Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон Ҳукуматининг ЭНГ ОДДИЙ ХАТОЛАРИ

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон Ҳукуматининг ЭНГ ОДДИЙ ХАТОЛАРИ

Post by Admin on Mon Oct 24, 2011 4:49 am

Ие, жаноби Президент! Сиз нотўғри ҳисоблабсизку!

2011йил 1 августдан бошлаб Президент Ислом Каримовнинг фармони олийсига кўра Ўзбекистонда қуйидагича энг кам маошлар ва нафақалар тайинланган:

Энг кам маош — 57 200 сўм/ой;
Қариялар нафақаси/пенсияси ҳамда болаликдан ногирон бўлганлар учун энг кам нафақа — 111 875 сўм/ой;
Бошланғич (нуль) разряд/маош, ягона тариф жадвали бўйича — 57 200сўм/ой;
Қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз бўлган, иш стажи етарли бўлмай пенсия ёшига етганлар учун- 68 645 сўм/ой.
( http://www.lex.uz/ru/izd/inter/m2010_01-04.html )

Агар сизнинг маошингиз ёки нафақангиз ушбу Фармонда кўрсатилгандан кам бўлса у ҳолда яшаб турган жойингиздаги туман/шаҳар фуқаролар ишлари бўйича судга мурожаат қилиш керак.

Аммо бу ердаги энг ажабланарли масала шундаки, бир ойда 57200 сўм маош оладиган миллионлаб фуқаролар шу пулга бир ой яшай олармикин?
Энди шу йил АПРЕЛЬ(!!!) ойида ББС Радиоси тўплаган нарх наволарга эътибор берайлик:
Мол гўшти 13 минг сўм,қўй гўшти 14-15 минг сўм,хорижий ўсимлик ёғи 1 литри 5000 сўм,ун 2000 сўм/1кг.,гуруч 2000-2500 сўм, пахта ёғи 2800-3000 сўм/1 литри., пиёз 1000-1200 сўм, картошка 700-800 сўм( http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/04/110420_cy_prices.shtml )

Энди буларни ҳаммасини ўтган 6 ойда 10%га ошганлигини қўрқмасдан ҳисобласак улар қўйидагича тус олади(1 кг ёки 1 литр учун):
Мол гўшти 14500сўм, қўй гўшти 16500сўм, ўсимлик ёғи 5500сўм, ун 2750сўм, гурунч 2750сўм, пахта ёғи 3300сўм, пиёз 1400сўм, картошка 1000сўм.

Энди бир одамни бир ойда энг кам миқдорда озиқ овқатга заруратини ҳисоблаб кўрсак: 1кг гўшт 14500сўм, 10 кг ун 27500сўм(уйда нон қилиб емаса дўкондагига пули етмайди!), 2кг гурунч 5500сўм, 2 кг пахта ёғи 6600сўм, 4 кг. пиёз 5200сўм, 5 кг картошка 5000сўм. Совун, гугурт, туз, электр ва газ тўлови жами бир ойда энг камида 10000сўм.
Ҳаммаси бўлиб энг камида 74300сўм.

Ие, жаноби Президент! Сиз нотўғри ҳисоблабсизку! Энг кам миқдордаги маош энг кам миқдордаги озиқ овқат ва бошқа энг зарурий эҳтиёжларга етиши керак эдику! Мен ҳали у бечоранинг кийим кечаклари, дори дармонлари, автобус билетлари каби нарсаларга кетадиган чиқимларини ҳисоблаганим йўқ! Кечирасизу. мени ҳисобимга қараганда 57200сўм миқдорида энг кам маош олувчи қоровул ёки кўча супурувчи ёки бошқа оддий ишда ишловчи одамнинг энг зарурий нарсаларга харажатлари сиз ҳисоблагандек 57200сўм эмас балки 74300 сўм бўлар эканку! Ўшанда ҳам у бечора умуман кийим олмаса, автобусда юрмаса, соғлиғи ўта мустаҳкам бўлса, электрга, сувга яна бир қанча бало бадтарларга бир тийин ҳам тўламаса!

Хўш, энди қўлингизни кўкрагингизга қўйиб айтингчи жаноб Президент, шу ҳисоб китобларни , яъни энг кам маош 57200 сўм бўлишини қайси кўрнамак вазирингиз аниқлади?

Мени ишончим комилки ўша вазирнинг ҳисобчиси тўғри санаган аммо вазирингиз сизнинг ҳайқириб бақиришингиздан чўчиб ҳисобчи берган рақамларни қоқ яримини кесиб ташлаган!

Акс ҳолда бу оддий арифметикани 3 синф боласи ҳам ҳисоблай олар эди ва бу қадар фаросатсиз ҳисобланган ва яшаш учун зарур бўлган энг зарурий нарсаларга ҳам етмайдиган энг кам миқдордаги маош ҳажмидан ҳайратга тушар эди.

Хўш, бу гапларга нима дейсизлар жаноби давлатнинг Бош ўғрилари Ислом Каримов, Шавкат Мирзиёев?

Ҳазратқул Худойберди
2011.10.24

Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz