Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон: Жиноий Мафия ва Расмий Ҳокимият Мафияси ўртасидаги хавфли ўйинлар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон: Жиноий Мафия ва Расмий Ҳокимият Мафияси ўртасидаги хавфли ўйинлар

Post by Admin on Tue Jul 03, 2012 3:35 am

Ўзбекистон: Жиноий Мафия ва Расмий Ҳокимият Мафияси ўртасидаги хавфли ўйинлар

Ўзбекистондаги 4 мафиядан биттасини йўқ қилишди. Хўш, қолган 3тасини аҳволи нима бўлади? Булар Салим бойвачча(суратда у оқ сочли грузин актёрини ўнг томонида, чапда эса Ғафур Рахимов), Гулнора Каримова ва Лола Каримова Тиллаева мафиялари. Улар Ўзбекистондаги барча соҳаларни, барча каттаю кичик савдо сотиқ дўконларини назорат қилишади, олтин, алюминий, газ, нефт, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, оғир ва енгил саноат, хулласи калом уларнинг ҳаромга ботган панжалари етмаган соҳа йўқ. Жиноят оламидан кириб келган мафия лидерлари хўжакўрсинга Ўзбекистоннинг турли туман Спорт федерацияларига президентлик лаавозимларида ўтиришади ва шу тариқа уларни ўз пинжига олган Ҳукумат бу жиноятчиларни халққа давлат арбоблари қилиб кўрсатишади.

Узоқ йиллар Ғафур Рахимов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раис ўринбосари ва Ўзбекистон Миллий Бокс федерацияси президенти лавозимларини эгаллаб келган эди. Афтидан у Гулнора ёки Лола билан ниманидир бўлиша олмаган. Барча жиноий гуруҳлар ўзларини охир оқибатда очкўзликлари туфайли фош қилиб қўйишади. Жиноят оламида эркакча гапиришга ўрганган Ғафур Рахимов афтидан бош мафия Ислом Каримовнинг очкўз қизлари Гулнора ва Лола билан мулойим гаплаша олмаган ва орада низо чиққан. Бу жанжалларда машҳур боксчи Рустам Чагаевга илашиб олган Гулноранинг инжиқлари ва кейин Рустамнинг ундан қутилиш учун Ғафур Рахимовдан ёрдам сўрашга мажбур бўлгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Маълумки, Гулнорадан қутилиб олган Рустам Чагаев буугун Ўзбекистонда бемалол яшай олмаяпти. Рахимов эса Рустамга ёрдам бераман деб ўзини боши балоларга қолиб кетган. Ўзининг ўйнашидан ажралиб қолган Гулнора Ғафурдан ўч олиш учун унинг бизнесига кўз олайтирган бўлиш эҳтимоллари йўқ эмас.

Жиноят оламининг мафияси ва Ўзбекистон давлат Ҳокимияти тузган Мафия ўртасидаги бундай курашлар охир оқибатда уларнинг бир бирларини ғажиш ҳисобига инқирозга юз тутишларига сабаб бўлади. Чунки оддий меҳнаткаш деҳқон фермерлар, турли соҳалардаги тадбиркорлардан муттасил равишда тортиб олинадиган "ҳимояга олингани учун хизмат ҳақи", "туманда фаолият юритиш учун хизмат ҳақи", "таможнядан ўтиш учун хизмат ҳақи" каби юзлаб, турли туман ноқонуний, зўравонлик ва шантаж/босим ўтказиш йўли билан ўндириладиган, ҳаром йўллар билан топилган пуллар эртами, кечми , барибир тешиб чиқади.

Шу масала бўйича қўшимча маълумотлар:
"Ғ. Раҳимов бизнесини тортиб олиш фаол фазага кўчди"  
http://www.ozodlik.org/content/article/24632801.html      

Женитьба Мафии и Властей Узбекистана:  
http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t299-topic#567    

Мафия ва Ҳокимият: http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t299-topic#565

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Мафиянинг Ҳокимият тизимларига кириб олганини биз ана шу Форумда фош қилгандан сўнг Ўзбекистон Ҳукумати уларни бирин кетин қидира ва суроққа торта бошлади. Бундан ҳадиксираган мафия босслари Россия, Туркия ва бошқа давлатларга қараб қочиб қолишди. Хусусан Ғафур Рахимов Россияга жойлашиб олиб Путин командасига Олимпия ўйинларини Сочида ўтказиш ишларида катта ёрдам кўрсатиб халқаро уруш жиноятчиси Путиннинг энг яқин одамларидан бирига айланди. http://gangstersinc.ning.com/profiles/blogs/russian-mafia-boss-rakhimov-and-the-sochi-olympics

Шу сабаб унга Каримовнинг МХХ ходимлари Россияда тегиша олмайди.
Салимбойвачча қайсидир бир давлатда "тинчини " топиб олган. Аммо уларни излааш ва жиноий ишлари бўйича жавобгарликка тортишга Ўзбекистон Ҳукуматининг ғуддайган МХХсини ҳам, ИИВсини ҳам қурби етмаяпти. Бу муттаҳамлар фақат камбағал, оддий меҳнаткаш Ўзбекистон фуқароларини Ватанда ҳам, юрт ташқарисида ҳам қувиб юришга, асоосиз ушлаб, изоляторларда қийнаб кейин узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилдииришга уста фирибгарлар холос.
2015.03.21

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz