Форум_Ўзбекистон

Имтиҳондан аслида кимлар ўта олмаган?

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Имтиҳондан аслида кимлар ўта олмаган?

Post by Admin on Sat Jan 28, 2012 6:39 am

Имтиҳон ҳақида

Имтиҳондан аслида кимлар ўта олмаган?*
Кимлар ўзи ”қора”ни оқлигин тан олмаган?
Ким у галварс оқ сутни ”қора” деб тураверган?
Президенти не деса, ўша ҳақ деб ҳайқирган.

Бегуноҳ инсонларни ”гуноҳкор” деб ушлаган,
Дадил мусулмон бўлса ”террорист” деб айблаган,
Ўтюрак шоирларни қамоқларга яширган,
Ким ўзи у бир халқни итларига талатган?

Ўша қотил Президент Ислом Карим эмасми?
Миршабларни қотилга айлантирган эмасми?
Қориларин дажжолга, вазирларин гумроҳга,
Вакилларни қулларга айлантирган эмасми?

Хўш, энди ким ўқувчи, ким имтиҳон олувчи?
Ким савол берувчию, ким уни баҳоловчи?
Қотиллару дажжоллар қори бўлиб қоптими?
Ҳеч балони билмасдан домулло бўлмоқчими?

Шуни билиб қўйингки, сиз муттаҳам галварслар−
Сўрамоққа устаю аммо жавоб билмаслар.
Ёлғиз Оллоҳ Таолодир ҳар кимсадан сўровчи!
У яратган халқ эса подшоҳлардан сўровчи!

..................................................................................................
Бу шъер "Аслида кимлар имтиҳондан ўта олмаган?" http://stopdictatorkarimov.com/Imtihon.htm деган мақолага қўшимча сифатида яралди.


Ҳазратқул Худойберди, 20.05.2009, http://stopdictatorkarimov.comhttp://stopdictatorkarimov.com/Imtihon.htm

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz