Форум_Ўзбекистон

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга!

Post by Admin on Thu Jun 12, 2014 5:52 am

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга.
Сўнгги пайтларда менга жуда кўп одамлар бошпана олиш масаласи бўйича мурожаат қилмоқдалар. Афтидан улар мен бошқа сайтларда қолдирган маслаҳатларни ўқиб, уларга тўғридан тўғри риоя қилишни ўрнига менга мурожаат қилиб ўз муаммоларини ҳал қилишни ўйлаган бўлишлари мумкин.
Аммо тартиб ҳамма жойда бир хил, Швецияда ҳам, Европа Иттифоқига кирадиган барча давлатларда ҳам.
Шу учун мен яна бир бор бошпана олиш тартиб қоидалари ҳақида асосий маслаҳатларни бу ерда келтирмоқчиман.

Швецияда бошпана олиш жуда қийин масала. Бу ерда бошпана олишнинг ўзига яраша, қуйида кўрсатилган қаттиқ талаблари бор. Ушбу талабларни бирортаси бажарилган тақдирдагина ўша одамга бошпана берилиши мумкин. У талаблар қуйидагича:

1. Бошпана сўровчи одам сиёсий ёки диний қарашлари, эътиқоди учун ўз юртида Ҳукумат томонидан таьқиб ва тайзиққа учраган бўлса;

2. Унга нисбатан айрим шахслар ёки маъмурий шахслар томонидан бўлган ҳақсизлик ва зулмга қарши Ҳукуматдан ёрдам сўраб бирор ёрдам ололмаган бўлса;

3. Уруш ёки қуролли тўқнашувлар бўлиб турган жойдан қочиб, жон сақлашга мажбур бўлган бўлса;

4. Швециядаги бирор одам билан турмуш қурган бўлса ёки вояга етмаган бошпана сўровчининг ота онаси Швецияда бўлса, ёки Швецияга келиб яшашга рухсат олган ёш боланинг (18 ёшгача бўлганлар вояга етмаган бола ҳисобланади) ота онаси ёки ака ука, опа синглиси келиб унга қаровчиликни бўйнига оламан деса;

5 . Ўта оғир касал одам ўз Ватанида даво ололмаган бўлса;

6. Швециядаги бирор корхона, фирма бошпана сўровчини Коллектив Шартнома асосида ишга қабул қилиб, унга ойига камида 13 500 крона маош берса ва 1 йиллик контракт тузса ва сиз бир корхонада камида 4 ой ишлаган бўлсангиз;

7. Швецияда диниий ёки сиёсий қарашлари туфайли бошпана сўраб рухсат ололмаган аммо Аризасининг кўрилиш даврида(бу кўпинча ойлар ва ҳатто йилларга чўзилиши мумкин!) бу ерда вақтинча ишлашга рухсат олган ва 6 ой қонуний (легал) ишлашга улгурган одам ҳам 6нчи пунктда кўрсатилган шартларни бажарса у ҳам из алмаштириши мумкин, яьни сиёсий бошпана ўрнига Иш бўйича қолишга рухсат сўраб Ариза топшириши мумкин. Бу Аризани у 1нчи Аризаси бўйича барча ишлар тугаб уни Швециядан чиқиб кетиши ҳақидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб 2 ҳафта ичида у из алмаштириши мумкин.

Ана шу шартларни бирортасни бажара олган одамгина бу ерда бошпана олиши мумкин. Акс ҳолда бошпана олишни асло имкони йўқ.

Бошпана сўровчи истаган шаҳардаги Миграция ёки Полиция идорасига бориб Бошпана сўрашга ҳаққи бор.Ҳамма жойда тартиб битта.
Мўҳим гап: Агар сиз сиёсий ёки диний эътиқодингиз учун Ватанда таъқиб ва тайзиққа учраган бўлсангиз, у ҳолда буни исбот қилишни ўйланг. Бу ердагилар қуруқ гапга осонгина ишонаверишмайди. (Чунки истаган одам истаган нарсани ўйлаб топиб бошпана сўраши мумкин!).

Сиз ҳақиқатни тушунарли қилиб, гапларни бир бирига тўғри боғлаб, ўзингиздан тўқиб чиқармасдан, исбот қила оладиган даражада(агар далилий ашёлар бўлмаса) гапиринг. Акс ҳолда сизнинг ёлғонингиз тезда фош бўлади. Бу ердагиларни жуда ҳам лақма деб ўйлаган одамни ўзи лақмадир.

Асл курашчи инсонлар, асл тақводор диндорлар агар бошларига оғир мусибатлар туфайли Ватандан кетишга мажбур бўлган бўлсалар, улар ўз муаммоларини ётиғи билан, савол берувчига ҳурмат билан жавоб беришлари керак..
Яна бир мўҳим нарса: Сиз ўзингизга тажрибали ва ўқимишли Таржимон берилишини талаб қилишга ҳаққингиз бор. Агар таржимон пала партиш гапирса, гапида тутилса, русча сўзларни ишлатса билингки у Махсус Таржимонлар Курсида ўқимаган таржимон. Фаросатли инсон уста кўрмаган шогирдларга бир иморат қуришни топширмаганидек, сиз ҳам тақдирингизни бир ўқимаган таржимонга топширманг. Чунки Швеция Миграция Бошқармаси сизнинг эмас балки унинг гаплари асосида бир қарор чиқаради. Сифатсиз таржима сизнинг тақдирингизни ҳал қилишга йўл қўйманг. Сиз оддий қилиб"Мен Таржимонлик курсида ўқиган таржимон бўлишини талаб қиламан "денг. Улар tolkregistret.se деган интернет саҳифасини очиб қараса ўқиган таржимонларни топа олади. Бу саҳифада Махсус лицензияси бор ва Ўқиган таржимонлар рўйхати бор(барча тилларда бўйича).

1нчи ва 2нчи пунктлар бўйича Ариза топширганлар уларнинг ишлари кўрилиш давомида бирор жойга ишга киришлари жуда мўҳимдир. Чунки улар Аризаларига рад жавоби олганларида 4..5 ой ишлашга улгурган бўлсалар у ҳолда Аризани Швецияда Доимий ишлаш учун рухсат сўраш Аризасига алмаштиришлари мумкин. Бу учун сизда албатта Паспорт бўлиши шарт.

Яна бир мўҳим нарса: Сиз агар Шенген визасини Европа Иттифоқига кирадиган бирор бошқа давлат(Польша, Германия ва ҳоказо)га олган бўлсангиз у ҳолда сизни (Дублин Шартномасига асосан) ўша давлатга қайтариб юборишлари мумкин

Ҳазратқул Худойберди
2014.06.12
http://ihrsu.org


Admin tomonidan Wed Jul 08, 2015 3:54 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистонлик қочоқлар учун мўҳим хабар!

Post by Admin on Wed Jul 08, 2015 3:54 am

Ўзбекистонлик қочоқлар учун мўҳим хабар!
Ўтган ҳафта, яьни 2015 йил 1 июлдан бошлаб яшашга ёки ишлашга рухсат сўраб Швецияга келган ва рухсат ололмаган қочоқларни Ўзбекистонга мажбурий жўнатиш мораторийси бекор қилинди.

Бу мораторий шу йил бошида аввал Норвегияда кейин эса Швецияда қабул қилинган ва унга кўра барча қочоқларни вақтинча Ўзбекистонга жўнатмаслик таькидланган эди. Бунга сабаб Норвегиядан бошпана сўраган 6 қочоқ Ўзбекистонга мажбурий жўнатилгач улар Ўзбекистонда қамоққа олиниб қийноқларга тутилган эдилар.

Бу нарса фош бўлгач у сиёсий жанжалга сабаб бўлган эди. Аммо нима учун бу мораторий бекор қилингани ҳозирча тушунарсиз.
Оддий сабаб яна ўша Европа давлатлари, хусусан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги оғир сиёсий ва ижтимоий аҳволга қўл силташлари ва Каримов диктатураси билан ҳамкорликни секин аста кучайиб бораётганидир.

Ундан ташқари Каримов режими бу давлатларга жўнатган агентлар қочоқлар ҳақида ахборот тўплаб Ўзбекистон ҳукуматига, асосан МХХ ва ИИВга хабар бераётганларидир. Шу учун турли туман муттаҳамларнинг турли туман жойларда , масалан мачитларда, бозорларда, кўчаларда сизни гапга тутиб ўсмоқчилаб сиз ҳақингизда берадиган турли саволларига жавоб берманг. Ундан муттаҳамлардан узоқроқ юринг.

Агар кимдан ким Ўзбекистонга мажбурий жўнатилган бўлса ва у ерда сўроқларга тутилиб таҳқирланган, қамоқларга ҳукм қилинган бўлса дарҳол менга хабар қилишсин. Сизнинг ким эканлигингизни сир сақлаган ҳолда биз Ўзбекистон ҳукумати вакиллари қилаётган бундай жиноятларни фош қилиб борамиз.

Ўзбекистон қонунларида чет элларга чиқиш ва бошпана сўраш очиқ ҳолда тақиқланмаган бўлсада Ўзбекистон ҳукумати қочоқларга "ОВИР ва паспорт режимини буздинг" деб айблар қўйиб уларни қамоқларга ҳукм қилмоқдалар (Норвегиядан мажбуран жўнатилган 6 қочоқ бунга мисолдир ва бундай мисоллар жуда кўп аммо афсуски улар бизга бу ҳақда хабар бера олишмаган).
Ўз ҳақ ва ҳуқуқингиз учун ҳамиша , ҳамма жойда қўрқмасдан курашиш лозим.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz