Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

"Исломофобия" ёки Ғарб дунёсидаги Дил песи касаллиги ҳақида

Go down

"Исломофобия" ёки Ғарб дунёсидаги Дил песи касаллиги ҳақида Empty "Исломофобия" ёки Ғарб дунёсидаги Дил песи касаллиги ҳақида

Post by Admin Tue Sep 18, 2012 3:44 am

"Исломофобия" ёки Ғарб дунёсидаги Дил песи касаллиги ҳақида
(Шу кунлардаги айрим мақолаларни ўқиб ёзилган изоҳ)

Бу дунёнинг асосан ғарбий қисмлари(АҚШ, Канада, Европа Иттифоқига кирувчи давлатлари)да, гуёки маданият ва техника энг ривожланган ўлкаларда ушбу кунларда бир ёмон касаллик илдиз отмоқда. Бу касалликнинг асл номи "исламофобия", яьни "ислом ваҳимаси".

Фазога учиб Ойгача етиб борганлар, Марс сайёрасига учишга тайёргарлик кўраётганлар, мобил телефонлар, симсиз тасвирли мулоқот ускуналарини, дунёдаги энг ривожланган техника ва ахборот тарқатиш технологияларни яратган, кўринишидан ақлли ва фаросатли инсонларни кун сайин Дил песи касаллиги йиқитмоқда. Агар пес касаллиги терида бўлса уларнинг бу касаллиги дилларидадир. Шунинг учун "исломофобия" касалини оддийроқ қилиб "Дил песи" касаллиги деса бўлади.

Бу касаллик аввалига бир, икки ҳеч кимга таниш бўлмаган, узоқ йиллар рассомлик қилиб тузукроқ саньат асари ярата олмаган муттаҳамлардан бошланди. Улардан бири бўлмиш швед Lars Wilks Муҳаммад алайҳисаломни масхара қилмоқчи бўлиб бир сурат чизди ва уни ёмон кўринишда тасвирлади. Кейин бу суратни Даниянинг бир дили хаста редактори ўз газетасида эьлон қилди.
Бундан ғазабга минган мусулмон дунёси оёққа қалқди ва Дания элчихоналарига ҳужумлар қилдилар, уларнинг байроқларини йиртиб ташладилар, уларнинг маҳсулотларига бойкот эълон қилдилар.

Аммо Ғарбнинг бир тўда дили хаста сиёсатчилари, муттаҳам журналистлари ва рассомлари уюшиб олиб "Биз сўз эркинлигини ҳурмат қилишимиз керак! Ҳеч кимнинг бизнинг ўз фикрларимизни сурат ёки сўз орқали тасвирлашимизни тақиқлашга ҳаққи йўқ!" деб бўкира бошладилар.

Аммо шунда бирор ақлли сиёсатчи чиқиб "Ҳей оломон! Сенлар эс ҳушларингни еб қўйганмисизлар?! Ахир бир ҳуқуқни талаб қилишда бошқа бир ҳуқуқни поймол қилиш мумкин эмаску! Сенлар сўз эркинлигини талаб қилар экансизлар нега эътиқод эркинлигига ўзлариингни ифлос оёқларингни босаяпсизлар?! Ахир эътиқод эркинлигининг аҳамияти сўз эркинлигидан заррача бўлсада паст эмаску! У қайтага юқорироқ бўлиши керак эмасми?!" деб ҳайқирмади.

Шундай қилинганда улар бу Дил песи ҳасталиги эпидемиясини олдини олган бўлар эдилар. Аммо афсуски бу мўҳим иш қилинмади. Натижада бу эпидемия кенг тарқала бошлади.

Аввалига АҚШда бир аблаҳ христиан черковини пастори Қурьони каримни жамоатчилик кўз ўнгида ёқишини эълон қилиб обрў излади. Кейин уни эсини Оқ уйда ўтирган сиёсатчилар жойига солиш билан оқора бўлар эканлар бу ғояни эшитан бошқа бир муттаҳам Қурьонни ёқди. Ундан ибрат олган Афғонистондаги АҚШлик аскарлар Қурьонни йиртишди.

Навбат энди мана бу фильмга етиб келди.
Бу фильмни яратувчиси ўзининг қаллоблиги туфайли яқинда қамоқдан чиққан Накула Бессли Накула деган бир аблаҳ бўлиб чиқди. Бу фильм сабабли мусулмонлар яна оёққа қалқдилар, АҚШнинг Бенгазидаги элчиси ва унинг 3 ёрдамчиси ўлдирилдилар, Туркия, Миср, Судан, Индонезиядаги миллионлаб мусулмонлар Ғарб давлатлари элчихоналарини кунпаякун қилдилар.

Аммо энди кеч бўлган эди. Дил песи касаллиги Ғарб дунёсини жуда кенг қамраб олди. Бугун ҳатто олий даражадаги сиёсатчилар ҳам, Олий суд вакиллари ҳам бу касалликка чалиниб бўлдилар.

Бунга мисоллар: Германиянинг социал демократлар ва Яшиллар партияси вакиллари ҳамда Германия Олий Суди ана шу фильмни Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳимоя қилиб чиқишди.

Айни пайтда шу фильмни яратишда қатнашган 80 киши: актёрлар, суратга олувчилар ва бошқалар бу фильмда иштирок этганларидан афсус билдирдилар, улар фильм яратувчиларини уларни алдаб фильмнинг асл моҳиятини улардан сир сақлаганликда айбладилар.

Мана шу 80 кишида сал бўлсада Дил песи касалига қарши иммун ҳимояси бор экан. Умид қиламизки ана шундай иммун ҳимояси кучли бўлган соғлом сиёсатчилар ва зиёлилар секин аста ўз овозларини баралла қўйиб:
"Бас, етар! Сўз эркилигини баҳона қилиб эътиқод эркинлигига ҳужум қилишни тўхтатинглар ярамаслар! Ўзга инсонларни, ўзга динларни ва ўзга динларга эътиқод қўйганларни ҳурмат қилмаган инсонлар ўзларини ҳам, ўз динларини ҳам ҳурмат қилмасликларини кўрсатадилар холос!" деб ҳайқиришлари лозим. Чунки гоҳида бўрилар ва қутурган шоғолларга қарши ана шундай кучли ҳайқириқлар қилиб турилса улар думларини икки оёқлари орасига қистириб қочиб қолишлари мумкин. Акс ҳолда дил песи хасталиги янада кенг тарқалиб кетиши хавфи бор.

Ҳазратқул Худойберди
2012.09.18

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum