Форум_Ўзбекистон

Фалсафий фикрлар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Фалсафий фикрлар

Post by Admin on Wed Oct 26, 2011 3:20 am

Инсон, унинг қудрати ва Ҳаракатимиз фаолияти ҳақида

Бу ер, яъни Фасебоокда Азизахон Абдуллаева келтирган Л.Бернени ҳамма гаплари тўғри (Ким яхши кўрмаса нафратлана олмайди ҳам; ким завқлана билмаса ғазаблана олмайди ҳам; ким ҳеч нимани улуғламаса, ҳеч нимани лаънатлай олмайди ҳам. L. BERNE).

Аммо мени назаримда, бу ерда бир муаммо бор. Бу муаммони Замон ва Давр фош қилди ва қилмоқда. Унинг номи ДАРАЖА ВА ҚУДРАТ.

Ҳамма нарса, ҳар бир Муносабат, Фаолият, Ҳис Туйғу ва ҳоказоларнинг ўз Даражаси, ўз Қудрати бор. Яъни, салгина яхши кўрган салгина нафратланишга қодир, салгина завқлана олган салгина ғазаблана олади, бирор нарсани салгина улуғлаган одам бошқа нарсани салгина лаънатлай олади ва ҳоказо.
Ва аксинча, юракдан севган инсон охиригача севади, ҳаттоки севгиси жавобсиз бўлса ҳам! Айни пайтда у Қаттиқ нафратланишга ҳам қодир инсондир.

Бутун қалби билан бирор нарсадан завқлана олган одам қаттиқ ғазабланишга ҳам қодир.

Асл буюкларни етарли даражада улуғлаган инсон муттаҳамларни типирчилатиб қўядиган даражада уларни лаънатлашга ҳам қодир.

Хулоса 1: Сизнинг қай даражада кучли инсон эканлигингизни яшириб бўлмас бир белгиси бор ва бу белги Сизнинг Одамлар, Воқеалар ва турли туман Нарсаларга МУНОСАБАТИНГИЗ орқали кўринади. Ана шу муносабатингизни Кучу Қудрати, Даражаси, сизнинг Нақадар Шижоат ва Шиддат билан ўша ишни қилишингиз, сизнинг кучу қудратингизни ҚАНДАЙ эканлигини кўрсатади.

Хулоса 2: Сизнинг Одамлар, Воқеалар ва турли туман Нарсаларга муносабатингиз ва уларнинг Натижалари сизнинг ана ўша одамлар, воқеалар ва нарсаларга ҚАЙ даражада муносабатда бўлганингизга боғлиқ.

Энди бу гапларни Ҳаракатимиз фаолиятига кўчириб разм солсак нима сабабдан Ҳаракатнинг бугунги қудрати, шижоати ва қамрови ҳозирча кўнгилларимизни тўлдирар даражада эмаслиги сабабларини кўрамиз.

Демак, бизнинг кўпчилигимиз, қўпол қилиб айтганда, ишларимизни енг учида қилаяпмиз.

Бу гуёки янги ясалган ва 380 от кучига эга мотори бўлган машинани қўрқа писа ҳайдаётган синовчи-ҳайдовчининг ҳаракатларига ўхшаб кетаяпти мени назаримда. Агар газини охиригача боссанг 360км/соатига тортадиган кучли машинани биз кенг, худди Германиядаги тезлик чегараланмаган автобанада 40км/соатига тезлик билан ҳайдаб кетаяпмиз. Холбуки борадиган манзилимиз узоқ, қиладиган ишларимиз эса тумонат.

Мана энди, мана шу гаплардан ҳаммамиз хулоса қилишимиз керак.
Айниқса Ҳаракат раҳбариятида ўтирганлар бу муҳокамага қатнашишлари лозим. Агар улар мана шу ерда, Фасебоок/Твиттер каби сайтларда, бу ерлардаги халқ ва тарафдорларимиз ичида бўлмасалар, муҳокамаларга қатнашмасалар ким уларни танийди ва улар қандай қилиб ўзларини Ҳаракат Раҳбарияти вакилиман дейишлари мумкин?

Мен эътибор бериб келаяпман: Фасебоок ёки Твиттердаги мулоҳазалар ва муҳокамаларда Ҳаракат Раҳбариятидан қарийб ҳеч ким қатнашмаяпти. Бу нимани белгиси?

Берне айтганидек, Ҳаракатдаги фаолиятини яхши кўрмаганлар Каримов режимидан нафратлана олмаяптиларми? Йўқ.
Улар Ҳаракатнинг ёқтирганлари учун унга киришган. Ва уларнинг ҳар бирлари режимдан нафратланадилар ҳам.
Аммо мени тахминимча, ҳамма гап шундаки, улар Ҳаракатдаги фаолиятларини салгина яхши кўрадилар, шу сабаб режимдан ҳам салгина нафратланадилар холос. Қилаётган ишлари, яъни кураш фаолиятларидан ҳам салгина завқ оладилар ва шу сабаб режимга қарши ғазаблари ҳам салгина.

Амир Темур, Спартак, Тўмарис, Темурмалик каби буюк курашчиларни етарли даражада улуғламаганлари сабабли Каримов, Иноятов, Матлюбов ва Мирзиёевларни ҳам етарли даражада лаънатлай олмайдилар.

Қачонки раҳбарият мана шундай халқдан ва ўз тарафдорларидан узилган ҳолда, ишларни ўлда жўлда қилар экан улар (шу жумладан мени ўзим ҳам), қандай қилиб Ҳаракатдан яқин кунларда бирор самарали фаолиятни кутиш мумкин?

Ана шулар сабабли бугунги кунда Ҳаракатимиз фаолияти ўта қониқарсиз даражада деган хулосага келдим мен.

Мен бу гапларни ёзар эканман уларни "Фалсафий фикрлар" деб атадим ва умид қиламанки барча биродарлар бу гапларга айнан шундай, яъни фалсафий нуқтаи назардан ёндашадилар.

Агар сиз масалага фалсафий ёндошсангиз сиз ўзингизни оёқ ва қўллари уларни эзиб турган оғир занжирлардан тўсатдан озод бўлган инсондек ҳис қиласиз ва кўтарилган ҳар қандай масала устида бамайлихотир мулоҳазалар юритишингиз мумкин бўлади.

Фалсафа юритишнинг бир яхши томони шундаки, сиз худди бир кашфиёт қилаётган олимдек фикрлайсиз.
Бу демак, сизнинг фикрларингиз буткул эркин ҳолатда бўлади ва сиз фикрлар экансиз бирор манфаат изламайсиз.
Манфаат изламай қилинган ҳар қандай фаолият эса энг мухтасар, энг эркин ва энг мустақил фаолиятдир.

Агар сиз манфаат изламасдан фикр юритсангиз, у ҳолда ҳар қандай улкан муаммоларнинг турли ечимларини топишингиз ҳам анча осонлашади.


Агар биз, Ҳаракатнинг барча фаоллари ва оддий аъзолари, масалага шу нуқтаи назардан ёндошсак, у ҳолда олдимизда турган улкан муаммо - гўзал Ватанимиз Ўзбекистонни Ислом Каримов бошлиқ Жиноятчилар Тўдасидан тезроқ тозалаш имконига эга бўламиз.

Акс ҳолда яна 22 йил кутишга, Каримовдан сўнг Мирзиёев ёки унинг қудаси Рустам Иноятов (МХХ) ёки шу тўданинг бошқа бир вакили бу диктатурани янада давом эттириши аниқ.

Айни пайтда бу диктатурани қўллаб турганлар жумласига Ғарб ва Шарқнинг маънавиятсиз 50дан ортиқ давлатлар, шу жумладан қудратли АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея каби давлатлар раҳбарлари, Бирлик партиясининг айрим сотқин раҳбарлари каби айрим мухолифатчилар ҳамда мамлакат ичидаги Жинояткор Тўданинг уруғ аймоқлари ва тарафдорлари бўлган юз минглаб бойвачча тўралар ҳам киришини ҳисобга олсангиз "Ҳа, агар жиддий ҳаракатлар қилинмаса бу диктатура ҳам Қаддофий диктатураси каби 42 йил , балки ундан кўпроқ ҳам яшаши мумкин экан" деган хулоса қилиш мумкин.

Хўш, шундай бўлишига сиз розимисиз?

Ҳазратқул Худойберди
2011.10.26

------------------------------------------------------------------------
Бундан 3,5 йил олдин ёзилган ушбу мақоладаги фикрлар вақт ўтиши билан ўз тасдиғини топди, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбарларининг ҳаракатсизлиги ва ношудлиги сабаб ушбу ташкилот парчаланиб кетди. 2015-03-20.


Admin tomonidan Fri Mar 20, 2015 5:23 am da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Инсоният, Тараққиёт шиддати ва бугунги куннинг аччиқ сабоқлари

Post by Admin on Fri Nov 04, 2011 5:52 am

Инсоният, тараққиёт шиддати ва бугунги куннинг аччиқ сабоқлари ҳақида

Менимча бугунги кунда кенг жаҳондаги турли туман воқеалар, жараёнлар, улкан муаммолар, ушбу кунда юз бераётган иқтисодий ва ижтимоий инқирозлар ҳеч кутилмаганда инсонларга бир мўҳим янгиликни очиб бермоқда: Бу дунёдаги барча 7 миллиард инсонлар, улар ким ва қаерда бўлишларидан қатьий назар: хоҳ улар катта ё кичик бўлсин, хоҳ улар орасида минглаб чақирим масофа бўлсин, хоҳ бири Шимолий қутбнинг изғирин шамолли кенгликларидаю, бошқаси эса Саҳрои Кабирнинг жазирама иссиқ тўфонлари орасида яшасин, уларнинг ҳаётлари ўзаро чамбарчас боғлиқ экан. Уларнинг ғоялари, яшаш услублари, маданияту тиллари, ривожланиш даражаларию, миллатларнинг катта кичиклигидан қатьий назар, барча элатлар ва халқлар бир бирларига маҳкам боғланган эканлар.

Бу оддий ҳақиқатни шу пайтгача англамаганлар, АҚШ, Буюк Британия, Россия каби кучли ва ривожланган давлатларнинг Фаластин, Чеченистон каби кичик халқларни Исроилнинг, Кавказ халқларининг муттаҳам ва сотқин ҳукуматлари ёрдамида эзиб келганларнинг уйларига ҳам уларнинг ўзлари ишлаб чиққан ўқлар, бомбалар, миналар, учоқлар ва зўравонликлар худди бумерангдек тўсатдан, ҳеч кутилмаганда қайтиб келиб, уларнинг танқайган бурнилари ва тор фикрли шўр пешоналарига танқиллаб урилмоқда.

Террорнинг асли номи кўп ҳолларда Қаршилик Ҳаракати экан (айрим нацистлар ва ўтакетган фундаменталистларни ҳисобга олмаганда). Шу сабабдан мана бугун АҚШнинг раҳбарлари ўзларининг ашаддий душманлари бўлган, бир пайтлар уларни дунёдаги энг хавфли террористик ташкилот деб ном берган Толибон Ҳаракати билан мулоқот қилишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки ўртадаги улкан муаммони ечишнинг зўравонлик усуллари 10 йил ўтибдики бирор сезиларли натижа бермаяпти. Ҳар икки томон ҳам ва айниқса бегуноҳ инсонлар орасида ҳам улкан йўқотишларга эришилмоқда холос. Шу сабаб ўртага аччиқ ҳақиқат бўлмиш бир нарса чиқмоқда: Агар сен ҳақиқатан ҳам ТИНЧЛИКни истасанг, агар уруш ниҳоят сени ҳам жонингга теккан бўлса, ниҳоят сен ҳам урушдан зада бўлган бўлсанг, демак сен қаршингда турган ва сен улардан нафратланадиган инсонлар билан СЎЗЛАШИШГА МАҲКУМСАН. Фақат ва фақат СЎЗЛАШИШ билангина сен бировни МАҚСАДИНИ англай оласан. Фақат сўҳбат билан бир бирингни дардингни тинглай ва унга малҳам бўла оласан. Аммо сен бировларни яралар экансан, уларни қийноқларга солар экансан, шу ишларингдан сўнг сен хотиржам яшай олмайсан. Бировларга қилган зўравонлигинг, жоҳиллигинг ва қотилликларингни англай олмас экансан, демак сен ё рўҳий касалсан, ёки сенга кўрсатилган даҳшатли қийноқлар ва зулмлар туфайли сен ўз ғазаби ва нафрати жиловини йўқотиб қўйган инсонсан. Ўз ғазаби ва нафрати жиловини йўқотиб қўйиш эса инсонни охир оқибатда мағлуб бўлишга маҳкум этади.

Аммо бу аччиқ ҳақиқатни ҳали ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ва айниқса Путин, Каримов, Мугабе, Бердимухамедов, Бирма генераллари, Ким III, Кастро II, Алиев II, Башар II каби жоҳил инсонлар ва уларни ўраб турган жоҳил бандалар бу ҳақиқатни ҳозирча англаб етганлари йўқ.

Аммо ушбу кунда жаҳон шундай тез сурьатлар билан ривожланаяптики, бу ривожланиш сурьати билан тенг қадам қўя олмаётганлар ва ҳар бир инсоннинг бор йўғи 70...80 йиллик умри давомида ҳеч бўлмаганда 20..30 йил тинч, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришга ҳаққи борлигини тушунмаган Муборак, Қаддофий, Гитлер, Милошевич, Чаушеску, Пиночет каби ғофил бандалар тақдирнинг аччиқ меваларини татиб кўришга, бу дунёни ҳам, ўзлариниинг ҳашаматли ҳаётларини ҳам ё лаҳадда, ё чамбарак ортида ўтказишга мажбур бўлдилар ва бўлмоқдалар.

Шу учун Каримов, Путин, Бердимуҳамедов, Алиев каби ғофил инсонларга бир сўз бор:
Кўзингизни у оғир қийноқлаар остида умрбод ёпилмасидан олдин очинг эй ғофил бандалар!

Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 4-ноябр


Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Бургут парвози

Post by Admin on Sun Nov 13, 2011 7:12 am

Бургут парвози 1нчи қисм


Халқларнинг қайси бир жиҳати уларга энг кўп зарар келтиради:
Умидсизликми?
Иложсизликми?
Ёки сабр тоқатлиликми?


Агар бир одам умидсиз бўлса, унинг умид учқунлари ёниши учун уни атрофида қалби умидларга тўла бир неча одамлар бўлиши керак. Ана шунда у умидли инсонларга қараб, секин-аста яна орзу умидлар қила бошлайди, эгилган қаддини тиклаб, сўник киприкларини кўтаради ва узоқ вақтдан бери ёйилмаган қанотларини секин-аста ёйиб, яна орзу умидлар осмонига кўтарилиб, суза бошлайди. Бу осмонга бир марта кўтарилдими, бас, у албатта ўз орзу-умидларига етади, чунки осмону фалакдан туриб у ўз орзу умидларининг қайсиларини амалга оширса бўладию, қайси бирини иложи ҳозирча йўқлигини англайди.

Умидсиз инсонни умидли қилиш учун унга ҳеч бўлмаганда бир марта кўнглидаги орзу умидларига йўл очиш, уни яна умидвор бўлишига имкон яратиш лозим, холос.

Аммо бу ерда бир муаммо бор. Фараз қилингки, ана ўша бечора умидсизнинг ўнгу сўли уни ўзига ўхшаган умидсизларга тўлиб тошиб кетган. Улар орасида эски бургутлар ҳам, ҳали бирорта марта осмону фалакда учиб кўрмаган аммо кучу қудратларга тўла, учишга орзуманд ўспирин бургутлар ҳам бор. Аммо улар осмонўпар тоғлар чўққисида эмас, балки умидсизлик саҳросида кезиб юришибди. Улар бир эмас, ўн эмас балки йигирма йилдан ошиқ ана шу саҳрою чўлларда судралиб юришибди калтакесакларга ўхшаб...

Энди кучга тўлган навқирон бургутлар қанот қоқиб илк бора учишлари учун уларга баланд тоғлар, баланд қоялар керак. Палапон бургутлар тоғ чўққисидаги ўз уяларидан туриб ота оналарининг қандай парвоз қилишларини ҳафталаб кузатишади. Ва бир куни, қанотлари етарли даражада ўсгандан ва таналари етарли даражада кучга тўлгандан сўнг улар илк бора ўзларини қоядан пастга ташлаш орқали илк парвознинг нима эканлигини синаб кўрадилар.

Бир синаб кўргандаёқ улар кўкда парвоз қилишнинг нақадар ҳайратланарли, гўзал ва дилни қўвончларга тўлдирувчи беқиёс бир туйғу эканлигини англайдилар. Шу сониядаан бошлаб уларнинг ҳаёти маънога тўлади ва улар энди парвоз деган нарса улар ҳаётининг асосий мазмуни эканлигини англаб етадилар.

Бургут ўз ҳаётининг асл мазмунини англамоғи учун биргина қоя, бир мартагина ўша қоядан силтаниб пастликка сакрашга журъат ва қанотларини кенг ёзиб қилинган биргина парвоз етарли.

Инсон ўз ҳаётининг асл мазмунини англамоғи учун биргина нарса- ҳаётга бўлган кучли муҳаббат туйғуси бўлмоғи лозим. Бу туйғу унинг қоясидир. Ундан сўнг бу инсон ана шу муҳаббат туйғусини нима эканлигини англаш учун унда ўз қоясидан сакрашга журъат бўлмоғи лозим.

Бу сакрашнинг маъноси ҳаётга бўлган муҳаббат учун курашдир. Қоядан бир мартагина сакрамаган бургут ҳеч қачон парвоз сеҳрини англай олмагани каби, ҳаётга бўлган муҳаббати учун кураш майдонига отилмаган инсон ҳам ҳеч қачон бу ҳаёт ва унинг сеҳрини тўлалигича англаб ета олмайди.

Хўш, энди бояги умидсизлик саҳролари ва чўлларига ташлаб қўйилган бургутларимизга қайтсак. Улар қандай қилиб яна ҳавога парвоз қила олишлари мумкин, қачонки уларни жасур йўл бошловчилари ё гумдон қилинган, ё қафасларга солинган ёки қанотлари қирқилган бўлса?

Қандоқ қилиб уларнинг ҳали бирор марта ҳам парвоз гаштини татиб кўрмаган навқирон бургут болалари илк марта парвоз қила олишлари мумкин, қачонки улар ота оналарининг парвозини кўришдан ва ундан завқланишдан баҳраманд бўла олмасалар, парвознинг учиш тартибларини кузатиб, ўргана олмасалар ва ниҳоят сакраш учун бирор қояга чиқишни иложини топа олмаётган бўлсалар?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бургут парвози. 2нчи қисм

Ҳозирча биринчи масалани очиқ қолдирайликда, 2нчисига ўтайлик.
Унинг номи Иложсизлик эди.

Бу муаммо инсоният пайдо бўлибдики бор ва у ҳамиша инсонларни таъқиб қилиб келган. Иложсизлик барча тирик мавжудотлар - инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар учун улкан фожеаларни бошлаб берувчи илк ташвишли хабардир.

Агар тўсатдан кучли зилзила бўлса, инсоният унга қарши бугун ҳеч нарса қила олмайди. У фақат ўз ўлан-тўшагидан имкон қадар тезроқ қочиб кўчага чиқиши ва ўзини баланд иморатлардан узоқроққа олиб туриши керак - токи бу табиий офат тўхтамагунча...

Денгиз остидаги ер қатламларининг силжиши улкан, 30 қаватли уйларга тенг келадиган тўлқинлар ҳосил қилиши натижасида цунами деган даҳшат бундан бир неча йил олдин юз минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлди.
Ана ўшанда ҳам қурбон бўлганларнинг кўпчилиги табиаатнинг бундай тўсатдан ёпирилиб келган офати олдида абсолют иложсиз ҳолда эдилар.
Аммо айни офатнинг ёпирилиб келишини илмий марказларда махсус ускуналар ёрдамида кузатиб турган халқлар унга қарши тайёрланиш учун бир неча соат вақтдан ютишга ва шу сабабли ўз ҳаётларини сақлаб қолишга эриша олдилар.

Яъни умуман иложсиздек кўринган кўп нарсаларнинг, ҳатто табиий офатларнинг ҳам инсониятга зарарини сал бўлсада камайтириш мумкин экан. Мен айтмоқчиманки, иложсизликка қарши курашса бўлади, уни кўп ҳолларда енгса ҳам бўлади. Бу учун фақат ҳаракат қилмоқ керак холос. Тўсатдан бостириб келган бир фалокат ёки офатга қарши иложсиз қолишдан кўра, шундай бўлиши мумкин деб олдиндан сал тайёргарлик кўриб қўйилса, ўша фалокат ёки офатнинг зарарини маълум бир даражада камайтириш мумкин. Масалан, замонавий автомобилларнинг барчасида ҳимоя тасмаси ва ҳимоя ёстиқлари ўрнатилган.

Агар тўсатдан, қиш кунларининг бирида асфалт ойнадек яхмалакка айланган пайтда сизнинг машинангизни бошқариш тўсатдан иложсиз бўлиб қолса ва у сиз айтган томонга бурилмай йўлдан чиқиб кетиб бир дарахтга ёки устунга урилса, ана ўша ҳимоя тасмаси ва ҳимоя ёстиғи сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолишлари мумкин. Бу ҳаётда минглаб мисоларда тасдиқлангани учун ҳам бугун бирорта автомобил уларсиз ишлаб чиқилмайди.

Бу қиссадан ҳулоса шуки, авввалига иложсиздек кўринган айрим нарсаларнинг ҳам қандайдир ўз ечимлари бор. Уларни фақат излаган одамларгина топа оладилар холос.
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бургут парвози. 3нчи қисм

Мен сизлар билан баҳам кўрмоқчи бўлган фикрларимнинг 3нчиси Сабр тоқатлилик ҳақида эди.

Менга Аллоҳ таоло сабр тоқат бермаган. Бу рост гап. Бу насибани у кимгадир беради, кимгадир эса бермайди. Бунинг тагида ҳам ўз маъноси бўлса керак ва у қанақа маъно эканлигини ёлғиз яратганни ўзи билади. Биз эса фақат тахмин қила олишимиз мумкин, холос.

Мени тахминимча, Аллоҳ таоло ҳар кимга турли туман хусусиятларни тақдим этади. Уни берганига шукр қилиб улардан баҳраманд бўлганлар бахтиёр инсонлардир. Уни берганига ношукрчилик қилганлар эса кўпинча ўз қилмишларидан пушаймон бўладиганлардир.
Аллоҳ таоло биримизга адабиётда, бошқамизга санъатда, учинчимизга фалсафада, тўртинчимизга тадбиркорликда бошқаларга нисбатан салгина кучлироқ туйғу, ҳар бир инсоннинг ўзигагина хос кучли хусусиятлар тақдим этади.

Сабр тоқатли бўлиш ҳам Аллоҳдан. Албатта бу ҳам турли кўринишда ҳаммага берилган нарса, фақат у айримларга кўпроқ, айримларга озроқ улашилган. Менимча бу атайлабдан шундай қилинган, ана ўша сабри камлар ўта сабрли, тепса тебранмасларни ҳаракатга келтириб туришлари учун. Яъни Табиатда Мувозанат сақлаш деган нарсада Аллоҳ таоло устаси олийдир!

Шу учун сиз ўта сабр тоқатли инсонни бир нарсани тез қилишга ундайман деб бекорга куч сарф қилманг. Бундай ҳаракатингиз билан сиз уни жиғига тегасиз холос.
Айни пайтда ўта сабр тоқатли инсонлар ҳам ўта ҳаракатчан одамларни сабрсизликда айбламасликлари керак. Чунки уларнинг сабрсизликларининг ҳам ўз хосияти бор.

Мана ниҳоят мен бу ерда кўтармоқчи бўлган масалага ҳам етиб келдик. Бу – суньий равишда бировларни сабрли қилишга мажбур қилишдир. Яъни Аллоҳ таоло яратган Буюк Мувозанатни бузиб, “Ҳамманг сабр тоқатли бўл! Электр, газ бугун бўлмаса, эртага бўлади. Сабр қил ҳамманг. Акс ҳолда ўша ҳар куни 2 соатга бериладиган электрни умуман ўчиришимиз, газни эса ўндан бирини беришимиз мумкин холос!” деб муттаҳам бош вазир Мирзиёев каби селектордан бутун бошли Андижон вилоятининг бир неча миллионли аҳолисига қарши ўшқиришлари ҳам мумкин.

Бундай муттаҳамликни бу ғофил банда ўзининг отахони Каримовдан ўрганган. Каримов ўзининг расмий Президентлигининг биринчи йилидаёқ(яъни 1992йилнинг бошида), нарх наволар осмонга сакраган кунларда халққа қарата “Сабр қилсанглар августга бориб ахвол мана бундоқ зўр бўлади” деб бош бармоғини осмонга ниқтаб сўзлаган эди.

Орадан 20 йил ўтиб аҳвол оғирлашса оғирлашдики аммо яхши бўлмади. Албатта бу ҳукумат эришган нарсалар ҳам талайгина, Тошкент ва вилоят марказлари юз йиллик дарахтларни кесиш орқали бу шаҳарлар “евроремонт” қилинди. Кенг майдонлар, ҳашаматли бинолар қурилди. Кўринишидан ҳамма нарса рисоладагидек. Аммо кўринишидан холос.

Ўзбекистоннинг ташқи кўриниши худди унинг Ҳукуматининг ташқи кўринишидек ялтироқ. Аммо Ўзбекистоннинг ҳам, Ҳукуматнинг ҳам ичи қалтироқ. Бечора халқ том маънода совуқдан ва чўккан зулматдан қалтираб яшамоқда. Ғофиллардан ташкил тоган Ҳукумат эса юзага келган ва келаётган оғир муаммоларни еча олмай, ночорлик ва ноиложликдан дағ-дағ қалтирамоқда. У ўз қалтироғини босиш учун онда-сонда бақириб қўймоқда, худди қоронғуда қўрққан одам бақириб-чақириб ўзига далда бергандек.

Хулосам шуки, Ўзбекистондаги вазиятни ўз ўзидан ўзгаришини кутиб яшашимиз биз учун абсолют қабул қилиб бўлмайдиган аччиқ бир ҳақиқатдир.

Бундай шароитда, яъни бургутлар саҳролар ва чўлларда яшашга мажбур қилинган, миллионлаб инсонлар боши узра улкан Умидсизлик уммони босиб турган ва улар ўз елкаларида Иложсизликнинг оғир тошлари остида букилиб турганларида биз, қалблари Орзу умидларга, таналари эса кучу қудратга тўла инсонлар, ҳар қандай Иложсизликнинг ўз ечими борлигини биладиганлар ва Сабр тоқатларининг косалари вазият ўзгаришини кута-кута тўлган инсонлар, Буюк ҳаракатни бошлашимиз керак.

У ҳаракат қандай бўлиши, кимлар нималар қилиши кераклиги эса тўпланиб маслаҳат билан ҳал қилинадиган масалалардир. Ҳамма гап юқорида айтиб ўтилган ёш бургутнинг илк бора қоядан сакрашига боғлиқ. Биз ҳам ё қоядан сакраб парвознинг нима эканлигини англаб етамиз ёки бир умр саҳрода судралиб юрган бургутлар тўдасига қўшилиб, бир умр парвоз нима эканлигини англамай улар ичида қолиб кетаверамиз.

Хўш, бу мақсадларга таваккал қилмасдан эришиш мумкинми? Бургут илк бора таваккал қилиб қоядан сакрамасдан парвоз қила олиши мумкинми?
Хўш, бу курашни тинч йўллар билан ҳал қилиш мумкинми?
Саҳрода юрган бургутлар уларни ўша ерларда саргардон бўлиб юришга мажбур қилганлар билан тинчгина келишиб, уларни тоғлар бағрига қайтаришларига ўз хўжайинларини кўндиришлари мумкинми?
Ҳар иккала саволга ҳам жавоб беришни ёки топишни истаганлар менга шахсан мурожаат қилсинлар.




Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 13-ноябр

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Яхшилар ва Ёмонлар ҳақида

Post by Admin on Sun Nov 27, 2011 6:21 am

Яхшилар ва Ёмонлар ҳақида

Дунёдаги энг хавфли одамлар: Ж.Буш, Т.Блэр, С.Берлускони, И.Каримов, А.Башар, Р.Мугабе, И.Алиев, К.Бердимухамедов, В.Путин, Р.Ўтинбаева, А.Атамбаев, А.Лукашенко...
Буларнинг айримлари ҳамон Ҳокимиятда ва улар ҳамон Инсониятга зарар келтирмоқдалар. Одамлар эса худди сеҳрлангандек анқайиб туришибди холос.
Ҳокимиятда бўлган Ёмонликнинг Қудрати шу қадарки, у Яхшиликни енга олади. Яхшилик курашни билмайди, Ёмонлик эса фақат шу ҳақда ўйлайди.
Яхшилик тарафдорлари кўпинча Ёмонлик Кучларига ютқазишади чунки улар Ёмонликка қарши курашиш фойдасиз деб ҳисоблашади. Ёмонликка эса айнан ана шу керак.

Хўш,кимлар Яхшилик ва кимлар Ёмонлик тарафида? Яхшилар ўзлари ва бошқалар учун яшашади, меҳнат қилишади, хурсанд бўлишади. Ёмонлар эса Яхшилар ҳисобига кун кечиришади.

Аммо бу ердаги энг таажубланарли нарса шундаки, охир оқибатда Ёмонлик кучлари барибир енгилишади, уларни раҳбарларининг номлари эса тарих саҳифаларига қора харфлар билан ёзиладилар. Буларга айрим мисоллар: Гитлер, Сталин, Муссолини, Чаушеску, Пиночет, Хоннекер, Милошевич, Младич, Буш,Блайр,Шрёдер,Қаддофий,Муборак, Путин, Каримов, Асад, Мугабе ...

Бу масаланинг энг қайғули жойи шундаки, инсоният Ёмонлик кучларини енгишга қадар улар кўплаб инсонларнинг ҳаётларига зомин бўлишга улгурадилар. Ана шунинг учун ҳам Инсоният Ёмонлик ва унинг тарафдорлари бўлмиш ёвуз кучларга қаттиққўлроқ бўлиши ва улар Инсониятга катта зарарлар келтирмасдан олдинроқ уларни жиловлашга ҳаракат қилиши керак. Бу учун махсус қонунлар, полиция кучлари, адолатли судлар ва қамоқхоналар мавжуд. Инсониятдан бу усуллар ва кучлардан тўғри, ўз вақтида ва унумли фойдаланиш талаб қилинади холос.


Инсониятнинг Ёмонликка изн беришга, Ёвуз кучларнинг яна минглаб, миллионлаб инсонларнинг ҳаётларига зомин бўлишларига имкон беришга маънавий ҳуқуқи йўқ!


Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 27-ноябр


Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ИНСОНЛАР! ОГОҲ БЎЛИНГЛАР

Post by Admin on Wed Dec 07, 2011 5:35 am

ИНСОНЛАР! ОГОҲ БЎЛИНГЛАР!
Ўзбекистон демократик мухолифати ташкилотлари бўлмиш Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти, “Эрк” демократик партияси, “Адолат Тикланиш”, “Таянч” ва бошқа ташкилотларнинг
АЪЗОЛАРИ ВА ХАЙРИХОҲЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Сўнгги пайтларда юз берган икки мудҳиш фожеа: Фуад Рўстамхўжаевнинг Иваново шаҳрида, у турадиган уйнинг подьездида ўлдириб кетилиши, “Адолат ва Тикланиш” ташкилоти аъзоларининг Ватанда қолган қариндош уруғларининг ҳаётларига таҳдид қилиниши каби воқеалар барча инсонларни ўз азиз ҳаётларининг хавфсизлиги ҳақида жиддий ўйлантириши лозим.

Инсон ҳаётга бир марта келади ва ҳар бир инсоннинг бу дунёда бахтли яшашга бошқалар билан теппа тенг ҳаққи бор.
Ана шундай тенгликни, ҳар бир инсоннинг бахтли ҳаёт кечиришини таьминлашни, инсонларнинг озодлиги, эрки, бахту саодати ва адолатли жамият қуришни ўзларининг асосий мақсадлари қилиб белгилаган Ўзбекистон демократик мухолифати ташкилотларининг аъзолари доимий равишда Ўзбекистон Ҳукуматининг душманлари деб ҳисоблаб келинган.

Чунки бу ташкилотларнинг вакиллари Ҳукумат қилган ва қилаётган турли туман жиноятларни фош қилиш, уларнинг диктатурага асосланган ҳокимиятларини тинч йўллар билан ағдариб ташлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Мавжуд ҳокимият вакиллари эса ўз ҳукмронликларини ҳар қандай йўллар билан сақлаб қолишга уринмоқдалар. Бу йўлда улар ҳар қандай жиноятларни қилишга тайёр эканликларини ботма бот исбот қилиб келмоқдалар.

Кўзларингни очинглар биродарлар! Содда бўлманглар! Азиз ҳаётларингни сақлаш учун ҳамиша эҳтиёт бўлинглар(Бу ҳақда “7 томон “ деган махсус мисралар билан танишинглар).

Ўзбекистонда яшаётган биродарлар: Сизлар ҳеч қачон ўзларингни бирор бир сиёсий ташкилотга аъзо эканлигингизни ёки уларга хайрихоҳ эканлигизни овоза қилманг, у ҳақда биров билан гаплашманг. Чунки бугун Ўзбекистонда ҳар икки одамдан бири айғоқчига айлантирилган, маҳалла комиссияси раислари ва посбонларидан тортиб ҳар бир ишхонадаги касаба уюшмаси, кадрлар бўлими, турли туман бўлимлар бошлиқлари ва корхоналарнинг раҳбарларидан уларда ишлаётган одамларнинг жамоатчилик ёки сиёсий ташкилотларда фаолиятлари, мачитларга боришлари, турли туман гуруҳларда иштирок этишларини доимий равишда кузатиш ва бу ҳақда Ҳукумат идораларига хабар бериб туриш вазифалари топширилган.

Мухолифат вакиллари учун бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аммо мухолифат ташкилотларининг миллионлаб мухлислари ва хайрихоҳлари учун бу нарсалар қоронғу бўлиши мумкин. Бу нарсаларни билмаслик ёки билиб туриб бундай нарсаларга эътибор қилмаслик кўпчилик инсонларнинг ҳаётларида улкан фожеалар тўғдирмоқда.

Биз бунга чек қўйишимиз керак. Ҳамиша эҳтиёткорликни биринчи ўринга, қолган ишларни эса иккинчи ўринга қўйишни ўрганишимиз лозим.
Юқорида айтилганидек, бугун Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ҳар қандай жиноятларга қўл уришга тайёрдир!
Улар дунёда юз бераётган воқеалардан ҳуқуқий жамият нўқтаи назаридан нотўғри аммо ўзлари учун тўғри деб ҳисобланган хулосалар чиқариб, “ҳокимиятни куч билан ушлаб турса бўлади” деган Зўравонлик Доктринаси асосида иш олиб бормоқдалар.

Қадрли биродарлар! Ана шуларни назарда тутиб бугун Фасебоок, Одноклассники, Твиттер, Живой Журнал ва бошқа интернет саҳифаларида ўзларинга профайл очсанглар, у ерда ўз номларингни очиқ ёзманглар,емайл адреслар, ўқиш ва иш жойларингизни, кимлар билан дўст, қайси ташкилотларга хайрихоҳ эканлигингизни кўрсатманглар.

Ўзбекистоннинг Ислом Каримов бошлиқ Жиноятчи Ҳукумати нафақат Ўзбекистонда демократик, ҳуқуқий ва очиқ жамият қуриш учун курашувчиларга балки ана шу курашни маъқулловчиларга ҳам “Ватан ва халқ душмани” деган тамғани босмоқдалар. Ҳолбуки Ўзбекистон халқининг асл душманлари Ўзбекистоннинг бегуноҳ фарзандларини ўзининг шахсий манфаатлари йўлида қурбон қилаётган ана шу ҳукумат ва унинг жойлардаги вакилларидир!

Ўзбекистон ташқарисида яшаётган биродарлар!

Сизлар ўз фаолиятларингиз давомида нафақат ўз ҳаётларингиз хавфсизлиги ҳақида, балки сиз билан мулоқот қилаётган, сиз билан дўст бўлишга интилаётган одамларнинг ҳаётлари ва хавфсизликлари ҳақида ҳам қайғуринглар. Улар ичида айниқса Ўзбекистонда яшаётган ёру биродарларингизни ва барча яқинларингизни ҳукумат уюштириши мумкин бўлган турли туман тузоқлардан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантириб боринглар.

Ўзбекистон жиноий ҳукумати билан курашиш жуда оғир кураш ва бу курашга бугунги кунда ўз жонини қурбон қилишга тайёр инсонларгина киргани маъқул. Ўз олдидаги хавфу хатарлардан бехабар инсонлар аввал ана шулар ҳақида керакли маълумотларни ўрганиб, ундан кейин бу курашга кирганлари маъқул. Бу кураш қурбонсиз бўлмайди, сабаби, Ўзбекистон ҳукуматида ўтирганларнинг ҳар қандай жиноятга тайёр эканлигидадир.
Бу жиноий ҳукуматни ағдаариш учун ҳали кўп йиллар оғир курашлар олиб боришга тўғри келади. Шу учун бу кураш киришдан олдин нафақат ўз балки ўзгалар ҳаёти учун ҳам бутун маъсулиятни ўз елкангизга олган ҳолда киринг бу курашга. Агар сиз бундай маъсулиятни кўтара олмаслигингизни сезсангиз, у ҳолда бу курашга кирмаганингиз маъқул.

Ҳаёт барчамизга бир марта берилади, ҳар ким уни ҳар хил тушунади ва ўз тушунчасидан келиб чиққан ҳолда яшашга ҳараакат қилади. Аммо қадимдан қолган оддий бир тартиб ҳамма жойда бор. У ҳам бўлса шундан иборатки, сиз қаерда бўлманг ўз ва ўзгалар ҳаёти ҳамиша тозалик, яхшилик, барчага ҳурмат ва эътибор, садоқат ва вафодорлик каби гўзал хислатларга асосланган бўлишини истайсиз.Ҳамма ҳам ёмонлик, ўғрилик, зўравонлик каби хислатлардан холи бўлган жамиятларда яшашни истайди. Фақат ана шундай имкониятлар таьминланган жамиятлардагина инсонлар хотиржам яшай оладилар.

Қаерда бўлманг ўз ҳаловатингизни топинг, ундан кейин эса ўзгаларга ҳам қўлингиздан келганича ўз ҳаловатларини топишга ёрдам беринг. Ушбу сатрларни ёзишдан мақсад ҳам аслида шу эди.

Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 7-декабр



Admin tomonidan Sun Feb 19, 2012 7:29 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Толиб Ёқубов: МИЛЛАТПАРВАРЛАР

Post by Admin on Sun Jan 08, 2012 1:18 pm

Толиб Ёқубов
МИЛЛАТПАРВАРЛАР


Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта.

Русларнинг “Толковый словарь”ига бир қаранг: русларнинг “а” ҳарфидан бошланадиган, юқорида айтилган икки сўздан бошқа ҳар бир сўзи қайсидир миллат (халқ) тилидан ўзлаштирилган (олинган). Туркий халқлар тилларидан ўзлаштирилган сўзлар рус тилида беҳисоб. Бироқ “Биз туркий халқларга қулмизми?” деган савол русларнинг хаёлига ҳам келмайди.

Ҳикоя: Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати (ЎБХҲ) ўзбек тилини давлат тилига айлантириш масаласида шиддатли кураш олиб бораётган даврда руслар Ўзбекистонда рус тилининг позициясини осонликча бериб қўймаслик учун қаттиқ курашдилар. Айниқса Дорощенко деган бир рус ҳар бир митинг ёки учрашувда сўзга чиқар ва рус тилининг қудрати ҳақида гапирар эди.

Шундай катта йиғилиш (митинг деса ҳам бўлади)лардан бири Тошкент ЦУМи ёнидаги (А.Навоий номли театрнинг чап ёнида, кўча оша жойлашган), ўша пайтда компартиянинг вилоят қўмитаси жойлашган (кейинчалик ташқи ишлар вазирлигига олиб берилган) бинода бўлди. Бу митингда Дорощенко яна жўшқин нутқ сўзлади. Ундан кейин мен минбарга чиқдим.

Нутқимда мен ушбу саволларга урғу бердим: (1) биз, ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни талаб қилаётган инсонлар, рус тилини мамлакат ҳаётидан сиқиб чиқармоқчимизми? (2) нега рус тилини ўрганиш керак? (3) тилнинг бойлиги нима билан ўлчанади?

Ўша пайтда илмий информациянинг 98% рус тилида мужассамланган эди. Диссертациялар рус тилида ёзилар ва ҳимоя қилинар, асосий илмий, иқтисодий, сиёсий, техник, маданий (ва ҳ.) журналлар рус тилида чоп этилар эди.

Ўзбек тилида чоп этиладиган “Фан ва турмуш” журнали оммабоп нашрдан бошқа нарса эмас, фаннинг бирор соҳасида ўзбек илмий терминологияси ишлаб чиқилган эмас эди. Бу ҳолат фақат ўзбек миллатигагина тааллуқли бўлмай, балки қозоқ, тожик, гуржи, арман, эстон ва бошқа “совет” миллатларига ҳам тааллуқли эди.

Ўша вақтда ўзбеклар орасида ҳам, қозоқлар орасида ҳам, гуржилар орасида ҳам (ва ҳ.) йирик олимлар бор эди. Бироқ СССР Фанлар Академиясида уларнинг салмоғи қандай бўлган? СССР ФА ҳақиқий аъзолари (действительные члены АН СССР) орасида сон жиҳатдан яҳудийлар биринчи, руслар иккинчи, ..., ўзбеклардан фақат битта ҳақиқий аъзо бор эди (академик Обид Содиқов), холос.

Ўша пайтда СССР ФАнинг ҳақиқий аъзолари орасида 19 (!!!) арман олими бўлган. Бу охирги факт арманларда фақат арман исм-фамилиялар бўлгани учун юзага келган, деган иддаога ишониш қийин.

Яна митинг тафсилотларига қайтаман. Мен ўзбек тилининг ўзига хос бойлиги ҳақида гапира туриб, бир мисол келтирдим. А.Пушкин рус адабиёти ва маданиятида қандай мавқеъга эга бўлса, А.Навоий ўзбек адабиёти ва маданиятида шундай мавқеъга эгадир.

Адабиётшуносларнинг айтишича, А.Пушкин ўз ижодида турли 25.000 сўздан фойдаланган бўлса, А.Навоий эса ўз шеърларида 120.000 сўз ишлатгани аниқланган.

Абдураҳим Пўлатов сингари қип-қизил коммунист бўлган рус шоири Владимир Маяковский рус тилига ўз баҳосини берар экан: “Я бы русский выучил только за то, что на нем говорил Ленин!” деб коммунистларча ёзган.

Мен ўз нутқимда унинг фикри чақачалик аҳамияти йўқлигини айтиб, менинг рус тилига бўлган муносабатим: “Я бы выучил русский только за то, что он является одним из самых информациоёмких языков в мире”дан иборат дедим.
Обкомнинг катта зали одамларга лиқ тўла эди. Менинг рус тилига берган баҳом ҳаммага ёқиб тушди. Дорощенко менинг олдимга келиб мени табриклади.

Бироқ, шуни ҳам айтиб ўтишим керак-ки, тилнинг ва, демак, халқнинг бойлиги бу тилда ҳаддан кўп сўз ишлатилишида эмас, балки бу тилда ифода этиладиган информация ҳажмидадир.

Қаерлардадир (мас., Сибирь ўрмонлари, Африка саванналари, Жанубий Америка Амазонияси ҳудудларида ва ҳ.) бор-йўғи 500 одамдан иборат қабила яшаётган бўлиши мумкин. Бу қабила тилида шундай бир тушунча ифодаланган бўлиши мумкин-ки, бу тушунчани дунёнинг бошқа бирор, ҳатто энг информацияҳажмли тилида ифода этиб бўлмаслиги мумкин.

Ҳикоя. СССР раҳбари Никита Хрушчёв Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаётиб, Абдураҳим Пўлатовдек коммунистлиги тутиб кетиб, минбарни муштлаб: “Мы покажем империалистам кузькину мать!” деб бақирган.

БМТ таржимони бу иборани: “Биз империалистларга Кузьманинг онасини кўрсатамиз!” деб таржима қилган ва, табиий, бу иборани ҳеч ким тушунмаган. Бировга таҳдид солмоқчи бўлса, ўзбеклар ҳам бир қарашда маъносиз: “Онангни Учқўрғондан кўрсатаман!” деган иборани ишлатишади. Бу таҳдидни бизнинг шоввоз Абдураҳим Пўлатов бўйинча қилиб кийиб олган.

Шундай қилиб, қиссадан ҳисса: ҳар қандай қабила, миллат ёки халқнинг жисмоний йўқ бўлиб кетиши ёинки бошқа халқ орасига сингиб кетиши инсоният учун катта йўқотишдир, чунки мазкур қабила, миллат ёки халқ билан бирга у ўз тилида ифодалаган (бошқа халқлар ўз тилида ҳанузгача ифодалай олмаган) маълум ҳажмдаги бетакрор информация ҳам йўқолиб кетади.

Аммо бу – табиий тарихий жараён. Тилнинг бошқа тиллар ҳисобига бойиши шу жараённинг бир бўлагидир. Одамлар исми ва фамилияси тилнинг муайян қисми бўлгани учун у ҳам шу қонун-қоидага бўйсунади.

Ҳар бир инсон дунёга келгач ҳаётида: ўқишда, меҳнат фаолияти давомида, илмий-текшириш ишларида (ва ҳ.) табиат ва жамиятда содир бўлган ва бўлаётган жараёнлар, воқеалар, ўзгаришларни кўради, эшитади, англайди, улардан хулосалар чиқаришга ҳаракат қилади.

У муттасил тушунчалар гирдобида бўлади, ўзидан олдин шаклланган (таърифланган, ифода этилган) тушунчаларни ўрганади. Ўзи ҳам янги тушунчаларни топиши ва уларни тил ёрдамида ифодалиши мумкин.

Масалан, инсоннинг азобланишидан лаззатланувчи одамлар бўлишини инсонлар илгаридан билган, бироқ одамнинг шу мараз хусусиятини сексолог олим Рихард фон Крафт-Эбинггача ҳеч ким бирор бир термин (сўз) билан ифода этмаган. Мазкур олим ўз тадқиқодларида бу хусусиятни “садизм” деб “Маркиз де Сад” номидан олинган атама билан атаган. Бу атама ҳозирги пайтда дунё тилларининг кўпчилигига кирган.

Худди шундай, одамлар кузатадиган ва биладиган яна бир инсон характерига эътибор бериш мумкин: баъзи одамлар ўзининг собиқ сафдошларини ҳақоратлаш, камситиш, асоссиз айблар қўйишдан лаззат топадилар.

Бундай одамлар ҳаётда талай марта учраган бўлса-да, мазкур хислат (тушунча)ни инсонлар бирор сўз билан ифода этмаганлар. Мен бу мараз хислатни собиқ раҳбаримиз Абдураҳим Пўлатовда яққол кўрдим ва уни “пулатовизм” деб атадим. Бу термин (атама) фанда мустаҳкамланиб қолишига ва бошқа тилларга киришига ишонаман.

2011 йил 27 декабрьда “Ўзбекхон” деган бир миллатпарварнинг “Ўзбек исмлари қани? Биз арабларга қулмизми?” деган мақоласини иккинчи буюк миллатпарвар Абдураҳим Пўлатов ўзининг www.harakat.йўқ сайтида босиб чиқарибди ва ўқувчиларни муносабат билдиришга чорлабди.

Ҳикоя: 1996 йил Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ҳоким бўлиб келган дастлабки кунларидаёқ Ислом Каримовга ёқиш учун Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб Жиззах шаҳри биқинидан ўтадиган, “бетонка” деб аталадиган трассани шаҳар маркази (ҳокимият биноси)ни бирлаштирувчи йўлнинг икки чеккасига баландлиги 1,2 м. бўлган декоратив деворча қуришни буюрди.

“Бетонка”дан ҳокимият биносигача бўлган 23 км.лик йўлнинг икки четига (узунлиги 46 км.) кўнгирали деворча қуриш бошланди. Қурилишга вилоятнинг барча пули бор ташкилотлари жалб қилинди. Улар Самарқанддан махсус тайёрланган ғиштлар, тоғу-тошдан шағал ва бошқа тошлар, цемент заводларидан аралашмалар таший бошладилар. Қурилиш ишларига ургутлик усталар олиб келинди.

Қурилиш ҳали бошланмасдан Жиззах туманида шу масалага бағишланган мажлис уюштиришди ва негадир унга мени ҳам таклиф этишди. Сўзга чиққанларнинг барчаси бу “тарихий” тадбирни мақтай кетишди. Сўзни менга беришди. Менинг муносабатим қуйидагича бўлди:

“Шу гап-сўз чиққандан бери мен Жиззахга бир неча марта келдим. Ҳамманинг оғзида шу гап. Бироқ мен бирор марта ҳам бирор жиззахликдан: “Деворчани қуриш керак, бу деворчасиз бизнинг кунимиз ўтмай қолди” деганини эшитмадим. Давлатингиз бой бўлса, халқи фаровон бўлса, кўчангизга зархал суви беринг – эътироз бўлмайди. Давлатнинг орқасидан ширтмоғи оқиб ётган пайтда бу ишни қилиш уят эмасми?”

Мендан кейин хирсдан тўқ, катта қоринли Мўминжон Қаҳҳоров деган колхоз раиси сўзга чиқиб Шавкат Мирзиёевни кўкларга кўтарди. Шу билан мажлис тугади. Натижа нима бўлди? Деворча қурилиб битказилди, аксарият ташкилотларнинг бели синди.

Ўзбекистонда қишни эътиборга олиб фақат битта ташкилот - Республика Давлат Автоинспекцияси - деворча қурилганига қарши чиқди. Қиш қорли-қировли келди, ўша йўлда кўп авариялар бўлди, одамлар нобуд бўлди.

Кимдир секин шипшитдими, билмайман, одамлар деворчани бузиб, материалларини уйларига олиб кета бошладилар. Тез орада деворчадан ном-нишон ҳам қолмади. (Ҳикоя тугади).

Ҳикоя: Сирдарё вилоятига ҳоким қилиб тайинлаш учун И.Каримов Равшан Ҳайдаровни қабулига таклиф қилади. Сўҳбат бошланганда президент Р.Ҳайдаровга: “Биз сизни Сирдарё вилоятига ҳоким қилиб тайинламоқчимиз. Ҳокимлик лавозимида қандай ишларни амалга оширмоқчисиз?” дейди.

Р.Ҳайдаров одатдаги стандарт жавобни бермоқчи бўлади ва дейди: “Мен аввало халқнинг фаровонлигини кўтаришга ҳаракат қиламан”. Бу жавобдан И.Каримов ғазабга келади, бир сакраб Р.Ҳайдаровнинг олдида пайдо бўлиб, бошига мушт туширади ва: ”Ҳали сен халқнинг фаравонлигини ўйлаб қолдингми?” деб бақиради. (Ҳикоя тугади).

Ш.Мирзиёев ҳам И.Каримовдан айнан шу сабоқни олган бўлса керак. Нима бўлса ҳам, пул кетса ҳам одамларни чалғитиш! Одамларнинг сиёсат билан шуғулланишига йўл қўймаслик!

“Ўзбекхон” кимлигини билмайман. Балки содда бир инсондир. Исм-фамилиялар ҳақиқатан унинг ғашини келтираётгандир. Балки у ҳозир мухолиф кучлар олдида бутунлай бошқа долзарб масалалар турганини тушунмас ва арабий ҳамда форсий исмларимиздан воз кечсак миллат муаммолари дарҳол ҳал бўлади, деб ўйлар.

“Ўзбекхон” ўзбек ҳукуматининг одами бўлиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Бундай одамлар тиқилиб ётибди. Улар илгари “Бирлик”да ҳам бўлган, “Эрк”да ҳам бўлган, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)да ҳам бўлган.

Масалан, Сухроб Исмоилов фаолиятини ЎИҲЖда бошлаган, фош бўлгач “Эзгулик” ва “Бирлик”ка ўтган, бир мунча вақт ҳукумат партияси “Ўзбекистон халқ демократик партияси” ёшлар қанотини бошқарган, вилоятларда мазкур қанотнинг йиғилишларини ўтказган (мамлакат телевидениеси неча бор кўрсатган).

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чиройли, бироқ халқни ва халқаро ташкилотларни чалғитувчи мақолалар ёзган. У жон-дили билан “Озодлик” Радиосига интервьюлар беради, унинг “фикри”ни мазкур Радиода эъзозлашади. Унинг иш услуби оддий: Радиони чалғитиш – халқни чалғитишдир. Мақсадга эришиш учун барча йўллар мақбул.

Ўзбек жамияти олдида ҳозирги кунда арабий ва форсий исмлардан қутилиш масаласи тургани йўқ, ва ҳали анча вақтлар турмайди ҳам. Унинг муҳим-муҳим эмаслиги ҳам аниқ эмас. Балки озодлик ва фаровонликка эришган келажак авлодлар бу масала билан жиддий шуғулланар. Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати олдида турган асосий масалалардан бири миллат озодлиги ҳақида ўйлаётган ва қандайдир ишларни қилаётган одамларни имкон қадар бадном қилиш, бу орқали эса оммани чалғитишдир.

Абдураҳим Пўлатов икки гапининг бирида “миллат” сўзини эксплуатация қилишини билган ҳолда МХХ унга “Ўзбекхон” орқали ёки бевосита ўзига “Миллатнинг исми ва фамилияси” деган проектни бериб қўйган бўлса-чи? Ишлайвер, шоввоз, Каримов ва унинг режими душманларини чалғитавер! – деб.

Агар ҳозирги Абдураҳим Пўлатов 1989-92 йиллардаги мен билган Абдураҳим Пўлатов бўлса, у асосий масалалар қайси ва асосий душман ким эканлигини билиши керак. Бироқ унга разм солинг. У:

- эринмай собиқ сафдошларини чайнайди – ҲУКУМАТга айнан шу керак;

- яқинда ўзини ўзи фош қилди, қанақа демократ эканлигини кўрсатди: унинг айтишича, бирорта ҳам бахсда енгилмаган ва енгилмас экан; демак, бахслашаётган одам ҳақ бўлса ҳам у енгар экан. Буни инсон фикрига чидамсизлик, дейилади. Ҳақни енгиш учун икки ҳаракат қилинади: (1) муттасил ёлғон гапириш ва (2) ўз фикрини сўҳбатдош (бахслашувчи, мухолиф ва ҳ.)га куч (ҳурматсизлик, қўрқитиш, камситиш, ҳақоратлаш, устидан кулиш ва ҳ.) билан ўтказиш. И.Каримов ҳам 22 йилдан бери бахсда ҳеч кимдан “енгилган” эмас;

- 19 йилдан бери миллатни кўрмагани ва оёғи миллат тупроғига тегмагани туфайли миллат ҳақида гапиришга маънавий ҳуқуқи бўлмаса-да, тинимсиз миллат ҳақида гапиради – баъзиларнинг гапига қараганда миллати унчалар маълум бўлмаган Ислом Каримов ҳам миллат ҳақида қайғурганнамо гапиради;

- ўғри каби (“ўғрини ушланглар!” деб ҳаммадан қаттиқроқ ўғрининг ўзи бақиргани каби) “хоинлик” ёрлиғини миллатнинг асл фарзандларига илиб келади; бу йўналишда уни ҲУКУМАТнинг укаси деса бўлади;

- ҲУКУМАТ кимни ёмонласа (Абдували қори Мирзаев, Обидхон қори Назаров, Муҳаммад Солиҳ, Ёдгор Обид ва б.) ўшаларни ёмонлайди, кимни эъзозласа (Абдурашид Дўстум, Маҳмуд Худойбердиев ва б.) ўшаларни кўкларга кўтаради – ҲУКУМАТ учун бундан-да ёқимли нарса борми?

- Ўзбекистондаги диний мухолифат ва ўнминглаб қамоқда ётган диндор ёшларга бўлган ўз муносабатини ҳукумат муносабатига уйғунлаштирган; унинг Ислом динига бўлган муносабати ҳукуматникидан мисқолча ҳам ўзгача эмас – ҲУКУМАТ бунинг учун унга маош тўлаётган бўлса ажабланиш керак эмас;

- 90-чи йиллар бошида қилган сиёсий хатолари (партия тузишга кескин қарши чиққани, 1991 йил ноябрида “Бирлик” партиясини давлат рўйхатидан ўтказилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлганлиги [бу фактни Бек ака Тошмуҳаммедов, Пўлатжон Охунов ва ўша пайтда Адлия вазири бўлган Муҳаммадбобур Маликов тасдиқлашлари мумкин] ҳақида чурқ этмайди – “Йўқ, мен партиянинг рўйхатга олинишига қаршилик қилмаганман” дея олмайди; ҲУКУМАТдан қўрқади, чунки ҳукумат ҳар бир воқеани ҳужжатлаштириб қўяди; ундан ташқари, Аллоҳга шукр, Бек ва Муҳаммадбобур акалар ҳамда Пўлатжон ҳаётлар;

- рад этиб бўлмайдиган факт: азалдан МХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда ишлаб келаётган Васила Иноятова 2005 йил 30 майдан 31 га ўтар кечаси уюштирилажак пикетда қатнашиш учун Фарғона водийсидан Тошкентга келган 12-13 бирликчини акасининг ҳовлисидан қуролланган милиция ОМОНи гурухига топшириб юборгани ҳақида раддия беришга ҳам қўрқмоқда – ГУВОҲ кўп, ўша кечаси калтакланган ва таҳқирланган 12-13 бирликчининг ҳаммаси гувоҳ!

- Ўзбекистонни тарк этмай ҳукумат тазйиқлари, иқтисодий ва маънавий қийинчиликлар остида ЎБХҲ учун ишлаган, бироқ у ёки бу сабабларга кўра ташкилотдан чиққан одамларни “Бирлик”ка хоинлик қилди, дея айблаётган бир пайтда, 1993 йилдан кейин ЎБХҲ даги фаолиятини бутунлай йиғиштирган ЎБХҲ Марказий Қўмитаси аъзолари (51 киши)нинг аксарияти ва МҚ Ҳайъати аъзоларининг ярмидан кўпи ҳақида бир оғиз ҳам гапирмайди; ҚИЗИҚ, айнан ишлаган одамлар ХОИН эмиш! Ўша ишлаган одамларни ҲУКУМАТнинг ҳам кўришга кўзи йўқ!

Бу ерда мен Абдураҳим Пўлатовнинг яққол кўзга ташланадиган, ҳар бир одам кўра оладиган жиҳатлари ҳақида ёзаяпман. Унинг бу жиҳатларидан ўн баробар кўп, бироқ у усталик билан яшираётган жиҳатларини биз билмаймиз.

Хусусан, Ўзбекистондаги ишонган тоғи Васила Иноятова орқали ҳукумат доиралари (МХХ, ИИВ ва б.) билан алоқалари мустаҳкам эканлиги ҳақида аҳён-аҳёнда эшитамиз, интуитив тушунамиз. Юқорида санаб ўтилган тўккизта жиҳати эса унинг кимлигини “мана ман” деб кўрсатиб турибди.

Тил ислоҳоти

Кўпгина Европа мамлакатлари ва Россияда ҳақиқий миллатпарварлар ўз халқи тилини ислоҳот қилишга астойдил ҳаракат қилишган. Тилни соддалаштириш, уни ортиқча унсурлардан тозалаш, замон талаблари (мас., уни машиналаштириш, яъни ҳисоблаш техникаси (компьютер) “ўқийоладиган” ва “тушунаоладиган” ҳолатга олиб келиш)га мослаш, бошқа тиллар билан умумийлик ва фарқларни аниқлаш, машина таржимасини мукаммаллаштириш (ва ҳоказо) масалалари уларнинг диққат марказида бўлган.

Бундай ислоҳотни билишимча биринчи бўлиб инглизлар амалга оширишган. Бунинг натижасида инглиз тили дунёнинг асосий тилига, халқаро тилга, нуфузли ташкилотлар тилига айланди. Билишимча, рус тилини ислоҳ қилишга уч марта уриниш бўлган ва мақсадга эришилган.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўзбек тилини ислоҳи устида ишни физика-математика фанлари доктори, Тошкент давлат университети профессори Абдумажид Пўлатов ўз ўқувчилари (аспирантлари) билан бошлаб берди. Математик бўлса-да, Абдумажид “Инглиз тили” ва “Ўзбек тили” каби салмоқли китобларни ёзиб нашрдан чиқарди.

Ўзбек компьютер тилини яратиш учун ўзбек тилини ислоҳ қилиш зарурлигини тушунган олим билан сўҳбатда, у киши менга содда бир мисолни келтирдилар. Инглиз тилида “Ёмғир ёғмоқда” жумланинг 100 (юз)дан ошиқ вариантлари бор экан (мас., “Ёмғир ёғмоқчи”, “Ёмғир ёғса керак”, “Ёмғир ёғиб ўтди” ва ҳ.).

Худди шу жумланинг рус тилидаги вариантлари сони 3000 (уч минг)дан ошиқ экан. Ўзбек тилида эса бу сон 100.000 (юз минг)дан ошар экан. Табиий, ўзбек тилидан бошқа тилга (ва аксинча) таржимани машиналаштириш учун мазкур рақам ўта каттадир ва машина оптимал вариантни топиши мушкул.

Ўзбекистондаги деярли барча тилчи-адабиётчи академиклар Абдумажиднинг ўзбек тили ислоҳоти ғояларига қарши чиқишди. Ғоя нотўғри бўлгани учун эмас, академиклар ислоҳот мақсадини тушуниш даражасига чиқа олмаганлари сабабли қарши бўлишди.

Ўзбекистон ва ўзбеклар учун долзарб масала арабий ва форсий исмларни ислоҳ қилиш эмас, балки тилимизни ислоҳ қилишдир. Унга ўзбекларнинг ўзи қаршилик кўрсатмоқда.

Хулоса ва таклифлар

А) 2011 йил 27 декабрь куни www.harakat.йўқ сайтида “Ўзбекхон” кўтарган, Абдураҳим Пўлатов қўллаб-қувватлаган масала миллатимизни асосий муаммолардан чалғитиш мақсадида илгари сурилган;

Б) Мазкур масалани ҲУКУМАТ закази билан ҲУКУМАТга қарши курашаётган мухолиф куч ва инсонларга қарата яна бир марта тош отишни мўлжаллаган ҳолда Абдураҳим Пўлатовнинг ўзи ўйлаб топган бўлиши мумкин;

В) Исмлар ислоҳоти ҳақида эмас, ТИЛ ислоҳоти ҳақида ўйлаш керак;

Г) “Абдураҳим” қип-қизил арабча исм бўлгани учун ўзбекнинг бош миллатпарварининг исмини ўзбекчалаштириш учун ҳаракат бошлаш зарур, деб ўйлайман. Исм унинг табиатига мос тушиши учун мен унга “ФИСҚУФАСОДбек” деган исм беришни мўлжаллаб турувдим. Бироқ, бу мураккаб исмни ташкил этувчи “фисқ” ва “фасод” сўзлари ўзбекчами ёки бошқа миллат тилидан олинганми – билмай турибман.



Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ

Post by Admin on Mon Jan 09, 2012 2:40 am

Толиб Ёқубов
8 январь 2012 йил
МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ

Олимлар фанларни икки катта гурухга ажратишади: биринчисини табиий фанлар, иккинчисини эса адабий-бадиий фанлар дейишади. Инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқ бўлган бу йўналишлар вакилларини одатда аниқ фанлар вакили ва гуманитар фанлар вакили деб аташ одат бўлган.

Бир олим юбилейида уни ҳадеб мақтайверишганда, у буни шундай изоҳлаган экан: “Мен қандайдир оламшумул кашфиётлар қилган бўлсам, мен уларни буюклар (гигантлар) елкасида туриб қилганман”. Худди шундай, аниқ фанлар вакиллари Аллоҳ яратган сирларни ўрганар ва эгаллар эканлар, улар буни икки буюк (гигант) – мантиқ (логика) ва тажриба (эксперимент) – елкасида туриб амалга оширишган.

Мантиқ инсонни алдамайди, шунинг учун ҳам

бутун математика мантиқ устида қурилгани учун у ҳамма вақт ростни ростга, ёлғонни ёлғонга ажратади. Мантиқдан фарқли ўлароқ тажриба (эксперимент) “алдаши” мумкин, яъни тажриба ўтказишда олим адашиши мумкин. Тажриба мутлоқ ҳақиқат бўла олмайди, у ҳақиқатга исталганча яқинлашиши мумкин, холос. Физика, химия, биология, иқтисод, медиқина (ва б.) каби фанлар ана шулардандир.

Барча фанларнинг тараққиётида математиканинг роли шўбҳасиздир. К.Маркснинг ушбу фикри бунинг тасдиғидир: “Ҳар қандай фан математикадан фойдалангандагина ўзининг такомилига эришади”. Мас., буюк француз математиги Эварист Галуа (туғ.й. 1811 – ўлг.й. 1832) 20 ёшида ҳозирги замон алгебрасининг асосини (хусусан, группалар назариясини) яратди. Унинг назариясини ўша замоннинг энг буюк математиклари тушунишга ожизлик қилишди. Бу назария 1000 йилдан кейин ҳам бирор соҳада қўлланилиши мумкинлигига улар шўбҳа билдиришди.

Бироқ XIX-асрда физиканинг улуғвор қисми – квант физикаси (квантовая физика ёки квантовая механика) – шиддат билан ривожланаётган эди. Олимлар Галуа назарияси квант физикасининг асосини ташкил этишини кўрсатдилар.

Аниқ фанлардан фарқли ўлароқ гуманитар фанлар асосан инсон ЭҲТИРОСИ билан чамбарчас боғлиқдир. “Коммунистик партия раҳбарлигида коммунизм сари олға!” каби шиор ёки
Болаларинг хоин, Ватан,
Ўпмоқда шоҳ пойин, Ватан,
Ишонмагин гапларига,
Аввал қорин, кейин Ватан. (Юсуф Жума)

каби ҳаққоний, бироқ эҳтиросли гапларни на математика, на физика, на биология ва на бошқа табиий фанларда учратмайсиз.

Ёзувчи, шоир ёки рассом ҳаётдаги ўз кузатувлари, кечинмалари ва хулосаларини шундай бир ноёб усулда эҳтиросли қилиб баён этади-ки, ўқувчи, тингловчи ёки тамошобин қалбида, юзада турган бўлса-да, бироқ шу пайтга қадар англанмаган, яшириниб ётган бир ҳақиқатни бирдан англатадиган эҳтирос уйғотади.

Ҳикоя: Йили эсимда йўқ, Тошкент давлат педагогика институти (мазкур институтда мен салкам 30 йил ишлаганман) мажлислар залида ёзувчи Абдулла Қаҳҳор билан учрашув уюштирилди. Камида 600 одам сиғадиган зал лиқ тўла, ҳайъатда институт ректори бошчилигида институтнинг казо-казо ходимлари ўтирар эди.

Машҳур ёзувчи минбарга чиқиб ўз сўзини бир воқеани баён этишдан бошлади: “Менга минбар берган йиғинни қизиқтирган асосий масала жамият ҳолати, раҳбарлар савияси ва ҳатти-ҳаракати ҳамда оддий инсонларнинг бунга муносабати бўлса керак, деб ўйлайман. Рухсатингиз билан учрашувимизни шу масалаларга қаратсак.

Ушбу йиғинга келаётганимда кўчада анча одамлар тўпланишиб турганини кўрдим. Уларнинг нигоҳи пастга, ерга қараган ҳолда ҳеч нарсага тушунмай, ҳангу-манг туришар эди. Яқин борсам, ерда бир одам ётганини кўрдим.

У одам ўлик экан, бироқ негадир лаблари тинимсиз қимирлаб, нималарнидир гапирмоқда экан. Ўликнинг гапларига тушунмай ҳамма гаранг ҳолда турган экан. Ушбу учрашув бошида муҳтарам ректор кўп гапирдилар, бироқ гаплари ҳалиги ўликнинг гапидек тушунарсиз бўлди. Мен ҳозирги жамият ҳолатини ана шундай тушунаман: раҳбарлар гапини тушуниб бўлмайди, тушунмаган омма – ҳайрон”.

Зал бирдан шок ҳолатга тушди, катта кўпчилик қандайдир бир ҳақиқатни тушунгандай бўлди, залда ғала-ғовур бошланди, ректор ва унинг атрофи безовталанди. Одамлар ажабтовур саволлар бера бошладилар, сўҳбат қизигандан қизиб давом этди. (Ҳикоя тугади).

Абдулла Қаҳҳор “гапираётган ўлик”ни аслида кўрмаган ва уни учрашув учун тўқиб чиқарган бўлсаларда, бироқ шу деталь воситасида одамларда соғлом эҳтирос уйғотишга эришдилар. Бу – эҳтироснинг ижобий қиррасидир.

ЭҲТИРОС асосан (кўп ҳолларда) одамни алдайди

Эҳтирос кўп ҳолларда носоғлом бўлиши ҳам мумкин ва унинг оқибатларини тасаввур қилиш қийин. Коммунистик СССРнинг жозибали шиорларидан бири “Ҳамма нарса халқ учун, ҳамма нарса халқ фаровонлиги учун!” шиори бўлган. Бу шиор одамларда ишонч эҳтиросини уйғотган, уларга куч бағишлаган. Бироқ, ҳукумат ўзининг беҳисоб жиноятларини шу шиор ортига яширган. Натижада Сталин лагерларида миллионлаб одамлар ўлдирилган.

Мустабид сиёсий тузумлар – бири одамларни кўпроқ ўлдиради, бири камроқ – бир хил йўлдан кетишади. У йўлнинг асосий ташкил этувчиси ШИРИН ЁЛҒОН бўлиб, у оддий халқда ширин эҳтирос уйғотишга қаратилган бўлади. Бироқ ... шоир ёзганидек:

Яхшидур аччиқ ҳақиқат,
Лек ширин ёлғон ёмон.
Бу ширин ёлғонга аммо,
Ишониб қолғон ёмон (Э.Воҳидов)

Ўзимдан қўшиб қўймоқчиман: “ўрганиб қолғон” ундан-да ёмон!

Ўзбекистон халқи Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган шиорига 22 йилдан бери ишониб келаяпти, яъни бу ёлғонларга ўрганиб ҳам қолди. Ўз вақтида бу шиор одамларда кучли эҳтирос уйғотди. Фақат баъзиларгина унга ишонмади, яъни уларда ишонч эҳтироси пайдо бўлмади. Бироқ катта кўпчиликда мазкур ширин ёлғонга ишонч баланд бўлди. Ёлғоннинг ёлғон эканлигини ҳаёт кўрсатган бўлса-да, 22 йилдан кейин ҳам, яъни ҳозирги кунда ҳам, сурхандарёлик Рустам-чилангарга ўхшаганлар “Ким Ислом Каримовни ёмонласа – ёрвораман!” деб юришибди.

Шиорлар мустабид сиёсий тузумларнинг ажралмас бир қисмидир. Унинг шиорларини танқид қилган одамларни тузум кечирмаган бўлса-да, баъзи ижодкорлар Абдулла Қаҳҳордек шундай йўлларни топишган-ки, улар одамларда ҳақиқатни англаш эҳтиросларини қўзғатган. Иккита мисол келтираман.

1-чи мисол: Кенг, бироқ “илонизи”, уфққа туташган асфальт йўлини кўз олдингизга келтиринг. Йўлнинг икки томонида, кета-кетгунча, ҳар 50 метрда биттадан, ҳар бири икки ёғочоёққа ўрнатилган, шиорлар битилган стендлар кўринади. Йўлда бир мотоциклчи йиқилиб ётибди (олдинги планда), унинг устига энгашган ҳолда бир мухбир ерда ётган мотоциклчига микрофон тутиб савол бераяпти:

- Аварияга учрашингиздан бир лаҳза олдин сизнинг эътиборингиз нимага қаратилган эди?
Мотоциклчи йўл четидаги бир стендни кўрсатаябди, стендда эса ушбу чақириқ-шиор кўзга ташланади:
- “Ҳар бир она товуқдан йилига 395 та тухум олишга эришайлик!” (Тамом).

Бу сатирада рассомнинг моҳирлиги шунда-ки, у сиёсий тузумни бевосита тилга олаётгани йўқ, у тузум шиорлари бебурд ва фожеали эканини оддий тилда айтмоқда. У оддий бир расм билан бебурд тузумга нисбатан одамларда норозилик эҳтиросини уйғотмоқда, ҳақиқатни англатмоқда.

2-чи мисол: Расмнинг олдинги планида танаси одам, боши мушук бўлган бир эркак ва бир аёл зоти (эру-хотин бўлса керак) тасвирланган. Улардан 100-200 м. нарида улар томон танаси одам, боши сичқон бўлган катта оломон келмоқда. Уларнинг қўли мушт бўлиб тугилган ва ҳавога кўтарилган, бир қисми қўлида “Йўқолсин!”, “Кет, даф бўл!”, “Эркинлик!” деган шиорлар ёзилган транспарантлар кўтариб олган.

Мушук бошли эркак ғазаб билан яқинлашиб келаётган оломонга қараб турибди, аёли эса қўрққанидан қалтираб эрининг пинжига тиқилиб турибди. Мушук бошли эркак ғазаб ичида: “Мен адашдим, ўз вақтида буларнинг ҳаммасини еб ташлашим керак эди!” деб турибди. (Тамом).

Сатирик рассом бу расм орқали одамларга: “Сиз инсонсизлар-ку! Ҳатто ҳамма вақт мушукларга ем бўлиб келган сичқонлар ҳам истибдодга қарши исъён қилиши мумкин!”- демоқчи. Унинг иккинчи ғояси шундан иборат-ки, мустабид раҳбар исъёнчилар калтаги остида ўлаётган пайтда ҳам товба қилмайди, мустабидлик инсон табиатига зид эканлигини ҳеч қачон тушунмайди.

1996 йил Шавкат Мирзиёеа Жиззах вилоятига ҳоким бўлиб келгач, унинг биринчи қилган ишларидан бири вилоят ҳудудида шиорларни кўпайтирди. Бир куни мен ўз машинамда Жиззахдан Тошкентга кетаётиб эринмай йўл четидаги шиорларни санай бошладим. Санашни вилоят ҳокимияти олдидан бошладим ва уни “бетонка” бўйлаб Сирдарё вилояти чегарасигача давом эттирдим.

Саноқ мени ҳайратга солди: бир неча юз (аниқ рақам ҳозир ёдимдан кўтарилган) шиорнинг ҳаммаси қип-қизил ёлғондан иборат эди! Халқни алдовда сақлаш, унда сохта ишонч эҳтиросини уйғотиш учун мустабид ҳукумат пулни аямас экан!

Махсус хизмат идоралари (МХИ) тузумга қарши турган инсон (диссидент)ни дарров ўлдириб юбораверишмайди. Энг мустабид тузум ҳам халқаро шов-шувдан ҳадиксираб туради. 90-чи йиллар бошида ҳақиқатни парламент минбаридан туриб И.Каримовнинг башарасига айтган Шавриқ Рўзимуродовни улар 2001 йилга келиб ўлдиришди.

МХИ диссидентни ўзоқ кузатади, унинг характерини ўрганади, бўш жиҳатларини аниқлайди. МХИ диссидентни дарров қамоққа ҳам олмайди, уни қамаш учун адашишга ундайди. Бунинг учун улар махсус эффектлардан фойдаланадилар. Шулардан бирини МХИ мард шоир Юсуф Жумага нисбатан қўллашди. Юсуф - эҳтиросли ва тез ишонувчан инсон. МХИ, одатда, бундай одамларнинг ёнига ўзларининг махсус тайёрланган бирор одамини “қўшиб” қўйишади. Бу одам диссидентнинг ишончига тўлиқ кириб олгач, уни ҳар қадамда “қиздириб” боради. Юсуфга ҳам МХИ бир журналистни тиркаб қўйди. У журналист билишимча хоразмлик тадбиркор-диссидент Абдуллаевга ҳам тиркаб қўйилган эди.

Мазкур журналистнинг роли айниқса 2003 йил октябрида (адашмасам) Тошкентда, “Саёҳат” меҳмонхонаси конференц-залида Пўлатжон Охунов томонидан ташкил этилган конференцияда билиниб қолди. Бу конференцияда Юсуф Жума ва Абдуллаев энг эҳтиросли чиқиш билан кўзга ташландилар. Конференциядан кейин мен у журналистни “Фридом Хаус” ташкилоти офисида айбини бўйнига қўйдим – у эътироз билдира олмади. Юсуф ҳам унинг асл башарасини сал кейинроқ билди ва алоқани узди. Юсуфнинг охирги кунларда эълон этилган икки мақоласини ўқиб мен жуда афсусландим.

Мен Юсуфга ҳамма вақт оддий бир сафдош деб эмас, балки буюк сафдош сифатида қараганман. Менинг билмас ақлим шу хулосага келди-ки, ҳозирги кунда Юсуф билиб-билмай (аниқроғи, билмай бўлса керак) МХИнинг бир шарлатан-сиёсатчи орқали усталик билан амалга ошираётган манипуляцияси қурбони бўлмоқда. Манипуляция моҳиятини билмаган ўқувчилар учун мен уни бир мисол билан тушунтирмоқчиман.

Бильярд ўйинида уста ўйинчи ўзининг ҳар бир уришида фақат иккита шардан фойдаланавермайди. У бир пайтнинг ўзида 3 ва ҳатто 4 шарни ўйинга киритиши мумкин. У, масалан, А шар билан В шарни уриб, В ни халтачага туширишни мўлжалламоқчи бўлмасдан, В шар учинчи С шарга тегиб, уни (С ни) халтачага туширишни мўлжаллаши мумкин. Бу уришда А ва С шарлар бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ, бироқ уларни ўртада турган В шар боғлайди, яъни манипуляцияда қатнашади. Ўйинчи А шарни В шарга ураётганда С шар зарба охир-оқибат ўзига берилишини “билмайди” ҳам. В шар эса асосий иштирок этувчи бўлса-да, у “пана”да қолиб кетаверади.

Охирги икки мақоласини Юсуф ўз ташаббуси билан ёзганига мен ишонмайман. Асосий ўйинчи (МХИ) бу ўйинни ташкил қилар экан, у А шар билан В шар (мен юқорида айтган шарлатан-сиёсатчи)ни ишга солиб, С шар (Юсуф Жума)ни “тўр”халтага туширган, чунки МХИ Юсуф нафақат изчил, қайтмас диссидент эканлигини, балки ўта эҳтиросли инсон эканлигини ҳам яхши билади. МХИнинг бу мураккаб ўйинида яна бошқа, мас., D шари ҳам қатнашган бўлиши мумкин – бироқ буни иштирокчилардан бошқалар айтиши қийин.

Ҳокимият (давлат бошқаруви)ни амалга ошириш шакллари олти хилдир: 1) куч ишлатиш; 2) мажбурлов; 3) Рагбатлантириш: 4) Ишонтириш: 5) Манипуляция (чалғитиш) ва 6) обрў-эътиборлилик (авторитет). Айнан манипуляция МХИ ва унга яқин органларнинг асосий қуролидир.

Шундай қилиб, эҳтирос инсонни ҳар куйга солиши мумкин. Ислом олимлари, ҳуқуқшунослари ва ҳакамлари инсон табиатидаги нафақат ЭҲТИРОСни, балки у қандай оқибатларго олиб келиши масалаларини ҳам чуқур ўрганганлар. Ёзувчи, шоир, ашулачи, раққос (раққоса), мусиқачи, рассом, шатранжчи (шахматчи) ва баъзи бошқа касб эгалари фаолияти бошдан-оёқ эҳтирос билан боғлиқ бўлгани учун, “Мухтасар” китобида ёзилишича, ислом ҳуқуқшунос ва ҳакамлари уларни ишга гувоҳ сифатида жалб қилишмас экан. Бундай инсонларнинг эҳтироси уларни ишда (мас., жиноят текширилаётган ишда) объектив (холис) бўлишга тўсқинлик қилар экан.

Авторитар Ўзбекистонни 22 йилдан бери бошқараётган И.Каримов ва унинг амалдаги ёки собиқ шериклари Рустам Иноятов, Рашид Қодиров, Зокир Алматов, Бўритош Мустафоев, Убайдулла Мингбоев, Шавкат Мирзиёев, Эркин Халилов ва минглаб бошқалар давлат бошқаруви шаклу-шамойилининг 1-чи, 2-чи ва 5-чиси асосида сиёсат юргизиб келганлар ва юргизмоқдалар.

МАНФААТ – шарлатан-сиёсатчиларни шакллантиради
Ҳокимиятни эгаллаш ҳисси (қандай йўл билан унга эришишдан қатъий назар) инсон эҳтиросининг энг баланд чўққиларидан биридир. Инсон шунга қўл урса-ю, бироқ мақсадига эриша олмаса, бу ҳолат унинг рўҳида оғир оқибатлар қолдириши мумкин (ҳатто ўзини ўлдиришгача). Бундай одамлар мустабид тузумга қарши курашган бўлсалар-да, ҳеч нарсага эриша олмасликларига ишонч ҳосил қилгач, ўзлари ҳам юқорида келтирилган 6 та усулларни, айниқса манипуляцияни, ишлатишга ўтишлари мумкин. Ўзбек мухолифати ичида ҳам ана шундай шарлатан-сиёсатчиларни учратиш қийин эмас.

Мен ушбу мақоламни инсоният ишлатиб келган учта асосга бағишладим ва уни “Мантиқ, эҳтирос ва манфаат” деб атадим. МАНТИҚ – алдамайдиган монолит, яъни энг қудратли, бузилмас ва мустаҳкам асосдир. ЭҲТИРОСнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бор. Эҳтироснинг салбий жиҳатлари даҳшатли бўлиши мумкин – 2010 йилги Ўш-Жалолобод воқеалари бунга яққол мисолдир. Эҳтирос алоҳида олинган инсонда ҳам ўзгарувчан бўлиши мумкин. Ҳар нарсага эҳтироси ўзгарадиган одам, одатда, алданишга мойил бўлади. Шунинг учун эҳтирос бирор ижобий нарсага мустаҳкам асос бўла олмайди.

Инсоннинг МАНФААТ устига қурилган дунёқараши, кураши, иш услублари, ҳаёт тарзи, оила боқиши (ва ҳ.) одатда энг тубан, энг жирканч асос каби қаралади. Манфаат отани боладан, акани укадан, дўстни дўстдан ажратади, жамиятни инқирозга судрайди, нафрат ва муътеликни шакллантиради. Буни ҳамма билади ёки интуитив тушунади. Манфаат мустамлака, истибдод ва қулликка қарши курашган халқ йўлбошчиларини яна мустабид раҳбарга айлантириши мумкин. Африкадаги Зимбабве раҳбари Роберт Мугабе инглиз мустамлакачиларига қарши курашда халқ тан олган қаҳрамони бўлган бўлса-да, ҳокимият тепасига келгач, дунёнинг энг мустабид раҳбарларидан бирига айланди.

Афсус-ки, ўзбек мухолифатини издан чиқарган эҳтирос ва манфаат ҳануз ўз ҳукмини сурмоқда. Унинг инқирози фақат мустабид тузум зуғумлари маҳсули эмас. Унинг инқирозида мухолифат вакиллари, айниқса раҳбарларининг носоғлом эҳтироси ва шахсий манфаати катта роль ўйнади. www.harakat.йўқ сайти чоп қилаётган мақолалар бунинг ёрқин далилидир.

Агар ўзбеклар ичида соғлом мухолифат бўлса, бу куч бир неча душманга қарши кураш олиб бориши керак: 1) И.Каримов бошлиқ мустабид ҳукумат; 2) 90-чи йиллар бошида шаклланган мухолифатнинг шарлатан-сиёсатчилари ва 3) уларга хизмат қилаётган расмий ва норасмий оммавий ахборот воситалари ШУ ДУШМАНЛАРДИР,

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сиёсий мардлик ва жаҳолат вируси ҳақида

Post by Admin on Fri Jan 13, 2012 6:34 am

Сиёсий мардлик ва жаҳолат вируси ҳақида

Қозоғистонда ҳам худди Ўзбекистондаги каби 22 йилдан бери Москва томонидан КПССнинг Политбюроси томонидан тайинланган раҳбар Нурсултон Назарбоев худди Ислом Каримовдек узлуксиз, ҳокимиятга маҳкам юпишганича ўтирибди тахтда.

Аммо бу икки раҳбар ўртасида озроқ фарқ бор. Каримов ўта жоҳиллиги, қаттиққўллиги ва меҳрсизлиги билан ажралиб туради. Назарбоев ҳам қаттиққўл, у ўз жоҳиллигини Жанаозендаги халқ намойишини қонга ботириш орқали буни исбот қилди. Мен бундан бир неча йиллар илгари бир мақоламда ёзган эдим: Каримовнинг жаҳолатпарастлиги бир касалликдир ва у ўта юқумли касаллик вируси каби ён атрофдаги давлатлар ва уларнинг раҳбарларига ҳам юқиши мумкин деб.  http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t422-topic#1031   Худди шундай бўлди ҳам.

Қозоғистон ҳукуматининг Ўзб.Ҳукуматидан яна бир яққол фарқи бу секин аста у ерда сиёсий мухолифат ва матбуотга озроқ эркинликлар беришда кўринаяпти. Албатта булар кўрқа писа қилинаётган кичик қадамлар холос. Аммо уларнинг аҳамияти катта.

Яқин ўтган кунларда у ерда сиёсий Мухолифат вакилларнинг ТВда тортишувларини кўрсатишибди http://www.ca-news.org/news/871301?from=rss&utm_source=twitterfeed&utm_medium=twitter
Қойил қозоқ ҳукуматининг сал бўлсада шундай ишларга жазм қилганига.
Инсонларнинг ақлини сиз улар сўхбат қурганда биласиз. Диктатор томонидан тайинланган ва Ўз кабинетларининг эшикларини маҳкам ёпиб ўтирадиган гўрсўхталарнинг ақли, фаҳм фаросати қанақа эканлигини диктатордан бошқа ҳеч ким билмайди.

Ҳолбуки ҳар қандай нормал жамиятда, демократия қадриятларини сал бўлсада тушунадиган давлатларда ҳар қандай вазир ёки парламентда гердайиб ўтирадиган сиёсатчиларни халқ аввал ТВларда, газеталарда, конференция ва Форумларда кўриб, улар билан савол жавоб қилиб уларни танийди.
Фақат ана шундай йўллар билангина сиёсатчиларнинг ким эканликларини билиш мумкин холос.

Аммо Ўзб.Ҳукумати ўзининг сиёсий рақиблари бўлмиш Мухолифатдан ўлгудек қўрқади. У Мухолифат билан фақат қамоқхоналарда, панжара ортидан гаплашади.
Нега Ўзб.Ҳукумати бизлардан бунчалик қўрқади? Ана шу савол атроида барча фуқаролар, айниқса сиёсатга кириб келаётган ёшлар ўйлаб кўришлари лозим.

Ўзб.Ҳукумати ҳеч қачон сиёсий Мухолифатга Қозоғистон Ҳукуматидек имкон бермайди. Чунки бу ҳукумат биладики бу қўрқоқ вазирлари ва сиёсатчилари таркибида Ўзбекистон Мухолифат Фаоллари б/н беллаша оладиган бирорта мард йўқ!


Ҳазратқул Худойберди
2012.01.13


Admin tomonidan Fri Mar 20, 2015 6:00 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Айрим мўҳим Суратлар

Post by Admin on Tue Jan 17, 2012 4:30 am

Текшириш.Айрим суратлар:

<script type="text/javascript" src="http://widgets.twitpic.com/j/2/widget.js?username=JusticeRebell&colorbg=FFFFFF&colorborder=E2E2E2&colorlinks=5C9FCC&colortweetbg=F2F2F2&colortweets=222222&theme=standard&width=250&count=5&timestamp=1"></script>

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Наъматакнинг умидворлиги...

Post by Admin on Thu Jan 19, 2012 8:39 am

Наъматакнинг умидворлиги...

Бугун тонг саҳарда, одатдагидек бир давра айланиб югуриб келиш учун кўчага чиқдим. Аммо оёқ остиларимдаги музлаган ер “Шошма, ҳовлиқма, эҳтиёт бўл!” дегандек ғижирлай бошлади. Кеча майдалаб ёққан ёмғир кечаси тушган совуқдан майда муз доначаларига айланибди. Агар қадамни салгина ножўя қўйсангиз оёқларингиз осмондан келиши ҳеч гап эмас.

Секин тротуар четидан кетар эканман совуқ қота бошладим ва бош ёпинғичимни бошимга ташлаб олдим. Оёғим остидаги шағал тош ҳам музга қўшилиб музлагани учун у яхшигина тиргак бўлибди, шу учун аввалига секин, кейин эса сал тезроқ югура бошладим. Ниҳоят совуқ ҳаво, сирпанчиқ ер ва спорт кэдамни ўртасидаги ўзаро дўстона ”келишув”ни топгач хавотирим сал тарқади ва югуришда бемалолроқ давом этдим.

Ҳатто шу оддий югуришда ҳам ана шу мутаносиблик, табиат билан келишувга эриша олмасангиз сизнинг қилаётган ҳаракатларингиздан ҳаловат олишингиз ёки ҳузур топишингиз амри маҳол. Буни мен турли туман вазиятларда синаб кўриб шу хулосага келганман.

Токи инсон бир ишни қилаётганда ўз ҳаловатини топмаса, агар унинг жисми ва дили , фикрларию ҳиссиётлари табиат, мўҳит ва вазият билан гармоник тарзда уйқаш, ҳамоҳанг бўлмаса у ҳолда натижа нари борса “қониқарли” даражага етади ҳолос. Аммо бундай вазиятда сиз “аъло” ёки “гўзал” натижалардан умид ҳам қилмаслигингиз керак.

Ана шундай ўй фикрлар қуршовида югуриб борар эканман тўсатдан кўзим доим эътиборимни тортадиган бир тўп наъматакка тушди. У мен югурадиган ўрмон ичидаги йўлакнинг шундоққина биқинида ўсади. Ёзда чиройли бўлиб гуллаб мени ўзига маҳлиё қилади. Кеча уни кўрганимда бу соддадил наъматак январ ойига ҳос бўлмаган иссиқ кунларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб ёки нималардандир умидвор бўлиб куртак ёза бошлаганини кўргандим. Шунда мен унга “Эҳ сени қараю, соддадилгинам. Ахир бу иссиқ кунлар вақтинча. Эрта индин совуқ тушиб қолса нима қиласан? Шу пайтдан куртак ота бошлабсан. Ахир ҳали бахоргача 2 ой борку қароғим” деб сал уришган эдим.
Бугун кечаги ёмғир ва кечки совуқдан энди очила бошлаган бечора куртаклар муз қотиб қопти....Эссиз...

Соддадиллик.
“Шу табиат ҳам бечора дарахтларни алдаб, аввалига иссиқ, кейин эса тўсатдан совуқ ҳавони юборгани чатоқ бўлдида” деб ўйлашим билан Она табиатга ва Аллоҳга шак келтириб бўлмаслигини эсладим ва улардан кечирим сўрадим.

Она табиат инсонларни, ҳайвонларни, дарахтлару қушларни ҳар замонда синаб турса керак, “Қани улар мени қанчалик севар эканлар, қанчалик мени ҳурмат қилар эканлар” деб. Биз эса кўпинча унутиб қўямиз Она табиатни ҳурмат қилишни, унинг ўз қонун қоидалари борлигини.

Умидворлик.
Бу туйғунинг бўлгани албатта яхши. Умидсизликдан худо сақласин. Умидсизлик инсонни тушкунликка етаклаши ва унинг бошига оғир савдолар солиши мумкин. Шу учун ҳар қандай оғир шароитда ҳам одамзод умидини осонгина узиши керак эмас.
Аммо у аввалига ўз олдига яхши, пухта ўйлаб кўрилмаган, амалга ошириб бўлмайдиган улкан режаларни қалаштириб ташлаб, кейин уларни амалга ошира олмай ўзини қийнамаслиги ҳам керак.

Талабалик йилларимда Тошкентдан қишлоққа ҳар борганимда кўпинча йўлим устидаги Каттақўрғонда тўхтаб, Баҳодир акамларникига тушиб ўтар эдим. Шундай кунлардан бирида 3 яшарлик жияним Нодирбекни ўйнатар эканман, “Сенга Тошкентдан нима олиб келай?” деганимда у “Велосипед!” деб айтган эди. Мен унга “Бўпти, туғилган кунингга мен битта велосипед олиб келаман” деб ваъда берворган эдим, Баҳодир акам “Ўзинг талаба бўлсанг, қандай қилиб унга велосипед сотиб оласан. Уни бекорга умидвор қилмагин” деган эдилар. Илоҳим жойлари жаннатда бўлсин, жуда фикрли одам эдилар.

Орадан ойлар ўтиб, мен иқтисодий аҳволим имкон бермай, ҳатто ҳар шанба ва бозор кунлари мардикор бозорида ишласам ҳам топган пулларим ижара ҳақини тўлаш, яшаш ва йўл ҳаражатларидан ортмас эди. Шу сабаб мен жиянимни умидвор қилиб унга берган ваъдамни бажара олмаган эдим. Ҳозир у катта дўхтир бўлиб ишлайди, балки мени ваъдамни унутиб ҳам юборгандир, аммо мен унутганим йўқ. Худо имкон бериб у ёқларга бориш яна насиб этса унга ўз қўлим билан ваъда қилган велосипедни олиб бериш ниятим бор. Ваъдага вафо қилиш ҳеч қачон кеч бўлмаса керак деб умид қиламан.

Айни пайтда ўзимнинг яқинларим ва айрим дўстларимни асосланмаган умидворликдан қайтарган вақтларим ҳам бўлган. Айниқса онажонимнинг зорланиб “Болажоним, яқин йилларда келасанми? Сени яна бир бор кўриш менга насиб қиладими?” деб нолишларини имкон қадар чеклашга уринаман. “Аяжон, ўзингиз биласизку уларнинг қанақа эканлигини. Эсингиздаку мени ҳеч бир сабабсиз қамоққа тиқиб, кейин сизга мени ёнимга киришга ойлаб рухсат беришмагани! Яна шундай қийналиб, қамоқхона эшиклари олдида зорланишни хоҳлайсизми? Ундан кўра шу ердан туриб, тинчгина сиз билан ҳар ҳафта ҳеч бўлмаса телефонда гаплашиб турсам яхши эмасми?” деб у кишини тергайман. Бу гапларим нақадар аччиқ бўлмасин мен уларни зорланаётган онаизоримга айтишга мажбурман. Токи у киши ҳар куни мени кутиб, илҳақ бўлиб эшик пойламасинлар деб...

Аммо кенжатой укам Ҳамроқулни қотиллар ўлдириб кетишгач онажоним қаттиқ қийналдилар. У кишинининг ўша кунлардаги оҳу фарёдларига бирор инсон зоти чидай олмас эди. Мен ҳам у кишига қўшилиб йиғлар эканман онажонимга укамнинг қотилларини топишга ваъда бердим. Чунки у кишининг “Мени Алпомишдек ўғлимни ким ўлдирди? Нега ҳеч ким ҳеч нарса қилмаяпти? Қотилларни ким топади, қачон топади? Мени полвондек ўғлим индамай ўлиб кетаверадими? Ахир одамни қадри шунчаликми?!” зорланишларига қарши менинг у кишининг дил яраларига ягона малҳам бўлиши мумкин бўлган сўзларим фақат ана шу сўзлар эди холос...

Мен онажонимга”Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йил ўтса ҳам билинади”. Мен бир куни қайтиб бораман ва укамни қотилларини топмагунча жим ўтирмайман” деб юрагимни тўридан чиқариб ваъда бердим, онаажонимга у кишининг кенжатой ўғилларига қасд қилганлар албатта паст бўлишларини айтдим.

Онажонимни бу оғир мусибатдан эсон омон чиқишлари жуда қийин бўлди. Фақатгина оиланинг катталиги, ҳалок бўлган укамнинг оиласи, болалари, акам, укам ва сингилларим, уларнинг болалари, ҳаммалари жамоат жам бўлиб онажонимни сал бўлсада қайғу ва ғамдан олиб чиқишга эриша олдилар, ҳар ким қўлидан келганича ўз ҳиссасини қўшди. Илоҳим укам Ҳамроқулни жойи жаннатда бўлсин, унга қасд қилганлар паст бўлсин!


Бугун кўпчилик умид билан яшамоқда. Ҳар кимнинг ўз орзу умидлари бор. Илоҳим барчанинг умидлари руёбга чиқсин. Аммо ҳеч кимни биров бекордан бекорга умидвор ҳам қилмасин.

Агар инсон ўз ҳаловатини топса у ҳар қандай оғир муаммоларни енга олади. Ана шу нарса, яъни кўнгилдаги ҳаловат ҳаммамиз учун ўта мўҳим бир туйғудир. Умид қиламанки мен суйган наъматак ҳам Она табиатнинг унга берган дарсидан ўз хулосасини чиқариб олади ва баҳор келиши билан гуллаб, яшнаб мени ва бошқа инсонларнинг ҳам кўзларини хушнуд қилади. Чунки баҳор албатта келади. У ҳозир эшик ортида сабр тоқат билан ўз навбатини кутиб турибди холос.

Ҳазратқул Худойберди
2012.01.19



Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ғурбат кўп фосиқлар кўп бўлган жойда

Post by Admin on Sat Feb 04, 2012 7:35 am

Ғурбат кўп фосиқлар кўп бўлган жойда

Яхшилик қийматин қилгандан сўра
Садақа савобин бергандан сўра
Касаллик дардини бемордан сўра
Муҳаббат сирларин ошиқдан сўра

Ўғрининг йиғисин хилватдан сўра
Соддалик азобин фосиқдан сўра
Ёмоннинг жазосин Оллоҳдан сўра
Жаҳолат азобин мажруҳдан сўра.

Савол кўп сўрайман десанг дунёда
Жавоб кўп изласанг ҳар бир замонда
Ошнанг кўп дўстинг кам асли дунёда
Ғурбат кўп фосиқлар кўп бўлган жойда

2012 йил 4-феврал. Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ҳаловат биноси

Post by Admin on Sun Feb 19, 2012 6:49 am

Ҳаловат биноси

Ҳаловат биносин қургин бақувват
Аввало ғиштларин топгил эринмай
Ундан сўнг лойинги жуда пишиқ қил
Лойнинг етилиши чун бергил сал фурсат

Ундан сўнг асосни қилгин мустаҳкам
Эринмай зичлагин остини унинг
Асоси мустаҳкам бўлган бинони
Довуллар, бўронлар йиқолмас ҳеч вақт!

Ғиштларнинг номларинг эслаб қол маҳкам:
Асабдир уларнинг энг асосийси
Билимдир ундан сўнг келгучи бири
Билим кўзаси эса тубсизлик қаъри

Соғлиғинг ғиштларнинг зўридан бири
Довўлларга чидайди ғиштларнинг зўри
Хом ғиштлар ярамас бундай ишларга
Пиширгил ғиштларни йил ўтган сари

Чегара дейилур навбатдаги ғишт
Кундалик ҳаётинг белгилайди у
Ҳар ишда, ҳар жойда қўйганда қадам
“Тўхта!” деб гоҳида силтайди бир дам!

Қулоқ сол сен унинг ҳайқириғига
Бепарво бўлмагин юрсанг йўлларда
Етти томон ҳақида айтганман масал
http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t52-topic#546
Шуларни эслагин ҳар бир қадамда

Ухласанг ёки сен бўлсанг ҳам бедор
Шунга ҳам чегара қўйгил, бу даркор
Узоқ ухлаб қилма бошингни гаранг
Ёмон ўйлар оғушида дема сўнг аттанг

Таоминг, сувингда бўлсин чегара
Маишат, тўйингда бўлсинг чегара
Сўҳбатинг, ишларда бўлсин чегара
Ҳар бир юрган йўлларда бўлсин чегара

Таҳлил деб аталмиш навбатдаги ғишт
Барчасин ичида балки мўҳим ғишт
Агар ҳар қадаминг қилолсанг таҳлил
Баракалла биродар!Донишмандсан,бил!

Таҳлилнинг маъноси буюкдир дўстим
Таҳлилнинг савоби улкандир дўстим
Фақат таҳлил орқали топарсан жавоб
Агар барча дардинга бўлмаса тавоб

Изн беринг бир масал айтайин сизга
Айтгинчи қайсида бордир ҳаловат
Саройда хўмрайган анув шоҳдами
Ёки жилмайиб турган бир боғбондами?

Нега у хўмраяр ҳоқон бўлса ҳам?
Нега у ҳеч қачон тўймас шавкатга?
Не сабаб кулганни кўролмайди у
Нечун ётоқхонасин қўриқлар аскар?

Нега энди бу боғбон жилмаяр доим?
Ҳатто кутган ҳосили бўлганда ҳам кам
Не сабаб борига қилар у шукур
Қаттиқ нон егани, деяр “Ҳар тугул”

Ҳазратқул Худойберди
2012 йил 19-феврал


http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t52-topic#546

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик ҳаёт муаммолари

Post by Admin on Thu Mar 01, 2012 8:54 am

Кундалик ҳаёт муаммолари

Ҳаётимизда ҳар куни турли туман воқеалар бўлиб туради ва биз истаймизми, йўқми, улар бизнинг ҳаётимизда ўз аксини топади. Улар биз ҳар куни қилаётган ишларимиз ва режаларимизга ўз таьсирини ўтказиб боради...
Айрим кунлар “жиддий талафотларсиз” ўтса, бошқа кунингиз воқеалар ва тафсилотларга бой бўлади. Гоҳида бир кунда бўлган воқеалар бир ҳафта ва ҳатто бир ойга татийдиган даражада мазмунли бўлади...

Кеча, календарь бўйича қишнинг охирги куни бўлмиш 29 февралда 3 нарса мени эътиборимни ўзига тортди. Биринчиси, тонг саҳар 3да туриб аввал Ўзбекистондан келган нохуш хабарга кўзим тушди. Унда айтилишича, тиниб тинчимас курашчи Абдулло Тожибойни милисалар ушлаб, уни милиция ховлисидаги кучуклар сақланадиган катакда 23 соат ушлаб ўтириб масхара қилишибди ярамаслар. Бу ҳақда дарҳол Фасебокда кескин бир қўшимча билан ахборот тарқатдим https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10150583394089503 ва бу ишда шахсан диктатор Каримов ва генерал Баҳодир Матлюбовларнинг қўли борлигини таькидлб ўтдим. Сабаби, оддий милиционерлар ҳеч қачон ўз ташаббуслари билан ёши 70дан ўтиб қолган одамни жиддий сабабсиз бу қадар таҳқирлашга журьат қилишмайди. Фақатгина тепада ўтирган муттаҳам раҳбарларнинг буйруқларига асосан улар ана шундай жиноятга қўл уришлари мумкин.

Иккинчи воқеа. Фасебокда шу нарсаларни ёзиб турганимда у ерда менга таниқли журналист Исмат Хушев боғланди. Салом аликдан сўнг у ўзининг янги очилган “Дунё ўзбеклари” деб аталмиш сайти http://dunyouzbeklari.com/ учун бир мақола ёзиб беришимни илтимос қилиб қолди.

Мен И.Хушевни бир,икки марта қаттиқ танқид қилганман, унинг ўз хотираларида диктатор Ислом Каримовни сал меёридан ошириб мақтаб юборган жойлари учун http://www.stopdictatorkarimov.com/ablah.htm . У менимча танқидни тўғри қабул қилган. Умид қиламанки, келажакдаги у ўз хотираларида ҳар бир сиёсатчини ва айниқса мингларча инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган бир давлат жиноятчисининг қиёфасини ёритишда аслида унинг қандай инсон эканлигини тўну чопонга ўрамай, борлигича тасвирлайди.

Учинчи нарса, бу Ўзбекистоннинг кучли шоирларидан бири, биродаримиз Холдор Вулқонниинг сайтида http://muvozanat.info/ унинг яқинда Россияда бўлажак президентлик сайловларида ашаддий чекист, кўплаб эркин фикрловчи инсонларнинг бошини еган, 2000нчи йилда Чеченистонга ва умуман Кавказ халқларига қарши янги урушни очиб, юз минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига, ярим миллиондан ошиқ инсонларнинг эса бутун дунё бўйлаб сарсон, саргардон бўлишига сабабчи бўлган Путин номзодини чин юракдан қўллаб қўвватлашини айтгани бўлди.

Исмат Хушев илтимос қилган мақолани қачондир ёзарман деб компьютер ғаладонига ташлаб қўйган эдим. Аммо дўстимиз Холдор Вулқоннинг бу гапи ушбу мақолани ортга ташлаб қўймасдан, ёзишга ундади мени...

Чумчуқ суйса ҳам қассоб суйсин

Қадимги грек файласуфлари “Ҳар ким ҳам сиёсатчи бўла олмайди, аммо ҳар ким ҳам сиёсатчиларга баҳо бера олади” дейишган.

Бу дунёдаги ҳар бир инсоннинг турли туман қизиқишлари бор. Айримларнинг қизиқишлари конкрет бир нарсага қаратилган ва улар ўша соҳадан бошқа нарсаларга унчалик қизиқишмайди. Чунки улар қизиққан нарса гоҳида шу қадар чуқур, чегара билмас муаммолар ва ажойиботларга бой бўладики, у инсон бошқа нарсаларга вақт ажрата олмайди. Масалан, бир кучли рус физик олимидан Александр Пушкин ҳақида сўрашганда у "Ким у Пушкин?" деб жавоб қайтарган экан.
Холдорбек дўстимиз шъериятда кучли бир муттахасис. Аммо сиёсатда нўноқ бир одам. Агар у сиёсатга ҳам бошқалар каби кўпроқ вақт ажратса шъерият ва умуман ижодига кам вақт қолиши мумкин. Албатта у файласуфлар айтгандек ҳар бир сиёсатчига баҳо бериши мумкин. Аммо бундай ҳолатда ёки чуқур тайёрланиб, аввал масалани моҳиятига етиб, кейин баҳо бериш ёки, агар жиддий тайёрланишга вақт бўлмаса, бу нарсадан ўзини тийиши керак. Қовун тушириб қўймаслик учун.

Шу ўринда мен бошқа инсонларнинг ҳам фаолиятларига қараб, уларга ўз сиёсий билимим ва тажрибамдан келиб чиқиб баҳо беришга қарор қилдим.
Менинг фикримча Ислом Каримов, Жорж Буш, Тони Блайер, Силвио Берлускони, Герхард Шрёдер, Владимир Путин, Башар Асад, Муаммар Қаддофий, Илҳом Алиев, Нурсултон Назарбоев, Қурбонқули Бердимухамедов, Курман Бакиев, Роза Ўтинбоева, Алмаз Атамбаев, Роберт Мугабе, Пиночет, Гитлер, Муссолини каби инсонлар сиёсатга адашиб кириб қолган одамлардир.

Бу инсонларнинг сиёсатда ноқобилликлари уларнинг сиёсий фаолиятлари давомида яққол кўринган ва улар сиёсатда кўплаб жиноий ишларга қўл урганлар. Уларнинг айримлари миллионлаб инсонларнинг ҳаётларига хавф хатарлар яратиб, уларнинг кундалик ҳаётларини жаҳаннамга айлантирган бўлсалар, бошқалари миллионлаб инсонларнинг ҳаётларига зомин бўлган жиноятчилардир.

Энди ўз ҳаётини сиёсатга бағишлаган ва бугунги кунда сиёсий раҳбарликка даъво қилган ва қилаётган айрим инсонлар ҳақида. Уларнинг ичида ҳам бу соҳага лойиқ ва нолойиқ инсонлар бор. Биз уларнинг ҳам қобилиятлари ҳақида аниқроқ бир фикрларни, таҳлилий хулосаларни билишимиз керак. Чунки озроқ вақт ўтиб бу инсонлар турли туман йўллар билан давлат даражасида олиб бориладиган сиёсатга кириб келишлари ва демак бошқалар – мен ва сизнинг ҳаётингизга, турли туман кўринишда таьсир ўтказишлари мумкин.

Шу сабаб сўҳбат йўналишини Ўзбекистонга қаратсак, мамлакат сиёсий саҳнасида диктатор Каримовдан кейинги даврда сиёсий етакчиликка даъвогарлик қилаётган ёки таъқиб, тайзиқ туфайли ўзларини сиёсатдан четга олган бир талай инсонлар бор. Масалан Шавкат Мирзиёев, Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ, Баҳодир Чориев, Санжар Умаров, Нодира Ҳидоятова ва Шуҳрат Исматуллаев.

Булар ичида фақат бир инсон ҳақиқатан ҳам сиёсатчи деган касбни уддалай олади ва адолат ила сиёсий раҳбарлик қила олиш салоҳиятига эгадир. Аммо айнан ана шу одамни Ўзбекистон Ҳукумати таъқиб, тайзиқлар, унга қарши ҳужумлар уюштириб, уни сиёсий саҳнани тарк этишга мажбур қилишди. У рўйхатдаги номлар ичидаги энг сўнггисидир.

Қолганлардан на Мирзиёев, на Пўлатов, на Солиҳ, на бошқалари нафақат сиёсий раҳбарликка, балки оддий сиёатчи бўлишга ҳам қодир бўлмаган инсонлардир. Бу хулосалар уларнинг 20 йиллик сиёсий саҳналардаги фаолиятларини таҳлил қилиб, фактларга асосан ёзилмоқда.

Агар дўстимиз Холдор Вулқон билмасдан, тушунмасдан Путинни қўллаётган бўлса, уни тушуниш мумкин. Бу сиёсатга қизиқмаган одамнинг оддий бир адашиши холос. Аммо юқорида номлари келтирилган инсонлар умрларининг энг самарали бўлиши мумкин бўлган бир неча ўнлаб йилларини сиёсатга бағишлашган. Ҳолбуки уларнинг бирортасида сиёсатчи бўлишга уқув ҳам, салоҳият ҳам, билим ҳам ва жиддий меҳнат қилиб бу камчиликлардан қутулишга интилиш ҳам бўлмаган.

Фараз қилингки, бир катта оркестрга мусиқага қаттиқ қизиқувчи бир одам ўзининг скрипка чалишни яхши эплаши орқали ишга киради. Аммо унинг мусиқага қизиқиши аслида сизу мени қизиқишимиздан сал кўпроқ ва кучлироқ холос.
Буни сабаби оддий, уни болалигидан шунга ундашган, масалан Моцартнинг саньатини севган онаси ёки отаси “мени болам ҳам буюк саньаткор бўлсин” деган орзу ният билан уни ёш болалигида мусиқа тўгарагига беришган. Йиллар ўтиши билан ўзининг асл таланти нимада эканлигини билмаган болакай эртаю кеч, назорат остида скрипка чалавериб уста бўп кетган.

У нимани чалса ноталарга қараб, жуда кам хато қилган ҳолда куйларни ижро эта оладиган даражага эришган. Аммо у барибир ҳақиқий скрипкачи бўла олмаган. Ана шу нарсани тушунган куни у оркестрни тарк этади, скрипкани эса бир чеккага улоқтириб ўзи севган нарса билан шуғулланади. Аммо у ўзи нимани яхши кўриши ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган бўлсачи? У ҳолда у оркестрдан бир куни барибир ҳайдалишга мажбур, чунки у аслан ҳеч қачон скрипкачи бўлган эмас, у бундан завқ, шавқ ололмайди, томошабинларни ўзи чалган куйларига маҳлиё этолмайди.

Худди шундай Пўлатов ҳам, Солиҳ ҳам, Мирзиёеву, Умаров ҳам ҳеч қачон ўзларининг сиёсатлари билан бирор натижага эриша олмайдилар. Чунки улар ҳали бирор марта бўлсин(!) сиёсатда қудратли кучга, кучли талантга эга эканликларини кўрсата олмаганлар. Фақат Шуҳрат Исматуллаев ўзининг аслан кучли сиёсатчи эканини бир неча бор исбот қила олган. Мен бунга шахсан ўзим шоҳид бўлганман.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ҳукуматининг бош вазири сифатида олиб бораётган фаолияти асосан диктатор Каримовнинг фармони олийларини бажариш, у кўрсатган йўлдан юриш ва у тутган жоҳилият, зўравонлик, қатағон сиёсатини ҳаётга татбиқ қилиб, ўзини ҳам диктатор қилаётган барча жиноятларга шерик қилиб боришдан иборат бўлиб келмоқда.

А.Пўлатов ва М.Солиҳ эса ўтган 22 йил давомида ўзлари раҳбар бўлган партиялар ичида адолатли ва демократик принципларга асосланган мўҳит ярата олмадилар. Шу туфайли улар раҳбар бўлган партиялар бугун ўз бошларидан оғир инқирозларни кечираётган партиялардир.

С.Умаров ва Б.Чориевлар эса ҳали сиёсатчи сифатида бирор бир жиддий сиёсий масалада ўзларини кўрсата олганлари йўқ, бирор жиддий сиёсий масалада тўғри фикрлар билдира олганлари ҳам йўқ.

Шу учун сиёсатга қизиқишлари жиддий бўлган барча ёшлар, улар қаерда яшаётганларидан қатьий назар - Ўзбекистон ичидами ёки унинг ташқарисидами, келажакда Ўзбекистон давлатини ривожлантиришда ўта зарур бўлган касб - сиёсатчи бўлишга интилишлари, бу соҳадаги барча зарур бўлган билимларни ўрганишлари ва ўтган тарихга назар ташлаб, ундан керакли хулосаларни чиқариб боришлари керак.

Ҳазратқул Худойберди
2012 йил 1-март

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

МОДДИЯТ ва МАЪНАВИЯТ ўртасидаги ЗИДДИЯТ

Post by Admin on Wed Apr 25, 2012 2:31 am

МОДДИЯТ <-ва-> МАЪНАВИЯТ
ўртасидаги ЗИДДИЯТ


Зиддият эмас ҳамоҳанглик бўлсин!


Бу икки сўз, яъни маънавият ва моддият, инсоният пайдо бўлибдики ўзаро зиддиятдадир. Бунга асосан нафс, очкўзлик, ўзибўларчилик, ўзидан бошқани ўйламаслик каби инсониятнинг энг ёмон иллатлари сабабчи бўлиб келмоқда.

ББС саҳифасида чоп этилган АҚШ тужжорлари Обамани Каримов билан учрашишга чорлашмоқда ( http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/04/120423_cy_usa_uzbek.shtml деган мақоланинг асосий мазмуни бошқа, яъни 2 давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни яхшилаш бўлсада мен бу мақолада зиддиятни кўрдим.

Маьлумки, ҳар қандай тадбиркор энг аввало ўз маҳсулотини/хизматини имкон қадар кўпроқ сотиш ва шу йўл орқали бойиш ҳақида қайғуради.
Ҳокимиятда ўтирган сиёсатчиларнинг асосий қайғуси эса ўз ҳокимиятларини имкон қадар узоқроқ муддат сақлаб қолишдир.
Мухолифатдаги сиёсатчиларнинг асосий ташвиши ҳокимиятда ўтирган рақибларини ағдариб, улар ўрнини эгаллаш ҳақидадир.


Хўш, бундай ҳолда тадбиркорлар нима қиладилар? Улар ўз мамлакатларидаги ҳокимиятда ўтирган ҳар қандай сиёсатчидан унумли фойдаланиб, улар ёрдамида бошқа давлатлар ҳукуматлари билан яхши алоқалар ўрнатилиши ва шу йўл билан ўша давлатларда ўз бизнесларини эмин-эркин юритиш ҳақида қайғурадилар.
Давлатлар ва халқлар ўртасида иқтисодий алоқаларни зрнатиш ва уларни ривожлантириш албатта яхши нарса. Аммо бу ерда бир ишкаллик бор.

Афсуски, бу дунёдаги тадбиркорларнинг кўпчилиги асосан ўзлари, ўз яқинлари ва ўз мамлакатлари фуқаролари ҳақида кўпроқ қайғурадилар. Уларни бизнес юритаётган ўзга давлатлардаги халқларнинг ижтимоий-сиёсий оғир аҳволи умуман қизиқтирмайди(айрим якка дукка виждонли тадбиркорларни ҳисобга олмаганда).

Бундан ҳам бадтарроғи шундаки, аксарият тадбиркорлар ўзга давлатлардаги камбағал, ҳақ ва ҳуқуқлари доимий равишда поймол қилинаётган фуқароларнинг оғир вазиятидан ҳам унумли фойдаланишга уринадилар (кам маош тўлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилмаслик, маҳаллий сотқин милисалар ва амалдорларга пора бериш эвазига ишчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш ва ҳоказолар).

Ўзлари демократик, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган, адолат ҳукмрон бўлган жамиятда вояга етган инсонлар нега тўсатдан бу қадриятларни унутиб қўядилар?
Нега инсонларнинг логикаси маънавият тушунчаларидан кўра кўпроқ моддият тушунчалари ҳақида ўйлашни афзал кўради? Бу оғир муаммоларнинг ечимини топишни психология бўйича муттахасисларга ҳавола этайликда биз ўз эътиборимизни ана шу зиддиятни жилла қурмаганда сал юмшатиш ҳақида фикрлашиб кўрайлик.

Тадбиркорлар моддий бойликка эришиш йўлида маънавиятни оёқ ости қилмасликларини олдини олишни иложи бор.
Бу учун ҳар қандай иқтисодий масала Инсон ҳуқуқлари масаласига чамбарчас боғланган ҳолда олиб борилишини барча демократик давлатларда қонунийлаштириш лозим. Акс ҳолда демократик дунёнинг илғор тадбиркорлари ўз юртларидаги демократик қадриятларни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, ваҳший диктатура вакиллари билан гуёки ҳеч нарса бўлмагандек ҳамкорлик қилишлари, уларга қўшилиб ўша диктатура ҳукмрон бўлган мамлакат фуқароларининг ҳуқуқларини поймол қилинишида фаол иштирок этишлари давом этаверади.

Ўзбекистон мисолида айнан шундай бўлмоқда. 22 йилдан бери Каримов билан ҳамкорлик қилаётган барча чэт эллик фирмаларнинг вакиллари ўзларининг Ўзбекистондаги фаолиятларини Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий аҳволига кўзларини чиртта юмган ҳолда олиб бормоқдалар.

Бундай йўллар билан топилган бир сент ҳам аслида ҳаромдир аммо бу муттаҳам бизнесменлар ҳалол ва ҳаромни фарқига боришни истамайдилар. Улар учун энг аввало пул бўлсин. У пул ўзбек деҳқонининг қадоқ қўллари билан топилган, ғижимланиб кетган сўм бўладими ёки бирор ҳоким ва амалдорнинг ҳали тахи бузилмаган евроси/доллари бўладими, бунинг улар учун фарқи йўқ.
Айнан ана шу нарса инсониятнинг, айниқса ҳар томонлама ривожланган ва тараққиёт сари дадил қадамлар олға бораётган давлатлардаши инсонларнинг жиддий хатоларидир.

Бу хатони тузатса бўлади ва бу қийин иш эмас аслида. Бу учун инсон ҳуқуқлари курашчилари ва ўша ривожланган давлатлардаги демократик жамият вакиллари парламентдаги халқ вакиллари ёрдамида "Диктатура ёки авторитаризм ҳукмрон давлатларда иқтисодий фаолият юритиш ҳамиша ўша давлатларда инсон ҳуқуқларини барча тарафлар томонидан(айниқса ҳокимият томонидан) ҳурмат қилиниши, ҳар қандай бизнес демократияни ривожлантириш масалалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, бу соҳаларга турлича кўринишда ҳисса қўшиш (масалан, олинган фойданинг 4..5 %ини демократик ислоҳотларни ривожлантиришга қаратилган проектларга сарфлаш) орқали олиб борилиши ҳар бир Контрактда, алоҳида бўлим/параграф ҳолида ёзилган бўлиши керак" деган бир Қонун Лойиҳасини таклиф қилишлари керак. Бу учун биз, диктатура ҳукмрон бўлган давлатларнинг фуқаролари, уларга ана шунақа фикрларни ташлаб туришимиз ва бу соҳада улар билан бирга мунтазам ишлашимиз керак.

Моддият ва маънавият ўртасидаги зиддиятни олиб ташлаб унинг ўрнига ҳамоҳанглик тушунчасини киритилишга эришиш бизнинг курашимизнинг бир қисми бўлмоғи лозим.

Ҳазратқул Худойберди
2012-04-25
[b]

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кўзи очиқ кўрлар ҳақида

Post by Admin on Wed Aug 08, 2012 3:14 am

Кўзи очиқ кўрлар ҳақида
(тўлдирилган вариант)

Сўнгги пайтларда мени бир нарса ҳеч хаёлимни тарк этмай қолди. Аслида бу эски ҳақиқат. Ундай одамлар Совет тузумида ҳам бор эди. Бир эмас, ўн эмас балки миллионлар эди уларнинг сони....
Аммо мен бу ҳақда ёзишни негадир кейинга суриб келавердим. Чунки бир томондан у эски ҳақиқат бўлгани учун бу ҳақда ёзишга гуёки зарурат йўқдек, “одамлар бу нарсани шундоқ ҳам ўзлари пайқаб оладилар” деган ўй менга халақит бериб келди. Аммо ўтган куни ”Uzbeks on Facebook” деб номланган Гуруҳдаги бир Теманинг тўсатдан Фасебоок саҳифаларидан олиб ташлангани бу масала эски бўлишига қарамай ҳанўз долзарб эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Мени билишимча, ”Uzbeks on Facebook”дан у Теманинг Фасебоокдан олиб ташланишига сабаб ундаги бир тўда кўзи очиқ кўрлар билан мен ўртамда бўлган тортишув сабаб бўлди.
Бу гуруҳдаги аъзолар сони мени тахминимча 1500дан ошиб қолган эди ва улар ичида Ўзбекистонда яшаётган ватандошлар ҳам талайгина эдилар.

Ҳамма гап бир гуруҳ аъзосининг кўпчиликка ташлаган оддийгина бир саволидан бошланди. Савол тахминан қуйидагича эди: “Ўзбекистон мустақиллиги нималарга олиб келди?”
У ерда турли туман фикрлар берилди,масалан айримлар Ўзбекистон вакилларининг Лондон Олимпиадасида қатнашишини мўҳим воқеа сифатида гапирса унга қарши бир одам “Африканиинг ит ҳам танимайдиган кичик давлатлари ҳам Олимпиадада иштирок этаяпти. Шу сабаб бу катта воқеа эмас” деб ўринли жавоб берди.

Мен “Ўзбекистон мустақиллиги Советларнинг Кремлда ўтирган диктатурасидан қутилиб Оқсаройда ўтирган Каримов Жиноий Тўдаси Диктатурасига олиб келди. Агар илгари оддий милисадан тортиб то Республика раҳбаригача Москва томонидан ўрнатилган Ташқи Назорат остида бўлганлари учун Ўзбекистонда озми кўпми тартиб бўлган бўлса энди Ташқи Назоратдан қутулган эски раҳбарлар қутуриб кетишди. Халқни талаб, қийнаб, зулм ўтказиш эвазига бир гуруҳ Жиноий Тўда ўзиниинг диктатурасини ўрнатди” деб ёздим. Бу гапларимни тасдиқлаш учун жуда кўп мисоллар келтирдим.
Аммо Ўзбекистондан туриб жавоб ёзганлар менга қарши чиқишди. Мени ёзганларимни “Ўзбекистонга қарши туҳмат” деган гаплар қилишди.

Мен кескинроқ жавоб ёзиб янада кўпроқ фактлар келтирсам улар мендан ҳам кескинроқ жавоб беришди. Уларнинг гапича мен келтирган фактлар(масалан шахсан Каримовнинг буйруғига биноан бир талай оғир жиноятлар, хусусан Тошкентда Талабалар намойишини ўққа тутилиши(1992 й.16 январь), Парламент аъзоси Шовриқ Рўзимуродовнинг қийноқлар остида ўлдирилиши, Андижон намойишини қонга ботирилиши(2005й.13 май), минглаб сиёсий, диний фаол инсонларни ва инсон ҳуқуқлари курашчиларини қамоқларга солиниши, 5 миллиондан ошиқ ватандошларнинг иш излаб дунёда сарсон саргардон юришлари) гуёки мамлакат ва ҳукуматга тўҳмат эмиш.

Шу сабаб улардан бири Facebookда ўзларининг “Ҳукумат сиёсати тарафдорлари” Гуруҳини очишни таклиф қилди.
Мен сўнгги қолдирган изоҳимга ўша режим тарафдорлари ўта қўпол равишда жавоб беришган шекилли бу Темани кўтариб чиққан одам уни ёпди қўйди. Бу бир томондан балки тўғри бўлгандир, агар кимдир сўҳбат мавзусидан четланиб, аргумент топа олмай қўполлик қилишга ўтган бўлса...Аммо очиқ қолдирилган масаланинг ечилмай қолиб кетиши ёмон бўлди ҳар ҳолда.
Қанийди ўша қайнаб турган қозонни устига қопқонни ёпишингиз билан уни қайноғи ўчсаю масала кун тартибидан олиб ташланса...
Афсуски буни иложи йўқ. Агар сиз қайнаб турган қозоннинг оловини секин аста ўчирмасдан, олови гуриллаб турган қозоннинг қопқонини ёпаман десангиз қозон портлаб кетиши мумкин.

Мени қўлимга қалам олишимга ҳам сабаб ана шу, яъни ўша портлашни олдини олишга ҳаракат эди. Чунки шуни аниқ биламанки, бир оғир ва жиддий масалани ҳал қилмасдан уни чигаллигича ташлаб кетиш бу қайнаб турган қозонни устига қопқонни босиб кетиш билан баб баробар.

Чигаллиги ҳал қилинмай ташлаб кетилган масала охир оқибатда қандай фожеаларга олиб келишига яққол мисол бугунги кунда Сурияда юз бераётган даҳшатли қирғин барот урушидир.

У ерда ҳам халқ тенг икккига бўлинган. Бир тарафда қонҳўр Башар Асаднинг оиласи, вазирлари, ундан турли туман лавозимлар олган мулозимлар ва энг асосийси – кўзлари очиғу аммо ўзлари кўр бўлган миллионлар Армияси.
Тўғри, бугун мамлакатда бўлаётган даҳшатлари кўриб унинг моҳиятини тушунганлар, Башар Жиноий Тўдасининг Ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан қайтмаслиги ва бу йўлда Армияни, Ҳарбий Ҳаво кучлари ва танкларни ҳам ишга солиб халқнинг ёппасига қандай қираётганини кўрган Башар тарафдорларини айримларининг кўзлари бугун қайтадан очилаяпти.

Куни кеча Сурия бош вазирининг кўзи қайтадан очилди ва у чет элга қочиб кетди. Ундан сал олдинроқ ташқи ишлар вазири қочган эди. Бир қанча офицерлар ва ҳатто генераллар ҳам Сурия Озод Армияси сафига қўшилдилар. Аммо бундайлар ҳозирча Кўзи очиқ Кўрлар Армиясини тарк этган кичик бир бўлаклар холос.
Токи Ўзбекистонда ҳам ана шунақа миллионларча кўзи очиқ кўрлар Армияси бор экан келажакда бизнинг халқимизнинг бошига ҳам оғир кулфатлар тушмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Аслини олганда бу кўзи очиқ кўрлар Армиясининг Ўзбекистон халқини бошига солаётган оғир савдолар ва қийинчиликлар ҳозирни ўзидаёқ миллионларни ночор, ўта камбағал аҳволга солиб қўйган.

Юқорида айтилган 5 миллиондан ортиқ чет эллардаги Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига минг бор тасаннолар айтсангиз арзийди. Уларнинг кўпчилиги 18 билан 50 ёш орасида бўлган ҳақиқий меҳнатсевар, ҳар қандай қийинчиликларга қарамай Ватанда қолган ўз ота онаси, опа сингиллари, ҳотини ва бола чақаларини бир ўзининг оғир, салкам қулдек аҳволда ишлаб, баракларда яшаб топган 300..400 доллар пулининг яримини уйга жўнатиб туришибди. Ана шу ўзбекниинг мард ўғлонлари ва қизлари туфайли(улар орасида қизлар ва аёллар ҳам жуда кўп) бугун Ўзбекистон халқининг кўпчилик қисми бир амаллаб қозон қайнатиб, ўз кунини ўтказиб турибди. Шу учун бугун Ўзбекистон халқнинг нисбатан “фаровон ҳаёти” ҳақида гапираётганлар ана шу “фаровонлик”, аниқроғи қоринни бир амаллаб тўйдириш нимани ҳисобига бўлаётганини унутмасинлар. Шу масаладаги бир факт: Сўнгги олинган маълумотларга қараганда ўтган йили Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ватандаги ўз яқинларига 6млрд.28 миллион доллар ҳажмида пул жўнатишган! (Россия Марказий Банки эълон қилган маълумотларга қараганда, 2011 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари тизимлари орқали 1 миллиард 507 миллион доллар ўтказилган. Агар буни 4га кўпайтирсак у ҳолда меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга жўнатган пуллар сони 6 миллиард 28 миллион долларни ташкил қилади!).

ФАКТ 1. http://www.ozodlik.org/archive/News/20111223/402/850.html
Энди фараз қилинг, қанчадан қанча оилаларнинг чэт элларга бориб ишлаб пул топадиган фарзандлари йўқ. У бечоралар қандай яшаяпти экан? Агар бу дунёнинг “Қашшоқликка қарши кураш” ташкилотининг вакиллари Ўзбекистонга бориб, у ердаги қишлоқлар ва шаҳарлардаги аҳолининг яшаш шароитига эътибор беришса, улар кўрган нарсаларидан ҳайратга тушишлари табиий.

21 асрда яшаётган аҳолини кўпчилигини уйида на газ, на электр, на телефон бор. Уйларга электр симлари ҳам, газ қувурлари ҳам, телефон кабеллари ҳам тортилган. Аммо уларнинг кўпчилиги йилнинг катта қисмида ишламайди. Чунки электр симлар ҳам, газ қувурлар ҳам, телефон кабеллар ҳам аллақачон чириб кетган. Бугун бир жойда узилса, эртага бошқа жойда узилади. Унинг устига НОҚОБИЛ ҲУКУМАТНИНГ нотавон амалдорлари Ўзбекистоннинг газини 1 миллиарддан кўп аҳолиси бўлган Хитойга, 200 миллионли Россияга ва бошқа давлатларга сотишни ва ўша давлатларнининг аҳолисини газ билан таьминлашни биринчи ўринга, ўз халқнинг газга бўлган эҳтиёжини қоплашни эса 25чи ўринга қўйиб келмоқда.

Яхшиямки замонавий мобил телефонлар бор, шуларнинг ёрдамида улар ўз яқинлари билан алоқада бўлиб туришибди. Аммо бунақа телефонларни олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Ҳатто шу мобил телефонлардан ҳам аҳоли бемалол, тўсиқ ва муаммоларсиз фойдалана олмайдилар. Яқинда энг катта мобил телефон операторларидан бири бўлмиш МТС билан бўлган жанжаллар оқибатида қанчадан қанча аҳолининг телеффон алоқалардан узилиб қолганларини фақат уларнинг ўзлари билишади холос.
Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги ушбу кунларда қадимий услубда, ёзда таппи, тезак тайёрлаб кейин уларни ёқиб, қишдан бир амаллаб чиқиб олишмоқда.

Ўтган қиш аҳолини тинкасини роса қуритди. Нафақат кичик қишлоқлар балки катта шаҳарлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа жойларда ҳам электр чироқларни ва газнинг ўчиб қолиши одатий ҳолга айланиб қолди.
Аммо кўзи очиқ кўрлар буларни ё кўрмайдилар, ёки кўрсалар ҳам ўзларини кўрмаганга оладилар. Уларнинг кўпчилиги ҳусусий уйларда яшашади, каттароқ корчалонлар уйларига автоном генераторлар, газ баллонларини қалаштириб қўйишади. Бу учун улар шоферларига бир имо қилиб қўйсалар бас. Бечора шоферлар нафақат хўжайинни олиб юриш балки ўз шефларининг бозор ўчаридан тортиб, электри ва газигача қараб туришлари керак.

Бу камчиликлар ҳақида гапирсангиз кўзи очиқ кўрлар “Камчилик ҳар қандай давлатда бор” деб иддао қилишади. Тўғри, камчилик бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ.

Аммо ҳамма гап КАМЧИЛИКЛАРНИНГ ҚАМРОВИ ВА СУРУНКАЛИГИ ҳақида. Албатта ҳар қандай давлатда қаттиқ бўрон, зилзила, тўфон каби табиий офатлар ёки онда сонда учраб турадиган техник авариялар туфайли вақтинча электр чироқлари учиб қолиши, газ берилмаслик ҳоллари бўлиб туриши мумкин.
Бундай ҳоллар кўпчилик давлатларда камдан кам учраб турадиган ҳолатлар бўлгани учун улар Фавқулодда Ҳолатлар деб баҳоланади.

Аммо Ўзбекистонда бундай ҳоллар қиш ойларида бутун мамлакат бўйлаб 3..4 ойлаб сурункасига бўлиб туради. Бунга энди табиий офат эмас балки НОҚОБИЛ ҲУКУМАТ ОФАТИ айбдордир.
Қанийди бу Ноқобил Ҳукуматнинг фаросатсиз раҳбарлари ва кадрлари туфайли юз бераётган турли туман офатлар фақат газ, электр ва сув узилишлари билангина чегараланиб қолса...

Афсуски вазият ёмон ва Ноқобил Ҳукуматнинг зараркунандалиги Ўзбекистон фуқароларининг кундалик ҳаётининг барча соҳаларида кўзга яққол кўриниб туради. Улар албатта кўзи очиқлар учун кўриниб туради.
Шу кунлардаги мисоллардан гапирсак, бу ўрта мактабни тугатган ёшларнинг олий ўқув юртларига киришда ЁППАСИГА ПОРА БЕРИШГА МАЖБУР БЎЛИШЛАРИДИР. Айнан шундай, ЁППАСИГА.

Нормал давлатларда бирор талаба пора бериб ўқишга кира олмайди. Масалан, Швецияда олий ўқув юртига ўқишга кириш учун сизда кучли билим бўлиши керак. Акс ҳолда сиз на кира оласиз, агар бир амаллаб кириб олганингизда ҳам ҳар 3 ойда бўладиган кичик имтиҳонлар, ҳар 6 ойда бўладиган қатор имтиҳонларни топшира олмай силлаангиз қуриб уни ташлаб кетишга мажбур бўласиз.

Фақатгина кучли билимга эга ёшларгина ўқишни давом эттира оладилар. Агар бирор ўқитувчининг пора эвазига талабага яхши баҳо қўйгани фош бўлиб қолса ўша ўқитувчи дарҳол ишдан ҳайдалиши хавфи бор. Ишдан ҳайдалиш эса ривожланган жамиятларда бир фожеадек гап. Чунки бу ерда ишлайдиганлар яхши маош олишади, ўз касбларини севишади ва уни қандайдир бир талабанинг арзимаган пораси учун ўз севимли касблари ва жамиятдаги обрў эътиборларини хавф остига қўйишни исташмайди.

Аммо Ўзбекистон ўқитувчиларининг маоши кам, шу сабабдан улар яхши яшашнинг жиноий йўлларига кириб кетишади. Талабалардан пора олиш одатий тартибга айланиб қолган. Уларни текширадиганларни ўзлари ҳам бир пайтлар пора бериб ўқишга киришган, энди улар ўз болаларини ҳам ўқишга киритишда ана ўша ўқитувчиларни олдига бош уриб боришга мажбур бўлишади.

Энди фараз қилингчи, ўзи пора билан ўқишга кирган, боласини ҳам пора билан ўқишга киритган қайси давлат назоратчиси бир ўқитувчининг пора олгани ҳақидаги аризага жиддий эътибор беради?
Агар у шундай қилса ўша ўқитувчи бу назоратчининг ўзи ҳам унга пора берганини фош қилмайди деб бирор одам кафолат бера оладими? Йўқ албатта.

Айнан ана шунақа “мушт кетди” хавфи борлиги ва порахўрлик мамлакатни худди улкан ЎРГИМЧАКНИНГ ТЎРЛАРИДЕК босиб олгани учун ҳам унга қарши порахўр амалдорлар ҳеч нарса қила олишмаяпти, қила олмайдилар ҳам. Ана шунинг учун бугун Ўзбекистон дунёда порахўрликка ботган энг ёмон давлатлар рўйхатига ботма бот тушмоқда.
Факт 2. http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=7390&mode=snews
Факт 3. http://www.thedailybeast.com/galleries/2012/02/08/the-20-most-corrupt-countries-from-cambodia-to-afghanistan.html#slide20
Эътибор беринг: 2012 йил маълумотларига асосан Ўзбекистон бугун дунёда порахўрликка ботган 20 давлатдан энг ёмони экан.

Порахўрлик нафақат олий ўқув юртларида балки давлат идораларининг қарийб барчасини қамраб олган.
Уларнинг ичида “чемпионлари”: Милисалар, прокурорлар, судьялар олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, касалхоналардаги дўхтирлар ва раҳбарлар, солиқ тўпловчилар, паспорт столи ходимлари ва бозорларнинг хўжайинларидир.

Буларни исботловчи бир жиддий мисол, бир судьянинг виждон азобидан қийналиб, ўз айбига иқрор бўлиши ҳақидаги хат:
ФАКТ 4. 100%НАЯ КОРРУПЦИЯ В СУДЕБНОЙ СИСТЕМЕ УЗБЕКИСТАНА.ЧИСТОСЕРДЕЧНЫЕ ПРИЗНАНИЯ БЫВШЕЙ СУДЬИ (ЎЗБЕКИСТОН СУД СИСТЕМАСИДАГИ 100%ЛИК ПОРАХЎРЛИК.СОБИҚ СУДЬЯНИИНГ ВИЖДОНАН ТАН ОЛИШЛАРИ) HTTP://FORUMUZBEKISTAN.FORUM2X2.RU/T202P15-TOPIC#705

Бу фактларни нима учундир Каримов режими тарафдорлари кўришмайди. Нима учун? Бунинг сабаби оддий: Ёки уларнинг ўзлари ҳам НОҚОБИЛ ҲУКУМАТ вакиллари, ёки ҳукумат вакилининг қариндошлари ёки кўзи очиқ кўрлар тоифасига тушиб қолган бечоралардир.

Биринчи ва иккинчи тоифадагиларни тушуниш мумкин, улар Каримовнинг НОҚОБИЛ ҲУКУМАТИ сафига кириб олишган, ўша ўрадан озўқа олишади, ўша тўданинг содиқ аскарлари ва ғуломлари ҳисобланишади ва уни тарк этишни исташмайди.

Тарк этишни истамагач ўша тўда тартиби билан яшаш керак. НОҚОБИЛ ҲУКУМАТНИНГ эса қуйидагича ўз ички идеологияси бор: “Ҳамма пора олса мен қараб ўтираманми”, “Анови лўттивоз “Мерседеснинг сўнгги моделини олибди баччағар. Мен сендан қоламанми!,”, “Анови иморатини жа данғиллатиб юборибди. Энди бизникини кўриб қўясан”, “Анови Президентни қариндошига яқинлашиб олибди. Мен бошқа томонидан яқинлашиб оламан”, “Анови сўтак соқчилари сонини 6та қилибди. Меники эртадан бошлаб 8та бўлади”,”Айтишларича анови найнов Женевадан уй сотиб олибди. Мен Барселонадан оламан, кўриб қўясан” ва ҳоказолар.

КАРИМОВ НОҚОБИЛ ҲУКУМАТИНИНГ ва оила аъзоларининг ошкора қилаётган муттаҳамликлари ва зўравонликлари ҳақида Ўзбекистондан деярли ҳар куни хабарлар келиб туради. Сўнгги олинган хабарларга кўра Каримовнинг инжиқ, манмансираган, Тошкент савдо сотиқ шохобчалари ва ресторанларини ўз назорати остига олган очкўз қизи Гулноранинг ҳар сафар учоққа чиқиши юзлаб оддий пассажирларга бир талай қийинчиликлар туғдирмоқда.
ФАКТ 5. В ТАШКЕНТСКОМ АЭРОПОРТУ ИЗ-ЗА ГУЛЬНАРЫ КАРИМОВОЙ ВНОВЬ ЗАДЕРЖАН РЕЙС (ТОШКЕНТ АЭРОПОРТИДА ГУЛНОРА КАРИМОВА ТУФАЙЛИ ЯНА БИР РЕЙС БИР МУДДАТ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛДИ). HTTP://ZAMONDOSH.BLOGSPOT.SE/2012/08/BLOG-POST_3834.HTML

(Давоми бор)
Ҳазратқул Худойберди
2012 йил 9-август

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ШИКОЯТ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС!

Post by Admin on Tue Nov 27, 2012 9:46 am

ШИКОЯТ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС!
Нимага мумкин эмас?! Шунчаки мумкин эмас, гап тамом, вассалом! Қайга борсанг бор, кимга хоҳласанг шикоят қилавер, тақдирингданми, Аллоҳгами, аммо бизга шикоят қилма!


Биласизми, кимларни устидан УМУМАН шикоят қилиш мумкин эмас?
«Ие! Қанақасига мумкин эмас?! Ҳаммани ва ҳамма нарсани устидан шикоят қилиш мумкин! Мана, кўрасиз ҳали мендан!» - деб жаҳл ила бақиришингиз мумкин менга, ўзингизни ҳуқуқларингизни бундай безбетларча поймол қилинишига қарши.

Аммо келинг, биз тортишмасдан бир ҳақиқатни тан олайлик: Биз чақалоқдан, жуда ҳам қариб қолган отахон ва онахонлардан ҳамда рўҳий касал одамни устидан шикоят қила олмаймиз, тўғрими? Чунки улар бизнинг нима учун бу ҳаётдан қўвониш ўрнига шикоят қилаётганимизни барибир тушунишмайди.
Бу гаплар ҳақиқат, токи сизнинг оёқларингиз Ўзбекистон диёрига қадам қўймагунча! У ерда «мумкин эмаслар» сони эса ғиж ғиж.

Масалан, Ўзбекистонда Президент Каримов, Бош Прокурор Қодиров, Ички ишлар вазири Матлюбов, Олий Суд раиси Мустафоев, МХХ раиси Иноятов, Бош вазир Мирзиёев ва яна бир талай амалдорлар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари устидан ҳам (ёки уларга) шикоят қилиш мумкин эмас.
Сиз:»Нега бу жаноблар устидан шикоят қилиш мумкин эмас? Нима, қариб уларнинг миялари айниб қолганми ёки улар ёппасига жинни бўп қолишганми?» деб сўрашингиз мумкин.

Бу саволга жавоб бериш қийин. Балки улар ростдан ҳам касалдирлар, балки уларнинг миялари қарилик туфайли айниб қолгандир, балки бошқа сабаби бордир, буни ёлғиз Яратганни ўзи билади!
Сиз Аллоҳ таолога ўз тақдирингиз устидан шикоят қилишингиз мумкин, аммо ўзларини осмоннинг устуни деб билгучи бу амалдорларга шикоят қилишингиз мумкин эмас.

Агар сиз ўтакетган ўжар, қайсар ва ўз мақсадидан қайтмайдиган одам бўлсангиз ва ана шу амалдорларнинг бирортасига(ёки бирортасини устидан) шикоят қилиб борадиган бўлсангиз, у ҳолда бу амалдорларнинг югурдак милисалари сизни ҳам бошқа шикоятчилар каби судраб, турли жойларга обориб, обкелишлари мумкин. Бунга мисоллар тўлиб тошиб ётибди. Мен қуйида уларни айримларини келтирдим холос:
1. КАК РАБОТАЕТ СУДЕБНО-ПОЛИЦЕЙСКАЯ ВЛАСТЬ ДИКТАТОРА КАРИМОВА (http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t241-topic#433 )
2. Круговая порука ментов-преступников в диктатуре И.Каримова (http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t241-topic#517 )
3. ПОДЛЫЕ МЕТОДЫ БОРЬБЫ ДИКТАТУРЫ ПРОТИВ ПРАВОЗАЩИТНИКОВ И ИХ РОДСТВЕННИКОВ (http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t276-topic#530 )
4. Смелые борцы гражданского общества продолжают боротся за свои права и против режима Каримова Хокиму... http://fb.me/1pmWU11j4

Бунга ўхшаган яна миллион ҳужжатлар бор, аммо мен ўйлайманки шуларни ўзиданоқ нима учун Ўзбекистонда шикоят қилиш мумкин эмаслигини тушунса бўлади.

Чунки Ўзбекистонда Президентдан тортиб то туман прокуроригача, барча амалодрларининг шикоятга қарши кучли аллергиялари бор. Бу аллергия шу қадар кучлики, улар бирор шикоятни кўришлари биланоқ уларни тўсатдан тутқаноқ тутиб қолади, кўзлари қонга тўлади, тил қурғур нима учундир айланмай қолади ва аллақаёқдан бу тана қурғур тош давридаги бобо калонларнинг даҳшатли ёвўзликларини эслаб қолади.

Бундай ҳолатда агар сиз тезгина қуённи расмини чизмасангиз у ҳолда аҳволингизга маймунлар тугул эшаклар ҳам ҳанграб кулишлари тайин! Эскича айтганда, «Қарор қатьий, шикоятга ўрин йўқ!».

Ҳазратқул Худойберди
2012-11-27



Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ИСЁН

Post by Admin on Sun Dec 30, 2012 1:14 pm


Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ватанни севмоқ уни қонунлари ва фуқароларини ҳурмат қилишдан бошланади

Post by Admin on Thu Apr 18, 2013 4:46 am

Айрим ватанпарварларга бир гап

Фасебоокда "Мен Ўзбекистонни севаман" деган бир гурух ва сахифа бор. ( https://www.facebook.com/groups/ILoveUzbekistan/618624324833229/?notif_t=group_activity ).
Ана шу сахифанинг кириш қисмида қуйидаги сўзлар бор:
"ПОСТ (ПУБЛИКАЦИЯ) КОЛДИРИШДАН ОЛДИН ТАНИШИБ ЧИКИНГ!!!
Ушбу гурух Ватанимиз Узбекистонга багишланади. Бу ерда:
1) Конституцион тизим, давлат сиёсати, хукуматга карши ёзиш...КАТЪИЯН МАН ЭТИЛАДИ."

Бу сўзларни ўқиб чиқиб мен қуйидаги фикрларни билдиришни лозим топдим.
Бу саҳифанинг энг катта хатоси қуйидаги сўзлардир:"Конституцион тизим, давлат сиёсати, хукуматга карши ёзиш ҚАТЬИЯН МАН ҚИЛИНАДИ".

Сиз қандай қилиб ўз Ватанингиз Ўзбекистонни сева оласиз қачонки сиз унинг Конституцион тизимини яхши билмасангиз, Конституцияда битилган барча моддаларни ҳамма бирдек: фуқаролар ҳам, ҳукумат вакиллари ҳам, халқ сайлаб қўйган Президенту Олий Мажлис депутатлари ҳам ҳурмат қилишларини талаб қила олмасангиз? Бу нарсаларни талаб қила олмасликнинг асосий сабаби эса ана ўша Конституцияда ёзиб қўйилган моддаларни билмасликдир.

Қачонки сиз Конституцияни яхши ўргансангиз, ана ўшандагина уни ўзингиз ҳам, Ҳукумат ва барча амалдорлар ҳам ҳурмат қилишини талаб қила оласиз.

Агар Конституция ва мамлакатдаги барча бошқа қонунлар ҳурмат қилинмас ва бажарилмас экан бу давлат ибтидоий жамоа бўлиб қолаверади, сиз уни минг севганингиз ва осмонларга кўтариб мақтаганингиз билан.

Давлат сиёсатини ва унинг ҳукуматини фуқаролар ҳамиша ўрганиб боришлари, ҳукумат фаолиятини доимий равишда кузатишлари, унинг хато ва камчиликлари ҳақида дадил ўз фикрларини айтиб боришлари керак(булар ва Ўзб.қонунлари хақида атрофлича тушунтиришлар мана бу ерда бор: http://ihrsu.org/ ).

Ўз Ватанинг барча қонунларини билган ва уларни хурмат қила олган одамгина ўз Ватанини сева олади ва у учун , унинг равнақ топиб ривожланиши учун жон куйдира олади.

Бир тўда амалдорлар тўдасига бўйсуниб, улар йўл қўяётган хатолар ва жиноятларга кўз юмиб, улар нима деса лаққа ишониб, уларга қарши айтиладиган гапларни худди бир муттахам прокурордек "ҚАТЬИЯН МАН ЭТИЛАДИ" дейиш бу шу сўзларни ёзган одамни хам, бу сўзларга амал қилаётганларни хам ўтакетган содда, амалдорлар қаршисида мутелик қилиш қонига сингиб кетган одамлар тўдаси эканлигини кўрсатади холос.

Токи сиз "демократия, инсон хақ ва хуқуқлари, қонуний ва хуқуқий давлат, фуқаровий жамият" каби сўзларни чуқур ўрганиб, уларни мағзини чақмас экансиз, сиз Ўзбекистон деб аталмиш гўзал диёрни астойдил сева олмайсиз.

Чунки Ватанни севмоқ бу энг аввало ўша севган диёр учун жон қайғўрмоқдир, унинг бугуни ва келажаги учун савобли ишлар қилмоқликдир. Ватанни севмоқ унинг қонунлари ва фуқароларини ҳурмат қилмоқни англатади.

Бундай ишларни қилиш учун эса инсон энг аввало оқу қорани, ўғри ва тўғрини ажрата билиши лозим.

Ҳазратқул Худойберди
2013.04.18

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

БУ ТЕЛБА ДУНЁ

Post by Admin on Tue Apr 23, 2013 4:34 am

БУ ТЕЛБА ДУНЁ

Дунёга ўзининг атом қуроли билан даҳшат солаётган Шимолий Корея диктатураси Мўғулистондан ёрдам сўрамоқда(http://lenta.ru/news/2013/04/22/help/ ).

Бу хабарни ўқир экансан ўйлаб қоласан. Энди 30га кирган, ҳали ҳаётнинг оқу қорасини тушуниб етмаган бир муттакабир, бефаросат  одам, отасидан қолган ҳокимиятга ўтириши билан босар тусарини билмай қолди. Ўзининг ҳовлиқмалиги, урушқоқлиги ва сиёсатни тушунмаслиги сабабли бутун бир халқни оч наҳор ҳаёт кечиришга маҳкум этмоқда. Бечора корейс халқи эса ўзининг бир нодон йигит ва унинг атрофидаги бир тўда урушқоқ генераллар томонидан нақадар алданаётганини билиш имкониятидан ҳам маҳрум.

Шимолий Корея халқи ўзининг муттаҳам раҳбари  Ким Юнгнинг сўзларини телевизор экранларидан худди урушқоқ АҚШ сержанти каби бақириб, чақириб, дунёга таҳдид солиб ўқийдиган дикторларини гапларига лаққа ишониб қудратли давлатларга таҳдид солмоқда. Аслида бу бечораларнинг омборида атом бомбаси бору аммо ейишга бир бурда нони йўқ.

"Очдан қоч" деган эски гап бор. Чунки очлик одамларни тўқ одам нима деса ўшанга лаққа ишонишга, бир бурда нон учун унинг ҳар қандай ишини қилишга, у айтган йўллар юришга, зўравонлик ва ўғирлик билан бойиган муттаҳам эса очлар тўдасини эса ҳар қандай жиноятни қилишга мажбур қилиши мумкин.

Ўзининг қардошлари, ўз миллатига мансуб халқ яшайдиган Жанубий Кореяни ўзининг энг ашаддий душманлари сифатида кўриш, улар берган ёрдамдан воз кечиш, улар билан Ғарбий ва Шарқий Германия каби бирлашиш ва секин аста ҳаётни демократик асосларда тиклаш, инсонларга инсондек, ҳур ва озод яшашга имкон бериш ўрнига Ким Юнг бошлиқ ахмоқлар Тўдаси ҳам ўзларига, ҳам бутун бошли бир халққа улкан зарар етказмоқдалар.

Афсуски бу дунёда Ким Юнг, Ислом Каримов, Башар Асад, Бердимухамедов, А.Лукашенко, Р.Мугабе каби диктаторлар бор экан миллионлаб оддий инсонларнинг ҳаёти ҳамиша таҳлика остида қолаверади.
Миллиарддан ошиқ бечора инсонлар ҳақиқий бахтиёр ҳаёт нима эканлигини тушунмай бу дунёдан ўтиб кетишларига ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб турган кичик зўравонлар тўдалари сабабчи бўлиб қолмоқдалар.

Инсоният эса ҳали ҳанўз бундай зўравонларга қарши бирор бир чора ўйлаб топа олмаяпти, тўғрироғи, ўйлаб топишга уринмаяпти хам, ҳолбуки қиламан деса қилса бўладиган ишлар аслида бу ишларнинг барчаси.
Айтмоқчиманки, агар инсониятнинг донишманд сиёсатчи рахбарлари, олимлари, тадқиқотчилари ва зукко инсонлари катта бир Маслаҳат Форуми/Кенгашига тўпланишиб, у ерда бу дунёнинг ўта жиддий масалалари бўйича маслаҳатлар қилишса, улар ҳар қандай муаммоларнинг ечимларини топа олар эдилар.  
Масала фақат қайсидир бир таниқли давлат раҳбари ёки кўпчиликка таниш машҳўр бир инсоннинг(бирор Нобель Тинчлик мукофоти совриндори ёки шунга ўхшаш одамнинг) ташаббусни ўз қўлига олиб ана шундай мўхим ишга илк қадамни қўйишига, ўзига ўхшаган бир неча ўн донишманд ва кучли инсонларни топиб, улар билан биргаликда илк сўзларни айтишига қараб қолган холос...(Ана шундай бир таклиф билан мен бундан 10 йиллар олдин Швециянинг турли халқаро проектларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотига мурожаат қилган эдим аммо улар ё таклифимни нақадар мўҳимлигини тушунишмади, ёки уни амалга оширишни қийин деб ўйлашди).

Афсуски кўпчиликни умиди Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, унинг Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси Йиғилишларига қараб қолган. Айнан ана шу ерда инсоният хато қилмоқда. Чунки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аслида Бирлашмаган Давлатлар Ҳокимиятларининг ҳар замонда йиғилиб турадиган ихтиёрий бир форуми холос.

Бу форумга "Бирлашган миллатлар" деган сўз ҳам, "Ташкилот” деган сўз ҳам умуман тўғри келмайди. У ерда бир бирини ғажиб ташлашга тайёр Эрон ва Исроил давлатларини “бирлашган миллатлар “ деб бўладими? Ёки бир миллат бўлиб ҳам бир бирини ер билан яксон қилиб ташлашга тайёр Шимолий ва Жанубий Кореяларни “бирлашган миллатлар” деб бўладими?

Ироқда “Ҳеч қанақа Оммавий қирғин қуроллари йўқ. Шу сабабдан у давлатга қарши зуғумларни давом эттиришга ҳам, ҳарбий куч ишлатишга ҳам ҳожат йўқ” деган БМТ қарорига тупуриб БМТнинг бир аьзоси (АҚШ) унинг иккинчи аьзоси(Ироқ)га қарши уруш бошлаб юбориб, 10 йил давомида бутун бошли бир халқнинг бошига минглаб оғир фожеалар келтирган бўлса, юз минглаб оддий фуқароларни ўлдирган бўлса қанақасига уни "бирлашган миллатлар ташкилоти" дейиш мумкин?

Сиз менимча шундай бир нарсани тасаввур қила олмасангиз керак, қачонки бир ташкилотнинг бир вакили унинг иккинчи вакилини бемалол, бошқа вакиллар кўз ўнгида уриб тепиб ўлдирсада, кейин минбарга чиқиб, қон бўлган қўлларини этагига арта туриб, кўкрагини кериб, “мана мен уни ўлдирдим” деса!

Мана шундай оддий ташкилотни ҳеч ким тасаввур қила олмайди, аммо 6 миллиард бўлмиш Инсониятни гуёки бирлаштирувчи бир ташкилот рахбарлари ташкилот ичида бўлаётган оғир жиноятларни кўра туриб ҳам жим тураверади, жа нари борса сал жавраб қўйишади ҳолос. Юқоридаги кичик ташкилот мисолини ҳаётда бўлаётган улкан кўринишини, улкан талафотларни кўра била туриб ҳам жим туришаверади, “оч қорним, тинч қулоғим” деб...

Шунинг учун инсоният янги бир қадам олиши, янги Халқаро Ташкилотни тузиши керак. Энди у ҳақиқий ташкилот бўлиши лозим ва у ерда нафақат давлатларнинг ҳокимият вакиллари балки дунё халқларининг оддий вакиллари ҳам ҳукумат вакиллари билан тенг овозларга эга бўлган ҳолда қатнашишлари лозим. Масалан, Ўзбекистондан Бош Ассамблеяда 2та одам, бири Ҳукумат вакили, иккинчиси Жамоат ташкилотлари умумий йиғилишида сайланган бир вакил, Россиядан, Кубадан, Шимолий Кореядан, АҚШ, Канада ёки Швециядан ҳам худди шундай.
Ана шундагина бу ташкилот ҳақиқий ташкилот, адолат ва тенгликка асосланган ҳолда қурилган ташкилот бўлади. Бундай ташкилотнинг мавжуд БМТдан кўра самаралироқ ишлашига ҳеч кимда гумон бўлмаса керак.

Бундай Халқаро ташкилотда энди бир давлатдан фақат унинг ҳокимиятини вакили эмас балки халқнинг ҳам вакили бўлгани учун турли туман қарорлар олишда Халқаро Ташкилот энди нафақат бир давлатнинг Ҳукумат вакилини гапи билан иш қилади балки ўша давлат халқининг вакили билан ҳам ҳисоблашишга мажбур бўлади.
Бу Халқаро Ташкилотни ислоҳ қилишдаги энг жиддий биринчи қадамдир.

Иккинчи ислоҳот қадами, бу Ташкилотнинг ихтиёрийлик мақомини ўзгартиришга қаратилган ишлар бўлиши лозим.
Бугунги кунда БМТнинг Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Баённомаси, халқаро мўҳитни, болалар ва оналарни ҳимоя қилиш каби кўплаб дастурлари бу ташкилотнинг 50дан ортиқ давлатлари учун оддий қоғоздан бошқа нарса эмаслиги кўпчиликка маьлум бўлган аччиқ ҳақиқатдир. Чунки диктатура, монархия ва авторитар тузумлар ҳукмрон бўлган давлатларнинг ҳокимият вакиллари БМТнинг йиғилишларига асосан ўзларини кўрсатиш ва савлат тўкиб ўтириш учун келадилар ҳолос.
Уларни бу мажлисларга юборган ҳокимиятлар ҳатто БМТнинг ана ўша ҳужжатларини имзолаган бўлсалар ҳам амалда уларни бажармайдилар ва ўз билганларича иш тутиб фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини поймол қилишда, табиатни ва атроф мўҳитни турли туман чиқиндилар билан, халқларнинг онгини эса бузуқ ва ёлғон мафкуралар билан заҳарлашда давом этмоқдалар.

Ана шунинг учун ҳам янги Халқаро Ташкилот БМТга нисбатан анча жиддийроқ, ўз қарорларини қабул қилган давлатлардан уларни бажарилишини талаб қила оладиган, агар улар ўзлари имзолаган қарорларни бажармасалар бунга қарши қандайдир жиддий (расмий, иқтисодий, сиёсий ва ҳоказо) чоралар кўра оладиган ташкилот бўлиши керак.


Янги Халқаро Ташкилотни тузиш(ёки мавжуд БМТни ислоҳ қилиш) ишлари буйича ҳааракатни ана шу нарсага  энг муҳтож одамлар - диктатура, авторитар ва монархия тузумлари остида эзилиб ётган халқларнинг илғор зиёлилар синфи ва демократик руҳдаги вакиллари бошлашлари керакка ўхшайди.
“Бола йиғламаса она кўкрак тутмайди” деганларидек, агар ана шу ислоҳотларга муҳтож инсонларнинг ўзлари бу таклифларни кўтариб чиқмаса ва уларни ўзларига ўхшаб зўравон ҳокимиятлар туфайли оғир қийинчиликлар гирдобида  яшаётган халқлар вакиллари билан боғланиб, улар билан бирга ҳаракат қилишмаса, бу ишларни ўзига тўқ давлатларнинг бирор намоёндаси кўтариб чиқиши даргумон. Чунки “Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқ”, “Танаси бошқа дард билмас”  деган гаплар бекорга айтилмаган.

Мен ўйлайманки, биз бу ташаббусни кўтариб чиқишимиз ва уни амалга оширишдаги илк қадамларимиз сифатида Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон каби давлатларнинг зиёлилари ва демократик мухолифат вакиллари билан бу масалани муҳокама қилишимиз керак.
Агар кимнидир ўша давлатларда таниш билишлари бўлса, уларга бизнинг саломимизни ва бу таклифимизни етказинг. Биз, Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари, ушбу улкан муаммо атрофида ҳар қандай инсон билан учрашиш ва масалани муҳокама қилишга тайёрмиз.  



Бу масала ҳақида ҳар бир инсон ўйлаб кўриши ва кейин бу йўлда қўлидан келган ҳаракатини қилиши керак. Энг асосийси, бу жим турмасликдир.

Ҳазратқул Худойберди
2013 йил 23-апрел

p.s.Ушбу мақола доимий равишда, турли туман янги фикрлар ҳисобига янгиланиб боради. Шу сабаб уни кузатиб боришда давом этинг.


Admin tomonidan Thu Nov 24, 2016 7:03 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Инсон ҳаёти, саломатлиги ва бахти

Post by Admin on Wed Feb 11, 2015 5:16 am

Инсон ҳаёти, саломатлиги ва бахти нималарга боғлиқ?

Бу саволлар барча инсонларни бирдек узоқ замонлардан бери ўйлантириб келади.
Айримлар бахту саодат ва ҳаёт мазмуни асосан бойликка боғлиқ деб ўйлашади.
Бошқалар инсоннинг асосий бойлиги бу унинг сиҳат саломатлигида деб ҳисоблашади.
Учинчи тоифа эса инсоннинг бахти, ҳаёт мазмуни ва сиҳат саломатлиги инсоннинг ўзига, унинг ҳатти ҳаракатларига боғлиқ деб ўйлашади.
Бу ҳар учала жавобларга эьтироз билдирмаган ҳолда мен ўз кузатувларим ҳақида айтмоқчиман.

Инсон ҳаётининг мазмуни, унинг бахту саодати ва сиҳат саломатлиги биз кўп ҳам эътибор бермайдиган уч нарсага боғлиқ деб ўйлайман.
1. Инсоннинг ирсияти, яьни келиб чиқиши, ота-она, бобо-момо ва яна камида 7 авлодининг келиб чиқиши ва уларнинг жисмоний ва рўҳий саломатликлари
2. Инсонга Аллоҳ таоло ҳадя этган фаҳм фаросат, сезги қобилиятлари, турли туман воқеа, масала, шарт шароитларни тўғри англаш ва шунга қараб ҳаракат қилиш қудрати
3. Инсоннинг кимлар билан бирга бўлиши, кимлардан нималарни ўрганиши, устозлари, дўстлари, топган турмуш ўртоғи, болалари ва улар билан муносабати ва яшаш услуби ва нималарни тановул қилиши.

Биринчи ва иккинчи сабабларни ўзгартиришга, уларга таьсир ўтказишга инсон қодир эмас.
Инсон фақат ва фақат учинчи сабабга таьсир ўтказа олиши, ўз ҳаёти, бахту саодати ва сиҳат саломатлигини қисман(чунки уларнинг бир қисми олдинги икки сабабга кўра маълум даражада ҳал бўлган) ўзгартира олиши, уларни яхшилаши ёки аксинча ёмонлаштириши мумкин.
Бас, шундай экан, инсон имкон қадар, унинг ўзи таьсир қила оладиган ва демак, ҳаётини қисман ўзгартиришга имкон берадиган барча нарсалардан оқилона фойдаланиши керак.
Бу учун инсондан унчалик кўп нарса талаб қилинмайди.

Авваламбор, ҳар бир инсон болалик чоғиданоқ кимлар билан дўст бўлишни яхши тушуниши, ёмонлардан узоқроқ юриб, яхшиларга яқинроқ бўлиши керак. Халқимиз "Қозонга яқин юрсанг қароси юқади" деб бежизга айтишмаган.
Русларда бир ақлли гап бор”Скажи мне кто твой друг, я скажу кто есть ты”, ўзбекчаси “Сен менга дўстингни кўрсат, мен сенга ким эканлигингни айтаман”. Бу мақолни кунда тановул қилинадиган овқатларга ҳам қўлласа бўлар экан. Масалан, табиб сиздан нималарни тановул қилишингизни бекорга сўрамайди. Инсоннинг кўплаб касалликлари айнан у тановул қиладиган озиқ овқатларга ва ичимликларга боғлиқдир.

Иккинчидан, инсон улғайгач ўз жуфти ҳалолини топишга қизиқа бошлайди. Бу йўлда кўпчилик инсонлар хатолар қилиши барчага аён нарса, чунки бошқа бир инсон билан бирга яшаш биринчидан ҳар икки томоннинг дунёқарашлари, мижозлари, қизиқишлари, уларнинг маданият ва билим даражалари, ўз оилаларида қандай тарбия олганликлари, кейинчалик ўртаа ва олий билим юртларида эгаллаган билимлари каби юзлаб масалаларга боғлиқ.

Учинчидан, энг асосийси, ҳар бир инсон ўз билимини ҳар куни, ҳар соатда ўқиш, кузатиш, ўрганиш орқали ўз фаҳму фаросатини кучайтириш ва юксалтириш имконига эга. Инсоннинг яшаш услуби ҳам унинг ўз қўлидадир, у қай даражада жисмоний ҳаракатлар қилиши ва нималарни тановул қилиши доимий равишда унинг сиҳат саломатлигига ўз таьсирини ўтказиб боради, унинг иммун ҳимоя системасини ё мустаҳкамлашга ё заифлашишига таьсир қилиб боради. Инсон доимий равишда ўз яшаш услубини яхшилашга, ўзга инсонлар, давлатлар ва бу кенг дунёни қанчалик яхшироқ ўрганиб боришга ҳаракат қилса у шу қадар мукаммалликка эришиб бораверади.

Ҳазратқул Худойберди
2015 йил 11-феврал

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ёмонлар ва яхшилар

Post by Admin on Wed Mar 09, 2016 5:20 am

Ёмонлар ва яхшилар

Эрта тонгда тўсатдан бир фикр булутли осмондаги яшиндек ялт этиб чақнади:

Бу дунёда бўлаётган барча даҳшатли урушлар, қонли фожеалар, беҳисоб адолатсизликлар ва фалокатларга нафақат нияти бузуқ, тарбия кўрмаган ва маданиятсиз, ёмон одамлар айбдор.  Бўлаётган ишларнинг барчасига яхшилар ҳам ёмонлар билан қарийб баб баравар айбдордир

Ёмонлар ва яхшилар ўртасидаги ягона фарқ шундаки, бўлаётган воқеаларга биринчилар бевосита, иккинчилари эса билвосита айбдордирлар.
Ёмонларнинг айби кундай равшан – улар кўра, била туриб, ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай пасткашлик ва тубанликдан қайтмаган ҳолда бировларга зарар етказишади, на каттани, на кичикни, на гўдакни, нада хасталарни аяшади.

Хўш, масаланинг биринчиларга тегишли жойи тушунарли.
Аммо иккинчиларга тегишли масала нимадан иборат?
Қандай қилиб қўй оғзидан чўп олмаган, бировни мушугини “пишт” демаган одамлар ёмонларнинг гуноҳларига шерик бўлишлари мумкин?
Яхшилар: “Ие, нега мени ҳеч бир ёмонлик қилмасам ҳам айблаяпсиз?” дейишлари аниқ.

Афсуски жавобдан улар хурсанд бўлишлари қийин, аксинча, жавоб уларни хафа қилиб, ўйга толдириши мумкин. Гапнинг нафсиламбири айтганда, мақсад ҳам айнан ана шу – ўқувчини бир лаҳза бўлсада бўлаётган воқеаларга эътиборини тортиш, у билан биргаликда “НИМА УЧУН?” деган саволларга жавоб топишга уринишдир...
Гап шундаки, агар биринчилар актив кўринишдаги айбдорлар бўлса, иккинчилар пассив кўринишдаги айбдорлардир. Яьни уларнинг кўпчилиги кўз ўнгиларида бўлаётган ёмонликларни тўхтатишни 3 имкони бўла туриб ҳам уларнинг бирортасидан фойдаланмайдилар.

Хўш, ўша уч имконият нималардан иборат? Муҳаммад пайғамбар ўз ҳадисларидан бирида “Агар ёмонликни кўрсанг уни қўлинг билан тўхтат. Қўлингдан келмаса тилинг билан тўхтат. Тилинг билан ҳам тўхтата олмасанг ҳеч бўлмаганда уни дилингдан ўтказ!” деган эканлар. Сўнгги жумланинг маьноси шундаки, ёмонликка қарши кучи етмаган инсон ҳеч бўлмаганда унга қарши ўз норозилигини кўнглидан ўтказмоғи лозимдир.  

Бу худди бир кўчатни парвариш қилишдек гап, кўнглингиз тубида ёмонликка, адолатсизликка қарши ўтқазилган норозилик ниҳоли сизнинг кўнглингиздан ўтган туғёнлардан озуқа олади ва бир кун келиб у мевага киради...
Ана ўшанда ёмонлар сизнинг қатьий важоҳатингиз ва ҳатто биргина ўткир ва қаҳрли нигоҳингиздан ҳам чўчиб, ортга чекинишга мажбур бўладилар.  

1. Демак яхшилар уларнинг кўз ўнгиларида ёмонлар қилаётган ваҳшийликлар, зўравонликлар, адолатсизликлар, ўғирлик ва босқинчиликларни индамай кузатишлари, бу ёмонликларга қарши “Э, менга нима!” деб ҳеч нарса қилмасликлари уларни бўлаётган жиноятларга пассив, билвосита шерик дейишга асос бўлади.

2. Яхшилар индамаганлари сари ёмонлар борган сари қутураверадилар. Агар кеча улар сиз танимаган одамларни уриб, тепиб, чўнтагини ўмариб кетаётган бўлсалар шуни билингки эртага навбат сизга ҳам келади.

3. Алқисса, “Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога!” деб изиллаб қолмаслик учун ҳар қандай адолатсизлик, зўравонлик, ўғирлик, босқинчилик каби ёмонликларга қарши ҳар бир қўли ва виждони тоза инсон имкон қадар курашиши лозим. Бу дунёда ҳеч нарса ўз ўзидан ўзгариб қолмайди. Атрофимизда бўлаётган барча воқеаларга ҳаммамиз бирдек алоқадормиз.



Ҳазратқул Худойберди
2016.03.09

Admin
Admin

Number of posts : 1178
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Фалсафий фикрлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz