Форум_Ўзбекистон

Араб Баҳорининг бошланиши ва диктаторларнинг тугатилиши ҳақидаги фильмлар.

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Араб Баҳорининг бошланиши ва диктаторларнинг тугатилиши ҳақидаги фильмлар.

Post by Admin on Wed Jul 25, 2012 9:46 pm

Араб Баҳорининг бошланиши ва диктаторларнинг тугатилиши ҳақидаги фильмлар.

Биринчи Қисм: http://www.youtube.com/watch?v=lnPR90dJ3Gk


Иккинчи қисм: Бу фильмда Твиттер ва Фасебоок ёрдамида фуқароларни илк маротаба Тунис диктатори Мухаммад Алига қарши НАМОЙИШЛАРГА ЧИҚИШЛАРИ! Кўринг ва ўрганинг биродарлар!
http://www.youtube.com/watch?v=7WNd-Zm0K9A&feature=share

How FaceBook Changed The World The Arab Spring [2/4]
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Учинчи қисм:Бу фильмда Тунис халқининг мардлиги ва шижоатидан рўҳланган Миср халқи ҳам кўтарилиб диктатор Муборакни ағдариши ҳикоя қилинади.
http://www.youtube.com/watch?v=5pwovLCwBTY&feature=relmfu
Диктатор Муборакни инқилоб бошланишида АҚШ Президенти Обама ҳам, давлат котиби Клинтон ҳам қўллашгани кўрсатилади. Бугун улар Каримовни ҳам шундай қўллашаяпти. Аммо мисрликлар Обамага ҳам, Клинтонга ҳам қўл силтаб ўзлари, ўз кучлари билан диктатор кучларига қарши шиддатли курашга кирдилар ва 2011й.28 январда бошланган кураш 11 февралга келиб, яьни орадан 14 кун ўтгач Муборакни ағдарилиши билан тугади!
How FaceBook Changed The World The Arab Spring [3/4]

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Тўртинчи қисм. Араб баҳори. 4нчи, сўнгги фильм. Диктатор Муборакнинг ағдарилиши. Уни 14 кунда ағдаришди. Курашчилаар даставвал Фасебок ва Твиттер орқали 28 январда Таҳрир майдонига одамларни тўплаш орқали курашни бошлаб юбордилар! Орадан 14 кун ўтгач миллионлаб мисрликларнинг қаттиқ талаблари ва намойишлари сабаб Муборак истеьфо беришга мажбур қилинди!
http://www.youtube.com/watch?v=gJ1HGDWvvHI
How FaceBook Changed The World The Arab Spring [4/4]

Фасебок ва Твиттер ёрдамида қандай қилиб фаол фуқаролар Тунис ва Миср диктаторларини ағдаришгани ҳақида барча ўзбекистонликлар билишлари, ва ундан ўрганишлари керак!
Бу фильмларни Ўзбекистондаги барча биродарларга емайллар орқали тарқатинглар. Инглиз тилини яхши биладиганлар билан биргаликда фильмдаги инглизча комментарийни ўзбекчада беришни тайёрлашимиз керак.
Келинглар, биргалашиб шу фильмларни ўзбекча таржимасини тайёрлайлик ва уни Ўзбекистон, Россия, Туркия ва бошқа жойлардаги биродарларимиз ва танишларимизга тарқатайлик.
Араб дунёсининг аҳволи худди биздек бўлган. Уларнинг тажрибаларидан ўрганиб халқни кўтариш ва диктаторни ағдариш мумкин. Улар ҳам бошида бу иш қўлларидан келишига ишонишмаган аммо кун ўтган сари ишлари кенг ва самарали бўлаверган ва ниҳоят ярим йил ичида 3 диктатор ағдарилди. Улар 20, 30 ва 40 йил тахтда ўтирган диктаторлар(Муҳаммад Бен Али, Муборак ва Қаддофий) эди.

Каримов ҳам 22 йилдан бери тахтда ўтирибди. Халқнинг аҳволи ночор, камбағаллар сони 15 миллиондан ортиқ, 5 миллион одам бир бурда нон топаман деб сарсон саргардон. Чет эллларда сарсон бўлгандан кўра биз ҳаммаммиз ўз юртимизда яшаб, уни гуллатиб, яшнатиб, ҳам ўзимизни, ҳам бутун халқни фаровон яшашини таьминлай оламиз. Бирга ҳаракат қилсак диктаторни ва унинг жинояткор, поразўрликка муккасидаан кетган, зўравонликни касб қилиб олган ҳукуматини ағдаришимиз аниқ ва равшан, буни иложи борлигини ана шу фильмлардан кўриб турибсизлар.
Бошқа ишларимизни қилиш жараёнида шу асосий ишга, Ватанимизни диктатор тўдасидан озод қилишга ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир икки соат ажратсак бир неча ойларда бир дунё ишларни қила оламиз. Келинглар, шулар ҳақида кўпроқ гаплашайлик. Ахир ана шулар эмасми бугун ҳаммамизнинг дардимиз?

Ҳаттоки ҳукумат доираларида ҳам юқорида ўтирган раҳбарларнинг қўполликларидан, маданиятсизликларидан, порахўрликларидан безор бўлган кўплаб софдил, фаросатли ва ўз халқи учун қайғўрадиган инсонлар бор. Халқ қўзғолганда улар ҳам бизларнинг сафларимизга келиб қўшилишлари аниқ.

Фильмнинг сўнггида унинг муаллифи Мишал Ҳусайн хоним (Mishal Husain) Тунис ва Миср диктаторларини халқ қандай осонгина ағдарганини кўрган баттол ва жоҳил Қаддофий, ундан кейин эса Башар Ассад халққа қарши қаттиқ курашга тайёр эканлигини, ўз тахтини ва бойликларини сақлаб қолиш учун бу муттаҳам диктаторлар ўз халқини ҳеч иккиланмай отишга тайёр эканликларини таькидлаб ўтади. Аммо минг чиранмасин халқ Қаддофийни ҳам барибир ағдарди. Башар Ассадни ҳам куни битиб қолди иншоллоҳ!

Last Night's TV - How Facebook Changed the World: the Arab Spring, BBC2; Reel History of Britain, BB
http://www.independent.co.uk/arts-entertainment/tv/reviews/last-nights-tv--how-facebook-changed-the-world-the-arab-spring-bbc2-reel-history-of-britain-bbc2-2349711.html

Две вышеприведенные фильмы про арабскую весну, как тунисцы и египтяне свергали диктаторов, как они ловко пользовались Фасебоком и Твиттером. Посмотрите все и давайте вместе учится к мирному свержению диктатора Каримова и его преступной банды!

Ҳазратқул Худойберди
2012.07.25
http://www.youtube.com/watch?v=lnPR90dJ3Gkhttp://www.youtube.com/watch?v=7WNd-Zm0K9A&feature=share

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Араб инқилобини БОШЛАНИШИ. Муҳаммад Бойазиз

Post by Admin on Thu Jul 26, 2012 2:40 pm

Араб инқилобини БОШЛАНИШИ. Муҳаммад Бойазиз

Араб баҳори деб аталмиш инқилобларни БОШЛАНИШИ. Муҳаммад Бойазиздан чиққан учқун.

Муҳаммад Бойазиз, 26 ёш, тунислик камбағал ва мард йигит. Илоҳим уни жойи жаннатнинг тўридан бўлсин!
Бу йигит Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро, Хива ва бошқа бозорлардаги ўзбек йигитлари каби Туниснинг Сиди Боязид деган кичик бир шаҳарчасида яшар ва ҳар куни бозорга ўзининг кичик аравачасида мева чева олиб чиқиб сотиб, кун кечирар эди.

Аммо Тунис шаҳарларидаги полиция ходимлари ҳам Ўзбекистон миршаблари каби ҳар бир деҳқон ва сотувчидан турган жойи учун пора талаб қилишар, агар пора беришмаса уларнинг мева , чеваларини зўравонлик билан тортиб олиб кетишар эди.

Бир куни Муҳаммад ўз аравачасини олмаларга тўлдириб, уларни сотиш учун мачит тўғрисидаги жойига олиб боради. Орадан бир оз вақт ўтгач уни ёнига бир аёл полиция ходими келади ва у ерда туриш учун пора талаб қилади.

Ҳали савдо қилмаган Муҳаммадни пора беришга пули йўқлиги айтганда полиция ходими уни аравасини тортқилаб олиб кетмоқчи бўлади. Унга қаршилик кўрсатган Муҳаммадни аёл бўлмиш полиция ходими қаттиқ ҳақоратлайди. Бу ҳам етмагандек у мочағар полиция ходими Муҳаммаднинг юзига тарсаки туширади ва тупуради. Унинг ёрдамчилари эса Муҳаммадни уриб , тепкилашади.

Бундай чегарасиз ноҳақлик ва зўравонликдан хўрланган Муҳаммад эртаси куни шаҳар ҳокимиятига полициянинг зўравонлиги устидан арз қилиб боради. Аммо шаҳар ҳокимияти уни қабул қилмайди(Худди Тошкент шаҳар ҳокимияти каби!).

Шундан сўнг Муҳаммад бозордаги бир дўкондан бир шиша бензин сотиб олади ва шаҳар ҳокимияти биноси олдида ҳокимият вакилларининг бундай чегара билмас зўравонликларига кескин норозилик акцияси сифатида ўзига ўт қўяди.

Буни кўрган унинг дўстлари, бозордаги минглаб у каби хўрланган ва зўрланган фуқаролар биргаликда бош кўтарадилар.
Бир неча кун ичида жони халқумига келган фуқароларнинг ғазабга тўла норозиликлари бутун мамлакатни қамраб олади ва бир ой ичида бу Норозилик Намойишлари ниҳоят Фуқароларнинг илк Араб Баҳори Инқилоби Ғалабаси билан тугайди.
Қуйидаги фильмда сиз Муҳаммаднинг суратини кўрасизлар, унинг ота онаси ва дўстларининг сўҳбатларини тинглайсизлар, Биринчи Араб Инқилобини шоҳиди бўласизлар. http://www.svtplay.se/video/36396/den-arabiska-varen-och-de-sociala-medierna-del-1

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz