Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Фасебоок: Дўстлар ва ғоялар кураши ҳақида

Go down

Фасебоок: Дўстлар ва ғоялар кураши ҳақида Empty Фасебоок: Дўстлар ва ғоялар кураши ҳақида

Post by Admin Tue Jan 03, 2012 6:37 am

Фасебоок.Дўстлар ва ғоялар кураши ҳақида

Фасебоокдаги "дўстлар"нинг кўпчилиги асл дўстлар бўлиши у ёқда турсин балки оддий таниш, ҳамкасаба, ҳамфикр даражасида бўлиши ҳам даргумон экан.
Ўтган қисқа, бир неча ойлик муддат даврида шу нарса менга аён бўлди. Илгари бу ердаги "дўстлар"нинг менга муносабатлари илиқ эди. Кейин мен уларнинг бир "даҳосини" танқид қилгач сездимки бизнинг муносабатларимиз совуқлаша бошлади. "Тўғри гап туққанига ёқмайди" деганларидек, бу танқидлар "даҳо"нинг ўзига ҳам, унинг муридларига ҳам ёқмабди.

Шу ўринда Суқротнинг бир гапи ёдимга тушди:" Масалани моҳиятини тўғри тушунган одамгина тўғри ҳаракат қила олади". Калавани учи шу ерда эди, "даҳо"нинг муридлари унинг нақадар муросасизлиги, узоқни кўра билмаслиги, дўсту душманни ажрата олмаслиги, хавфли даражадаги сиёсий соддалиги ва шу сабабли бир неча инсонларнинг ҳаётига ҳукумат томонидан уюштирилган суиқасдларга билвосита айбдорлиги, хавфсизлик, сиёсий издошлар ва ўринбосарлар тайёрлаш, тарбиялаш ва уларга секин аста мўҳим вазифалар топшириш, камтарин бўлиш,бир қатор ўта жиддий масалалар стратегияларини тузиш кераклигини тушунмаслик, бу тўғрида гапирган сафдошларни менсимаслик, уларни ўзига рақиб сифатида кўриш каби катта хатоларини билмас эдилар.

Шу сабаб улар ҳали ҳанўз "даҳо"нинг изидан содиқ муридлардек эргашиб юрибдилар, унга қарши бўлганларни эса ўзларига ҳам қарши деб ҳисоблайдилар.

Бу ердаги "дўстлар"нинг навбатдаги адашишлари: Янги тузилган Ҳаракатимизга улкан орзу умидлар боғлаб, ниҳоят Ватанимиз бу Ҳаракатнинг фаолияти орқали диктатура зулмидан озод бўлади деб юрганларида тўсатдан аввалига мен Ҳаракат раҳбариятидан истеъфо бердим, кейин эса "Андижон Адолат" ташкилоти бутун жамоаси билан Ҳаракатни тарк этдилар. Мен оддий аскарликни танлаб Ҳаракатни ичида қолдим, чунки уни тиклашга, унинг асосий ҳужжатларини тайёрлашга мени жуда кўп меҳнатим сингган эди. Ва энг асосийси, мен ҳам ўзгалар каби бу Ҳаракатга жуда катта умидлар боғлаган эдим. Ҳозир ана ўша умидларимдан бир кичик бўлаги қолди холос...Ана шу кичик умид шамининг хира нурлари мени ҳозирча Ҳаракат сафларида тутиб турибди...

Мен ўзимнинг ушбу кундаги ҳолатимни гуёки бир боғни кўпчилик билан яратишда меҳнат қилган одамнинг бу боғнинг гуллаб яшнашини кўришга бўлган қизиқишига ўхшатаман ...
Аммо бу боғни бошқарувчилари қилаётган хатоларни кўра била туриб, бундай ҳаракатлар боғдаги гулларни, дарахтларни секин аста қуриб қолиши ва ҳалок бўлишига олиб боришини айтиб туриб ҳам уларни бундай бузғунчилик ҳаракатидан тўхтата олмаслик аслида энг оғир муаммодир..
Аммо ана ўша кичик бир умид шуъласи "адашган бандаларига Аллоҳ таоло бир куни ўзининг тўғри йўлини кўрсатар" деб тасалли бермоқда.

Айнан ана шундай кичик, миттигина умид шамининг нурлари мени қамоқда ҳам бардам бўлишга, келажакдан умидни ҳеч қачон узмасликка ўргатган эди. Ва сал вақт ўтгач мен кўрдимки, умид нурларининг қудрати кучли экан. Бир кичик олов шуъласи улкан гулханнинг гўркираб ёндира олишдек қудратга эга экан.

Айнан шундай умид шуъласи ҳали ҳам бор бу Ҳаракатдан. Жилла қурмаса ана шу кичик умид шуъласи ёрдамида бошқа бир ЯНГИ ГУЛХАННИ ёқиш имкони бордир.

Энди аввалги масалага қайтадиган бўлсак, афсуски Ҳаракат раҳбариятида ўтирган бир гуруҳ сиёсий фикрлашлари ўта тор бўлган инсонлар кетма кет хатоларга йўл қўя бошладилар. Уларни бу хатолардан тўхтатишга уринишларни эса уларга қарши фаолият деб баҳоладилар.
Сиёсий фикрлар билан тўлдирилиши керак бўлган Ҳаракат хазинасини диний фикрлар билан тўлдира бошладилар.
"Бундай қилиш хато. Сиёсат ва дин - булар икки алоҳида бўлган нарсалардир. Сиёсатга динни, динга сиёсатни аралаштириш хатодир.Бу тараққиётга эришган ривожланган давлатлар мисолида аллақачон ўз тасдиғини топган аксиомадир" деган гапларни найза билан қабул қилдилар. Янгича фикрлаш, янгича тактика ва стратегия масалалари четда қолди, кетди...

Мен бу фикрларни Фасебоокдаги айрим "дўстлар" учун ёзаяпман. Агар сизларга аччиқ ҳақиқатдан кўра ширин ёлғон маъқул бўлса, у ҳолда ўзингизни қийнаманг, ёлғон дўстликка чек қўйинг. Бир қоп чириган ёнғоқдан бир қисм қаттиқ туршакни афзал билинг.


Ҳазратқул Худойберди
2012.01.03

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum