Форум_Ўзбекистон

Обидхон Назаровнинг жонига Суиқасд иши бўйича суднинг биринчи куни/Первый день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Обидхон Назаровнинг жонига Суиқасд иши бўйича суднинг биринчи куни/Первый день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова

Post by Admin on Thu Jul 12, 2012 5:18 pm

Обидхон Назаровнинг жонига Суиқасд иши бўйича суднинг биринчи куни/Первый день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова

Бугун Швециянинг Остерсунд шаҳрида Обидхон қори Назаровга қарши суиқасд жиноят иши бўйича суд бошланди. Қуйида швед тилида минутма минут ёзилган стенограмма.

Ундаги асосий мазмун, бу асосий жиноятчига ёрдам берган икки ўзбекистонлик(эру хотин)нинг бу жиноятга қай даражада алоқаси борлиги прокурор исбот қилишга уларнинг адвокатлари эса инкор қилишга уринишлардан иборат. Аммо прокурорнинг кўрсатмаларига қараганда бу эру хотиннинг катта пул эвазига Ўзбекистондаги жиддий гуруҳлар(тахминан ҳукумат) томонидан ёлланган бўлишига ишора қиладиган катта пуллар ҳақида гап кетади.

Масалан, аёл Ўзбекистонда ойига 300 крона ишлаганман деган Швецияга ўқишга келишида. Аммо аслида унинг ҳисоб рақамида аввал 11000 доллар , сал кейинроқ эса 25 000 доллар пул пайдо бўлган. Айни ҳажмдаги пул, яьни 25000 доллар уни эрининг ҳисоб рақамида ҳам бўлган. Қотилга машина ёллагандан сўнг аёлга акаси 43000 доллар пул ўтказган. Ана шу рақамлар уларнинг пулга сотилганини, нафс балоси туфайли Обидхон қорини ҳаётини сўндиришга рози бўлганликларини исбот қилади. Бу ўринда адвокатнинг бу аёл ҳам мусулмон, у имомларни ҳурмат қилади дейиши даҳшатли ёлғондан бошқа нарса эмас.
Эртага бу аёл ўзини оқлашга ҳаракат қилишда давом этади. Эри ҳозирча сўроққа тутилгани йўқ аммо у ҳам қўллари кишанда суд залига келтирилган.

http://op.se/lanet/ostersund/1.4892465-imam-attentatet-upp-i-ratten-i-dag-alla-vill-se-det-misstankta-paret-
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Первый день прокурор постарался доказать виновность подозреваемых- пару из Узбекистана, а их адвокаты- невиновность своих клиентов.

Многое, что сказал прокурор говорит о том, что эта пара продалась за крупные деньги, в общем счете 120 000 долларов за помощь убийце, который приехал из Москвы, имел узбекистанский паспорт, российское право водителя, жил у этой продажной пары до отьезда в Стромсунд, где жил О.Назаров, найти которого помог подозреваемая женщина из этой пары. Она также помогла нанять квартиру убийце. Подробности текста-стенограммы суда (поминутно) на шведском языке и более подробный перевод на узбекском.

Хазраткул Худойберди
2012.07.12

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Обидхон қорига қарши суиқасд иши бўйича Суд. 2нчи кун.

Post by Admin on Fri Jul 13, 2012 3:54 pm

Обидхон қорига қарши суиқасд иши бўйича Суд.
2нчи кун / Второй день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова


Швеция интернет газетасининг ёзишича бугун ҳам айбланувчи аёл устидан сўроқ давом этди. У ўзининг кечаги ёлғонларига яна 6 соатлик ёлғонларни роса қўшиб, тўлдириб гапирди.
Нима эмиш, у Обидхон қорини номини Обид қизиқчига алмаштирган эмиш, қотилнинг асли ким эканини билмас эмиш, уни фақат Москвадаги акаси билар эмиш. Айни пайтда прокурор унга терговдаги сўроқларда Обидхон Назаровнинг имом эканлигини билишини айтгани, уни илгари Ўзбекистондаги ТВда ўз программаси борлигини ва уни кўрганини айтганларини эслатса ҳам ўша имом Стромсунддаги имомнинг ўзи эканлигини билмаслигини кўзларини лўқ қилиб айтмоқда(!!!).

У фақат акасини топшириғини бажариб қотилга, унинг жиноятчи эканлигини билмаган ҳолда ёрдам берган эмиш. 1,5 кун шу тариқа киприк қоқмай ёлғон сўзлаган бу хоним саволлар Обидхон қори отилган кунга келиб тақалганда кўзига ёш олиб йиғи сиғи қила бошлади, маккор жодугарлардек.
Қотилнинг Стросмундга бориш ҳақидаги талабларига келган жойида унинг эри чидай олмай, кўнгли айниб, соқчи ёрдамида туалетга қараб югургилаб чиқиб кетди.

У қайтиб келгач сўроқ давом этди. Аёл ўзининг ҳисоб рақамидаги катта пулларни ҳаммасини акасидан олганини, уларнинг бир қисмини бир бадавлат аёл вақтинча, қарзга берганини айтди.
Прокурорнинг "Сиз Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашдизми, улардан топшириқ олдингизми?" деган саволларига йўқ деб жавоб берди. Хуллас калом у сувдан қуруқ чиқишга қаттиқ уриниб ётибди. Сўроқ бугун ҳам тугамади ва эртага у ўзининг аллақачон айниб қолган лағмонларини прокурор, суд аъзолари ва залда ўтирган 20дан ошиқ одамларнинг қулоқларига иламан деб яна уринишда давом этадиганга ўхшайди.
Суд залидан олинган стенограмма тўлиқ шаклда, швед тилида мана бу ерда келтирилган:
http://op.se/lanet/ostersund/1.4897777-rattegangen-om-imam-attentatet-fortsatte

Бир шведнинг бу мақолага билдирган изоҳига қараганда, прокурорнинг бу аёлга нисбаатан исботу далиллари уни қамашга етарли асос бўла олмайди. Қачонки асосий жиноятчи ушланиб, у "Ҳа, шу аёл менга ёрдам берган эди" деб тасдиқласагина уни айбдор деб топишлари мумкин дейди. Ҳаттоки бу аёлни шаҳар cуди қамоққа ҳукм қилса ҳам уни вилоят суди оқлаши мумкин деган тахмин билдиради.
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Второй день суда над соучастниками попытки убийства имама Обидхона Назарова


Сегодня обвиняемая продолжила свои басни о своей невиновности и ее рассказы были польны противоположностями, например о том. что якобы она незнала кто такой "Обид Назаров" когда искала его имя и адрес по интернету. Мучилась долго потому что Обидхон оказывается поменял свою фамилию на Собитхоний.
А когда прокурор напомнил ей о том, что она во время следственного допроса говорила что знала Обидхона Назарова как известного имама и видела даже его ТВ-программу в Узбекистане, и почему вдруг теперь не знает кто он Обидхон Назаров? Она ответила тем, что незнала что это тот самый Назаров, она думала что это комикер Обид и что человек из Москвы хочет решит с ним денежные вопросы. И оказывается все это связано с тем. что это её брат живуший в Москве попросил ее помогать этому типу/убийце из Москвы. И что она не могла отказать брату и т.д. По всему видно как она старается из всех сил показатся невинной овцой, хотя не может доказать происхождения крупных денег в семейном бюджете в общей сумме около 120 000 долларов. Как будто большую часть всех этих денег они получали от ее брата, живушего в Москве. В том месте допроса, когда прокурор начал спрашивать о планировании поездки убийцы в Стромсунд, вдруг стало плохо мужу-соучастнику этой дамы, которого полицейский в срочном порядке вынужден был проводить до туалета. Суд продолжился после его возвращения в зал суда.

В общем эта дама старается вешать лапшу на уши прокурора, судейской коллегии и более 20ти присутствуюших в зале суда сторонников Обидхона Назарова. Суд продолжится завтра.

Хазраткул Худойберди
2012.07.13
Подробная стенограмма из зала суда ( на шведском языке) здесь:
http://op.se/lanet/ostersund/1.4897777-rattegangen-om-imam-attentatet-fortsatte

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Бу сиёсий қотилликка уриниш эди / Это было попытка политического убийства

Post by Admin on Tue Jul 17, 2012 8:47 am

Бу сиёсий қотилликка уриниш эди.

Фақат тасодиф туфайлигина Обидхон қори Назаров бу ҳужумдан сўнг тирик қолди. Остерсунд Чегара полицияси раҳбари Кент Лундгрен: "Биз Стромсундда амалга оширилган бу ҳужумнинг дадиллигидан ҳайратга тушдик. Бу ниҳоятда экстремал ва ноодатий жиноят. Мен уйлайманки бу жиноятни Улоф Палме ва Анна Линдга қарши уюштирилган суиқасдлар билан тенглаштириш мумкин. Режим танқидчиси ва диний раҳбарларидан бирига ўқ отиш бу демократияга ҳужум қилиш деганидир"(Kent Lundgren och kollegorna vid gränspolisen blev tagna på sängen av attentatet.

– Inte trodde vi att något sådant kunde hända i Strömsund. Det är ett extremt ovanligt brott. Jag anser det vara jämförbart med morden på Anna Lindh och Olof Palme. Att skjuta en regimkritiker och stor religiös ledare som flytt till ett annat land, det är en attack mot demokratin: http://op.se/lanet/stromsund/1.4698986-narpolisen-visste-inte-att-nazarov-var-hotad )


Бугун ана шу сиёсий қотилликка уриниш жиноий иши бўйича ўтказилаётган суднинг сўнгги кунига ўхшайди, агар зарурат сабабли бу яна ярим кунга узайтирилмаса дейди кузатувчи журналистлар.

Бугунги суд жараёнида (айни соатларда) Швеция жанубида бир квартирада айбланувчи Нодира Аминова билан бирга яшааган бир рус аёли видео орқали гувоҳ сифатида сўроққа тутилади.
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Это была попытка политического убийства

Так считает шеф пограничной полиции Остерсунда Кент Лундгрен. Он и его коллеги были шокированы дерзостью такой атаки на имама Назарова."Мы не ожидали что такое может случится в Стромсунде. Это экстремально необычное преступление. Я думаю что ее можно сравнить с убийством Улофа Пальме и Анна Линд. Стрелять в критика режима и религиозного лидера равноценно атакой против демократии считает Кент Лундгрен(Kent Lundgren och kollegorna vid gränspolisen blev tagna på sängen av attentatet.

– Inte trodde vi att något sådant kunde hända i Strömsund. Det är ett extremt ovanligt brott. Jag anser det vara jämförbart med morden på Anna Lindh och Olof Palme. Att skjuta en regimkritiker och stor religiös ledare som flytt till ett annat land, det är en attack mot demokratin.

http://op.se/lanet/stromsund/1.4698986-narpolisen-visste-inte-att-nazarov-var-hotad ).

Он признает некоторые упущения полиции из за непередачи информации со стороны пограничной и секретной полиции касательно существовавшей угрозы на жизнь Обидхана Назарова местной полиции Стромсунда.

Сегодня,в эти часы допрашивается русская женщина(через видео-сообщение), живушая в юной части Швеции, которая в одно время жила вместе с обвиняемой Надирой Аминовой.

Потом начнется последная разборка. Выступят адвокаты обвиняемых и прокурор со своими последными словами. Суд врядь ли примет решение сегодня. Как я знаю, сначала будет обсуждение в судейской коллегии, и решения суда можно ожидать в течении недели. Только при особой необходимости суд могут продлить еще на полдня, т.е. до 12.00 завтрашнего дня.


Хазраткул Худойберди
2012.07.17

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Суднинг сўнгги куни. Прокурор ва адвокатларнинг чиқишлари

Post by Admin on Wed Jul 18, 2012 12:57 pm

Суднинг сўнгги куни. Прокурор ва адвокатларнинг чиқишлари

Айни соатларда прокурор эру хотинлар Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни пачағини чиқариб, уларнинг ёлғонларини фош қилаяпти, Стромсундга адашиб, йўлни яхши кўрмагани учун эмас атайлабдан борганларини исбот қилаяпти. Прокурор: "Мен шуни таькидлайманки улар топшириқ олишган ва уни тўлиқ бажаришган. Баҳодир гуёки адресни топа олмаган эмиш, нотўғри уйга дуч келган эмиш, чироқлар ўчирилган эмиш. Шу сабаддан гуёки тополмай қайтиб кетган эмишлар. Мени ҳайрон қолдирган нарса шуки, улар гуёки 1200 км жойга бориб, нотўғри адресга дуч келиб кейин орқага қайтган эмишлар.
"Яна нима эмиш, улар бир пиццерианинг очилишини кўтиб туришган эмиш, аптека излааган эмишлар. Аммо улар кўчада сўраган биргина саволлари "Мачит қаерда?" деган савол бўлган.

‎"Нима сабабдан Пўлатов "Мен Тожикистонданман" деб гапиради? Ва мен Гётеборгдан келдим, ўқийман" дейди. Яна бир нозик савол:У Назаровни учратганми? У учратмаганман дейди. Аммо бир ишончли гувоҳ эса учрашишди, ва ҳатто саломлашишди дейди. Мачитдан сўнг улар дарҳол орқага қайтишади. Гуёки Лапландга деб мўлжалланган дастлабки режага "қўл силташади".
Прокурор телефон сўҳбатларга тикилаяпти: Пўлатов айтадики Назаровни Стромсундга кўрмабди.Аммо Юрий Жуковский Швецияга келгач бир ҳафтадан сўнг айнан Стромсундга боради. Бу жуда ғалати.

Уларнинг "Назаровни қаердалигини кўрсатмадик" дейишларига ишониб бўлмайди. Машинада ГПС, яъни Йўл кўрсатувчи ускуна бор эди. Унга Стромсунддаги Полиция биносини адреси жойлаштирилган. Пўлатовнинг гапига қараганда унга Назаровни адреси жойлаштирилган. Менимча бу шуни англатади: "ГПСга ишонма, тўғридаги Полиция биносини мўлжалла"! Агар одам эҳтиётсизлик оқибатида бирор ножўя ишга аралашиб қолса у ҳолда ҳамма материалларни сақлаб қўйиш яхши бўлар эди ўзини ҳақлигини кўрсатиш учун. Булар эса ҳамма нарсаларни ўчириб ташлашади..

‎"Уларнинг нима иш қилаётганларини билмасликлари ҳақиқатга тўғри келмайди.Улар Назаров кимлигини билишаар эди. Шу учун улар суиқасдга ҳамкорлик қилганлари учун айбланишлари керак. Бу ҳамкорлик то асосий жиноятчи Юрий Жуквоский Швециядан чиқиб кетгунча давом этди. Бу жиноят учун жазо қаттиқ. Мен фақат шуни айтаманки, бу жиноятни Назаровнинг қилган ишлари учун жазолашган Ҳатто Назаров омон қолганда ҳам бу жиноят ўта жиддий ва шу учун асосий жиноятчи умрбод қамоқ жазосига муносиб..Унинг ёрдамчилари камида 8 йилга қамоққа ҳукм қилинишлари ва қамоқдан сўнг мамлакатдан ҳайдаб чиқарилишлари керак."

Сўз Обидхон Назаровнинг адвокатига:
"Назаров мўҳим ва кенг таьсир кучига эга шахс, ҳамда унинг Стромсунддаги ўзбекларнинг раҳбари эканлиги ҳам мўҳимдир. У Стромсундда яшашига қарамасдан одамнинг ҳаёти хавфсиз эмас. Мен уйлайманки, Швеция давлат идоралари ходимларида бир талай соддадилликлар бор. Биз Швеция хавфу хатардан холи деган ишончдан воз кечишимиз керак. Мен ҳимоямдаги одамнинг Хавфсизлик полициясидан жиддий ҳимоя олмаганидан ажабланаман. Айниқса шунга ўхшаш бир суиқасд бўлганига қарамасдан уларнинг бепарволигига ачинаман. Бу Швеция Хавфсизлик Полициясининг катта мағлубиятидир!"

"Бизга маълум бўлган материаллар асосида шуни ишонч билан айтиш мумкинки бу суиқасд режимни тагқид қилгани учун збек миллий хавфсизлик хизмати томонидан буюрилган жиноятдир. Бу гапларни тасдиқлайдиган жуда кўп далиллар бор. Бир нарса аниқ: Ўзбекистон МХХси учун Назаров катта хавф бўлган. Махсус ҳолат шундан иборатки, бу оила Қозоғистондан чет элга учиб кетиши арафасида аэропорт қаттиқ назорат остида бўлган, бу оила БМТниинг ҳимоясида бўлишига қарамасдан.."

‎"Назаров ҳақида танқидий кўрсатувларни телевизорда кўрсатишган, уни топширишларини сўрашган, қариндошларини таьқибга олишган. Суиқасддан бир неча кун олдин огоҳлантириш қилинган. Охирги йилда уч марта суиқасд бўлган. Улардан бири худди Назаровга бўлган суиқасддек амалга оширилган.
"Уни узоқ вақт кузатишган ва у ёлғиз қолганда ҳужум қилишган. Яна бир нарса: Режим Назаровни Лундда яшайди деб ўша ерда кузатувлар олиб борган.

Бу жиноят аввалдан режалаштирилган, режимнинг махфий хизмати томонидан бажарилган сиёсий топшиириқдир. Ҳимоямдаги одамнинг қариндошлари қандайдир талаблар қўйишни исташмади, аммо мен прокурор сўраганидан олийроқ жазо берилиши керак деб ҳисоблайман. Бу жиноят оғир ва совуққонлик билан амалга оширилган. Арз қилувчи ҳаёт, аммо МХХнинг мақсади амалга ошган: Уни овози ўчирилган."

Адвокат азият чеккани учун арз қилувчига 150 000крона тўланишини талаб қилди.
"Назаровнинг ўғли ўзининг Швеция Хавфсизлик Полициясига нисбатан танқидида қолади аммо Швеция давлат идораларини унга ва унинг оила аъзоларига кўрсатган ёрдамлари учун чуқур ташакккур изхор қилди".

Энди сўз иблисларнинг адвокатига берилди. Бу шаллақининг гапларини таржима қилишга умуман ҳушим бўлмаса ҳам уни таржима қилишга мажбурман. Аммо ҳозир эмас, балки сал кейинроқ


Ҳазратқул Худойберди
2012.07.18

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Айбланувчилар Б.Пўлатов ва Н.Аминовалар ҳибсдан озод этилди / Обвиняемые освобождены

Post by Admin on Thu Jul 19, 2012 9:21 am

Остерсунд Ҳибсхонаси айбланувчилар Б.Пўлатов ва Н.Аминоваларни ҳибсдан озод этилганлигини маълум қилди. Аммо бу қарор фақат ҳибсга тегишли қарор холос. Суднинг уларга қўйилган айб бўйича қарори 26 Июлда эълон қилинади. Энди ҳамма гап суднинг 26 июл қарори қанақа бўлишига боғлиқ холос.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Согласно информации Изолятора временного содержания, только что освобождены обвиняемые по делу покушения на жизнь Обидхана Назарова: Б.Пулатов и Н.Аминова.
Это решение касается только освобождения из под стражи. Решения суда о судьбе обвиняемых будет сообщена 26 июля 2012г.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Om svenska rättssystemets oförlåtliga slarv

Post by Admin on Fri Jul 20, 2012 6:00 am

Om svenska rättssystemets oförlåtliga slarv

Först slarvade Strömsunds polisen, därefter SÄPO och nu gör detsamma Östersunds tingsrätt. Man släpper fri de medhjälparna(Bahodir Pulatov och Nodira Aminova) i mordförsök medan offer ligger i koma sedan 22 Februari 2012
( http://ltz.se/nyheter/ostersund/1.4915508-uzbekerna-slappta-ur-haktet ).
Obidkhon Nazarov, en lugn man, trevlig person och stark religiös ledare för miljontals muslimer både i Uzbekistan och Central Asien utslagen ur livet.

Men tingsrätten tror att Juriy Jukovskiy, en officerare på Uzbekiske Säkerhetstjänsten(det är så utan tvekan enligt mina uppfattningar) klarade själv att verkställa uppdraget av sin högsta chef Rustam Inoyatov som i sin tur fick order av diktator Islam Karimov. Först dödade de Fuad Rustamkhodjaev, imamen i staden Ivanovo(Ryssland).

Sedan bestämde man döda Obidkhon Nazarov. Här också nästan lyckades man slå ut honom ur livet. Hur tänker domare och nämndeman i detta fall?

Har de svårt att förstå att anklagade paret var inblandad från allra första början till attentatet?

Varför åklagaren eller domaren ställde inte en viktig fråga till paret: Vem är mannen i Moskva som är bror till Nodira Aminova? Med vad sysslar han med där? Hur kunde han låna väldig mycket pengar (tiotusentals US dollar och flera gånger) till sin syster? Mina misstänkar är att han antingen jobbar inom den ryska säkerhetstjänsten(FSB) eller samarbetar med de som i sin tur samarbetar med uzbekiske säkerhetstjänsten (SNB).

Det är han, Nodira Aminovas bror i Moskva tog först frågan om att hans syster Nodira Aminova ska ta emot attentatsmannen Yuri Jukovskiy i sitt hem, hjälpa honom med allt vad han behöver. Och det gjorde Nodira. När Jukovskiy fick allt vad han behövde i sina första dagar i Sverige började han sedan agera mer och mer på egen hand. Det är första steg och första tiden är svårare för vem som helst att komma i ett främmande land och orientera sig där. Därför Nodiras occh hennes man Bahodir Pulatovs hjälp och stöd var avgörande för Jukovskiy för att till slut lyckas med sitt uppdrag- skjuta Obidkhon Nazarov!

Nu är de helt fria liksom de har gjort inget brottslig trots så många bevis. Hur tänkte domaren och nämndemän - svårt att förstå.

Den andra viktiga frågan: Hur kunde B.Pulatov låna stora summor av en företagare utan säkerhet, utan att vara nära släkting? Varifrån kom 43 000 amerikanska dollar till Nodira Aminova direkt efter när hon hyrde en bil åt attentatsmannen?
Allt pekar på att svenska rättssystemet har stora brister när det gäller att kartlägga och klara av politiska mord / mordförsök, speciellt när det gäller flyktingar. Saken blir ännu värre om flykting är en muslim. Det värsta är om han är en ledare för muslimer. Då struntar svenska rättssystemet att tänka lite mer, anstränga sig lite till för att lyssna, hjälpa till och skydda dessa människor. De liksom har helt annat värde än en äkta svenska människor - som F.Reinfjeldt säger.
Jag verkligen hoppas att Östersunds tingsrätt gör inte mer misstag och de skyldiga får sina förtjänade straff.

Hur går med efterlysningen på attentatsmannen? Vem hjälpte honom att skaffa avancerade vapen med ljuddämpare i Baltikum? Hur han kunde ta sig till Sverige med en sådan avancerad vapen? Är det så enkelt att ta med sig vapen till Sverige? Har man gjort undersökningar av dessa frågor? Finns det överhuvudtaget samarbete mellan svenska och lettiska, litauiska och estniska poliser? Eller slarvar man också där???

Dessa frågor måste besvaras eftersom det handlar om livet, om svenska rättssystemet och demokrati som har blivit hotat, misshandlat och trampats på av diktators mördare och dennes medhjälpare.

Hazratkul Khudojberdi
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Ўзбекчаси қисқа мазмуни: Мен бу хатимда(уни мен швед газеталарига жўнатдим) Швециядаги инсонларнинг ҳаётларини ҳимоя қилиш масалаларида улкан хатоларга йўл қўйилаётгани, Стромсунд полициясининг хатоси, ортидан Хавфсизлик полициясининг хатоларига энди Остерсунд Судининг хатолари қўшилмоқда дедим.
Гуноҳи аниқ кўриниб турган бу икки шахсни суд қамоқдан чиқариб юбориши катта хато бўлди.(Бу эру хотин қандай қилиб бундай оғир жиноятни ўз бўйинларида кўтариб юришар экан? Токи жиноятга яраша жазо олмагунча гуноҳкор инсоннинг рўҳи ўлик ҳолда яшайди. Мен бу осий бандаларга ачинаман. Улар очиқда яшагандан қамоқда жазони ўтаганлари минг марта тўғри бўлар эди).
Энди сўнгги умидимиз суднинг 26 июлда чиқарадиган қарорига қараб қолди.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Обидхон Назаровга суиқасдда ёрдам берган Б.Пўлатов ва Н.Аминовалар жиноятдан озод қилиндилар.

Post by Admin on Thu Jul 26, 2012 11:54 am

Ҳаммаси худди кутилганидек бўлди.

Обидхон қори Назаров жонига суиқасд қилган қотилга ёрдам берган ўзбекистонлик эру хотинлар Б.Пўлатов ва Нодира Аминовалар бўинларига қўйилган жиноятдан озод қилиндилар.

Остерсунд Суди бугун шундай қарор чиқарди. "Кўп нарсалар бу эру хотиннинг қотилга ёрдам берганини кўрсатса ҳам улар ёрдам берган одамнинг қуролни қўлида ушлаганини исботи тақдим этилмади.Қотил ҳанўз озодликда юрибди. Ундан ташқари суиқасд содир этилган жойда топилган қурол ҳақиқатан ҳам суиқасдда ишлатилгани тасдиқланмаган.". Шуларнинг ўзиёқ бу эру хотинни жиноятдан ҳозирча озод этишга етарли деб ҳисоблайди суд.Аммо бу иш юқори судларда қайтадан кўриб чиқилиши ва унда айбнома фақат далилу исботларга асосланиши керак дейилади суд қарорида.

Прокурор эса: "Суднинг қарори мени ҳайрон қолдирди, қачонки жиноят атрофидаги воқеаларни мен тартиб билан кўрсатган эдим. Агар суд "бу эру хотиннинг мақсади аниқ эмас"деб чегараланса аммо уларни бошқа айбларини тан олса мен буни тушунар эдим."

Хулласи калом суднинг ўзи бу иш юқори суд маҳкамаларида кўрилиши керак деган қарорда. Уар назарида бу ишда далилу исботлар етарли даражада эмас, қуролни нима учундир текширишмаган, мас., қачон ундан ўқ узилганини текширишни иложи бор эдии. Ундан ташқари Аминованинг Москвадаги акаси ҳақида прокурор кўп гапирмади, саволлар бермади, айбланувчиларнинг телефон сўҳбатларининг узун рўйхатини тақдим этмади деб афсус билдиради суд ўз қарорида.

Суд ўз танқидларини бошқа ҳукумат идораларига ҳам қаратади, хусусан фуқароларнинг хавфсизлигини таьминлаш масалалари билан шуғулланувчиларга қарши кескин фикрлар бор. Обидхон қори Собитхонийга қарши суиқасд ортида унинг демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларида жиддий сиёсий фаолият юритгани турибди дейди суд.
“Бу жуда ҳам ҳайрон қолдирадиган вазият қачонки БМТ томонидан қочқинлик мақомини олган одамга уни қабул қилган давлат етарли даражада хавфсизлик таьминлай олмаса” дейилади суд қарорида.
http://op.se/lanet/stromsund/1.4936180-paret-frias-i-imammalet

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

"Жадность губит фрайера". В России задержан подозреваемый в попытке убийства Обидхона Назарова!

Post by Admin on Sat Oct 13, 2012 3:43 am

СОГЛАСИТСЯ ЛИ РОССИЙСКАЯ ВЛАСТЬ РАЗОБЛАЧАТЬ ПОЛИТИЧЕСКИЕ УБИЙСТВА РЕЖИМА КАРИМОВА?

"Жадность губит фрайера" говорять русские и не зря!

В России задержан подозреваемый в покушении на жизнь Обидхон кори Назарова. Оказывается за ним, точнее за его мобильным телефоном, продолжала следить шведская полиция. И когда он использовал этот телефон то тут же об этом было сообщено российской ФСБ, сотрудники которой задержали его на месте. Именно этим телефоном пользовался убийца во время пребывания в Швеции в феврале этого года, перед тем как он застрелил Обидхон кори в подьезде дома, где он живет.
Конечно нельзя исключить еще такой момент, что убийца все же не стал пользоватся этим телефоном а продал его и этим телефоном пользовался совершенно другой человек, который возможно купил этот телефон через третые руки...

Теперь остается ждать- передасть ли российская власть этого подозреваемого шведской полиции. Эксперт по правам народов Ове Бринг говорит, что "многое зависит от ситуации. Законы РФ не всегда точно написаны, если он гражданин РФ то его могут не передать Швеции. А если он гражданин Узбекистана то это возможно"( http://op.se/lanet/ostersund/1.5184940-folkrattsexpert-om-imamfallet-inte-sakert-han-blir-utlamnad- ).

Как известно, у убийцы был узбекский паспорт но водительское удостоверение было выдано в РФ. Непонятно, как гражданин Узбекистана мог получить право на вождение автомобиля в РФ не будучи гражданином РФ?
Или он двойной агент(ФСБ и СНБ) и является гражданином РФ и Узбекистана но скрывает это чтобы не злить российских властей?

Как бы то не было его погубила жадность. Очень возможно то, что он чувствовал себя надежно в РФ и использовал тот самый телефон, которым пользовался в Швеции в дни подготовки покушения на имама Обидхон кори Назарова.

Если Россия хочет укрепить свои отношения со Швецией и через нее с ЕС, то власти РФ могут согласится на экстрадицию подозреваемого в Швецию.

Если власти не захотять портить отношения с режимом диктатора Каримова ради своих геополитических и экономических интересов то они могут пойти на встречу просьбы диктатора Каримова, который лично сам может попросить Путина не выдавать этого государственного киллера СНБ РУз Швеции. Потому что это грозит еще одним громким разоблачением преступных действий диктаторского режима Узбекистана в международной арене.

Очень вероятно еще то, что именно эта убийца мог быть замешан и в убийстве другого имама - Фуада Рустамходжаева, который также был застрелен в подьезде дома в г.Иваново. Потому что почерк действий преступников в обоих случаях совершенно идентичные.
Кроме того появился возможность вяснить еще одного важного участника этих преступлений - финансиста, брата Нодиры Аминовой (она со своим мужем Баходиром Пулатовым,помогала убийце в Швеции но они оба были оправданы за недостаточностью улик, а именно отсутствием главного преступника).
Если российские спецслужбы будут сотрудничать со шведскими коллегами, то они очень быстро могут выйти и на финансиста этих двух убийств а через него раскроют ПОЛИТИЧЕСКИЕ ПРЕСТУПЛЕНИЯ ДИКТАТОРСКОГО РЕЖИМА В УЗБЕКИСТАНЕ!

Я думаю, что семья Назарова должна срочно занятся этим делом, попросить шведскую полицию и МИД Швеции детально изучить Международную Конвенцию по гражданским и политическим правам а также Правила ЕСПЧ(Европейского Суда по правам человека), где возможно есть какие либо статьи, помогающие аресту и выдачи подозреваемых в попытке убийства лиц. Швеция и РФ в свое время подписали эти международные соглашение.

Теперь остается ждать ответа на вопрос: ГОТОВА ЛИ РОССИЙСКАЯ ВЛАСТЬ НА ДЕЙСТВИЯ, КОТОРЫЕ МОГУТ ПРИВЕСТИ К РАЗОБЛАЧЕНИЮ ПОЛИТИЧЕСКИХ УБИЙСТВ РУКАМИ КИЛЛЕРОВ РЕЖИМА ИСЛАМА КАРИМОВА?

Или режим Путина предпочтет держатся ближе к старым друзьям и старым методам сохранения власти себе подобных?

Хазраткул Худойберди
2012.10.13



Admin tomonidan Sat Oct 13, 2012 4:21 am da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

РОССИЯ ҲУКУМАТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕЖИМИ СИЁСИЙ ҚОТИЛЛИКЛАРИНИ ОЧИШГА ТАЙЁРМИ?

Post by Admin on Sat Oct 13, 2012 3:50 am

МЎҲИМ ЯНГИЛИК! КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ҚОТИЛИ, ОБИДХОН ҚОРИНИ ЖОНИГА СУИҚАСД ҚИЛГАН ШАХС МОСКВАДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ!!!

РОССИЯ ҲУКУМАТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕЖИМИ ЖИНОЯТЛАРИНИ, ХУСУСАН СИЁСИЙ ҚОТИЛЛИКЛАРНИ ОЧИШГА ЁРДАМ БЕРИШГА РОЗИ БЎЛАРМИКИН?

Обидхон қорини жонига суиқасд қилганликда гумон қилинган шахс ана шу жиноятни амалга ошириш кунларида ишлатган қўл телефонидан фойдаланаётган пайтда Швеция полицияси томонидан аниқланган.

Бу хақда зудлик билан Россия махсус хизмати вакилларига хабар беришган ва натижада ФСБ уни ҳибсга олган. Аммо унинг Швецияга топширилиши гумон остида дейди эксперт Ове Бринг.
"Сабаби шундаки Россия қонунлари унчалик аниқ ёзилмаган ва бу ерда сиёсий вазият ҳам ўз ролини ўйнаши мумкин" дейди у.
( http://op.se/lanet/ostersund/1.5184940-folkrattsexpert-om-imamfallet-inte-sakert-han-blir-utlamnad- ).

Менинг фикримча, агар Россия ҳукумати ўзининг Швеция ва ЕИ билан алоқаларини мустаҳкамлайман деса бу қотилни Швецияга топширади.
Аммо Путин ҳукумати диктатор Каримов билан ўз алоқаларини бузишни истамаса топширмаслиги мумкин.
Бу ерда қотилнинг қайси давлатни фуқароси эканлиги ҳам ўз ролини ўйнайди. Менимча у ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон фуқароси. Чунки у Швецияга келганида Ўзбекистон паспорти ва Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланган.

Энди бир йўл бор: Обидхон қорининг оиласи ўз адвокатлари ёрдамида Европа Инсон Ҳуқуқлари Судининг ва Халқаро сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари Конвенциясининг барча ҳужжатларини яхшилаб ўрганиб чиқишлари керак.
Балки уларда қотилликда гумон қилинаётган шахсларни топшириш имкониятлари ҳақида бирор нарса дейилгандир.

Айни пайтда Россияда қўлга олинган шахс Ивановода ўлдирилган имом Фуад Рустамхўжаевнинг ҳам қотили бўлиши мумкин. Бу одам орқали Швецияда унга ёрдам берган икки гумондордан(Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова) бирининг, яьни Аминованинг Москвадаги акасини ҳам топиши мумкин.

Ўша "ака"нинг Обидхон қорини ҳаётига қасд қилиш жиноятида роли катта. У Швеция полицияси маьлумотларига кўра суиқасдга тайёргарлик кунларида синглиси Нодира ва куёви Б.Пўлатовлар ҳамда жиноятчига Диктатор Каримов ҳукумати томонидан бундай жиноятни амалга ошириш учун ажратилган пулларни етказиб турган эди!
Энди ҳамма гап Россия ҳукуматига қараб қолди. РОССИЯ ҲУКУМАТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕЖИМИ ЖИНОЯТЛАРИНИ, ХУСУСАН СИЁСИЙ ҚОТИЛЛИКЛАРНИ ОЧИШГА ЁРДАМ БЕРИШГА РОЗИ БЎЛАРМИКИН? Ҳамма гап ана шу саволга қандай жавоб берилишга боғлиқ.
Айни соатларда Путин ва Каримов ўртасида бу масалада телефон орқали жиддий тортишувлар кетаётган бўлса ажаб эмас...

Ҳазратқул Худойберди
2012.10.13

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сундсвалл. Обидхон қорига суиқасд иши бўйича қайта суд/Повторный суд по делу о покушении на Обидхон Назарова

Post by Admin on Mon Jun 03, 2013 6:35 am

Бугун Сундсваллда Обидхон қорига суиқасдда иштирок этганлар устидан қайта суд жараёни бошланади.

Айтишларича судга бирорта гувоҳ чақирилмайди ва ишлар асосан Остерсунддаги суд жараёнини видео орқали кўриб чиқиб кейин хулоса қилишдан иборат бўлади. Суд 18 июнгача давом этиши кўзда тутилган.(http://op.se/lanet/stromsund/1.5938982-mordforsoket-pa-imamen-tas-upp-igen )

Аммо бу суд ҳам ўзининг бундай ножиддийлиги билан яна икки жиноятчини оқлаб юбориши хавфини кучайтирмоқда.

Ҳар бир фаросатли оддий инсон учун Баҳодир Пўлатов ва Нодира Амоноваларнинг қотил Юрий Жуковскийга ёрдам берганлари БУ БИЛИБ ТУРИБ ҚИЛИНГАН ИШ эканлиги аниқ. Чунки Москвадан туриб синглиси Нодирани ва куёви Баҳодирни бошқарган бир аканинг Кимлиги(у ҳақда судда тегишлича текшириш ўтказилмади, саволлар берилмади, муҳокамалар ўтказилмади!), унинг гаплари, синглиси номига бир неча марта гоҳ 40 000 крона, гох 30 000 крона юборган пулларнинг сабаби текширилмади!!!
Энди ана шу мўҳим деталлар бўлмаган суд видеосини кўриб бу вилоят суди қанақа қарор чиқариши мумкин?

Бу ерда қанақадир сиёсий келишув йўқми? Нега оддий инсонлар тушуниши мумкин бўлган бу жиноятни малакали юристлар, ҳуқуқий давлатнинг гарови ҳисобланган суд маҳкамаси ходимлари тушунишмайди?

Нима учун бу икки жиноятчидан бир нарса аниқ қилиб сўралмади, яьни:
"Нима учун сизлар Москвадан келган бир рус одамига Обидхон қорини интернет орқали топишга ёрдам бердингиз?
Наҳотки сизлар шу қадар ахмоқсизларки бир рус одами бекордан бекорга Обидхон қори билан қизиқмаслигини тушунмайсизлар?"

Сизлар айтган латифага, яьни бир рус одамнинг Обидхон қори билан қанақадир бизнеси борлигига ким ҳам ишониши мумкин швед латтачайнар юристларидан ташқари!

Сизларнинг рус одамини Обидхон қори яшайдиган Стромсундга юборишдан олдин ўзларинг ёш қизчаларингизни олиб совуқ феврал ойида гуёки Шимол юлдузлари жилоласини кўргани борганмиз дейишингизга қайси ахмоқ ишонади?! (Афсуски Остерсунднинг суд маҳкамаси ахмоқлари ҳозирча бу гапларингизга ишонди аммо бошқа, фаросатли инсонларчи?)

Сизларнинг у ерга боришингиздан асосий мақсад рекогносцировка(яьни қотил ва Москвадаги акангизнинг талабига биноан Обидхон қорини аввал шахсан Стромсундда туришини кўриб ва билиб келиш) эканлиги шахсан мен учун кундек равшан.

Чунки ФСБ/МХХ қотиллари таваккалчиликка камдан кам ҳолларда қўл уришади. Улар бир ТОПШИРИҚНИ бажаришдан олдин ўта қаттиқ тайёргарликлар қилишади ва имкон қадар ҳамма иложи бор ишларни қилишади. Обидхон қорини қаерда туришини аниқлаш масаласи ҳам ана шундай ишларнинг энг мўҳимларидан бири эди. Обидхон қорини бориб, шахсан кўриб кейин буни қотилга маьлум қилиш даҳшатли жиноий ҳаракатнинг узвий босқичи эди. Мени ишончим комилки имом Фуад Рўстамхўжаевни ўлдирилиши (Иваново, Россия) ва Обидхон қори Назаровни ҳаётига қасд қилиш Каримов ва Иноятовлар топшириғи бўлган ва бу ишларни Россиянинг ФСБси ва Ўзбекистоннинг МХХси биргаликда амалга оширганлар.

Ва сизлар Баҳодир Пўлатов ва Нодира Амонова, жиноятчига катта ёрдам кўрсатиб унинг жиноятига бевосита шерик бўлдинглар, сизлар ҳам даҳшатли жиноятга қўл урдинглар. Энди бир умр ана шу тавқи лаьнат билан яшашга мажбурсизлар. Сизларни олдингизда биргина йўл бор: Жиноятни тан олиш, Обидхон қори ва унинг оиласидан кечирим сўраш, жазони ўташ ва тавба тазарру қилиш.

Акс ҳолда сизларнинг ҳаётларингиз бир умр азобда ўтишига ҳеч бир шўбҳа йўқ.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Сегодня в Сундсвалле начинается повторный суд по факту покушения на жизнь Обидхон кори Назарова.

К сожалению суд первой инстанции в Остерсунде не смог наказать явных сообщников основного преступника Юрия Жуковского- Бахадира Пулатова и Нодиру Амонову. Будем надеется что суд в Сундсвалле не повторить ошибку Остерсунда.

Мои главные претензии к этому суду: Почему вы хотите работать только с видеоматериалами без приглашения свидетелей? Не стараетесь вы этим самим скрыть факт бегства свидетелей-подозреваемых Б.Пулатова и Н.Амонову?

Сможете ли вы избежать ошибку суда в Остерсунде, который не увидел в деяниях преступников целенаправленного плана содействия престплению в покушении на жизнь Обидхон кори Назарова?

Как можно верить в слова этой пары преступников о том, якобы они поехали в морозный день февраля 2012г. в Стромсунд якобы чтобы глазеть на Северное сияние звезд???

Разве непонятно что они поехали по заданию ссуществить РЕКОГНОСЦИРОВКУ жертвы по приказу брата Амоновой из Москвы и Жуквоского: Выяснить точно Где живет Обидхон Назаров! И они это сделали за что получили два раза огромные деньги ( по 30 000 и 40 000 крон) на имя Амоновой.

Такие подготовки перед совершением ЗАДАНИЯ Каримова-Иноятова из Ташкента - это типичная работа для ФСБ РФ и СНБ РУз. Я более чем уверен что убийство имама Фуада Рустамходжаева в г.Иваново(РФ) и попытка убийства Обидхон Назарова в г.Стромсунд(Швеция) дело совместных операций ФСБ РФ и СНБ РУз.

Посмотрим , как будут вести дело и какое решение примут на суде в Сундсвалле.

Ҳазратқул Худойберди
2013.06.03
https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10151482328389503

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Обидхон Назаровнинг жонига Суиқасд иши бўйича суднинг биринчи куни/Первый день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz