқ йиллик ашаддий кураши.
3. Адолатли ва ҳуқуқий давлат қуриш принциплари тан олмаслик.
4. Ошкоралик принципини тан олмаслик, Сўз эркинлигига йўл бермаслик.
Бу масалалар ҳар қандай давлат қурилишидаги Тўрт Асосий Устунлардир.
Агар бу устунлардан ҳатто биттаси бўлмаса ҳам у давлат мустаҳкам бўла олмайди. Энди ўзингиз фараз қилинг – Тўрт асосий устундан бирортаси бўлмаган Ўзбекистон давлати қанақа давлат ўзи? Қандай қилиб бу давлат 25 йилдан бери, Совет Иттифоқи парчаланган сўнг, мустақил равишда яшаб келмоқда? Бугун Ўзбекистон, унинг 31,5 миллионли халқи қандай яшамоқда? (https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10153589582649503 ).

Хўш, энди гапни 1нчи саволдан бошласак.

1. Жамиятда сиёсатга ўрин бермаслик. Public Serviceнинг умуман йўқлиги.
Ҳар қандай оилада бўлгани каби, ҳар қандай жамиятнинг ҳам ўз эркин сиёсати бўлиши керак.
Оиладаги сиёсатни ота ва она белгилайди. Бир оилада ота асосий ролни ўйнаса бошқа оилада она асосий ролни бошқаради. Бу эл юртга кўринмаса ҳам оила аъзоларига маьлум бўлади. Аммо вақт ўтиши билан ҳар қандай оилада сиёсий ўзгаришлар бўлиши, бошқарув отадан онага, онадан отага, ота-она қариб қолганда тўнғич фарзандга, у ҳам қариб қолганда ундан кейинги ука ёки сингилга ўтиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда ҳар бир оиланинг ўз сиёсати, ўз бошқарув ва ўз яшаш услублари бор.

Сиёсати ва бошқарув услуби аниқ бўлмаган ва бу услуб оила аьзолари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва меҳр муҳаббатга асосланмаган оила ҳеч қачон мустаҳкам бўла олмайди, аксинча бундай оилалар эртами – кечми парчаланиб кетишга маҳкумдир.
Хулоса: Ҳар қандай оиланинг мустаҳкамлиги ундаги сиёсат ва бошқарувнинг фаросат билан адолат ва ўзаро ҳурмат асосида юритилишига чамбарчас боғлиқдир.
Оиладан кейинги иккинчи поғонага бир корхонадаги сиёсат ва бошқарувни қўйиш мумкин. Бу ерда ҳам ўша асосий мезонлар, яьни бошқарувнинг аниқ ва мустаҳкамлиги, унинг фаросат билан адолат ва ўзаро ҳурмат асосида юритилиши бу корхонанинг узоқ йиллар даромадли корхона сифатида фаолият юритишига имкон беради.

Сиёсати ва бошқарувида тартиб бўлмаган, раҳбари ўз ишчилари ва ходимларини ҳурмат қилмайдиган, уларни зўрлик ва қўполлик билан бошқарувга асосланган корхона тезда касод бўлади, чунки бундай корхонада юқори малакали муттахасислар ишлашни хоҳлашмайди.

Корхонадан кейинги учинчи поғонага бир бозордаги сиёсат ва бошқарувни қўйиш мумкин.
Кўпчиликка бозорда гуёки сиёсат ва бошқарув йўқдек кўриниши мумкин аммо бу нотўғри фикр. Ҳар қандай бозор ҳам гуркираб яшнаши учун уни кимлардир бошқариб боради, унда тартиб ва ўзаро ҳурмат бўлишига эътибор бериб боради.

Ҳатто сиз узоқ тоғлардаги бирор мол бозорига борсангиз ҳам у ерда ўша бозорнинг ўзига хос сиёсати ва тартиб қоидаси борлигини гувоҳи бўласиз. Масалан, отлар бир томонда туради, эшаклар бошқа томонда, сигирлар ва ғунажинлар учинчи тарафда, ҳўкизлар ва таначалар тўртинчи тарафда, қўй-қўзилар бешинчи тарафда ва ҳоказо. У ерда биров ўз қўчқорини отлар турган жойга судраб келмайди. Булардан ташқари ҳар бир бозорда ўзининг даллоллари бўлади, улар харидор ва сотувчилар ўртасида воситачи бўлиб савдони тез ва маҳорат билан юритишга ўз ҳиссаларини қўшишади. Агар у бозорда ҳамма нарса пала партиш бўлса, отлар ва ҳўкизларни, хўтиклар ва қўчқорларни бир жойга тўплаб савдо қиламан десангиз бир зумда бундай бозор қандай тез тўпланган бўлса шундай тез тарқалиб кетишини кўрасиз.
Тартиб қоида ҳамма жойда бўлиши лозим.


Бозордан кейин келадиган 4нчи поғона бу маҳалладаги сиёсат ва бошқарувдир.
Қадимдан маьлумки, ҳар бир маҳалла-гузарнинг ўз тартиб қоидалари бор. Маҳаллада яшовчилар ўз тўй ҳашамларини ҳам, маракаю жанозаларини ҳам бирга ўтказишади, хурсандчиликни ҳам , ғаму ташвишларини ҳам ўзаро баҳам кўришга ва шу билан ўзларининг ҳаётларини имкон қадар яхшироқ ўтказишга ҳаракат қилишади.

Агар маҳаллани бошқаруви ва сиёсати ташқаридан, яьни ҳукумат томонидан ўрнатиладиган бўлса у ҳолда бундай суньий бошқарув маҳалладаги табиий ҳаётни, маҳаллада яшовчи одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни улар истагандек бошқаришга халақит беради, одамлар ўртасида ўзаро ҳурмат йўқолади ва ўзаро ишончсизлик илдиз отишига сабаб бўлади.

Чунки ҳар бир инсон ва ҳар бир оиланинг шахсий ва хусусий ҳуқуқлари ҳамиша биринчи ўринда туриши лозим. Юқорида айтилганидек, бир оиладаги ҳар бир оила аъзосининг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳурмат қилингандагина у оила мустаҳкам бўлиши мумкин.
Четдан туриб суньий равишда бир оилани ҳам, бир маҳаллани ҳам тўғри бошқариб бўлмайди, чунки ҳеч бир инсон унинг шахсий ишларига биров бурнини тиқишини истамагандек, ҳеч бир оила ёки маҳалла ҳам кимдир уларнинг ишларига биров бурнини тиқишини исташмайди. Чунки ҳар бир инсон, ҳар бир оила ва ҳар бир маҳалла ўз муаммоларини ўзи хоҳлагандек ечишни истайди.

Ҳукумат вакилларининг бировнинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч қандай ҳуқуқлари йўқ. Ҳаттоки бирор оиладаги биров одамнинг бирор жиноятда гумон қилишса ҳам милисаларнинг ўша оилага бостириб киришга ҳақлари йўқ.

Фақат судьянинг қарори ёки прокурорнинг санкцияси билан бировни эшигини тақиллатиб, кейин эшикни очган одамга аввал ўзини таништириб кейин суд қарори ёки прокурор санкциясини кўрсатиб ўша гумон қилинган одамни сўроққа чақириш мумкин. Бу барча давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, қабул қилинган қонундир ва бу қонунга ҳамма бирдек бўйсунишга мажбурдир. Аммо қонунларга нақадар амал қилиниши бошқа масала ва унга кейинроқ алоҳида тўхталамиз.
(Давоми бор).
2016.04.16

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

3нчи ҚИСМ. Public service ҳақида.

Post by Admin on Sat Apr 16, 2016 10:08 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари. 3нчи ҚИСМ.
Public service ҳақида.

Public serviceнинг сўзма сўз таржимаси Публика, яьни одамларга/жамиятга хизмат кўрсатишдир.
Бу ерда гап одамларга фойдали бўлган хизматлар, яьни Радио, Ойнаи жаҳон ва бошқа кўринишдаги оммавий ахборот воситаларининг аҳолига зарур ва мўҳим хабарларни асл ҳолида етказиб туриш ҳақида кетаяпти.

Айнан Публик сервиснинг қай кўринишда ишлашига қараб ўша жамият эркинми ёки йўқми аниқлаш мумкин. Ундан ташқари Публик сервиснинг қай даражада ишлашига қараб жамият ё ривожланиши ёки жаҳолат ва қабоҳат қаьрига шўнғиши мумкин.

Давлат бошқаруви авторитаризм ва диктаторликка асосланган давлатларда Радио, ТВ ва барча оммавий ахборот воситалари(ҳатто замонавий интернет, ундаги хабарлар, веб саҳифалар, блоглар ва ҳоказолар) қаттиқ назорат остида бўладилар.
Ва аксинча, эркин жамиятларда барча Радио, ТВ ва оммавий ахборот воситалари буткул эркиндир. Бу эркинликлар демократик давлатларнинг қонунлари ва Конституцияларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Маьлумки ҳар қандай одам, гуруҳ ва жамиятларни ривожланишида турли туман ахборот воситалари улкан рол ўйнашади. Масалан сиз бирор газета, радио ёки твда кўрган ёки эшитган янгилик сабабли бир ишни режалайсиз – уй ёки машина сотиб олиш ёки сотиш, саёҳат қилиш, бирор корхона ёки инсон ҳақида ахборот излаш каби минглаб саволларга жавобларни сиз айнан ахборот воситалари ёрдамида тез топишингиз мумкин. Албатта сиз бир уй сотиб олмоқчи бўлсангиз газетада чоп этилган уйни кўра солиб бориб сотиб олмайсиз балки ундан аввал бозордаги уй жой нархларини ўртача нархларини аниқлашда фойдаланасиз. Кейин, ўртача нархни билган ҳолда ўша уйни бориб кўриб, томию ертўласигача, сувию электр ва газигача текшириб, ҳамма нарса сизни кўнглингизга ўтирадиган , рисоладагидек бўлгандагина уйни нархи ҳақида гап бошлайсиз.

Гап бирор инсон ёки ташкилот ҳақида кетганда эса масала бошқача бўлади. Энди бу ерда сиз қандай давлатда яшашингизга қараб сиз бир одам ёки бир корхона ҳақида бир бирига буткул қарама қарши бўлган маьлумотлар олишингиз мумкин.

Масалан, бугунги Россиянинг қарийб 90% ахборот воситаларида Путин ҳақида фақат ва фақат ижобий фикрлар, турли туман мақтовлар, унинг шахсини улуғлашлар ҳақидаги фикрларни ўқишингиз, тинглашингиз ва кўришингиз мумкин.

Айни пайтда Украинанинг 90% ахборот воситаларида Путин ҳақида фақат ва фақат салбий фикрлар, унинг нацистлар каби сиёсат юргизиши, босқинчи раҳбар эканлиги ҳақидаги фикрларни ўқишингиз, тинглашингиз ва кўришингиз мумкин.

Лекин на Россияда, на Украинада Махатма Ганди, Нелсон Мандела ёки Суқрот ҳақида бирор салбий фикр ўқимайсиз. Бунга сабаб шуки, бу 3 донишманд ўз сиёсатларини ҳамиша ўткир фикр ва кучли фаросат билан олиб борганлар ва айни пайтда улар на Украинага, на Россияга бирор танқидий фикр ёзиб қолдирмаганлар.

Публик сервисдан авторитар ва диктаторлик бошқарувига асосланган ҳукуматлар жуда усталик билан фойдаланадилар. Буни айниқса Гитлер ва Сталин давридаги Германия ва Совет Иттифоқи сиёсатларида кўриш мумкин.

Ҳар икки давлатда ҳам Радио, ТВ ва барча газета ва журналлар Сталинни ва Гитлерни кўкларга кўтариш, уларни доҳий деб эълон қилиш даражасигача етганлар. Ҳолбуки бу икки раҳбарнинг ҳар бирининг ўз ва ўзга халқларга етказган улкан кулфатларини охиригача санаб чиқишни имкони йўқ.

Гитлернинг бефаросатларча юритган миллатчилик ва босқинчилик сиёсати охир оқибатда Германиянинг кўлини кўкка совурилишига ва уни тенг иккига бўлиниб кетишига, 10миллиондан ошиқ немисларни у бошлаган урушларда ўлиб кетишига, 20 миллиондан ошиқ немисларни хонавайрон бўлишларига, Иккинчи жаҳон урушини оловлантириш ва шу сабаб 50 миллиондан ошиқ инсонларни ўлимига, минглаб шаҳарларни ерпарчин бўлишига олиб келди. Ва бу ишларда давлат бошқарган Публик Сервиснинг ҳиссаси жуда катта, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Чунки айнан Публик Сервис ёрдамида миллионлаб немисларнинг миялари миллатчилик ғоялари билан қаттиқ заҳарланди. Натижа нима бўлганини юқорида айтиб ўтдим.

Худди шундай, Совет Иттифоқида ҳам айнан Публик Сревиснинг Сталин қаттиққўллик билан назорат қилиб бошқариши оқибатида жамиятдаги миллионлаб кучли олимлар, сиёсатчилар, ёзувчилар, турли туман касбларнинг етук намоёндалари отилдилар, узоқ ва совуқ Сибирдаги каторгаларга сургун қилиндилар, миллионлаб фуқаролар бу сиёсатдан оғир жудоликка учрадилар. Натижа шу бўлдики, мияси заҳарланган халқ доҳий Сталин нима деса ўша гапларга ишонадиган ва у асоссиз равишда қоралаган инсонларни қоралашга ва уларни “халқ душманлари” деб аташга ва уларни қатл қилишларга қўш қўллаб овозлар бердилар.
Бу қатағонлар оқибатида Совет Иттифоқи ўзининг кучли фуқароларидан айрилди ва охир оқибатда, бефаросатлар тўдаси бошқарган Совет империяси 1991 йилда чириган улкан чинордек гўрсиллаб ерга қулади ва парча парча бўлиб кетди.
(Давоми бор)
2016.04.16

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Public service ҳақида (давоми, боши мақоланинг 3нчи Қисмида).

Post by Admin on Sun Apr 17, 2016 2:28 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг давлат бошқарувидаги энг жиддий хатолари. 4нчи ҚИСМ.
Public service ҳақида (давоми, боши мақоланинг 3нчи Қисмида).

Бугун Ўзбекистонда ҳам Ислом Каримов ўзининг доҳийси Сталин каби сиёсат юргизмоқда. У ҳам Сталин каби эркин фикрловчи, ўткир ва ақлли зиёлилардан қўрқади, уларни жамиятдан, турли туман ҳукумат идораларидан узоқроқ тутишга ҳаракат қилади, қулоқ солмаган ва унинг асоссиз талабларига кўнмаган ўжар зиёлиларни турли туман ўйдирма айбномалар билан судга тортишга ва суднинг қарори билан узоқ муддатларга қамоқларга ҳукм қилишга эришади.

Каримов ҳам худди Сталин ва Гитлер каби ўз атрофига унинг сиёсатини 100 фоиз қўллайдиган, “гаҳ” деса нафақат қўлига қўнадиган балки унинг оёғини ўпишга тайёр бўлган, у айтган ҳар қандай бўйруқни ҳар доим бажаришга шай турган одамларни тўплаган.

У ўзининг асосий жиноятларини айнан ана ўша Малайлар Армияси ёрдамида, уларнинг қўллари билан амалга оширади. Масалан, бирор вилоят ҳокимини халқ ўзи танлаб ва сайлаб қўйишига йўл бермайди балки уларни ҳар бирини ўзи топиб, танлаб ўша лавозимга қўяди.

Аммо ўзининг сиёсатда лаёқатсизлиги туфайли у турли туман лавозимларга ўзига ўхшаган сиёсатда лаёқатсиз аммо унга содиқ бўлган, ўз касбини амал тақал қилиб бажариб юрган инсонни ўша олий лавозимга тайинлайди.
Кейин эса халқ ўша лаёқатсиз ва золим ҳокимдан безор бўлиб норозилик намойишлари қила бошласа у дарҳол ўша ўзи танлаб лавозимга ўтқизган ҳокимни шартта ишдан олиб ташлайди ва ўзининг Прокуратурасига ўша одам устидан текшириш бошлашни талаб қилади.

Мен бу ерда кўп мисоллар келтириб ўтирмайман ва биргина Тошкент вилояти ҳокими тақдирига эьтибор беришга чақираман.

Халқ ичида “Гитлер” лақабини олган ўта зўравон, қўпол ва маданиятсиз шахс бўлган Аҳмаджон Усмоновнинг лавозимга тайинланиши ва кейин ишдан олиниши ундан олдин тақдири айнан шундай тугаган юзлаб (!!!) ҳокимларнинг аянчли аҳволидан бир мисолдир.

Бу ҳақда “Озодлик “ радиоси шундай деб ёзган эди:
“...2013 йилнинг 1 апрелида Андижондан олиниб, Тошкент вилоятига ҳоким қилиб қўйилган Аҳмаджон Усмонов бу вазифасида 3 йил ҳам ишламади. Собиқ милиция генерали, аввал Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, кейин Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, асли самарқандлик Аҳмаджон Усмонов, Андижон воқеаларидан сўнг, 2006 йилнинг 13 октябрида Андижон вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Озодлик манбалари Аҳмаджон Усмоновнинг жуда ҳам зўравон ҳоким бўлганини, унинг раҳбарлиги даврида қама-қамалар авж олганини айтадилар...” (http://www.ozodlik.org/content/article/27531780.html ).

Каримов ҳукмронлиги остидаги Ўзбекистонда ўтган 28 йил ичида минглаб турли туман амалдорлар – вазирлар, Олий Мажлис депутатлари, ҳокимлар ва турли туман давлат корхоналарнинг раҳбарлари Каримов томонидан тайинланиб кейин яна унинг ўзини талабига асосан ишдан ҳайдалдилар. Аммо Каримовга содиқ Ўзбекистон Публик сервиси масалани ҳамиша бир томонлама ёритиб келди.

Агар сиз эринмасдан Ўзбекистон телевидениясининг ҳар сафар Каримовнинг бирор вилоятга бориб ва у ердаги “актив”ни, яьни маҳаллий ҳокимият вакилларини тўплаб қилган чиқишларини қараб чиқсангиз бир нарсани қайта ва қайта такрорланишини гувоҳи бўласиз.

Каримов ҳар сафар ўзининг вилоятларга бу каби сафарларини қарийб бир хил кўринишда олиб боради: Минбарга чиқиб ҳокимни пўстагини қоқади ва кейин масалани шу ҳолича ташлаб қўяди. Чунки эндиги навбат унинг ўша “актив”ига, яьни прокуратура ва МХХнинг маҳаллий бўлими қўлига ўтади. Кўпчилик ҳолларда собиқ ҳоким суд қилиниб, бойликлари мусодара қилиниб ўзи қамоққа тушади, камдан кам ҳолларда собиқ ҳокимлар тинчгина пенсияга чиқиб кета оладилар. Шундан сўнг Каримов ўзининг навбатдаги бирор малайини топиб ўша бўшаб қолган лавозимга тайинлайди. Орадан бир неча йил ўтгач воқеа яна такрорланади, бу ҳокимнинг бошига ҳам ундан олдин ўтган ҳокимларнинг бошига тушган савдолар тушади.

Айнан ана шу нарсани, яьни Каримовнинг ўзи танлаган шахснинг кейин унинг ўзини қўли билан ишдан олиниши масаласини Ўзбекистон Публик сервиси ҳеч қачон ёритмайди, аниқроғи, ёрита олмайди. Бирор журналист бирор мажлисда ёки ўз мақоласида “Жаноб Каримов! Бу ҳокимни ўзингиз мақтаб-мақтаб ана шу ҳокимлик лавозимига тайинлаган эдингизку. Энди яна ўзингиз уни ёмонлашга тушдингиз. Бу нима , демак кадр танлашда адашганингизми ёки сизни алдашдими?” деб сўрай олмайди, сўрашга ҳадди сиғмайди.

Фараз қилинг, ҳаттоки бирор жасур журналист шундай савол берганда Каримов нима деб қандай жавоб берган бўлар эди. Афсуски буни билиш қийин, чунки Ўзбекистонда ошкоралик сиёсати йўқ, эркин ва очиқ фикрлаш тақиқланган, шу сабабдан биз фақат тахмин қила оламиз холос.

У саволга Каримов тахминан шундай деб жавоб бериши мумкин эди: “Мен бу одамга ишонган эдим, уни кучли ва малакали кадр деб ўйлаб юрар эдим. Афсуски у мени ишончимни, ундан ҳам мўҳимроғи, халқнинг ишончини қозонмади. Шу учун уни халқнинг талабига асосан лавозимидан бўшатишни ва унинг кирдикорларини Прокуратура текширишини талаб қиламан”.

Аммо ўша жасур журналист унинг бу гапига “Ие, жаноб Каримов, бу биринчи марта бўлаётгани йўқку. Сиз 1989 йилдан бери қарийб барча вилоятлардаги ҳокимларни ўзингиз танлаб қўйдингиз ва кейин уларни барчасини яна ўзингиз ишдан олиб ташладингиз. Улардан бирортаси ўз лавозимидан тинчгина пенсияга чиқиб кетгани йўқ. Айримлари қамоқларга олиндилар, бошқалари чет элларга қочишга мажбур бўлдилар, қолганлари эса пора бериб қутулиб энди тадбиркорлик билан шуғулланмоқдалар. Демак сиз кадр танлашга уста эмас экансиз. Нима учун шуни тан олиб ҳокимларни эркин ва адолатли сайлов йўли билан халқни ўзи танлашига йўл қўймайсиз?” – деб сўраса Каримовнинг қандай жавоб бериши жуда қизиқарли бўлар эди.
Нафақат ҳокимлар балки яна минглаб турли туман амалдорларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда Ислом Каримов йўл қўйган минглаб хатоларни ҳисобга олсангиз бу масала мамлакат тақдири ва фуқаролар ҳаётида нақадар мўҳим аҳамиятга эга эканлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Агар Ўзбекистонда салгина бўлсада эркин Публик сервис ва эркин фикр билдириш имкони бўлганида эди ана шунақа олий даражадаги хатоларни олдини олиш мумкин бўлар эди.

Давоми бор.
2016.04.17

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Мутахассислар, ҳаваскорлар ва ишқивозлар ҳақида

Post by Admin on Tue Apr 19, 2016 8:20 am

Мутахассислар, ҳаваскорлар ва ишқивозлар ҳақида

Бу ҳаётда одамлар турли туман нарсаларга қизиқади. Бу қизиқишлар айримларда 2..3 ёшли гўдак пайтидаёқ кўрина бошласа, бошқаларда қизиқишлар анча кеч пайдо бўлиши мумкин. Ҳамма нарса ўша боланинг зеҳниятига, ота онаси, ака ука, опа сингил, ўртоқлари ва у яшаб турган мўҳитга боғлиқ.

Шундай одамлар ҳам борки, улар бир умр бирор аниқ нарсага қизиқмай, умрларини асосан ҳаётнинг кундалик ташвишларига сарфлашга мажбур бўлишади, ўша ташвишлар билан ўралашиб қолиб умрнинг сўнгги сўқмоқларига бориб қолганларини ҳатто сезмай қолишади.

Ана ўша гўдаклик пайти ёки сал кейинроқ пайдо бўлган қизиқишлар айримларни мияси ва қалбига қаттиқ ўрнашиб қолса билинки у одам ўша соҳани маҳкам ушлайдиган ва секин аста танлаган касбининг устаси фарангига айланадиган одам бўлиши мумкин.

Аммо ҳамма ҳам болалик ёки ёшлик пайтида қизиққан соҳасини маҳкам ушлай олмайди, уни ривожлантириб, ўша соҳа бўйича билим ва касб эгаллаш имконига эга бўлмагани боис ўз ниятидан қайтиб, кун ўтказиш учун бошқа бирор осонроқ касбни танлашга мажбур бўлади.

Аммо бўш вақтларида, онда сонда бўлсада ўша илк бор қизиққан соҳаларига қайтиб, у билан имкон қадар шуғулланиб туради. Масалан ўз билганича ва қўлидан келганича расм чизиш, мусиқа асбобларида куй чалиш, шъер ва ҳикоялар ёзиш, спортнинг турли туман соҳалари билан шуғулланиб боради. Яьни у энди ўзи севган ва қизиққан соҳанинг доимий ҳаваскори бўлиб қолади.

Болалик давридан бирга ўсиб вояга етган 2 боланинг бири етук футболчи, иккинчиси эса футбол ишқивози бўлиши мумкин. Ҳар ким қўлидан келганича ҳаракат қилиб, ўз ҳаракати, қудрати, билими ва қизиқишининг нақадар чуқурлигига қараб бирор соҳа бўйича етук мутахассис ёки ўша соҳанинг ашаддий ишқивози ёки ҳаваскори бўлади.

Шундай қилиб одамларда ёшликдан пайдо бўлган қизиқиш вақт ўтиши билан икки кўринишдан бирига айланиши мумкин:

1. Бир соҳани маҳкам ушлаб, секин аста ўша соҳанинг моҳир устаси бўлиш.
2. Ёшликдан қизиққан соҳасини касбга айлантира олмай бошқа касбни танлаб ўз қизиққан соҳасининг бир умрлик ишқивози ёки ҳаваскори бўлиб қолиш.
Биринчи тоифадаги инсонларга айрим мисоллар: Буюк боболаримиз тарихига назар солсак Абу Али Ибн Синонинг болаликдан қизиққан асосий соҳаси тиббиёт бўлгани учун у киши вақт ўтиши билан тиббиёт бўйича дунёдаги энг кучли олим деб тан олиндилар.

Бошқа бир буюк бобокалонимиз Муҳаммад ал Хоразмий ёшликдан математикага қаттиқ қизиққанлари боис дунёдаги энг кучли олим сифатида шуҳрат қозондилар. Бугунги кунда сиз ана шу сатрларни ўқиётган компьютернинг алгоритмлари айнан Ал Хоразмийнинг таьлимотига асосланган ва шу сабаб у кишининг номи билан аталган (Ғарбда у кишини Ал Горазмий дейишгани учун у киши яратган математик тенгламалар у кишини шарафига “алгоритмлар” деб аталади).

Халқимизнинг буюк шоири Алишер Навоий 4 ёшидаёқ катталарни ҳайратга соладиган шьерлар ёза бошлаганлар. Мусиқа оламининг буюкларидан бири Вольфганг Амадей Моцарт 5 ёшидаёқ ғижжакда чунонам чиройли куйлар ижро этиб ҳаммани лол қолдирган.

Буюклар ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин аммо мен ҳозир ушбу мақолани ёзишимга сабаб бўлган масалага қайтмоқчиман.

Демак ҳар бир инсон бир соҳанинг устаси ёки ўша соҳанинг ишқивози бўлиши мумкин ва бу нормал бир нарса. Чунки ҳаммада ҳам ўша ўзи ёшликда қизиққан нарсасини амалга ошириш учун тенг имкониятлар бўлмаслиги мумкин.

Аммо худди ана шу ерда бир қалтис, бир сирпанчиқ жой бор.

Айримлар ўша ўзлари ёшликдан қизиққан соҳа билан бир умр шуғулланиш, у ҳақда чуқур билимлар эгаллаш ва кейин ўша соҳанинг устаси бўлишдек имконга эга бўлмаганлари учун, бошқалари эса аввал бошданоқ ўша ўзлари қизиққан соҳа бўйича талантга эга бўлмаганлари учун ўша соҳанинг ишқивози бўлиб қолишга мажбур бўладилар.

Аммо ана шу ишқивозларнинг ҳаммалари ҳам тақдирга тан бериб кетавермайдилар. Улар ичидан айримлари балки тушунган, балки тушунмаган ҳолда ўша қизиққан соҳалари бўйича ишлашга, уни ўз касбларига айлантиришга уринадилар ҳолбуки уларда ўша соҳа бўйича на талант, нада билим бўлмаса ҳам.

Ана шу ерда ўша инсон ўзи билиб ёки билмай ҳам ўз бошига, ҳам ўзгалар бошига турли туман кулфатлар келтириши мумкин.

Масалан, болаликдан устачиликка қизиққан одам, на таланти, нада билими бўлмасада ўз билганича уй қура бошласа у қурган уй бир куни келиб уни ўзини ва у билан бирга ўша уйда ётган бошқаларни ҳам босиб қолиб қолиши мумкин.

Ёки машина ҳайдашни чуқур ва тўлиқ ўрганмаган, уни ҳайдашда таланти ҳам бўлмаган бир одам тўсатдан пассажирлар билан тўла улкан бир автобусни ҳайдай бошласа у ўзини ҳам, автобусда ўтирган одамларни ҳам ҳаётига зомин бўлиши, тоғ йўлларида кетаётган пайтида рулни бошқара олмай жарликка қулаши мумкин.

Худди шундай кема бошқариш бўйича билимни чуқур эгалламаган, бу соҳада таланти бўлмаган бир инсон улкан бир кемани бошқариб уни Конкордиа каби(Ўрта ер денгизида) қирғоққа ёки Титаник каби (Шимолий муз океанида) Муз тоғига бориб уриши ва минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

Ҳар қандай одамнинг у нақадар ўз соҳасининг устаси эканлигини уни қилаётган ишидан, иш услубидан ва энг асосийси – қилган ишларининг натижасидан кўриш мумкин.
Асл боғбон ҳеч қачон бозорга ҳали пишиб етилмаган мевани олиб чиқмайди.
Асл саньаткор ҳеч қачон ҳали мьёрига етказилмаган янги асарини кўпчиликка тақдим этмайди.
Асл уста ҳеч қачон ҳали қуриб битказилмаган уйга кириб яшашга рухсат бермайди.
Асл табиб ҳеч қачон ташхис аниқ қўйилмаган беморга даво белгиламайди.
Асл новвой ҳеч қачон пишмаган нонни тандирдан узиб олмайди.

Афсуски бундай ишларни, яьни ҳали мьёрига етказилмаган сифатсиз нарсаларни “тайёр”, “зўр”, “пишган” деб одамларни алдаб, ўз маҳсулотини элу юртга улашишни лозим топадиган одамлар ҳам бор.
Уларнинг маҳсулотидан баҳраманд бўлган одамлар эртами, кечми барибир ҳақиқатни тагига етадилар, хом ва сифатсиз нарсалардан ё жисмонан, ё моддий ё маьнавий зарар кўрадилар ва ниҳоят алданганларини аниқлаб ўша алдамчи фирибгарни лаьнатлайдилар.

Ақл ва билим нафақат бир маҳсулотни етиштиришда балки унинг асл сифатини аниқлашда ҳам керак бўлади.
Айрим соҳаларда сифатсиз маҳсулотни аниқлаш осон бўлса, бошқа соҳаларда уни аниқлаш анча қийин бўлиши мумкин.
Масалан, сиз қаршингизда турган яп янги машинани асл сифатини бир қарашда билишингиз осон эмас. Шу учун фаросатли одам аввал ўша машинани ҳайдаб кўради, моторни ишлашига қулоқ солади, агар моторни яхши тушунмаса у ҳолда биладиган одамни топиб маслаҳат сўрайди. Акс ҳолда кўринишидан яп-янги бўлган машинанинг мотори ярамас ҳолда бўлиши ва бир йил ўтмасдан у ўтириб қолиши мумкин.

Ҳаттоки оддий қовун тарвузни сотиб олишда ҳам уларнинг нақадар пишиб етилган ёки хомлигини аниқлай олмаган одам уйга бориб уни тановул қилгач панд еб қолиши мумкин.

Яна шундай соҳалар борки, ўша соҳада ишлайдиган одамнинг нақадар уста ва билимли эканини аниқлашингиз қийин бўлади. Чунки улар бир томондан ўзларининг ўша соҳада билимлари йўқлигини усталик билан яширадиган қаллоб ва фирибгар бўлишлари мумкин ва, иккинчи томондан, улар ҳатто ўзлари ҳам билмаган ҳолда сифатсиз маҳсулот етиштириб, кейин уни сифатли деб ўзларини ўзлари бир умр алдаб юришлари ҳам мумкин. Бундай одамларга токи бирор бошқа бир одам “Ҳей биродар! Сизнинг ишингиз сифатсиз, сиз бу ишни билмас экансиз!” деб дакки бермагунча ҳаётда адашиб юришлари мумкин.

Ҳар қандай соҳа вакилининг хатосини энг аввало ўша соҳани чуқур биладиган одам тез пайқай олади. “Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деганларидек ноқобил одам бир ишни қилар экан қандайдир хатоларга йўл қўяди. Унинг хатоси кўпчилик учун кўз илғамас даражада бўлиши мумкин. Аммо асл устанинг кўзидан фирибгарнинг хатоси қочиб қутула олмайди.

Турли туман соҳалар ичида сиёсат энг нозик ва энг қийин соҳалардан биридир. Айримлар сиёсатга мансаб-амал ва бойлик орттириш манбаи деб қарайди.
Асл сиёсатчилар эса сиёсатга бир кураш деб қарашади.
Давралардаги сўҳбатларда тарқалган ҳазил гаплардан бирида сал бўлсада жон бор: “Сиёсатчи - бу кўп нарса ҳақида оз-оздан биладиган одам, мутахассис - бу бир соҳада кўп нарса биладиган одам”.

Асл сиёсатнинг асосий вазифаси ҳақиқатан ҳам жамиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун доимий курашдир, жамиятда яшайдиган инсонлар ҳаётини имкон қадар фаровонроқ ва бахтлироқ бўлишларини таьминлаш учун собитқадамлик билан олиб бориладиган, кенг қамровли фаолиятдир.

Бу соҳа бошқа соҳаларга нисбатан айнан кенг қамровли бўлгани ва ўз ичига жамиятдаги барча муаммоларни бириктиргани учун уни ипидан игнасигача тушуниб етадиган одамлар сони унчалик кўп эмас. Ва шу сабаб сиёсатга астойдил қизиқувчилар сони ҳам, уни бошқа соҳаларга солиштирганда, унчалик кўп эмас.
Аммо буюк файласуф Суқрот айтганидек ҳамма ҳам сиёсатчи бўла олмасада ҳамма ҳам сиёсат ва сиёсатчилар ҳақида фикр юритиши мумкин.

Агар бир фирибгар устанинг касофатига бир оила қолиши мумкин бўлса бир фирибгар сиёсатчининг касофатига бутун бошли бир халқ қолиши мумкин.
Юқорида ёзилганидек, ҳамма ҳам бир соҳага адашиб кириб қолганини тезда тушуниб етмайди, айримлар ҳатто бир умр бир соҳада ишлаб бу соҳа уларнинг соҳаси эмаслигини, бу соҳада уларнинг билимлари етишмаслигини ҳатто ўзлари ҳам тушунмай бу дунёни тарк этишлари мумкин.

Агар сиёсатда таланти ҳам, етарлича билими ҳам бўлмаган одам сиёсатчи бўлса билинки ўша одам бошқарадиган сиёсий ташкилот ҳам ва бу сиёсий ташкилот қилаётган ишлар ҳам кўпчилик инсонларга улкан кулфатлар етказиши мумкин.
Сиёсатда лаёқатсиз инсонларнинг давр ва тақдир тақозоси билан ҳокимият бошига келиб, кейин ўз ва ўзга халқлар бошига оғир кулфатлар солганига мисоллар тариқасида Адольф Гитлер, Иосиф Сталин, Николай Чаушеску, Мао Цзе Дун, Роберт Мугабе, Владимир Путин, Ислом Каримов, Александр Лукашенко, Эмомали Раҳмонов, Башар Асад каби одамларни келтириш мумкин.

Худди шундай нафақат ҳокимиятдаги сиёсий раҳбарлар ичида балки сиёсий мухолифат ташкилотлари ичида ҳам ана шунақа лаёқатсиз одамлар келиб қолгани учун кўплаб халқ ҳаракатлари ва партиялар инқирозга юз тутиб келмоқдалар.

Ўзи ишлаётган соҳада бирор жиддий хато қилган одамни у тайёрлаган маҳсулотда кўриш ёки сезиш мумкин.

Адабиётда лаёқатсиз бўлган одамнинг таланти йўқлигини у ёзган ва ҳеч ким ўқимайдиган ўртамиёна китобларидан пайқаш мумкин.

Талантсиз саньаткорни қўлидаги дуторни ушлашидан ва уни биринчи черткисиданоқ сезиш мумкин.

Лаёқатсиз сиёсатчини у айтган сўзлардан, айтган сўзлари қилаётган ишларига мос келмаслигидан, ўз сўзларига ўзи амал қила олмаслигидан билиш мумкин.

Мен кеча ана шундайлардан бирининг ўз сўзлари билан ўзини лаёқатсиз сиёсатчи эканлигини фош қилиб қўйганлигини гувоҳи бўлдим. Кўза ҳар куни эмас кунида синади.

Ўша сиёсатчининг фақат 2 сўзига эътибор беринг:
1. «Дастур дегани бу кулгули бир нарса… уни бир кунда ёзиб чиқариш мумкин, аммо бир инсон топилсин халққа ҳуррият берадиган!».
Бу сўзлардаги бирламчи хато ана шу сиёсатчининг “дастур” деган нарсани моҳиятини тушунмаслигидир.

Гап шундаки, дастур - бу бир ташкилотнинг мақсад ва режалари битилган қомусдир. Масалан, бир уйни қуришдан олдин сиз уни дастурини тайёрлайсиз - уйнинг проектини чизасиз, уни обдон чиғириқдан ўтказасиз, ҳар бир хода, устун, ғишт, мих ва ҳатто сомонгача аниқлаб чиқасиз, уларга кетадиган сарфу харажатларни ҳисоботини тузасиз.

Кейин чўнтакка қараб иш тутасиз, агар тўплаган маблағларингиз ўша белгилаган ишларингизга етадиган бўлса қурилишни бошлашга жазм этасиз.

Маблағингиз етмаса ё бировдан қарз оласиз, ёки бирор банкдан кредит олиб кейин ишни бошлайсиз. Акс ҳолда қурилиши бошланган уй маблағ етмагани боис чала-ярим ҳолда тўхтаб қолиши ва қор – ёмғир остида қолиб, унга сарфланган харажатлар том маьнода ҳавога совурилиши мумкин.

Ҳалику бу биргина уй учун лозим бўлган дастур экан.
Бутун бошли бир жамиятни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилган одамни ва у бошқараётган ташкилотни дастури бўлмаса, бу нарса у учун кулгули бир нарса бўлса сиз бундай сиёсатчини жиддий одам деб атай оласизми?

Энди ўша сиёсатчининг иккинчи сўзига эътибор беринг:
2. «Мен демократман деб айтишга тортинаман, ростини айтсам, чунки демократия номи билан қилинаётган адолатсизликлар мени ташвишга солади. Мен демократмиз деган давлатларда ҳам бир иккиюзлик кўрдим. Ўтган аср тўқсонинчи йилларида мен демократияга ишондим. Аммо ватанни тарк этиб… демократияни суистеъмол қуролига айлантиришганини кўрдим…» (http://uzxalqharakati.com/archives/33309 ).

Хўш, агар сиз адолатга ишонсангиз аммо ўзингизни адолатпарвар дейишга тортинсангиз у ҳолда қанақа одам бўласиз?

Агар бир давлат раҳбарлари адолат ҳақида лоф урсаю амалда адолатсизликка қўл урса, инсонларга зулм ўтказса демак ўша манқуртлар туфайли адолатга ишонмас қўйиш керакми?

Агар кимлардир демократия номи билан қандайдир қабиҳликлар ва жиноятлар қилаётган бўлишса бу дегани демократия айбдор дегани эмаску!

Аввал бир нарсага ишонган одам кейин у нарсани поймол қилинганини кўриб у нарсага ишонмай қўйса у қанақа одам бўлади ўзи? Бу ерда на мантиқ бор, нада маьно бор. Яна у одам ўзини сиёсатчиман дейди, сиёсий ташкилотни раҳбариман дейди.
"Балиқ оғзидан, одам тилидан тутилади". Бу инсон ўзининг бу палапартиш сўзлари билан сиёсат майдонига адашиб кириб кейин аросатда қолган одамни эслатади.

Мен бундай одамларга шундай дейман:
Сиз сиёсатчи эмассиз биродар, сиз шунчаки бир ҳаваскорсиз, балки сиёсатга ишқибозсиз холос.
Футболга ишқибозлар ва ҳаваскорлар футбол майдонига тушиб профессионал футболчиларга халақит бермасликлари лозимдек сиёсатдаги ишқибозлар ва ҳаваскорлар ҳам сиёсат майдонидаги мутахассисларга халақит бермасликлари лозим. Акс ҳолда сиз ўзингизни ҳам ва сизга эргашган одамларни ҳам алдаб юрган одам бўласиз. Билиб ёки билмай йўлларда адашиб юрган одам эса қанчалик эртароқ ўз йўли ва соҳасини тўғри топиб олса шунчалик унинг ўзига ҳам, уни ўраб турган одамларга ҳам шу қадар фойдалидир.

Ҳазратқул Худойберди
2016.04.19

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Тонгги ўйлар

Post by Admin on Fri May 06, 2016 4:04 am

Тонгги ўйлар.
Сиёсат бу қандайдир бир масалани муҳокама қилишдир.
Сиз ниманидир муҳокама қилар экансиз сиёсат юргизасиз, ўша нарсани имкон қадар самарали ва фойдали бўлиши учун бош қотирасиз.
Муҳокамага ўрин берилмаган жойда сиёсат эмас балки таваккалчилик бор холос.
Энди ўзингиз хулоса қилинг, қайси ишларингизда кўпроқ ютуққа эришгансиз: таваккалчилик биланми ёки муҳокама йўли биланми?

Ҳазратқул Худойберди
2016.05.05

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Дунёқараш ва ёвқараш ҳақида

Post by Admin on Tue Jul 19, 2016 5:47 am

Дунёқараш ва ёвқараш ҳақида

Мен ахмоқларга ачинмайман аммо бечора соддадил одамларга ачинаман, менинг уларга раҳмим келади. Чунки ахмоқ одамни тузатиб бўлмайди, у бечоралар кўпинча туғма бўлишади, туғилишда ота-онаси ёки бобокалонларидан бирортасини миясидаги зиғиртаккина камчилик авлоддан авлодда ўтиб кетаверади. Ундай одамлар математикани, логик фикрлашни, қийин масалаларни тушунишга ожизлик қилишади ва шу сабаб ўзларига оддийроқ ишлар топишга ҳаракат қилишади.

Аммо мен астойдил ачинадиган одамлар аслан ақлли инсонлару аммо уларнинг бир камчилиги бор: Улар соддадил, ҳар нарсага ишонувчан ва энг ёмони - мўҳим масалаларни тушуниб олишда дангасалик қиладиганлардир.

Улар кўпчилик ишонадиган бир нарсага юзаки қарашлари ва дангасаликлари сабабли ҳаётда кўп панд еб қолишади.

Бир икки панд егач ўзини тузатиб олиб шундан сўнг ҳар қандай жиддий масалага сал шошмасдан, аввал уни чуқур таҳлил қилиб, кейин хулоса қилишга ўтганлар эса панд еб қолиш хавфидан ниҳоят соқит бўладилар ва инсон сифатида баркамоллик чўққилари сари дадил кетаверадилар.

Мен фаросатли дўстларимни мўҳим масалаларда дангаса бўлмасликка, етти ўлчаб бир кесишга, ўша масапаларни аввалига чуқур ўрганиб кейин хулосалар чиқаришга чақираман. Акс ҳолда мен уларни йўқотиб қўяман деб қўрқаман.

Мен илгари бир мақоламда ёзганимдек, ахмоқ дўстни йўлимда ҳамроҳ қилгандан кўра ақлли душман билан очиқ майдонда курашишни афзал кўраман. Чунки ахмоқ дўст сизга кўп панд бериши, унинг қилиқлари сизни ақлли душман билан очиқ майдондаги курашдан олдинроқ ҳалокатга етаклаши мумкиндир!

Мақолага ўзларининг турли туман шарҳларини қолдирган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар аччиқ бўлса ҳам, ширин бўлса ҳам барибир зарур фикрлар. Чунки ана шу фикрлар жангида ҳақиқат очилиб бораверади худди қуёш нурларидан баҳра олиб очилаётган гуллар каби.

Ана шундай шарҳлардан бири мени диққатимни тортди. Унда бир биродаримиз "Одамларда турли туман дунёқараш бўлиши мумкин. Агар уларни дунёқараши сизникидан фарқ қилса бу учун дўстликдан кечаман деб дағдаға қилиш тўғри эмас " деди.

Менинг у биродарга жавобим қуйидагича:
1933 - 45 йилларда қарийб барча немислар фашист лидер Гитлерни қўллаган ва унинг дунёқарашини қўллаган эдилар. Натижа нима бўлганини биласиз.

Бугунги кунда Россиянинг асосан руслардан иборат қисми(у ерда 120дан ортиқ миллатлар яшайди) Путиннинг ўзга миллатларга ёвқарашини зўр дунёқараш деб тушуниб унга эргашмоқдалар.
Бунинг ҳам натижаларини кўриб турибсиз.

Шимолий Кореяда ҳам кўпчилик фуқаролар Ким Юнг муттаҳамнинг ўзгаларга ёвқарашини зўр дунёқараш деб ҳисоблашади ва унинг ҳам натижасини кўриб турибсиз - агар сиёсатга сал қизиқсангиз.

Ўзбекистонда ҳам кўпчилик соддадил фуқаролар Каримовнинг мухолифатга, инсон ҳуқуқлари курашчиларига ва мустақил журналистларга ёвқарашини зўр дунёқараш деб ҳисоблашади, унинг ҳам натижаларини кўриб ва танангизда сезиб турибсиз.
Хўш, яна саволлар борми Дунёқараш ва Ёвқараш ҳақида биродар?

http://fb.me/1cx5nySnX

Ҳазратқул Худойберди
2016.07.19

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Демократиянинг бир куни

Post by Admin on Fri Oct 14, 2016 4:27 am

Демократиянинг бир куни
Кўпчилик демократия ҳақида кўп ва хўп эшитишган аммо унинг аслан нима эканлигини охиригача тушуниб етганлар сони унчалик кўп эмас.


Шу сабаб мен кеча Швеция Парламентидаги дебатлар(сиёсий мулоқотлар)ни ойнаи жаҳон орқали томоша қилар эканман бу ҳақда ёзишга қарор қилдим.


Бозорга бормасдан унинг қанақа бозор эканлигини билиб бўлмагандек, демократик жараённи ичидан кузатмаган одам у ҳақда тўлиқ тасаввурга эга бўла олмайди.


Демократик жараён ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган одамда эса демократия ҳақида нотўғри тушунчалар пайдо бўлиши мумкин. Айниқса демократия душманлари атайлабдан тарқатадиган фисқу фасодлар инсонларда у ҳақда нотўғри тушунчалар уйғотиши мумкин.


Ана шу фикрлар мени ушбу мақолани ёзишга ундади.
Маьлумки катта тўйларнинг оши улкан дошқозонларда пиширилади. Демократик принципларга асосланиб қурилган ҳар бир давлатнинг дошқозони эса Парламентда қайнайди.


Сиёсатчиларнинг чиқишлари.
Швецияда ёзги таьтилдан сўнг бошланадиган сиёсий мулоқотлар октябрь ойининг биринчи кунларида даставвал ойнаи жаҳон(ТВ) орқали бутун элу-юрт кўз ўнгида бошланди. Бу нарса одатий ҳолга айланган бир традициядир.
Ундан сўнг Парламентда ҳар бир партия раҳбари(агар партия раҳбари депутат бўлмаса партиянинг бирор депутати)га ўзининг энг мўҳим сиёсий фикрлари билан чиқиш қилишга имкон берилади.


ТВдаги чиқишлар ва Сўз Эркинлиги ҳақида.


Сиёсатчиларнинг ойнаи жаҳон орқали халқ олдида чиқишлар қилишлари энг аввало халқнинг талабига асосан ўтказилади, чунки ҳар бир фуқаро ўзи овоз берган партия ва унинг раҳбарининг мамлакатдаги сўнгги умумий аҳвол ҳақида қандай фикрлашини билишни истайди. Бу фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини амалда нақадар ҳурмат қилинишини кўрсатадиган бир оддий мисолдир.


Демократик жамият дегани бу турли туман хавфу хатарлардан ҳар томонлама муҳофаза қилинган кучли ва мустаҳкам истеҳком эмас. Унинг деворлари ҳар қанча қалин, баланд ва мустаҳкам бўлмасин унга ичкаридан ва ташқаридан тош отадиганлар ҳамиша бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Чунки ҳамма ҳар хил фикрлайди. Ана шунинг учун ҳам демократия ҳар доим ривожланишда, бундай жамиятда яшайдиган инсонлар ўзларининг бугунги бахтиёр ҳаётларига демократия ва унинг қадриятлари учун узоқ йиллардан(аниқроғи 200 йилдан) бери доимий курашлар туфайли эришганларини жуда яхши англайдилар ва эришган ютуқларини асраб-авайлаш учун ўз курашларини бир зум ҳам тўхтатмай давом эттирмоқдалар.


Демократия эришган энг мўҳим ютуқ ва қонунлардан бири бу ҳар бир фуқаронинг Сўз, Фикр ва ўз дунёқарашини Ифода этиш Эркинлигидир.
Ана шу қонунга асосан ҳеч ким сизнинг очиқ айтган сўзингизни ёки фикрингизни бошқача, (масалан, расм орқали) очиқ ифода этишингизни тақиқлай олмайди.


Шунинг учун ҳам демократик жамиятда турли туман миллатлар, оқимлар, кўз қарашлар ва эътиқодлар мавжуддир. Токи сизнинг сўзингиз, бирор ҳаракатингиз ёки фикрингизни ифода этиш усулингиз бирор конкрет инсонга жиддий жисмоний ёки рўҳий талафот етказмас экан, марҳамат, минбар сизники.


Сиз истаган жойда, истаган фикрингизни, истаган одамга, истаган усулда ифода этишга ҳақлисиз.
Сизнинг бу ҳуқуқингиз мамлакат қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ва ҳеч ким сизни Бош вазирни, қиролни, бирор амалдорни ёки бирор фуқарони ошкора танқид қилганингиз учун айблай ҳам, овозингизни ўчира ҳам олмайди.
Фақат сиз қонунга биноан, рухсат берилган жойда, белгиланган тартибда ўз дардингизни элу юртга билдиришингиз керак.


Айни пайтда қонунлар ҳар бир фуқаронинг шахсини, унинг шахсий ҳаётини ҳам қаттиқ ҳимоя қилади. Яьни бу ерда тошу тарози бор: Бир томондан сизнинг ҳуқуқларингиз жуда кенг, иккинчи томондан бу ҳуқуқларингиз қаттиқ ҳимояланган.
Бу дегани, тўғри келган одам Сўз эркинлигини рўкач қилиб сизни оғзига келган сўзлар билан ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Агар кимнидир сизга нисбатан бирор жиддий айблови бўлса, у ҳолда ўша одам сизни кўчада бақир-чақир қилиб сўкмасдан, айбламасдан, полиция маҳкамасига бориб (ёки телефон орқали 11414 номерга сим қоқиб) сизнинг устингиздан арз қилиши мумкин. Акс ҳолда, катта кўчада ёки орқаравотдан сизни айблаган одамни полиция тўхтатиши ва унга тўғри йўлни кўрсатиб қўйиши(яьни қаерга бориб ўз дардини айтишни тушунтириши) мумкин. Полиция ходимининг гапига қулоқ солмаган муттаҳамни, маст аласт одамни ёки рўҳан касални полиция керакли жойга олиб бориб қўяди.


Агар сизни биров асоссиз айбласа унинг ўзига ёмон бўлади. Судда исботини топмаган ҳар қандай айблов бировга туҳмат ёки тажовуз қилиш деб баҳоланиши ва шунга яраша жазо берилиши мумкин.


Ўтган куни ТВда чиққан турли туман партияларнинг раҳбарлари, шу жумладан Ҳукуматда ўтирган Социал-демократик партиянинг раиси, бош вазир Стефан Ловфен ҳам, энг актуал масалалар бўйича ўз фикрларини айтишди.


Саҳнада 8та минбар ёй шаклида ўрнатилган эди.
8та минбар ортида 8та партиянинг раҳбарлари туришар, улардан 4таси кўпинча бирлашган ҳолда фаолият юритадиган мухолифат партиялари, 3таси Ҳукумат сиёсатини юргизадиган ва уни қўллайдиган партиялар ва биттаси яккамохов Sverigedemokraterna, яьни Швеция демократлари деб аталувчи швед расистлари партияси эди.


Уларни расист дейилишига сабаб бу партия олиб борадиган сиёсатнинг миллатчилик рўҳида эканлигидир.
Улар Швецияга кўплаб қочқинлар келишига ҳамиша қарши бўлиб келишган, бу ерда яшайдиган қочқинларнинг Швеция тартиб қоидалари ва қадриятларини тан олишини истайдиган, мусулмонлар ва яҳудийларга ошкора ёмон кўз билан қарайдиган партия ҳисобланади.


Шу cабаб ўтган кунги ТВ чиқишларда бош вазир Стефан Ловфен ўша партия раҳбари Жимми Акессоннинг муҳожирларга қарши кескинроқ чоралар кўриш лозимлиги ҳақида чиқишига қарши гапириб «Сизлар нацистлар ва расистлар партиясизлар» деб кескин сўзлади.


Ўша куниёқ бу партия вакиллари бош вазир устидан Конституцион Суд(КС)га «Бош вазир бизни асоссиз айблади» деб арз қилишди.
Бу воқеа Швецияда ва умуман ҳар қандай демократик жамиятда бўладиган оддий бир воқеа. Албатта бунақа жанжаллар ҳар куни юз бермайди аммо у одатдан ташқари ҳолат ҳам эмас.


Энди масалани Конституцион Суд(КС) ҳал қилади. КС бош вазир Стефан Ловфендан «Швеция демократлари» партиясини «нацистлар партияси» деган айбловини исбот қилишни талаб қилади. Агар у ўз гапларини исбот қила олмаса у ҳолда бош вазирнинг ана ўша партияга Суд белгилаган ва қонунларга асосланган даражада жарима тўлашига тўғри келади.


Демократиянинг айрим ашаддий душманлари бу ерда «Мана кўрдингизми, ўзларини «Швеция демократлари» деб атайдиганлар аслан нацистлар эканку! Ана шу эмасми демократларнинг асл башараси!» деб жар солишлари мумкин.


Менинг уларга жавобим: Гап инсоннинг ёки ташкилотнинг отида эмас балки қиладиган ишларида! Шимолий Кореянинг расмий номи «Корея Халқ Демократик Республикаси» деб юритилади аммо бу давлат ҳокимияти вакиллари аслан, 80 йиллик сиёсатлари давомида ўзларини демократиянинг энг ёвўз душманлари эканликларини амалда исбот қилиб келишмоқда. Ким Ир Сендан бошланган коммунистик диктатурани бугун унинг невараси, ёвўз ва шафқатсиз, оддий танқидчилар тугул ҳатто генерал унвонига эга бўлган ўз тоғаси ва унинг оиласини қириб ташлаган Ким Юнг бошқармоқда.


Адольф Гитлер раҳбарлик қилган партиянинг номи ҳам демократияга ўралган аммо амалий ишлари демократияга ғирт тескари бўлган. Шунинг учун одамлар ва ташкилотларни уларнинг номига қараб эмас қилган ишларига қараб баҳолаш лозим.


Давоми бор.


Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Инсон онги

Post by Admin on Sat Oct 15, 2016 2:27 am

Инсон онги

Бу дунёда энг қизиқ ва энг қийин нарса Инсон Онги экан.
Инсонларнинг умри турлича бўлиши мумкин, улардан бири узоқ яшаса, иккинчиси қисқа яшайди. Агар ташқи мўҳитнинг таьсири ҳисобга олинмаса, инсон ҳаётининг узун ёки қисқалиги асосан икки факторга боғлиқ.
Улардан бири ҳар бир инсоннинг ирсияти, иккинчиси эса унинг онгидир.

Ирсият бу инсоннинг келиб чиқишига асос солган, унинг ота-онаси, боболари ва момоларидан унга табиий равишда, қон билан ўтган ва унинг танасини бир инсон сифатида шаклланишида асосий қурилиш «материали» бўлмиш ғишт ролини ўйнаган қон таначаларидир.

Агар сизнинг ота-онангиз ва бобо-момоларингизнинг бирортасида бирор жиддий касаллик бўлган бўлса, у ҳолда афсуски ўша касалликнинг майда томирчалари сизнинг қонингизда ҳам бўлиш эҳтимоли жуда баланддир. Токи сиз ёш ва бақувват экансиз у томирчалар кучсиз ҳолатда, худди ўз уясида ухлаб ётган айиқдек сизга бирор зарар етказа олмайди.

Аммо сизнинг ёшингиз ўтган ва сизнинг табиий иммун ҳимоя системангиз кучсизланган сари ана ўша томирчалар кучая бошлайди ва ана ўша сирли касаллик секин аста ўзини намоён қила бошлайди. Уларнинг энг ашаддийлари бу рак, сил, таносил(сифилис), хотирани йўқотиш(алцхеймер), юрак хуружи ва мияга қон қуйилиши каби касалликлардир.  

Онг ҳар бир инсоннинг нафақат ирсияти балки унинг ҳатти ҳаракатлари ва билимига ҳам боғлиқ бўлган кучли фактордир.
Ўзининг онги ёрдамида инсон ҳаётда юз берадиган турли туман муаммоларни енгиб ўта олади.

Бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз яшашида унинг онги улкан роль ўйнайди.

Инсон онгини ривожлантириш, уни қудратли бир кучга айлантириш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Албатта ҳали гўдаклик ва болалик чоғида инсон онгининг ривожланишида ота-она ва у яшаб турган атроф мўҳитнинг таьсири жуда катта.

Аммо балоғат ёшига етган ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётини бахтиёр қилиш ёки уни барбод қилиш унинг ўз қўлидадир. Агар у 7-8 ёшиданоқ ҳар нарсага қизиқувчан, оқу қорани ажратишга чанқоқ, ҳар нарсани ўрганишга қизиқадиган бола бўлса, у ҳолда ишончингиз комил бўлсинки, бу бола сал улғайгач у инсон сифатида албатта бахтли ҳаётга эришади.

Ана шу ерга келганда мен қаршимда турган улкан тош олдида тўхтаб қолдим. Айнан ана шу тош эди аслида мени бошқа ишларни ташлаб қўлимга қалам олишга мажбур қилган...

Бугун тонгда мен ташвишли ўйлар гирдобида уйғониб кетдим.
Нечундир бошимда бир фикр тинимсиз,  гирён айланар эди.
«Ўзбекистон Ҳукумати Мухолифат белини ҳали у навқиронлигидаёқ синдирди.
Ўзбекистон халқининг асосий қисми эса ўз Мухолифатини танимади, уни танишни истамади, уни суймади, уни қадрига етмади. Натижа эса ҳамма учун бир хил – халқнинг асосий қисми ҳанўз бахтсиз, ҳанўз ночор, ҳанўз фикран ногирон».


Хаёлимдан ҳукумат кучларининг энди шаклланиб келаётган миллат онги, унинг виждони ва келажаги, ўзбек жамиятининг асосий қон томирларидан бири бўлган ёш Мухолифатга берган кетма кет зарбалари, олимлар, шоирлар, ёзўвчилар, инженерлар, ўқитувчилар ва оддий меҳнаткашлардан ташкил топган Мухолифат ўзагини, унинг авангард кучларини синдириш учун ҳукумат кучлари амалга оширган тинимсиз таьқиб, тайзиқ ва зўравонликлар худди фильмдаги кадрлар каби бирин кетин кўз олдимдан ўта бошлади.

Ана шу ерда мен бу оғир масаланинг дунёга келиш сабаблари ва уинг ечимлари ҳақида ўйлай бошладим.
Ўйлай ўйлай англаб етган нарсаларимдан бири шу бўлди: агар мен гапни сиёсатдан ва Мухолифат тақдиридан бошласам унда кутилган натижага эришишим қийин бўлади. Мақолани ёзишдан кутилган натижа эса ўта жиддий, улкан ва ўта бир қийин масаладир:
Энг аввало кўпчиликка Мухолифат нима эканлигини тушунтириш, кейин эса унинг ҳар бир жамият, шу жумладан ўзбек жамияти учун ҳам худди инсон танасидаги бир орган каби ўта мўҳим эканлигини тушунтира билиш.

Агар бир инсоннинг ҳаёти қандай бўлишини унинг онги ҳал қилса, бир жамиятнинг ҳаёти қандай бўлишини ана шу жамиятдаги энг илғор инсонлар ҳал қиладилар.

Ана шу энг илғор инсонларнинг авангарди, яьни курашнинг энг олдинги сафларида турадиганлар айнан Мухолифат кучларидир.
Энди эса Мухолифатнинг ҳар бир жамият ҳаётида нақадар мўҳим роль ўйнашини меинг шу кунларда тандирдан узилаётган бошқа бир мақоламни ўқиб тушуниб олишингиз мумкин. У мақоланинг номи "Демократиянинг бир куни " деб аталади http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t430-topic#1210 ва унда сиз аксарият 10 миллион аҳолиси, шу жумладан 1 миллиондан ошиқ қочоқлар ҳам, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини таьминлаётган Швеция фуқароларининг энг авангард қисми бўлмиш сиёсатчилар – Ҳукумат ва Мухолифат ҳақида ҳикоя қилинади.

2016.10.15

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Яшашми ёки мавжуд бўлишми?

Post by Admin on Sat May 13, 2017 6:40 am

Яшашми ёки мавжуд бўлишми?
Бу дунёдаги ҳар бир инсон имкон қадар яхшироқ яшасам дейди. Камбағал бир бурда нон топиш ҳақида ташвиш чекса бойвачча ўн миллион пулини қандай қилиб 20 миллионга етказиш ҳақида қайғуради.
Ҳар кунини бир амаллаб ўтказиш, фақат қорин дардида яшаш мавжуд бўлишга уринишни англатади холос.

Инсонни яшаш услубининг ҳайвонни яшаш услубидан фарқ қилишининг биринчи шарти бу унинг яшаш услуби қорин дардидан бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олишидир.
Ҳар ким қудратига, билимига, ақлу заковатига, дунёни, инсонларни, бозорни, касбини нақадар зўр билишига қараб камбағал, ўртамиёна ёки бой бўлиб яшайди.
(Гап бу ерда тоза инсонларнинг ҳалол йўл билан бойиши ҳақида, муттаҳамлар, порахўр амалдорлар ва қаллобларнинг бойлиги ҳақида эмас зеро ҳаром йўл билан топилган бойлик барибир бир куни тешиб чиқади!).

Аммо ҳар бир давлатда ҳам ҳар бир инсон ўз билими, ақлу заковати ва қудратига яраша яхши яшаш имконига эгами?
Йўқ. Бундай имкониятлар фақатгина АДОЛАТ, ҲАҚИҚАТ ва ҚОНУНЛАР бирламчи, ҳокимият эса иккиламчи давлатлардагина бор холос. Ана шундай давлатларда яшаган ҳар бир ақлли, фикрли,ҳалол ва ўз касбини устаси бўлган ҳар бир инсон унинг билими қай даражада, касби ҳунари эса қайси соҳага тегишли бўлишидан қатьий назар бой-бадавлат ва фаровон яшаши мумкин.

Бундай давлатлар сифатида Швеция, Дания, Франция, Норвегия, АҚШ, Германия, Италия, Канада каби қатор давлатларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Ва аксинча, Адолат, Ҳақиқат бўлмаган, Қонунлар амалдорлар тарафидан оёқ ости қилинган ва Ҳокимият бирламчи бўлган давлатларда инсон минг ақлли, ўз ишининг устаси ва кучли билимлар соҳиби бўлмасин, у барибир камбағал ва ночор яшашга мажбур.
Бундай давлатлар қаторига Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия, Беларусь, Шимолий Корея, Зимбабве, Сомали, Куба каби давлатлар кирадилар.

Хўш, нега шундай?
Нега дунёнинг бир қатор давлатларида инсонлар ақлу фаросатлари, меҳнаткашлиги ва ўз касбини устаси бўлганлари учун бахтли ва фаровон яшай оладилару бошқа давлатларда шундай яшаш имконидан маҳрумлар?
Ҳамма гап ана шу саволларга ҳар бир жамиятдаги ҳар бир инсоннинг қай даражада тўғри жавоб беришига боғлиқ.
Бу саволларга жавобларни билмаганлар яшайдиган жамиятларда инсонларнинг аҳволлари ночор, ва аксинча, жавобларни яхши билганлар яшайдиган жамиятларда эса инсонлар фаровон ва бахтиёрдир.
Мана энди навбат сизга, ана шу саволларга қўлингиздан келганича жавоб беришга уриниб кўрингчи - Аҳвол нега шундай?

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Сиз сиёсатга қизиқмасангиз ҳам сиёсат сизга қизиқади!

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz