Форум_Ўзбекистон

Фронтлиненинг тоталитар режимлар, шу жумладан Каримов Ҳукуматига қарата айтганлари:

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Фронтлиненинг тоталитар режимлар, шу жумладан Каримов Ҳукуматига қарата айтганлари:

Post by Admin on Wed Feb 01, 2012 7:01 am

Фронтлиненинг тоталитар режимлар, шу жумладан Каримов Ҳукуматига қарата айтганлари:

Фронтлиненинг сўнгги Рапорти

Ўн икки ой олдин бу дунё бир тоталитар режимнинг ағдарилишини реал вақтда, ойнаи жаҳонда кўриб ҳайратга тушди, ўшанда Тунис президенти Бен Али қочди, Мисрда эса норозилик чиқишлари бошланиб кетди. Бир гуруҳ "экспертлар" ўзларининг тадқиқотларини қайтадан кўришга югурдилар, шарқ давлатларидаги кўплаб дипломатлар ўзларининг «реал сиёсат»лари ҳақиқатга яқин эмаслигини англадилар. Келажакка бўлган орзу- умидларнинг қўрқўв устидан қилган ғалабаси ўша пайтларда Араб Баҳори деб номланган кунларнинг асосий воқеасига айланди. Бутун дунёдаги барча ўзига ишонган ҳукмдорларни қўрқув қамраб олди.

Ўз ўзидан маълумки бу воқеаларга қарши ҳаракат ҳам бошланди. Аммо энди ҳамма нарса ўзгарган эди ва у кескин ўзгарган эди. Барча инсон ҳуқуқлари курашчилари хавфсизлик ва маъсулиятни таъминловчи барча ҳаракатларнинг асосий одамларига айландилар.

Орзу умидлар уйғотиб ва қарши ҳужумларга тик қараб
Бу мақола билан тўлиқ мана бу ерда танишишингиз мумкин: http://www.frontlinedefenders.org/node/17175

• Ислом Каримов, Шавкат Мирзиёев, Рустам Иноятов ва Баходир Матлюбов жаноблари, ҚУЛОҚ СОЛИНГЛАР:

" БУ ХАЛҚАРО ШАРМАНДАГАРЧИЛИКДИР, ҚАЧОНКИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ИНСОНЛАР ҚЎРҚМАСДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНЛАРИ УЧУНГИНА УЛАРГА ҚАРШИ ҲУЖУМЛАР ҚИЛИНИБ, УЛАРНИНГ БЎЙНИЛАРИГА ТУРЛИ ТУМАН АЙБЛОВЛАР ҚЎЙИЛСА!
Бу инсонларнинг жасурлиги улар ҳаётига хавф солаётгани бизга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини турли туман таъқиб ва тайзиқлардан ҳимоя қилиш масаласи халқаро сиёсатнинг энг мўҳим масалаларидан бири эканлигини эслатмоқда" деди Фронтлине ташкилотининг бошлиғи Мэри Лолор хоним.

"Ўпка касаллиги билан касалланган(сенларнинг қамоқхоналарингда!)ва 12,5 йилга қамоққа ҳукм қилинган Дилмурод Сайид: "Нафақат мен балки менинг бутун оилам ҳам адолатсизликларнинг қурбонларига айландик. Мен ўзимга энг яқин инсонлардан, норасида ва бегуноҳ 5 яшарлик қизалоғимдан ҳам айрилдим. Мени «гуноҳкорсан» дедилар ҳолбуки мен бегуноҳман. Мен ўлимдан қўрқмайман, мен уни кутиб яшаяпман. Мен ҳамиша Ҳақиқат ва Адолат йўлидан юрганман ва атрофимдаги одамлар ҳаётидан безовта бўлганман. Барча бўлиб ўтган нарсаларга қарамасдан мен қайта қайта қилган ишларим тўғрилигига ишончим комил бўлиб қолмоқда." Мэри Лолор

Dublin: Front Line Defenders publishes 2012 annual Report - Inspiring Hope and Provoking a Backlash
www.frontlinedefenders.org
This report underlines the crucial role played by human rights defenders in standing up for the rights of others, challenging oppression and speaking out for those who have no voice said Front Line Defenders' Executive Director Mary Lawlor speaking in Dublin today.

Ҳазратқул Худойберди
2012.02.01
http://ihrsu.org


Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz