Форум_Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИ КУЧЛАРИНИНГ МАМЛАКАТГА ҚАЙТИБ БОРИШЛАРИГА ИМКОН БЕРИЛИШИ КЕРАК!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИ КУЧЛАРИНИНГ МАМЛАКАТГА ҚАЙТИБ БОРИШЛАРИГА ИМКОН БЕРИЛИШИ КЕРАК!

Post by Admin on Mon Oct 22, 2012 10:14 am

ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИ КУЧЛАРИНИНГ МАМЛАКАТГА ҚАЙТИБ БОРИШЛАРИГА ИМКОН БЕРИЛИШИ КЕРАК!

Қардош Озарбайжонда демократик рўҳдаги мухолифат кучларининг ривожланиши Марказий Осиёдаги диктатура ҳукмрон давлатларнинг фуқароларига ўзининг жиддий ижобий таьсирини ўтказмоқда. Чунки региондаги бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ Озарбайжон демократик мухолифати кучлари кундалик таьқиб ва тайзиқларга қарамасдан мамлакат ичида туриб адолат ва фуқароларнинг эркинликлари учун кураш олиб бориш имкониятига эгадирлар. (Қуйидаги линкда Озарбайжондаги сўнгги воқеалар акс эттирилади ( http://lenta.ru/news/2012/10/21/baku/ ).

Ўзбекистон демократик кучлари ҳам ўзларининг Кун Тартибларига бугунги кундаги асосий масала бу мамлакатда қайтиб бориш, у ерда оммавий равишда таъқиб ва тайзиқларга дучор қилинмаслик шартларига эришиш. Бу масалада, бундай шартларни Ўзбекистон Ҳукуматига қабул қилдириш ишларида Ғарб ва Шарқ давлатлари раҳбарларининг Ўзбекистон Ҳукумати раҳбарилари билан бўлаётган мулоқотларида эслатиб боришдир.

Демократик мухолифат вакилларининг чет элларда туриб Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар бошланишига умид қилишлари бу тошқин дарёнинг нариги тарафида жойлашган боғдаги дарахтларни яхши ҳосил беришига эришиш учун масофада туриб ҳаракат қилишни англатади.

Бугун Ўзбекистон демократик Мухолифати ҳам мамлакатга қайтиб бориши учун Ўзбекистон Ҳукумати улар ҳаётининг хавфсизлигини таьминлаши керак. Бу Ҳукумат учун ҳам, халқ учун ҳам ва ҳатто Марказий Осиёдаги умумий вазиятни яхшилаш учун ҳам бугунги кунда зарур ва долзарб бўлган нарсадир.

Чунки Ўзбекистон Демократик Мухолифати сафларида ўткир фикрли, билимли кучли сиёсатчилар, иқтисодни ва тадбиркорликни олий даражада биладиган муттахасислар жуда кўп.
Бундай кадрлардан фойдаланмаслик мамлакатга ҳам, фуқароларга ҳам жуда қимматга тушмоқда. Кучли, билимли, уддабурро, ўз соҳасини ва айниқса сиёсат ва иқтисодни бугунги миллий ва халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада биладиган кадрлардан фойдаланмаслик ақлли иш эмас. Бирор бир корхона, ташкилот, бирлашма ёки партия ўзининг кучли кадрларидан турли туман сабабларни баҳона қилиб юз ўгирса бу ўша ташкилотларни инқирозга олиб боради.
Ҳар қандай корхона ёки ташкилотни фақат кучли кадрлар ёрдамида тараққий қилишига, ривожланишига ва энг кучлилар қаторига чиқиб олишига эришиш мумкин.
Сиз бу дунёда бирор корхона ёки ташкилотни ўртамиёна, раҳбарнинг ҳар бир гапига "Хўп бўлади" дейдиган, ўз фикри ва ғояларига эга бўлмаган кадлар ёрдамида кучли корхонага ёки ташкилотга айланганига бирорта мисол келтира олмайсиз.

Хўш, шундай экан, бирор давлатни ҳам кучли кадрларсиз кучли давлат даражасига чиқишига ишониш мумкинми?
Ҳали бирор давлат демократик мухолифати бўлгани учун касодга учрагани йўқ, балки Ҳукумат сафлари ноқобил кадрларга тўлиб кетгани инқирозга юз тутганлар ва тутмоқдалар.

Кечагина Ўзбекистонда иқтисодни ўсиши кучайди деб айтилган Рапортлар рост бўлса нега ҳали ҳам миллионлаб фуқаролар чет элларда ишлаб, иш топмаганлари сарсон бўлиб юрибдилар?
Бу Рапорт рост бўлса нега на телефон, на электр, на газ нормал ҳолда эмас?
Агар ривожланиш зўр бўлса нега докторлар, ўқитувчилар, талабалар, завод ишчилари ўз иш ва ўқишларида эмас балки пахта соҳасига мажбуран ишлатимоқдалар?

Ана шу мажбуран пахтага ҳайдалган миллионлаб қуллардек меҳнат қилганлар ҳисобига бажарилган 3,75 млн. тонна планини бажаришдан кимларга хурсандчилигу кимларга ғаму ташвишлар келмоқда?
Санайман десангиз Ўзбекистонда ўта оғир муаммолар жуда кўп. Уларни ечилмай келаётганининг асосий сабабларидан бири ана шу кадрлар масаласидир.

Кўпчилиги пул ва таниш билиш ёрдамида олий ўқув юртларини битирган ва бугун турли туман вазирликларда олий вазифаларда ўтирган, Парламентга депутат бўлган кўпчилик кадрлар аслини олиб қараганда ўз мансабларига лойиқ бўлмаган кадрлардир.
Аммо Каримов Ҳукумати ана шу кадрлардан фойдаланишга мажбур, чунки улардан зўрроқларини Ҳукумат қаердан топсин қачонки зўр кадрлар ё қамоққа олинган ё ватандан қўвилган бўлсалар?

Ўзбекистон давлати ҳам, унинг халқи ҳам кучли шахсларга, кучли кадрларга мўҳтождир.
Шу учун Ўзбекистон Олий Мажлиси бу масалани ўзининг навбатдаги йиғилишларидан бирида кўриб чиқиши долзарб масаладир.

Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти
2012.10.22

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz