Форум_Ўзбекистон

Ҳаракат аъзоларининг жанговар наъраси!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ҳаракат аъзоларининг жанговар наъраси!

Post by Admin on Sat Oct 01, 2011 5:33 am

Ҳаракат аъзоларининг жанговар наъраси!

Ўзингиз ёлғиз қолганда:
Ватан учун, халқ учун!
Адолат ва эрк учун!
Ҳар бир инсон бахти чун!
Кураш шараф мен учун!
......//...........//..........//......

Жанговар сафда турганда:
Ватан учун, халқ учун!
Адолат ва эрк учун!
Ҳар бир инсон бахти чун!
Кураш шараф биз учун!
......//...........//..........//..

Мана шу 4 қатор мисраларни Ҳаракатимизнинг ҳар бир аъзоси ёдлаб олсин. Бу сўзларни ҳар куни юракдан чиқариб, золимга қарши қаҳр билан шундай ҳайқирингки кўзингиздан ўт, сўзингиздан олов чақнасин!

Бу сўзлар бизнинг жанговар сўзларимиз бўлсин.
Якка қолганда “Кураш шараф мен учун!” деб ҳайқиринг!
Биродарлар билан жанговар сафда турганда эса “Кураш шараф биз учун!” деб ҳайқиринг!


Биродарлар билан ҳайқириқ энг кучли, душманни зир титратадиган ҳайқириқдир! Унга мисол мана бу ерда бор: Видеонинг 2нчи минутида АНА ШУ ЖАНГОВАР НАЪРАЛАР ЯНГРАШИНИ ТИНГЛАНГ: http://www.youtube.com/watch?v=TV4is1a9qk4&feature=player_embedded


Катта намойишларда Ҳаракатнинг Жанговар Ҳайқириғи тўлиқ кўринишда қуйидагича бўлиши мумкин:

Ватан учун, халқ учун!
Адолат ва эрк учун!
Ҳар бир инсон бахти чун!
Кураш шараф мен учун!

Ватан учун деганим,
Жоним қурбон сен учун!
Халқим учун деганим
Фидойингман сен учун!

Адолатни сўрарман,
Чунки тоқат тоқ бўлди!
Мен эркимни сўрарман,
Туну кун зулмат бўлди!

Ҳар бир инсон бахти чун
Курашмоққа мен тайёр!
Чунки менинг бахтим чун
Курашмоққа сен тайёр!



Ҳазратқул Худойберди
2011.10.01

Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz