Форум_Ўзбекистон

Золимга эгилманг, ялинманг. Уни лаънатланг!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Золимга эгилманг, ялинманг. Уни лаънатланг!

Post by Admin on Fri Mar 19, 2010 9:12 pm

Золимга эгилманг, ялинманг. Уни лаънатланг!

Минг афсуски бу Каримов ҳукуматига ҳеч ақл фаросат кирмади кирмадида.
Бу гўрсўхталар на бир гапида туради, на бир аёл бечорани ўз ҳолига қўяди.
"Бечора аёл бола чақасини соғиниб келибди. Тўполон пайти ўқ ёмғиридан қочган аёл экан. Нима қиламиз тегиниб. У ҳам Аллоҳнинг бир бандасику. Яшасин бечора бола чақаларини бағрида" дея Каримовнинг бирорта амалдори уйласа бўлмасмиди? Бўлар эди. "Ке, бир яхшилик қилайлик" деса бўлмасмиди? Бўлар эди.

Аммо улар бундай яхши ўйларга бора олмайди. Чунки улар энг тепасидагидан тортиб энг пастдагигача ёмонлик ва ифлослик касалига мубтало бўлишган.
Улар бировга яхшилик қилишга қодир эмас, чунки шундай қилса уларни беллари узилиб тушади. Ит итлигини қилади, ёмон ёмонлигини.

Илгари АҚШдан ҳам бир неча оилалар қайтиб бориб уларнинг ҳам аҳволи шунақа бўлган эди. Нега андижонликлар булардан, бошқалар қўйган хатолардан хулоса чиқаришмайди? Нега улар ўз жонларига қасд қилишади?

Ахир ўша бечора аёл болаларидан узоқда бўлса ҳам ҳар ҳолда озодликда эди, телеефон орқали бўлсада болаларини овозини тинглаб турар эди. Иншооллоҳ яхши кунлар бир куни келар ва ўшанда Ватанга, болалари бағрига қайтиб борар эди. Эндичи, энди нима бўлади? Бечора аёлни не куйларга солади Каримовнинг у итваччалари?

Ахир чет элларда юз минглаб инсонлар сабр қилиб туришибдику - бу итларнинг ҳам кунлари бир куни тугар - деб.
Уларнинг куни тугаши аниқ. Зеро ҳеч қачон зулм ва жаҳолат абадий бўлган эмас.
Ана Сталинни ҳам, Чаушескуни ҳам, Милошевични ҳам, ҳаммасини куни битди. Каримов ва унинг итваччаларини ҳам куни бир куни битади. Бу аниқ нарса. Уларни куни битишига кўпи билан 5..6 йил қолди холос.

Шу учун Ватан, бола чақа, оға иниларини соғинган барча ватандошларга маслаҳат: Ўзингизни ўтга урманг. Азиз умрингизни қутурган итлар тўдасига топшириб кейин улардан марҳамат кутманг. Чунки улардан марҳамат кутиш бу она бўридан сут сўрашдан ҳам мушкулроқ нарсадир.

Каримов ва у ўз атрофига тўплаган зўравон муттаҳамларни куни яқин йилларда битади. Кўп ҳам куйиниб, оҳ воҳ қилиш ўрнига "Ислом Каримов ҳукуматига ўт кетсин!" деб ҳар куни дуо қилинглар. Кўпчиликнинг қаҳру ғазаб билан ўқиган дуоларининг кучи иблислар ва шайтонлар учун ўлим келтирувчи буюк бир кучдир. Шуни унутманг. Бир пайтда кўпчилик тарафидан ўқилган дуонинг кучи эса ундан ҳам қудратлироқдир.
Илоҳим Аллоҳ таоло ҳаммамизга сабру-қаноат, қудрат ва шижоат берсин. Овмин Аллоҳу акбар!

Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com

--- Den fre 2010-03-19 skrev Abdujalil Boymatov <b_abdujalil@yahoo.com>:

Австралияда бошпана топган 45 яшар қочқин аëл Дилором Абдуқодирова қамоққа олинди


Ҳурмат Бобожон. Австралияда бошпана топган 45 яшар Дилором Абдуқодирова 2005 йил 13 май кунги Андижондаги қирғиндан омон қолиб, Қирғизистонга қочиб ўтган ва у ердан БМТ Қочқинлар идораси ëрдамида учинчи давлатларга олиб ўтилган юзлаб андижонликларнинг бири.


Турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди Ўзбекистонда қолган Дилором Абдуқодирова тўрт йилдан бери 100 нафарга яқин андижонлик қатори Австралия жанубида бошпана олиб, яшаб келаётган эди. Шу йил бошида у Ўзбекистонга
қайтишга қарор қилади. Австралиядан телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири Дилором Абдуқодирова ўтган ҳафта қамалганини билдирди.


Шавкат Эгамбердиев: Бу опамизнинг хўжайинлари атрофидаги таниш-билиш¸ милиция ходимлари билан гаплашганда “Аëлларга
тегилмайди. Қўрқмай келаверишсин. Эркакларга бирор нарса дея олмайману¸ айнан аëлларга ҳукумат тарафидан ҳеч нарса бўлмайди. Фақат озгина чақирилиб¸ бир нима қилиб қўйилади” деб оғзаки ваколатлар беришган экан. Маҳалла оқсоқолларигача бу ҳақда айтишган экан. Шунга мувофиқ бу опамиз кетишга қарор қилди. Ҳар кимнинг ихтиëри ўзидаю. Бу ерда қолган бошқа оналар бор¸ кексалар бор. Улар ҳам “Шу опага ҳеч нарса бўлмаса¸ биз ҳам қайтамиз” деган кайфиятда туришган эди.

7 январда кетган бўлса¸ 8 январ куни Тошкентга тушганлар. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган.
Озодлик: Уни қисқа вақт аэропортда ушлаб туришганми?

Шавкат Эгамбердиев: 8 январда Тошкент аэропортига боришган. У ерда расмиятчилик ишлари бўлган. Булар “Ватанни ноқонуний тарк этган. Ноқонуний чегарадан кириб келган” деган нима қўйганда энди. Тошкентда терговлар бўйича тўрт кун ушлаб туришган. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган. Шу куни яқинларининг¸ фарзандларининг бағрига эсон-омон етиб борган. Маҳалла-кўй¸ қариндошлар ҳаммаси зиëратга келишган. Ҳаммаси яхши бўлиб турган. 1 мартдан мунтазам равишда бу кишини терговга чақириш бошланган. 12 март куни чақиришгандан сўнг сўроқ-саволдан кейин уйига бормаган. Шу ерда олиб қолишган.

Ҳозирги кунда Андижон шаҳар Навоий проспектидаги шаҳар Ички ишлар бўлимида сақланаяпти шу опа. Аввалига уч-тўрт кун фарзандлари ва хўжайини бориб хабар олиб турган. Озиқ-овқат бериб туришган. Орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин бунақа хабар олишни ҳам тўхтатиб қўйишган. Ҳозир ҳеч кимга маълумот беришмаяпти. Бу ишни олиб бораëтган терговчининг исми Ғуломов Денис экан.


Озодлик: У аëлга нима айб қўйилаяпти экан?
- Улар таъкидлагандай ҳозир фақат чегарани бузиб ўтиш эмас экан.
Улар “Агар биз қўйсак¸ чегарани ноқонуний бузиб ўтди деган нима қўямиз. Шунга қанчадир жарима тўлайсиз. Бир-бир ярим миллион атрофларида жаримаси бор¸ холос. Сиз хавотир олманг” деб хотиржам қилиб¸ кўнглини кўтариб келишган.

Аслида ниятлари бошқа экан. Кейин биз ҳам ҳайрон бўлиб қолдик. Опамиз асли соддагина меҳнаткаш ўзбек аëли. Нимага ҳукумат бу даражада пасткашликка бориб кетаяпти¸ дейди Австралиядан
телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири.

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz