Форум_Ўзбекистон

Бир дангал гап

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Бир дангал гап

Post by Admin on Sun Mar 28, 2010 4:09 am

Бир дангал гап

Бугун кечаси яна уйқум қочди. Сўнгги йилларда тез тез уйқум қочадиган бўлаяпти ўзи. Сабаби битта. Уйлов. Ватан ҳақида, элу юрт, ака укалар, опа сингиллар, муштипар она, юздан ошиқ жиянлар, мингдан ошиқ дўсту биродарлар, миллиондан ошиқ бутун дунёга сочилиб кетган азиз ватандошлар...Эҳҳе, санайман десангиз саноғига ета олмайсиз соғинган ва бир чойнак чойни дамлаб, бир чимдим бўлсада мароқли сўҳбатини олишни орзу қилган одамларингизни...

Кўпчиликка маълумки, бугун Ватанни тарк этиб, бутун дунёга сочилиб кетган ўзбекистонликларни сони 3...4 миллиондан етиб қолган.

Агар бу инсонларни бир жойга тўпласангиз биласизми нималар қилиш мумкин? Агар 3..4 миллион ўзбекистонликларни бугун бир жойга тўпласангиз, улар билан бутун бошли бир давлат қуриш мумкин!.

Янги давлат, ҳаммасини бошдан оёқ ўз қўлларимиз билан қурадиган бир давлат. Уни отини Туркистон деб атайлик. Ва келажакда нафақат ўзбекистонликлар балки қадимий Турон кенгликларида яшаган барча туркий биродарларни ҳам қабул қиладиган бир стратегия билан қурайлик бу давлатни! Албатта у мавжуд бир давлат ичида кичик бир автоном ўлка сифатида барпо қилиниши мумкин.

У давлатни қурадиганларни ягона мақсади − энг аввало дунёга сочилиб кетган ватандошларни бир жойга тўплаш, кейин эса бир халқ сифатида бош қўшишиб, бир янги жамиятни барпо этиш. У жамиятнинг асосий мақсади қилиб эса инсонларни ҳаётини, уларнинг озод, ҳур ва бахтиёр яшаши таьминлаш деб белгилаш керак.

Ҳаммамиз биламизки ўзбекни қўли гул. Агар унга имкон берсангиз у чўлни боғ қилади, саҳрои биёбонларни шинам ва гузал диёрга айлантира олади. Сиз фақат унга имкон беринг холос.



Хўш, бундай улкан режани амалга оширишни иложи борми? Менимча бор!

Аввало жой масаласи. Бугун Европанинг бир қанча давлатларидаги иқисодий аҳвол оғир бўлганлиги сабабли катта катта қишлоқлар ва кичик шаҳарлар бўм бўш бўлиб қолган. Ишсизлик тўфайли у қишлоқлар ва шаҳарларнинг аҳолиси, асосан ёшлари катта шаҳарларга кўчиб кетишган. Қолган қариялар бир амаллаб ўз кунларини кўриб туришибди.



Агар биз, ўзбекистонликларнинг бир гуруҳи, тўпланишиб аввал шу ҳақда ўзимиз бир маслаҳатлашсак, кейин эса Европа давлатларидан бирининг ҳукуматига ўз таклифимизни равон ва аниқ қилиб баён қилсак, бу бир таваккал аммо дангал бир иш бўлар эди.

Бизга “Йўқ” деган жавобдан кўра “Ҳа” деган жавоб олишга имкониятларимиз катта. Чунки ҳар бир давлат ва унинг ақли расо ҳукумати имкон қадар инсонлар у давлатда яхши меҳнат қилиб, у давлатни ривожланишига ҳисса қўшишларига ва шу йўллар билан ҳам ўзларини ҳам давлатни ривожлантиришларига қўш қўллаб “Хўп” дейишади. Нафақат “Хўп” дейишади балки қўлларидан келганча ёрдам ҳам беришади.

Ишни бошланишида бизга ёрдам жуда зарур бўлади. Аммо бу қийин масала эмас. Сабаби – бизга ўша давлат ва ҳатто Европа Иттифоқини ёрдамидан ташқари ўз ватандошларимиз ҳам ёрдам беришлари мумкин. Ўзбекистонликларни бир жойга тўпланишаётганини эшитган барча ватандошларимиз, ва шу жумладан ўзга давлатларда тижорат юргизиб, муваффақиятларга эришган ҳамюртларимиз бу ишга сармоя ётқизишларига умид қилса бўлади. Чунки янги оламшумул проект ҳаммамиз учун мўҳим ва қизиқарлидир.

Ким меҳнати, ким сармояси, ким ғояси ва яна кимлардир турли туман фикрлари билан янги бир жамоани илк бор қуришда қатнашишини ўзиёқ минглаб ватандошларни бу проектга жалб қилиши шубҳасиздир!



Ҳозир бутун дунёга сочилиб кетган кўпчилик ватандошларнинг ҳаётлари оғир, уларнинг аксарият кўпчилиги оғир меҳнат эвазига озроқ пул топиб, у пулга ҳам ўзини, ҳам Ватанда қолган оиласини бир амаллаб боқишга уриниб ётибди.

Айни пайтда чэт элларнинг айримларида ўзини уддабуронлиги билан, ҳамда ўзлари яшаётган давлатдаги улкан имтиёзлар тўфайли ўзини ҳаётини қайтадан аллақачон янги изга солиб олган юз минглаб ватандошлар ҳам бор. Аммо бегона миллатлар, бегона маданиятлар ичида иқтисодмимий жиҳатдан яхши яшаётган биродарларимизни бир нарса ҳар куни уйлантириши ҳам шубҳасиздир. Бу уйлов ўз халқи ҳақида, унинг урфу одатлари, гузал маданиятини, ширин чойхона гурунгларини ҳар куни қумсаб яшаётганлар биродарларнинг соғиинчлари ҳақидадир.

Ана шу биродарларимиз бу янги проектнинг етакловчи кучлари бўлади.

Келинг, шу ғоя ҳақида бир фикрлашиб кўрайлик. Бу ҳақда қандай фикрингиз бўлса шу ерга ёзиб қолдиринг. Уни бошқалар ҳам ўқиб сизнинг фикрларингиздан баҳраманд бўлсинлар ва улар ҳам ўз фикрларини айтсинлар. Кўпдан қуён қочиб қутулмас.

Аллоҳ таоло “Сендан ҳаракат, мендан баракат!” деган. Зеро ҳаммамиз бирлашиб−биргалашиб буюк ишларни бошлаб юборсак ва ниҳоят кўпдан буён кўпчилигимиз орзу ният қилган нарсаларимизнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини биргалашиб амалга оширсак!

Бу замон талаби, чунки яқин 20...30 йиллар ичида Ўзбекистондаги ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган Ислом Каримовнинг жиноятчи тўдаси ўз диктатурасини кун сайин мустаҳкамлаш билан овора. Улар “халқни истаганимизча эзаверамиз ва шунинг эвазига ўзимиз истаганимизча роҳатда яшайверамиз” деб хом хаёт қиладилар.

Чунки улар муттаҳамлар ва қароқчилар тўдасидир. Улардан мурувват кутиш нодонликдан бошқа нарса эмас. Уни ўрнига фараз қилингки биз бир янги , ташландиқ жойда ватандошларни тўплаб янги ҳур ва эркин бир диёр барпо қиламиз.

Каримов тўдасига эса “Ана ол, жиғилдонингга сиққанича тиқ ўша ерни ҳам. Халқни эзиш ҳисобига тўплаган барча пахтангу буғдойларнгни энди ўзинг пишиириб е! Кейин фақат орқангдан йиғиштиришни унутма. Чунки сенга бутун умр қул бўлиб меҳнат қилган, раҳмат ва ҳурмат ўрнига калтак еб, сўкиш эшитиб яшаган ва сенинг барча камситишларингга чидаб ўтирадиган аҳмоқ йўқ энди! Ўз кунингни ўзларинг кўр галварслар!” дейиш қолган холос.

Ана шундан қилингандагина у нодонлар бир оддий нарсани тушуниб етадилар: Токи ўз ҳалқингни ҳурмат қилмас экансан санларни барчанг якка−якка ҳолда, мохов бўлиб ўлиб кетаверасан ҳамманг!

Ана ўшанда улар бир бирини гўшини ея бошлайдилар, “ким айбдор, қайси муттаҳам бизларни бу куйларга солди? Нега халқ гуррос гуррос ҳолда бизни ташлаб кетаяпти?” деган чақмоқдек фикр нихоят уларнинг қотиб қолган хумкаллаларини ёриб ўтади!

Орадан бир неча йиллар ўтгач ва мамлакатдаги барча саноат ва қишлоқ хўжалиги издан чиқа бошлагач, мутаҳамларнинг сал бўлсада фаросати борлари нихоят ўзларининг жаҳолатга бўғзигача ботган раҳбарларини тахтдан улоқтиришга мажбур бўладилар. Ана шундан сўнг улар меҳнаткаш халқнинг қадр қимматини тушуна бошлайдилаар ва бутун дунё бўйлаб зир югуриб ўзбекистонликларни ватанга қайтиб келиб яшашларини илтимос қила бошлайдилар. Акс ҳолда мамлакат буткул касод бўлиш хавфи остида қолган бўлади. Ана ўшанда қайтиб боришнинг махсус ва кескин шартларини қўйган ҳолда у муттаҳам ҳукумат билан музокаралар бошлаш мумкин бўлади.

Унгача эса келинг, золим ва жоҳилларга ялинмайликда ўз йўлимиз, ўз турмуш тарзимизни янгича қилишга ҳаракат қилайлик.



Ҳазратқул Худойберди

2010 йил 28-март

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

"Замондош" сайтида шу масала бўйича ИЗОҲЛАР

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 3:21 pm

Замондош сайтида бу масала бўйича фикрлар тўплана бошлабди. Менимча кўтарилган масала бўйича Маслаҳатлашишни шу ерга кўчирсак яхши бўларди:
4 Изоҳлар:

Taklif комментирует...

Xazratqul akaning takliflari yaxshi.U kishi hammaning birligini istagani sezilib turibdi.Lekin hamma ham issiq joyini tashlab yangi bir qunalga qurishga rozi bulavermasa kerak.
Bundan tashqari Uzbekistondagi tuzumni uzgartirish uchun chetda yashayotganlar hammasi bir joyda tuplanib yashashi shart emas.
Agar odamlar istashsa vakillar kelishib vatan ichkarisida kup ishlarni qilishlari mumkin.
Biroq afsuski odamlarni bir musht atrofida birlashishiga erishish urniga ularni guruhlarga bulib tarafkashlik qilib yurgan vatandoshlar bor.
Avvalo ular boshqa oddiy odamlarga urnak ularoq birlashsalar keyin odamlar ularga ergshib boradilar.
Aksincha esa sizning hamma birlashib bir avtonom ulka qurish orzungiz bir xomxayolligicha qolaveradi.
Bu mening shaxsiy fikrlarimdan ozginasi.Lekin sizning vatan va millat haqida tunlari bedor qaygurishingizning uzi tahsinlarga loyiq.
0:19
Кобил комментирует...

Биз Кореяда мехнат килиб юрганлармиз.Хазраткул акани айтганларини куллаб кувватлаймиз.Агар катталар йигилишиб Европада фалон жойида курилиш киламиз дейишса уша ёкка таклиф килишса боришга тайёрмиз.Рассияда хам курилишларда кийланиб юрган Козогистондаям кийланиб юрган танишларимиз куп.Уларни хам чакирса манимча келишади.Купчилигимизни ота оналаримиз болаларимиз биз жунатадиган пулга куз тикиб униям банкадагилар пул йук у йук бу йук деб бахона килиб бермай кийнаяпти.Илтимос шу Хазраткул акани айтганларини катталар килишсин.
9:03
Камина комментирует...

Евроиттифоқ қандай бўлмасин мигрантлар сонини қисқартириш йўлларини қидираётган бир пайтда, ўз ҳудудида қандайдир автоном субъект пайдо бўлишига рухсат бермаса керак.Тем более Ўзбекистонликлар учун.
Аниқса ҳар куни ҳаммага Каримов ҳукумати ўзбекларни террорист деб таништириб турган пайтда бу проект амалга ошиши амри маҳол.
12:09
Haydar комментирует...

Avval kattalar Evrosoyuz bilan gaplashib erni olishsin ana undan keyin u yoqqa chaqirishssa Uzbekistondagilar xammasi kuchib keladi.Ishsizlik,yukchilik suyakidan utib ketgan odamlarni.
Men qushilaman bu gapga.
7:41
Манбаа: http://zamondosh.blogspot.com/2010/04/blog-post_293.html

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Бу проектни қўлловчилар! Ўз исмларингизни бу ерга ёзиб қолдиринг!

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 6:28 pm

Мени ўйлашимча ва турли туман учрашувлар ва изоҳлардан маълум бўлишича бу таклифни қўлловчилар кўп.
Ҳамманинг ҳам ишлагиси ва ўзини ўзи таьминлагиси келади, яшаётган давлатларимиз Швеция ёки бошқа бир Европа давлати каби бой бўлса ҳам уларнинг қарамоғида нафақа олиб яшашга ҳеч бир тани жони соғ одамнинг хуши бўлмаса керак.

Шу сабаб мен камида 50..60 одамни исмини тўплагач, проект лойиҳасини тузиб уни таклифни қўлловчиларга жўнатмоқчиман.
Кейин сизларнинг фикр ва таклифларингиз асосида уни қайта ишлаб ниҳоят бу Проектни Европанинг бирор давлати Ҳукумати ва бирор вилоят вакиллари билан муҳокама қилишга олиб чиқмоқчиман.

Шу учун илтимос. кимда ким бу фикрни қўлласа, марҳамат қилиб бу ерда ўз исм ва фамилияларингизни , қаерда яшашингиз, касбингиз, ёшингиз ва ижтимоий аҳволингиз ҳақида қискача ёзиб қолдиринг. (ёки менга емайл жўнатинг: saturnus04@yahoo.se Диққат: SATURNUS suzi va 04 raqami !!)
Имконингиз борича бу хабарни ўз таниш билишларингизга ҳам етказинг.
Бирлашган ўзар деган мақол асосида биргалашиб ҳаракат қилсак. иншоллоҳ яхши натижаларга эришамиз.

Жавобларингизни кутиб Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Бир дангал гап

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz