Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида

Go down

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида Empty Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида

Post by Admin Tue Feb 18, 2014 5:44 am

Ўзбекистондаги Каримов режимига қарши узоқ йиллик кураш жуда кўп йўқотишларга олиб келди.
Бу йўқотишлар нафақат жисмоний балки рўҳий ва ташкилий кўринишда ҳам бўлиб, улар ўзбек халқига қаттиқ зарбалар берди.
Ўтган 25 йил ичида Ўзбекистон давлатини бошқарув тизимида ўтирган Ислом Каримов аслида Москва томонидан, 1989 йилда, Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Марказқўми ва унинг Политбюроси ташаббуси ва қарори билан Ўзб.Компартиясига биринчи котиб этиб сайланди.

Орадан 2 йил ўтиб, яьни 19 август 1991йилда Москвада давлат тўнтаришига уриниш бўлди. Аммо қисқа муддат, яьни 1 ҳафта ҳокимиятда ўтирган Янаев Гуруҳи қўлга олинди ва Михаил Горбачев яна ўз тахтига қайтди.  Лекин ана ўша 1 ҳафталик ағдар тўнтар кунлари СССР деб аталмиш қудратли давлатнинг 15 республикасига тарвақайлаб кетган томирлари чириганлиги маълум бўлди ва орадан 4 ой ўтар ўтмас бу дарахт гурсиллаб қулади.

Унинг қулашини сезган ва СССРни эскича қаттиқўллик билан сақлаб қоламан деган Янаев бошлиқ ГКЧП фош қилиниб, тор мор этилган бўлсада бу гуруҳ улкан хашак уюмига гугур чақиб ташлашга улгурган эдилар. ГКЧП тор мор қилинган бўлишига қарамасдан Горбачев тўсатдан заифлашиб қолган Политбюрони ҳам, Совет Иттифоқи Коммунистик партиясини ҳам қайта мустаҳкамлай олмади. Ғишт аллақачон қолипдан кўчган эди.

Аммо ана шу нарсани англамаган Каримов шоша пиша Янаев бошлиқ ГКЧПни ва СССРни мустаҳкамлашни қўллаб юборди. У бу воқеалардан сал олдинроқ, яьни 1991й.17 мартда ўтказилган Референдумда ўз малайлари бўлмиш коммунистлар раҳбарлигида Ўзбекистон халқини СССРни сақлаб уни таркибида қолишга овоз беришга кечаю кундуз тарғиб қилди ва 97 % овозлар тўплаб ўз мақсадига эришди ҳам.

Аммо 1991й. декабрига келиб СССР расман тарқатилди ва Москвадаги таянчларидан айрилган Каримов тезда Президентлик сайловлари ўтказиб ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди.
Ноқонуний йўллар билан кўпчилик овоз тўплаб президентликни эгалаб олган Каримов шундан сўнг унинг ҳокимиятига таҳдид соладиган ҳар қандай кучларни йўқотишга киришди. Совет Иттифоқи даврининг сўнгги қайта қуриш йилларида тузилган ва расман руйхатдан ўтган Бирлик Халқ Ҳаракати тақиқланди, унинг фаоллари қамалди. Эплаганлари чет элларга қочишга  улгуришди, эплай олмаганлари эса яна режимнинг қаттиқ босимлари остида қолишди, унинг қурбонларига айланишди.

Чет элларда Бирликни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини давом эттириш ишларида Абдураҳим Пўлатов жуда кўп жиддий хатоларга йўл қўйди, партия раҳбариятини янгиланишига кескин қаршилик қилиб келди ва натижада у бугунга келиб ҳам ўзини сиёсатчи сифатида , ҳам Бирликни сиёсий ташкилот сифатида буткул синишига сабабчи бўлди.

Шундан сўнг биз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини туздик.
Аммо бу янги Ҳаракатни Муҳаммад Солиҳ худди ўз Эрк партиясидаги каби яккаҳокимлик билан бошқарувини йўлга қўйди. Бундай бошқарув янги замон талабларига тўғри келмаслиги, ҳозир янгича ва маслаҳатли кенгаш ёрдамида сиёсат юргизиш лозимлигини тушунмади. Ана шулар сабаб Ўзб.Халқ Ҳаракати ҳам Эрк ва Бирлик каби секин аста касодга учради.
(Булар ҳақида http://ihrsu.org сайтида атрофлича маьлумот берилган).

Ана шулар сабаб биз янги "ОЗОДЛИК" Ҳаракатини тузишга мажбур бўлдик. Бу ҳаёт қонуни экан, ҳар қандай жонзот каби, ҳар қандай инсон ҳам, ташкилот ҳам вақти келиб ўз ўрнини бошқаларга бўшатиб берар экан. Ўзининг ҳаёти ва фаолиятини Адолат ва Ҳақиқатга асослаган  инсонлар ва ташкилотларгина асрлар оша инсонлар ва халқлар ёдида сақланиб қолар ва улар ҳаётида кучли роль ўйнашга қодир бўлар эканлар.

Биз, Ўзбекистон "ОЗОДЛИК" Ҳаракатини тузишни ўзларининг муқаддас бурчлари деб билган инсонлар, ушбу Ҳаракат барча ўзбекистонликларни улар узоқ йиллардан бери орзу қилиб келган озодлик ва ҳурриятга етаклай олади деб ҳисоблаймиз.
Биз Ватанга, элу юртга бўлган муҳаббатимизни ана шу буюк курашга қаратамиз ва бор шижоатимиз билан мамлакатда адолатли тузум ўрнатилиши учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон "ОЗОДЛИК" Ҳаракатига хуш келибсиз!
Ҳаракатимизнинг Фейсбокдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/ozodlik/
Ҳаракатимизнинг хайрихоҳлари саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/yuqolsin.diktatura/


Last edited by Admin on Fri Aug 24, 2018 6:47 am; edited 2 times in total (Reason for editing : correction)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum