Форум_Ўзбекистон

Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини чалғитиш

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини чалғитиш

Post by Admin on Tue Jan 20, 2015 6:32 pm

Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини атай чалғитиш кимга керак бўлиб қолдийкин?
Қолавера, мен Каримовнинг “қулоқ”ларини қишлоғимиз далаларидаги “Ассалому алайкум” деган ўтга ўхшатаман. Биттасини юлсанг, эртага иккинчиси “Ассалому алайкум” дея бош кўтараверади.... Токи уларнинг асл илдизига болта урилмас экан, шунчаки “бош олиш”лар билан иш битмайди....

Албатта Каримовга-да!

Халқаро ташкилотлар хаёлини ҳуқуқни ҳимоя қилиш, ҳақни тиклаш деб аталмиш маҳкамага тортиш “ташвиқоти” ташкилотчилари ким?
Каримовчилар гуруҳи-да!
Ҳориждаги ҳамюртларимизнинг ҳовлиқмалигидан фойдаланиб, “ўз-ўзига едириш” усулидан фойдаланаётган ким?
Диктаторлик тузими-да!
Ҳатто чет эллардаги ўзбеклар устидан кулиб ҳузур қилаётганларчи?
Тайин, Каримовчилар!
Ўзбекистон ҳукумати корчолонларининг ноғарасига ўйин тушаётганлар, ҳормай-толмай ўз-ўзининг илдизини қирқиш пайида пайт пойлаётганлар, ўз-ўзини буғизлаш ўйида ўртанаётганлар кимлар?
Шубҳасиз, бизлар, хом сут этган бандалар!
Каримовнинг умрини узайтираётганларчи?
Биз-ку! Ўзимиз-ку!
Ўзбекистон Президентлигига номзоди қўйилганларнинг бири яна Каримов бўлди!
Демак, Ислом Абдуғаниевич мамлакат тахтини қўшқўллаб топшириб қўймаслиги аввалдан маълум бўлган.
Бу борада Каримовга ким “гапингиз қийшиқ” дея оларди!
Мамлакта ичкарисидаги бизнингдек тутуқушларнинг аҳволи эса маълум.

Айни дамда Каримовнинг келажакда яна президентлик постида қолишдек оламшумул режасига тиш-тирноғи билан қарши турувчи, оламни бузувчи биргина кучлар бор: Ҳориждаги ҳамюртлар!

Шу боис ҳам сиёсат қиморининг қаллоблигида устасифаранг бўлиб кетган Каримов ҳу-ууув бошдан, 2014 йилнинг январиданоқ ҳориждаги ҳамюртларимизни доғда қолдириш, уларни ўз ёғларига ўзларини қовуриш, “ўзига ўзини едириш” режасини пухта тузиб қўйган бўлса, маккорона “план” асосида манзили томон йўл солган бўлса, не ажаб?

Бугунги кунда Г. Бухорбоева сайтининг ёпилиб қолиши, ҳориждаги икки курашчи аёлнинг (бири М. Тожибоева) маҳкамабозликга мажбур этилиши, шубҳасиз, Каримовни сизу бизнинг истакларимиз устидан хохолаб кулиши-ю, унинг йўқ деганда 80 фоиз ғалабаси дейиш мумкин.

Куни кеча “Озодлик” радиоси сайтида “Йохан Биҳр: Каримов кўппаклари Uznews.netни йўқ қилди” сарлавҳа остидаги эшиттириш матнига кўзим тушиб қолди.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг Ўзбекистон журналистлари ҳаётига бефарқ эмаслигини фақат олқишлаш мумкин...
Шу маънода, Uznews.net мустақил сайтининг ёпилиши халқимиз учун чин маънодаги йўқотиш бўлди.
Мен Галима Бухорбоевани шахсан танимасам-да, уни курашчан, интилувчан, изланувчан, ўз касбининг устаси сифатида биламан ва тан оламан.
Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлими рахбари Йоханн Биҳрнинг таъбири билан айтганда, “Президент Ислом Каримовнинг қўриқчи кўппаклари ушбу эркин ахборот нашрини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар”... Афсус....
Uznews.net мустақил сайти бош муҳаррири Галима Бухорбоеванинг меҳнатини, умр мазмунини топташ, йўққа чиқаришга уриндилар.
Шу маънода, Г. Бухарбоеванинг “Замондош” ва “Дунё ўзбеклари” сайти бош муҳаррирлари Ризо Обид ва Исмат Хушевларни маҳкамага тортиш истагини қувватлаш керак.

Галима Бухорбоеванинг “... суддан ташқари иммиграция идораларига ҳам шикоят қилмоқчиман. Бундай одамлар нима асосда қочқинлик олишган? Мен шуни тагига етмоқчиман.” дея куйинганича ҳам бор.
Назаримда, Ризо Обид ва Исмат Хушевдан ноҳақ жабр кўрган, туҳматга қолган ҳориждаги жамики ҳамюртларимиз мазкур масалада бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб, аллақачонлар бунингдек савобли ишга қўл уришлари керак эди.
Бироқ, шу ўринда мен Г. Бухорбоева интервьюсидаги бир жиҳатга эътироз билдириб ўтишни жоиз деб билардим:
Юқорида айтганимдаек, Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлими рахбари Йоханн Биҳр “Президент Ислом Каримовнинг қўриқчи кўппаклари ушбу эркин ахборот нашрини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар” дея таъкидлаб турган бир пайтда, мен тан оладиган ва ҳурмат қиладиган Галима Бухорбоеванинг “... Европа қандай қилиб ўрта асрлар услубида яшашни тарғиб этувчи исломчиларга бошпана беряпти. Бундай одамлар Европада ўтириб, бу ерда сўз эркинлиги устунларини яксон қилишга уринмоқдалар-ку” деган хитиобини қандай тушуниш мумкин?

Ҳамкасбимиз интервьюсининг ушбу мазмундаги сўзлари аввалида: “Uznews.net нашри бош муҳаррири Ўзбекистондаги журналистлар ҳақидаги конфиденциал маълумотларни Интернетга сиздирган шахслар устидан суд ва иммиграция идораларига шикоят қилишини айтади:” дейди “Озодлик”.
Uznews.net сирларини сайтларга сиздирганлар кимлар? Ризо Обид ва Исмат Хушев эканлиги ҳаммага маълум. Дарҳақиқат, мен ҳам бу икки ҳамкасбимизнинг сиёсий мақоми қайта кўриб чиқилиши тарафдориман.

Бироқ, масалага бошқа бир жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, Ризо Обид ва ё Исмат Хушев дегани бу ҳали “исломчилар” дегани эмас-да.
Мен билган Исмат Хушев нуқул “Ижод олами”га ичиб олиб “шунғийди”....
Шаробдан ширакайф бўлган ҳамкасбимизни “исломчилар” дейишимиз тўғри бўлармикин?
Ризо Обид ва Исмат Хушевнинг кирдикорлари учун қачондан буён “исломчилар” жавоб берадиган бўлиб қолдийкин?
Галима Бухорбоеванинг ўз фикрларини “.... Шунингдек, Европа қандай қилиб ўрта асрлар услубида яшашни тарғиб этувчи исломчиларга бошпана беряпти...” дея урғулаши кишини ўйлантириб қўяди.

Бу нима дегани?
Европада мусулмонларга жой йўқ деганими?
Гарчи беш вақт номоз нималигини билмасам-да, Алҳамдуллоҳ, мен ҳам мусулмонман. Онам ҳам Ислом динини қабул қилганлар. Мен билган Ислом одамларга яхшилик, яхшилик ва яна яхшилик қилишдан таълимот беради. Шу маънода, “Исломчилар” деган сўзлар менга анчайин оғир ботди.... Гуё соддадил онаизоримнинг 90 йиллик диний эътиқодини менсишмагандек, топташгандек бўлишди....
Қолаверса, маълумки, мамлакатда сиёсий қараши амалдаги тузумга зид кишилар қаторида диний маҳкумлар ҳам Каримов диктатураси даврида мисилсиз жабр чекдилар ва бу ҳол ҳамон давом этмоқда.

Диктаторга қачон ўзини оқлаш ва сиёсат саҳнидаги ўрнини мустаҳкамлаб олиш керак бўлиб қолса, дарҳол битта “диний тракт” ўтказади! Муддао, ҳорижий мамлакат ҳоқонлари кўнглига “Исломчилар” “қўли” билан қутқу солиш, “исломчилар” номини сотиш орқали ўзини овутиш, сиёсат оламида, мамлакат тахтида ўз “ўрнига” эга бўлиш! Каримов, Ислом деса ғарб сергак тортиб қолишини жуда яхши билади! Шунинг ортидан Европа мамлакатларида қўлловчилари кўпайиб қолишини ҳам! Ким билмайди буни!

Г. Бухорбоева таъбирига кўра: “Европа қандай қилиб ўрта асрлар услубида яшашни тарғиб этувчи исломчиларга бошпана беряпти”...
Бу билан иқтидорли ҳамкасбимиз нима демоқчи? “Инсон ҳуқуқлари устивор бўлган Европа мамлакатлари Ислом динига мансуб одамларнинг бошини силаб, инсонпарварлик кўмагини кўрсатиб, сиёсий бошпана бериб, катта хатога йўл қўймоқда” деган таг мазмун йўқмикин бу иборалар ортида? Ахир, шусиз ҳам дунё саҳнида Исломни ёмонотлиқ қилишга уринишлар урчиб бормоқда-ку!

Қолаверса, Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлими раҳбари Йоханн Биҳрнинг ўзлари “Президент Ислом Каримовнинг қўриқчи кўппаклари ушбу эркин ахборот нашрини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар” дея Uznews.net сайтининг ёпилиб қолишига ҳаққоний “ташҳез” қўйиб турибдилар-ку.

“Каримов кўппаклари”га “Исломчилар”нинг нима алоқаси бор? Нима бўлгандаям, калтакнинг бир эмас, икки учи ҳам “исломчилар”нинг бошида синаётганига ҳам таассуфда, ҳам афсусдаман.
Ҳарҳолда, сўзнинг қудрати кучли... “Иcломчилар” бошқа, Исломни ниқоб қилиб олиб, динни нотўғри талқин қилаётганлар, Ўз манфаатлари йўлида Исломдан қурол сифатида фойдаланётганлар бошқа....

Ризо Обид ва Исмат Хушевлар вақтида ўз сайтларида мени ҳам “ўласи қилиб калтаклашган”, сўзлар хипчинида савалаб, сулайтириб ташлашган... Ўша кезларида айнан Галима Бухорбоевадан ўзга бирор бир зоғ менга ҳамдардлик қўлини чўзган ва ё чўзай деган эмас.
Фалакнинг гардишини қарангки, бугун мен нонкўрлик қилмоқдаман, куни кеча, Эшонқулованинг шаъни, қадр-қиммати учун курашган ҳамкасбимни айни дамда танқид ўқига нишон қилмоқдаман. Бу ёғи, “Яхшига қилсанг яхшилик, ҳам айтадур, ҳам қайтадур, ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” деганларидан бўлиб кетаяпти... Ишонинг, асло ёмон деган сифат олгим йўқ.... Лекин, не қилайки, воқеликка холис муносабат билдирмасам, ҳечам бўлмаяпти.... Қусуримдан қутила олмаяпман.... Ана шу қусурим сабаб ҳам садоқатли дўстларим бўлмаса керак мени.... Бундан минг бир надоматдаман, албатта....
Аммо, ишонинг, ҳозир шахсий ҳисоб-китобларнинг мавриди эмас....


Демоқчи бўлганим, бизнинг Каримовдан фарқимиз шундаки, биз ҳар бир нарсани ўз номи билан атай биламиз. Бизнинг устунлигимиз, афзаллигимиз ҳам ана шунда бўлиши керак! Инчунун, Ризо Обиднинг ўз номи бор, Исмат Хушевнинг ҳам. Уларни “Исломчилар”га боғлаш у қадар ўринли эмас деб ўйлайман....
Муътабар Тожибоева масаласига келсак, мен “Ўтюкраклар” ташкилоти раҳбари бўлган бу аёлнинг толмаслигига қойил қоламан. М. Маҳмудов тили билан айтганда, бугуннинг “Тумарис”и шаънига Каримовнинг катта қизи Гулнора номидан битилган биттагина нома соя солиб қўйганидан ниҳоятда аламдаман...

Аслида, Гулноранинг мактуби мамлакат ичидаги устамон сиёсатчиларнинг маккорона ҳийласи – Тожибоева номини бадном қилишга уриниш йўлида тўқилган кўзолар тўри – темир тузоғи эди...

Менинг тасаввуримда шундай...

Начора.... ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандалармиз... Одамзод табиатан ширин сўзнинг гадоси этиб яралган.... “Душманингни пахта билан буғизла” деган коса тагида нимкоса ҳикматлар бежиз бунёд бўлмаган.... Айниқса, меҳрга, эътиборга, эътирофга ташна қалбни бир оғизгина ўйлаб эмас, шунчаки ўйнаб айтилган ширин гап ҳам эсанкиратиб, эсдан оғдириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас... Шахсан мен шунақаман: Эътироф этишсам, ширин гапиришса, ҳовлиқиб қоламан...Айтишади-ку, “Аёл киши қулоғи билан яхши кўради” деб... Бу беҳуда гап эмас...

Гулнора номи билан тўқилган тузоқ ....

Айни дамда мана шу тузоқ Муътабар Тожибоевани ҳам маҳкама бўсағасига бошлаб бормоқдами?...

Айни мамлакат тақдири ҳал бўлиш онларида-я?

Айни президентлик сайлови арафасида-а?


(давоми бор)



Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Мустақил журналист

Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ҳамият туфони туғёнга келишини бир йил кутиш кифоями?

Post by Admin on Tue Jan 20, 2015 6:35 pm

Ҳамият туфони туғёнга келишини бир йил кутиш кифоями?

( Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини атай чалғитиш кимга керак бўлиб қолдийкин?... 2-қисм)

Саҳвийнинг радио блогида “Муътабар Тожибоева: 2015 йил маҳкамалар йили бўлади” дея номланган сал кам 49 дақиқали суҳбатни эътибор билан тинглаб кўрдим.
Нақд 32 ярим дақиқаси “Ўтюраклар” ташкилотининг ўтмиши, қўлга киритган ютуқлари ҳақидаги ҳисоботга ўхшаш-уйқаш ушбу маърузада суҳбатдошнинг ички “МЕН”и ниҳоятда бўртиб кўзга ташланиб қолганини инобатга олмаганда, Тожибоеванинг юракдан жон куйдириб гапирган сўзларига ишонгинг келади....
Шунингдек, “Ўтюраклар” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон қийноқлари қурбони, бир нечта Халқаро мукофотлар совриндори Муътабар Тожибоеванинг “Мўътабар Тожибоева; "Мен Гулноранинг кемасида эмасман" номли чиқишларини ҳам жон қулоғим билан эшитдим.

Тожибоеванинг куйинчаклик билан айтаётган сўзлари чинлигига шубҳа йўқ. Опанинг “Қийноқлар ороли асираси” асарларини ҳам ўқиганман, бир ўзбек аёлининг азобларга қорилган қаро қисмати бирма-бир кўз олдимдан ўтганди ўшанда....

Шу маънода Мамадали Маҳмудов таъбири билан айтганда, Тожибоева бугуннинг Тумариси эканлиги рост.

Диктаторлик тузумининг ашаддий кушандаларидан бири эканлиги ҳақиқат....

Тузум нима қилиши керак? Қараб ўтирмайди-ку! Энг аввало ўзига қарши тиш қайраган рақибининг 32 та тишини қоқиб олиши керакми, йўқми?

Тожибоевани буғизлаш учун қўл чўзса, дастлари калталик қилади, Францияга қадар етмай қолади, ожизани балчиққа ботириш учун чоҳ қазиса, камлик қилади – акс таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин.

Душманингни бадном қилиш, ундан боплаб қасд олиш учун кўпнинг кўзига уни диаткторлик тузумига“ҳамкор” қилиб кўратиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Шу маънода бу унсурлар аввалига Тожибоевани “Каримов тузумининг “проекти” дея достон қилдилар.

Бугунги кунга келиб эса, енг ичида тарқатган ўша иддаоларини исботлаб қўйиш илинжида Гулнора номидан нома ташкил этдилар.

Мана, мен нима учун “... Аслида, Гулноранинг мактуби мамлакат ичидаги устамон сиёсатчиларнинг маккорона ҳийласи – Тожибоев номини бадном қилишга уриниш йўлида тўқилган кўзолар тўри – темир тузоғи эди...” дедим...

Табиатан тўғри, кўнглида кири йўқ, самимий кишилар ҳаммани ўзига ўхшатишади. Ҳар қандай ҳолатни самимий қабул қилишади. Назаримда, Гулнорадан мактуб олган Муътабар опа ҳам бунинг турган битгани тузоқ эканлигини англаб етмаган бўлсалар керак....

Куни кечагина Муътабар Тожибоева эмасмиди оёғи узангида бўлган Гулноранинг ҳориждаги кўпқаватли кулбасига “қадам ранжида” қилган, Каримова хонимнинг “сирини сотган”!

Мана шундай оламшумул айбловларга, улкан зарбага жавобан рақибдан нима кутгандингиз? Мақтовми, мурувватми? Тан олади, тантилик қилади деб ўйлаб эдингизми?

Ростанам, онасини сутини “ангишвонада пишириб ичган” диктаторлик тузими сиёсатчилари, Катта қиз тарафдорлари Тожибоеванинг “Гулнорани чет элдаги қароргоҳига бостириб боришдек қахрамонлигига “мактуб” шаклида муносиб жавоб – мисилсиз зарба қайтаришди! “Душманингни пахта билан буғизла” деган ҳикматни қўллаш усули дейишади буни!

Бу билан Муътабар Тожибоева шаъни, қадр қимматини ергу урувчи шубҳа ва гумонлар урчишига мустаҳкам пойдевор қўйиб қўйишди.

Нима эмиш!: “Мен сизни олдиндан билмаганим ва сиз ҳам мени билмаганингиздан афсусланаман. Шу нарса бизни бир-биримизга нохолис муносабатимизга сабаб бўлган...”миш!....

Ҳой, яхшилар, кўзингизни каттароқ очинг, хушёрроқ бўлинг. Гулнора Каримованинг ақл-заковатини торозига солиб, чамалаб кўринг.

Мана шунингдек адоғсиз баҳсларда яқин-яқинда эшитганим – “ўтмишдан эртак”лар эсимга тушади:... Хоқон қизи узун тунлари эшик-туйнуги беркитилган, пашша ҳам учмайдиган ресторанларнинг хонзодасига айланади: ўзи хон, кўланкаси майдон. Ёрилгунича ейди, бўккунича ичади, ҳолдан тойгунича сакрайди – санъатини кўз-кўз қилади.... Ақлу хушудан айрилгач, ички кийимларини кўрсатгич бармоқларида ўйнаб,ғир-ғир айлантириб, атрофида қоққан қозиқдек қўрқиб-писиб, қўл қовуштириб, титраб турган мардлар томон улоқтиради, савилини эр йигитларга бўйинбоғ қилиб илади! ... Алал-оқибат кўзига хушсурат бўлиб кўринган йигитлардан бирини харамига судраклайди...

Мана шундай аянчли манзарага гувоҳ бўлган ресторан офитцантларидан бирининг “ёлғонлари” бу....

“Мен сизни олдиндан билмаганим ва сиз ҳам мени билмаганингиздан афсусланаман. Шу нарса бизни бир-биримизга нохолис муносабатимизга сабаб бўлган...”

Табиийки, Францияда истиқомат қилаётган Тожибоева буларни барини, Гулнорани қаердан ҳам биларди!

Бошқаларни билмадиму, шахсан бизнинг Гулнорадан икки дунёда ҳам бунингдек гаплар чиқишига шубҳам бор!

Бунақанги жимжимадор сўзларнинг бари курашчан бир аёлни бадном қилиш, қолаверса, аёл кўнглини “юмшатиш” йўлидаги шунчаки сценарий матнидан бошқа нарса эмас эди.

Оқибати эса, ўзингизга маълум: шубҳа-гумонлар ортидан турфа мазмундаги муносабатлар акс этган мақолалар болалади...

Бу нарса эса, айни дамда Муътабар Тожибоевани маҳкама бусағасига бошлаб қолди!

Шу ўринда менга яна бир нарса ўта мавҳум ва тушунарсиз: Гулноранинг Тожибоевага нома битганига қанча бўлди?

“Ўтюраклар” ташкилоти раҳбарининг бу хатга билдирган муносабати эълон этилганигачи?

Тожибоевага шубҳа-гумон тоши улоқтиришганларидан буён қанча фурсат ўтиб кетди?

Чинданам, ноҳақ айиблов кишининг ҳамиятига тегади. Жуда қаттиқ тегади. Шу маънода,, ҳақсизликлар Муътабар Тожибоеванинг ҳам нафсониятига тегиши, ҳамиятини қўзғаб қўйиши бор гап.

Лекин бунчалар кеч?

Ҳамият туфони туғёнга келишини бир йил кутиш кифоями?

“Ўтюраклар” ташкилоти жонкуяри ўша туҳмат гаплар урчиб қолган паллаларида, лоақал ўтган йилнинг ўрталарида маҳкамага ҳақ истаб, бош уриб бораман деганларида ҳам бошқа гап эди....

Шу кеча-кундузда эса бир ташкилот раҳбарининг, биргина ўзбек аёлининг ҳамияти эмас, бутун бир бошли халқнинг тақдири ҳал бўлаяпти, Ўзбекнинг эртаси ҳақида гап кетаяпти!

Бунингдек паллада ўзини сара деб билган сиёсатшунослар сайловолди бўладиган ҳар қандай ҳаракатга “Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини атай чалғитиш кимга керак бўлиб қолдийкин?...” дея “диагноз” қўймайди дея ким кафолат бера олади?

Оқибатда, Тожибоева яна асоссиз таъналарга қолиб кетади....

Тўғри, туҳмат қилган одамларнинг таъзирини бериб қўйиш керак. Бу шарт. Бироқ, ҳамма нарсанинг ҳам ўз мавриди бор, назаримда.
Нега энди Тожибоева У ёқда Каримов кўппакларига таланиши, бу ёқда мухолифатчилардан ҳам таънага қолиш, шубҳаларга қоришиши керак?
Мен ушбу мақолам билан бировни оқлаб, яна кимнидир қоқламоқчи – қозилик қилмоқчи эмасман. Зотан менингдек бир аёлнинг ҳимоясига ҳеч ким муҳтож ҳам эмас.
Бу мақолам билан мен ўзимни, оиламни, Ўзбекистон ичидагиларни ўйлаяпман, ўз манфаатларимни кўзлаяпман.
Қачонгача Каримов ҳориждаги юртдошларимизни осонгина алдаб қўяверади, қачонгача Каримовнинг қўли баланд келаверади? Қачонгача чет элдаги ҳамюртларимиз масхара бўлиб қолаверади?
Ёзувчи Мамадали Маҳмудов билан суҳбатлашиб қолгудек бўлсангиз, адиб нуқул Турк бирлиги, Туркистон бирлиги ҳақида куйиб-пишади....
Турку Туркистон бирилигини қўя туринг, лоақал ўзбекнинг ўзи ўзоро тил топишолмай тажанг-ку!
Бир-биримизнинг этимизни узиб-юлиб тортқилашлардан қачон толамиз?
Калтаўйлик билан эмас, ақл, заковат билан иш кўришни қачон касб қиламиз?
Фақат бунинг учун яна чорак аср керак деманг, дея кўрманг.... 25 йилдан кейин ҳатто қабримиздан кўкариб чиққан майсамиз ҳам қовжираб қолади-ку....


Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист


Admin
Admin

Number of posts : 1208
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини чалғитиш

Post by Martines on Wed Jan 28, 2015 9:20 am

Вот что происходит http://www.profi-forex.org/novosti-mira/novosti-sng/uzbekistan/entry1008243203.html !! В Ташкентском университете информационных технологий студентов заставили в массовом порядке ставить подписи в поддержку Ислама Каримова!! Мало того, что старый больной человек опять баллотируется в президенты, так он еще по-прежнему применяет свои грязные технологии. Каримов сейчас как никогда не уверен в себе, что не может без давления и прессинга даже собрать подписи!! К сожалению, опять нет нормальной оппозиции - Кетмонов, Саидов, Умаров. "Противники" подобраны такие, что с помощью фальсификаций их легко можно обойти. Кстати, Камилов недавно радостно встречал нового Чрезвычайного и Полномочного Посла США Памелу Леору Спратлен. Как ее не смутило, что в стране с населением в 30 млн. человек всего 4 зарегистрированные партии!? Очевидно, что Вашингтону просто удобно будет манипулировать совсем болезненным Каримовым и решать свои задачи в регионе. Так что авторитарная и преступная клановая система будет сохранятся до тех пор, пока у власти будет не самостоятельный политик, а чья-то марионетка. Надеюсь, после январской задержки пенсий люди хоть одумаются, что голосовать и участвовать в махинациях в пользу Каримова больше нельзя!

Martines

Number of posts : 10
Join date : 06/09/2012

Foydalanuvchi profili

Yuqoriga Go down

Re: Президентлик сайловидан одам ва олам эътиборини чалғитиш

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz