Форум_Ўзбекистон

ХУШХАБАР ВА АЙРИМ ФИКРЛАР!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

ХУШХАБАР ВА АЙРИМ ФИКРЛАР!

Post by Admin on Sat Apr 20, 2013 5:53 am

ХУШХАБАР ВА АЙРИМ ФИКРЛАР!
Кеча МАМАДАЛИ МАХМУДОВ ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН!
Бу 14 йиллик узоқ қамоқ муддатини утаб чиққан Мамадали аканинг зўравон режим устидан қилган ғалабасидир.
Ўзбекистонда баҳор шабадаси билан бирга ОЗОДЛИК ШАБАДАЛАРИ ҳам эсмоқда.
Халқ ниҳоят унинг ҳам эмин эркин яшашга, бахтли бўлишга, адолатли жамиятда яшашга ҳаққи борлигини ва бундай ёрўғ кунларни келиши унинг ўзини қўлида эканлигини аста секин тушуниб етмоқда.
Айни пайтда ҳукмрон режим ҳам ўзининг кунлари тугаб бораётганини, ушбу замонда халқларни фақатгина куч ва зўравонлик сиёсати билан бошқариб бўлмаслигини англаб ва тушуниб етмоқдалар.

Каримов ўзининг кетар чоғида озроқ бўлсада тўғри, савоб ишлар қилишга бел боғлаган экан буни халқ ҳисобга олади.
Аммо халқнинг Каримов золимликларини кечириши учун бу одам ҳали жуда кўп ишлар қилиши керак.

Улардан энг асосийлари бу қамоқдаги бегуноҳ қамалган барча зиёлиларни, демократик мухолифат вакилларини, ҳеч қанақа экстремистик ишларга алоқаси бўлмаган оддий мусулмонларни, инсон ҳақлари курашчиларини, журналистларни(Мурод Жўраев, Муҳаммад Бекжонов, Дилмурод Сайидов, Хайрулло Хамидов ва бошқаларни) ҳам озод қилиши керак. Уларнинг кичик бир қисмини руйҳати мана бу ерда бор: http://www.causes.com/actions/1701475-please-raise-up-for-the-sake-of-prisoners-of-conscience-in-uzbekistan?recruiter_id=180041295&utm_campaign=invite&utm_medium=wall&utm_source=fb

Ундан кейинги қадам у мамлакатда эркин сайловлар масаласи жиддий ва адолатли равишда ўтказилишини ўта жиддий ва қатьий ҳаракатлар билан таьминлаши керак.
Бу сайловларда қатнашиш учун ўзга юртларда мажбуран яшаб юрган минглаб зиёлилар, инженерлар, шоирлар, ёзувчилар, демократик мухолифат вакилларини мамлакатга ҳеч бир тўсиқсиз қайтиб келишларига йўл очиши керак.

Учинчи қадам, бу Адлия вазирлигида барча мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ва демократик мафкурага, камида 5000 аьзоси бўлган бир мафкура тарафдорлари бўлган гуруҳларга ўз сиёсий партияларини тузиш ва уларни расман руйҳатга олишни таьминлаши керак.
Фақат ана шундай йўллар билангина мамлакатда хокимиятни халққа, халқнинг хақиқий вакилларига топшириш имкони бўлади.
Бу масалалар оғир ва қийин масалалардир.

Шу учун уларни ечишда Каримов ҳукумати уялмасдан, беписандлик қилмасдан, ҳурмат кўрсатган ҳолда Ўзбекистон демократик кучларнинг намоёндаларини Маслаҳат Давра Столига таклиф қилиши ва уларнинг фикрларини эшитиб кўриб кейин керакли қарорлар қабул қилиши лозимдир.
Акс холда мамлакатдаги бугунги талқис вазият қандай томонларга бурилиб кетишини хам, турли туман жиноий кучларнинг ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишларини хам олдини олиш қийин бўлади.

Ҳазратқул Ҳудойберди
2013.04.20

Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz