Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистонда Президент Сайловлари

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистонда Президент Сайловлари

Post by Admin on Fri Feb 13, 2015 5:32 am

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД СИФАТИДА МЕНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМ

Ёзма (1) ва Аудио/Радиода МУҲОКАМА (2)

Ёзма: 1. http://saylov2015.org/%d0%bd%d0%be%d0%bc%d0%b7%d0%be%…/537-2

РАДИОДА МУҲОКАМА

2. http://saylov2015.org/…/%d0%bd%d0%be%d0%bc%d0%b7%d0%be%d0%b…


Сайлов ҳар бир халқнинг энг муқаддас ҳуқуқларидан биридир!
Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўзининг бу ҳуқуқини ҳимоя қилиши, ўзи танлаган шахсни сайлашга бўлган ҳуқуқини Ҳокимият вакиллари ва барча инсонлардан ҳурмат қилишни талаб қила билиши керак.
Ана шундагина фуқаролар ўзлари ва фарзандларининг эркин, озод ва адолатли жамиятда бахтли ва фаровон яшашга бўлган орзу умидлари сари илк қадамни қўйган ва шундай жамият қурилиши учун шарт шароитлар яратилишига асос солган бўладилар.




Бу Дастур 3 Қисмдан иборат.

I. Сиёсий масалалар
II. Иқтисодий масалалар
III. Ижтимоий масалалар


I. Сиёсий масалалар
Агар мен Ўзбекистон Президентлигига сайланадиган бўлсам ишни энг аввало сиёсий ислоҳотлардан бошлар эдим. Бу ислоҳотлар ўз ичига Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни бўлмиш Конституцияда ва бошқа қонунларда белгиланган моддаларни қандай қилиб амалда бажариш механизмларини, мамлакатда демократик ва эркин жамият тузилиши ва ривожланиши учун лозим бўлган қонунлар қай даражада мавжудлигини кенг ва атрофлича таҳлил қилишдан бошланади.
Таҳлил ниҳоясида Қонунларни амалда бажарилишини таьминлайдиган Механизм Лойиҳаси Олий Мажлисга кўриб чиқиш, уни муҳокама қилиш, лозим бўлса керакли ўзгартиришлар киритиб кейин қабул қилиш учун топширилади.

Жамиятни демократик асосларда ривожлантириш менинг барча сиёсий фикрларимнинг асосий ўзанини ташкил қилади.
Жаҳон ва инсоният тараққиётининг сўнгги 200 йиллик тарихи шуни кўрсатиб турибдики, барча давлатлар ва халқларнинг ривожланиш, инсонларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун энг маьқул жамият бу демократик қонунлар ва қадриятларга асосланган жамият экан.
Шу нарсаларни чуқур таҳлил қилган Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, мамлакатни Гитлер фашизмига қарши курашда ғалабага олиб чиқишда улкан ҳисса қўшган кучли сиёсатчи инсон бўлган Уинстон Черчилль “Демократияни юксак даражада ривожланган сиёсий тузум деб айтиб бўлмайди аммо ҳозирча ундан яхшироқ жамиятни ўйлаб топишмаган” деган эди.

Агар демократик жамиятларни бошқа сиёсий тузумларга солиштирадиган бўлсак улар:
- бир инсоннинг якка ҳумдорлигига асосланган диктатура тузумлари (Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Шим. Корея ва ҳоказолар);
- бир оиланинг ҳукмдорлигига асосланган монархия/қироллик/амирлик тузумлари (Саудия Арабистони, Араб амирликлари ва бошқалар);
- бир ақидага, яьни халифат/исломий қонунларга асосланган тузумлар(Толибон тузуми, ИШИД (Ироқ ва Сурия Халифати ва бошқалар); ва
- бир мафкурага, яьни социалистик мафкурага асосланган тузумлар ва шу сабабли иқтисодий ва сиёсий эркинликлар кескин чегараланган жамиятлар (Куба, Хитой ва бошқалар).

Ана шу тузумларнинг барчаси эртами кечми аммо барибир, охир оқибатда емирилишга маҳкумдир. Буни тарих кўрсатиб турибди. Чунки уларнинг барчаси халқларнинг хоҳиш ва истакларига қараб эмас балки бир инсоннинг, бир оиланинг ёки бир ақиданинг тартиблари асосида бошқариладиган тузумлардир.


Кўпчиликка аёнки, бу дунёда умуман хато қилмайдиган одам йўқ. Ҳатто энг донишманд, ўткир фикрли инсонлар ҳам барибир хатоларга йўл қўйишади. “Беайб парвардигор!” деб бежизга айтишмаган.

Демак, бутун бошли бир давлатни ва улкан халқ оммасини бир кишига, бир оила ёки бир ақида тарафдорлари бўлмиш кишиларга топшириб бўлмайди.
Ана шунинг учун ҳам демократик тузумлар бошқа тузумлардан кўп масалаларда устун эканлигини амалда исбот қилган тузумдир.
Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши учун биринчи навбатда қилинадиган иш бу Президентнинг салоҳиятларини кескин чегаралаш ва мамлакатни бири биридан мустақил равишда фаолият юритадиган уч ҳокимиятга топширишдир.

Улар қуйидагилардан иборат:
- Қонун ишлаб чиқариш ҳокимияти /Парламент
- Қонунларни амалда бажарилишини назорат қилиш, яьни Суд ҳокимияти
- Ижроия ҳокимияти


Қонун ишлаб чиқариш ҳокимияти мамлакатни бошқариш учун керак бўлган ва халқнинг талаб ва истакларини доимий равишда ўрганиб бориб қабул қилинадиган барча қонунларни эркин сайловларда сайланган депутатлар ёрдамида ишлаб чиқади.

Суд ҳокимияти
эса барча Ўзбекистон қонунларини амалда бажарилишини назорат қилиб боради ва ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қонунбузарларга қарши чора тадбирлар белгилаб боради, қонунларда кўрсатилмаган муаммолар бўйича ўз таклифларини Парламентга таклиф ва лойиҳалар кўринишида тақдим этиб боради.

Ижроия ҳокимияти эса юқоридаги икки ҳокимият белгилаган барча қарорларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Бу уч ҳокимият фаолиятини назорат қилиб бориш эса айланиб келиб яна халқнинг ўз қўлига топширилади. Халқ тилида буни Тўртинчи ҳокимият дейишади. Бу Матбуот Эркинлигидир.

Матбуот эркинлиги ҳақидаги қонунга асосан журналистлар Президентдан тортиб ҳар бир депутат, вазир ёки ҳокимиятнинг бошқа вакилининг фаолиятини эркин ва ҳеч бир тўсиқларсиз назорат қилиш ва кузатиш имкониятига эга бўлиши керак.

Ҳокимият органларида ишлайдиган барча амалдорларнинг фаолияти шаффоф, яьни транспарент кўринишида бўлиши керак. Уларнинг маошларидан тортиб бошқа ҳар қандай даромадлари ҳам кенг жамоатчиликка очиқ ойдин кўрсатиб борилиши лозим.

Матбуот эркинлиги билан бир қаторда Сўз эркинлиги, Фикр ва Эътиқод эркинлиги, Сайлов эркинлиги, Намойишлар ўтказиш эркинлиги, мустақил жамоат ташкилотлари тузиш ва фаолият юритиш эркинлиги, ҳар бир жамоа, қишлоқ, шаҳар ва вилоятлар бошқарувини маҳаллий халқнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий кадрларни эркин сайловларда сайлаш орқали бошқарилиш эркинлиги, фуқароларнинг бир жойдан бошқа жойга эркин кўчиш ва қайтиб келиш эркинлиги ва яна бир қатор эркинликлар мукаммал равишда ишлаб чиқилиши ва улар амалда аниқ , қаршиликларсиз бажарилишлари таьминланиши лозим.

Жамиятда сиёсий ислоҳотларни таьминламай туриб иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни ўтказиб бўлмайди.

II. Иқтисодий масалалар
Иқтисодий масалалар энг аввало аграр давлат бўлмиш Ўзбекистонда Ер ислоҳотини ўтказишдан бошланиши керак деб ҳисоблайман. Ўзбек халқи узоқ замонлардан бери, чор Россияси зулми остида ҳам, Совет тузуми босими остида ҳам ва ҳозирги диктатура ҳукмронлиги остида ҳам ўзини асосан ерни парвариш қилиш билан боқиб келган.

Мавжуд тузумнинг турли туман босимлари ва қонунларнинг фуқароларнинг талаб ва истакларига тўлиқ жавоб бермаслигига қарамай меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60%дан ошиғи асосан ер ишлари билан боғлиқ соҳаларда ишлашади, ўзларини ва шаҳар аҳолисини аграр саноатда ишлаб чиқарилган озиқ овқат маҳсулотлари билан таьминлашади.

Агар меҳнаткаш халққа ер тақсимлаб бериш, унинг сотиб олиш ва ерда ўзи истаган маҳсулотларни етиштиришга кенг ҳуқуқлар ва имкониятлар берилса Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда балки жаҳонда ўзининг сифатли, ўта таьмли, хушбуй ва витаминларга бой қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан донг тарата олади. Ўзбекистон анжирлари, қовунлари, узуму анорларидек ширин мева-чевалар дунёдаги бошқа давлатларда камдан кам учрайди.

Иккинчи иқтисодий масала бу оғир ва енгил саноатда хусусийлаштиришга кенг йўл бериш ва шу йўл билан янги иш жойлари очилишига катта имкониятлар яратиш ва бу янги иш жойларига чет элларда иш излаб юрган миллионлаб фуқароларни юртга қайтиб келиб ўз оила, бола-чақалари ёнида яшаш ва ишлашларига имкон беради.

Учинчи иқтисодий масала, бу хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда банк ва кредит системасини ривожлантириш, ўз касби ва ҳунари бўйича шахсий ёки жамоа корхоналарини очишга жазм қилган фуқароларга процентсиз, имтиёзли кредитлар беришни жорий қилиш мўҳим роль ўйнайди. Хусусий таадбиркорлар ишсизликни тугатиш ва чет элларда иш излаб юрганларни мамлакатга қайтаршга имкон яратадиган яна бир янги ислоҳотдир.


III. Ижтимоий масалалар
Бу масалаларнинг энг мўҳими бу 16 ёшгача бўлган болалар, ёш (боғча ёшига етмаган) болали оналар, қариялар ва ногиронларни инсон қадр қимматини ерга урмайдиган, уларнинг кундалик ҳаётини таьминлашга етадиган дааражада нафақа билан таьминлаш масалаларидир. Бу масала ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг давлат томонидан таьминланадиган кафолати бўлиши керак.

Иккинчи ижтимоий масала бу фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг юқори савияда бўлишини таьминлашдир. Бу соҳанинг ҳам ривожланиши учун давлат томонидан юритиладиган касалхоналар ва поликлиникалардан ташқари хусусий тадбиркорлик масалаларига ҳам эьтибор берилиши керак, хусусий тиббиёт марказлари, хусусий дорихоналар, хусусий даволаниш ва дам олиш жойлари қонунлар билан аниқ белгиланган холда йўлга қўйилишига кенг имконлар берилиши лозим.

Учинчи ижтимоий масала бу ҳар бир соҳа бўйича касаба уюшмалари борлигини таьминлаш, ишсизларни рўйхатга олиш, уларни иш билан таьминлаш масалалари ҳал бўлганча уларга давлат томонидан ижтимоий нафақа(ишсизлик нафақаси) бериб турилишини таьминлаш.
Тўртинчи ижтимоий масала бу болаларни ўқитиш, уларга таьлим бериш масалаларидир. Токи болаларга ютук муттахасислар ёрдамида озода, тартибли ва кўримли мактабларда яхши таьлим бериш йўлга қўйилмас экан Ватан ва миллат келажаги хавф остида қолаверади.


Бу масалалар менинг энг асосий фикрларимнинг бир қисми холос.
Дастурнинг асосий мазмуни аслида Ўзбекистон халқи, яьни сайловчилар билан учрашувлар, улар билан савол жавоблар, уларнинг талаб ва истакларини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилиш орқали тўлдириб борилиши керак.

Умид қиламанки бир куни биз - номзодларга ва сайловчиларга шундай имкониятлар етиб келади ва ана ўшанда биз эркин мулоқотлар ташкиллаштириб халқниинг истак ва талабларига мос равишда ўз дастурларимизни янада кучлироқ, халқ , замон ва даврга мослаштириб тузиш имконига эга бўламиз.


Мен юқорида келтирилган барча масалаларни ҳаётда қандай бажарилишини Швеция шаҳарлари ва қишлоқлари мисолида 20 йил давомида ўргандим. Кўпчиликка маьлумки, дунё давлатларидаги инсонлар яшаш шарт шароитлари ва ҳаётлари текшириб чиқилганда Скандинавия давлатлари биринчи уч ўринни эгаллашган, жумладан Швеция халқи ана шу давлатлар ичида энг бахтли халқлардан бири деб топилган.

Бунга сабаб Швецияда юқоридаги 3 масала юксак даражада ечилганлигидир. Мен ана шу масалалар билан доимо қизиқиб келдим, имкон бўлганда улар билан шахсан шуғулландим, ҳусусан, чет элликлар учун Тадбиркорлик ишлари бўйича махсус проектлар тузиб, уларни бошқардим, кейинчалик эса уларни ривожлантириб ўзимнинг Маслаҳат Консультация Бюромни очдим, тадбиркорлар ва ихтирочиларга ўз корхоналарини очишда қўлимдан келганича ёрдам бердим.
Ана шу тажрибаларим келажакда Ўзбекистонда ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар қилишда катта ёрдам беради деб аниқ ишонаман.

Ҳазратқул Худойберди
2015 йил 10-феврал
Виртуал Сайлов Комиссияси


Admin tomonidan Sat Feb 21, 2015 4:36 am da o'zgartirilgan; jami 11 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

29 Марта 2015 г. Очередные Президентские выборы в Узбекистане!

Post by Admin on Sat Feb 14, 2015 7:19 am

29 Марта 2015 г. Очередные Президентские выборы в Узбекистане!

Выборы являются одним из самых священных прав каждого гражданина каждой страны!
Поэтому каждый гражданин должен знать это свое право, уметь и стараться защитить это право, смело требовать от представителей властей уважать право граждан самим выбирать самых достойных граждан для избрания их в самый ответственный государственный пост своей Родины.

Только таким образом граждане могут сделать первый решающий шаг к созданию основ и предпосылок для строительства свободного и справедливого общества, где они могут обеспечить себя и своих детей жить надёжно и счастливо в свободном, справедливом и процветающем обществе.
Вот уже 25 лет представители демократической оппозиции Узбекистана не имеют возможности участвовать на выборах президента страны.
29 марта марта 2015 года в Узбекистане пройдут очередные президентские выборы.

В этот раз представители оппозиции Узбекистана решили участвовать в этих выборах путем создания Виртуальной избирательной комиссии.
Я тоже решил выставить свою кандидатуру на этих выборах. С этой целью я написал краткую автобиографию и свою Предвыборную Программу, которые опубликованы здесь на узбекском. (Скоро будет опубликован русский вариант этого материала).
Автобиография:

Я родился 16 октября 1953г. в селе Пайшанба, Каттакурганского района, Самаркандской области Узбекистана.
В 1977 г. закончил Ташкентский институт ирригации, в 1978г. поступил на работу в САНИИРИ, где работал научным сотрудником вплоть до 9 декабря 1992, до ареста. Тогда меня арестовали за попытку создания Общественного парламента «Миллий Мажлис» и за мою бурную политическую деятельность в рядах Народного движения «Бирлик», где я был членом ЦС и председателем Ташкентского Областного Совета Движения.

6 августа 1993г. Верховный суд осудил меня и 5 моих коллег-членов Оргкомитета «Миллий Мажлиса» на разные сроки лишения свободы, в т.ч. меня на 5 лет в условиях строго режима(подробности здесь: http://www.uzbek-people.narod.ru/delo_1.html ).

С февраля 1992г., т.е. с момента создания я являюсь членом Общества Прав Человека Узбекистана, которая регистрирована во Франции (с дополнением «Международное» в начале названия Общества). 15 июля 2011г. я был избран Президентом этого Общества (http://ihrsu.org/Jamiyat/QURULTOY_Protokol.htm ).

В марте 1994г. я был вынужден уехать сначала в Россию из за угрозы повторного ареста. В апреле 1994г. группа бирликовцев в Москве учредила Рабочий Комитет «Бирлика» в эмиграции и я был избран председателем этого Комитета.

В июле 1995г. мы провели Конференцию «Бирлика» в Москве, где была рассмотрена деятельность организации и ее руководства. В итоге деятельность руководства была оценена удовлетворительной с натяжкой. Мои попытки о смене руководства для улучшения и развития деятельности организации были встречены негативно. Все это привело к тому, о чем я предупреждал членов организации – к развалу «Бирлика», от которого сегодня остались считанные активисты.

С января 1995г. я живу в Швеции, у меня 3 детей и 2 внуков.

В 2007г. группа оппозиционеров провела встречу в г.Сётер в Швеции, где была создана Постоянная Комиссия, целью которой была вопросы внешней и внутренней политики Республики Узбекистан, политические, религиозные, культурные и др.вопросы, касающихся жизни и судьбы народов, проживающих в стране, где меня избрали председателем этой Комиссии ( http://isyonkor.ucoz.ru/news/2007-01-12-928 ).

С марта 2011 г. я начал активно участвовать в деятельности вновь созданного Народного Движения Узбекистана, отредактировал Устав организации и написал Программу Движения, которые были представлены на Учредительный Съезд Движения, который прошел в Берлине (http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t294-topic#520 ).

В феврале 2012 г. я был вынужден подать в отставку с поста члена Совета Учредителей Движения в связи с тем, что руководство Движения начала повторять ошибки НДУ “Бирлик” и систематически игнорировались мои предложения о введении Коллегиального руководство движением, вопросы безопасности и мн. др.

В январе 2014г. я в Фейсбоке создал группу под названием Движение ОЗОДЛИК/ СВОБОДА Узбекистана ( https://www.facebook.com/groups/ozodlik/ ). В течении года количество членов этого нового Движения достигло 439 чел. (хотя желающих вступить было в 2 раза больше однако прием в Движение проводится после тщательной проверки личности подавших заявление).

Моя цель от моей политической деятельности сформулирована в следующих словах:
Ватан учун, халқ учун!
Адолат ва эрк учун!
Ҳар бир инсон бахти чун!
Кураш шараф биз учун!

В переводе на русский это означает:
За Родину, за народ!
За справедливость и свободу!
За счастье каждого,
Борьба это честь моя!

Хазраткул Худойберди
14 февраля 2015г.

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сайлов 2015: Ўзбекистон Ҳукумати нимадан бунча қўрқади?

Post by Admin on Mon Mar 02, 2015 6:30 am

Ўзбекистон Ҳукумати нимадан бунча қўрқади? I ҚИСМ

Уларнинг қўлларида ҳамма нарса бор: Армия ҳам, миллиондан ошиқ милисалар ҳам, юз мингларча махфий хизмат ходимлари ҳам, мингларча прокурорлар, судьялар, ҳокимлар, мингларча Олий ва маҳаллий кенгашларда ўтирган Ҳукуматга содиқ депутатлар, улкан амалдорлар армияси, ҳукуматга содиқ ва вафодор 5та партия ҳам ва ниҳоят ҳукуматга содиқ бўлган, уларнинг ёлғонларига учиб юрган, содда, миллионлаб фуқаролар ҳам бор.

Аммо шундай қудратли бўлишига қарамасдан бу Ҳукумат нимадан бунчалик қўрқади?

Ўзбекистон Ҳукумати энг қаттиқ қўрқадиган нарса бу унинг ёлғонларининг очилиб қолиш хавфидир.
Шу сабабдан бу Ҳукумат имкон қадар, ҳамма жойда “ҳақиқат”, “адолат”, “эркинлик” деган сўзлар ҳақида гап юритадиган ҳар қандай инсонни ҳам, ташкилотни ҳам дарҳол овозини ўчиришга ҳаракат қилади.
Ҳукумат ана шундай қабиҳликларни 25 йилдан бери қилиб келмоқда.

Халқ ичидан чиққан энг жасур ва довюрак инсонлар шу сўзларни айтганлари учун, мамлакатда адолат ва эркинлик бўлишини талаб қилганлари учун отилдилар, урилдилар, қамоқларга солиндилар ва чет элларга чиқиб кетишга мажбур қилиндилар.
Мамлакатда яшашга фақат уларга содиқ ва вафодорларгагина рухсат берилди. Онда сонда чиқиб турадиган айрим дадилларни бошига ҳам улардан олдин ўтган мардларнинг куни солинди.

Бечора, мазлум ва содда аммо ҳукуматга содиқ фуқароларнинг қулоқларига ҳукуматнинг радио карнайлари эртаю кеч “ватан хоинлари чет эллардан туриб ўз юртларига, ўз халқларига қарши тўҳмат ва ғийбатлар тарқатиш билан шуғулланмоқдалар” деб қуйиб келди.
Бу гапларга ишониб юрган бечора ва содда халқнинг қўлига тўсатдан янги замоннинг янги ахборот технологиялари, жумладан уяли, мобил телефонлар ва компьютерлар тушиб қолди.

Бу янги ахборот техникасидан фойдаланишни ўрганган халқнинг чет элларда яшашга мажбур бўлган ўз ватандошларининг ҳукумат зўравонликлари, унинг ёлғонга бўғзигача ботган сиёсати ҳақида, ҳукумат халқнинг мард ўғлонлари ва қизларига қарши қилган сон саноқсиз жиноятлари ҳақида эшитиб онглари очила бошланди.
Энди халқ оқ ва қорани аниқлаш имконига эга бўла бошлади.
Буни кўрган ҳукумат дарҳол ўз хизматкорларини ана шу ахборот майдонидаги курашга ташлади, аллақачон йиртилиб кетган яктаги ва иштонидаги очилиб қолаётган тешикларини ямашга тушди.

Бу ишларни у ана ўша чет эллардаги ахборот воситаларини ҳар қандай йўллар билан ёпиш, уларнинг ҳаракатларига тўсиқлар қуриш орқали амалга оширмоқда.

Ҳукумат ўзининг бу ҳаракатлари билан ўзининг очилиб қолаётган барча жиноятлари ва шумликларини уни қўллаб қўвватлаб турган миллионлаб содда фуқаролардан қаттиқ тиришиб яширишга уринмоқда.
Чунки ҳукумат биладики, агар унинг минбарлардан, телевизорлардан, радиолардан тинимсиз жавраб айтиладиган баландпарвоз аммо аслида ёлғон сўзлари фош бўлса ва ҳукуматнинг асл башараси элу юртга аниқ бўлса у ўша куниёқ халқнинг ишончини йўқотади.

Халқнинг ишончини йўқотган Ҳукуматни ҳокимиятда қолиши даргумон. У ҳолда Ҳукумат ё истеьфо беришга, ё бўлмаса ҳарбий кучлар ёрдамида ҳокимиятни ушлаб туришга уриниши мумкин, холос.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда сиёсий мухолифатнинг юзлаб Интернет сайтлари очилмайди. Бир мени ўзимнинг 2 интернет саҳифам бор. Уларни Ўзбекистонда очишнинг афсуски иложи йўқ. Чунки уларда Ҳукуматнинг минглаб(!!!) жиноятлари фактлар асосида (қуруқ гап билан эмас!), 20 йилдан бери фош қилиниб келинмоқда. У сайтларнинг номлари http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/f1-forum ва http://ihrsu.org (Яна бир сайт http://stopdictatorkarimov.com 12 йилдан сўнг маблағ етишмаслиги сабабли ёпилди, аммо унинг материаллари архивда сақланиб қолинди).

Бу сайтларнинг биринчиси қаттиқ хакерлар ҳужумига учраб бир йил давомида очилмади. Менинг тўхтовсиз ҳаракатларим ва ниҳоят сайт домайни эгаларининг диктатор қурган тузоққа тушганларини Жаҳон ахборот каналларида(Twitter va Facebookda) фош қилгач ушбу сайтни қайта очишга муваққат бўлдим.

Яқинда, аниқроғи 3 кун илгари Ўзбекистон сиёсий мухолифатининг яна бир сайти Ҳукумат ҳакерлари ҳужумига дучор бўлди ва очилмаяпти.
У сайт мамлакатда эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш ҳақида эди ва унинг номи: http://saylov2015.org

Маълумки, Ҳукумат 29 мартда ўзининг навбатдаги Президентлик сайловларини яна эскичасига ўтказмоқчи. Яна эски, қариб, мункиллаб қолган диктаторни қайта сайлаш ишини амалга оширмоқчи.

Ҳукумат ўз ва дунё халқлари қулоқларига “Ўзбекистонда эркин ва адолатли сайловлар ўтказилмоқда” деган навбатдаги ёлғон лапшаларни илиш учун бу сайловга 4 номзодни қўйган. Уларнинг биринчиси 27 йилдан бери тахтда ўтирган, 78 ёшга кирган, дунёда диктатор деган ном олган Ислом Каримовдир. Қолганлари (Кетмонов, Саидов, Умаров) ҳукумат ёлғонини яширишга хизмат қилувчи, ўзлари ҳам Каримовга овоз берувчи “номзодлар”.

Ҳукуматнинг навбатдаги бу ёлғонини фош қилиш ва мамлакатда адолатли сайловлар ўтказишни талаб қилиб чиққан сиёсий мухолифат вакиллари ўзларининг юқорида номи келтирилган ва ушбу сайловга бағишланган Интернет сайтларини очишди.

Бу сайт тузишдан мақсад, биринчидан Ўзбекистон ҳукумати ўтказаётган адолатсиз сайловларни фош қилиш, иккинчидан ушбу сайловларда қатнашиш имконига эга бўлмаган сиёсий мухолифат вакиллари ва хусусий шахсларга бу сайловларда альтернатив номзодлар сифатида қатнашиш имконини яратишдир.

Хўш, нега қўлларида шу қадар улкан куч, яьни - Армия, миллиондан ошиқ милисалар, юз мингларча махфий хизмат ходимлари, мингларча прокурорлар, судьялар, ҳокимлар, Олий ва маҳаллий кенгашларнинг Ҳукуматга содиқ депутатлари, улкан амалдорлар армияси, ҳукуматга вафодор 5 партия ва ниҳоят ҳукуматга содиқ, унинг ёлғонларига учиб юрган, содда миллионлаб фуқаролари бўлган Ўзбекистон Ҳукумати бир ҳовуч, шунда ҳам бутун дунёга сочилиб кетган, бор йўғи билан 200...300 кишидан иборат бўлган сиёсий фаол инсонлардан бунчалик қўрқади?

Нега шу қадар қудратга эга бўлган Ўзбекистон Ҳукумати унинг ўзгармас Президентига қарши муқобил номзод сифатида чиққан 9 кишидан бунчалик қўрқади?

Ахир бу Альтернатив сайловлар бор йўғи Виртуаль дунёда, яьни Интернет саҳифаларида бўладиган ва ҳозирча ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган сайловку!

Нега шунга қарамасдан Ўзбекистон Ҳукумати ўзининг кучли муттахасисларини ана шу муқобил сайловлар сайти бўлмиш сайт http://saylov2015.org ни ёпди, унга тинимсиз хакерлар ҳужумлари уюштирмоқда?

Сиз Ҳукумат номзодлари билан учрашувларга борганингизда, уларнинг “адолат, ҳақиқат, эркинлик” каби сўзлар ҳақида гапирганида бир ўйлаб кўринг: Нега улар орасида халқнинг, сиёсий мухолифатнинг вакиллари йўқ?

Нега улар турли туман сайтларни ёпишга қаттиқ тиришмоқдалар?
Улар нималарни халқдан яширишга уринмоқдалар?

Агар Ўзбекистон Ҳукумати сайлов ҳақидаги ўзи тўқиб чиқараётган гаплардан бошқа ҳар қандай сайтларни ва ўзга ахборот воситаларини ёпишга уринар экан шуни билингки уни яширадиган ёлғонлари бор.

Содда бўлманг! Ҳукумат ёлғонларига бошқа учманг!
Ҳақиқат ва адолат бўлишини талаб қилинг!
Ўз Конституцион ҳуқуқларингизни ҳурмат қилинишини ҳар бир милиса , амалдор ва Ҳукумат вакилидан талаб қилинг.
Сиз эмас улар сиздан қўрқсин, сизнинг билимингиз ва фаросатингиздан қўрқсин!

Ҳазратқул Худойберди
Альтернатив сайловларда Ўзбекистон Президентлигига номзодлардан бири бўлган халқ вакили
2015-03-02
Нашрга тайёрланаётган кейинги қисмлар:
II Қисм Ўзбекистон Ҳукумати қўрқадиган асосий нарсалар
III Қисм Ташхис ва даво

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари ҳақида "Америка овози"даги сўҳбат

Post by Admin on Fri Mar 20, 2015 6:45 pm

O’zbekistonda uzoq yillar qishloq xo’jaligi sohasida ishlagan, suv inshootlari bo’yicha mutaxassis Hazratqul Xudoyberdi bugungi kunda Shvetsiyada yashaydi, siyosiy muhojir. Fuqaro jamiyati, inson huquqlari  va erkinlik targ’ibotchisi.

Vatanda 29-mart kuni o’tishi rejalangan prezident saylovlariga parallel ravishda tuzilgan virtual saylovda o’z nomzodini qo’ygan. Yevropadagi muhojirlar tomonidan boshlangan tashabbus – Virtual saylov komissiyasi – dunyoning turli davlatlarida yurgan o’zbekistonliklarga muqobil tanlov imkoniyatini berishni maqsad qilgan.

To’g’ri, bu real saylov emas, lekin o’ziga xos demokratik mashq.
Hazratqul Xudoyberdi nazarida esa bu undan-da jiddiy jarayon: siyosiy ongni shakllantirishda xizmat qiladigan muhim harakat.
Chunki, deydi u, O’zbekistonda hukumat “bu demokratik saylov” deb qanchalik bong urmasin, faqat o’zini aldamoqda; tom ma’noda muqobil nomzod yo’q, “rasmiy nomzodlar” - qo’g’irchoqlar.

Xo'sh, bu virtual saylovda yutgan odam nima qila oladi? Virtual prezident nimaga qodir?

O’zbekistonda demokratik imkoniyatlar cheklangan bo'lsa, ularning siyosiy ongini baholash adolatdanmi?

Tasavvur qiling, hozir prezident Islom Karimov bilan debatdasiz, ochiq bahsda. Gapni nimadan boshlagan bo’lardingiz?

O’zbekistonni Islom Karimovdan boshqa hech kim eplay olmas edi, deydiganlar ko'p. Hokimiyatni boshqarish uchun qanday odam kerak?

Hokimiyat va qudratning mazasini tatib ko’rgan odam osonlikcha tashlab ketmaydi deyishadi. Prezidentlik kursisi sizga tegsa, muddatingiz tugashi bilan ketarmidingiz?

Javoblarni tinglang.

O'zbekistonda prezident saylovlari - Muqobil nomzod Hazratqul Xudoyberdi - Navbahor Imamova

Президент Сайловлари ҳақида

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Ўзбекистонда Президент Сайловлари

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz