Форум_Ўзбекистон

Аллоҳга ёқарсан иймонли бўлсанг

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Аллоҳга ёқарсан иймонли бўлсанг

Post by Admin on Tue Sep 13, 2011 6:05 am

Аллоҳга ёқарсан иймонли бўлсанг!

Режимга ёқарсан ортидан юрсанг,
Диктатор буюрган ишларни қилсанг.
У сени суяр ва эркалар ҳар дам,
Золимни осмону фалакка қўйсанг.

Дўстлардан, иймондан юзингни бурсанг,
Ёмонлик ишларинг айтгандек қилсанг,
“От!” деса отсангу, “Ёт!” деса ётсанг,
Режимга ёқарсан ортидан юрсанг.

Эркингни, ўзингни сен пулга сотсанг,
Дилингни поклигин дилингдан отсанг,
Бегуноҳ инсонни золимга сотсанг,
Режимга ёқарсан ортидан юрсанг.

Унутма биродар, умрингдир бир сув.
Оқади, кетади дарёдек бир зум.
Ортингдан қоладур баҳоли бир сўз.
Инсонга ёқарсан инсондек юрсанг.
Аллоҳга ёқарсан иймонли бўлсанг.

Ҳаётнинг мазмуни қўлингда сени,
Тақдирнинг йўллари қаршингда сени,
Кўнглингни даврони кўзингда сени.
Инсонга ёқарсан инсондек юрсанг.
Аллоҳга ёқарсан иймонли бўлсанг!


Ҳазратқул Худойберди, 2011 йил 13-сентябр

Admin
Admin

Number of posts : 1182
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz