Форум_Ўзбекистон

ОПАЛАР ВА СИНГИЛЛАРГА МУРОЖААТ

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

ОПАЛАР ВА СИНГИЛЛАРГА МУРОЖААТ

Post by Admin on Tue Dec 06, 2011 5:20 am

Азиз опалар ва сингиллар!

Ушбу кунларда Каримовнинг қонхўр режими қутурмоқда. Унинг қутурган милисалари истаган одамни шубҳа, гумон остида ушлаб, кейин уларни қийнаб ё ўзлари ўлдирмоқдалар, ёки сўроққа тутилаётган инсонларни қаттиқ қийнаб, уларнинг оила аъзоларига таҳдид қилиб, у инсонларни охир оқибатда, ўз яқинларини ҳимоя қилиш учун ўз жонларига қасд қилишга мажбур қилмоқдалар.

Бу қонхўр режимнинг ғаламис югурдаклари ўз каллаларини ақлли ишларга , ақлли режалар ва халқ ғамини ўйлашга эмас, балки ўзлариниинг тинч, бадавлат ва маишатга тўла ҳаётларини, бундай ҳаётни таъминлаб бераётган ўз мансаблари ва ҳокимиятларини сақлаб қолишга сарф қилаяптилар.

Уларнинг кирдикорлари ва жиноятларини билган ва фош қилаётган турли туман Ҳаракат, Жамият, Уюшма ва Гуруҳлар ва уларнинг аъзолари бугун Каримов Жинояткор Ҳукуматининг погон таққан хизматкорлари учун асосий нишонга айландилар.

Фуад Рўстамхўжаев ва Гулсумой Абдужалиловани айнан Ўзбекистон Ҳукуматининг погон таққан хизматкорлари, пул ва мансаб учун ҳар нарсага тайёр югурдаклари ўлдирдилар. Бугун улар учун бировни ўлдириш бир қўйни бўғизлашдан ҳам осонроқ ишга айланиб қолди. Улар ўз ва ўз яқинлари ҳаётидан бошқа ҳеч кимни, эътибор беринг: ҲЕЧ КИМНИ ҲАЁТИНИ ўйламайдилар.

Оддий фуқароларнинг ҳаёти, умри, бола чақаси, инсонларнинг кўнгилларидаги орзу умидлари Ўзбекистон Ҳукумати, айниқса унинг жаллодлари ролини бажарувчи Ички Ишлар ва Миллий Хавфсизлик Ходимлари учун абсолют аҳамиятсиз нарсалардир.

Шу сабабдан биринчи навбатда барча сингилларимиз ва опаларимизга мени мурожаатим: Сизлар ҳар қандай сиёсий ташкилотлардан чиқинглар.
Сизларни ҳимоя қила олмаган одамлар билан ҳеч қачон яқин бўлманглар.

Ҳозирча фақат ва фақат ўзига ишонган, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган дадил йигитларгина сиёсий ташкилотларда қолишлари мумкин.

Бас энди қурбонликлар!
Бас энди ёш инсонларнинг умрига билмасдан зомин бўлишдек оғир гуноҳлар!

Турли туман Ҳаракат, Жамият, Гуруҳ ва Уюшмаларга аъзо бўлган сингилларимиз ва опаларимизни ҳаётини эъзозлаш учун, уларнинг кўзларидан бирор томчи кўз ёши томишига сабаб бўлмаслик учун биз эркаклар жавобгармиз.

Шу учун барча опаларимиз ва сингилларимиз зудлик билан ҳар қандай Ҳаракат, Жамият, Уюшма ва Гуруҳларни тарк этинглар!

Вақти келганда ва турли туман Ҳаракат, Жамият , Уюшма ва Гуруҳлар сизларни ҳимоя қила олишдек вазифани бажара оладиган даражага етганларида сизлар бизларнинг сафларимизга келиб қўшилишларингиз мумкин.
Бу гапларни барча таниш опалариингиз, сингилларингиз, дугоналарингизга ҳам етказинглар.

Сизларга ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди
2011.12.06

Admin
Admin

Number of posts : 1157
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбек КГБси бизни алдаган эдими ёки чалғитаяптими?

Post by Admin on Thu Dec 22, 2011 7:07 am

Хабарингиз бор, бундан сал олдинроқ Гулсумой Абдужалилова номли ёш аёлни ўз жонига қасд қилганлиги ва уни бундай қилишга Ўзбекистон КГБси, яъни Миллий Хавф Хизмати ходимлари мажбур қилгани ҳақида ёзган эдик.
Энди бу ишларни ё ёлғонга чиқариш учун, ёки турли туман найранглар билан янги Ҳаракат фаоллари ва уларнинг хайрихоҳларини ҳамда жаҳон ҳамжамиятини чалғитиш учун қуйидаги янги ахборот тарқатилаяпти.
Тўғрисини айтсам, мен гуёки рост гапираётган мана шу аёл Хуршида Жўрабоевага унча ишонмаяпман. Хато қилаётган бўлсам Аллоҳ кечирсин. Аммо вақти соати етиб ҳамма нарса барибир равшан бўлади. "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам очилади" деб бекорга айтишмаган.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

ВВС: Хуршида Журабоева “Гулсумой иши” ҳақида

Ўзбекистонлик 28 ёшли Хуршида Жўрабоева Андижонда тергов пайтида ўз жонига қасд қилгани айтилган Гулсумой Абдужалилова аслида бўлмагани ва у Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) томонидан ўйлаб топилганини даъво қилган.
Аммо, Хуршида Жўрабоева бир неча кун аввал Би-би-си билан суҳбатда Гулсумой Абдужалилова унинг дугонаси бўлгани, уларни МХХ бир неча бор сўроқ қилишгани айтганди.

Хуршида Жўрабоевага кўра, Гулсумой Абдужалилова унга тергов пайтида Ўзбекистонда ҳужумларни режалаштиргани ҳақида иқрорлик кўрсатмаси беришга мажбурлангани ва ўзига ёмон муомала қилинганини айтган.

Хуршида Жўрабоева, шунингдек, Гулсумой Абдужалилова муҳожиротдаги ўзбек мухолифати лидерини ўлдириш сўралганидан сўнг, ўз жонига қасд қилганини даъво қилганди.

Лекин, душанба куни Истанбулда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Хуршида Жўрабоева “бу ёлғонни сўзлашга” уни Ўзбекистон МХХ ходимлари мажбурлаганини билдирган.

Хуршиданинг қўшимча қилишича, МХХнинг уч ходими уни Ангрен шаҳридан узоқ бўлмаган бир овлоқ жойда икки ойча уй қамоғида сақлаганлар ва ўша ерда унга тўқиб чиқарилган Гулсумой Абдужалилова ҳикояси ҳамда мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд режасини сингдирганлар.

5-декабрда ЎХҲ унга алоқадорликда гумон қилиниб, сўроққа тутилган Гулсумой Абдужалилова ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Бироқ, мазкур хабар юзасидан илк шубҳалар Олмониядаги икки ўзбек талабаси турли янгилик нашрлари билан боғланиб, Гулсумой Абдужалиловага нисбат берилган сурат аслида уларники эканини маълум қилишлари ортидан пайдо бўлди.

Талабалар уларнинг ижтимоий тармоқ сайтларида чоп этилган суратларидан нусха кўчирилган бўлиши мумкинлигини тахмин этганлар.

Улар Би-би-си билан боғланишгач, BBCUzbek.com хабар тафсилотини янада чуқурроқ ўргана бошлади.

Хуршида Жўрабоева ҳикояси ва у илгари сурган даъволар жуда чигал ва бир-бирига улаб бўлмайдиган жиҳатларнинг кўплиги билан ажралиб туради.

Унинг Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига даъволари ўта жиддий бўлгани сабаб Би-би-си МХХ матбуот хизматига боғланди.

МХХ Матбуот хизмати ходими Би-би-сининг Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтмагани важидан бу борада маълумот беришдан бош тортди.

Би-би-си Хуршида Жўрабоевани суҳбатга чорлаб, аввалига “Гулсумой Абдужалиловани ким ўйлаб чиқарди?” – деб сўради.

Хуршида Жўрабоева билан суҳбатни тингланг. http://uzxalqharakati.com/wp-content/uploads/2011/12/xurshida.mp3

bbc.co.uk/uzbek/

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати


............................................................................................................................................................................................
Ўз.Халқ Ҳаракати сайтидаги айрим изоҳлар:

Harakatchi
December 22, 2011 at 5:22 pm
ﻋَﻦ‎ ‎ْﺃَﺑِﻲ‎ ‎ﺳَﻌِﻴﺪ‎ ‎ٍﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱ‎ ‎ِّﺭَﺿِﻲَ
ﺍﻟﻠَّﻪ‎ ‎ُﻋَﻨْﻪ‎ ‎ُﻋَﻦ‎ ‎ْﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّﺻَﻠَّﻰﺍﻟﻠَّﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪ‎ ‎ِﻭَﺳَﻠَّﻢ‎ ‎َﻗَﺎﻝَ:»‎ ‎ﻭَﺍﺗَّﻘُﻮﺍ
ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀ‎ ‎َﻓَﺈِﻥ‎ ‎َّﺃَﻭَّﻝ‎ ‎َﻓِﺘْﻨَﺔ‎ ‎ِﺑَﻨِﻲ
ﺇِﺳْﺮَﺍﺋِﻴﻞَﻛَﺎﻧَﺖ‎ ‎ْﻓِﻲ
ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀِ«)‎ ‎ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ.(
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: « Аёллардан эҳтиёт бўлинглар!
Чунки Бани Исроилнинг илк фитналаниши аёллар хусусида бўлган» (Имом Муслим ривояти).


Муслима:Эркаклар учун аёлларни айблаш бунчалик роҳатбаш эканлигини билмабмиз. Бир аёлнинг ёмонлиги деб барчани бир кўриш адолатданми? Ахир шу аёлни ёмон ишга мажбур қилган эркаклар эмасми? Ахир бизлар насоро эмасмиз-ку, “биринчи гуноҳни” аёл киши қилган деб. Ҳар бирингизни аёл дунёга келтирмаганми? Балки муаммо эркаклар ўз мажбуриятларини унутганларидадир. “Энг яхшиларингиз аҳли аёлингизга яхши бўлганларингиз” дейилмаганми хадисда?! Балки шунинг учун қизлар чет элликларга турмушга чиқиб кетаётгандирлар, Ўзбекистонда миллионлаб аёллар турмуш ўртоғидан ширин сўз эшитишни ойлаб кутишини сизлар қаёрдан ҳам биласизлар?! Қани одоб, хулқ ва тарбия акажонлар?! Яратган Зот бизларни бекорга жуфт қилиб яратмагандир? Бир-бирларимизга суянчиқ бўлишимиз керак эмасми? Эркаклар ақлли бўлса нега осонликча фитнага ишониб кетаверадилар? Ахир ақл ва тафаккур ҳам бизларга берилган-ку.
http://uzxalqharakati.com/archives/5444#comment-1089


Муслимага мени жавобим:
Ўткир ва асосли фикрларингиз учун сизга раҳмат Муслимахон! Аёлларни турли туман калимаю, умумлаштириш касали орқали камситишга уринган муттаҳамларга Муслимахоннинг сўзлари уларнинг башараларига қамчининг аччиқ зарбидек бўлсин! Бундан кейин эс ҳушларингни йиғиб кейин фикр ёзинглар. Ҳар хил муттаҳамларни бу ерда изоҳларини босаётган муттасаддилар эса аввал у ихоҳни ўқиб, мағзини чақиб, кейин хулоса қилинглаар. Масалан сизлар бу ерда изоҳларини босаётган Максим Назир деган муттаҳам "Гулсумой"ни инсон зотига мос бўлмаган сўзлар билан сўкканлари Фасебоокда сақланган. "Гулсумой" бор ёки йўқ бўлишидан қатьий назар аёлни сўккан инсон зоти аслида инсон эмас, ҳайвон ҳам эмас балки ваҳшийдир. Қудратингиз етса буни чоп этинг.

Admin
Admin

Number of posts : 1157
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz